Sog‘liqni saqlash vazirligi
117K subscribers
10.6K photos
4.67K videos
57 files
13.6K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
​Баҳодир Юсупалиев:

"Республика бўйича 150 дан ортиқ шифохоналарда сайлов участкалари ташкил этилди"

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи, бош давлат санитария врачи Баҳодир Юсупалиев яна қуйидагиларни қайд этиб ўтди
:

— Олинган маълумотларга кўра, сайлов участкаларига ташриф буюрган шахсларнинг 53 нафарида тана ҳароратининг кўтарилиши аниқланиб, дарҳол бошқалардан алоҳида хонага (изоляторга) ажратилди ва уларга тегишли тиббий ёрдам кўрсатилди. Шу билан бир вақтнинг ўзида яширин овоз беришлари ташкил этилди.

Юртимиздаги COVID-19 коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган шифохоналарда 25 та сайлов участкаси ташкил этилиб, шифохонада даволанаётган 3 минг нафар сайловчи (беморлар) овоз беришлари учун имконият яратилди.

Шунингдек, республика бўйича 150 дан ортиқ шифохоналарда сайлов участкалари ташкил этилиб, уларда даволанаётган беморларнинг овоз беришлари таъминланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида овоз бериш жараёни тугади.

❗️Ҳурматли сайловчи, сайловдаги фаол иштирокингиз учун ташаккур.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида сайловчилар иштироки тўғрисида ахборот
———
Информация об избирателях на выборах Президента Республики Узбекистан
———
Information about voter turnout at the elections of the President of the Republic of Uzbekistan
Сайлов участкаларида сиёсий партияларнинг Президентликка номзодларга берилган овозларни санаб чиқиш жараёнлари давом этмоқда.

Эртага, яъни 25 октябрь куни соат 16:00 да бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига ўтказилган сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинади.

Зайниддин Низамходжаев
Марказий сайлов комиссияси раиси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ота_оналар_ойлиги

БОЛАЛАРНИ ОНА СУТИ БИЛАН ПАРВАРИШЛАШДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР ҚИЛИШ ЗАРАР?
(Иккинчи маҳорат дарси)

Она сути — чақалоқ учун мукаммал озуқа. Таркибида юздан зиёд шифобахш микроэлементлар мавжуд. Қолаверса, иммуноглобулинга бой. Чақалоқни турли инфекциялардан ҳимоялайди, иммунитетни мустаҳкамлайди.

Қисқача айтганда, эмизишнинг фойдаси бисёр. Лекин болани қай пайтда, қандай ҳолатда, неча маҳал, неча ёшгача кўкрак сути билан парваришлаган маъқул? Бу жараёнда қандай қоида ва талабларга риоя қилиш қилиш зарур?

ЮНИСЕФ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги ҳамкорлигида эълон қилинган “Ота-оналар ойлиги” доирасида тайёрланган иккинчи маҳорат дарсида шу ҳақдаги маълумот ва тавсиялар билан танишасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❗️Кеча юртимизда 360 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 9 та ҳудудда 265 нафар фуқаро касалликдан тўлиқ соғайди

🔺2021 йил 24 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 183928 (+359) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌13 нафари Андижон вилоятида,
📌9 нафари Бухоро вилоятида,
📌8 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌19 нафари Наманган вилоятида,
📌35 нафари Самарқанд вилоятида,
📌11 нафари Сирдарё вилоятида,
📌9 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌24 нафари Фарғона вилоятида,
📌17 нафари Хоразм вилоятида,
📌107 нафари Тошкент вилоятида,
📌96 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 3 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 6 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 19 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 6 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 22 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 16 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 106 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 84 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 179487 (+265) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1306 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
👍1
2021 йил 24 октябрь куни 6 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27624 нафарга етди. Умумий соғайганлар сони 26109 нафарни ташкил қилмоқда.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​Сайлов жараёнида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш учун тегишли чоралар кўрилди

Кеча мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови халқаро стандартлар, миллий қонунчилик ва умумэътироф этилган демократик тамойиллар асосида, юксак савияда ўтказилди. Буни нафақат юртдошларимиз, балки хорижлик кузатувчи ва экспертлар ҳам эътироф этди.

Бу галги сайлов бутун дунёда ҳукм сураётган пандемия шароитида ўтказилиши овоз бериш жараёнларида аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш, сайловчилар ва сайлов ташкилотчиларининг хавфсизлигини таъминлаш учун зарур шароитлар яратишни тақозо қилди.

Муҳими, бу борада белгиланган вазифалар тўлақонли адо этилди. Соғлиқни сақлаш тизимининг 21 минг нафардан ортиқ мутахассислари саъй-ҳаракати билан коронавирус инфекцияси юқишининг олдини олишга қаратилган барча зарур профилактик чоралар кўрилди.

23-24 октябрь кунлари Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамкорлигида ўтказилган матбуот анжуманларида журналистларнинг ушбу мавзуга доир саволларига жавоб берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
23-24 октябрь кунлари Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамкорлигида ўтказилган матбуот анжуманларидан фотолавҳалар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi