Sog‘liqni saqlash vazirligi
115K subscribers
10.7K photos
4.71K videos
57 files
13.7K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов:

"Moderna вакцинасининг 1-дозасини олган фуқаролар учун 2-дозаси махсус омборхоналарда сақланмоқда. Фақат "Sputnik V" вакцинасининг 2-компонентини етказишда бизга боғлиқ бўлмаган равишда узилиш бўлиб қолди, у ҳам яқин кунларда бартараф этилади".

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вакциналар қандай ишлайди?

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда энг самарали чора – вакцинация эканлиги ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Шу боис, ҳозирда дунё олимлари томонидан “COVID-19” билан боғлиқ мураккаб вазиятни назорат қилишга қодир турли вакциналар ишлаб чиқарилмоқда.

Бироқ тан олиш лозимки, бугун ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида вакцина ва эмланиш жараёнлари ҳақидаги нохолис фикрлар ҳамда ўринсиз танқидларга кўп бор дуч келмоқдамиз. Бундай даъволарнинг аксарияти эса уларнинг касалликка қарши қандай ишлаши, таркиби ҳақида етарли маълумотга эга бўлмаган инсонлар томонидан тарқатилмоқда.

Хўш, “COVID-19”га қарши вакциналар ўзи қандай ишлайди? Бу ҳақидаги зарур маълумотларни ушбу видеоролик орқали билиб олишингиз мумкин.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА ЮҚОРИ ДАРАЖАЛИ ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ ХИЗМАТ ВА ДАВОЛАШ ИШЛАРИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалининг замон талабларига мос тарзда реконструкция қилинган янги биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Даврон Тўлаганов, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдилходи Иминов, шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари, соҳа ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда кейинги йилларда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, шошилинч тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда соҳанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар кўлами ортиб бораётгани таъкидланиб, ушбу янги шифо маскани вилоят аҳли учун Истиқлолимизнинг 30 йиллигига муносиб туҳфа бўлгани айтиб ўтилди.

Шундан сўнг, меҳмонлар янги бинода яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали биноси йиллар давомида анча эскириб, замон талабларига жавоб бермай қолган эди. Шу боис, муассаса 2018 йил Инвестиция дастурига киритилиб, марказда катта ҳажмдаги қурилиш-реконструкция ишлари амалга оширилди. Қувонарлиси, қарийб 48 миллиард сўмлик бунёдкорлик ишлари ниҳоясида филиал қиёфаси ва шароитлари тубдан ўзгарди.

Жумладан, янги лойиҳа асосида бинонинг ташқи ва ички томони замонавий андозаларга мос тарзда таъмирланди. 350 ўринли даволаш бўлими реконструкция қилинди. Муҳандислик тармоқлари тўлиқ янгиланди. Қўшимча мажлислар зали қурилди.

Бир сўз билан айтганда, мазкур шифо масканида даволанувчилар ва тиббиёт ходимлари учун ҳар жиҳатдан қулай шарт-шароитлар яратилди.

Ишонамизки, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали жамоаси янги бинода вилоят аҳлига юқори малакали ва сифатли тиббий хизмат кўрсатишда бор куч ва билимини аямайдилар.

Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​ССВ: ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ 6 ОЙИДА “ТЕЗ ЁРДАМ” ХИЗМАТИГА 5 ЯРИМ МИЛЛИОНГА ЯҚИН ЧАҚИРИҚ КЕЛИБ ТУШДИ

Сир эмас, ҳозирги мураккаб пандемия шароитида тиббиёт ходимлари чинакам саломатлик посбонлари сифатида коронавирус инфекциясига чалинган минглаб юртдошларимизнинг шифо топиб, оиласи бағрига қайтишида катта жонбозлик кўрсатмоқда.

Айниқса, аҳоли саломатлигини асраш, уларни ушбу хавфли касалликдан ҳимоя қилишда тез тиббий ёрдам хизмат бригадаларининг ўрни беқиёс. Буни эса ушбу хизматга келиб тушаётган чақирувлар сонидан ҳам билиш мумкин.

Рақамларга мурожаат қилсак, 2021 йилнинг олти ойи давомида юртимиз аҳолиси томонидан “103” хизматига бўлган жами мурожаатлар сони 5 миллион 412 минг 806 тани ташкил этди.

