Sog‘liqni saqlash vazirligi
117K subscribers
10.7K photos
4.67K videos
57 files
13.6K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
​❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 23 миллион дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди

🔺13 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 227 394 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 86 804 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 69 522 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 71 068 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 23 183 452 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 12 500 946 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 7 313 544 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 3 368 962 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 5 421 471 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

📌
Наманган вилояти (29 832 доза),
📌 Сурхондарё вилояти (29 020 доза),
📌Тошкент вилояти (28 409 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 2 480 389 доза,
📌Андижон вилоятида 2 438 147 доза,
📌Наманган вилоятида 2 429 167 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
​ССВ: Избосканда коронавирусдан вафот этган врачнинг оиласига бир марталик пул маблағи тўлаб берилмаётгани билан боғлиқ ҳолат назоратга олинди

Kun.uz сайтида коронавирус инфекциясига қарши курашиш ишларига жалб этилган тиббиёт ходимини ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат томонидан ажратилган махсус қўшимча пул маблағи ўз вақтида тўлаб берилмаётгани ҳақида хабар тарқалди.

Унда Андижон вилояти Избоскан тумани Эркин ҚФЙда яшаган, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалида врач-реаниматолог бўлиб фаолият юритган Абдуназар Абдуғаффоров 2020 йилнинг 20 июлида мазкур филиал директори буйруғи билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун ташкил қилинган госпиталга сафарбар этилгани, касалларни даволаш даврида коронавирус инфекциясини юқтириб олгани, керакли муолажаларга қарамай, 2020 йил 3 октябрда вафот этгани айтилади.

Бироқ ўтган давр мобайнида тегишли қарорга мувофиқ, унинг оила аъзоларига 250 миллион сўм миқдоридаги бир марталик пул маблағи тўлаб берилмаётгани маълум қилинган.

Мазкур ҳолат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тўлиқ назоратга олинди. Ўрганиш натижалари ҳақида қўшимча маълумот берамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​ССВ: ЭЛЕКТРОН СИГАРЕТА ХУДДИ ОДАТИЙ СИГАРЕТА КАБИ ЎЛИМГА САБАБ БЎЛАДИ

Сўнгги пайтларда одатий сигареталар ўрнини саломатлик учун зарарсиз, дея тарғиб этилаётган электрон сигареталар (вейплар) эгалламоқда. Бироқ ушбу маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ваъда қилаётганидек, чиндан ҳам хавфсизми?

ССВ Матбуот хизмати мазкур мавзу юзасидан батафсил маълумот олиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тамакига қарши курашиш бўйича бош консультанти, тиббиёт фанлари номзоди Шуҳрат ШУКУРОВга мурожаат қилди: (1-қисм)

— Статистик маълумотларга кўра, тамаки чекиш орқали ҳар йили дунёда 8 миллион нафардан ортиқ инсон вафот этади, — дейди Ш. ШУКУРОВ. — Тамаки тутунидаги заҳарли моддалар саломатликка салбий таъсир этиб, нафас йўлларининг шиллиқ қавати ва қон томирлар яллиғланиши, склеротик ўзгаришлар ҳамда хавфли ўсмалар пайдо бўлишига сабаб бўлади. Қолаверса, чекишнинг ўпкага зарарли таъсири – ўз исботини топган ҳақиқат.

Бугунги кунда организмга зарарсиз, дея айтилаётган электрон сигареталар (вейплар) аксинча саломатлик учун ўта хавфли маҳсулот бўлиб, инсон танасида турли жиддий касалликларни келтириб чиқаради. Яъни, электрон сигаретани чекиш жараёнида никотин, хушбўй ҳид таратувчи, ширин таъм берувчи ва бошқа кимёвий моддалар организмга зарарли таъсир этади.

Қолаверса, электрон сигаретани (вейп) чекиш худди одатий сигареталар каби ўпка, юрак қон-томир тизими касалликларига, иммунитет сустлашишига сабаб бўлади.

Айниқса, бу маҳсулот марказий асаб тизимига салбий таъсир этиб, чекувчида қарамликни келтириб чиқаради.

Бундан ташқари, шифокорлар COVID-19 инфекцияси нафас олиш, иммунитет ва юрак-томир тизимлари функцияси бузилган инсонларда оғир кечишини инобатга олиб, бундай беморларни электрон сигареталардан фойдаланмасликларини маслаҳат беради.

Чунки ундаги аэрозоль таъсири ўпка тўқимасининг турли ҳужайраларига, шу жумладан, соғлом ўпканинг нормал функциясини ҳимоя қиладиган ҳужайраларга салбий таъсир этади.

Шунингдек, аэрозоль ўпкадаги баъзи бир иммунитет ҳужайраларини нобуд қилиб, унинг инфекция билан курашиш қобилиятини пасайтиради.

Шунингдек, вейплар нафақат чекувчи, балки атрофидагилар саломатлигини ҳам жиддий хавф остига қўяди. Яъни, иккиламчи тутун таркибидаги никотин чекадиганларга нисбатан атрофдагилар соғлиғига кўпроқ зарар етказади.

Маълумки, ўсмирлик даври мия ривожланиши учун критик давр ҳисобланиб, электрон сигарета чекадиган болалар ва ўсмирларда мия ривожланишининг бузилиши, хотира ва билим олиш қобилиятининг пасайиши ҳамда таҳликали неврозлар кузатилади. Ҳомиладор аёлларда эса никотин ҳомила миясига ана шундай таъсир кўрсатади.

Маълумотларга кўра, 2019-2020 йилларда (2020 йил 18 февралга қадар) АҚШда электрон сигареталарни чекиш оқибатида жами 2807 нафар киши касалхонага ётқизилган ва ўлим ҳолатлари ҳам қайд этилган. Шунингдек, 29 та штат ва Колумбия округида 68 та ўлим тасдиқланган.

Шу боис, бугунги кунда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунё мамлакатларини электрон сигареталар тарқатилишини кескин чеклаш чораларини жорий этишга чақирмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
📊Дунёда COVID-19 билан боғлиқ касалланиш статистикаси

ЖССТ маълумотига кўра:
🦠дунёда коронавирус юқтирганлар сони 238 миллион 521 мингдан ортди. 4 миллион 863 мингдан зиёд киши вафот этган (13.10.2021. Европа вақти билан 15:58 ҳолатида).

🔴Охирги суткада 364 373 та янги касалланиш ҳолати аниқланди.
⚫️ 5 707 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университети маълумотига кўра
:
🦠 дунёда 239 миллион 157 мингдан ортиқ одам касаллик юқтирган. 4 миллион 874 мингдан ортиғи вафот этган (14.10.2021. Тошкент вақти билан 12:12 ҳолатида).

ЖССТга кўра, касалланиш бўйича қуйидаги давлатлар юқори ўринда:
🇺🇸АҚШ (44,194 миллиондан ортиқ),
🇮🇳 Ҳиндистон (34,001 миллиондан ортиқ),
🇧🇷Бразилия (21,582 миллиондан ортиқ),
🇬🇧Буюк Британия (8,231 миллиондан ортиқ),
🇷🇺Россия (7,861 миллиондан ортиқ).

💉Жонс Хопкинс университетига кўра, дунёда 6 миллиард 536 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​Дунё ва COVID-19

БУРУНГА СЕПИЛАДИГАН «SPUTNIK V» КЎНГИЛЛИЛАРДА СИНАЛАДИ

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги бурунга сепиладиган спрей кўринишидаги «Sputnik V» коронавирусга қарши вакцинаси синовларининг иккинчи босқичини ўтказишга рухсат берди.

Тадқиқотдан мақсад — вояга етган кўнгиллилар иштирокида «Гам-КОВИД-Вак» дори препаратининг хавфсизлигини, қабул қилинувчанлигини ва иммуногенлигини баҳолашдан иборат. Синовда 500 нафар кўнгилли қатнашади, уни 2023 йил 31 декабргача якунлаш режалаштирилган.

———————————————

ЖССТ COVID-ЭКСПЕРТЛАРДАН ИБОРАТ ЯНГИ ГУРУҲНИ ТУЗДИ

ЖССТ янги вирусларни ўрганиб, келажакда пандемиялар олдини олиш устида ишлайдиган 26 нафар олимдан иборат рўйхатни тақдим этди. Улар, шунингдек, COVID-19 коронавирусини ҳам тадқиқ қилади.

Гуруҳга Хитойнинг Ухань шаҳридаги қўшма тадқиқотда иштирок этган олимлар Марион Купманс, Теа Фишер, Хунг Нгуен ва ветеринария бўйича хитойлик эксперт Ян Юнги ҳам кирди.

Жамоа вирус Ухандаги бозорларда ҳайвонлардан одамларга юққани ёки лабораториядаги бахтсиз ҳодиса оқибатида сизиб чиққани версияларини кўриб чиқади.

ЖССТ ушбу гуруҳ COVID-19 келиб чиқишини аниқлаш борасида «бизнинг сўнгги имкониятимиз» бўлиши мумкин, деди.

—————————————

КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАШ ҲАЛИГАЧА БОШЛАНМАГАН МАМЛАКАТЛАР МАЪЛУМ ҚИЛИНДИ

ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус дунёнинг учта мамлакатида ҳали вакцинация бошланмаганини маълум қилди. Булар — Бурунди, Эритрея ва Шимолий Корея.

Шунингдек, унинг қайд этишича, 56 та мамлакат ЖССТ томонидан қўйилган, сентябрь охиригача аҳолининг 10 фоизини эмлаш бўйича мақсадга эриша олмаган. Бундан ҳам кўпроқ мамлакат эса жорий йил сўнгига қадар аҳолининг 40 фоизини эмлаш мақсадига эришолмаслик хавфи остида турибди.

«Шунингдек, яна бир гуруҳ мамлакатлар чекланган имкониятларга эга. Булар беқарорлик, низолар ёки зўравонликдан жабр чеккан давлатлардир. ЖССТ ва бизнинг шерикларимиз бу мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиб, вакцинацияни жорий қилиш учун жойларда техник ва логистик салоҳиятни мустаҳкамлаш устида ишламоқда», — дейилади ЖССТ хабарида.

Манба: Daryo.uz

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​ЎЗБЕКИСТОНДА ИЛК БОР 90 ЁШЛИ БЕМОРДА МУРАККАБ КАРДИОХИРУРГИК АМАЛИЁТ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЎТКАЗИЛДИ (1-қисм)

Мамлакатимиз кардиохирургияси тарихи яна бир мураккаб жарроҳлик амалиёти билан бойиди. Ушбу ноёб операция тиббий кўрсатмага мувофиқ, шошилинч равишда пойтахтимиздаги замонавий клиникалардан бирида муваффақиятли ўтказилди.

Одатда, шифокорлар кекса ёшли инсонлар танасига тиғ теккизишнинг ўзи жуда нозик жараён эканлигини айтишади. Юрак соҳасидаги жарроҳлик амалиётлари эса ўта мураккаб ва анчайин хавфли. Шу боис, ҳатто мазкур соҳада пешқадам бўлган Япония ва Германия давлатларида ҳам бундай операциялар камдан-кам ўтказилади.

Хўш, ўзбекистонлик шифокорлар бундай муваффақиятга қандай эришди?

Ҳамма гап Россиянинг А. Н. Бакулев номидаги юрак-қон-томир жарроҳлиги марказида ишлаб келган ва 2017 йилда Соғлиқни сақлаш вазирлиги таклифи асосида юртимизга қайтган малакали кардиохирург, тиббиёт фанлари доктори, профессор Рустам Ёрбековнинг маҳоратида.

Бемор отахонимизга келсак, исми — Ёқуб Маҳмудов. 90 ёшда. Тошкент вилоятининг Чиноз туманидан. Кўп йиллардан бери гипертония ва юрак ишемик касалликларидан азият чекади. Қон босими 190 гача кўтарилиб кетиши кузатилган. Инфарктни бошдан ўтказган.

Бунинг устига, шу йилнинг март ойида коронавирусга чалиниб, муолажа олган. Аммо кўп ўтмай юрак соҳасида оғриқлар янада зўрайиб, аҳволи ёмонлашгач, Рустам Ёрбеков ва унинг жамоасига мурожаат қилган.

— Биз, кардиохирурглар бу ёшдаги беморда жарроҳлик амалиёти ўтказишни қумдан иморат тиклашга ўхшатамиз, — дейди профессор. — Негаки, юрак операцияси чоғида фавқулодда буйрак, жигар, мия ва бошқа аъзолар хуруж қилиб қолиши мумкин. Шу сабабли Ўзбекистонда яқин йилларгача бундай ҳолатдаги беморлар ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган. Энди эса нафақат пойтахт, балки қатор вилоятлар марказларида ҳам шундай мураккаб операцияларни ўтказяпмиз.

Чинозлик отахон ҳам бу клиникага шошилинч олиб келинди. Дастлаб унда коронарография амалиёти ўтказилди. Сўнг беморнинг юрак-қон томирларида кучли зарарланиш ҳам аниқлангач, куни кеча аорта-коронар шунтлаш операцияси бажарилди. Ҳозир Ёқуб бобонинг аҳволи яхши. Текширув ва таҳлил натижалари, қон босими меъёрида, пульс стабиль ҳолатда.

Рустам Ёрбековдан бу операциянинг мураккаблиги нимада эканлигини сўраймиз. Шифокор эса, жайдари қилиб, аввало, беморнинг кекса ёшдалиги, қолаверса, инфаркт ўтказгани ҳамда юрак ишемик касаллиги туфайли томирларида зарарланиш кучайгани, боз устига, юрак катталашиб, қисқаришлар миқдори пасайиб кетганлигини тушунтиради.

— Сўнгги пайтларда кунига икки марталаб “Тез ёрдам” чақиришимизга ҳам тўғри келганди, — дейди Ёқуб ота Маҳмудов. — Юрагимни кучли санчиқ безовта қила бошлагач, ўғлим шу ерга олиб келди. Мана, кўриб турганингиздек тетикман, кайфиятим ҳам аъло. Операциянинг эртаси куниёқ ҳолатим яхшиланди. Рустамжон Ёрбеков ва унинг жасоратли жамоасидан жуда-жуда миннатдорман.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❗️Кеча юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморлар сони 450 нафардан ошди, биргина Тошкент шаҳрида 190 нафарга яқин бемор қайд этилди

🔺2021 йил 14 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 180162 (+451) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌16 нафари Андижон вилоятида,
📌9 нафари Бухоро вилоятида,
📌13 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌13 нафари Наманган вилоятида,
📌42 нафари Самарқанд вилоятида,
📌11 нафари Сирдарё вилоятида,
📌4 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌25 нафари Фарғона вилоятида,
📌22 нафари Хоразм вилоятида,
📌89 нафари Тошкент вилоятида,
📌189 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар,
🔹Андижон вилоятида 13 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 8 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 13 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
🔹Навоий вилояти 5 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 41 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 25 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 31 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 95 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 181 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 175996 (+425) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1283 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 14 октябрь куни 17 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27520 нафарга етди. Кеча уларнинг 31 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 26043 нафарни ташкил қилмоқда.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 5,5 миллион нафардан зиёд фуқаро коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

🔺14 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 233 293 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 94 770 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 71 767 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 66 756 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 23 416 745 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 12 595 716 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 7 385 311 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 3 435 718 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 5 514 287 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌 Сурхондарё вилояти ( 29 484 доза),
📌Тошкент вилояти (27 789 доза),
📌 Наманган вилояти ( 26 156 доза) банд қилди.

🔺 Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида жами қўлланилган вакциналар миқдори 2 миллион дозадан ошиб улгурган.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
​Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази мустақил муассасага айлантирилди

“Гематологик ва онкологик касалликларга чалинган беморларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

🔰Қарорга мувофиқ, Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази 2022 йил 1 январдан Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази таркибидан чиқарилади ва мустақил фаолият юритади.

☑️ Гематологик ва онкологик касалликларга чалинган болаларга паллиатив тиббий хизмат кўрсатиш Марказнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

📋 Қарор билан Марказни самарали ташкил этиш ва ривожлантиришга оид концепция тасдиқланди.

➡️ Онкологик ва гематологик беморларга республика бош тиббиёт ташкилотларида даволаниш учун имтиёзли йўлланма берилган тақдирда уларнинг транспорт харажатлари маҳаллий бюджетдан қоплаб берилади.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​НАМАНГАНДА ИККИ БЕМОРДА БУЙРАК ТРАНСПЛАНТАЦИЯСИ МУВАФФАҚИЯЛИ АМАЛГА ОШИРИЛДИ

Кеча Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида икки беморда буйрак трансплантацияси амалга оширилди. Ушбу мураккаб операциялар академик В.Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази профессори, тиббиёт фанлари доктори Фазлиддин Баҳриддинов бошчилигидаги гуруҳ томонидан ўтказилди.

Хусусан, беморлардан бири Х. А. — 20 ёшда. Фарғона вилоятининг Фурқат туманидан. Наманган давлат университетида ўқийди. Жорий йил май ойи бошида буйрак хасталиги кучайгач, ётиб қолган. Бундан жиддий хавотирга тушган яқинлари, айниқса, онаси Ё. А жигарбандига ўз буйрагини беришга қарор қилди. Натижада 46 ёшли волида ўғлига донор бўлди.

Бундай чексиз меҳр оталар қалбида ҳам лиммо-лим. Қўқонлик 51 ёшли М. М. 24 баҳорни қарши олган, автокузовчи бўлиб ишлаб келган ўғли М. Т. нинг аҳволидан ташвишланиб, шу ерга мурожаат қилди. Бемор шу йил февраль ойидан буён гемодиализ орқали даволаниб келган. Донорлик учун отасининг буйраги мос тушди.

Жарроҳлик столига навбати билан тўрт бемор ётқизилди. Донорлар операциясига 2-2,5 соатдан, сурункали гломерулонефрит, сурункали буйрак етишмовчилиги терминал босқичи ташхиси қўйилган беморларга эса 3-3,5 соатдан вақт сарфланди.

Тиббиёт ходимлари энг илғор технологиялар, билим, тажриба ва салоҳиятини тўлиқ ишга солиб, ҳар тўрт мураккаб жарроҳлик амалиётини муваффақиятли якунлашди.

Ҳозир беморлар ва донорларнинг аҳволи яхши. Барчаси тиббиёт ходимларининг доимий назорати остида. Шифокорлар уларнинг тезда оёққа туриб кетишини айтишяпти.

— Фарғона водийси вилоятлари орасида буйрак трансплантацияси фақат Наманганда бажариляпти, — дейди академик В.Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Зоҳиджон Маткаримов. — Шунинг учун ҳам маҳаллий ҳамкасбларимизнинг соҳадаги тажрибалари тобора такомиллашиб бормоқда. Яқин йиллар ичида бундай операцияларни уларнинг ўзлари уддалашади.

Жами 365 ўринга мўлжалланган Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида жорий йилнинг январь-август ойларида 6 нафар беморда буйрак трансплантацияси муваффақиятли амалга оширилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
📊Дунёда COVID-19 билан боғлиқ касалланиш статистикаси

ЖССТ маълумотига кўра:
🦠дунёда коронавирус юқтирганлар сони 239 миллион 007 мингдан ортди. 4 миллион 871 мингдан зиёд киши вафот этган (14.10.2021. Европа вақти билан 17:08 ҳолатида).

🔴Охирги суткада 563 378 та янги касалланиш ҳолати аниқланди.
⚫️ 7 638 нафар бемор вафот этди.


Жонс Хопкинс университети маълумотига кўра :
🦠 дунёда 239 миллион 611мингдан ортиқ одам касаллик юқтирган. 4 миллион 882 мингдан ортиғи вафот этган (15.10.2021. Тошкент вақти билан 12:33 ҳолатида).

ЖССТга кўра, касалланиш бўйича қуйидаги давлатлар юқори ўринда:
🇺🇸АҚШ (44,311 миллиондан ортиқ),
🇮🇳 Ҳиндистон (34,020 миллиондан ортиқ),
🇧🇷Бразилия (21,590 миллиондан ортиқ),
🇬🇧Буюк Британия (8,272 миллиондан ортиқ),
🇷🇺Россия (7,892 миллиондан ортиқ).

💉Жонс Хопкинс университетига кўра, дунёда 6 миллиард 577 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
CCВ: ЗАНГИОТА ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР ШИФОХОНАСИДА ЙИЛ БОШИДАН БУЁН 377 НАФАР ЧАҚАЛОҚ ДУНЁГА КЕЛДИ

Кейинги ҳафталарда Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш кўрсаткичлари нисбатан пасаймоқда. Аммо аҳоли “СOVID-19”га қарши етарли даражада эмланмаган бир шароитда хасталик хавфи юқорилигича қоляпти. Хўш, бу борада Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонасида ҳолат қандай?

Ушбу саволга жавобни 👉🏻бу ерда ўқийсиз.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ССВ: 151минг нафардан ортиқ бола Pfizer/BioNTech вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди

Шу йилнинг 28 сентябридан Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи ва миллий техник иммунологик эксперт комиссиясининг қарорига асосан, юртимизда ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида, ихтиёрий равишда 12 ёшдан катта болаларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш йўлга қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.

❗️14 октябрь ҳолатига кўра, юртимизда 151 124 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (37 395 доза), Андижон (22 502 доза), Наманган (21 837 доза) вилоятларида юқори суръатларда олиб борилаётгани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​❗️Кеча юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган ва касалликдан тўлиқ соғайган беморлар сони 400 нафардан ошди

🔺2021 йил 15 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 180566 (+404) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌17 нафари Андижон вилоятида,
📌11 нафари Бухоро вилоятида,
📌14 нафари Жиззах вилоятида,
📌9 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌13 нафари Наманган вилоятида,
📌41 нафари Самарқанд вилоятида,
📌13 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌32 нафари Фарғона вилоятида,
📌20 нафари Хоразм вилоятида,
📌83 нафари Тошкент вилоятида,
📌143 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
🔹Андижон вилоятида 13 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 11 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 14 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
🔹Навоий вилояти 2 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 44 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 40 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 20 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 95 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 155 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 176403 (+407) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1285 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 15 октябрь куни 15 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27535 нафарга етди. Кеча уларнинг 5 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 26048 нафарни ташкил қилмоқда.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​​❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 5,6 миллион нафардан зиёд фуқаро коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

🔺15 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 229 111 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 96 724 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 71 505 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 60 882 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 23 645 856 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 12 692 440 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 7 456 816 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 3 496 600 нафарни ташкил қилди.

❗️Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 5 605 575 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент вилояти (29 169 доза),
📌 Сурхондарё вилояти (25 445 доза),
📌 Наманган вилояти (24 409 доза) банд қилди.

🔺 Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида жами қўлланилган вакциналар миқдори 2 миллион дозадан ошиб улгурган.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
​МОСКВАДА ИШЛАГАН ЕТУК КАРДИОХИРУРГ ЎЗБЕКИСТОНГА НЕГА ҚАЙТДИ?

Инсон ўз туғилиб-ўсган жойидан икки қитъа наридан қўним топса-да, барибир Ватан соғинчи билан яшайди. Киндиқ қони тўкилган, нон-туз еган жойига кўринмас ришта билан боғланади.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Рустам Ёрбеков ҳам ана шундай қисмат эгаларидан бири. У Тошкент шаҳридаги нуфузли тиббиёт ўқув муассасаларини тамомлаб, билим ва тажриба орттириш учун Россияга йўл олганди.

Шу тариқа дунёда нуфузли ўринга эга бўлган академик А. Н. Бакулев номидаги юрак-қон томир хирургия марказида 12 йил ишлади. Очиқ юракда ўтказилган кўплаб мураккаб операциялар, туғма ва орттирилган юрак хасталикларини даволаш жараёнларида иштирок этди.

— Юрак-қон томир касалликлари дунёдаги хавфли хасталиклар рўйхатида пешқадам, — дейди Р. Ёрбеков. — Шу боис бу дард билан боғлиқ ўлим кўрсаткичлари юқори. Аммо шифокорлар саъй-ҳаракати билан энг оғир ҳолатларда ҳам беморлар ҳаётини сақлаб қолиш мумкин.

Шу боис Ўзбекистон фарзанди сифатида шу юртга кўпроқ кераклигимни ич-ичимдан ҳис қилдим. Президентимиз томонидан беш йил аввал Ўзбекистон тиббиётида бошланган янгича ислоҳотлар, қолаверса, давлатимиз раҳбарининг даъвати мени янада руҳлантириб юборди.

Тўғри-да, юртимизда қанчадан-қанча одамлар юрак хасталигидан азият чекиб, дардига даво истаб юрган бир пайтда, шу юрт, шу халқнинг қўллаб-қувватлаши билан яхши муахассис бўлиб етишсам-у, керак пайтда нафим тегмаса, бу адолатдан эмас, деган хулосага келдим. Шу тариқа, мана, 2017 йилдан бери Ватанимизда ишлаяпман.

Тан олиб айтиш керак, Ўзбекистонда яқин йилларгача мураккаб юрак хасталикларини даволашдаги замонавий усуллар етарли даражада амалиётга татбиқ этилмаганди. Ҳозир эса юртимизга келтирилган сўнгги русумдги тиббий ускуналарнинг айримлари ҳатто Москванинг етакчи клиникаларидаям йўқ. Масалан, пойтахтимизда ўнлаб ангография ускуналари мавжуд. Бундай қурилмалар барча вилоятларга ҳам ўрнатилган.

Айни пайтда Тошкентнинг 10 дан ортиқ шифо масканида, қолаверса, Фарғона, Наманган, Қашқадарё, Жиззах, Бухоро, Навоий вилоятлари ва бошқа ҳудудларда мураккаб кардиохирургик операциялар ўтказилаётгани ютуғимиз.

Рустам Ёрбековдан Ўзбекистонда давом этаётган қарийб беш йиллик фаолияти натижалари ҳақида ҳам сўрадик.

— Ўзбекистонга бутун бригадамиз билан қайтганмиз, — дейди моҳир кардиохирург. — Улар сони ўндан зиёд. Барчаси кучли билим ва бой тажриба эгалари. Шу тариқа 2017 йилдан буён юртимизда 4 мингга яқин юрак жарроҳлик амалиётини ўтказдик. Йилига 700-800 беморннинг тўлақонли соғайишига эришяпмиз. Мана, бугун ҳам тўртта операция режалаштирилган. Ҳозиргача иккитасини муваффақиятли ўтказдик.

Яна бир қувонарли ҳолатни айтай: эндиликда мураккаб кардиохирургик амалиётларни АҚШнинг “Метроник” технологияси ёрдамида, янги “MICSCAB” усулида амалга оширяпмиз.

Бу дунёнинг саноқли мамлакатларидагина қўлланилаётган тажриба. Бу борада Ўзбекистон Ўрта Осиёда биринчи бўлгани ҳам фахрланарли жиҳат.

Шу пайтгача жаҳонда юрак операциялари тўш суяги орқали 20-22 сантиметр кесма билан бажарилган бўлса, янги усулда буни қовурғалар орасидан 6-8 сантиметр кесма билан амалга ошириш мумкин.

Шунингдек, авваллари операциядан сўнг бемор
3 ойгача қимирламай ётиши, ҳатто йўталиши ҳам мумкин бўлмаган. Ҳозир эса бемор амалиётдан кейин бемалол суяна олади, тез оёққа туриб кетмоқда.

Бинобарин, биздаги операцияларнинг деярли барчаси юракни тўхтатмаган ҳолда ўтказилмоқда. Бу эса инсон ҳаёти хавфсизлигини янада оширади. Шу боис бизга қўшни давлатлар фуқаролари ҳам мурожаат қилишмоқда.


Яна бир муҳим натижа ҳақида тўхталиш жоиз: кейинги йилларда 80-90 ёшли отахон ва онахонларимизда ҳам бундай мураккаб юрак операциялари муваффақиятли ўтказилаётгани юртимизда кардиохирургия, кардиология, кардиоанестезиология, реаниматология соҳалариизчил ривожланиб, янада юқори салоҳиятга кўтарилаётганидан далолат беради. Бу, албатта, Ўзбекистон тиббиётининг катта ютуғидир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Юртимизда кунига неча киши ПЗР тест топширмоқда?

Юртимизда коронавирус тарқалишининг динамикасига назар ташласак, қуйидаги ҳолатга гувоҳ бўламиз:

📌 2021 йил июнь ойининг иккинчи ярмидан бошлаб касалланиш кўрсаткичлари ўса бошлаган эди.

📌Июль ойида касаллик аниқланиши юқори чўққига чиққани кузатилди.

📌Август ойининг биринчи ярмида эса бироз мўътадил ҳолат юзага кела бошлади.

📌Август ойининг иккинчи ярми ва сентябрь ойидан бошлаб касаллик аниқланишининг пасайиши кузатилиб, бу ҳолат ҳозирга қадар давом этмоқда.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати маълумотига кўра, 28 сентябрдан 11 октябргача (14 кун давомида) 507 972 та ПЗР тест синамаси ўтказилган.

❗️Кунига ўртача 36 284 нафар фуқародан ПЗР тести олинган.
Улардан 5 577 нафарида мусбат натижалар қайд этилди.

Маълумот учун,
юртимиздаги мавжуд вирусологик лабораторияларда шу вақтгача 15 миллиондан ортиқ ПЗР тест синовлари ўтказилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi