Sog‘liqni saqlash vazirligi
119K subscribers
10.7K photos
4.68K videos
57 files
13.6K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
​БОЛАЛАРДА ЎТКИР АППЕНДИЦИТ КАСАЛЛИГИ
Cабаблари, белгилари, текширув усуллари

Маълумки, тиббиётда минглаб синдромлар ёки касаллик белгилари мавжуд. Шулардан, болаларда қорин оғриғи энг кўп учрайди.

Ҳатто, қорин ва қорин бўшлиғига умуман алоқаси бўлмаган тана аъзолари касалликлари ҳам болаларда қорин оғириғи билан кечиши мумкин. Шулардан бири ўткир кўричак (аппендицит) касаллигидир.

Хўш, ушбу хасталикнинг пайдо бўлишига қандай омиллар сабаб бўлади? Унинг саломатликка хавфи нимада? ССВ Матбуот хизмати шу ва шу каби саволлар билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги болалар бош хирурги Нозим Ўрмоновга мурожаат қилди.

— Болаларда ўткир кўричак касаллигининг келиб чиқишига қандай омиллар сабаб бўлади?

— Ўткир аппендицит – чувалчангсимон ўсимтанинг яллиғланиши ҳисобланиб, у гўдак болаларда камроқ, катта ёшли болаларда эса кўпроқ учрайди. Ушбу касаллик турли вирусли хасталиклар, бодомча безлар, қулоқ пардасининг яллиғланиши ва бошқа йирингли касалликлардан сўнг бошланиши мумкин. Бола қанча ёш бўлса, чувалчангсимон ўсимтадаги яллиғланиш ва чириш жараёни шунча тез ривожланади.

Касалликнинг келиб чиқишига асосан овқатланиш тартиби ва ичак фаолиятининг бузилиши, сурункали яллиғланишлар сабаб бўлади.

— Касаллик белгилари боланинг ёшига қараб қандай фарқланади?

— Катта ёшли бола бу касалликда қорнидаги оғриқдан шикоят қилади, иситма кўтарилади, қайт қилади, қабзият кузатилади.

Оғриқ дастлаб қоринни бутунлай қамраб олади, сўнг ўнг ёнбош соҳасига ўтади ва доимий кузатилади. Бола одатда чалқанчасига ёки ўнг ёнбоши билан ётади.

Боиси, бунда оғриқ бироз сусаяди, бироқ ҳар қандай ҳаракат оғриқни зўрайтираверади. Вақт ўтиб, оғриқ бироз пасаяди, лекин йўқолмайди. Қорин пайпаслаб кўрилганда ўнг ёнбош соҳасида кучли оғриқ сезилади, қорин мушаклари таранглашган бўлади.

Аппендицитда гўдак бола безовта бўлади, инжиқ бўлиб қолади. Уйқуси бузилади, қайт қилади, иситмаси 38-39 даражага кўтарилади. Боланиннг ўнг ёнбоши пайпасланганда чўчиб уйғонади ёки оғриқдан йиғлайди.

— Болаларда ўткир аппендицитнинг неча хил тури учрайди?

— Уларда бу касалликнинг икки – оддий ёки катарал ва деструктив тури учрайди. Деструктив аппендицит ўз навбатида флегмонали ҳамда гангренали ўткир кўричакка бўлинади.

Деструктив аппендицит кўринишларидан бири шуки, у тешилади ва перитонит – қорин пардасининг яллиғланишига сабаб бўлади. Баъзида чувалчангсимон ўсимта атрофида йирингдон пайдо бўлиши ҳам мумкин.

— Бу касаллик қанчалик тез ривожланади?

— Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ўткир аппендицит катталарга қараганда болаларда кучли ва тез ўтади. Яъни, 6-12 соат ўтмасиданоқ, аппендикс девори чириб, ёрилиши ва қорин бўшлиғига йиринг тарқалиб кетиши мумкин.

Шу боис, ота-оналар фарзандининг қорин соҳасидаги оғриқларига асло беэътибор бўлмасликлари зарур.

Афсуски, кўпинча айрим ота-оналар боладаги қорин оғриғи билан кечувчи хирургик хасталикларда шифокорга мурожаат қилмасдан, беморни уйда сақлаб, оғриқни қолдириш учун қоринга иссиқ жисмлар қўйишга, ични юритувчи ва оғриқни қолдирувчи дори воситаларини ичиришга, ҳуқна қилишга ҳаракат қиладилар.

Ушбу муолажалар баъзан боланинг қорин оғриғини бироз енгиллатиши ва унинг умумий аҳволини яхшилаши мумкин.

Бироқ яллиғланиш жараёни тўхтамагани учун бироздан сўнг оғриқ яна авжига чиқади. Қорин деворлари таранглашиб, нафас олиш қийинлашади. Юрак тез yра бошлайди. Ҳолбуки, бу пайтда қимматли вақт бой берилиб, қорин бўшлиғига йиринг тарқалган бўлади.

Бунда бирдан-бир охирги чора болани зудлик билан шифохонага олиб бориб, операция қилишдир. Афсуски, баъзида жарроҳлик амалиёти ҳам фойда бермаслиги мумкин.

Шу боис, шифокор сифатида ота-оналарга бундай ҳолларда касалликни ўзбошимчалик билан даволамасликларини маслаҳат бераман.

— Касалликни аниқлаш учун қандай тиббий текширувлар амалга оширилади?

— Болалардаги ўткир аппендицит бир неча хил лаборатор текширувлар орқали аниқланади. Аниқ ташхис қўйиш ва бошка касалликлардан фарқлаш учун ультратовуш текшируви, рентген ва компьютер томографияси орқали амалга оширилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❗️Коронавирус: кеча юртимизда 21 июндан буён энг паст кўрсаткич — 403 нафар беморда касалланиш қайд этилди

🔺2021 йил 26 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 172493 (+403) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌29 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌10 нафари Андижон вилоятида,
📌6 нафари Бухоро вилоятида,
📌7 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌15 нафари Наманган вилоятида,
📌36 нафари Самарқанд вилоятида,
📌9 нафари Сирдарё вилоятида,
📌15 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌29 нафари Фарғона вилоятида,
📌7 нафари Хоразм вилоятида,
📌90 нафари Тошкент вилоятида,
📌141 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 29 нафар,
🔹Андижон вилоятида 12 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 6 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 13 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹Наманган вилоятида 12 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 38 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 17 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 16 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 29 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 7 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 109 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 123 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 167199 (+418) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1225 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 26 сентябрь куни 68 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 26980 нафарга етди. Кеча уларнинг 32 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 25269 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 225 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​ҲОМИЛАДОР АЁЛЛАР ВА ЁШ БОЛАЛИ ОИЛАЛАРДА ХАВФ ОМИЛЛАРИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАНАДИ?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати Тошкент педиатрия тиббиёт институти бўлим бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори Cевара УБАЙДУЛЛАЕВАга патронаж тизимига доир бир неча саволлар билан мурожаат қилди:

— Универсал моделга кўра, ҳомиладор ва ёш болали аёллар хонадонига патронаж ташрифлари неча марта амалга оширилади?

— Универсал модели барча болалар ва ҳомиладор аёлларни қамраб олишни кўзда тутади.

Ташрифлар сони – патронаж ҳамшираси ҳомиладор аёлга 2 марта, яъни ҳомиладорликнинг 12 ҳафтаси ва 32 ҳафтасида ташрифларни амалга оширса, 5 ёшгача бўлган болалари бор оилаларга эса 12 та ташрифни, шунингдек, чилла давридаги аёллар учун 3 марта – туғруқхонадан чиққандан сўнг биринчи 3 кунида, туғруқдан кейин 15 кунда ва туғруқдан кейинги бир ойда ташрифларни амалга оширади.

Ёш болалар бор бўлган оилаларга ташрифни амалга оширишда патронаж ҳамшираси ҳар доим ўз ишини умумий хавф белгиларини текширишдан бошлаши керак ва бирор-бир умумий хавф белгиси ёки касаллик белгилари аниқланса, “Тез ёрдам” хизматини чақириши ёки зудлик билан шифокор қабулига юбориши лозим.

Агар улар аниқланмаса, патронаж ҳамшираси ўз ишини универсал модель режасига кўра давом эттиради. Ҳомиладор ва туққан аёлларга ташриф ҳам шу кетма-кетликда олиб борилади.

Хавф омиллари аниқланган хонадонларга патронаж хизматининг прогрессив модели асосида алоҳида ташрифлар режаси ишлаб чиқилади.

— Ҳомиладор аёллар ва ёш болали оилаларда хавф омилларини аниқлашда асосан нималарга эътибор қаратилади?

— Ҳомиладор аёлнинг ҳаётига хавф солувчи белгилар борлигини аниқлашда аёлнинг ушбу даврида нотўғри овқатланиши орқали юзага келадиган муаммоларга алоҳида эътибор қаратиш зарур.

Шунингдек, ҳомиладорлик даврида депрессияга тушиш, зарарли одатлар ҳамда ижтимоий хавфларга ҳам диққат қилинади.

Туққан аёл ёки ота-она ва 5 ёшгача болада хавф омилларини баҳолашда бола ва чилла давридаги аёлнинг ҳаётига хавф солувчи белгиларни кўздан кечириш зарур.

6 ойгача бўлган болаларни истисносиз кўкрак сути билан эмизиш масаласи, 6 ойдан 5 ёшгача бўлган болаларнинг қўшимча овқатлантириш муаммолари, болани эмлаш, оиладаги ота-оналарнинг депрессия ҳолати ҳамда бола учун хавфсиз муҳит яратилганига алоҳида эътибор қаратиш зарур.

Шунингдек, фарзандни тарбиялашда меҳр кўрсатиш, сўзлашиш, ўйин ўйнаш ва китоблар ўқишнинг аҳамияти, ота, буви ва боболарни бола тарбиясидаги ўрни ҳамда унинг жисмонан ва руҳан баркамол бўлиб вояга етишига тўсқинлик қилувчи омиллар – қўпол муомала, эътиборсизлик, қўрқитиш, қўл кўтариш ҳолатлари кузатилмаётганига ҳам амин бўлиш зарур.

Бир сўз билан айтганда, янги патронаж тизими мамлакатимизда оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, репродуктив саломатликни сақлаш соҳасини янги босқичга кўтаради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​КУЗДА КОРОНАВИРУС КЎПАЯДИМИ?

Куз ойларида инсон саломатлигида айрим ўзгаришлар юз беради. Кишиларда томоқнинг ачишиши ёки бўғилиб қолиши, бурун битиши, бош оғриғи, тана ҳароратининг кўтарилиши ва шу каби касаллик аломатлари тез-тез кузатила бошлайди. Хўш, ҳозирги вазиятда бу коронавируснинг авж олишидан дарак берадими? Ёки бу унчалик жиддий хавф эмасми?

ССВ матбуот хизмати бунга аниқлик киритиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Севара Убайдуллаевага мурожаат қилди:

— Куз фасли ўзининг секин-аста совуқлашаётган ҳавоси билан инсонлар организмига турлича таъсир кўрсатади. Бу фаслда кундузги ҳарорат нисбатан иссиқ бўлса-да, кечаси ҳаво ҳароратининг пасайиб бориши кузатилади. Бундай шароит ёзнинг иссиғидан яширинган вирус ва бактериялар уйғониши учун қулай.

Шунингдек, куз инсон организмининг совуқ кунларга мослашиб борадиган фаслдир. Бу жараён аксарият ҳолларда инсон саломатлигига таъсир қилмасдан қолмайди. Шу боис, турли вирус ва бактериялар таъсирида инсонларда шамоллаш аломатлари кўпаяди.

Коронавирус инфекцияси, нафас аъзоларининг яллиғланиши каби ҳолатлар билан кузги ва қишки мавсумда уйғонадиган инфекцияларнинг ўхшаш аломатлари бўлгани учун аҳоли орасида турли хавотирлар пайдо бўлади. Бундай вазиятда хавотирларнинг ўринли ёки ўринли эмаслигини шифокорлар аниқлаштиради, албатта.

Шунинг учун ўзида шамоллаш аломатларини сезган киши оилавий шифокорга мурожаат қилиши лозим. У инсон организмида кечаётган жараённи ўрганиб, аломатлар коронавирус ёки бошқа жиддийроқ хасталикка хос ёхуд хос эмаслигини аниқлайди ҳамда аниқ даволаш тартибини тавсия қилади.

Бунда, албатта:

❇️ Тана ҳарорати, кўз ёшланиши, бурун оқиши, йўтал ва унинг хусусияти, кузатилиши мумкин бўлган қўшимча белгилар — вирус ёки бактерия чақирган шамоллаш аломати эканини аниқлаш талаб этилади.

❇️ Коронавирус инфекциясида бошқа вируслар келтириб чиқарган шамоллаш аломатларига ўхшаш белгилар кузатилса-да, буни тасдиқлаш, аниқ ташхис қўйиш учун бурун-халқум йўлидан ПЗР-тест олиниши керак.

Шифокорга мурожаат қилгунга қадар куз-қиш фаслларида учрайдиган шамоллашларни даволаш, тана ҳароратини тушириш ва бошқа белгиларни бартараф этиш учун:

❇️ Ниқоб тақиб юриш, томоқ ва бурунни тез-тез чайиш, кунига 2-3 литр иссиқроқ суюкликларни ичиш талаб этилади. Кунига 1000-3000 қадамгача юриш, нафас машқларини бажариш мақсадга мувофиқ.

❇️ Ҳозирда тарқалаётган шамоллашлар, асосан, куз-қиш фаслларида учрайдиган инфекциялар сабабли бўлгани боис, уларни даволашда антибиотиклардан фойдаланиш мумкин эмас. Улар инсон организмида ҳар хил асоратлар келтириб чиқариши билан бирга, иммун тизимининг ишлашини тўхтатади ва касалликнинг узоқ муддат чўзилиши ёки қайталанишига сабаб бўлади.

Бугунги кунда коронавирус инфекцияси ва кузги шамоллашлардан ҳимояланишнинг энг қулай усули — карантин қоидаларига риоя қилишдир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда 6 миллиард 102 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилган

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (27.09.2021 йил Тошкент вақти билан соат 15:32 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈231 миллион 895 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 4 миллион 749 мингдан зиёд киши вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШда 42,931 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган;

🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (33,678 миллиондан ортиқ);

🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (21,351 миллиондан ортиқ);

🇷🇺тўртинчи ўринда Россия (7,334 миллиондан ортиқ);

🇫🇷бешинчи ўринда эса Франция (7,085 миллиондан ортиқ).

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 6 миллиард 102 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Даниэл Розенблюм, элчи ўринбосари Пол Политис ва USAIDнинг тиббиёт йўналиши бўйича раҳбари Черри Гумапас билан мулоқот ўтказди.

Самимий руҳда ўтган учрашувда ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Келгусидаги режалар келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг мамлакатимиздаги элчихонаси ва USAID Ўзбекистон билан сил ва ўпка касалликларини олдини олиш, тиббиёт муассасаларини махсус тиббий ускуналар билан жиҳозлаш, коронавирусга қарши курашиш ва вакцинация, хусусан, Moderna ва Pfizer/BioNTech вакцинасиларини етказиб бериш борасида самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​❗️Коронавирус: кеча юртимизда яна 400 нафардан зиёд беморда касаллик аниқланди, 5 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 27 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 172899 (+406) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌16 нафари Андижон вилоятида,
📌8 нафари Бухоро вилоятида,
📌7 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌5 нафари Навоий вилоятида,
📌12 нафари Наманган вилоятида,
📌33 нафари Самарқанд вилоятида,
📌11 нафари Сирдарё вилоятида,
📌5 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌28 нафари Фарғона вилоятида,
📌13 нафари Хоразм вилоятида,
📌89 нафари Тошкент вилоятида,
📌166 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 21 нафар,
🔹Андижон вилоятида 11 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 8 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 12 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
🔹Навоий вилоятида 6 нафар,
🔹Наманган вилоятида 18 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 30 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 39 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 7 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 30 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 48 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 99 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 171 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 167700 (+501) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1230 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 27 сентябрь куни 37 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27017 нафарга етди. Кеча уларнинг 32 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 25301 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 2 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 227 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​❗️Кеча юртимизда 300 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

🔺27 сентябрда мамлакатимиз
ҳудудлари бўйлаб 300 239 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 138 709 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 89 118 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 72 412 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 19 969 345 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 11 085 296 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 6 421 897 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 2 462 152 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 283 645 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

📌Тошкент вилояти (53 428 доза),
📌Бухоро вилояти (52 060 доза),
📌Сурхондарё вилояти (40 435 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 2 198 785 доза,
📌Андижон вилоятида 2 175 070 доза,
📌Наманган вилоятида 2 126 158 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
​⚡️ Тезкор хабар

CCВ: COVID-19га қарши 12 ёшдан катта болалар ҳам ихтиёрий эмланади

Эндиликда мамлакатимизда 12 ёшдан катта болалар COVID-19га қарши Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмлашнишга рухсат берилди.

Коронавирусга қарши Pfizer вакцинасининг 12-15 ёшдаги болаларда ўтказилган клиник синовларининг натижалари мазкур вакцинанинг юқори даражада самарадорлиги ва хавфсизлигини кўрсатди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 12 ёшдан юқори болаларни ва ўсмирларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш тавсия этилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи ва миллий техник иммунологик эксперт комиссиясининг қарорига асосан,
юртимизда ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида, ихтиёрий равишда 12 ёшдан катта болаларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш имконияти мавжуд.

Юртимизда ҳам 12 ёшдан катта болалар шифокор кўригидан ўтгач, коронавирусга қарши Pfizer вакцинаси билан эмланишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, шу йил 13 сентябрь куни мамлакатимизга 1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинган.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 19 969 345 доза вакцинадан фойдаланилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 283 645 нафарни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​ССВ: БАЧАДОН БЎЙНИ САРАТОНИ СКРИНИНГИ ДАСТУРИ ДОИРАСИДА 56 МИНГ НАФАР АЁЛ ТИББИЙ ТЕКШИРУВДАН ЎТКАЗИЛАДИ

Юртимизда бачадон бўйни саратони касаллигини эрта аниқлаш ва олдини олиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. “Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори ижроси доирасида онкологик касалликлар тарқалишининг олдини олиш ва эрта диагностика қилиш мақсадида 2022 йил 1 январдан бошлаб:

📌9–14 ёшдаги ўсмир қизлар одам папилломаси вирусига қарши эмланиши;
📌30–55 ёшдаги аёллар бачадон бўйни ҳамда 45–65 ёшдаги аёллар кўкрак бези саратони бўйича скринингдан ўтказилиши;
📌барча туман ва шаҳарларда “онко-назорат” хоналари ташкил этилиши белгиланган эди.

Ушбу қарор ижроси юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигида ЖССТ ва Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан биргаликда бачадон бўйни саратони бўйича скрининг лойиҳасини ишга тушириш масаласи муҳокама қилинди.

Лойиҳа доирасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лиан Куппенс ва Франциянинг мамлакатимиздаги элчихонаси биринчи маслаҳатчиси Максим Жеренже Соғлиқни сақлаш вазирлигига бачадон бўйни саратони касаллиги скрининги натижасида аниқланган саратонгача бўлган дастлабки ўзгаришларни бартараф этиш учун қўлланиладиган термокоагулятор ускуналарини тақдим қилди. Уларни вазир ўринбосари Элмира Баситханова қабул қилиб олди.

— Лойиҳа пилот тарзида Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент вилоятида ишга туширилиши, бу ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларида онко-назорат хоналарини ташкил этиш орқали ҳудуддаги репродуктив ёшдаги аёллар саломатлигини ҳимоя қилиш кўзда тутилган, – дейди Э. Баситханова. — Ўзбекистонда йилига 1500 дан ортиқ бачадон бўйни саратонига чалиниш ҳолатлари аниқланади. Бачадон бўйни саратони учун скрининг дастури юқоридаги икки ҳудудда синовдан ўтказилгач, 2022 йилги Давлат дастурига киритилиши ва юртимиздаги барча туманларда жорий этилиши режалаштирилган.

Ушбу лойиҳага Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент вилоятида жами 56 минг нафар хотин-қизлар қамраб олиниши мўлжалланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Дунё бўйича 6 миллиард 142 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

ЖССТ маълумотига кўра:
🦠дунёда коронавирус юқтирганлар сони 231 миллион 703 мингдан ортди. 4 миллион 746 мингдан зиёд киши вафот этган (17.09.2021. Европа вақти билан 18:19 ҳолатида).

🔴Охирги суткада 286 460 та янги касалланиш ҳолати аниқланди.
⚫️5 290 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университети маълумотига кўра
:
🦠 дунёда 232 миллион 426 мингдан ортиқ одам касаллик юқтирган. 4 миллион 758 мингдан ортиғи вафот этган (28.09.2021. Тошкент вақти билан 17:50 ҳолатида).

ЖССТга кўра, касалланиш бўйича қуйидаги давлатлар юқори ўринда:
🇺🇸АҚШ (42,568 миллиондан ортиқ),
🇮🇳 Ҳиндистон (33,678 миллиондан ортиқ),
🇧🇷Бразилия (21,343 миллиондан ортиқ),
🇬🇧Буюк Британия (7,664 миллиондан ортиқ),
🇷🇺Россия (7,443 миллиондан ортиқ).

💉Жонс Хопкинс университетига кўра, дунёда коронавирусга қарши 6 миллиард 142 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА БОЛАЛАР ЎРТАСИДА НОМАЪЛУМ ВИРУС ТАРҚАЛАЁТГАНИ ҲАҚИДАГИ ХАБАРЛАР ҲАҚИҚАТГА ЗИД

Бугун ижтимоий тармоқларда сўнгги кунларда пойтахтимизда болалар ўртасида юқори нафас йўллари яллиғланиши билан боғлиқ номаълум юқумли касаллик тарқалаётгани, “Тез ёрдам” хизматига болаларда иситма кўтарилиши билан боғлиқ чақирувлар сони кескин ортгани, шу боис, бу қандай касаллик эканини аниқлаш ҳамда пойтахт умумтаълим мактаблари ва болалар мактабгача таълим муассасаларини 10 кун муддатга карантинга ёпиш лозимлиги тўғрисидаги хабар тарқалди. Бу эса одамлар орасида турли тушунмовчиликларга сабаб бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади👉🏻 Батафсил
​❗️Коронавирус: сўнгги кеча кундузда юртимизда касалланишлар сони яна 500 нафардан ошди, 4 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 28 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 173409 (+510) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌13 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌11 нафари Андижон вилоятида,
📌6 нафари Бухоро вилоятида,
📌12 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌5 нафари Навоий вилоятида,
📌10 нафари Наманган вилоятида,
📌32 нафари Самарқанд вилоятида,
📌9 нафари Сирдарё вилоятида,
📌15 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌31 нафари Фарғона вилоятида,
📌11 нафари Хоразм вилоятида,
📌124 нафари Тошкент вилоятида,
📌227 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 11 нафар,
🔹Андижон вилоятида 17 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 6 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 15 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹Наманган вилоятида 6 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 34 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 27 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 19 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 34 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 21 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 201 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 257 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 168359 (+659) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1234 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi