“Фастфуд”лар мия хасталикларини келтириб чиқариши мумкин(ми?)
Кўплаб касалликлар нотўғри овқатланиш туфайли юзага келишини яхши биламиз. Масалан, жигар, ўт қопи, ошқозон-ичак, қон-томир, эндокрин тизими хасталиклари кўпинча носоғлом таомланиш асоратлари сифатида изоҳланади.
Аммо худди шу омил мия хасталиклари, хусусан, ақлий заифликни ҳам келтириб чиқариши мумкин экан. Австралиялик олимлар ўз тадқиқотлари якунида шундай хулосага келишди.
Жумладан, деменция касаллигида мия тўқималарининг нобуд бўлиши кузатилади. Бу ацетилхолин моддаси етишмовчилиги туфайли юз беради. Оқибатда бундай беморларнинг 60 фоизида Альцгеймер қайд этилиб, хасталик вақт ўтиши билан кучайиб бораверади.
Австралиялик мутахассислар зарарли озиқ-овқатлардан бутунлай воз кечиш ана шундай ҳолатлар хавфини сезиларли даражада камайтиради, деган фикрда. Чунки баъзи таомлар таркибидаги тўйинган ёғлар ва трансёғлар деменция ривожланишини тезлаштиради. Ёғли сут маҳсулотлари, жумладан, сариёғ, шунингдек, шоколад, гўшт, пальма ва кокос мойлари шулар сирасидан.
Трансёғлар, айниқса, ҳозирги кун ибораси билан айтганда, “фастфуд”лар, қизариб пишган овқатлар ва газаклар, дўконда харид қилинган пишириқлар, хусусан, торт ва печенье таркибида кўп учрайди.
Тадқиқотга кўра, юқоридаги озиқ-овқатларни истеъмол қиладиган одамларда ақлий заифлик ва мия хасаликларига чалиниш хавфи анча юқори. Парҳезга амал қилувчи, яъни тўйинмаган ёғлар истеъмолидан тийиладиган кишиларда эса когнитив бузилишларнинг ривожланиш хавфи камроқ.
Бу фактлар кўча-кўйда лаваш, гамбургер, хот-дог каби тезпишар таомларни кўрса, оғзининг таноби қочадиган, ширинликларга мукккасидан кетган ёшларимиз, ишдан келибоқ ёғликкина, сергўшт овқатларни паққос туширадиган юртдошларимиз учун огоҳлик қўнғироғи бўлса, ажаб эмас.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi

❗️Касалланишлар сони камайишда давом этмоқда: кеча юртимизда 229 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, бироқ ўлимлар сони ортиб, 3 нафар бемор вафот этди
🔺2021 йил 8 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 188398 (+229) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌17 нафари Андижон вилоятида,
📌11 нафари Бухоро вилоятида,
📌4 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌15 нафари Наманган вилоятида,
📌25 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌21 нафари Фарғона вилоятида,
📌6 нафари Хоразм вилоятида,
📌47 нафари Тошкент вилоятида,
📌75 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 23 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 6 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 9 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 8 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 20 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 30 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 24 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 39 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 92 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 184507 (+265) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1343 нафарни ташкил қилди.
Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

❗️ССВ: Юртимизда эмлаш жараёнларида 28 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди
🔺8 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 325 355 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 198 822 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 74 366 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 52 167 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 28 170 887 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 14 649 315 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 8 966 856 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 4 554 716 нафарни ташкил қилди.
📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (64 454 доза),
📌Тошкент шаҳри (43 121 доза),
📌Фарғона вилояти (31 350 доза) банд қилди.
Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирлган қатламга нисбатан 68,3 фоизни ташкил қилмоқда.

ССВ: 287 минг нафардан ортиқ бола Pfizer/BioNTech вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди
❗️8 ноябрь ҳолатига кўра, юртимизда 287 442 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.
💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (72 705 доза), Наманган (56 600 доза), Андижон (34 733 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️8 ноябрь ҳолатига кўра, юртимизда 287 442 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.
💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (72 705 доза), Наманган (56 600 доза), Андижон (34 733 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Энергетик ичимликлар: қувват эмас, кулфат манбаи!
Зарарли одатларнинг хавфли вируслардан кўпам фарқи йўқ. Иккиси ҳам юқумли, иккиси-да саломатлигимизга зиён етказади. Бири иммунитети паст одамларга ёпишса, иккинчиси иродаси суст кишиларни танлайди.
Бироқ вирусдан дори-дармонлар билан халос бўлиш мумкин. Иллатлардан қутилиш эса анча қийин. Чунки зарарли одатлар кўпинча инсонда кучли қарамликни юзага келтиради.
Бугун ёшлар ўртасида урф бўлган энергетик ичимликлар ҳақида ҳам мутахассислар хулосаси шундай. Тунука идишдан симирилаётган бундай маҳсулотлар аслида қувват эмас, кулфат манбаи эканлигини , афсуски, жуда кеч англаб етяпмиз.
Маълумотларга кўра, “қувватбахш” ичимликлар илк бор 1960 йилда Японияда дори воситаси сифатида яратилган. Кейинчалик Европа ва АҚШни “забт этгач”, бизнесменлар бу маҳсулотни оммалаштириш учун таркибига бир қанча кимёвий моддаларни қўшишган.
2014 йилга келиб ЖССТ ўсмирлар ўртасида энергетик ичимликлар кўп истеъмол қилинаётгани юзасидан хавотирли баёнот билан чиқди. 2017 йилда эса АҚШда 16 ёшли ўсмирнинг ўлимига кўп миқдорда истеъмол қилинган энергетик ичимлик сабаб бўлгани тахмин қилинган.
Ҳозир дунёнинг қатор давлатларида бундай маҳсулотлар сотувига чекловлар ўрнатилган. Масалан, аксарият мамлакатларда 18 ёшга тўлмаган шахсларга энергетик ичимликларни пуллаш ман қилинган. Дания, Туркия, Норвегия, Исландия ва АҚШнинг айрим штатларида эса бундай маҳсулотлар сотуви бутунлай тақиқланган.
Ўзбекистонда ҳам бу борада қонуний чекловлар амалда. Унга кўра, энергетик ичимликларнинг 18 ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилинишига йўл қўйилмайди. Шунингдек, юртимизда бундай маҳсулотларни 7:00 дан 22:00 га қадар реклама қилиш тақиқланган.
Қолган вақтларда ҳам реклама жараёнида бундай маҳсулотларни ҳаддан зиёд ичишнинг зарари тўғрисидаги огоҳлантириш, қолаверса, истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган шахслар ҳақидаги ахборот мавжуд бўлиши керак.
— Юқори концентрацияланган энергетик ичимликларда кўп миқдорда кофеин, таурин моддалари бор, — дейди Тошкент тиббиёт академияси Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси кафедраси профессори, тиббиёт фанлари доктори Гули ШАЙХОВА. — Таурин – энергетик жараённи жадаллаштирувчи ва нерв системасини ривожлантирувчи модда. Унинг инсон организми учун суткалик меъёри – 400 мг. Айрим энергетиклар таркибида эса бу модда 2 баробаргача ошиқ бўлади ва ўсмирлар соғлигига салбий таъсир кўрсатади.
Хўш, қувватбахш ичимликлар таркибидаги кофеин моддасининг саломатлигимизга таъсири қандай? Мутахассиснинг бу ҳақдаги фикрлари билан кейинги қисмда танишасиз.

Пойтахтимизда Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази ва Ўзбекистон урологлар илмий жамияти томонидан ташкил этилган Ўзбекистон урологларининг 2-пленумида Германия, Туркия, Россия ва Марказий Осиё давлатларининг етакчи клиникаларидан ташриф буюрган олимлар иштирок этмоқда. Улар соҳага доир билим ва тажрибалари билан ўртоқлашяпти.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Урологик касалликлар: операцияларнинг 60 фоиздан ортиғи юқори технологик усулда ўтказилмоқда
Дунёда касалликлар тури кўпаймоқда. Бироқ уларни самарали даволаш учун билим ва тажрибанинг ўзи камлик қилади. Чунки хасталик белгиларини эмас, унинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш муҳим. Бунинг учун эса илмий-амалий ёндашувлар жуда зарур!
Мамлакатимизда 18 та ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази, уларнинг ҳудудларда 174 та филиали ҳамда туманларда 310 та бўлими ташкил қилинишига худди шу омил асос бўлди.
Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази — шулардан бири. Ҳозир бу муассаса замонавий диагностика ва даволаш асбоб-ускуналари билан таъминланган. Юқори малакали мутахассисларга эга. Салоҳияти жиҳатидан Марказий Осиёда етакчи ўринда туради.
Шу боис бу ерга мурожаат қилаётганлар орасида қўшни давлатлар ҳамда узоқ хориж мамлакатлари фуқаролари ҳам бор.
Умуман, ўтган йили марказга консультатив ёрдам учун мурожат қилганлар сони 51169 нафарни ташкил этди. Улардан 21400 нафари даво муолажаларини олди. 7818 нафар беморда жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Операцияларнинг 60 фоиздан ортиғи юқори технологик усулда бажарилди.
Муассасамизда буйрак ва пешоб йўллари тошларини диагностика қилиш ва даволашнинг энг илғор усуллари жорий қилинган, — дейди Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Шуҳрат МУХТАРОВ. — Булар оддий операциялардан тортиб, барча турдаги эндоурологик амалиётлар, ретроперитонеоскопик ва лапароскопик муолажалар ҳамда пешоб йўлидаги тошларни масофадан туриб майдалаш технологияларигача қамраб олади.
Қолаверса, бу ерда урологик хасталикларни даволашда кам шикаст етказадиган амалиётлардан фойдаланиш чоралари кўриляпти. Натижада тош касалликларида очиқ турдаги жарроҳлик операциялари ҳажми 2,5 фоизга етказилди. Бу дунёнинг етакчи клиникаларидаги кўрсаткичлар даражасига тенг.
Бугун пойтахтимизда ўтказилаётган Ўзбекистон урологларининг 2-пленумида шу ютуқлар ҳам тилга олинди. Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази ва Ўзбекистон урологлар илмий жамияти томонидан ташкил этилган тадбирда Германия, Туркия, Россия ва Марказий Осиё давлатларининг етакчи клиникаларидан ташриф буюрган олимлар иштирок этмоқда. Улар соҳага доир билим ва тажрибалари билан ўртоқлашяпти.

ЎТКИР РЕСПИРАТОР КАСАЛЛИКЛАР
НЕГА БОЛАЛАРДА КЎП УЧРАЙДИ?
Маълумки, шу кунларда юртимизда ўткир респиратор инфекцияларнинг мавсумий кўтарилиш даври кузатилмоқда. Айниқса, боғча ва мактаб ёшидаги болалар ўртасида хасталикка чалиниш кўрсаткичлари йилнинг бошқа даврларига нисбатан cезиларли даражада ошгани қайд этиляпти. Бу эса ўз-ўзидан болалар клиник шифохоналарига мурожаатлар сони ортишига ҳам сабаб бўлаётир.
ССВ Матбуот хизматининг юртимизда ўткир респиратор инфекциялар билан боғлиқ жараёнлар, умуман касалликнинг келиб чиқиш сабаблари, тарқалиши ва кечиши ҳақидаги саволларига Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим бошлиғи Динора ДЎСТМУҲАММЕДОВА жавоб берди.
— Ўткир респиратор касалликлар ўзи нима? Дастлаб шу ҳақида айтиб ўтсангиз.
— Ўткир респиратор касалликлар – ҳаво-томчи орқали юқиб, нафас йўлларининг турли қисмлари яллиғланиши ва интоксикация синдроми билан кечадиган вирусли хасталиклар гуруҳидир. ЎРК болаларда юқумли касалликлар умумий сонининг 90 фоизини ташкил этиб, уларнинг барчаси мавсумий характерга эга. Яъни, бу хасталиклар йилнинг бошқа даврларига нисбатан айнан куз-қиш мавсумида кўп учрайди. Бу гуруҳга бир неча касалликлар, хусусан, вирусли – грипп, парагрипп, аденовирус, ротавирус, энтеровирус, шунингдек, бактериал– пневмококк, менингококк, стафилококк кабилар киради.
— Биламизки, куз-қиш мавсумида болалар ўртасида ўткир респиратор хасталиклар кўп кузатилади? Бунинг сабаблари нимада?
— Дарҳақиқат, кунлар совиб, ҳаво бироз пасайиши билан ёш болалар ўртасида ЎРК кўп учрайди. Айниқса, 3 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар бу хасталик билан кўпроқ оғрийдилар. Боиси айни шу пайтда уларнинг иммун тизими сустлашиб, касалликка қарши курашувчанлиги сезиларли даражада пасаяди.
Қолаверса, айрим ота-оналар фарзандида касалликнинг катарал – бурун оқиш, аксириш, йўтал, бош оғриғи каби белгилари кузатилса-да уларни боғча ёки мактабга юборишга монелик қилмайди. Бу эса нотўғри. Боиси болалар бир-бири билан ўзаро мулоқотда бўлиши натижасида касалликнинг кенг тарқалишига замин яратилади. Яъни, юқорида таъкидлаганимиздек, ўткир респиратор касалликлар ҳаво-томчи орқали юқиши сабабли, вирус таначалари аксирганда ёки йўталганда 2-3 метргача тарқалиб, кўпчиликни зарарлайди. Шу боис вирусга чалинган болани алоҳидалаш ва уни якка тартибда даволаш лозим.
— Ўткир респиратор касалликлари болаларда қандай кечади? Унинг белгилари ҳақида ҳам айтиб ўтсангиз.
— Касалликнинг кечиши бола организми, хусусан, унинг иммун тизими билан бевосита боғлиқ. Яъни, айримларда хасталик енгил даражада ўтса, баъзиларда бирмунча оғирроқ кечади. Касаллик асосан тумов билан бошланади.
Кейинчалик бурун оқиши кузатилиб, дастлаб шиллиқ, кейинчалик яшил бўлиб оқади. Шунингдек, йўтал, томоқ қичиши, тана ҳароратининг кўтарилиши, катта болаларда томоқ оғриши, кичик ёшдагиларда эса томоқ қизариб, овқат ейишга қийналади.

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида юрак қон-томир ва эндокрин касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволаш тизимини такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.
—
Сегодня под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоится видеоселекторное совещание по вопросам совершенствования системы профилактики и лечения сердечно-сосудистых и эндокринных заболеваний.
Манба
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
—
Сегодня под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоится видеоселекторное совещание по вопросам совершенствования системы профилактики и лечения сердечно-сосудистых и эндокринных заболеваний.
Манба
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️Президент раислигидаги видеоселектор йиғилиши бошланди
Давлатимиз раҳбари йиғилиш кун тартибидаги масалаларнинг аҳамиятига тўхталди:
"Халқимизнинг соғлиғи, оналар ва болалар, нуронийларнинг саломатлиги ҳеч нарса билан ўлчанмайдиган энг бебаҳо бойлигимиздир.
Шунинг учун ислоҳотларимизнинг бош мезони бўлган “Инсон қадри учун” тамойилининг муҳим бўғинларидан бири ҳам барча учун сифатли тиббий хизматлар олишга имконият ва шарт-шароитлар яратишдан иборат.
Очиқ айтиш керак, туман ва шаҳарларда ихтисослашган, юқори технологик тиббий хизматлар кўрсатиш, шифокорлар малакаси билан боғлиқ кўплаб масалалар ҳали ўз ечимини топгани йўқ.
Ислоҳотларимизнинг келгуси беш йиллик дастурини ишлаб чиқиш жараёнида сайловолди учрашувлари доирасида бунга яна бир бор гувоҳ бўлдик.
Шу боис, сайловолди дастурда тиббиётни халқимизни рози қиладиган тизимга айлантириш бўйича катта марраларни белгилаб олдик."

⚡️Президент кардиология соҳасидаги муаммоли масалалар тўғрисида:
«30-70 ёшдаги аҳоли ўртасида ўлим ҳолатларининг 53 фоизи ҳанузгача юрак-қон томир касалликларига тўғри келмоқда.
Сўнгги беш йилда юрак-қон томир касалликлари 20 фоизга, ҳатто ёшлар орасида ҳам кўпайган.
40 ёшдан юқори аҳолининг 20-25 фоизида гипертония аломатлари мавжуд.
Умуман, ўтказилган хатловлар натижасига кўра, республика бўйича 4 миллионга яқин аҳоли орасида юрак-қон томир касалликлари аниқланган бўлиб, умумий аҳолининг 12 фоизини ташкил этади.
Айниқса, бундай касалликларга чалинган аҳоли сони Наманганда – 18 фоиз (450 минг нафар), Фарғонада – 17 фоиз (600 минг), Бухорода – 14 фоиз (230 минг), Қашқадарёда – 13 фоиз (470 минг)ни ташкил этиб, республика кўрсаткичидан юқори.
Тошкент шаҳри, Бухоро, Навоий ва Тошкент вилоятларида юрак-қон томир касалликларининг оғир асоратлари қолган ҳудудларга нисбатан баланд».

⚡️"Бугунги йиғилишда кардиология билан бирга эндокринология масалалари ҳам муҳокама қилиниши лозим эди.
Лекин, Эндокринология марказининг янги биноси, раҳбари каби масалалар ҳанузгача ечимини топмагани учун йиғилиш кун тартибидан чиқариб юборилди.
Вазирлар Маҳкамасидаги соҳага масъул ходим лавозимидан бўшатилди", — деди давлатимиз раҳбари.
Манба
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Лекин, Эндокринология марказининг янги биноси, раҳбари каби масалалар ҳанузгача ечимини топмагани учун йиғилиш кун тартибидан чиқариб юборилди.
Вазирлар Маҳкамасидаги соҳага масъул ходим лавозимидан бўшатилди", — деди давлатимиз раҳбари.
Манба
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️Президент: "Юқорида кўрсатилган муаммоларни ҳал этиш, юрак-қон томир касалликларини барвақт аниқлаш, уларни олдини олиш ва даволаш бўйича дастур ишлаб чиқилиб, мутлақо янги тизим жорий қилинади".
Хусусан, қуйидаги чоралар кўрилади:
✅келгуси йилдан 40 ёшдан ошган барча аҳоли (10 миллион нафар) оилавий поликлиника ва тиббий бригадалар орқали йилига камида бир марта манзилли скринингдан ўтказилади;
✅ туман лабораториялари коагулометр ва зарур реактивлар билан таъминланади;
✅юрак-қон томир касалликлар аниқланган аҳолининг ягона электрон реестри юритилади;
✅юрак-қон томир касалликлари учун эналаприл каби дорилар доимий равишда 200 мингдан зиёд эҳтиёжманд аҳолига бепул тарқатилади;
✅туманлардаги ҳар бир маҳаллада “гипертония саломатлик мактаблари” ташкил этилади;
✅оилавий шифокор пунктлари ва поликлиникаларда ҳамшираларнинг вазифалари ҳам қайта кўриб чиқилиб, уларнинг функциялари кенгайтирилади.

⚡️Президент томонидан кардиология соҳасида белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида:
📌 бирламчи бўғинга дори ва тиббий буюмлар учун келгуси йилда бюджетдан 580 миллиард сўм берилади. Бу жорий йил харажатларидан 3 баробар кўп;
📌 14 мингдан зиёд тиббиёт бригадалари ва оилавий шифокорлар юрак касалликларини барвақт аниқлаш ва бирламчи ёрдам кўрсатишга ўқитилади;
📌 келгуси йил якунигача барча оилавий шифокор пунктлари ва поликлиникаларда ҳамшира кўрик хонаси ташкил қилинади;
📌 келгуси йил давомида малака ошириш марказларида 15 минг нафар ҳамширанинг махсус онлайн курсларда ўқитилиши таъминланади;
📌 туман шифохоналарига 4 турдаги кардиология ускуналари ўрнатилиб (ЭКГ, ЭхоКГ, холтер-монитор ва дефибриллятор), кўрсатиладиган хизматлар 5 тадан 15 тага оширилади. Бунинг учун қўшимча 60 миллиард сўм йўналтирилади.

⚡️Президент кардиология хизмати қулайлиги ва қамровини ошириш бўйича қатор янгиланишларни эълон қилди.
Жумладан:
📌Республика кардиология марказининг вилоят филиалларида кўрсатиладиган хизматлар 15 тадан 35 тагача етказилади.
Мисол учун, Кардиология марказининг Хоразм вилояти филиалига Оролбўйи минтақавий марказ мақоми берилиб, уни жиҳозлашга 20 миллиард сўм ажратилгани ҳисобига республика даражасида амалга ошириладиган барча амалиётлар вилоятнинг ўзида йўлга қўйилади.
📌ушбу амалиёт Наманган, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззахда, келгуси йил якунигача Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Фарғона вилоятларида йўлга қўйилади.
📌келгуси йил 1 июнга қадар Кардиология маркази вилоят филиаллари замонавий ангиограф билан таъминланади;
📌келгуси йил якунига қадар Нурафшон шаҳрида барпо этилаётган Тиббиёт кластерида Кардиология маркази ташкил қилинади.
Бундан буён беморларнинг республика марказларида даволаниши учун берилган барча имтиёзлар (ордер бериш тартиби) уларнинг филиалларига ҳам тўлиқ татбиқ этилади.

⚡️Кардиология маркази фаолияти ҳам бутунлай ўзгариши керак, — деди давлатимиз раҳбари видеоселектор йиғилишида.
📌Бунда:
✅кардиология марказида 15 дан зиёд юқори технологик амалиёт йўлга қўйилади;
✅Кардиология маркази Россиянинг Бакулев номидаги юрак-қон томир касалликлари жарроҳлик маркази ва Германиянинг Шарите университети каби нуфузли тиббиёт ташкилотларида йилига 30 тадан шифокор малакасини оширишни таъминлайди. Ушбу харажатлар бюджетдан қоплаб берилади;
✅марказга превентив кардиология, нур ёрдамида диагностика каби йўналишларда янги илмий-тадқиқотлар учун замонавий лабораториялар ташкил этилади.
✅марказ клиникаси фаолияти кўп тармоқли шаклга ўтказилади.