Энг кўп мурожаат Фарғона (701 838 та) ва Андижон вилояти (638 640 та) ҳамда Тошкент шаҳри(514 409)да қайд этилди.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, ўтган йилнинг айни шу даврида юртдошларимиздан тез тиббий ёрдам хизматига 5 миллион 362 минг 524 та чақириқ келиб тушган эди.

Шунингдек, жорий йил июль ойида республика бўйича “103” хизматига бўлган жами мурожаатлар сони 1 миллион 343 минг 666 тани ташкил этиб, энг кўп чақириқ Фарғона, Андижон, Наманган, Тошкент ва Сурхондарё вилоятлари ҳамда пойтахтда қайд этилди.

Қолаверса, июль ойида 28 минг 48 та мурожаат “тез ёрдам” ходимлари томонидан натижасиз чақириқлар, деб баҳоланди. Бу “103” хизматига ёлғон чақириқ, улар келишини кутмай йўловчи транспортда олиб кетилгани, манзил топилмагани, тез тиббий ёрдам рад этилган каби қатор вазиятлар билан боғлиқ.

Эътиборлиси, олиб борилган тарғибот ишлари натижасида жорий йил “103” хизматига ёлғон қўнғироқлар келиши бироз камайишига ҳам эришилди. Жумладан, 2021 йилнинг иккинчи чорагида “тез ёрдам”га 2907 та ёлғон чақириқ келиб тушиб, бу рақам ўтган йилнинг айни шу даврида 4658 тани ташкил қилган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти бошланади. Учрашувда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, тизимли муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари муҳокама қилинади, тадбиркорларнинг таклифлари эшитилади.
__

Скоро начнется открытый диалог Президента Шавката Мирзиёева с предпринимателями страны. На встрече будут обсуждены меры по поддержке бизнеса, решению системных проблем в сфере, рассмотрены предложения предпринимателей.

Манба

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​❗️Кеча юртимизда 863 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 6 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 19 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 147322 (+863) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг
:
📌92 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌41 нафари Андижон вилоятида,
📌27 нафари Бухоро вилоятида,
📌50 нафари Жиззах вилоятида,
📌20 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌20 нафари Навоий вилоятида,
📌39 нафари Наманган вилоятида,
📌93 нафари Самарқанд вилоятида,
📌22 нафари Сирдарё вилоятида,
📌88 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌90 нафари Фарғона вилоятида,
📌31 нафари Хоразм вилоятида,
📌93 нафари Тошкент вилоятида,
📌157 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 89 нафар
🔹Андижон вилоятида 130 нафар
🔹Бухоро вилоятида 36 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 48 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 20 нафар,
🔹Навоий вилоятида 18 нафар,
🔹Наманган вилоятида 78 нафар
🔹Самарқанд вилоятида 173 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 69 нафар
🔹Сурхондарё вилоятида 105 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 83 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 25 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 85 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 108 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 140088 (+1067) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1008 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
🔥1
2021 йил 19 август куни 395 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 19981 нафарга етди. Кеча уларнинг 353 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 12521 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 135 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​❗️Шу кунгача юртимизда 1 миллион 458 минг 381 нафар киши тўлиқ эмланди

🔺19 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 96 486 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 52 288 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 34 350 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 9 848 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 12 594 630 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 8 842 400 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 2 758 532 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 993 698 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 458 381 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Наманган вилояти (18 710 доза),
📌Фарғона вилояти (18 379 доза),
📌Тошкент шаҳри (13 106 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌 Фарғона вилоятида 1 453 263 доза,
📌Наманган вилоятида 1 450 474 доза,
📌Андижон вилоятида 1 358 895 доза,
📌Самарқанд вилоятида 1 217 232 доза,
📌Қашқадарё вилоятида 1 059 526 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
🔥1
​Коронавирусни аниқлашда ишлатиладиган экспресс-тест хориждан беғараз кўмак сифатида келтирилди

“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан Республика Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати марказига коронавирус ва антитаначаларни аниқлайдиган 9600 донадан ортиқ экспресс-тест топширилди.

Ушбу экспресс-тестлар марказнинг хорижий ҳамкори томонидан беғараз тақдим қилинган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда мамлакатимизга олиб келинди.

Тадбирда иштирок этган Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов бундай экспресс-тестлар бугунги пандемия шароитида тезкорликни таъминлаб, касалликни ўз вақтида аниқлаш ва тегишли чораларни қисқа муддатларда кўриш имконини беришини таъкидлади.

Шунингдек, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбарияти томонидан ушбу экспресс-тестларнинг мамлакатнинг 14 та ҳудудига тегишлилигича тақсимоти таъминланиб, давлат тиббиёт муассасаларида мақсадли ишлатилишига кафолат берилди.

Манба: ЎзА

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев:

Ура-урачилик ўтмайди Ўзбекистонда
Audio
Ҳалқ бой бўлса, давлат бой бўлади! — Шавкат Мирзиёев.
"Нукусмедтех" корхонаси раҳбари президентга ўзи эгалик қилаётган корхона шприцларни ишлаб чиқариши, талабга кўра, ҳар ҳафта сертификатни янгилаш зарурати борлиги, бунинг учун эса пойтахтга қатнаб, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг махсус лабораториясидан сертификат олиш кўп харажат ва ноқулайликларга сабаб бўлаётганини айтди.

Президент ушбу тартиб нафақат Қорақалпоғистон, балки барча вилоятлардаги тиббиёт маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналарига тааллуқли бўлгани учун ушбу масаланинг ечими республика миқёсида амалга оширилишини маълум қилди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбари Кариевга ушбу таклиф юзасидан аниқ ва мақбул ечим топиш бўйича вазифа юклади.

Манба

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Канцлер Aнгела Меркель Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди

Унинг сўзларига кўра, Германия Aфғонистондан, биринчи навбатда, ўз фуқаролари, немис тузилмаларида ишлаган маҳаллий ходимлар, шунингдек, ёрдамга муҳтож афғонларни эвакуация қилмоқда.

Унинг таъкидлашича, бу халқаро ҳамжамият билан мувофиқлаштирилган мураккаб операция. "Шунингдек мен, яқиндан ҳамкорлик қилаётган Ўзбекистонга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман", деди Германия федерал канцлери.

Манба

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​ССВ: ҚИСҚА РАҚАМЛИ 1003 CALL МАРКАЗИГА СЎНГГИ ЎН КУНДА ҚАРИЙБ 13 900 ТА МУРОЖААТ КЕЛИБ ТУШДИ

Пандемиянинг илк кунлариданоқ жамоатчиликнинг коронавирус инфекцияси билан боғлиқ саволларига ўз вақтида жавоб бериш, фуқароларга тиббий йўл-йўриқ кўрсатиш тизими йўлга қўйилган эди. Бир йил аввал ишга тушган қисқа рақамли 1003 Call-маркази ҳозирда ҳам туну кун фаолият юритмоқда.

Ўтган йил касаллик авжига чиққан вақтда унда 200 нафардан ортиқ профессор ўқитувчилар, тажрибали шифокорлар уч сменада узлуксиз фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилган эди. Шу йилнинг май-июнь ойларида марказда 15 нафар мутахассис қўнғироқларга жавоб берган бўлса, июль ва август ойларида мурожаатлар сони ошгани муносабати билан айни пайтда 50 нафар мутахассис навбатма-навбат туну кун уч сменада хизмат қилмоқда.

Улар орасида тиббиёт фанлари номзоди ва докторлари, малакали мутахассислар бўлиб, фуқаролардан тушган саволларга тиббий асосланган жавоблар ва тавсиялар беришмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Call-марказга жорий йилнинг июнь ойида бир кунда ўртача 200-400 та мурожаат келиб тушган бўлса, июль ойида мурожаатлар сони кунига ўртача 1800 тани ташкил қилди.

Шунингдек, жорий йилнинг август ойи бошидан буён Call-марказга бир кунда ўртача 1700 та мурожаат қабул қилинган бўлса, ойнинг сўнгги ўн кунлигида мурожаатлар сони бироз пасайиб, жами 13 880 тани ташкил этди. Таққослаш учун айтсак, ўтган июль ойининг худди шу даврида бу рақам 19 187 та эди.

Энг кўп берилаётган саволларга эътибор берсак, коронавирус инфекциясига қарши эмланганлик сертификатини қаердан ва қандай тартибда олиш мумкин, Ўзбекистонда қўлланилаётган вакциналарнинг бир-биридан фарқи нимада, ҳозирги кунда чет давлатларга бориш учун эмланиш шартми, янги ўқув йилида мактабга борадиган болаларни “COVID-19”дан қандай ҳимоя қилиш мумкин каби бир қатор саволлар берилмоқда.

Шунингдек, юртимиздаги мураккаб пандемик вазият туфайли коронавирус касаллигининг клиник белгилари билан боғлиқ саволлар ҳануз долзарб бўлиб турибди.

— Бундан ташқари, соҳа мутахассисларининг антибиотик ва гормонлардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида олиб борган мунтазам тарғибот ишлари сабабли, бугунги кунда коронавирусга чалинган кўплаб фуқаролар ушбу дори воситаларидан қачон ва қандай пайтда фойдаланиш кераклиги, антибиотикларнинг фойдали ва зарарли жиҳатлари, кекса ва ёндош касаллиги бор ҳамда ҳомиладор беморлар инфекциядан ҳимояланиш учун нималарга эътибор қаратиши лозимлиги юзасидан кўп мурожаат қилишмоқда, — дейди Call-марказ мутахассиси Феруз ТОЖИЕВ. — Албатта мутахассисларимиз ҳар бир фуқаронинг мурожаатидан келиб чиқиб, шунга мос тарзда уларни қониқтирган жавоблар беришга, зарур ҳолларда уларни керакли тиббиёт мутахассислари, хусусан, оилавий поликлиникадаги шифокорларга йўналтиришга ҳаракат қилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, ҳозирги мураккаб пандемия даврида 1003 Call-маркази мутахассислари юртимиз аҳолисига сидқидилдан хизмат қилаётир.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, бугунги кунда коронавирус инфекцияси, пневмония ёки ушбу касалликларга гумон қилинган ва бошқа юқумли хасталиклар билан касалланган беморларни даволаш мақсадида мамлакатимиз бўйича жами 101 та махсус шифохона фаолият юритмоқда.

Касаллик клиник белгиларсиз ва енгил кечаётганлиги сабабли уй шароитида даволанаётган беморлар саломатлиги назорати ва даволанишини ташкил этиш ҳамда уларга амбулатор ҳамда бемор уйига борган ҳолда хизмат кўрсатишни ташкил қилиш мақсадида 124 та ихтисослаштирилган махсус поликлиникалар фаолияти йўлга қўйилган. Уларда 222 та “мобил бригадалар” ташкил этилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тана ҳарорати юқори бўлган ва коронавирусга чалинган абитуриентлар учун тест синовлари 23 август куни ўтказилади

📆 Тана ҳарорати юқори бўлган ва коронавирусга чалинган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари 2021 йил 23 август куни бўлиб ўтади.

✅ Унда қуйидаги тоифадаги абитуриентлар иштирок этишлари мумкин бўлади:

👉 тест синовига келган вақтда тана ҳарорати 37º C дан юқори эканлиги аниқланган ва тегишли далолатнома расмийлаштирилган абитуриентлар;

👉 16 августга қадар коронавирусга чалинганлиги сабабли қўшимча тест синовларида иштирок этиш учун ариза билан мурожаат қилган ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан коронавирусга чалинганлиги тасдиқланган абитуриентлар.

📌 Қайта ташкил этилган тест синовларида ҳам тана ҳарорати 37º C дан юқори эканлиги аниқланган ёки коронавирусдан тўлиқ соғаймаган абитуриентлар учун бошқа тест синовлари ташкил этилмайди.

⏳ Тест синовлари барча ҳудудларда ташкил этилади ва абитуриентлар рўйхатдан ўтиш вақтида тест топшириш ҳудуди сифатида ўзлари танлаган ҳудудда тест синовида иштирок этади.

👨🏻‍💻 Aбитуриентлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан тегишли маълумотлар Давлат тест марказига тақдим этилгандан сўнг 21 август кунидан бошлаб my.dtm.uz сайти орқали юклаб олишлари мумкин бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ҚАШҚАДАРЁДА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК АСОСИДАГИ ИЛК ТИББИЁТ МАРКАЗИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Қарши шаҳрида Қашқадарёдаги давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган илк тиббиёт муассасаси — "Durbek Med Servis” кўп тармоқли тиббиёт маркази фойдаланишга топширилди.


Ушбу муассаса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилди...

▶️Батафсил

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​❗️Кеча юртимизда 881 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 7 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 20 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 148203 (+881) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг
:
📌83 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌43 нафари Андижон вилоятида,
📌24 нафари Бухоро вилоятида,
📌45 нафари Жиззах вилоятида,
📌33 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌15 нафари Навоий вилоятида,
📌42 нафари Наманган вилоятида,
📌89 нафари Самарқанд вилоятида,
📌24 нафари Сирдарё вилоятида,
📌85 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌87 нафари Фарғона вилоятида,
📌25 нафари Хоразм вилоятида,
📌92 нафари Тошкент вилоятида,
📌194 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 108 нафар
🔹Бухоро вилоятида 29 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 42 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 34 нафар,
🔹Навоий вилоятида 21 нафар,
🔹Наманган вилоятида 40 нафар
🔹Самарқанд вилоятида 177 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 89 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 83 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 30 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 87 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 113 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 140941 (+853) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1015 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 20 август куни 412 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 20393 нафарга етди. Кеча уларнинг 408 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 12929 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 138 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​❗️Шу кунгача юртимизда 12,6 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

🔺20 августда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 81 178 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 46 748 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 25 253 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 9 177 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатмизда жами
12 675 808 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 8 889 148 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 2 783 785 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 1 002 875 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 469 541 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (19 607 доза),
📌Наманган вилояти (18 222 доза),
📌Тошкент шаҳри (12 542 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌 Фарғона вилоятида 1 472 870 доза,
📌Наманган вилоятида 1 468 696 доза,
📌Андижон вилоятида 1 361 002 доза,
📌Самарқанд вилоятида 1 219 621 доза,
📌Қашқадарё вилоятида 1 060 433 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
​ССВ: ЎЗБЕКИСТОН ОРҚАЛИ ЭВАКУАЦИЯ ҚИЛИНАЁТГАН АФҒОНИСТОНЛИК ҲОМИЛАДОР АЁЛ ФАРЗАНДЛИ БЎЛДИ

Бугун бутун дунёнинг диққати Ўзбекистоннинг жанубий қўшниларидан бўлган Афғонистон минтақасига қаратилган. Мамлакатдаги ҳукумат алмашиш жараёнлари фонида кўплаб давлатлар ўз фуқароларини ҳамда афғонистонликларни эвакуация қилишга киришган. Ўзбекистон ушбу жараёнлар учун ўз ҳаво йўлларини очиш орқали инсонларни Афғонистондан хавфсиз кўчиришга ҳисса қўшмоқда. Шу билан бирга Тошкент аэропортига қўнган инсонларнинг саломатлигини назоратга олишда ҳам жонбозлик кўрсатилмоқда.

Афғонистондан парвозлар амалга оширилаётган аэропортнинг ўзида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббий пункт ташкил этилган бўлиб, унга тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимлари ҳамда Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станциясидан бригада навбатчилари жалб этилган. Тиббий ёрдамга эҳтиёж сезган инсонларга зарур хизматлар кўрсатилмоқда.

Куни кеча 1999 йилда туғилган афғонистонлик фуқаро Э. А. “Ҳомиладорлик 1. Туғруқ 1. 39-40 ҳафта.” ташхиси билан тез тиббий ёрдам бригадаси орқали И.Иргашев номидаги Тошкент шаҳар 4-сон клиник шифохонасининг туғруқ бўлимига ётқизилган эди.

Кеча оқшом ушбу муассасада 22 ёшли Э.А. илк фарзандини дунёга келтирди. Афғонистонлик ёш она 3 килограмм 840 грамм вазн билан туғилган ўғлини ўзбек шифокорлари ёрдамида қўлига олди. У маълум муддат мутахассислар назоратида бўлиб туради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi