❗️Юртимизда 1 030 нафар фуқаро Sinovac вакцинаси билан тўлиқ эмланди
Мамлакатимизга энг сўнгги олиб келинган Sinovac вакцинасининг 84 653 дозаси эмлаш жараёнларида фойдаланилди.
Шундан:
💉 83 623 дозаси 1-босқичда,
💉 1 030 дозаси 2-босқичда бўлиб, жами қўлланилган вакцинанинг 0,3 фоизини ташкил қилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi

Саратон касаллигини даволашнинг самарали усули топилди
Хитойлик онколог олимлар саратон хасталигини токсоплазма паразити ёрдамида даволаш усулини топишди. Бу ҳақда “Journal for ImmunoTherapy Cancer” нашри эълон қилди.
Унда айтилишича, мазкур паразит уй эгаси ҳужайраларида яшайди ва ўзидан кўп миқдорда инсон иммунитетини ҳимоя қилувчи оқсиллар чиқаради.
Тажриба давомида паразитнинг мутант штамми инъекция таркибида сичқонларнинг саратон ҳужайраларига иммун реакциясини қўзғатмасдан киритилди. Шундан сўнг неоплазмаларнинг ўсиш жараёни секинлашиб, кемирувчиларнинг омон қолиш даражаси ошгани кузатилди.
Шифокорлар бу усул простата саратони ва болаларда учровчи кўплаб ўсма хасталикларини даволашда қўл келиши мумкинлигига умид қилишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Массачусетс технология институти олимлари кимё терапияси ва иммунотерапия комбинацияси асосида саратонни даволаш йўлини топишганди. Унга кўра, шикастланган ва олиб ташланган ҳамда кейин ўсимта ичига қайта киритилган саратон ҳужайралари иммунитет тизимини фаоллаштиришга хизмат қилиши мумкин.

❗️Касалланишлар сони камайишда давом этмоқда: кеча юртимизда 245 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, пневмонияга чалиниш ҳолатлари қайд этилмади
🔺2021 йил 7 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 188169 (+245) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌20 нафари Андижон вилоятида,
📌10 нафари Бухоро вилоятида,
📌7 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌16 нафари Наманган вилоятида,
📌16 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌20 нафари Фарғона вилоятида,
📌20 нафари Хоразм вилоятида,
📌63 нафари Тошкент вилоятида,
📌61 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 21 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 6 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 3 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
🔹Наманган вилоятида 12 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 17 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 23 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 29 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 63 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 95 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 184242 (+273) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1340 нафарни ташкил қилди.
Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.

Антибиотикларнинг яна бир хавфли жиҳати аниқланди❗️
Иллатларнинг бора-бора одатга айланиб қолиши ёмон. Ўзбилармонлик — шулардан бири. Айниқса, бирор хасталикка чалинганимизда бу қусур фақат ва фақат зараримизга ишлаши, ҳатто ҳаётимизни хатарга қўйишига мисоллар кўп.
Уйимиздаги дори қутисини очиб мавжуд препаратларни бир кўздан кечирайлик. Улар орасида жароҳатга қарши, иситма, қон босимини туширувчи, оғриқ қолдирувчи турли малҳаму суртмалардан ташқари, қайсидир гуруҳга мансуб антибиотиклар ҳам бўлса ажаб эмас.
Чунки фақат шифокор тавсияси билангина қўлланиладиган дориларниям баъзида ўзбошимчалик билан қабул қиладиганлар орамизда топилади. Шамоллаш, йўтал, иситма, теридаги яллиғланишлар, турли оғриқлар ва вирусли хасталикларда шундай препаратлардан ўз-ўзича фойдаланиб, аҳволи оғирлашган ёки ўлим топганлар ҳам бор, афсуски.
Ваҳоланки, антибиотиклардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш тананинг бошқа аъзолари фаолиятини ҳам издан чиқаради. Айниқса, жигар ва буйрак етишмовчилиги ҳолатларида жуда оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкин.
Мана, швециялик тадқиқотчилар яқинда антибиотикларнинг яна бир хатарли асоратини аниқладилар. Уларнинг хулосасига кўра, бундай препаратларни қабул қилган инсонларда 5-10 йил ичида колоректал саратоннинг ривожланиш хавфи ошади.
Олимлар олти йил давомида йўғон ва тўғри ичак саратони билан касалланган 40 минг нафар беморни алоҳида кузатув остига олдилар. Тадқиқот давомида уларнинг ўтган 10 йил давомида қанча миқдорда ва қайси антибиотиклардан фойдалангани ўрганилди ҳамда таҳлил қилинди.
Маълум бўлишича, антибиотик қабул қилган беморларда йўғон ичакда саратон ривожланиш хавфи юқорилиги аниқланди.
Шундай экан, антибиотиклардан ўзбошимчалик билан фойдаланиб, ҳаётингизни хавф остида қолдирманг!

👍1
ССВ: “ТЕЗ ЁРДАМ”ГА БРОНХИАЛ АСТМА ВА АЛЛЕРГИК РЕАКЦИЯЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ ЧАҚИРИҚЛАР СОНИ КАМАЙДИ
Хабарингиз бор, жорий йил 4-5 ноябрь кунлари мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида, хусусан, Тошкент шаҳрида мавсумга хос бўлмаган чанг-қумли бўрон ҳодисаси кузатилиб, бунинг оқибатида атмосфера ҳавосидаги чанг миқдори белгиланган меъёрдан 5 баробар, куннинг айрим вақтларида эса 30 баробарга ошгани кузатилган эди.
Бунинг натижасида “Тез ёрдам” хизматига нафас етишмовчилиги, бронхиал астма ҳуружи ва турли аллергик реакциялар билан боғлиқ мурожаатлар сони сезиларли даражада ортди.
“Ўзгидромет” хабар беришича, жорий йил 7 ноябрь куни соат 11:00да ўтказилган мониторинг натижалари пойтахтда чанг билан ифлосланганлик даражаси пасайиб, рухсат этилган максимал концентрациядан 3,3 баравар ортиқлигини кўрсатган. Айтиш жоизки, Тошкент шаҳри ҳавосидаги ифлосланиш даражаси ижобий томонга ўзгаргани “Тез ёрдам” хизматига юқоридаги белгилар билан мурожаат қилувчилар сони бирмунча камайишига ҳам олиб келди.
— 5 ноябрдан 6 ноябрь соат 06.00га қадар “103” хизматига умумий чақириқлар сони 4110 та бўлган бўлса, кеча бу борадаги кўрсаткич қарийб 345 тага камайиб, 3768 тани ташкил қилди, — дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бош шифокори Дониёр БЎРИБАЕВ. — Шундан нафас етишмовчилиги билан боғлиқ 349 та, аллергик реакциялар билан 25 та, бронхиал астма ҳуружи билан 48 та мурожаат бўлиб, беморларнинг 8 таси госпитализация қилинди.
Айтиш жоизки, чанг-қумли бўрон ҳодисаси юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати ташкил этилиб, “Тез ёрдам” хизмати томонидан аҳолига зарур тиббий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.
Қолаверса, юртимиз аҳолиси бундай об-ҳаво шароитида зарурат туғилганда, ўз ҳудудидаги оилавий шифокор пункти, оилавий поликлиникаларга мурожаат қилиб, туну кун сифатли тиббий хизматдан фойдаланишлари мумкин.
Шунингдек, Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ҳамда туман ва шаҳар бўлимларида зарур дори-дармонлар билан етарли миқдорда тўлиқ таъминланган.
Бундан ташқари, аҳоли Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “1003” қисқа рақамли Саll-марказининг малакали мутахассисларидан чангли ҳаводан қандай ҳимояланиш бўйича туну кун керакли маслаҳат ва тавсиялар олишлари мумкин.

Коронавирусга қарши эмланган меҳнат мигрантларини Россияга юбориш пилот лойиҳаси бошланди
✔️ Жорий йилнинг сентябрь ойида Россия Федерацияси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири ўринбосари Андрей Пудов бошчилигида Қурилиш ва уй-жой хўжалиги, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Роструд, Москва ҳукумати ҳамда «Роскапстрой», «Нострой», «Наймикс», «Алмас-интеграл», «ПИК Индустрия», «Ренейссанс Хеви Индастрис», «Яндекс» каби йирик иш берувчи корхоналар вакилларидан иборат делагация Ўзбекистонга ташриф буюрган эди.
Ташриф доирасида меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган музокаралар ўтказилиб, қурилиш соҳасида ишлаш истагида бўлган ўн минг нафар фуқарони яқин вақт давомида соддалаштирилган тартиб асосида Ўзбекистондан Россияга ишга жалб қилиш бўйича келишилувга эришилган эди.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия Федерациясига юбориш бўйича пилот лойиҳаси бошланди.
Ушбу лойиҳа доирасида номзодларни ишга жалб қилиш билан боғлиқ, жумладан, тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, рус тили, Россия қонунчилиги бўйича имтиҳон топшириш, патент расмийлаштириш ва транспорт харажатлари иш берувчилар томонидан қопланади.
🔹 Шу муносабат билан ўн минг нафар фуқарони Россия Федерациясига ташкилий тарзда ишга жўнатиш тадбирларини амалга ошириш мақсадида тиббий асбоб-ускуналар билан Россиянинг 40 нафар тиббиёт ходими Ўзбекистонга етиб келди.
🔹 Эндиликда Россия ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент олишда талаб этиладиган тиббий кўрик Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Тошкентда ўрнатилган тиббий асбоб-ускуналар ёрдамида юртимизда амалга оширилади.
Таъкидлаш жоизки, ушбу тадбирлар Россияда ишлаш истагида бўлган кўплаб юртдошларимиз учун қўшимча имкониятлар яратиб, фуқароларнинг вақти ва харажатлари қисқаришига хизмат қилади.
Маълумот ўрнида:
Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат фаолиятини олиб бориш истагида бўлган фуқароларни эмлаш ва коронавирусга қарши тест топшириш жараёнларини икки давлат мутахассислари томонидан Россия томони тиббий ускуналари ёрдамида биргаликда Ўзбекистонда амалга ошириш ҳамда уларнинг натижаси бўйича тиббий маълумотларни «COVID-19сиз саёҳат» иловаси тизимига интеграция қилинади.

“Электрон поликлиника” тизимининг шифокор ва бемор учун қандай афзалликлари бор?
XXI асрда инсон учун вақт энг қимматли ресурсга айланди. Шу боис бугун кўпчиликнинг кутишга, навбатда туришга сира тоқати йўқ. Аксарият одамлар ҳар бир иши тез ва осон битишини хоҳлайди. Айниқса, у бемор бўлса.
Бироқ шифокор қабулига кириш учун турнақатор навбатлар, бунинг оқибатида келиб чиқадиган асаббузарликлар ҳар қандай инсоннинг дилини хуфтон қилиши аниқ.
Шу сабабли бугун юртимизда тиббиёт тизимини рақамлаштириш, хусусан, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг тегишли қарорларига асосан бирламчи тизимда “Электрон поликлиника” ахборот тизими йўлга қўйилаётгани бу борада айни муддао бўлмоқда.
Бироқ ушбу тизим соғлиқни сақлаш соҳасига қанчалик самарали татбиқ этилмоқда? Унинг беморлар ва шифокорлар учун афзалликлари нималардан иборат?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати пойтахтимизнинг Чилонзор туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Раъно НОСИРОВА билан айни шу мавзуда суҳбатлашди.
— Аксарият касалликларнинг илдизи асаб бузилишларига бориб тақалишини кўпчилигимиз яхши биламиз, — дейди Р. НОСИРОВА. — Бироқ бу нохуш ҳолат айнан тиббиёт муассасаларининг ўзида юзага келса, ҳар қандай инсоннинг кўнглини хира қилиши, аниқ. Тўғри-да, жони азобда оғриётган қайси беморга узундан-узоқ навбат кутишлару ортиқча оворагарчиликлар ёқади. Албатта ҳеч кимга.
Эътиборлиси, бугунги кунда туманимиздаги 7 та оилавий ва 1 та кўп тармоқли марказий поликлиникада фуқароларнинг электрон рўйхатини босқичма-босқич шакллантириш орқали бундай ноқулайликларга барҳам берилмоқда. Жумладан, белгиланган тиббий харитага мувофиқ, оилавий поликлиникаларни рақамлаштириш мақсадида туманмиздаги марказий кўп тармоқли поликлиникада биринчи бўлиб, “Электрон поликлиника” дастури яратилди ва барча шифокорларни ушбу дастур ёрдамида фаолият олиб бориши йўлга қўйилди.
Бундан ташқари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиника юқори тезликдаги оптик толали интернет тармоғига уланди. Натижада “Электрон поликлиника” дастури ортиқча қоғозбозликларга чек қўйиб, барча ишларни тизимли равишда олиб боришга, тезкор ва аниқликда ишлашга, энг асосийси, шифокорларни беморлар учун кўпроқ вақт ажратишига шароит яратмоқда.
Биргина мисол. Одатда оилавий поликлиника шифокори лаборатор текширувига юбориш учун беморга бир дунё тиббий анализлар рўйхати ёзилган қоғоз тутқазади. Аҳамиятлиси, “Электрон поликлиника” дастури орқали бу ишларнинг барчаси жуда тез ва осон битади. Яъни ушбу дастур орқали шифокор томонидан керакли тиббий таҳлиллар белгиланиб, лабораторияга юборилади. Лаборатория ходими эса ушбу маълумотларга асосланиб, бемордан керакли таҳллиларни олади ва қайта шифокорга юборади. Бу эса бемор ва шифокор вақтини тежаб, тиббий маълумотларни хавфсиз сақлашга ёрдам беради.
Яъни мазкур тизимнинг афзаллиги, барча тиббий хужжатлар электрон шаклда бўлади, аҳолига юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатилади. Қолаверса, “Электрон” поликлиника” онлайн рўйхат асосида фуқароларни қабул қилиш, масофавий диагностика, бемор саломатлигини масофадан мониторинг қилиш, тиббий карталарнинг тармоқли тизими, виртуал тиббий кўрикдан ўтиш, виртуал шифохона хизмати, электрон рецептлар, телеметрия ва зарур тиббий ёрдамни уйда олишга имкон яратади.
Бир сўз билан айтганда, ушбу лойиҳа соғлиқни сақлаш муассасалари ўртасида тиббий маълумотлар алмашинуви учун дастурий муҳит яратиш, тиббиёт тизимини замонавий, давр талабларига мослаштириш орқали уни модернизация қилишга катта ёрдам бермоқда.

“Фастфуд”лар мия хасталикларини келтириб чиқариши мумкин(ми?)
Кўплаб касалликлар нотўғри овқатланиш туфайли юзага келишини яхши биламиз. Масалан, жигар, ўт қопи, ошқозон-ичак, қон-томир, эндокрин тизими хасталиклари кўпинча носоғлом таомланиш асоратлари сифатида изоҳланади.
Аммо худди шу омил мия хасталиклари, хусусан, ақлий заифликни ҳам келтириб чиқариши мумкин экан. Австралиялик олимлар ўз тадқиқотлари якунида шундай хулосага келишди.
Жумладан, деменция касаллигида мия тўқималарининг нобуд бўлиши кузатилади. Бу ацетилхолин моддаси етишмовчилиги туфайли юз беради. Оқибатда бундай беморларнинг 60 фоизида Альцгеймер қайд этилиб, хасталик вақт ўтиши билан кучайиб бораверади.
Австралиялик мутахассислар зарарли озиқ-овқатлардан бутунлай воз кечиш ана шундай ҳолатлар хавфини сезиларли даражада камайтиради, деган фикрда. Чунки баъзи таомлар таркибидаги тўйинган ёғлар ва трансёғлар деменция ривожланишини тезлаштиради. Ёғли сут маҳсулотлари, жумладан, сариёғ, шунингдек, шоколад, гўшт, пальма ва кокос мойлари шулар сирасидан.
Трансёғлар, айниқса, ҳозирги кун ибораси билан айтганда, “фастфуд”лар, қизариб пишган овқатлар ва газаклар, дўконда харид қилинган пишириқлар, хусусан, торт ва печенье таркибида кўп учрайди.
Тадқиқотга кўра, юқоридаги озиқ-овқатларни истеъмол қиладиган одамларда ақлий заифлик ва мия хасаликларига чалиниш хавфи анча юқори. Парҳезга амал қилувчи, яъни тўйинмаган ёғлар истеъмолидан тийиладиган кишиларда эса когнитив бузилишларнинг ривожланиш хавфи камроқ.
Бу фактлар кўча-кўйда лаваш, гамбургер, хот-дог каби тезпишар таомларни кўрса, оғзининг таноби қочадиган, ширинликларга мукккасидан кетган ёшларимиз, ишдан келибоқ ёғликкина, сергўшт овқатларни паққос туширадиган юртдошларимиз учун огоҳлик қўнғироғи бўлса, ажаб эмас.

❗️Касалланишлар сони камайишда давом этмоқда: кеча юртимизда 229 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, бироқ ўлимлар сони ортиб, 3 нафар бемор вафот этди
🔺2021 йил 8 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 188398 (+229) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌17 нафари Андижон вилоятида,
📌11 нафари Бухоро вилоятида,
📌4 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌15 нафари Наманган вилоятида,
📌25 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌21 нафари Фарғона вилоятида,
📌6 нафари Хоразм вилоятида,
📌47 нафари Тошкент вилоятида,
📌75 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 23 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 6 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 9 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 8 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 20 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 30 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 24 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 39 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 92 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 184507 (+265) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1343 нафарни ташкил қилди.
Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
🔺2021 йил 8 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 188398 (+229) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌17 нафари Андижон вилоятида,
📌11 нафари Бухоро вилоятида,
📌4 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌15 нафари Наманган вилоятида,
📌25 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌21 нафари Фарғона вилоятида,
📌6 нафари Хоразм вилоятида,
📌47 нафари Тошкент вилоятида,
📌75 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 23 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 6 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 9 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 8 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 20 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 30 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 24 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 39 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 92 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 184507 (+265) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1343 нафарни ташкил қилди.
Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️ССВ: Юртимизда эмлаш жараёнларида 28 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди
🔺8 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 325 355 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 198 822 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 74 366 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 52 167 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 28 170 887 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 14 649 315 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 8 966 856 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 4 554 716 нафарни ташкил қилди.
📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (64 454 доза),
📌Тошкент шаҳри (43 121 доза),
📌Фарғона вилояти (31 350 доза) банд қилди.
Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирлган қатламга нисбатан 68,3 фоизни ташкил қилмоқда.

ССВ: 287 минг нафардан ортиқ бола Pfizer/BioNTech вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди
❗️8 ноябрь ҳолатига кўра, юртимизда 287 442 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.
💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (72 705 доза), Наманган (56 600 доза), Андижон (34 733 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️8 ноябрь ҳолатига кўра, юртимизда 287 442 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.
💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (72 705 доза), Наманган (56 600 доза), Андижон (34 733 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Энергетик ичимликлар: қувват эмас, кулфат манбаи!
Зарарли одатларнинг хавфли вируслардан кўпам фарқи йўқ. Иккиси ҳам юқумли, иккиси-да саломатлигимизга зиён етказади. Бири иммунитети паст одамларга ёпишса, иккинчиси иродаси суст кишиларни танлайди.
Бироқ вирусдан дори-дармонлар билан халос бўлиш мумкин. Иллатлардан қутилиш эса анча қийин. Чунки зарарли одатлар кўпинча инсонда кучли қарамликни юзага келтиради.
Бугун ёшлар ўртасида урф бўлган энергетик ичимликлар ҳақида ҳам мутахассислар хулосаси шундай. Тунука идишдан симирилаётган бундай маҳсулотлар аслида қувват эмас, кулфат манбаи эканлигини , афсуски, жуда кеч англаб етяпмиз.
Маълумотларга кўра, “қувватбахш” ичимликлар илк бор 1960 йилда Японияда дори воситаси сифатида яратилган. Кейинчалик Европа ва АҚШни “забт этгач”, бизнесменлар бу маҳсулотни оммалаштириш учун таркибига бир қанча кимёвий моддаларни қўшишган.
2014 йилга келиб ЖССТ ўсмирлар ўртасида энергетик ичимликлар кўп истеъмол қилинаётгани юзасидан хавотирли баёнот билан чиқди. 2017 йилда эса АҚШда 16 ёшли ўсмирнинг ўлимига кўп миқдорда истеъмол қилинган энергетик ичимлик сабаб бўлгани тахмин қилинган.
Ҳозир дунёнинг қатор давлатларида бундай маҳсулотлар сотувига чекловлар ўрнатилган. Масалан, аксарият мамлакатларда 18 ёшга тўлмаган шахсларга энергетик ичимликларни пуллаш ман қилинган. Дания, Туркия, Норвегия, Исландия ва АҚШнинг айрим штатларида эса бундай маҳсулотлар сотуви бутунлай тақиқланган.
Ўзбекистонда ҳам бу борада қонуний чекловлар амалда. Унга кўра, энергетик ичимликларнинг 18 ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилинишига йўл қўйилмайди. Шунингдек, юртимизда бундай маҳсулотларни 7:00 дан 22:00 га қадар реклама қилиш тақиқланган.
Қолган вақтларда ҳам реклама жараёнида бундай маҳсулотларни ҳаддан зиёд ичишнинг зарари тўғрисидаги огоҳлантириш, қолаверса, истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган шахслар ҳақидаги ахборот мавжуд бўлиши керак.
— Юқори концентрацияланган энергетик ичимликларда кўп миқдорда кофеин, таурин моддалари бор, — дейди Тошкент тиббиёт академияси Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедраси профессори, тиббиёт фанлари доктори Гули ШАЙХОВА. — Таурин – энергетик жараённи жадаллаштирувчи ва нерв системасини ривожлантирувчи модда. Унинг инсон организми учун суткалик меъёри – 400 мг. Айрим энергетиклар таркибида эса бу модда 2 баробаргача ошиқ бўлади ва ўсмирлар соғлигига салбий таъсир кўрсатади.
Хўш, қувватбахш ичимликлар таркибидаги кофеин моддасининг саломатлигимизга таъсири қандай? Мутахассиснинг бу ҳақдаги фикрлари билан кейинги қисмда танишасиз.

Пойтахтимизда Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази ва Ўзбекистон урологлар илмий жамияти томонидан ташкил этилган Ўзбекистон урологларининг 2-пленумида Германия, Туркия, Россия ва Марказий Осиё давлатларининг етакчи клиникаларидан ташриф буюрган олимлар иштирок этмоқда. Улар соҳага доир билим ва тажрибалари билан ўртоқлашяпти.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Урологик касалликлар: операцияларнинг 60 фоиздан ортиғи юқори технологик усулда ўтказилмоқда
Дунёда касалликлар тури кўпаймоқда. Бироқ уларни самарали даволаш учун билим ва тажрибанинг ўзи камлик қилади. Чунки хасталик белгиларини эмас, унинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш муҳим. Бунинг учун эса илмий-амалий ёндашувлар жуда зарур!
Мамлакатимизда 18 та ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази, уларнинг ҳудудларда 174 та филиали ҳамда туманларда 310 та бўлими ташкил қилинишига худди шу омил асос бўлди.
Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази — шулардан бири. Ҳозир бу муассаса замонавий диагностика ва даволаш асбоб-ускуналари билан таъминланган. Юқори малакали мутахассисларга эга. Салоҳияти жиҳатидан Марказий Осиёда етакчи ўринда туради.
Шу боис бу ерга мурожаат қилаётганлар орасида қўшни давлатлар ҳамда узоқ хориж мамлакатлари фуқаролари ҳам бор.
Умуман, ўтган йили марказга консультатив ёрдам учун мурожат қилганлар сони 51169 нафарни ташкил этди. Улардан 21400 нафари даво муолажаларини олди. 7818 нафар беморда жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Операцияларнинг 60 фоиздан ортиғи юқори технологик усулда бажарилди.
Муассасамизда буйрак ва пешоб йўллари тошларини диагностика қилиш ва даволашнинг энг илғор усуллари жорий қилинган, — дейди Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Шуҳрат МУХТАРОВ. — Булар оддий операциялардан тортиб, барча турдаги эндоурологик амалиётлар, ретроперитонеоскопик ва лапароскопик муолажалар ҳамда пешоб йўлидаги тошларни масофадан туриб майдалаш технологияларигача қамраб олади.
Қолаверса, бу ерда урологик хасталикларни даволашда кам шикаст етказадиган амалиётлардан фойдаланиш чоралари кўриляпти. Натижада тош касалликларида очиқ турдаги жарроҳлик операциялари ҳажми 2,5 фоизга етказилди. Бу дунёнинг етакчи клиникаларидаги кўрсаткичлар даражасига тенг.
Бугун пойтахтимизда ўтказилаётган Ўзбекистон урологларининг 2-пленумида шу ютуқлар ҳам тилга олинди. Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази ва Ўзбекистон урологлар илмий жамияти томонидан ташкил этилган тадбирда Германия, Туркия, Россия ва Марказий Осиё давлатларининг етакчи клиникаларидан ташриф буюрган олимлар иштирок этмоқда. Улар соҳага доир билим ва тажрибалари билан ўртоқлашяпти.

ЎТКИР РЕСПИРАТОР КАСАЛЛИКЛАР
НЕГА БОЛАЛАРДА КЎП УЧРАЙДИ?
Маълумки, шу кунларда юртимизда ўткир респиратор инфекцияларнинг мавсумий кўтарилиш даври кузатилмоқда. Айниқса, боғча ва мактаб ёшидаги болалар ўртасида хасталикка чалиниш кўрсаткичлари йилнинг бошқа даврларига нисбатан cезиларли даражада ошгани қайд этиляпти. Бу эса ўз-ўзидан болалар клиник шифохоналарига мурожаатлар сони ортишига ҳам сабаб бўлаётир.
ССВ Матбуот хизматининг юртимизда ўткир респиратор инфекциялар билан боғлиқ жараёнлар, умуман касалликнинг келиб чиқиш сабаблари, тарқалиши ва кечиши ҳақидаги саволларига Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим бошлиғи Динора ДЎСТМУҲАММЕДОВА жавоб берди.
— Ўткир респиратор касалликлар ўзи нима? Дастлаб шу ҳақида айтиб ўтсангиз.
— Ўткир респиратор касалликлар – ҳаво-томчи орқали юқиб, нафас йўлларининг турли қисмлари яллиғланиши ва интоксикация синдроми билан кечадиган вирусли хасталиклар гуруҳидир. ЎРК болаларда юқумли касалликлар умумий сонининг 90 фоизини ташкил этиб, уларнинг барчаси мавсумий характерга эга. Яъни, бу хасталиклар йилнинг бошқа даврларига нисбатан айнан куз-қиш мавсумида кўп учрайди. Бу гуруҳга бир неча касалликлар, хусусан, вирусли – грипп, парагрипп, аденовирус, ротавирус, энтеровирус, шунингдек, бактериал– пневмококк, менингококк, стафилококк кабилар киради.
— Биламизки, куз-қиш мавсумида болалар ўртасида ўткир респиратор хасталиклар кўп кузатилади? Бунинг сабаблари нимада?
— Дарҳақиқат, кунлар совиб, ҳаво бироз пасайиши билан ёш болалар ўртасида ЎРК кўп учрайди. Айниқса, 3 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар бу хасталик билан кўпроқ оғрийдилар. Боиси айни шу пайтда уларнинг иммун тизими сустлашиб, касалликка қарши курашувчанлиги сезиларли даражада пасаяди.
Қолаверса, айрим ота-оналар фарзандида касалликнинг катарал – бурун оқиш, аксириш, йўтал, бош оғриғи каби белгилари кузатилса-да уларни боғча ёки мактабга юборишга монелик қилмайди. Бу эса нотўғри. Боиси болалар бир-бири билан ўзаро мулоқотда бўлиши натижасида касалликнинг кенг тарқалишига замин яратилади. Яъни, юқорида таъкидлаганимиздек, ўткир респиратор касалликлар ҳаво-томчи орқали юқиши сабабли, вирус таначалари аксирганда ёки йўталганда 2-3 метргача тарқалиб, кўпчиликни зарарлайди. Шу боис вирусга чалинган болани алоҳидалаш ва уни якка тартибда даволаш лозим.
— Ўткир респиратор касалликлари болаларда қандай кечади? Унинг белгилари ҳақида ҳам айтиб ўтсангиз.
— Касалликнинг кечиши бола организми, хусусан, унинг иммун тизими билан бевосита боғлиқ. Яъни, айримларда хасталик енгил даражада ўтса, баъзиларда бирмунча оғирроқ кечади. Касаллик асосан тумов билан бошланади.
Кейинчалик бурун оқиши кузатилиб, дастлаб шиллиқ, кейинчалик яшил бўлиб оқади. Шунингдек, йўтал, томоқ қичиши, тана ҳароратининг кўтарилиши, катта болаларда томоқ оғриши, кичик ёшдагиларда эса томоқ қизариб, овқат ейишга қийналади.

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида юрак қон-томир ва эндокрин касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволаш тизимини такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.
—
Сегодня под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоится видеоселекторное совещание по вопросам совершенствования системы профилактики и лечения сердечно-сосудистых и эндокринных заболеваний.
Манба