Sog‘liqni saqlash vazirligi
117K subscribers
10.6K photos
4.66K videos
57 files
13.6K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ота_оналар_ойлиги

Болаларнинг нутқи қандай шаклланади?

(Тўртинчи маҳорат дарси)

Катталарнинг ҳали тили чиқиб улгурмаган, сўзлар маъносини фарқлолмайдиган жажжигина болажонларга гапириши четдан қараганда бироз эриш туюлиши мумкин. Лекин аслида бу тўғри ва жуда муҳим жараён.

Чунки боланинг нутқи айнан катталарнинг мулоқотини тинглаш орқали шаклланади. Дастлаб дона-дона қилиб айтган сўзларимиз мағзини чақа олмаса-да, юз ифодамиз, гапириш оҳангимиз ва хатти-ҳаракатларимиз орқали ўғил-қизларимиз луғати шаклланади. Аммо бу жараёнда эътибор қаратишимиз лозим бўлган яна кўплаб жиҳатлар бор.

Шу маънода, ЮНИСЕФ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги ҳамкорлигида эълон қилинган “Ота-оналар ойлиги” доирасида тайёрланган тўртинчи маҳорат дарси катталар учун жуда муҳим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​ССВ: Ўзбекистонда 4 120 турдан зиёд фармацевтика маҳсулоти ишлаб чиқарилмоқда

Сир эмас, яқин-яқингача юртимизда аҳоли учун зарур бўлган бирламчи дори воситалари ва тиббиёт буюмлари чет элдан келтирилар, ички фармацевтика бозоридаги маҳсулотларнинг оз қисмигина маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилар эди.

Эътиборлиси, кейинги йилларда мамлакатимизда дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, фармацевтика тармоғини ривожлантириш, аҳоли ва даволаш-профилактика муассасаларининг фармацевтик маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан таъминлаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, соҳани янада ривожлантиришга қаратилган 45 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. Мазкур йўналишда олиб борилган изчил ислоҳотлар натижасида бугунги кунда Ўзбекистоннинг фармацевтика бозорида ўсиш динамикаси йилига 8-10 фоизни ташкил этиб, бу орқали МДҲ минтақасида энг тез ривожланаётган бозорлар қаторига кирди.

Қолаверса, сўнгги 5 йилда маҳаллий фармацевтика бозорида қатор ижобий натижаларга эришилди. Чунончи, 2017 йилда юртимизда 1,4 триллион сўмга яқин фармацевтика маҳсулоти ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда бу рақам 2,4 триллион сўмга етди. Маҳсулотлар ҳажми ўртача 2 баробар ўсиб, дори воситалари ва тиббий буюмлар 1,2 миллиард шартли бирликдан ортиқни ташкил этди.

Шунингдек, 2017 йилда юртимизда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи 149 та корхона фаолият юритган бўлса, бугунги кунда улар сони 220 тага етди. Ушбу корхоналар томонидан тайёрланаётган маҳсулотлар сони эса 4 123 тага етказилди. Жумладан, “Асосий дори воситалар рўйхати”га киритилган 461 та дори воситасининг 44 фоизи бугунги кунда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳиссасига тўғри келмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❗️Кеча юртимизда 320 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, пневмония билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмади

🔺2021 йил 30 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 185963 (+316) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌18 нафари Андижон вилоятида,
📌12 нафари Бухоро вилоятида,
📌10 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌21 нафари Наманган вилоятида,
📌21 нафари Самарқанд вилоятида,
📌11 нафари Сирдарё вилоятида,
📌24 нафари Фарғона вилоятида,
📌16 нафари Хоразм вилоятида,
📌68 нафари Тошкент вилоятида,
📌103 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар,
🔹Андижон вилоятида 16 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 9 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 7 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
🔹Наманган вилоятида 6 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 20 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 12 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 23 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 15 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 76 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 172 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 181675 (+363) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1323 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 30 октябрь ҳолатига кўра, пневмония билан касалланган жами беморлар сони 27638 нафарни ташкил қилмоқда. Кеча уларнинг 2 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 26132 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​🗓1 ноябрдан бошлаб онкологик ва гематологик беморларнинг республика ихтисослаштирилган муассасаларига даволанишга келишлари учун транспорт харажатлари маҳаллий бюджетдан қоплаб берилади

2021 йил 27 майдаги “Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази ташкил этилиши белгиланган эди.

Ушбу қарор ижросини таъминлан мақсадида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг “Гематологик ва онкологик касалликларга чалинган беморларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ҳам бу марказ 2022 йил 1 январдан бошлаб Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази таркибидан чиқарилиб, мустақил марказ сифатида фаолият кўрсатиши кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, мазкур қарорда 2021 йил 1 ноябрга қадар Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ҳамда инвестиция дастурлари доирасида тиббий техника ва буюмлар билан жиҳозланишини айтилган.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 2021 йил 1 ноябрдан бошлаб онкологик ва гематологик беморларнинг ҳудудлардан республика ихтисослаштирилган марказларига темир йўл ва авиатранспорт воситалари орқали келиши билан боғлиқ харажатлар тегишли маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши назарда тутилган.

Маълумот учун,
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг Болалар гематологияси ва онкологияси бўлимлари Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказининг ташкилий-методик ҳудудий бўлинмалари ҳисобланади.

Марказ фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини юритиш билан боғлиқ амалдаги тартиблар татбиқ этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кунлик эмлаш натижалари бўйича Тошкент вилояти биринчиликка чиқди

🔺30 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 201 894 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди
. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 80 980 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 72 543 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 48 371 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 26 233 923 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 13 580 050 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 8 444 615 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 4 209 258 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент вилояти (23 819 доза),
📌Наманган вилояти (22 714 доза),
📌Фарғона вилояти (22 536 доза) банд қилди.

Кунлик эмлаш натижалари бўйича Тошкент вилоятида яна ўсиш кузатилди. Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичлари жами эмланувчиларга нисбатан 63,3 фоизни ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
▶️
@sanepidxizmat
​🗓 1 ноябрдан бошлаб Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида Healthcare Administration йўналишида раҳбар ходимлар қайта тайёрланади

“Хирургия хизматини трансформация қилиш, ҳудудларда жарроҳлик амалиётлари сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори
га кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги етакчи хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда, 2021 йил 1 ноябрдан бошлаб Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва бошқа давлат тиббиёт муассасалари раҳбарларини соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув – Healthcare Administration йўналиши бўйича қисқа муддатли ўқув курсларида қайта тайёрлаш ҳамда малакасини оширишни йўлга қўйиш белгиланган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда 2022/2023 ўқув йилида соғлиқни сақлаш соҳаси учун 50 нафар менежер мутахассисларни магистрлик йўналиши (Master of Healthcare Administration) бўйича давлат гранти асосида Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер ва бошқа олий таълим ташкилотларида тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш ҳам режалаштирилган.

Шунингдек, “Хирургия хизматини 2021 — 2023 йилларда трансформация қилиш бўйича чора-тадбирлар дастури”га кўра, 2021 йил 1 ноябргача Республика, вилоятлар, туман ва шаҳар тиббиёт муассасалари, шу жумладан, бирламчи бўғин муассасаларида кўрсатиладиган тиббий хизматлар тури, касалликлар рўйхатини қайта кўриб чиқиш, 1 декабргача эса Республика, вилоятлар ва туман ва шаҳарлар даражасида даволанадиган хирургик касалликлар рўйхатини қайта кўриб чиқиш вазифаси ҳам алоҳида қайд этилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ янги вирус пайдо бўлишини прогноз қилди

Келажакда Ер юзида инсоният назорат қила олмайдиган хавфли вирус пайдо бўлади. Бу ҳақда ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус G20 давлатлари молия ва соғлиқни сақлаш вазирларининг Римда ўтказилган йиғилишида маълум қилди.

У Ерда тарқалишини тўхтатиб бўлмайдиган яна бир вируснинг пайдо бўлиши «биология нуқтаи назаридан шубҳасиз» ҳисобланишини айтиб ўтди.

«Ушбу пандемияни тугатсак ҳам, биз у берган дарсдан хулоса чиқаришимиз ва кейингисига тайёрланишимиз керак. Биология нуқтаи назаридан қайсидир онда биз шунчаки ушлаб тура олмайдиган вируснинг пайдо бўлиши шубҳасиз», деди у.

У «юқори даражадаги хавфлар»га қарши курашда «юқори даражадаги сиёсий иштирок» зарурлигини таъкидлаган.

ЖССТ раҳбари, шунингдек, дунёда вакциналардан фойдаланишда тенглик йўқлигига эътибор қаратиб, ҳозирда вирусга қарши сайёра аҳолисининг 36 фоизи тўлиқ эмлангани, Африкада эса ушбу кўрсаткич «атиги 6 фоиз» эканини эслатиб ўтган.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​🗓 1 ноябрдан бошлаб имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга баъзи йўналишларда нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан ҳам Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ихтисослашган тиббий хизматлар кўрсатила бошлайди

“Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”
ги Президент қарорида 2021 йил 1 ноябрдан бошлаб Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази; 2022 йил 1 январдан бошлаб эса кардиология, травматология ва ортопедия ҳамда акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатилишига рухсат берилди.

Бундан ташқари “Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича” йўл харитасида 2021 йил 1 ноябргача:

📌Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий хизмат кўрсатувчи тиббиёт ташкилотларига қўйиладиган талабларни тасдиқлаш;

📌Қарорда белгиланган йўналишларда тиббий хизмат кўрсатувчи нодавлат тиббиёт ташкилотларига давлат маблағлари ҳисобидан тиббий хизматлар кўрсатишга қўйиладиган талабларни ҳамда уларни молиялаштириш тартибига оид маълумотларни етказиш;

📌Давлат маблағлари ҳисобига ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни кўрсатишга жалб этилган нодавлат тиббиёт ташкилотларида тиббий хизматлар нархи билан танишиш имкониятини яратиш;

📌Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишда жалб этилган нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот тизимидан фойдаланиш имкониятини яратиш каби вазифаларни бажариш режалаштирилган.

Юқоридаги қарорда кўзда тутилган вазифалардан келиб чиқиб, 2021 йил 17 февралдаги “Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорининг тегишли иловаларига ҳам зарур ўзгаришлар киритилди.

Жумладан, инсон ўпкасининг компьютер томографияси таҳлили асосида пневмонияни аниқлаш ҳамда маммография таҳлили асосида кўкрак бези саратонига илк босқичда ташхис қўйиш учун сунъий интеллект технологияларини қўллаш учун дастурий таъминот ва аппарат-дастурий комплекслари ишлаб чиқарувчи ва интеграторини аниқлаш муддати 2021 йил ноябргача этиб белгиланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Она ўлими билан боғлиқ ҳодиса вазирдан бекитилгани иддао қилинди. Вазир ўринбосари изоҳ берди

Туғруқдан кейинги она ўлими ҳақидаги хабар соғлиқни сақлаш вазирга етиб боришига гўёки унинг ўринбосари тўсқинлик қилгани ҳақида хабар тарқалди. Вазир ўринбосари Элмира Бaситхaнова Kun.uz'га берган изоҳида вазият нотўғри талқин қилинаётганини айтди.

Ижтимоий тармоқларда cоғлиқни сақлаш вазирига юборилган хат унинг ўринбосари томонидан тўхтатиб қолингани айтилган хабар тарқалди.

Хатда 2021 йилнинг 17 май куни Тошкент вилояти кўп тармоқли шифохонасида 23 ёшли ҳомиладор аёл вафот этгани, аёлнинг ўлимига туғруқдан кейинги ўткир юрак ва буйрак-жигар етишмовчилиги ҳамда бошқа бир нечта омиллар сабаб бўлгани айтилган.

ССВнинг Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси ёзган хатга вазир ўринбосари Элмира Бaситхaнованинг имзоси билан жавоб ёзилган бўлиб, жавобда хатни вазирга киритмаслик ва бош акушер-гинеколог ҳамда 2 нафар профессор ёрдамида танқидий руҳда ўрганиб, хулоса бериш лозимлиги ёзилган.

Хатдаги Бaситхaновага тегишли “Вазирга киритилмасин” жумласи ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эътиборини тортмоқда. Тармоқда хабар тарқатганлар вазир ўринбосарини аёлнинг ўлими билан боғлиқ ишни “ёпди-ёпди” қилишда айбламоқда.

Kun.uz мухбири вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Элмира Бaситхaнова билан боғланди. У ўз изоҳида Тошкент вилоятидаги шифохонада ҳақиқатдан ҳам шундай ҳолат юз берганини айтиб, унинг хатга жавоби нотўғри талқин қилинганини билдирди.

“Бошқарма бошлиғи томонидан берилган маълумотни соғлиқни сақлаш вазирига чуқур ўрганиб, сабаблар ва таҳлиллар асосида киритиш лозим. Масала оналар ва болалар ўлими ҳақида кетар экан, юзаки хулосаларга таянмасдан чуқур ўрганиш керак. Бу ўрганиш ишларини бош акушер-гинеколог билан бирга 2 нафар профессор томонидан олиб бориш кераклиги ҳақида топшириқ берилган. Ўлим сабаблари чуқур ўрганилиб, кейин вазирга ҳисобот бериш кераклиги назарда тутилган.

30 йиллик тажрибага эга анестезиолиог-реаниматолог сифатидаги дастлабки хулосам – ўлим сабаби кўрсатилмагани, барча ҳолатга профессионал текширув зарурлиги бўйича бошқарма бошлиғига муҳим топшириқ берганман. Бунда ҳеч қандай нотўғри ёки шов-шувга сабаб бўладиган ҳолат йўқ.

Гўдаклар ва оналар ўлими билан боғлиқ ҳар бир ҳолат бекитиладиган нарса эмас. Қонунда ҳам, тиббиётда ҳам ҳар бир ўлим ҳолати сабаблари таҳлил қилиниб, чора кўрилади ва бу кейин юзага келиши мумкин бўлган муаммоларга ечим бўлиб хизмат қилади. Шунинг учун ҳам бу ҳолни бекитиш ёки “ёпди-ёпди” қилишдан бирор инсон манфаатдор эмас.

Эътибор берилса, хатда “критик” сўзи алоҳида қайд этилган. Бу ёзувни қайд этишдан мақсад ниманидир хаспўшлаш ёки бекитиш эмас. Бундай нотўғри хулосалар қилиш бу вазиятни нотўғри талқин қилиш деб ўйлайман”,
деди Бaситхaнова.

Хатдан кўринишича, аёлнинг ўлими 2021 йилнинг 17 май куни содир бўлган. Орадан ўтган деярли ярим йил мобайнида ҳолат ўрганилгач, натижаси нима бўлган?

Kun.uz мухбирининг бу саволига жавобан Элмира Бaситхaнова 23 ёшли ҳомиладор аёлнинг ўлими сабаблари 3 нафар тиббиёт фанлари доктори ва профессорлар томонидан ўрганилганини айтди.

“Ўлим сабаблари чуқур ўрганилди. Хулосаларни олдик ва айбдор шахслар ўз жазосини олди. Инсон ҳаёти билан боғлиқ бундай ҳолатлар қайта содир бўлишининг олдини олиш мақсадида бу тиббий таҳлил бутун республикадаги туғруқ комплексларига кўрсатма хати билан биргаликда етказилган”, деди соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари.

Манба: Kun.uz

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❗️Кеча юртимизда коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари сони 300 нафардан камайди, лекин бу ҳотиржамликка асос бўлолмайди

🔺2021 йил 31 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 186244 (+281) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌17 нафари Андижон вилоятида,
📌9 нафари Бухоро вилоятида,
📌8 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌18 нафари Наманган вилоятида,
📌20 нафари Самарқанд вилоятида,
📌10 нафари Сирдарё вилоятида,
📌4 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌22 нафари Фарғона вилоятида,
📌16 нафари Хоразм вилоятида,
📌65 нафари Тошкент вилоятида,
📌84 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
🔹Андижон вилоятида 20 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 6 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 11 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹Наманган вилоятида 26 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 23 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 34 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 8 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 21 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 24 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 64 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 127 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 182045 (+370) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1325 нафарни ташкил қилди.

Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 31 октябрь ҳолатига кўра, пневмония билан касалланган жами беморлар сони 27638 нафарни ташкил қилмоқда. Кеча уларнинг 13 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 26145 нафарга етди.

Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Коронавирус ер шарининг “сўнгги” нуқталарини ҳам “забт этмоқда”

Дунёда СOVID-19 кириб бормаган саноқлигина мамлакат қолган. Шулардан бири Тонга Қироллиги эди. Тинч океанида жойлашган мазкур орол-штатда 106 минг киши яшайди. Аммо кеча коронавирус бу манзилни ҳам “забт этди”. Қиролликка саёҳат учун келган Янги Зеландия фуқаросида инфекция аниқланиб у зудлик билан карантинга олинди.

“Daily Mail”нинг ёзишича, дунёда пандемия тарқала бошланган кезларда Тонга дарҳол ўз чегараларини ёпиб, зарур ҳимоя чораларини кучайтирганди. Ҳатто аҳолини оммавий эмлаш жараёнига киришилганди. Шу туфайли мамлакатда кечагача ҳеч кимда ушбу хавфли касаллик аниқланмади.

Айни пайтда Тонго ҳукумати мамлакат соғлиқни сақлаш тизими пандемияга дош беролмаслигидан жиддий хавотирда. Шу сабабли Қироллик ҳудудида бугундан карантин эълон қилиниши мумкин.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Болалар пневмонияга чалинмаслиги
учун ота-оналар нималарга эътибор бериши лозим?

ССВ Матбуот хизмати ушбу савол билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги болалар бош пульмонoлоги, тиббиёт фанлари доктори, профессор Фурқат ШАМСИЕВга мурожаат қилди. (3-қисм)

— Авваламбор, ота-оналар нафақат пневмония, балки, бронх-ўпка касалликларининг олдини олишга эътибор каратишлари керак, — дейди Ф. ШАМСИЕВ. — Ушбу чора-тадбирлар барча бронх-ўпка касалликларидан ҳимояланишга катта ёрдам беради.

Жумладан:
📌гигиеник қонун-қоидаларга риоя қилиш ва буни фарзандларга ҳам ўргатиш, қўлни совунлаб ювиш ёки антисептик воситалар билан мунтазам равишда дезинфекция қилиш;

📌юзни қўл билан ушламаслик;

📌хоналарни доимий равишда шамоллатиб туриш;

📌 болаларга йўталганда ёки акса урганда оғиз ва бурунни салфетка ёки тирсак билан ёпишни ўргатиш;

📌 фарзандларга касал бўлган болалар олдига яқин келмасликни уқтириш;

📌 ҳимоя ниқобларидан фойдаланишни ўргатиш;

📌 фарзандлар касал бўлиб қолса, боғча ёки мактабга юбормасликлари лозим.

Шунингдек, боланинг тўғри ва рационал овқатланиши, сурункали инфекция ўчоқларини бартараф этиш ва чиниқтириш турли хил касалликларнинг олдини олишга катта ёрдам беради.

Болага қўшимча D витаминининг сувли эритмаси (Аквадетрим), аскорбин кислотаси, иммуноцинк ва селен моддалари, камқонликни даволаш мақсадида темир препаратлари тавсия этилса, нафас йўллари касалликларига қарши курашиш кучини оширишга ёрдам беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
МАХСУС ЖИҲОЗЛАНГАН МОБИЛЬ ПОЛИКЛИНИКА ТАҚДИМОТИ ОЛИС ҲУДУДДА ЎТКАЗИЛДИ (+Фотолавҳалар)

Вилоят марказидан 90, туман марказидан 48 километр узоқликда жойлашган ҳудуддаги оилавий шифокорлик пунктида мамлакатимизда "Қашқадарё тажрибаси" сифатида эътироф этилаётган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мобиль поликлиникаси тақдимотига бағишланган медиа-тур ташкил этилди.

— Мобиль поликлиника вилоят ҳокимлиги кўмагида, бошқармамиз ташаббуси ва тавсиялари асосида пойтахтимиздаги Турин политехника университети мутахассислари кўмагида Самарқанддаги автомобиль заводида тайёрланган, — дейди Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Равшан Тўлаков. — Унда оддий антропометрия (бўй ва вазн ўлчаш) жиҳозларидан тортиб энг замонавий, аниқлик даражаси жуда юқори бўлган лаборатория таҳлил ускуналари, мобиль диагностика ультратовуш аппарати, 3 каналли, сенсорли электрокардиограф, гинекологик текширувларга мўлжалланган рақамли видеокольпоскоп сингари ноёб тиббий техникалар ўрнатилган.

Шунингдек, автобус ичида алоҳида рўйхатхона, махсус канализация ва стерилизация тизими мавжуд.

Машинанинг ён томонида йиғма айвон ва металл платформа ўрнатилган. Мазкур платформада бўй ва вазн ўлчаш сингари антропометрия ускуналари жойлаштирилади.
..

👉🏻Батафсил

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​"Ҳар қандай тиббиёт муассасасида лаборатория бўлиши зарур!" (1-қисм)

Касалликни самарали даволаш кўплаб омилларга боғлиқ. Улар орасида энг муҳими — тўғри ташхис. Аниқ диагноз учун эса хасталикнинг ўтиш хусусиятларини билиш, унинг белгиларини барча усуллар ёрдамида ўрганиш зарур. Бу жараёнда тиббиёт муассасаларининг лаборант ходимлари хизмати катта.

Хўш, тиббий лабораториялар фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари нимада? Уларда меҳнат қилаётган тиббиёт ходимлари зиммасига қандай вазифалар юклатилган?

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази клиник-диагностика лабораторияси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдумалик АРИПОВ шу ҳақда маълумот берди.

— Лабораториямизда 100 дан ортиқ клиник лаборатор таҳлиллар ўтказиш имконияти мавжуд, — дейди А. Арипов. — Қолаверса, бу ерда йилига 500 мингдан ортиқ режали ва шошилинч тадқиқотлар амалга оширилади. Жамоамиз аъзоларига келсак, улар сони 48 нафар. Асосий қисми ўрта тиббиёт ходимларидан иборат.

Ҳар қандай тиббиёт муассасасида, албатта, лаборатория ва лаборант ходимлар бўлиши керак. Тўғри, профессионал шифокорлар беморнинг кўзга кўриниб турган белгиларидан у қандай касалликка чалинганини тахмин қилиши мумкин.

Аммо айрим хасталикларнинг ўхшаш симптомлари жуда кўп. Ташқи белгилардан уларнинг бирини иккинчисидан ажратиб бўлмайди. Бундай вазиятда бемор турли лаборатор анализлар топшириши зарур.

Аслида ҳар қандай касалликка аниқ ташхис қўйиш учун лаборатор текширувлардан ўтиш талаб этилади. Бундай текширишлар, албатта, тиббиёт муассасалари лабораториясида амалга оширилади. Қон, пешоб, ошқозон суюқлиги, мия суюқлиги ва ҳоказолар устида махсус текширувлар ўтказилиб, беморларга аниқ ташхис қўйилади.

Бу жараёнларда лаборантлар, ўрта тиббиёт ходимларининг хизмати катта, албатта. Улар ўрта тиббиёт билим юртининг лаборатория бўлимини тамомлаган мутахассислар орасидан танлаб ишга қабул қилинади.

Бу касб эгаларининг асосий вазифаси касалликка ташхис қўйишга йўналтирилган лаборатор текширишларни бажаришдан иборат. Тиббий асбоб-ускуналар ва жиҳозларнинг созлиги ҳамда ишга яроқлилигини текшириб туриш ҳам уларнинг бирламчи мажбуриятлари сирасидан. Қолаверса, у шифокор-лаборантга лаборатор текширишларни амалга оширишда ёрдам бера олиши лозим.

Шунингдек, лаборант қабулга келаётган беморлар оқимини бошқариши, уларни навбат билан қабул қилиши ва лаборатор текширишларга тайёрлаши лозим. Шундан сўнг топширилган лаборатор текширишларни ўз вақтида, сифатли бажариши, инструментларни санитар тозалаши ва лаборатор материалларни стерилизациялаши шарт. Қолверса, тозалик соҳибалари ишини назорат қилиш каби вазифалари ҳам улар зиммасида.

Лаборантлардан иш юритиш борасида ҳам билим-кўникмага эга бўлиш талаб қилинади. Жумладан, уларнинг ўрнатилган тартибда тиббий ҳужжатларни юритиши, статистик ҳисоботлар, дори-дармонлар ва тиббий буюмларга талабномалар тайёрлаши ва лаборатория мудирига тақдим қилиши, ишчи йиғилишларда ўз фаолияти ҳақида ҳисоботлар топшириш каби вазифалари ҳам бор.

Лаборант асосий иш вақтида ва асосий ишдан ташқари вақтда ўз касб малакасини узлуксиз ошириб бориши лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​ДУНЁДА КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ НЕГА ЯНА АВЖ ОЛМОҚДА? (1-қисм)

Об-ҳавонинг кескин исиб кетиши, очлик, қашшоқлик, ичимлик суви танқислиги, энергия ресурслари захираси камайиши, террор, ёнғин, тошқин, урушлар... Дунё миқёсидаги саммиту машваратларда ана шу глобал муаммолар кун тартибидан тушган эмас.

Аммо коронавирус пандемияси бошланганидан буён бу рўйхат бошига COVID-19га қарши кураш масаласи чиқди. Инсониятни ушбу хастликдан асраш жаҳон ҳамжамияти учун жуда катта бошоғриққа айланди. Ҳозиргача дунё бўйлаб COVID-19 га чалинганлар сони 247 миллиондан зиёдни ташкил этяпти. Улардан 5 миллиондан ортиғи ҳозир орамизда йўқ.

Энг кўп ўлим ҳолати қайд этилган давлатлар рўйхатида АҚШ биринчи ўринда — 766 минг нафар. Иккинчи ўринда Бразилия (607 минг), учинчи поғонада Ҳиндистон (458 минг), ундан сўнг Мексика (288 минг) ва Россия (239 минг) турибди.

Ваҳоланки, бундан бир йил аввал вакцина тезроқ яратилиб, оммавий эмланишлар қачон бошланаркан, деб интиқ кутаётгандик. Мана, вакцина яратилди ҳам! Лекин, афсуски, падемия хавфи ҳамон юқори. Бунинг сабаби нимада?

— Ишонувчанлик инсон табиатида бор, — дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи, бош давлат санитария врачи Баҳодир Юсупалиев, — Вакциналар яратилиб, оммавий эмлаш жараёнлари бошлангач, баъзи бузғунчи кучлар турли миш-мишлар, уйдирмаю бўҳтонларни тарқатишга зўр беришди. Ёлғон маълумотлар, “фейк” хабарлар урчигандан-урчиди. Оқибатда касалликни жиловлаш масаласи тобора ортга сурилмоқда.

Чиндан ҳам, ҳозир дунёнинг айрим мамлакатларида пандемия билан боғлиқ вазият жуда аянчли. Масалан, Россияда сўнгги бир ойда касалланиш даражаси икки баробар ортган. Ҳозир бу ерда кунига ўрта ҳисобда 40 мингта касалланиш ҳолати қайд этиляпти. Улардан 1100 нафардан зиёди хасталикдан жон таслим қилмоқда.

Россия ҳукумати бу ҳолатни аҳолининг катта қисми вакцина қабул қилмагани билан изоҳлади. Оқибатда шанба кунидан мамлакатда мажбурий таътил эълон қилинди. Жойларда қатъий чекловлар кучга кирди. Хизмат кўрсатувчи муассасалар фаолияти тўхтатилди. Мутасаддилар, мутахассислар, жамоатчилик фаоллари одамларни эмланишга даъват қилмода.

Хитой ҳам қишки олимпиада ўйинлари бошланишига саноқли ойлар қолганида янги чекловлар жорий этишга мажбур бўлди. Чунки мамлакатда касалланиш кўрсаткичлари ўса бошлади. Шу боис ҳукумат аҳолига ўз уйларини заруратсиз тарк этмасликни, шунингдек режалаштирилган ҳар қандай оммавий тадбирларни кейинроққа кўчиришни тавсия этмоқда.

Руминияда ҳам аҳвол яхши эмас. Бу ерда кунига 400-500 киши коронавирусдан вафот этмоқда. Ваҳоланки, ёз фаслида ушбу давлат ўз ҳудудида эмланишга талаб пастлиги туфайли вакцина партияларини Ирландия, Дания ва Вьетнамга сотганди. Энди эса мамлакатда 22:00 дан эрталабки 5:00 гача комендантлик соати амалда.

Чехияда ҳам бу каби чекловлар кучайтирилган. Польша ҳукумати янги карантин чоралари жорий этилишини истисно этмаяпти.

Австралия эса янги касалланиш тўлқинининг олдини олиш мақсадида аҳолини аралаш вакциналар билан бўлса ҳам эмламоқчи. АҚШда бугундан 5-11 ёшлиларни ҳам эмлаш бошланади.

Хўш, Ўзбекистонда вазият қандай? Бизда пандемия билан боғлиқ қандай жиддий муаммолар мавжуд? Постимизнинг 2-қисми шу ҳақда бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​ССВ: Мамлакатимизнинг қатор туман ва шаҳарларида эмланиш даражаси жуда паст!
(2-қисм)

Ватан, халқ тақдирига дахлдор масалаларда худбинлик қилишга ҳеч биримизнинг маънавий ҳақимиз йўқ. Айниқса, COVID-19 билан боғлиқ бугунги мураккаб вазиятда!

Аслида ушбу хавфли хасталикни жиловлашнинг йўли аллaқачон топилган. Бунга оммавий иммунитетни шакллантириш орқали эришиш мумкин. Аммо айни шу нуқтада одамларимизда бирдамлик, ҳамжиҳатлик ва ижтимоий фаоллик етишмаётгани ачинарлидир.

Қаранг, 30 октябрь ҳолатига кўра, мамлакатимизда жами 26 миллион доза коронавирусга қарши вакцина қўлланилган. Умумий эмланганлар сони 13,5 миллион нафарни, яъни жами вакцина олувчи қатламнинг 63 фоизини ташкил этмоқда. Тўлиқ эмланганлар эса 6 миллион 766 минг 238 нафардан (31,5 фоиз) иборат.

Аммо бу кўрсаткичларни ҳудудлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, жойларда эмланиш даражаси қониқарли эмаслиги яққол кўзга ташланади.

Масалан, 31 октябрь ҳолатига кўра, юртимизда жами 281 кишида СOVID-19 аниқланган. Шундан катта қисми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади — 84 нафар! Яъни, юртимиз бўйича жами ҳолатларнинг қарийб учдан бир қисми пойтахтнинг ўзида қайд этилган.

Бунинг асосий сабаби эса мана бу статистикада акс этган. Аҳолини COVID-19га қарши эмлаш бўйича кўрсаткич Тошкент шаҳрида жуда паст— бор-йўғи 38 фоиз.

Қолган баъзи ҳудудларда ҳам кўрсаткичлар қониқарли эмас. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида биринчи доза билан эмланганлар Нукус шаҳрида 49, Мўйноқда 53 фоизни ташкил этяпти.

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида 56 фоиз эмланувчи қатлам вакцинанинг биринчи дозасини олган холос.

Бундай кўрсаткичлар Бухоро вилоятининг Жондор туманида 43, Қашқадарёнинг Чироқчи туманида 49, Қамашида 50, Наманган шаҳрида 57, Самарқанд шаҳрида 37, Булунғур туманида 46 фоизга тенг.

Сирдарё ва Сардоба туманларида 53, Тошкент вилоятининг Занигота туманида 42 ва Қуйичирчиқ туманида 53, Фарғонанинг Бувайда туманида 50, Қўқон шаҳри ҳамда Фарғона туманида 51 фоиз одам эмланган. Хоразм вилоятидаги энг паст кўрсаткич эса Янгиариқ туманига тегишли – 60 фоиз.

— Ҳозир юртимиздаги бирламчи тиббиёт муассасаларида бир неча турдаги вакциналардан исталгани билан эмланиш имконияти бор, — дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Холмамат НОРБОЕВ . — Аммо шунга қарамай, аҳолининг катта қисми эмланишни пайсалга солмоқда. Аввалига баъзилар вакциналарнинг ножўя таъсирларига доир тарқалган асоссиз гапларга қулоқ тутишди.

Мана, орадан вақт ўтди. 13,5 миллион юртдошимиз турли босқичда эмланди ҳам. Хўш, нохуш ҳолатлар бўйича қанча одамдан асосли шикоят бўлди шу пайтгача?! Нега кеч бўлмасидан кўзимизни каттароқ очишни, вакцина олиб ўзимизнигина эмас, яқинларимиз, атрофимиздагиларни ҳам хавфдан холи қилишни истамаяпмиз? Ҳозир Зангиотадаги шифохоналарга борсангиз, беморлар орасида оилавий даволанаётганлар ёки мулоқот қилиб бир-бирига вирус юқтирган қариндошлар борлигини кўрасиз. Улар ўз вақтида вакцина олмаганидан афсусда.

Ҳечдан кўра кеч яхши, деган мақол бор халқимизда. Вирус ҳали чекингани йўқ. Орамизда, атрофимизда, яқинимизда юрибди. Шундай экан, эмланишни кечиктириш фақат зарар келтиради. Ҳаммамизга!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​​Шавкат Мирзиёев ўқитувчилар ва шифокорлар ойлигини босқичма-босқич ошириш кераклигини айтди

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2022 йил учун солиқ тушумлари ҳамда бюджет параметрлари юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Келгуси йилга мўлжалланган давлат бюджети лойиҳасида таълим ва тиббиёт тизимига 58 триллион сўм ажратилиши мўлжалланган. Давлат раҳбари бу маблағга қўшимча тарзда яна 12 триллион сўм ажратиш таклифини билдирди. Бу маблағлар 55 та янги дастурни амалга оширишга йўналтирилади. Жумладан, чекка жойларда 1 600 та болалар боғчаси ташкил этиш, Миллий таълим дастури доирасида 40 та янги мактаб қуриш ва 235 тасини таъмирлаш, дарсликларни янгилаш ва компьютер синфлари очиш кабилар режа қилинган.

Таъкидланишича, бакалавриатда давлат грантлари, магистратура ва докторантурага қабуллар сонини ошириш, давлат-хусусий шериклик асосида ётоқхоналар қуришга субсидия бериш ҳамда 80 мингдан ортиқ талабанинг ижара харажатлари бир қисмини қоплаш кўзда тутилган.

Тиббиётнинг бирламчи бўғинини ривожлантириш ҳамда ҳудудларда юқори технологик тиббий хизматларни жорий этишга келгуси йилда жами 8 триллион сўм ажратилиши мўлжалланмоқда. Шундан 1 триллион сўми онкогематология, эндокринология, буйрак ва жигар кўчириш каби дастурларга йўналтирилади.

Коронавирусга қарши эмланганлар сонини 17 миллион нафарга етказиш, эҳтиёжманд аҳолига ихтисослашган тиббий хизматлар учун ҳам зарур маблағ ажратилади.

Президент муаллим ва шифокорларнинг ойлик иш ҳақини босқичма-босқич ошириш зарурлигини таъкидлаб, бунинг учун қўшимча маблағ йўналтиришни таклиф қилди.

Давлат бюджети лойиҳасида уй-жойлар ва ижтимоий объектлар қуриш, маҳаллаларни обод қилиш учун 26 триллион сўм ажратилиши режалаштирилган.

“Бу соҳаларга шу кунгача бундай катта маблағ берилмаган. Энди буни тартибли, самарали тарзда жой-жойига етказиш керак. Шунинг учун ҳар бир дастур бўйича ажратиладиган маблағларни мақсадли кўрсаткичлар билан боғлаган ҳолда, электрон назорат тизимини жорий этиш лозим”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Бюджет тизимида молиявий назоратни кучайтириш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди. Бунинг учун темир интизом билан, давлат харидлари тизимида ошкораликни кучайтириш зарурлиги қайд этилди, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, Молия вазирлигига келгуси йил 1 январдан тендерларни инсон омилисиз ўтказиш тизимини жорий қилиш вазифаси қўйилган.

Шунингдек, барча бюджет ташкилотлари бухгалтериясини тўлиқ рақамлаштириш, давлат харидлари бўйича ҳисоб-китобларни электрон ҳисоб-фактура орқали амалга ошириш юзасидан топшириқлар бўлган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев:

Муаллим ва шифокорларнинг ойлик иш ҳақи босқичма-босқич оширилади. Ушбу мақсадлар 2022 йилда давлат бюджетидан 350 млрд сўм ажратилади.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi