Пойтахтимизда Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази ва Ўзбекистон урологлар илмий жамияти томонидан ташкил этилган Ўзбекистон урологларининг 2-пленумида Германия, Туркия, Россия ва Марказий Осиё давлатларининг етакчи клиникаларидан ташриф буюрган олимлар иштирок этмоқда. Улар соҳага доир билим ва тажрибалари билан ўртоқлашяпти.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Урологик касалликлар: операцияларнинг 60 фоиздан ортиғи юқори технологик усулда ўтказилмоқда
Дунёда касалликлар тури кўпаймоқда. Бироқ уларни самарали даволаш учун билим ва тажрибанинг ўзи камлик қилади. Чунки хасталик белгиларини эмас, унинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш муҳим. Бунинг учун эса илмий-амалий ёндашувлар жуда зарур!
Мамлакатимизда 18 та ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази, уларнинг ҳудудларда 174 та филиали ҳамда туманларда 310 та бўлими ташкил қилинишига худди шу омил асос бўлди.
Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази — шулардан бири. Ҳозир бу муассаса замонавий диагностика ва даволаш асбоб-ускуналари билан таъминланган. Юқори малакали мутахассисларга эга. Салоҳияти жиҳатидан Марказий Осиёда етакчи ўринда туради.
Шу боис бу ерга мурожаат қилаётганлар орасида қўшни давлатлар ҳамда узоқ хориж мамлакатлари фуқаролари ҳам бор.
Умуман, ўтган йили марказга консультатив ёрдам учун мурожат қилганлар сони 51169 нафарни ташкил этди. Улардан 21400 нафари даво муолажаларини олди. 7818 нафар беморда жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Операцияларнинг 60 фоиздан ортиғи юқори технологик усулда бажарилди.
Муассасамизда буйрак ва пешоб йўллари тошларини диагностика қилиш ва даволашнинг энг илғор усуллари жорий қилинган, — дейди Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Шуҳрат МУХТАРОВ. — Булар оддий операциялардан тортиб, барча турдаги эндоурологик амалиётлар, ретроперитонеоскопик ва лапароскопик муолажалар ҳамда пешоб йўлидаги тошларни масофадан туриб майдалаш технологияларигача қамраб олади.
Қолаверса, бу ерда урологик хасталикларни даволашда кам шикаст етказадиган амалиётлардан фойдаланиш чоралари кўриляпти. Натижада тош касалликларида очиқ турдаги жарроҳлик операциялари ҳажми 2,5 фоизга етказилди. Бу дунёнинг етакчи клиникаларидаги кўрсаткичлар даражасига тенг.
Бугун пойтахтимизда ўтказилаётган Ўзбекистон урологларининг 2-пленумида шу ютуқлар ҳам тилга олинди. Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази ва Ўзбекистон урологлар илмий жамияти томонидан ташкил этилган тадбирда Германия, Туркия, Россия ва Марказий Осиё давлатларининг етакчи клиникаларидан ташриф буюрган олимлар иштирок этмоқда. Улар соҳага доир билим ва тажрибалари билан ўртоқлашяпти.

ЎТКИР РЕСПИРАТОР КАСАЛЛИКЛАР
НЕГА БОЛАЛАРДА КЎП УЧРАЙДИ?
Маълумки, шу кунларда юртимизда ўткир респиратор инфекцияларнинг мавсумий кўтарилиш даври кузатилмоқда. Айниқса, боғча ва мактаб ёшидаги болалар ўртасида хасталикка чалиниш кўрсаткичлари йилнинг бошқа даврларига нисбатан cезиларли даражада ошгани қайд этиляпти. Бу эса ўз-ўзидан болалар клиник шифохоналарига мурожаатлар сони ортишига ҳам сабаб бўлаётир.
ССВ Матбуот хизматининг юртимизда ўткир респиратор инфекциялар билан боғлиқ жараёнлар, умуман касалликнинг келиб чиқиш сабаблари, тарқалиши ва кечиши ҳақидаги саволларига Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим бошлиғи Динора ДЎСТМУҲАММЕДОВА жавоб берди.
— Ўткир респиратор касалликлар ўзи нима? Дастлаб шу ҳақида айтиб ўтсангиз.
— Ўткир респиратор касалликлар – ҳаво-томчи орқали юқиб, нафас йўлларининг турли қисмлари яллиғланиши ва интоксикация синдроми билан кечадиган вирусли хасталиклар гуруҳидир. ЎРК болаларда юқумли касалликлар умумий сонининг 90 фоизини ташкил этиб, уларнинг барчаси мавсумий характерга эга. Яъни, бу хасталиклар йилнинг бошқа даврларига нисбатан айнан куз-қиш мавсумида кўп учрайди. Бу гуруҳга бир неча касалликлар, хусусан, вирусли – грипп, парагрипп, аденовирус, ротавирус, энтеровирус, шунингдек, бактериал– пневмококк, менингококк, стафилококк кабилар киради.
— Биламизки, куз-қиш мавсумида болалар ўртасида ўткир респиратор хасталиклар кўп кузатилади? Бунинг сабаблари нимада?
— Дарҳақиқат, кунлар совиб, ҳаво бироз пасайиши билан ёш болалар ўртасида ЎРК кўп учрайди. Айниқса, 3 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар бу хасталик билан кўпроқ оғрийдилар. Боиси айни шу пайтда уларнинг иммун тизими сустлашиб, касалликка қарши курашувчанлиги сезиларли даражада пасаяди.
Қолаверса, айрим ота-оналар фарзандида касалликнинг катарал – бурун оқиш, аксириш, йўтал, бош оғриғи каби белгилари кузатилса-да уларни боғча ёки мактабга юборишга монелик қилмайди. Бу эса нотўғри. Боиси болалар бир-бири билан ўзаро мулоқотда бўлиши натижасида касалликнинг кенг тарқалишига замин яратилади. Яъни, юқорида таъкидлаганимиздек, ўткир респиратор касалликлар ҳаво-томчи орқали юқиши сабабли, вирус таначалари аксирганда ёки йўталганда 2-3 метргача тарқалиб, кўпчиликни зарарлайди. Шу боис вирусга чалинган болани алоҳидалаш ва уни якка тартибда даволаш лозим.
— Ўткир респиратор касалликлари болаларда қандай кечади? Унинг белгилари ҳақида ҳам айтиб ўтсангиз.
— Касалликнинг кечиши бола организми, хусусан, унинг иммун тизими билан бевосита боғлиқ. Яъни, айримларда хасталик енгил даражада ўтса, баъзиларда бирмунча оғирроқ кечади. Касаллик асосан тумов билан бошланади.
Кейинчалик бурун оқиши кузатилиб, дастлаб шиллиқ, кейинчалик яшил бўлиб оқади. Шунингдек, йўтал, томоқ қичиши, тана ҳароратининг кўтарилиши, катта болаларда томоқ оғриши, кичик ёшдагиларда эса томоқ қизариб, овқат ейишга қийналади.

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида юрак қон-томир ва эндокрин касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволаш тизимини такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.
—
Сегодня под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоится видеоселекторное совещание по вопросам совершенствования системы профилактики и лечения сердечно-сосудистых и эндокринных заболеваний.
Манба
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
—
Сегодня под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоится видеоселекторное совещание по вопросам совершенствования системы профилактики и лечения сердечно-сосудистых и эндокринных заболеваний.
Манба
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️Президент раислигидаги видеоселектор йиғилиши бошланди
Давлатимиз раҳбари йиғилиш кун тартибидаги масалаларнинг аҳамиятига тўхталди:
"Халқимизнинг соғлиғи, оналар ва болалар, нуронийларнинг саломатлиги ҳеч нарса билан ўлчанмайдиган энг бебаҳо бойлигимиздир.
Шунинг учун ислоҳотларимизнинг бош мезони бўлган “Инсон қадри учун” тамойилининг муҳим бўғинларидан бири ҳам барча учун сифатли тиббий хизматлар олишга имконият ва шарт-шароитлар яратишдан иборат.
Очиқ айтиш керак, туман ва шаҳарларда ихтисослашган, юқори технологик тиббий хизматлар кўрсатиш, шифокорлар малакаси билан боғлиқ кўплаб масалалар ҳали ўз ечимини топгани йўқ.
Ислоҳотларимизнинг келгуси беш йиллик дастурини ишлаб чиқиш жараёнида сайловолди учрашувлари доирасида бунга яна бир бор гувоҳ бўлдик.
Шу боис, сайловолди дастурда тиббиётни халқимизни рози қиладиган тизимга айлантириш бўйича катта марраларни белгилаб олдик."

⚡️Президент кардиология соҳасидаги муаммоли масалалар тўғрисида:
«30-70 ёшдаги аҳоли ўртасида ўлим ҳолатларининг 53 фоизи ҳанузгача юрак-қон томир касалликларига тўғри келмоқда.
Сўнгги беш йилда юрак-қон томир касалликлари 20 фоизга, ҳатто ёшлар орасида ҳам кўпайган.
40 ёшдан юқори аҳолининг 20-25 фоизида гипертония аломатлари мавжуд.
Умуман, ўтказилган хатловлар натижасига кўра, республика бўйича 4 миллионга яқин аҳоли орасида юрак-қон томир касалликлари аниқланган бўлиб, умумий аҳолининг 12 фоизини ташкил этади.
Айниқса, бундай касалликларга чалинган аҳоли сони Наманганда – 18 фоиз (450 минг нафар), Фарғонада – 17 фоиз (600 минг), Бухорода – 14 фоиз (230 минг), Қашқадарёда – 13 фоиз (470 минг)ни ташкил этиб, республика кўрсаткичидан юқори.
Тошкент шаҳри, Бухоро, Навоий ва Тошкент вилоятларида юрак-қон томир касалликларининг оғир асоратлари қолган ҳудудларга нисбатан баланд».

⚡️"Бугунги йиғилишда кардиология билан бирга эндокринология масалалари ҳам муҳокама қилиниши лозим эди.
Лекин, Эндокринология марказининг янги биноси, раҳбари каби масалалар ҳанузгача ечимини топмагани учун йиғилиш кун тартибидан чиқариб юборилди.
Вазирлар Маҳкамасидаги соҳага масъул ходим лавозимидан бўшатилди", — деди давлатимиз раҳбари.
Манба
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Лекин, Эндокринология марказининг янги биноси, раҳбари каби масалалар ҳанузгача ечимини топмагани учун йиғилиш кун тартибидан чиқариб юборилди.
Вазирлар Маҳкамасидаги соҳага масъул ходим лавозимидан бўшатилди", — деди давлатимиз раҳбари.
Манба
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️Президент: "Юқорида кўрсатилган муаммоларни ҳал этиш, юрак-қон томир касалликларини барвақт аниқлаш, уларни олдини олиш ва даволаш бўйича дастур ишлаб чиқилиб, мутлақо янги тизим жорий қилинади".
Хусусан, қуйидаги чоралар кўрилади:
✅келгуси йилдан 40 ёшдан ошган барча аҳоли (10 миллион нафар) оилавий поликлиника ва тиббий бригадалар орқали йилига камида бир марта манзилли скринингдан ўтказилади;
✅ туман лабораториялари коагулометр ва зарур реактивлар билан таъминланади;
✅юрак-қон томир касалликлар аниқланган аҳолининг ягона электрон реестри юритилади;
✅юрак-қон томир касалликлари учун эналаприл каби дорилар доимий равишда 200 мингдан зиёд эҳтиёжманд аҳолига бепул тарқатилади;
✅туманлардаги ҳар бир маҳаллада “гипертония саломатлик мактаблари” ташкил этилади;
✅оилавий шифокор пунктлари ва поликлиникаларда ҳамшираларнинг вазифалари ҳам қайта кўриб чиқилиб, уларнинг функциялари кенгайтирилади.

⚡️Президент томонидан кардиология соҳасида белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида:
📌 бирламчи бўғинга дори ва тиббий буюмлар учун келгуси йилда бюджетдан 580 миллиард сўм берилади. Бу жорий йил харажатларидан 3 баробар кўп;
📌 14 мингдан зиёд тиббиёт бригадалари ва оилавий шифокорлар юрак касалликларини барвақт аниқлаш ва бирламчи ёрдам кўрсатишга ўқитилади;
📌 келгуси йил якунигача барча оилавий шифокор пунктлари ва поликлиникаларда ҳамшира кўрик хонаси ташкил қилинади;
📌 келгуси йил давомида малака ошириш марказларида 15 минг нафар ҳамширанинг махсус онлайн курсларда ўқитилиши таъминланади;
📌 туман шифохоналарига 4 турдаги кардиология ускуналари ўрнатилиб (ЭКГ, ЭхоКГ, холтер-монитор ва дефибриллятор), кўрсатиладиган хизматлар 5 тадан 15 тага оширилади. Бунинг учун қўшимча 60 миллиард сўм йўналтирилади.

⚡️Президент кардиология хизмати қулайлиги ва қамровини ошириш бўйича қатор янгиланишларни эълон қилди.
Жумладан:
📌Республика кардиология марказининг вилоят филиалларида кўрсатиладиган хизматлар 15 тадан 35 тагача етказилади.
Мисол учун, Кардиология марказининг Хоразм вилояти филиалига Оролбўйи минтақавий марказ мақоми берилиб, уни жиҳозлашга 20 миллиард сўм ажратилгани ҳисобига республика даражасида амалга ошириладиган барча амалиётлар вилоятнинг ўзида йўлга қўйилади.
📌ушбу амалиёт Наманган, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззахда, келгуси йил якунигача Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Фарғона вилоятларида йўлга қўйилади.
📌келгуси йил 1 июнга қадар Кардиология маркази вилоят филиаллари замонавий ангиограф билан таъминланади;
📌келгуси йил якунига қадар Нурафшон шаҳрида барпо этилаётган Тиббиёт кластерида Кардиология маркази ташкил қилинади.
Бундан буён беморларнинг республика марказларида даволаниши учун берилган барча имтиёзлар (ордер бериш тартиби) уларнинг филиалларига ҳам тўлиқ татбиқ этилади.

⚡️Кардиология маркази фаолияти ҳам бутунлай ўзгариши керак, — деди давлатимиз раҳбари видеоселектор йиғилишида.
📌Бунда:
✅кардиология марказида 15 дан зиёд юқори технологик амалиёт йўлга қўйилади;
✅Кардиология маркази Россиянинг Бакулев номидаги юрак-қон томир касалликлари жарроҳлик маркази ва Германиянинг Шарите университети каби нуфузли тиббиёт ташкилотларида йилига 30 тадан шифокор малакасини оширишни таъминлайди. Ушбу харажатлар бюджетдан қоплаб берилади;
✅марказга превентив кардиология, нур ёрдамида диагностика каби йўналишларда янги илмий-тадқиқотлар учун замонавий лабораториялар ташкил этилади.
✅марказ клиникаси фаолияти кўп тармоқли шаклга ўтказилади.

⚡️Давлатимиз раҳбари юрак-қон томир касалликларининг олдини олишда энг муҳим омил соғлом турмуш тарзига амал қилиш эканига алоҳида эътибор қаратди.
Соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда ҳар йили энг намунали маҳаллалар танлаб олиниб, уларда замонавий фитнес кўчаларини барпо этиш учун 100 миллиард сўм ажратилади.
Вилоят ҳокимларига иккитадан, туман ва шаҳар ҳокимларига биттадан намунали маҳаллада шундай ишларни ташкил қилиш топширилди.
“Соғлом турмуш тарзи” платформасидан фойдаланувчилар бугунги кунда 600 минг нафарга етди, уларга пиёда юргани учун 18 миллиард сўм тўлаб берилди. Молия вазирлигига келгуси йилда бу борадаги тарғибот ишларини кучайтариш ва платформадан фойдаланувчилар кўламини янада кенгайтиришга қўшимча 60 миллиард сўм ажратишга кўрсатма берилди.
Айни пайтда йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддилар ахборот бермоқда.

❗️Коронавирус: кеча юртимизда касалланишлар сони 220 нафардан ошиб, 11 та ҳудудда 310 нафарга яқин бемор хасталикдан тўлиқ соғайди
🔺2021 йил 9 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 188619 (+221) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌14 нафари Андижон вилоятида,
📌9 нафари Бухоро вилоятида,
📌4 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌17 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌22 нафари Фарғона вилоятида,
📌10 нафари Хоразм вилоятида,
📌47 нафари Тошкент вилоятида,
📌85 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
🔹Андижон вилоятида 19 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 29 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 6 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹Наманган вилоятида 18 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 20 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 19 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 24 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 43 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 125 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 184814 (+307) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1346 нафарни ташкил қилди.
Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.

❗️Фарғона ва Наманган вилоятларида қўлланилган вакцина миқдори 3 миллион дозадан ошди
🔺9 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 323 616 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 184 874 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 82 717 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 56 025 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 28 494 503 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 14 834 189 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 9 049 573 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 4 610 741 нафарни ташкил қилди.
📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (62 649 доза),
📌Тошкент вилояти (35 280 доза),
📌Тошкент шаҳри (30 738 доза) банд қилди.
Эътиборлиси, Фарғона ва Наманган вилоятларида қўлланилган вакцина миқдори 3 миллион дозадан ошди.
Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 69,1 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️9 ноябрь ҳолатига кўра, юртимизда 295 757 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.
💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (73 066 доза), Наманган (56 600 доза), Самарқанд (37 658 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (73 066 доза), Наманган (56 600 доза), Самарқанд (37 658 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
МУТАХАССИС: ЎТКИР РЕСПИРАТОР КАСАЛЛИКЛАРНИНГ 70-80 ФОИЗИНИ УЙ ШАРОИТИДА ДАВОЛАШ МУМКИН
ССВ Матбуот хизматининг ўткир респиратор касалликларга доир саволларига Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим бошлиғи Динора ДЎСТМУҲАММЕДОВА жавоб берди.
— Айрим ота-оналар фарзанди бироз шамоллаб қолса, дарров саросимага тушиб, боласини шифохонага ётқизишга ҳаракат қилади? Бу қанчалик тўғри?
— Дарҳақиқат, ушбу ҳолат кўпчилик ота-оналарда кузатилади. Фарзандида бироз иситма кўтарилгудек бўлса, улар оилавий шифокор пункти ёки оилавий поликлиникага эмас, дарров “Тез ёрдам”га мурожаат қилиб, болани шифохонага ётқизишга ҳаракат қилади. Улар стационар шароитда бола касалликдан тезроқ тузалади, деб ўйлашади.
Ваҳоланки, стационар шароитда боланинг иккиламчи инфекцияни юқтириб олиш эҳтимоли янада ортади. Чунки шамоллаш оқибатида иммун тизими шикастланиб, бола касалликни юқтириб олишга янада мойил бўлади. Яъни, шифохонада касалликдан эндигина тузалаётган бола ташқаридан келган янги вирусни юқтириб олиши мумкин. Натижада унинг соғайиш давомийлиги янада узоқроқ чўзилади.
Қолаверса, баъзи оналар шифокор уйга рухсат беришига қарамай, “боламнинг йўтали ҳали кетмади, охиригача тузатиб беринглар” дея стационарда даволанишни давом эттиришади. Ваҳоланки, ЎРВИнинг илк клиник белгиларидан бири бўлган йўтал узоқ давом этадиган ҳолатдир.
Шу боис ота-оналарга фарзанди ўткир респиратор касалликларга чалинса, шифохонага ётқизишга шошмасликни, аксинча, энг аввало, оилавий шифокор пункти ёки оилавий поликлиника педиатрига мурожаат қилишларини уқтирамиз.
Чунки бу касалликларнинг 70-80 фоизини амбулатор шароитда, ОШП ва ОПлардаги педиатр-шифокор тавсияси билан даволаш мумкин.
— Бола ўткир респиратор касалликларга чалинганда шифохонага ётқизиш учун алоҳида кўрсатмалар борми? Ўзи қандай болалар стационар шароитда даволанишлари керак?
— Касаллик асоратланган ҳолда кечгандагина шифохонада даволаниш лозим. Хўш, бунга қандай ҳолатлар киради?
Биринчидан, пастки нафас йўлларига яллиғланиш жараёни ўтганда ёки бактериал инфекция қўшилганда боланинг шифохонада даволанишига кўрсатма берилади. Бундай пайтда тана ҳарорати кўтарилиб, йўталиб юрган болада бирдан ҳансираш бошланади, юзаки тез-тез нафас олиш кузатилади. Бу хавф белгиси ҳисобланиб, бемор, албатта, стационар шароитда, шифокор назорати остида даволаниши керак.
Иккинчидан, энтикиб нафас олганда.
Учинчидан, бола нафас олганда қўшимча мушаклар, бурун қанотлари очилиб-ёпилиши, қовурғалар орасидаги мушаклар ҳар нафас олганда иштирок этиши ҳам хавф белгисидир.
Шунингдек, агар бемор чақалоқ бўлса, онасини эмолмай қолади. Бу ҳам касалликнинг оғирлик даражасини белгилайди. Яъни гўдакда яллиғланиш жараёни оғир кечаётанини, хасталик пастки нафас йўлига ўтганлигидан далолат беради.
Шу билан бирга, болада йиғлаш ва безовталик ёки аксинча уйқучанлик кузатилса, шифохонада даволаниш лозим. Бироқ тана ҳароратининг бироз кўтарилгани, бурун оқиши, йўталиш, томоқ оғриғи ёки қизариши каби белгилар боланинг шифохонага ётқизиш учун кўрсатма бўлиб ҳисобланмайди.

Энергетик ичимликлар: вақтинча тетиклик доимий тобеликка сабаб бўлади!
Ўзи ўтирган дарахт шохини арралаётган одам тасвирини кўпчилик кўрган. Бундай кимсалар жамиятда ҳамиша қораланади, истеҳзо билан кулгига олинади. Аммо зарарли одатларга ружу қўйиб, ўз умрини хазон қилаётган ёшларнинг бундай кишилардан қандай фарқи бор?!
Тунги кафелар, ресторану барлардаги ёшларга мўлжаллаб ясатилган столлар устига разм солинг: ароғу вино, коньягу пиво шишалари қаторидан бугун энергетик ичимликлар ҳам жой олмоқда.
Тамаки тутунини бурқситиб, камига қувватбахш ичимликларни сипқораётган ака-укаларимизнинг саломатлиги эса барчамизни ташвишга солиши керак.
— Энергетик ичимликлар меъёрдан ортиқ ва сурункали истеъмол қилинса, бош мия, марказий нерв тизими, бўғимлар ва бошқа аъзоларга жиддий зиён етади, — дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Дониёр АЛИМОВ. — Ичимлик таркибидаги кофеин — психостимулятор модда. У вақтинчалик тетиклик ҳиссини бағишлаб, чарчоқни аритиши, ақлий фаолиятни кучайтириши мумкин, аммо маълум бир вақтдан сўнг, масалан, 1 – 1,5 соат ўтгач, инсон организмида ҳорғинлик баттар кучаяди, бош оғриғи пайдо бўлади ва нафақат ақлий, балки жисмоний фаолият ҳам сусаяди.
Бундай маҳсулотларни тез-тез истеъмол қилувчиларда кейинчалик бўғимларда оғриқлар пайдо бўла бошлайди ва маълум бир асоратларга олиб келади. Ўсмирлар ва болалар учун ҳафта мобайнида кофеин истеъмолини 60 мг.дан оширмаслик керак. Битта энергетик ичимлик таркибида эса ўртача 30 мг кофеин мавжуд.
Энергетиклар ичиш 18 ёшга тўлмаган болалар ва ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизувчи аёллар, юрак-қон томир хасталикларига чалинган ҳамда қандли диабети бор беморларга тавсия этилмайди. Бу ичимликни кўп истеъмол қилиш инсон танасидаги ҳужайра ва тўқималарга жиддий зарар етказиб, жигар, юрак қон-томир касалликларига олиб келади.

Юриш ва югуриш семизликдан қутқаради
Семизлик тери ости ва тананинг бошқа жойларида меъёрдан ортиқча ёғ тўпланиши оқибатида келиб чиқади. Кам ҳаракатланиш, генетик факторлар, эндокрин касалликлар, нотўғри овқатланиш ёки психологик бузилишлар, стрессларга берилувчанлик ортиқча вазнга сабаб бўлувчи омиллар сирасидан.
Маълумотларга кўра, 1975 йилдан айни пайтга қадар дунёдаги семиз одамлар сони уч баравар ошган. 5 ёшдан 19 ёшгача бўлган 340 миллиондан зиёд болалар ва ўсмирлар семизликка дучор бўлган. Мазкур фактлар жамиятимиз учун семизлик жиддий таҳдид эканини кўрсатмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, кейинги бир неча ўн йил ичида ортиқча тана вазни ва семизлик муаммоси бутун дунёда кучайиб бормоқда. 2030 йилга бориб, ер юзи аҳолисининг қарийб 45 фоизи семириб кетиши мумкин. Бу ҳолат нафақат катталар, балки болалар ва ўсмирлар орасида ҳам жиддий муаммога айланиб бормоқда.
Семизлик метаболик синдром, қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, миокард инфаркти, инсульт, гипертония, сурункали вена қон-томирларининг етишмовчилиги, холецистит ва ўт-тош хасталиги, артритлар, остеохондроз ва остеоартрозлар, умуртқа поғонаси чурралари, жигарнинг ёғли дистрофияси ҳамда онкологик касалликларга сабаб бўлиши мумкин.
ЖССТнинг статистик маълумотларига кўра, юрак, қон-томир касалликлари ер юзида ўлимнинг асосий сабабчиси бўлиб, айнан семизлик унинг ривожланишига олиб келади.
Ортиқча вазн ва семизликка қарши соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик ҳамда зарарли одатлар, яъни тамаки ва алкоголь маҳсулотларидан воз кечиш орқали курашиш мумкин.
Бунда жисмоний фаоллик: спорт билан шуғулланиш, пиёда юриш, гимнастика машқларини бажариш ҳамда бадантарбия билан шуғулланиш муҳим ўринга эга.
Маълумки, юриш орқали юрак қон-томир касалликлари, инсульт, хавфли ўсмалар, нафас олиш аъзоларининг сурункали касалликлари ва қандли диабет каби юқумли бўлмаган хасталикларнинг олдини олган бўламиз. Бундан ташқари, жисмоний фаоллик сабаб носоғлом турмуш тарзи, нотўғри овқатланиш, чекиш, ичиш каби салбий иллатларга ҳам чек қўйилади.
Гимнастика машқларини бажариш ёрдамида эса мушак тизими мустаҳкамланади, бўғимлар ҳаракати яхшиланади, куч, тезлик, чидамлилик ошади. Соғломлаштирувчи таъсир кучига эга машқлар туфайли қоматнинг тик ва тўғри ривожланиши таъминланади.
Кўриниб турибдики, ҳар икки ҳолат инсон танасининг чиниқиб, ортиқча вазндан халос бўлишига хизмат қилар экан.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ота_оналар_ойлиги
❓Ота-оналар фарзандларининг ақлий ривожланишига ёрдам бериш учун нима қилишлари мумкин?
5-маҳорат дарсимизда бола ривожланишида ўйинлар роли ҳақида сўз юритилади.
————————————
#МесяцРодительства
❓Что могут делать родители для умственного развития детей младшего возраста?
✅ Наш 5-й мастер класс расскажет о роли игровой деятельности в развитии ребёнка.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@unicefuzbekistan