Sog‘liqni saqlash vazirligi
117K subscribers
10.6K photos
4.66K videos
57 files
13.6K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
5 йилда олий тоифали шифокорларнинг ойликлари минг доллар бўлади

«Тараққиёт стратегиямизда халқимиз саломатлигини таъминлаш бундан буён ҳам бош вазифа бўлиб қолади.

Ушбу соҳага йўналтириладиган маблағларни 2 баробар ошириш, жумладан, келгуси беш йилда олий тоифали шифокорлар маошини эквивалент ҳисобида минг долларга етказиш мўлжалланмоқда», - Шавкат Мирзиёев.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Шавкат Мирзиёев: «Тиббиётнинг бирламчи бўғини орқали тиббий профилактикага, оилавий шифокорлар ролини оширишга алоҳида эътибор қаратилади. Жумладан, аҳоли орасида энг кўп тарқалган ва эрта ўлимнинг асосий сабаби бўлган касалликларни барвақт аниқлаш, мақсадли скрининг тадбирларини амалга ошириш, профилактик махсус препаратлар билан бепул таъминлаш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш чоралари кўрилади.

Бунда, ахборот технологияларини жорий этиш ҳисобидан коррупция ҳолатларининг олдини олиш, энг муҳими, аҳолини рози қилиш асосий вазифамиз бўлади.

Вилоят, туман ва шаҳарларда ихтисослашган тиббий хизматлар кўлами кенгайтирилади. Давлат тиббий суғурта тизими ишга туширилиб, маблағ аниқ беморга боғланган ҳолда ажратилади».

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Шавкат Мирзиёев қум бўронлари ҳақида тўхталди

«Юртимизда экологик таҳдидларнинг салбий таъсири ортиб бормоқда. Буни куни кеча содир бўлган қум бўронлари ҳам яна бир бор тасдиқлади. Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ вазият тобора кескин тус олмоқда.

Шу борада биз Оролбўйини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди сифатида эълон қилиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг резолюциясини ҳаётга татбиқ этишга доир тизимли ва комплекс чора-тадбирларни амалга оширишимиз лозим.

Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг янги экологик сиёсати асосларини ташкил этишга қаратилган Бутунжаҳон экология хартиясини ишлаб чиқиш борасидаги фаолиятимизни жадаллаштириш керак».

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​ССВ: ЧАНГ БЎРОНИ ТУФАЙЛИ "ТЕЗ ЁРДАМ"ГА ЧАҚИРИҚЛАР СОНИ ОШДИ

Хабарингиз бор, жорий йил 4-5 ноябрь кунлари мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида, хусусан, Тошкент шаҳрида мавсумга хос бўлмаган чанг-қумли бўрон ҳодисаси кузатилиб, бунинг оқибатида атмосфера ҳавосидаги чанг миқдори белгиланган меъёрдан 5 баробар, куннинг айрим вақтларида эса 30 баробарга ошгани кузатилди.

Ёғингарчилик кутилмаётгани боис мутахассислар ҳаводаги зарарли чанг-ғубор яқин кунлар ичида ҳам сақланиб қолишини таъкидламоқда. Қолаверса, “Ўзгидромет” сўнгги 150 йил ичида Ўзбекистонда бундай ҳодиса кузатилмаганини маълум қилди.

Айтиш жоизки, ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати ташкил этилиб, “Тез ёрдам” хизмати томонидан аҳолига зарур тиббий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.

— 4 ноябрь куни “Тез ёрдам” хизматига жами чақириқлар сони 4082 тани ташкил этиб, 3 ноябрь ҳолатига кўра, мурожаатлар сони 649 тага ошди, — дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бош шифокори Дониёр БЎРИБАЕВ. — 5 ноябрдан 6 ноябрь соат 06.00га қадар умумий чақириқлар сони 4110 тага етиб, нафас олиш билан боғлиқ мурожатлар сони 709 тани (жами чақириқларнинг 17,2 фоизи) ташкил қилди. Шундан аллергик реакциялар билан 36 та, бронхиал астма ҳуружи билан 122 та мурожаат бўлиб, уларнинг 11 таси госпитализация қилинди.

Эслатиб ўтамиз, юртимиз аҳолиси бундай об-ҳаво шароитида зарурат сезганда, ўз ҳудудидаги оилавий шифокор пункти, оилавий поликлиникаларга мурожаат қилиб, сифатли тиббий хизматдан фойдаланишлари мумкин.

Бундан ташқари, Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ҳамда туман ва шаҳар бўлимларида зарур дори-дармонлар билан етарли миқдорда тўлиқ таъминланган.

Қолаверса, аҳоли Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "1003" қисқа рақамли Саll-марказининг малакали мутахассисларидан чангли ҳаводан қандай ҳимояланиш бўйича туну кун керакли маслаҳат ва тавсиялар олишлари мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❗️65 ёшдан ошган эмланувчи фуқароларнинг 54 фоиздан ортиғи коронавирусга қарши вакцина олган

2021 йилнинг 1 ноябрь куни мамлакатимизда СOVID-19га қарши вакцинация жараёнлари бошланганига 7 ой бўлди. Ўтган муддат давомида эмлаш жараёнига энг аввал жалб қилинган 65 ёшдан ошган фуқаролар учун жами 1 886 717 доза вакцина ишлатилди.

Уларнинг:
💉876 489 дозаси биринчи,
💉696 916 дозаси иккинчи,
💉313 312 дозаси учинчи босқичда қўлланилган вакциналардир.

📌Катта ёшли аҳоли вакилларининг 54,3 фоизи 1-доза вакциналарини олиб, улар орасида тўлиқ эмланган фуқаролар салмоғи 36,5 фоизга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❓Қанча мактаб ўқитувчиси вакцина олди?

❗️Юртимизда 7 ой аввал бошланган коронавирусга қарши эмлаш жараёнлари давомида мактаб ўқитувчиларини эмлаш учун 1 199 635 доза вакцина қўлланилди.

Уларнинг:
💉514 316 дозаси биринчи,
💉398 503 дозаси иккинчи,
💉286 816 дозаси учинчи босқичда қўлланилган вакциналардир.

📌74,6 фоиз мактаб ўқитувчиси вирусга қарши турли босқичларда эмланиб бўлди. Умумтаълим соҳаси вакиллари орасида тўлиқ эмланган фуқаролар салмоғи 45,4 фоизга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❗️Мамлакатимизда деярли барча тиббиёт ходимлари коронавирусга қарши турли босқичларда эмланди

Юртимизда 7 ой аввал бошланган коронавирусга қарши эмлаш жараёнлари давомида 99,5 фоиз тиббиёт ходимлари вирусга қарши турли босқичларда эмланиб бўлди.

Бу аҳоли қатламини эмлаш учун жами 1 014 409 доза вакцина ишлатилиб,
уларнинг:
💉450 352 дозаси биринчи,
💉408 355 дозаси иккинчи,
💉155 702 дозаси учинчи босқичда қўлланилди.

📌Тиббиёт соҳаси вакилларининг орасида тўлиқ эмланган фуқаролар салмоғи 76,8 фоизга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Мамлакатимиздаги мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг ярмидан кўпи тўлиқ эмланди

Юртимизда 7 ой аввал бошланган коронавирусга қарши эмлаш жараёнлари давомида 86,4 фоиз мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари вирусга қарши турли босқичларда эмланиб бўлди.

Бу аҳоли қатламини эмлаш учун жами 458 152 доза вакцина ишлатилиб, уларнинг:
💉192 774 дозаси биринчи,
💉154 830 дозаси иккинчи,
💉110 548 дозаси учинчи босқичда қўлланилди.

📌МТТ ходимлари орасида тўлиқ эмланган фуқаролар салмоғи 53,5 фоизга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️ Сурункали касаллиги бор фуқаролар орасида тўлиқ босқичларда эмланиш бўйича кўрсаткич 57,8 фоизга етди

Юртимизда СOVID-19га қарши вакцинация жараёнлари бошланганида сурункали касаллиги бор 958 минг нафардан ортиқ аҳоли вакиллари эмланиши кўзда тутилган эди.

📌7 ой давомида уларни эмлаш учун 2 092 274 доза вакцинадан фойдаланилди.
Уларнинг:
💉 984 466 дозаси биринчи,
💉 696 317 дозаси иккинчи,
💉 411 491 дозаси учинчи босқичда қўлланилган вакциналардир.

📌Ушбу аҳоли вакилларини 1-доза вакциналари билан эмлаш кўрсаткичи белгиланган режадан ортиб, 102,7 фоизга етди, улар орасида тўлиқ эмланган фуқаролар салмоғи 57,8 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​❗️Касалланишлар сони яна пасайди: кеча мамлакатимизда 260 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, пневмонияга чалиниш ҳолатлари қайд этилмади

🔺2021 йил 6 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 187924 (+258) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌18 нафари Андижон вилоятида,
📌6 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌14 нафари Наманган вилоятида,
📌22 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌23 нафари Фарғона вилоятида,
📌17 нафари Хоразм вилоятида,
📌48 нафари Тошкент вилоятида,
📌92 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 10 нафар,
🔹Андижон вилоятида 27 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 5 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 31 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 21 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 25 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 20 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 7 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 45 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 156 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 183969 (+357) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1338 нафарни ташкил қилди.

Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️ССВ: Юртимизда эмлаш жараёнларида 27,8 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди, Самарқандда бир кунлик эмлаш кўрсаткичи 50 минг дозадан ошди

🔺6 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 298 831 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 177 180 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 73 150 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 48 501 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 27 845 532 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 14 450 493 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 8 892 490 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 4 502 549 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (52 901 доза),
📌Тошкент шаҳри (41 641 доза),
📌Фарғона вилояти (28 125 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирлган қатламга нисбатан 67,4 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️ Эмлаш бошланганидан бери 10 миллион нафардан ортиқ аҳоли ZF-UZ-VAC2001 билан турли босқичларда эмланди

Юртимизда 7 ой мобайнида ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 20 557 091 дозаси эмлаш жараёнларида фойдаланилди.

Шундан:
💉 10 369 913 дозаси 1-босқичда,
💉 5 929 066 дозаси 2-босқичда,
💉 4 258 112 3-босқичда бўлиб, жами қўлланилган вакцинанинг 78 фоизини ташкил қилмоқда.

Эмланиши кўзда тутилган аҳоли қатламлари орасида:
📌 65 ёшдан ошган фуқаролар — 1 312 937 доза,
📌 тиббиёт ходимлари — 621 243 доза,
📌 мактаб ўқитувчилари — 1 136 886 доза,
📌 МТМ ходимлари — 438 186 доза,
📌 сурункали касаллиги бор фуқаролар — 1 782 408 доза
ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланган. Вакцинанинг қолган қисми бошқа аҳоли қатламларида қўлланган.

❗️Эслатиб ўтамиз, ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини мамлакатимизда ҳам ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️ Эмлаш бошланганидан бери 274 минг нафардан ортиқ аҳоли Sputnik-V билан турли босқичларда эмланди

Россияда ишлаб чиқарилган икки компонентли Sputnik-V вакцинаси ҳам мамлакатимизга эмлаш жараёнлари бошланган илк ойларда келтирилган. Бугунга келиб унинг 498 406 дозасидан эмлаш жараёнларида фойдаланилди.

✅Шундан:
💉 274 821 дозаси 1-босқичда,
💉 223 585 дозаси 2-босқичда бўлиб, жами қўлланилган вакцинанинг 2 фоизини ташкил қилмоқда.

Эмланиши кўзда тутилган аҳоли қатламлари орасида:
📌 65 ёшдан ошган фуқаролар — 138 651 доза,
📌 тиббиёт ходимлари — 86 763 доза,
📌 мактаб ўқитувчилари — 891 доза,
📌 МТМ ходимлари — 188 доза,
📌 сурункали касаллиги бор фуқаролар — 146 494 доза
Sputnik-V вакцинаси билан эмланган. Вакцинанинг қолган қисми бошқа аҳоли қатламларида қўлланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Эмлаш бошланганидан бери 1 448 211 доза AstraZeneca қўлланилди

AstraZeneca мамлакатимизга келтирилган энг биринчи коронавирусга қарши вакцина бўлиб, жорий йил 1 ноябрга қадар унинг 1 448 211 дозаси эмлаш жараёнларида фойдаланилди.

Шундан:
💉 798 703 дозаси 1-босқичда,
💉 649 508 дозаси 2-босқичда
бўлиб, жами қўлланилган вакцинанинг 5 фоизини ташкил қилмоқда.

Эмланиши кўзда тутилган аҳоли қатлами орасида:
📌 65 ёшдан ошган фуқаролар — 360 522 доза,
📌 тиббиёт ходимлари — 279 461 доза,
📌 мактаб ўқитувчилари — 23 493 доза,
📌 МТМ ходимлари — 7 194 доза,
📌 сурункали касаллиги бор фуқаролар — 35 052 доза
AstraZeneca вакцинаси билан эмланган. Вакцинанинг қолган қисми бошқа аҳоли қатламларида қўлланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️ Юртимизда 1 миллион 371 минг нафардан ортиқ аҳоли Moderna билан тўлиқ босқичларда эмланди

Юртимизга келтирилганига ҳали кўп вақт бўлмаган Moderna вакцинасининг 2 865 418 дозасидан эмлаш жараёнларида фойдаланилди.

✅Шундан:
💉 1 493 482 дозаси 1-босқичда,
💉 1 371 936 дозаси 2-босқичда бўлиб, жами қўлланилган вакциналарнинг 11 фоизини ташкил қилмоқда.

Эмланиши кўзда тутилган аҳоли қатламлари орасида:
📌 65 ёшдан ошган фуқаролар — 57 358 доза,
📌 тиббиёт ходимлари — 24 409 доза,
📌 мактаб ўқитувчилари — 35 617 доза,
📌 МТМ ходимлари — 11 465 доза,
📌 сурункали касаллиги бор фуқаролар — 108 488 доза
Moderna вакцинаси билан эмланган. Вакцинанинг қолган қисми бошқа аҳоли қатламларида қўлланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️ Юртимизда 1 миллион дозадан ортиқ Pfizer вакцинаси қўлланилди

АҚШда ишлаб чиқарилган Pfizer вакцинасининг 1 015 920 дозаси эмлаш жараёнларида фойдаланилди.

Шундан:
💉 672 103 дозаси 1-босқичда,
💉 343 817 дозаси 2-босқичда бўлиб, жами қўлланилган вакцинанинг 4 фоизини ташкил қилмоқда.

Эмланиши кўзда тутилган аҳоли қатламлари орасида:
📌 65 ёшдан ошган фуқаролар — 15 372 доза,
📌 Тиббиёт ходимлари — 2 371 доза,
📌 Мактаб ўқитувчилари — 2 544 доза,
📌 МТМ ходимлари — 1 030 доза,
📌 Сурункали касаллиги бор фуқаролар — 17 146 доза
Pfizer вакцинаси билан эмланган. Вакцинанинг қолган қисми бошқа аҳоли қатламларида қўлланган.

📌Шунингдек, 12-18 ёшли болалар, 1 ноябрь ҳолатига кўра, 190 561 доза Pfizer вакцинаси билан эмланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Юртимизда 1 030 нафар фуқаро Sinovac вакцинаси билан тўлиқ эмланди

Мамлакатимизга энг сўнгги олиб келинган Sinovac вакцинасининг 84 653 дозаси эмлаш жараёнларида фойдаланилди.

Шундан:
💉 83 623 дозаси 1-босқичда,
💉 1 030 дозаси 2-босқичда бўлиб,
жами қўлланилган вакцинанинг 0,3 фоизини ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​Саратон касаллигини даволашнинг самарали усули топилди

Хитойлик онколог олимлар саратон хасталигини токсоплазма паразити ёрдамида даволаш усулини топишди. Бу ҳақда “Journal for ImmunoTherapy Cancer” нашри эълон қилди.

Унда айтилишича, мазкур паразит уй эгаси ҳужайраларида яшайди ва ўзидан кўп миқдорда инсон иммунитетини ҳимоя қилувчи оқсиллар чиқаради.

Тажриба давомида паразитнинг мутант штамми инъекция таркибида сичқонларнинг саратон ҳужайраларига иммун реакциясини қўзғатмасдан киритилди. Шундан сўнг неоплазмаларнинг ўсиш жараёни секинлашиб, кемирувчиларнинг омон қолиш даражаси ошгани кузатилди.

Шифокорлар бу усул простата саратони ва болаларда учровчи кўплаб ўсма хасталикларини даволашда қўл келиши мумкинлигига умид қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Массачусетс технология институти олимлари кимё терапияси ва иммунотерапия комбинацияси асосида саратонни даволаш йўлини топишганди. Унга кўра, шикастланган ва олиб ташланган ҳамда кейин ўсимта ичига қайта киритилган саратон ҳужайралари иммунитет тизимини фаоллаштиришга хизмат қилиши мумкин.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❗️Касалланишлар сони камайишда давом этмоқда: кеча юртимизда 245 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, пневмонияга чалиниш ҳолатлари қайд этилмади

🔺2021 йил 7 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 188169 (+245) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌20 нафари Андижон вилоятида,
📌10 нафари Бухоро вилоятида,
📌7 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌16 нафари Наманган вилоятида,
📌16 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌20 нафари Фарғона вилоятида,
📌20 нафари Хоразм вилоятида,
📌63 нафари Тошкент вилоятида,
📌61 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 21 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 6 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 3 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
🔹Наманган вилоятида 12 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 17 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 23 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 29 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 63 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 95 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 184242 (+273) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1340 нафарни ташкил қилди.

Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Антибиотикларнинг яна бир хавфли жиҳати аниқланди❗️

Иллатларнинг бора-бора одатга айланиб қолиши ёмон. Ўзбилармонлик — шулардан бири. Айниқса, бирор хасталикка чалинганимизда бу қусур фақат ва фақат зараримизга ишлаши, ҳатто ҳаётимизни хатарга қўйишига мисоллар кўп.

Уйимиздаги дори қутисини очиб мавжуд препаратларни бир кўздан кечирайлик. Улар орасида жароҳатга қарши, иситма, қон босимини туширувчи, оғриқ қолдирувчи турли малҳаму суртмалардан ташқари, қайсидир гуруҳга мансуб антибиотиклар ҳам бўлса ажаб эмас.

Чунки фақат шифокор тавсияси билангина қўлланиладиган дориларниям баъзида ўзбошимчалик билан қабул қиладиганлар орамизда топилади. Шамоллаш, йўтал, иситма, теридаги яллиғланишлар, турли оғриқлар ва вирусли хасталикларда шундай препаратлардан ўз-ўзича фойдаланиб, аҳволи оғирлашган ёки ўлим топганлар ҳам бор, афсуски.

Ваҳоланки, антибиотиклардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш тананинг бошқа аъзолари фаолиятини ҳам издан чиқаради. Айниқса, жигар ва буйрак етишмовчилиги ҳолатларида жуда оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкин.

Мана, швециялик тадқиқотчилар яқинда антибиотикларнинг яна бир хатарли асоратини аниқладилар. Уларнинг хулосасига кўра, бундай препаратларни қабул қилган инсонларда 5-10 йил ичида колоректал саратоннинг ривожланиш хавфи ошади.

Олимлар олти йил давомида йўғон ва тўғри ичак саратони билан касалланган 40 минг нафар беморни алоҳида кузатув остига олдилар. Тадқиқот давомида уларнинг ўтган 10 йил давомида қанча миқдорда ва қайси антибиотиклардан фойдалангани ўрганилди ҳамда таҳлил қилинди.

Маълум бўлишича, антибиотик қабул қилган беморларда йўғон ичакда саратон ривожланиш хавфи юқорилиги аниқланди.

Шундай экан, антибиотиклардан ўзбошимчалик билан фойдаланиб, ҳаётингизни хавф остида қолдирманг!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
👍1