Sog‘liqni saqlash vazirligi
117K subscribers
10.6K photos
4.67K videos
57 files
13.6K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази қошидаги ген дерматозларини даволаш бўлимининг очилиш маросимидан.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​АКСАРИЯТ БЕМОРЛАР ГРИППНИ “БЕОЗОР”
КАСАЛЛИК ДЕБ ЎЙЛАЙДИ, БИРОҚ...

Маълумки, грипп ва ўткир респиратор инфекцияларнинг мавсумий кўтарилиш даври куз-қиш мавсумига тўғри келади. Бу пайтда, айниқса, иммунитети суст болалар, кекса ёшдаги кишилар, ҳомиладорлик ҳамда сурункали хасталиклари бўлган инсонларнинг касалликни юқтириб олиш эҳтимоли янада ортади.

ССВ Матбуот хизматининг грипп турлари, асоратлари ҳамда тарқалиш кўрсаткичлари ҳақидаги саволларига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Холмамат НОРБОЕВ жавоб берди. (1-қисм)

— Грипп қандай касаллик? Дастлаб шу ҳақида маълумот берсангиз.

— Маълумки, грипп ўткир ва тез юқувчи касаллик бўлиб, уни келтириб чиқарувчи вирусларнинг А, В, С турлари маълум. Хасталикнинг асосий манбаи грипп билан оғриган бемор ҳисобланади. Унинг А ва В турлари чақирувчи мавсумий грипп куз-қиш мавсумида эпидемия тарзда кечиб, катта ёшдагилар ўртасида 5 фоиздан 10 фоизгача, болалар орасида эса 20 фоиздан 30 фоизгача касаллик келтириб чиқаради.

Грипп хавф гуруҳига 6 ёшгача бўлган болалар ва 65 ёшдан ошган кексалар ҳамда ҳомиладор аёллар киради. Ушбу касаллик бурун, томоқ, бронхлар ва айрим ҳолларда ўпкани зарарловчи юқумли хасталик ҳисобланади.

— Беморда қандай белгилар кузатилади?

— Гриппнинг белгилари касаллик яширин даврининг 1-4 кунлари пайдо бўлиб, мавсумий грипп тана ҳароратининг тўсатдан кўтарилиши (38 C – 40 C), йўтал (одатда қуруқ, зарбли, кўкрак соҳасида оғриқ билан кечади), бош, мушак, томоқ ва бўғимларда оғриқ ҳамда ҳолсизлик каби белгилар билан бошланади. Баъзи ҳолларда эса қорин оғриғи ва ич кетиши кузатилади.

Шунингдек, гриппга чалинган беморда юқори тана ҳарорати бир неча кунгача давом этиши ва аксарият ҳолларда иситма тана ҳароратини пасайтирувчи дорилар таъсирида тушмаслиги мумкин.

Касалликнинг болаларда оғир кечишида нафас олишнинг тезлашиши ва оғирлашиши, иштаҳанинг йўқолиши, дегидратация ва эътиборнинг камайиши каби белгилар кузатилади. Кўпгина беморлар тўғри даволанса, 5-6 кун ичида соғайиб кетади. Лекин хавф гуруҳига кирувчиларда грипп асоратлари ривожланиши ёки ўлим ҳолатлари кузатилиши мумкин.

— Аксарият беморлар ушбу касалликни кўпинча оёқда ўтказиб юборади. Бу қанчалик тўғри?

— Дарҳақиқат, кўпгина инсонлар гриппни “беозор” касаллик деб ўйлайди. Бироқ бу хасталик улар ўйлаганчалик “содда” эмас. Чунки грипп келтириб чиқарадиган асоратлар унинг ўзидан-да хавфли ҳисобланади.

Агар бемор даволанишга етарли даражада эътибор бермаса, касаллик ўпкада бактериал зотилжам, геморрагик зотилжам, ўпка абсцесси ва ўткир репираторли дистресс синдромига сабаб бўлиши мумкин.

Шунингдек, грипп бактериал ринитлар, синуситлар, отитлар, трахеобронхитлар, вирусли энцефалит, менингит, неврит, радикулоневрит, жигарнинг зарарланиши, тосико-аллергик шок каби салбий асоратлар қолдириши мумкин.

Шу билан бирга, бу касаллик ҳомиладор аёлларга ҳам жиддий хавф туғдириб, ҳомиланинг чала ёки вақтидан эрта туғилиши, неонатал ўлим ва гўдакнинг кам вазн билан туғилишига олиб келади.

— Жорий мавсум юртимизда гриппнинг тарқалиш кўрсаткичи қандай?

— Грипп ва ўткир респиратор инфекциялар (ЎРИ) юқумли касалликларнинг 76,2 фоизини ташкил этиб, охирги йилларда ушбу касалликлар соғлиқни сақлаш тизимининг энг долзарб муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда.

Юртимизда жорий йилнинг 9 ойи давомида расмий равишда 1483 та гриппга чалиниш ҳолати рўйхатга олинди. Грипп билан касалланишнинг энг юқори кўрсаткичи 0-2 ёшдаги болалар ўртасида рўйхатга олиниб, интенсив кўрсаткич шу ёшдаги 100 минг нафар бола сонига нисбатан 26,3 тани ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида мамлакатимизда 323 минг 593 та ҳолатда ўткир респиратор инфекциялар билан касалланиш қайд этилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❗️Кеча юртимизда 350 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди, касалликдан соғайиш кўрсаткичи 98 фоизга етди

🔺2021 йил 11 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 178986 (+349) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌10 нафари Андижон вилоятида,
📌9 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌6 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌10 нафари Наманган вилоятида,
📌32 нафари Самарқанд вилоятида,
📌10 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌21 нафари Фарғона вилоятида,
📌15 нафари Хоразм вилоятида,
📌66 нафари Тошкент вилоятида,
📌158 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 15 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 9 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 4 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹Наманган вилоятида 20 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 43 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 18 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 18 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 20 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 71 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 200 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 174642 (+429) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1273 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 11 октябрь куни 10 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27480 нафарга етди. Кеча уларнинг 24 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 25947 нафарни ташкил қилмоқда.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
👍1
​❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 22 миллион 721 минг дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди

🔺11 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 287 400 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 106 630 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 84 420 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 96 350 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 22 721 129 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 12 328 430 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 7 176 562 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 3 216 137 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 5 226 139 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

📌
Toшкент вилояти (52 621 доза),
📌Қашқадарё вилояти (38 097доза),
📌Сурхондарё вилояти (37 662 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 2 441 097 доза,
📌Андижон вилоятида 2 390 858 доза,
📌Наманган вилоятида 2 373 097 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
​ВЕГЕТАТИВ ҚОН-ТОМИР ДИСТОНИЯСИ ҚАНДАЙ КАСАЛЛИК?

ССВ Матбуот хизматига бу ҳақда тиббиёт фанлари доктори, профессор Бахтиёр ҒОФУРОВ маълумот берди:

—
Турли психологик омиллар, яъни стресс, уйқуга тўймаслик, шунингдек, камҳаракатлилик ва ҳатто оддий авитаминоз (витамин етишмаслиги) ҳам баъзан ўсмирларда вегетатив қон-томир дистонияси хуружларига сабаб бўлади.

Хуруж давомида беморда кўнгил айниши, қоринда оғриқ пайдо бўлиши, сўлак кўп ажралиши сингари ҳолатлар юзага келади.

Ўсмирлик даврида (11-15 ёш) болалар организми жуда тез ривожланаётган бўлади. Қон-томир дистониясига айнан шу даврда чалиниш кўпгина муаммоларни юзага келтиради. Яъни ўсмирлар танасидаги айрим аъзолар ривожланиши тенгдошларникидан ўзиб кетади, натижада номутаносиблик рўй беради. Худди шу вақтда юрак-қон томир тизими иши сусайиб, ўсмир кундалик вазифаларни бажаришга қийналади.

Касалликнинг юрак фаолиятига бу хилда таъсир кўрсатиши қон босими кўтарилиши ёки пасайиши, хотира сусайиши, бош айланиши ва чарчоқ ҳолатлари билан кечади.

Дистонияни бошдан ўтказаётган қизлар йиғлоқи, таъсирчан (кайфияти тез ўзгарадиган) ва қувватсиз бўлиб қолишади. Ўғил болалар эса паришонхотирлик ва бош оғриғидан қийналишади.

Бунинг устига, ўсмир болалардаги дистония худди катталардаги каби хуружли бўлиши мумкин. Хуружлар пайтида ўсмир тўсатдан терлаб кетади, боши айланади, юз териси қизаради, юраги қаттиқ уради, қулоғига шовқин эшитилади. Ўта таъсирчан ва ҳиссиётга берилувчан болаларда бундай хуружлар тез-тез рўй беради.

Оиладаги носоғлом муҳит руҳиятига азият етказиши оқибатида дистония жуда жадаллик билан ривожланиши мумкин. Айниқса, бемор яшаётган оилада тез-тез бўлиб турадиган жанжаллар (ота-она, ака-ука ва опа-сингилларнинг ўзаро келишмовчилиги) натижасида дистония касаллиги оғир кечади.

Ўсмир улғайгани сайин унинг организмида турли касалликлар билан курашиш қобилияти сустлаша боради. Чунки ўсмир балоғат фаслига қадам қўйиш арафасида зиммасидаги вазифалар, масъулият, юкламалар (турли топшириқлар, ёшларга хос шахсий ҳаётига оид турли кечинмалар) миқдори ортади. Демак, қон-томир дистонияси хуружлари тез-тез такрорланишига имкон яратилади.

Шунинг учун ҳам бола ўсмирлик ёшидаёқ бу касалликни даволаб тузатиш лозим. Акс ҳолда дистония ривожлана бориб, кейинчалик турли асоратлар юзага келади. Яъни, қон босимининг доимий кўтарилиши, ички аъзолар иши ёмонлашиши, айниқса, овқат ҳазм қилишда муаммолар пайдо бўлиши мумкин.

Вегетатив қон-томир дистониясининг олдини олишда айрим маслаҳатларга риоя қилиш лозим.

📌Аввало, тўйиб ухлаш шарт. Чунки уйқуга тўймаслик нерв ва эндокрин тизимлари ишгига салбий таъсир қилади.

📌Таомлар калий ва магний тузларига бой бўлиши керак. Шунда улар нерв импульсларини ўтказишга кўмаклашиб, юрак ишини яхшилайди, вегетатив қон томирлари фаолиятини рағбатлантиради.

📌Калий ва магний моддаси гречиха, ловия, нўхат, петрушка ва ёнғоқда кўп. Қатиқ ва сут маҳсулотлари, аччиқроқ дамланган чой ва қаҳва каби маҳсулотлар ҳам яхши самара беради.

Беморнинг руҳий ҳолати даволанишда муҳим роль ўйнайди. Стресс ва сиқилишлардан сақланиш, спорт билан шуғулланиш руҳий муаммоларни бартараф қилишда ёрдам беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​СОЧ ТРАНСПЛАНТАЦИЯСИНИНГ ҚАНДАЙ ТУРЛАРИ БОР?

ССВ Матбуот хизматининг соч касалликлари ва уларни даволашдаги замонавий ёндашувлар ҳақидаги саволларига Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари Илҳом РАҲИМОВ жавоб берди (3-қисм).

— Соч тўкилишига қарши қандай даво чоралари қўлланилади?

— Алопецияни тўхтатишнинг бир неча принциплари мавжуд бўлиб, шу асосда даволаш олиб борилади. Масалан:

🔺соч фолликулаларида микроциркуляцияни ва васкуляризацияни яхшилаш;

🔺анаген фазани индуцирлаш;

🔺соч фолликулаларида 5 альфаредуктаза ферментини ва андрогенга боғлиқ рецепторларни блоклаш;

🔺касаллик ривожланишига олиб келувчи ички аъзолар касалликларини даволаш.

Соч тўкилишини даволаш усуллари касалликнинг келиб чиқишига қараб турланиб боради.

Анъанавий даво усулида В гуруҳ витаминлари, иммун тизимининг фаолиятини оширувчи, қон томирларини мустаҳкамловчи, антиоксидант дори воситалари қўлланилади.

Плазмолифтинг технологияси ҳам бу борада ўз самарасини бермоқда. Бу беморнинг қонидан ажратилган, тромбоцитларга бой бўлган плазмани тери ичига юбориш бўлиб, плазмолифтинг натижасида тромоцитларда сақланувчи ўсиш фактори фибробластларни стимуляция қилиб, зарур моддалар ишлаб чиқарилишини кўпайтиради.

Бу жараён, ўз навбатида, янги ҳужайраларнинг пайдо бўлиши ва майда қон томирлари ўсишини ривожлантиради, натижада модда алмашинуви тикланади, тери ҳужайраларида микроциркуляция ва метоболизм жараёни яхшиланади.

— Ҳозир соч трансплантациясига мурожаат қилувчилар сони ҳам ортиб бормоқда...

— Сочларни тиклаш бўйича халқаро ташкилот (ISHRS) берган маълумотга кўра, ҳозирги кунда соч трансплантациясининг икки тури расман рўйхатга олинган:
✅ чок қўйиш орқали (FUT);
✅ чоксиз усул (FUE).

Бу усуллар хирургик жараён бўлиб, ўзига яраша мураккабликлари бор.

♻️ FUT усулида фолликулаларни кўчириб ўтқазиш натижасида юқори косметик натижага эришиш мумкин. Қисқа вақт ичида (яъни 4-6 соатда) кўп миқдорда (5000) графтларни кўчириб ўтқазиш имкони бўлади. Донор ўчоқдан олинган материалларнинг кам миқдорда зарар кўриши ҳисобига 92 фоиз экилган графтларнинг яшаб кетишига кафолат берилади.
❗️FUT усулининг камчилиги эса лоскут (кесим) олинган энса қисмида чизиқли чок ҳосил бўлишидир.

♻️ FUE усули эса кам инвазив соч трансплантацияси усули бўлиб, алоҳида фолликулалар донор соҳадан махсус панчлар ёрдамида олинади.
❗️Соч кўчириб ўтқазилгандан сўнг ҳеч қандай чандиқ ва чок қолмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Дунёда COVID-19га қарши 6 миллиард 497 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

ЖССТ маълумотига кўра:
🦠дунёда коронавирус юқтирганлар сони 237 миллион 383 мингдан ортди. 4 миллион 842 мингдан зиёд киши вафот этган (11.10.2021. Европа вақти билан 17:52 ҳолатида).

🔴Охирги суткада 236 629 та янги касалланиш ҳолати аниқланди.
⚫️ 3 302 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университети маълумотига кўра
:
🦠 дунёда 238 миллион 274 мингдан ортиқ одам касаллик юқтирган. 4 миллион 857 мингдан ортиғи вафот этган (12.10.2021. Тошкент вақти билан 12:18 ҳолатида).

ЖССТга кўра, касалланиш бўйича қуйидаги давлатлар юқори ўринда:
🇺🇸АҚШ (43,792 миллиондан ортиқ),
🇮🇳 Ҳиндистон (33,971 миллиондан ортиқ),
🇧🇷Бразилия (21,516 миллиондан ортиқ),
🇬🇧Буюк Британия (8,154 миллиондан ортиқ),
🇷🇺Россия (7,804 миллиондан ортиқ).

💉Жонс Хопкинс университетига кўра, дунёда 6 миллиард 497 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​ЮРТИМИЗДА 2 753 ТА ГРИППГА
ҚАРШИ ЭМЛАШ ПУНКТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ССВ Матбуот хизматининг гриппни олдини олиш ва касалликка қарши эмлаш тадбирларига доир саволларига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Холмамат НОРБОЕВ жавоб берди. (2-қисм)

— Грипп касаллигини даволашда антибиотиклардан фойдаланиш қанчалик самара беради?

— Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, коронавирус, грипп каби вирусли касалликларда антибиотиклардан назоратсиз фойдаланиш, ушбу хасталикларга чалинган беморларни антибактериал препаратлар билан даволаш клиник амалиётда кенг тарқалган хатоликдир.

Афсуски, антибиотиклар вирусли инфекцияларга қарши фаол эмаслигига қарамасдан, айрим шифокорлар ушбу дори воситаларини гриппнинг бактериал асоратларини ривожланиш хавфини камайтиради, деган тушунча билан беморларга кенг миқиёсда буюрадилар. Айрим беморлар эса шифокорга ҳам бормасдан уй шароитида ўзи билганича антибиотиклар билан даволанишга ҳаракат қилади.

Қолаверса, вирусга қарши махсус препаратларни назоратсиз қўлланилиши натижасида гриппнинг циркуляция қилиб юрувчи вирусларида чидамлилик ривожланади. Шу боис, мутахассислар ушбу хасталикнинг кенг тарқалиши ва унинг олдини олиш учун гриппга қарши эмланишни тавсия этади.

— Жорий мавсум юртимизда гриппга қарши эмлаш тадбирлари қандай ташкил этилмоқда?

— Маълумки, Президентимизнинг 2020 йил 26 августдаги тегишли қарори ва Коронавирус касаллигига қарши курашиш Республика махсус комиссиясининг 2021 йил 25 февралдаги йиғилиш баёни билан грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошдан ўтказиш хавфи юқори бўлган барча МТМ тарбиячилари, мактаб ўқитувчилари ва тиббиёт ходимларини гриппга қарши марказлашган ҳолда бепул эмлаш тадбирларини амалга ошириш белгиланган.

Эмлаш учун зарур бўлган грипп вакциналари жорий йилнинг 15 сентябрига қадар ҳудудларга тўлиқ етказиб берилди. Тиббиёт ходимларига касалликни юқиш хавфи юқори эканлигини инобатга олиб, биринчи навбатда уларда эмлаш ишлари ташкил этилди.

Айни пайтда профилактик эмлаш тадбирлари юртимиздаги 2 753 та эмлаш пунктида олиб борилмоқда. Бунинг учун 1 065 та эмлаш бригадалари фаолияти йўлга қўйилган.

Жорий йил соғлиқни сақлаш тизимида 475 минг 357 нафар тиббиёт ходими гриппга қарши мавсумий эмланиши белгиланган бўлиб, шу йилнинг 9 октябрь ҳолатига уларнинг 443 минг 632 нафари (93,1 фоиз) касалликка қарши вакцина олди.

— Бугунги кунда юртимизда грипп ва ЎРВИ инфекциясини аниқлаш бўйича нечта лаборатория фаолият юритмоқда?

— Мамлакатимизда грипп ва ўткир респиратор инфекцияларини аниқлаш бўйича Республика Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 15 та вирусология лабораториялари томонидан лаборатор текширувлар ўтказилмоқда. Таҳлил натижаларига кўра, аксарият ҳолларда гриппнинг А вируси аниқланмоқда.

Сўнгги ҳафталарда аҳоли ўртасида ўткир респиратор инфекцияларнинг мавсумий кўтарилиши кузатиляпти.

Жумладан, Тошкент шаҳрида ЎРВИ бўйича эпидемик жараён бироз фаоллашиб, октябрь ойининг дастлабки 7 кунида 10 минг 212 та ҳолат қайд этилди.

Шуни инобатга олган ҳолда барча юқумли касалликлар шифохоналари, перинатал марказларининг интенсив терапия ва реанимация бўлимларида етарли қўшимча бемор ўринлари заҳираси ташкил этилиб, тегишли шароитлар яратилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​⚡️Тезкор хабар

ССВ: Юртимизда "Sputnik V" вакцинаси ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди

“Jurabek Laboratories” МЧЖ қўшма корхонасида
ишлаб чиқарилаётган "Sputnik V" вакцинаси 1- ва 2- компонентларининг дастлабки 260 500 дозаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига топширилди.

Бу юртимизда тайёрланаётган иккинчи вакцина бўлиб, бундан аввал ушбу корхонада жами 7 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг 1 458 820 дозаси эмлаш учун топширилигани ҳақида хабар берган эдик.

Шундай қилиб, юртимизга эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 28 473 528 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:
💉1 594 480 дозаси AstraZeneca,

💉21 958 488 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,

💉720 500 дозаси "Sputnik V",

💉 3 000 060 дозаси Moderna,

💉 1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинасидир.

Шундан 22 721 129 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган бўлиб, 5 226 139 нафар аҳоли коронавирусга қарши барча босқичларда тўлиқ эмланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Шамоллаган болани даволашда йўл қўймаслик керак бўлган хатолар – шифокор тавсиялари

Мутахассис шамоллаган болаларни даволашда ўзбошимчалик билан чора кўриш, аниқ натижаси бўлмаган усулларни қўллаш мумкин эмаслигини таъкидлаб, исириқ тутатиш ва антибиотиклар оқибатлари ҳақида гапирди.

👉 https://kun.uz/63680689

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​ССВ: Юртимиздан Россияга келишув асосида юбориладиган 10 минг нафар қурувчи янги турдаги Sputnik Light вакцинаси билан эмланади

Ўзбекистондан Россиядаги қурилиш жараёнларига 10 минг нафар меҳнат мигранти ишга жалб қилиниши ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, номзодларни ишга жалб қилиш, тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, рус тили ва Россия қонунчилиги бўйича имтиҳон топшириш, патент расмийлаштириш ва транспорт харажатлари — иш берувчилар томонидан қопланиши ҳам айтилган.

Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан меҳнат миргантларини эмлаш учун янги турдаги "Спутник Лайт" (Sputnik Light) вакцинасининг 12 минг дозаси юртимизга олиб келинди.

❗️"Спутник Лайт" бир компонентли вакцина бўлиб,
у билан тўлиқ эмланиш учун вакцинанинг бир дозасини олиш кифоя қилади.

Ушбу вакцина билан фақат юртимиздан юборилиши мўлжалланган 10 минг нафар қурувчи мигрантлар эмланади. Вакцинация жараёни россиялик тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.

Эмлаш жараёнлари тез орада бошланиши кутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Юртимизга Sinovac вакцинаси олиб келинди

Туркия ҳукумати томонидан Ўзбекистонга беғараз ёрдам сифатида COVID-19га қарши Хитойда ишлаб чиқарилган Sinovac вакцинаси олиб келиниши ҳақида хабар берган эдик.

❗️Ҳозиргина Истанбул – Тошкент рейси билан мамлакатимизга келтирган Sinovac вакцинасининг 200 минг дозаси шунингдек, 20 минг қути “Фавипиравир” дори препарати юртимиз вакиллари томонидан қабул қилиб олинди.

Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида грант ёрдамига оид имзоланган битим асосида олиб келинган Sinovac вакцинаси мамлакатимизга келтирилган олтинчи вакцинадир.

Шундай қилиб, юртимизга эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 28 673 528 дозани ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​❗️Кеча юртимизда 385 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди, 3 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 12 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 179371 (+385) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌12 нафари Андижон вилоятида,
📌7 нафари Бухоро вилоятида,
📌11 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌39 нафари Самарқанд вилоятида,
📌7 нафари Сирдарё вилоятида,
📌5 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌27 нафари Фарғона вилоятида,
📌18 нафари Хоразм вилоятида,
📌88 нафари Тошкент вилоятида,
📌154 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар,
🔹Андижон вилоятида 18 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 7 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 13 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
🔹Навоий вилоятида 4 нафар,
🔹Наманган вилоятида 19 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 40 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 6 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 31 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 20 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 102 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 278 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 175192 (+550) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1276 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi