Sog‘liqni saqlash vazirligi
119K subscribers
10.7K photos
4.69K videos
57 files
13.6K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
⚡️Тезкор хабар

ЮРТИМИЗГА ЯНА 1,5 МИЛЛИОН ДОЗА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ВАКЦИНА КЕЛТИРИЛДИ

Ҳозиргина ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 1 ярим миллион дозаси юртимизга олиб келинди.

Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 19 миллион 446 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:
💉460 000 дозаси "Sputnik V",

💉986 480 дозаси AstraZeneca,

💉15 000 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,

💉 3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 15 004 856 доза вакцинадан фойдаланилди.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 2 123 460 нафарни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!

ТИББИЙ ТАЪЛИМДА БАКАЛАВРИАТ ЙЎНАЛИШИДАГИ ЎРИНЛАР 2 БАРОБАР, МАГИСТРАТУРА 2,3 БАРОБАРГА ОШИРИЛДИ

Тиббиётда чуқур билимга эга кадрларни замонавий таълим стандартлари асосида тайёрлаш, ҳудудларнинг шифокорларга бўлган эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда тиббиёт олий таълим муассасаларида мақсадли қабулни шакллантириш, бу йўналишдаги олий ўқув юртлари сонини ошириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар соҳада кадрлар сиёсатини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқмоқда.

Жумладан, 2016 йил мамлакатимизда тиббиёт йўналишида 7 та олий таълим муассасаси фаолият юритган бўлса, бугун улар сони 11 тага етказилди. 6 та ҳудуддаги (Навоий, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё, Наманган ва Тошкент вилоятлари) олий таълим муассасаларида тиббиёт факультетлари, 2 та ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона вилояти) тиббиёт институтлари ташкил этилди.

Қолаверса, тиббий таълимдаги квоталар 2017 йилга нисбатан бир неча баробарга оширилиб, соҳада кадрлар тайёрлаш кўлами янада кенгайтирилди. Хусусан, бакалавриатдаги ўринлар 2 баробарга (3445 тадан 6950 тага) кўпайиб, магистратурада ўринлар 2,3 баробарга (718 тадан 1631 тага) етди.

Шу билан бирга, ординатурадаги ўринлар 5 баробарга (961 тадан 4972 тага) оширилиб, мақсадли квота жорий этилди ва қабул қилинадиган талабалар 1180 нафардан 1527 нафарга етказилди.

Бундан ташқари, 47 та тиббиёт коллежлари Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларига айлантирилиб, жорий йилнинг ўзида 20 мингта ҳамширалик штати жорий қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор хабар

ЮРТИМИЗГА ЯНА 3 МИЛЛИОН ДОЗА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ВАКЦИНА КЕЛТИРИЛДИ

Бугун тoнгда ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 3 миллион дозаси юртимизга олиб келинди.

Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 22 миллион 446 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:
💉460 000 дозаси "Sputnik V",

💉986 480 дозаси AstraZeneca,

💉18 000 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,

💉 3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 15 004 856 доза вакцинадан фойдаланилиб, тўлиқ эмланган фуқаролар 2 123 460 нафарни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​❗️Кеча юртимизда 640 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 8 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 5 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 160511 (+640) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌46 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌19 нафари Андижон вилоятида,
📌12 нафари Бухоро вилоятида,
📌21 нафари Жиззах вилоятида,
📌13 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌8 нафари Навоий вилоятида,
📌15 нафари Наманган вилоятида,
📌56 нафари Самарқанд вилоятида,
📌18 нафари Сирдарё вилоятида,
📌17 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌56 нафари Фарғона вилоятида,
📌19 нафари Хоразм вилоятида,
📌109 нафари Тошкент вилоятида,
📌231 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 35 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 10 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 16 нафар,
🔹Навоий вилоятида 13 нафар,
🔹Наманган вилоятида 20 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 100 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 69 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 35 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 66 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 39 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 104 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 122 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 152284 (+629) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1120 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 5 сентябрь куни 123 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 24602 нафарга етди. Кеча уларнинг 246 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 17751 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 190 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!

5 ТА АХБОРОТ ТИЗИМИ, 8 МИНГТА IT–ОПЕРАТОР ҲАМШИРАСИ ШТАТИ ЖОРИЙ ЭТИЛДИ

Маълумки, бугунги замонавий тиббиётни ахборот технологияларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Шу боис, кейинги йилларда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштиришни жадаллаштиришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Мақсад эса аҳолига тез ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, соҳани янада такомиллаштириш, тизим ходимлари ва беморлар учун қулай шарт-шароитларни яратишдан иборатдир.

Эътиборлиси, сўнгги 4-5 йил ичида 3 029 та бирламчи ва даволаш профилактика муассасаларга юқори тезликдаги интернет тармоғи ўтказилди. Шу билан бирга, 3 турдаги маълумотномаларни “Электрон ҳукумат” тизими орқали бериш бўйича идоралараро ахборот тизимига интеграция қилинди.

Соҳага доир 5 та ахборот тизими (“Электрон поликлиника”, “
Emlash.uz”, “Bemor.uz”, “Xatlov.uz”, “Туғилиш ва ўлим ҳолатларини электрон рўйхатга олиш”) ишлаб чиқилди.

Бундан ташқари, халқаро тажриба ўрганилиб, соғлиқни сақлаш тизимини 2025 йилга қадар рақамлаштириш стратегияси (E-health-2025) лойиҳаси ишлаб чиқилди. Айниқса, 8 мингта IT–оператор ҳамширалари штати жорий этилгани ва бошқа соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг компьютер саводхонлиги оширилгани соҳадаги муҳим ўзгаришлардан бири бўлди.

Бир сўз билан айтганда бугунги кунда тиббиёт тизимида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар юртдошларимизга янада сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имконини бермоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❓Нима учун пигмент доғлар пайдо бўлади?

🛡Пигментли доғлар кўпинча аёлларда ҳомиладорлик вақтида пайдо бўлади ва бу танадаги гормонал мувозанатнинг бузилиши натижасидир. Аммо кўпинча пигмент доғлари кекса одамларда учрайди.

🔖 Бундан ташқари, йиллар ўтган сари тери қуруқлашиб, юпқа ҳолатга келиб қолади ва қуёш нурига осон "таслим" бўлади.

🔷 Баъзида пигмент доғлари фолий кислотасининг етишмаслигидан келиб чиқади. Уни тўлдириш учун кўпроқ сабзавот, салат, карам истеъмол қилиш керак.

Манба: "Соғлом ҳаёт"

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
👍1
​МАКТАБЛАРДАГИ АНЪАНАВИЙ ДАРС ЖАРАЁНЛАРИДА КАСАЛЛИКДАН ҲИМОЯЛАНИШ УЧУН НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ ЛОЗИМ?

ССВ Матбуот хизматининг ушбу саволига Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб берди:

— Тўғри, болалар коронавирус инфекциясининг тарқатувчиси эканлиги тўғрисида кўп бора таъкидлаб келамиз. Қачонки болалар ва уларнинг мураббийлари ҳамда ота-оналар карантин қоидаларига риоя қилмаса, бу омил касаллик тарқалишига сабаб бўлиши мумкин.

Биламизки, ҳар бир мактабда болалар саломатлиги ва ҳолатини назорат қилувчи фильтрлар мавжуд. У ерда ўқувчиларнинг тана ҳарорати ўлчанади. Болалар мактабга ниқобда бориш, қўлларни совунлаб ювиш каби қоидаларга тўлиқ риоя қилиши зарур.

Болаларга тушлик учун ота-оналар уйдан имкон қадар витаминларга бой овқатларни бериб юборишлари мақсадга мувофиқ. Шу билан бирга, ўқувчиларда кўпроқ суюқлик ичиш имкони бўлиши керак.

Бу каби қоидалар билан мактаб директорлари, ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларидан ташқари, қолган ишчи-ходимлар ҳам тўлиқ танишиб чиқиши лозим.

Ота-оналар фарзандларига мактабдан қайтгач, албатта, юз-қўлларини совун билан яхшилаб ювиши зарурлигини ўргатиши лозим.

Шунингдек, болалар уйда устки кийимларини ечганларидан кейин, томоқ ва бурунларини оддий илиқ сувда 2-3 марта чайганидан сўнггина оила аъзолари ёнига кирсалар, уларни ҳимоялаган бўлади.

Шу ўринда, мамлакатимизда вакцинация жараёнларининг дастлабки босқичларида халқ таълими ва мактабгача таълим муассасалари ходимларини эмлашга бежиз алоҳида эътибор қаратилмаганлигини таъкидлаш керак.

Ҳозирда мактаб ўқитувчилари ва бошқа ходимларнинг деярли барчаси вакцина олган.
Табиийки, бу уларнинг COVID-19 коронавирус инфекциясидан ҳимояланганлигини билдиради.

Малумот ўрнида шуни ҳам айтиш керакки, шу кунгача юртимизда жами 15 миллион дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилган. Вирусга қарши тўлиқ эмланган фуқаролар эса 2 123 460 нафарни ташкил қилмоқда.

Халқ таълими вазирлиги янги ўқув йили олдидан дарслар тўлиқ анъанавий тарзда бошланишини маълум қилиб, ўзи ёки оила аъзоларидан бири коронавирусга чалинган ва вақтинча даволанишда бўлган ўқувчилар, шунингдек, ўқув йили давомида ўқитувчи ёки ўқувчилар орасида коронавирус аниқланиб, вақтинчалик карантинга олинган синф ёки мактабларнинг ўқувчилари таълим жараёнига вақтинча масофадан жалб этилишини таъкидлаган эди.

Бундай ўқувчилар учун телевидение орқали “Онлайн мактаб” лойиҳаси доирасида параллель равишда онлайн дарслар бериб борилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болалар ўзларининг севимли мактабидан узоқлашишни истамайдилар. Уларнинг тўлақонли билим олиши, эмин-эркин дарс жараёнларига қатнашиши катталарга боғлиқ.

Болажонларнинг эзгу ниятларига кўмак беринг. Уларнинг саломатлигини ҳимоялашга ҳисса қўшинг. Коронавирусга қарши эмланинг!

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
▶️
@unicefuzbekistan
​СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ХОДИМЛАРИГА ЭСДАЛИК НИШОНЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бир гуруҳ ходимлари “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди.

Уларга мукофотларни соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев топширди.

Бу мукофотлар ўз моҳиятига кўра юртимизда инсон қадр-қимматини улуғлаш, миллати, тили ва динидан қатъий назар, шу муқаддас заминни она юрт деб биладиган барча пок ниятли ватандошларимизнинг олижаноб интилишларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг илмий, ижодий изланишларини адолатли баҳолашга ва эътироф этишга қаратилгани билан, айниқса, муҳимдир.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқимиз маънавиятини юксалтириш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, самарали илмий-амалий фаолияти билан мамлакатимизни ривожлантириш йўлидаги хизматлари учун қатор юртдошларимиз қаторида соғлиқни сақлаш соҳасида ишлаб келаётган 40 нафарга яқин тиббиёт ходими ҳам юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Forwarded from Xushnudbek.uz
«Перевод»га оид эски хабарларга ишонманг!

Шу кунларда Телеграмда ўтган йили каналимда ёзилган эски хабар тарқалмоқда. Яъни 56,7 баллдан кўп, лекин 100 баллдан кам тўплаганларга ҳам ўқишини тиббиёт олийгоҳларига кўчиришга рухсат берилди, деган хабар аслида 2020 йил 13 ноябрда эълон қилинган эди.

Қайсидир ғараз ниятли инсонлар шу хабарни худди янги хабардек мени номимдан Телеграмда тарқатишмоқда. Содда юртдошларимиз эса буни текшириб ҳам кўрмасдан, чиппа-чин ишонмоқда (ўзи бирор марта бирор хабарни текширганмидик?).

Ахборот маконимизнинг энг катта муаммоларидан бири ҳам шу. Минглаб инсонларни битта ёлғон ёки фейк хабар билан алдаш мумкин. Содда одамлар олдидан нима хабар чиқса, ўшанга лаққа тушиб ишониб кетаверади. Бу эса фирибгарларга роса қўл келади.

Хуллас, жорий йилда бунақа гап йўқ. Ўқишни кўчиришда тиббиёт ОТМлари учун 100 балл ўтиш бали белгиланган ва буни камайтириш режалаштирилмаяпти. Камайтирилмаса ҳам керак.

Илтимос, эски хабарларга ишониб, овора бўлиб қолманг.


👉 @xushnudbek 👈
​ССВ: КЛИНИК ОРДИНАТУРАГА ҲУЖЖАТЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШ 10 СЕНТЯБРГА ҚАДАР УЗАЙТИРИЛГАН

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 19 августдаги буйруғи билан 2021/2022 ўқув йилида клиник ординатура (резидентура)га қабул қилиш тартибларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Унга қўра, клиник ординатура (резидентура)га ҳужжатлар қабул қилишнинг охирги куни жорий йилнинг 23 августидан 10 сентябрига қадар узайтирилган.

Яна бир янгилик шуки, мамлакатимиздаги эпидемиологик вазият ва карантин тартибларини инобатга олиб, бундан ташқари, ҳужжатлар қабул қилиш муддати узайтирилгани ҳисобига 2021/2022 ўқув йили бўйича клиник ординатура (резидентура)да ўқув жараёнлари 6 сентябрдан эмас, 20 сентябрдан бошланиши белгиланди.

Шунингдек, клиник ординатура (резидентура) орқали тиббий кадрларни 2021/2022 ўқув йилида тайёрлаш бўйича мутахассисликлари ва уларга мувофиқ келувчи бакалавриат таълим йўналишлари рўйхатига қўшимчалар киритилди.

Бундан ташқари, Президентимизнинг тегишли қарорларига мувофиқ:

📌 тиббиёт олий ўқув юртлари клиник ординатурасида “Терапия” мутахассислиги учун тўлов-контракт асосидаги қабул квоталари ҳисобидан “Нейрореабилитология” ҳамда “Аллергология ва иммунология” мутахассисликлари учун қабул квоталари ажратилди;

📌 давлат гранти ва ҳокимлик тўлов-контракт асосидаги қабул квоталари (мақсадли ўринлар) ҳисобидан юртимиздаги тиббиёт олий ўқув юртларига, шунингдек, Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказига “Гематология ва трансфузиология” ҳамда “Пульмонология” клиник ординатура мутахассисликлари учун ҳудудлар кесимида қабул квоталари ажратилди;

📌 “Терапия” ва “Педиатрия” мутахассисликлари учун ҳокимлик тўлов контракти асосидаги (мақсадли ўринлар) ва тўлов-контракт асосидаги қабул квоталари ҳисобидан тиббиёт олий ўқув юртларига, шунингдек, Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказига, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказига “Нефрология гемодиализ билан” ҳамда “Болалар нефрологияси гемодиализ билан” мутахассисликлари учун тегишли тартибда қабул квоталари ажратилди;

📌 Болалар неврологлари жамоат бирлашмасининг мурожаатига мувофиқ, “Педиатрия” мутахассислиги учун тўлов-контракт асосидаги қабул квоталари ҳисобидан тиббиёт олий ўқув юртларига, шунингдек, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказига “Болалар неврологияси” клиник ординатура мутахассислиги бўйича қабул квоталари ажратилди;

📌 Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида “Хирургия” мутахассислиги учун тўлов-контракт асосидаги қабул квоталари ҳисобидан “Болалар хирургияси”, “Оторинолорингология” ва “Умумий онкология” мутахассисликларига қабул квоталари ажратилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Паралимпия делегацияси махсус чартер рейсда Япониядан Тошкентга етиб келди. Қаҳрамонлар тантанали кутиб олинди.

Энди улар ҳозир шаҳар бўйлаб усти очиқ автобусларда айланишади. Асосий тантанали тадбир “Янги Ўзбекистон” боғида бўлиб ўтади.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Спортчиларимизни “Янги Ўзбекистон” боғида юзлаб ҳамюртларимиз катта қувонч билан кутиб олишди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Паралимпия ўйинларида олтин медал олган 8 нафар спортчиларга 200 минг АҚШ доллари, 3 хонали уй ва Tahoe автомобили топширилди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🥈Паралимпия ўйинларида кумуш медал олган 5 нафар спортчиларга 100 минг АҚШ доллари, 2 хонали уй ва Traverse автомобили топширилди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥉Паралимпия ўйинларида бронза медал олган 6 нафар спортчиларга 50 минг АҚШ доллари, 2 хонали уй ва Trailblazer автомобили топширилди.

Совринларни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов ҳамда Бош вазир Абдулла Арипов топширишди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❗️Кеча юртимизда 597 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 5 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 6 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 161108 (+597) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌33 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌18 нафари Андижон вилоятида,
📌15 нафари Бухоро вилоятида,
📌18 нафари Жиззах вилоятида,
📌11 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌9 нафари Навоий вилоятида,
📌15 нафари Наманган вилоятида,
📌61 нафари Самарқанд вилоятида,
📌20 нафари Сирдарё вилоятида,
📌9 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌55 нафари Фарғона вилоятида,
📌29 нафари Хоразм вилоятида,
📌94 нафари Тошкент вилоятида,
📌210 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 37 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 27 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 27 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 15 нафар,
🔹Навоий вилоятида 11 нафар,
🔹Наманган вилоятида 37 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 83 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 16 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 60 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 28 нафар
🔹Тошкент вилоятида 115 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 198 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 152938 (+654) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1125 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 6 сентябрь куни 81 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 24683 нафарга етди. Кеча уларнинг 268 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 18019 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 2 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 192 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​❗️Кеча юртимизда 353 259 доза вакцина қўлланилди

🔺6 сентябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 353 259 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 44 240 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 245 716 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 63 303 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 15 358 115 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 9 691 440 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 4 209 013 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 1 457 662 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 2 344 077 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (65 493 доза),
📌Андижон вилояти (55 590 доза),
📌Cамарқанд вилояти (36 943 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 1 757 823 доза,
📌Наманган вилоятида 1 728 830 доза,
📌Андижон вилоятида 1 637 334 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat