Sog‘liqni saqlash vazirligi
117K subscribers
10.6K photos
4.66K videos
57 files
13.6K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
Йил охиригача дунё аҳолисининг 40 фоизигача қисми коронавирусга қарши тўлиқ эмланиши мумкин

Жорий йилнинг 30-31 октябрь кунлари Италия давлатининг пойтахти — Рим шаҳрида Катта йигирматаликка (G20) кирувчи мамлакатларнинг онлайн саммити ўтказилиши режалаштирилган.

Ушбу глобал аҳамиятга эга тадбирда айни пайтда дунёда коронавируснинг янги тўлқини авж олиши билан боғлиқ вазият ҳам муҳокама этилиши кўзда тутиляпти.

Хусусан, расмий манбаларнинг хабар беришича, мазкур саммитда шу йил охиригача дунё аҳолисининг 40 фоизигача, келаси йил якунигача эса камида 70 фоизини эмлашга доир мақсадли режалар қабул қилиниши назарда тутилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❗️Кеча юртимизда 350 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, касалликдан вафот этган беморлар сони расман 1321 нафарга етди

🔺2021 йил 29 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 185647 (+352) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:

📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌16 нафари Андижон вилоятида,
📌9 нафари Бухоро вилоятида,
📌12 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌18 нафари Наманган вилоятида,
📌25 нафари Самарқанд вилоятида,
📌10 нафари Сирдарё вилоятида,
📌7 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌24 нафари Фарғона вилоятида,
📌23 нафари Хоразм вилоятида,
📌73 нафари Тошкент вилоятида,
📌128 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
🔹Андижон вилоятида 15 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 3 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 2 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
🔹Наманган вилоятида 15 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 20 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 15 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 11 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 23 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 22 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 72 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 135 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 181312 (+341) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1321 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 29 октябрь куни 2 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27638 нафарга етди. Кеча уларнинг 9 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 26130 нафарни ташкил қилмоқда.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 26 миллион 032 минг дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина қўлланилди

🔺29 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 197,938 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 65,438 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 79,513 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 52,987 нафарни ташкил қилди.
 
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 26,032,029 доза вакцинадан фойдаланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 13,499,070 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 8,372,072 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 4,160,887 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

📌Наманган вилояти (24,061 доза),
📌Тошкент вилояти (22,005 доза),
📌Фарғона вилояти (20,534 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичлари жами эмланувчиларга нисбатан 62,9 фоизни ташкил қилмоқда.


Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
▶️
@sanepidxizmat
👍1
​“Пневмониянинг енгил кечиши” деган тушунча йўқ, бу касалликнинг ҳар қандай даражаси хавфли

ССВ Матбуот хизмати юртимизда болалар ўртасида номаълум вирус тарқалаётгани ва пневмонияга чалинган болани уй шароитида даволаш ҳақидаги саволлар билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги болалар бош пульмонoлоги, тиббиёт фанлари доктори, профессор Фурқат ШАМСИЕВга мурожаат қилди. (2-қисм)

— Бугун юртимизда болалар ўртасида номаълум вирус тарқалиб, касаллик тезда ўпкани зарарлаётгани ҳақида турли гап-сўзлар қулоққа чалинмоқда. Бу қанчалик тўғри?

— Очиғи, буларнинг барчаси ҳеч қандай асосга эга бўлмаган гап-сўзлардир. Маълумки, тиббиётда мавсумий касалликлар, шунингдек, тана ҳароратининг кўтарилиши, йўтал, қуруқ ва нам хириллашлар, респиратор дистресс ва гипоксия билан кечувчи респиратор касалликлар мавжуд. Мавсумий касалликлар бутун дунёда куз ва қиш ойларига тўғри келади.

Куз ва қиш ойларида ҳар йили ЎРИ, грипп, парагрипп ва РС вирусли инфекциялар қайд этилади. Пандемия сабабли аҳоли орасида коронавирус билан касалланганлар сони ортиши ва ўтказилган касаллик сабабли иммун тизимининг сустлашганини ҳисобга оласак, бу йили мавсумий касалликлар 1-1,5 ой олдинроқ бошланди.

Бундай ҳолатларда шифокор сифатида профилактик чора-тадбирлар, шу жумладан, гриппга қарши эмланишни тавсия қилган бўлардим.

— Пневмонияга чалинган болани уй шароитида даволаш мумкинми?

Пневмония касаллигини, айниқса, болаларда стационар шароитда даволаш лозим. Чунки тиббиётда “пневмониянинг енгил кечиши” деган тушунча йўқ. Шу сабабли пневмония касаллигига жиддий эътибор бериш керак.

Болаларда нафас олиш аъзолари касалликларини енгил даражасини даволашни уй шароитида ташкил қилиш мумкин. Даволаш жараёнини белгиланган даволаш стандартлари асосида участка шифокори назоратида олиб бориш керак.

Қолаверса, ота-оналар боласига ўз вақтида дориларни бериб, касаллик кечиши ҳақида участка шифокорини хабардор қилиб туриши лозим.

Уйда хоналарни тез-тез шамоллатиб, тозаликка риоя қилиш, болани ёшига мос витамин ва минералларга бой маҳсулотлар билан тўғри овқатлантириш, кўп суюқлик ичириш мақсадга мувофиқ. Болага тўғри нафас олишни, керак бўлганда нафас олиш гимнастикасини ўргатиш зарур.

Сурункали касалликлар хуружи пайтида уй шароитида ингаляцияларни қилиш ёки небулайзердан фойдаланиш, бола тузалгандан кейин унга шахсий гигиена қоидаларини, соғлом турмуш тарзига риоя қилишни ўргатиш ҳам жуда муҳим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Хотирангиздан шикоятингиз борми?

Баъзан хотин-қизларимизга уйдан чиққан заҳоти “дазмолни ўчирдингизми” ёки “газ ёниқ қолмаганмиди” деб савол берсангиз, кўпчилиги аниқ жавоб айтишга иккиланиб қолади.

Гоҳида бирор буюмни қаерга қўйганимизни эслолмай, хуноб бўлишимиз ҳам рост. Ҳатто таниш-билишлари, яқинлари исмини “тилимнинг учида турибди-я” дея хотирлай олмайдиганлар бор орамизда.

Хўш, буларнинг бари хотира пасайиши аломатими?

АҚШнинг кексайиш муаммолари билан шуғулланувчи институти олимлари бу ҳақдаги илмий хулосаларини “Eat This! Not That!” порталида эълон қилди. Унда қайд этилишича, ниманидир унутиб қўйиш ёки эслай олмаслик — нормал ҳолат.

“Ёш ўтиши билан тананинг барча аъзолари, шу жумладан, мияда ҳам ўзгаришлар юз беради. Оқибатда одамлар янги нарсаларни ўрганиш учун кўпроқ вақт сарфлашига тўғри келади. Улар энди маълумотни яхши эслай олмай қоладилар ", — дейди америкалик шифокорлар.

Хотира сусайишига уйқусизлик, депрессия, дори воситаларининг ножўя таъсири, спиртли ичимликлар истеъмоли ва бош жароҳати сабаб бўлиши мумкин.

Қолаверса, бундай ҳолатлар организмда B12 витамини етишмовчилиги ёки енгил когнитив бузилиш туфайли ҳам юзага келади.

Шифокорлар хотирани йўқотиш ҳар доим ҳам деманс (хотира йўқолиши ва фикрлаш қобилияти пасайиши билан боғлиқ мия касалликлари) белгиси эмаслигини таъкидлайдилар.

Чунки ушбу хасталик янги маълумот ёки воқеаларни эслаб қололмаслик билан боғлиқ муаммолар, мулоқотдаги қийинчиликлар, масалан, тўғри сўзларни тополмаслик каби ҳолатларда намоён бўлади. Бу касалликка чалинган одам ўзига ёд бўлиб кетган манзилда ҳам йўқолиб қолиши мумкин.

Шу ўринда яна бир эслатма: аввалроқ Жанубий Австралия университети олимлари кофени меъёрдан кўп истеъмол қилиш келажакда мия ҳажми кичрайиб, деманс хавфи ортишига сабаб бўлишини аниқлаганди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: 183 минг нафардан ортиқ бола Pfizer/BioNTech вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди

❗️29 октябрь ҳолатига кўра, юртимизда 183 025 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Наманган (36 258 доза), Фарғона (37 395 доза), Андижон (22 502 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ота_оналар_ойлиги

Болаларнинг нутқи қандай шаклланади?

(Тўртинчи маҳорат дарси)

Катталарнинг ҳали тили чиқиб улгурмаган, сўзлар маъносини фарқлолмайдиган жажжигина болажонларга гапириши четдан қараганда бироз эриш туюлиши мумкин. Лекин аслида бу тўғри ва жуда муҳим жараён.

Чунки боланинг нутқи айнан катталарнинг мулоқотини тинглаш орқали шаклланади. Дастлаб дона-дона қилиб айтган сўзларимиз мағзини чақа олмаса-да, юз ифодамиз, гапириш оҳангимиз ва хатти-ҳаракатларимиз орқали ўғил-қизларимиз луғати шаклланади. Аммо бу жараёнда эътибор қаратишимиз лозим бўлган яна кўплаб жиҳатлар бор.

Шу маънода, ЮНИСЕФ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги ҳамкорлигида эълон қилинган “Ота-оналар ойлиги” доирасида тайёрланган тўртинчи маҳорат дарси катталар учун жуда муҳим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​ССВ: Ўзбекистонда 4 120 турдан зиёд фармацевтика маҳсулоти ишлаб чиқарилмоқда

Сир эмас, яқин-яқингача юртимизда аҳоли учун зарур бўлган бирламчи дори воситалари ва тиббиёт буюмлари чет элдан келтирилар, ички фармацевтика бозоридаги маҳсулотларнинг оз қисмигина маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилар эди.

Эътиборлиси, кейинги йилларда мамлакатимизда дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, фармацевтика тармоғини ривожлантириш, аҳоли ва даволаш-профилактика муассасаларининг фармацевтик маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан таъминлаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, соҳани янада ривожлантиришга қаратилган 45 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. Мазкур йўналишда олиб борилган изчил ислоҳотлар натижасида бугунги кунда Ўзбекистоннинг фармацевтика бозорида ўсиш динамикаси йилига 8-10 фоизни ташкил этиб, бу орқали МДҲ минтақасида энг тез ривожланаётган бозорлар қаторига кирди.

Қолаверса, сўнгги 5 йилда маҳаллий фармацевтика бозорида қатор ижобий натижаларга эришилди. Чунончи, 2017 йилда юртимизда 1,4 триллион сўмга яқин фармацевтика маҳсулоти ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда бу рақам 2,4 триллион сўмга етди. Маҳсулотлар ҳажми ўртача 2 баробар ўсиб, дори воситалари ва тиббий буюмлар 1,2 миллиард шартли бирликдан ортиқни ташкил этди.

Шунингдек, 2017 йилда юртимизда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи 149 та корхона фаолият юритган бўлса, бугунги кунда улар сони 220 тага етди. Ушбу корхоналар томонидан тайёрланаётган маҳсулотлар сони эса 4 123 тага етказилди. Жумладан, “Асосий дори воситалар рўйхати”га киритилган 461 та дори воситасининг 44 фоизи бугунги кунда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳиссасига тўғри келмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❗️Кеча юртимизда 320 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, пневмония билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмади

🔺2021 йил 30 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 185963 (+316) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌18 нафари Андижон вилоятида,
📌12 нафари Бухоро вилоятида,
📌10 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌21 нафари Наманган вилоятида,
📌21 нафари Самарқанд вилоятида,
📌11 нафари Сирдарё вилоятида,
📌24 нафари Фарғона вилоятида,
📌16 нафари Хоразм вилоятида,
📌68 нафари Тошкент вилоятида,
📌103 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар,
🔹Андижон вилоятида 16 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 9 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 7 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
🔹Наманган вилоятида 6 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 20 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 12 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 23 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 15 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 76 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 172 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 181675 (+363) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1323 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 30 октябрь ҳолатига кўра, пневмония билан касалланган жами беморлар сони 27638 нафарни ташкил қилмоқда. Кеча уларнинг 2 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 26132 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​🗓1 ноябрдан бошлаб онкологик ва гематологик беморларнинг республика ихтисослаштирилган муассасаларига даволанишга келишлари учун транспорт харажатлари маҳаллий бюджетдан қоплаб берилади

2021 йил 27 майдаги “Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази ташкил этилиши белгиланган эди.

Ушбу қарор ижросини таъминлан мақсадида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг “Гематологик ва онкологик касалликларга чалинган беморларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ҳам бу марказ 2022 йил 1 январдан бошлаб Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази таркибидан чиқарилиб, мустақил марказ сифатида фаолият кўрсатиши кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, мазкур қарорда 2021 йил 1 ноябрга қадар Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ҳамда инвестиция дастурлари доирасида тиббий техника ва буюмлар билан жиҳозланишини айтилган.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 2021 йил 1 ноябрдан бошлаб онкологик ва гематологик беморларнинг ҳудудлардан республика ихтисослаштирилган марказларига темир йўл ва авиатранспорт воситалари орқали келиши билан боғлиқ харажатлар тегишли маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши назарда тутилган.

Маълумот учун,
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг Болалар гематологияси ва онкологияси бўлимлари Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказининг ташкилий-методик ҳудудий бўлинмалари ҳисобланади.

Марказ фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини юритиш билан боғлиқ амалдаги тартиблар татбиқ этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кунлик эмлаш натижалари бўйича Тошкент вилояти биринчиликка чиқди

🔺30 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 201 894 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди
. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 80 980 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 72 543 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 48 371 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 26 233 923 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 13 580 050 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 8 444 615 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 4 209 258 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент вилояти (23 819 доза),
📌Наманган вилояти (22 714 доза),
📌Фарғона вилояти (22 536 доза) банд қилди.

Кунлик эмлаш натижалари бўйича Тошкент вилоятида яна ўсиш кузатилди. Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичлари жами эмланувчиларга нисбатан 63,3 фоизни ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
▶️
@sanepidxizmat
​🗓 1 ноябрдан бошлаб Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида Healthcare Administration йўналишида раҳбар ходимлар қайта тайёрланади

“Хирургия хизматини трансформация қилиш, ҳудудларда жарроҳлик амалиётлари сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори
га кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги етакчи хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда, 2021 йил 1 ноябрдан бошлаб Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва бошқа давлат тиббиёт муассасалари раҳбарларини соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув – Healthcare Administration йўналиши бўйича қисқа муддатли ўқув курсларида қайта тайёрлаш ҳамда малакасини оширишни йўлга қўйиш белгиланган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда 2022/2023 ўқув йилида соғлиқни сақлаш соҳаси учун 50 нафар менежер мутахассисларни магистрлик йўналиши (Master of Healthcare Administration) бўйича давлат гранти асосида Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер ва бошқа олий таълим ташкилотларида тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш ҳам режалаштирилган.

Шунингдек, “Хирургия хизматини 2021 — 2023 йилларда трансформация қилиш бўйича чора-тадбирлар дастури”га кўра, 2021 йил 1 ноябргача Республика, вилоятлар, туман ва шаҳар тиббиёт муассасалари, шу жумладан, бирламчи бўғин муассасаларида кўрсатиладиган тиббий хизматлар тури, касалликлар рўйхатини қайта кўриб чиқиш, 1 декабргача эса Республика, вилоятлар ва туман ва шаҳарлар даражасида даволанадиган хирургик касалликлар рўйхатини қайта кўриб чиқиш вазифаси ҳам алоҳида қайд этилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ янги вирус пайдо бўлишини прогноз қилди

Келажакда Ер юзида инсоният назорат қила олмайдиган хавфли вирус пайдо бўлади. Бу ҳақда ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус G20 давлатлари молия ва соғлиқни сақлаш вазирларининг Римда ўтказилган йиғилишида маълум қилди.

У Ерда тарқалишини тўхтатиб бўлмайдиган яна бир вируснинг пайдо бўлиши «биология нуқтаи назаридан шубҳасиз» ҳисобланишини айтиб ўтди.

«Ушбу пандемияни тугатсак ҳам, биз у берган дарсдан хулоса чиқаришимиз ва кейингисига тайёрланишимиз керак. Биология нуқтаи назаридан қайсидир онда биз шунчаки ушлаб тура олмайдиган вируснинг пайдо бўлиши шубҳасиз», деди у.

У «юқори даражадаги хавфлар»га қарши курашда «юқори даражадаги сиёсий иштирок» зарурлигини таъкидлаган.

ЖССТ раҳбари, шунингдек, дунёда вакциналардан фойдаланишда тенглик йўқлигига эътибор қаратиб, ҳозирда вирусга қарши сайёра аҳолисининг 36 фоизи тўлиқ эмлангани, Африкада эса ушбу кўрсаткич «атиги 6 фоиз» эканини эслатиб ўтган.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​🗓 1 ноябрдан бошлаб имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга баъзи йўналишларда нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан ҳам Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ихтисослашган тиббий хизматлар кўрсатила бошлайди

“Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”
ги Президент қарорида 2021 йил 1 ноябрдан бошлаб Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази; 2022 йил 1 январдан бошлаб эса кардиология, травматология ва ортопедия ҳамда акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатилишига рухсат берилди.

Бундан ташқари “Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича” йўл харитасида 2021 йил 1 ноябргача:

📌Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий хизмат кўрсатувчи тиббиёт ташкилотларига қўйиладиган талабларни тасдиқлаш;

📌Қарорда белгиланган йўналишларда тиббий хизмат кўрсатувчи нодавлат тиббиёт ташкилотларига давлат маблағлари ҳисобидан тиббий хизматлар кўрсатишга қўйиладиган талабларни ҳамда уларни молиялаштириш тартибига оид маълумотларни етказиш;

📌Давлат маблағлари ҳисобига ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни кўрсатишга жалб этилган нодавлат тиббиёт ташкилотларида тиббий хизматлар нархи билан танишиш имкониятини яратиш;

📌Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишда жалб этилган нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот тизимидан фойдаланиш имкониятини яратиш каби вазифаларни бажариш режалаштирилган.

Юқоридаги қарорда кўзда тутилган вазифалардан келиб чиқиб, 2021 йил 17 февралдаги “Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорининг тегишли иловаларига ҳам зарур ўзгаришлар киритилди.

Жумладан, инсон ўпкасининг компьютер томографияси таҳлили асосида пневмонияни аниқлаш ҳамда маммография таҳлили асосида кўкрак бези саратонига илк босқичда ташхис қўйиш учун сунъий интеллект технологияларини қўллаш учун дастурий таъминот ва аппарат-дастурий комплекслари ишлаб чиқарувчи ва интеграторини аниқлаш муддати 2021 йил ноябргача этиб белгиланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Она ўлими билан боғлиқ ҳодиса вазирдан бекитилгани иддао қилинди. Вазир ўринбосари изоҳ берди

Туғруқдан кейинги она ўлими ҳақидаги хабар соғлиқни сақлаш вазирга етиб боришига гўёки унинг ўринбосари тўсқинлик қилгани ҳақида хабар тарқалди. Вазир ўринбосари Элмира Бaситхaнова Kun.uz'га берган изоҳида вазият нотўғри талқин қилинаётганини айтди.

Ижтимоий тармоқларда cоғлиқни сақлаш вазирига юборилган хат унинг ўринбосари томонидан тўхтатиб қолингани айтилган хабар тарқалди.

Хатда 2021 йилнинг 17 май куни Тошкент вилояти кўп тармоқли шифохонасида 23 ёшли ҳомиладор аёл вафот этгани, аёлнинг ўлимига туғруқдан кейинги ўткир юрак ва буйрак-жигар етишмовчилиги ҳамда бошқа бир нечта омиллар сабаб бўлгани айтилган.

ССВнинг Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси ёзган хатга вазир ўринбосари Элмира Бaситхaнованинг имзоси билан жавоб ёзилган бўлиб, жавобда хатни вазирга киритмаслик ва бош акушер-гинеколог ҳамда 2 нафар профессор ёрдамида танқидий руҳда ўрганиб, хулоса бериш лозимлиги ёзилган.

Хатдаги Бaситхaновага тегишли “Вазирга киритилмасин” жумласи ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эътиборини тортмоқда. Тармоқда хабар тарқатганлар вазир ўринбосарини аёлнинг ўлими билан боғлиқ ишни “ёпди-ёпди” қилишда айбламоқда.

Kun.uz мухбири вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Элмира Бaситхaнова билан боғланди. У ўз изоҳида Тошкент вилоятидаги шифохонада ҳақиқатдан ҳам шундай ҳолат юз берганини айтиб, унинг хатга жавоби нотўғри талқин қилинганини билдирди.

“Бошқарма бошлиғи томонидан берилган маълумотни соғлиқни сақлаш вазирига чуқур ўрганиб, сабаблар ва таҳлиллар асосида киритиш лозим. Масала оналар ва болалар ўлими ҳақида кетар экан, юзаки хулосаларга таянмасдан чуқур ўрганиш керак. Бу ўрганиш ишларини бош акушер-гинеколог билан бирга 2 нафар профессор томонидан олиб бориш кераклиги ҳақида топшириқ берилган. Ўлим сабаблари чуқур ўрганилиб, кейин вазирга ҳисобот бериш кераклиги назарда тутилган.

30 йиллик тажрибага эга анестезиолиог-реаниматолог сифатидаги дастлабки хулосам – ўлим сабаби кўрсатилмагани, барча ҳолатга профессионал текширув зарурлиги бўйича бошқарма бошлиғига муҳим топшириқ берганман. Бунда ҳеч қандай нотўғри ёки шов-шувга сабаб бўладиган ҳолат йўқ.

Гўдаклар ва оналар ўлими билан боғлиқ ҳар бир ҳолат бекитиладиган нарса эмас. Қонунда ҳам, тиббиётда ҳам ҳар бир ўлим ҳолати сабаблари таҳлил қилиниб, чора кўрилади ва бу кейин юзага келиши мумкин бўлган муаммоларга ечим бўлиб хизмат қилади. Шунинг учун ҳам бу ҳолни бекитиш ёки “ёпди-ёпди” қилишдан бирор инсон манфаатдор эмас.

Эътибор берилса, хатда “критик” сўзи алоҳида қайд этилган. Бу ёзувни қайд этишдан мақсад ниманидир хаспўшлаш ёки бекитиш эмас. Бундай нотўғри хулосалар қилиш бу вазиятни нотўғри талқин қилиш деб ўйлайман”,
деди Бaситхaнова.

Хатдан кўринишича, аёлнинг ўлими 2021 йилнинг 17 май куни содир бўлган. Орадан ўтган деярли ярим йил мобайнида ҳолат ўрганилгач, натижаси нима бўлган?

Kun.uz мухбирининг бу саволига жавобан Элмира Бaситхaнова 23 ёшли ҳомиладор аёлнинг ўлими сабаблари 3 нафар тиббиёт фанлари доктори ва профессорлар томонидан ўрганилганини айтди.

“Ўлим сабаблари чуқур ўрганилди. Хулосаларни олдик ва айбдор шахслар ўз жазосини олди. Инсон ҳаёти билан боғлиқ бундай ҳолатлар қайта содир бўлишининг олдини олиш мақсадида бу тиббий таҳлил бутун республикадаги туғруқ комплексларига кўрсатма хати билан биргаликда етказилган”, деди соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари.

Манба: Kun.uz

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❗️Кеча юртимизда коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари сони 300 нафардан камайди, лекин бу ҳотиржамликка асос бўлолмайди

🔺2021 йил 31 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 186244 (+281) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌17 нафари Андижон вилоятида,
📌9 нафари Бухоро вилоятида,
📌8 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌18 нафари Наманган вилоятида,
📌20 нафари Самарқанд вилоятида,
📌10 нафари Сирдарё вилоятида,
📌4 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌22 нафари Фарғона вилоятида,
📌16 нафари Хоразм вилоятида,
📌65 нафари Тошкент вилоятида,
📌84 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
🔹Андижон вилоятида 20 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 6 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 11 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹Наманган вилоятида 26 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 23 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 34 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 8 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 21 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 24 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 64 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 127 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 182045 (+370) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1325 нафарни ташкил қилди.

Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 31 октябрь ҳолатига кўра, пневмония билан касалланган жами беморлар сони 27638 нафарни ташкил қилмоқда. Кеча уларнинг 13 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 26145 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Коронавирус ер шарининг “сўнгги” нуқталарини ҳам “забт этмоқда”

Дунёда СOVID-19 кириб бормаган саноқлигина мамлакат қолган. Шулардан бири Тонга Қироллиги эди. Тинч океанида жойлашган мазкур орол-штатда 106 минг киши яшайди. Аммо кеча коронавирус бу манзилни ҳам “забт этди”. Қиролликка саёҳат учун келган Янги Зеландия фуқаросида инфекция аниқланиб у зудлик билан карантинга олинди.

“Daily Mail”нинг ёзишича, дунёда пандемия тарқала бошланган кезларда Тонга дарҳол ўз чегараларини ёпиб, зарур ҳимоя чораларини кучайтирганди. Ҳатто аҳолини оммавий эмлаш жараёнига киришилганди. Шу туфайли мамлакатда кечагача ҳеч кимда ушбу хавфли касаллик аниқланмади.

Айни пайтда Тонго ҳукумати мамлакат соғлиқни сақлаш тизими пандемияга дош беролмаслигидан жиддий хавотирда. Шу сабабли Қироллик ҳудудида бугундан карантин эълон қилиниши мумкин.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi