❗️2021 йилнинг 9 ойи давомида 17 981 нафар хорижлик Ўзбекистонда даволанган
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2021 йилнинг 9 ойида туристик мақсадларда жами 1 135 621 нафар чет эл фуқароси келган.
Чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича:
📌дам олиш — 106 628 нафар;
📌хизмат юзасидан — 40 883 нафар;
✅даволаниш — 17 981 нафар;
📌тижорат — 10 827 нафар;
📌ўқиш мақсадида — 4 864 нафар.
Уларнинг аксарияти — 954 438 нафари қариндошларини йўқлаш учун келган.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi

ЖССТ раҳбари коронавирус пандемиясини енгиб ўтишнинг 3 шартини маълум қилди
ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус Берлиндаги Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш конференцияси очилишида сўзлаган нутқида инсоният коронавирус пандемиясини енгиб ўтишининг учта асосий шартини санаб ўтди:
🔹 COVAX механизми бўйича вакцина етказиб бериш устувор вазифага айланса;
🔹 G20 давлатлари вакцинани тарқатиш бўйича ўз мажбуриятларини бажарса;
🔹 Вакцинани ишлаб чиқувчилар интеллектуал мулк ҳуқуқларини бекор қилиб, технология ва лицензиялар билан бўлишсалар.
ЖССТнинг Европа бўйича минтақавий директори Ханс Клюгенинг таъкидлашича, соғлиқни сақлаш тизимига ортиқча юкланиш ҳолати бўлмаса, ЖССТ коронавирус пандемияси тугаганлигини эълон қилиши мумкин.
Манба: Корреспондент.net

ТАЙИНЛОВ
Беҳзод Мусаев Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди
Президентимизнинг тегишли фармони билан Бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келган Беҳзод Анварович Мусаев Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди.
Беҳзод Мусаев 1973 йилда туғилган. 1995 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2004 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган. Иқтисод фанлари номзоди.
У меҳнат фаолиятини 1995 йилда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида бошлаган. 1998-2002 йилларда Молия вазирлигида ижтимоий соҳани молиялаштириш бош бошқармаси бошлиғи каби масъул лавозимларда ишлаган.
2002 йилда Ҳисоб палатасида фаолият кўрсатиб, 2006-2010 йилларда Ҳисоб палатаси раиси бўлган.
Б. Мусаев 2010 йилда Давлат солиқ қўмитасидаги фаолиятини бошлаган. 2010-2011 йилларда ва 2018 йилнинг мартидан декабригача бўлган муддатда ДСҚ раисининг биринчи ўринбосари, 2018 йил декабридан қўмита раиси лавозимларида ишлаган.
2020 йилнинг майида Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган. 2020 йил ёзида бир муддат Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини ҳам бажариб турган.
Соғлиқни сақлаш тизимида ҳамма учун таниш бўлган Беҳзод Мусаев бир ярим йил давомида тиббиёт соҳаси вакиллари билан яқин ҳамкорликда фаолият юритиб келган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

ССВ: Пиёда юриш қон босими ва холестерин миқдорини меъёрлаштиради
Пиёда юриш — саломатлик учун кони фойда бўлса-да, аксарият инсонлар бу машғулот билан шуғулланишга эринадилар. Бунинг ўрнига автомобиль, лифт ва эскалатор каби тайёр “дастёр”лардан фойдаланишни афзал кўради. Ваҳоланки, илмий тадқиқотларнинг кўрсатишича, айнан пиёда юриш умрни узайтирувчи машғулот ҳисобланиб, АҚШ олимлари ҳафтасига камида 5 марта, кунига 30 дақиқа пиёда юришни тавсия қилади.
Шунингдек, Европанинг ривожланган мамлакатларида ўтказилган илмий тадқиқот натижаларига кўра, 40-65 ёшли инсонларнинг кун давомида 3-4 соат пиёда юриши юрак ишемик касаллиги ривожланиш хавфини 30-45 фоизгача камайтирар экан.
Эътиборлиси, тадқиқотда иштирок этган пиёда юриш билан шуғулланувчи инсонларнинг ярмидан кўпи ўзида ҳеч қандай нохушлик сезмаган ва доим фаол ҳолатда бўлган. Пассив ҳаёт кечирувчи ва камҳаракат инсонларда эса юрак-қон томир касалликлари нисбатан кўп учраши аниқланган.
Харвард университети олимлари ўтказган тадқиқотлар ҳам худди шунга ўхшаш натижа берган. Хусусан, университетнинг 10 минг 269 нафар битирувчиси орасида камида 9 миль масофага пиёда юриш (кунига 2 км.дан ортиқ) ўлим хавфини 22 фоизга камайишига олиб келган.
Ушбу тадқиқотларда юрак-қон томир касалликларидан жабрланганлар истисно қилинган, бироқ бундай хасталикка чалинганлар орасида ҳам кузатувлар ўтказилган.
Жумладан, олимлар 8 минг 946 нафар бемор билан боғлиқ 48 та илмий ишни кўриб чиққач, ҳафтасига 3 марта 30 дақиқа давомида бажарилган меъёрий жисмоний ҳаракат (пиёда юриш ёки велотренажёрда шуғулланиш) юрак-қон томир касалликлари натижасида келиб чиқадиган ўлим хавфини 26 фоизга, бошқа барча хасталиклар оқибатидаги ўлим ҳолатларини 20 фоизга камайтиради, деган хулосага келган.
— Мунтазам пиёда юриш — қон босимини меъёрлаштиради, кайфиятни ва организмнинг умумий ҳолатини яхшилайди, қонда холестерин миқдорини меъёрлаштириб, атеросклероз ривожланиш хавфининг олдини олади, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Барно Одилова. — Шу боис доимий пиёда юриш билан машғул инсон инфаркт ва инсульт каби ҳаёт учун хавфли касалликлардан узоқ бўлади.
Қолаверса, организмнинг умумий чидамлилигини ва юрак-қон томир, нафас аъзолари имкониятларини оширишда пиёда юриш спорт залидаги машғулотлардан анчагина самаралидир. Юриш вақтида тана ҳаракатлари ва мушаклар қисқариши барча аъзо ва тўқималарда, қорин бўшлиғи, кичик чаноқ аъзоларида қон айланишини кучайтиради ҳамда қон таркибида кислород, озуқа моддалари миқдорини оширади.

ДУНЁНИНГ 22 ТА МАМЛАКАТИДАН КЕЛГАН ЕТАКЧИ ТИББИЁТ ОЛИМЛАРИ ТОШКЕНТДА ФИКР ВА ТАЖРИБА АЛМАШМОҚДА
Жорий йил Ўзбекистонда Шошилинч тиббий ёрдам хизматининг ташкил этилганига роппа-роса 20 йил тўлди. Эътиборлиси, ўтган вақт ичида юртимизда мазкур соҳада қатор ижобий натижаларга эришилди.
Бугунги кунда хизмат бош муассасаси – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ), унинг жойлардаги 13 та ҳудудий ва 179 та туман филиалида 8300 дан ортиқ ўринлар ташкил этилган.
Шунингдек, ҳар йили тез тиббий ёрдам хизматига 11 миллиондан ортиқ чақириқлар бўлиб, айни пайтда тизимда 60 минг нафардан ортиқ тиббиёт ходими меҳнат қилмоқда ва уларнинг 12,5 минг нафардан зиёди турли мутахассисликдаги шифокорлардир.
Тизимда ҳар йили 220 мингдан ортиқ стационар жарроҳлик операциялари амалга оширилаётган бўлса, уларнинг 50 фоиздан зиёди юқори технологияли тиббий асбоб-ускуналар ва энг замонавий жиҳозлар ёрдамида бажарилмоқда.
2018 йилдан бошлаб эса Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида буйрак трансплантацияси бўйича операциялар ўтказилмоқда. Шу билан бирга, ҳар йили мураккаб кардиожарроҳлик операциялари амалга оширилиб, уларнинг 98 фоизи ишлаб турган юракда бажарилмоқда.
Бугун пойтахтимиздаги “Hyatt Regency” меҳмонхонасида бошланган Ўзбекистон Шошилинч тиббий ёрдам хизмати шифокорлари ассоциацияси V Съезди ва Евро-Осиё Шошилинч тиббиёт жамиятининг I Koнгрессида соҳада эришилган ана шу ютуқлар яна бир бор эътироф этилиб, келажакдаги режалар хусусида ўзаро тажриба ва фикр алмашилди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Ўзбекистон Шошилинч тиббий ёрдам хизмати шифокорлари ассоциацияси 2008 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда мазкур уюшма мамлакатимиз ва хорижда 7000 дан ортиқ мутахассисни ўз атрофига жамлаган.
Эътиборлиси, соҳада тўпланган тажрибани бирлаштириш ва кейинги ривожланиш тенденцияларини аниқлаш мақсадида 2019 йил 5 та давлат (Ўзбекистон, Россия, Туркия, Ҳиндистон ва Қозоғистон) профессионал жамиятлари вакиллари томонидан Евро-Осиё Шошилинч тиббиёт жамияти ташкил этилди. Пандемия сабабли мазкур ҳамжамиятнинг I Конгресси Ассоциация Съезди билан бирга ўтказилмоқда.
Айтиш жоизки, икки кун давом этадиган мазкур тадбир ўзаро тажриба ва фикр алмашиш учун ажойиб платформа бўлиши кутилмоқда. Унда Ўзбекистондан ташқари дунёнинг 22 давлати, жумладан, Россия, АҚШ, Германия, Франция, Италия, Буюк Британия, Австрия, Босния ва Герцеговина, Черногория, Латвия, Молдова, Туркия, Эрон, Хитой, Корея, Ҳиндистон, Япония, Қозоғистон, Тожикистон, Озарбайжон, Қирғизистон ва Украина каби қатор мамлакатлардан келган етакчи экспертлар 160 дан ортиқ маърузалари билан иштирок этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар салоҳиятини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Замонавий тиббий ускуналар харид қилиш ва мутахассисларнинг хорижда малакасини ошириш учун ҳудудий муассасаларга 100 миллион АҚШ долларигача маблағ ажратилади
“Аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар салоҳиятини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Президент қарорига кўра, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш муассасалари учун замонавий тиббий ускуналар харид қилиш ҳамда мутахассисларнинг хорижий тиббий муассасаларда малакасини ошириш учун 2021/2022 йилларда 100 миллион АҚШ долларигача эквивалентидаги маблағлар миллий валютада йиллик 2 фоиз ставкада 3 йил муддатга ажратилади.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг асосланган талабномалари ҳамда 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга қонунчиликда белгиланган ставкага кўра, уларга қайтариш шарти билан бюджет ссудаси берилади.
Бунда, Молия вазирлиги кредит маблағларини республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларини замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлашга ва етакчи хорижий тиббий муассасаларда уларнинг мутахассислари малакасини оширишга ҳам йўналтириши мумкин.
Эндиликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишли ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари билан биргаликда хатлов ўтказиш асосида ҳар бир муассаса кесимида тиббий ускунага бўлган эҳтиёжни аниқлайди ҳамда уларнинг рўйхатини Соғлиқни сақлаш вазирлигига келишиш учун киритади.
Тиббий ускуналарни харид қилиш бўйича техник ва бошқа тегишли ҳужжатлар белгиланган тартибда “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” давлат унитар корхонасида комплекс эспертизадан ўтказилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ажратилаётган ссуда маблағларининг самарали ва мақсадли ишлатилиши ҳамда ўз вақтида қайтарилишига шахсан масъул ҳисобланади.
Хорижда малака оширадиган тиббиёт ходимлари рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан танлов асосида шакллантирилади.
Бундан ташқари, мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларни малакали кадрлар билан тўлдириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

❗️Пандемия ҳали чекингани йўқ: кеча юртимизда қарийб 300 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси, бир ҳафта ўтиб, 8 нафар инсонда пневмония аниқланди
🔺2021 йил 11 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 189186 (+294) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌18 нафари Андижон вилоятида,
📌12 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌15 нафари Наманган вилоятида,
📌24 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌22 нафари Фарғона вилоятида,
📌22 нафари Хоразм вилоятида,
📌65 нафари Тошкент вилоятида,
📌96 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 18 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 8 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 5 нафар,
🔹Навоий вилоятида 9 нафар,
🔹Наманган вилоятида 20 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 29 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 17 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 16 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 65 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 84 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 185301 (+274) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1351 нафарни ташкил қилди.
Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.

2021 йил 11 ноябрь куни 8 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27651 нафарга етди. Кеча уларнинг 18 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 26163 нафарни ташкил қилмоқда.
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 29 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди
🔺11 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 315 089 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 177 950 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 85 067 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 52 072 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 29 136 572 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 15 199 786 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 9 216 399 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 4 720 387 нафарни ташкил қилди.
📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (57 670 доза),
📌Тошкент вилояти (32 654 доза),
📌Қашқадарё вилояти (30 110 доза) банд қилди.
❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 70,8 фоизни ташкил қилмоқда.

Қон босими нега пасаяди?
Одатда юрак хуружи ва қон томирлари учун хавф омили сифатида қон босимининг ошишига жиддий эътибор берилади. Бироқ кўпчилик гипотония, яъни қон босими тушишига шунчаки оддий касаллик сифатида қарайди. Аммо бу қанчалик тўғри? Қон босимининг пастлиги саломатлик учун хавфсизми ёки уни даволаш керакми?
ССВ Матбуот хизмати шу ва шу каби саволлар билан Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди Ҳамидулла ТОШПЎЛАТОВга мурожаат қилди. (1-қисм)
— Қон босими ўзи нима ва қандай ҳолларда беморга гипотония ташхиси қўйилади? Дастлаб шу ҳақида маълумот берсангиз.
— Қон босими юрак тезлиги, нафас олиш ва тана ҳарорати билан бирга, инсон ҳаёт фаолиятининг асосий кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. Гипотония марказий асаб тизими фаолиятида томир тонуси ва неврогормонал тартибнинг бузилиши оқибатида келиб чиқувчи хасталик бўлиб, қон босимининг кескин пасайиши билан кузатилади. Ушбу касаллик сурункали (қон босимининг узоқ давр мобайнида пасайиши), ўткир (бошқа бир касаллик белгиси сифатида), симптоматик (беморда босимнинг аста-секин пасайиши) ва бир марталик пасайиш каби бир неча турларга бўлинади.
Одатда қон босими иккита кўрсаткич билан ифодаланади. Биринчиси, систолик босим, яъни систол пайтида томирларда ҳосил бўладиган босим (юракнинг қисқариши). Иккинчиси, диастолик босим, яъни диастол пайтида томирларда мавжуд бўлган босим (юракнинг бўшашиши).
Систолик босим ҳар доим диастолик босимдан юқори бўлади. Юрак-томир тизимининг тонуси (таранглиги) пасайганда танада қон қосими ҳам пасаяди. Тонометр ёрдамида ўлчанганда, юқори (систолик) рақам 100 мм. симоб устуни, пастки (диастолик) рақам эса 60 мм. симоб устунидан паст бўлган тақдирда беморга гипотония ташхиси қўйилади. Бу кўрсаткич кичик ва ўсмир ёшдаги болаларда 85-60 мм. симоб устуни, 30 ёшдан ошган инсонларда эса 105-65 мм. симоб устунини ташкил қилади.
— Қон босими пасайишига қандай омиллар сабаб бўлади?
— Бунинг сабаблари турлича. Энг аввало, ички қон кетишлар, миокард инфаркти, камқонлик, бош ва орқа мия жароҳатлари, юрак етишмовчилиги, сурункали уйқусизлик касаллик келиб чиқишининг асосий сабабларидан ҳисобланади.
Шунингдек, стресслар, неврозлар, психологик жароҳатлар, руҳий тушкунлик, лоқайдлик, буйрак усти ва ости безлари фаолияти бузилиши, гормонал ўзгаришлар, бош мия ички босимининг пасайиши, ҳомиладорлик, оддий сувсизланиш ҳам қон босимининг пасайишига олиб келиши мумкин.
Айтиш жоизки, паст қон босими инсоннинг ўзига хос хусусияти ҳам бўлиши мумкин. Мисол учун, айрим спортчиларда, оғир жисмоний меҳнат қилувчи одамларда гипотония йиллаб, баъзан эса умрбод давом этиши мумкин. Бироқ шундай бўлсада бу инсонлар ўзларини ёмон ҳис этишмайди ва уларга дори-дармоннинг ҳожати йўқ.
— Қон босими пасайганда беморда қандай белгилар кузатилади?
— Одатда бундай пайтда мияга кислород ва озуқа моддалари етарли даражада етиб бормайди. Натижада инсонда бош айланиши, уйқучанлик, умумий ҳолсизлик, бош оғриғи, диққатни жамлай олмаслик, иш қобилиятининг сусайиши, кўнгил айниши, жунжикиш, терлаш, кўз олдининг қоронғулашиши, жиззакилик кузатилади. Касаллик одатда сурункали кечиб, айниқса, қайталаниб туради.
Қон босимининг нормал ёки кескин пасайишини (масалан қон йўқотиш, сувсизланиш, юрак касалликлари ёки анафилактик шок сабабли) тана аъзолари жиддий ҳис этади ва бунинг оқибатида буйрак етишмовчилиги, онгнинг бузилиши ва кома ҳолати рўй бериши мумкин.
Агар беморда онгнинг хиралашуви, танани совуқ, ёпишқоқ тер қоплаши, терининг оқариши кузатилса ва у тез-тез ва юзаки нафас олса, пульс тезлашуви ва кучсизлиги каби клиник белгилар аниқланса, бу – инсон ҳаёти учун хавфли бўлган ички аъзолар ва бош мия гипоксиясига олиб келувчи ўткир артериал гипотония белгилари ҳисобланади.
Шу боис бундай ҳолатларда зудлик билан “Тез ёрдам”га мурожаат қилиш зарур.

Айни дақиқаларда АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
⚡️Тадбирда COVID-19 вирусининг барча штаммларини енгиш мақсадида яратилган янги қурилма тақдимот қилинмоқда.
🔬“BioGenetic” қурилмасининг вирусларни нобуд қилиш имкониятини ўрганиш мақсадида, етук профессор ва экспертлар мавжуд COVID-19 вирусларини ҳаво орқалиш пуркаш, суюқлик орқали томчилаб томизиш, зарарланган инсон организмидан нафас чиқариш йўли билан тарқатиладиган вирусларни пробиркаларга тутиш, ПЗР мусбат натижаларига қурилма билан таъсир кўрсатиш каби усулларни ишлаб чиқишди.
✅ 2020 йил апрель ойида “BioGenetic” қурилмаси коронавирусга қарши, COVID-19 марказларида, кейинчалик вирусология лабораторияларида синовдан мувафаққиятли ўтган.
📝 Синов натижаларига кўра, COVID-19 вирусининг туркумлари қурилма таъсири остида электронлар орқали қобиққа олиниб, вирус RNKси нобуд бўлгани исботланган.
‼️Қурилма орқали 100 метр квадрат майдондаги xона инактивацияси учун 15 дақиқа кифоя. Ҳаво орқали инфекция юқиши xавфини бутунлай йўққа чиқаради.
🗣 Қурилма инсон нафас олиш йўлларидаги вирусларни масофавий тозалаш, ҳамда ҳаводаги вирус ва бактерияларни бартараф этишга қаратилган.
Ҳозирги кунда Япония, Россия, Америка ва Европа давлатлари экспертлари ҳам шу каби технологиялар устида иш бошлади. Аналогларини Япония ва Россия давлатларида ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Мутахассисларимиз ушбу теxнологиядан тиббиёт муассасалари ва одам гавжум бўладиган бошқа бино ва иншоотларда фойдаланишни тавсия этишмоқда. Ишлаш принципи энг замонавий теxнологияларга асосланган ва инсон саломатлиги учун мутлақо хавфсиз.
Батафсил

Facebook
Log in or sign up to view
See posts, photos and more on Facebook.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун дунё тажрибасида болалар ҳам коронавирусга қарши эмланмоқда. Хусусан, АҚШда вакцинация 3 ёшдан, Хитойда 5 ёшдан, Исроилда эса 12 ёшдан ошган ўғил-қизларда амалга ошириляпти.
Халқаро амалиётдан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистонда ҳам 12 ёшдан юқори болалар ота-оналари розилиги билан COVID-19га қарши эмланмоқда. Бу мажбурийми ёки ихтиёрий? Ўқувчиларнинг мазкур жараёндаги фаоллиги қандай?
“O‘zbekiston 24” телеканалининг “Факт 24” дастурида намойиш этилган лавҳа орқали шу ҳақда янада кенгроқ маълумотга эга бўласиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Халқаро амалиётдан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистонда ҳам 12 ёшдан юқори болалар ота-оналари розилиги билан COVID-19га қарши эмланмоқда. Бу мажбурийми ёки ихтиёрий? Ўқувчиларнинг мазкур жараёндаги фаоллиги қандай?
“O‘zbekiston 24” телеканалининг “Факт 24” дастурида намойиш этилган лавҳа орқали шу ҳақда янада кенгроқ маълумотга эга бўласиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
👍1
Кун давомида қанча масофа пиёда юриш керак?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматининг шу ва шу каби саволларига Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Барно Одилова жавоб берди:
— Кун давомида қанча масофа пиёда юриш саломатлик учун фойдали?
— Ҳаммаси индивидуал. Энг аввало, инсон ўз ҳолатига қараши лозим. Қанча пиёда юргиси келса, шунча юриши ва масофани ҳар куни ўртача 100 қадамдан ошириб бориши зарур. Шунчаки юрмай, йўл-йўлакай шахсий ишларни битириш, яқинлар, дўстларни йўқлаш мумкин. Қолаверса, бу машғулотга фарзандлар, набираларни ҳам чорлаш керак. Энг муҳими, бу жараёндан роҳат олиш, пиёда юришни организмни қийновчи машғулот сифатида қабул қилмаслик лозим.
— Пиёда юришни қачондан бошлаган маъқул?
— Бу машғулотни бугуноқ бошлаш керак. Энг асосийси, юришни ҳар қандай об-ҳаво шароитида бажариш мумкин, фақат мавсумбоп кийим бўлса, бас. Машғулотни овқатдан 1 соат олдин ёки овқатлангандан 1,5-2 соат кейин бошлаш лозим.
Юриш вақти ухлашдан 2 соат олдин тугагани маъқул. 35 ёшдан юқори ва ҳеч қачон спорт билан шуғулланмаган инсон жуда секин юришдан бошлагани мақсадга мувофиқ. Қолаверса, 35 ёшдан ошмаганларга ҳам машғулотни секин юришдан бошлаш тавсия этилади.
— Юриш вақти ва масофаси қай тартибда ошириб борилади?
— Биринчи ҳафта танланган тезлик билан ҳар куни ярим соатдан юрилади. Кейин ҳар 2 ҳафтада юриш давомийлигини 5 дақиқадан, қадам тезлигини эса 5 тадан ошириб бориш керак. Шу тарзда ҳаракат тезлиги дақиқасига 100 қадамгача, юриш давомийлиги эса 1 соатгача етказилади. 1 соат давомида ушбу тезликдаги юриш — тахминан 10000 метрга тенг.
Машғулот пайтида, айниқса, бошланғич босқичларида нафас олиш ва пульсни назорат қилиш мақсадга мувофиқ. Юриш вақтида пульс сони дақиқасига 100 тадан кам бўлса, тезликни ошириш керак, агар 120 дан ортиқни кўрсатса, секинлашиш даркор. Юқорида айтилганидек, машғулот вақтида пульс сони 100 дан кам бўлса, бундай юришдан ҳеч қандай фойда йўқ. Бунинг сабаби пульс сони 100 дан кам бўлганида моддалар алмашинуви жараёни худди тинч ҳолатдагидек кечади.
Пиёда юриш инсонга деярли жароҳат етказмай, шикастланишларсиз организм имкониятларини ривожлантиради. Юриш вақтида организмга тушадиган жисмоний юклама юқори интенсивликда эмас ва бу турли жароҳатлар, чарчаш ҳолатлари келиб чиқишининг олдини олади.
Бундан ташқари, юриш тезлиги ва йўл паст-баландлигини ўзгартириб, юкламани ҳар ким ўз индивидуал имкониятидан келиб чиққан ҳолда ошириши ёки пасайтириши мумкин.
Ушбу усул билан қарилик вақтларида ҳам бемалол шуғулланиш мумкин. Пиёда юриш ҳар қандай ёш ва жинсдаги инсон учун табиий, одатий, физиологик юклама туридир.
Юриш вақтида бажариладиган ҳаракатлар ритмик ва цикл билан такрорланиши, яъни баъзи мушаклар бўшашиши ва бошқаларининг қисқариш кетма-кетлиги ажойиб самара беради.

Ўзбекистон тиббиёти халқимизни рози қиладиган тизимга айланади
Президентимиз ўз лавозимига киришишга бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқида халқимиз саломатлигини таъминлаш бундан буён ҳам бош вазифа бўлиб қолишини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Ушбу соҳага йўналтириладиган маблағлар келгуси беш йилда 2 баробар оширилиши бунинг яққол тасдиғидир.
Қолаверса, 2026 йилгача олий тоифали шифокорлар маошини эквивалент ҳисобида 1 минг долларга етказиш мўлжаллангани тиббиёт ходимларига кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир ёрқин намунасидир.
👉🏻Батафсил

Telegraph
Ўзбекистон тиббиёти халқимизни рози қиладиган тизимга айланади
Президентимиз ўз лавозимига киришишга бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқида халқимиз саломатлигини таъминлаш бундан буён ҳам бош вазифа бўлиб қолишини алоҳида таъкидлаб ўтди. Ушбу соҳага йўналтириладиган маблағлар келгуси беш йилда…
Здравоохранение Узбекистана станет системой, удовлетворяющей медицинские потребности всего населения
В своем выступлении на совместном заседании палат Олий Мажлиса, посвященном вступлению в должность Президента, Шавкат Мирзиёев особо отметил, что обеспечение здоровья народа и впредь будет оставаться одной из приоритетных задач.
Это подтверждается намеченными планами – в ближайшие пять лет объем средств, направляемых в сферу, будет увеличен в 2 раза. К 2026 году заработная плата врачей высшей категории будет увеличина до эквивалента 1 тысячи долларов.
Все это является еще одним образцом внимания и заботы о медицинских работниках, в заслуженности которых нет ни малейшего сомнения.
👉🏻Подробно

В своем выступлении на совместном заседании палат Олий Мажлиса, посвященном вступлению в должность Президента, Шавкат Мирзиёев особо отметил, что обеспечение здоровья народа и впредь будет оставаться одной из приоритетных задач. Это подтверждается намеченными…
❗️Кеча юртимизда қарийб 275 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси, 5 нафар инсонда пневмония аниқланди
🔺2021 йил 12 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 189458 (+272) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌19 нафари Андижон вилоятида,
📌14 нафари Бухоро вилоятида,
📌8 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌15 нафари Наманган вилоятида,
📌23 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌19 нафари Фарғона вилоятида,
📌15 нафари Хоразм вилоятида,
📌62 нафари Тошкент вилоятида,
📌86 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
🔹Андижон вилоятида 11 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 6 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 10 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
🔹Наманган вилоятида 10 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 23 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 23 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 10 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 63 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 87 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 185550 (+249) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1354 нафарни ташкил қилди.
Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
🔺2021 йил 12 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 189458 (+272) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌19 нафари Андижон вилоятида,
📌14 нафари Бухоро вилоятида,
📌8 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌15 нафари Наманган вилоятида,
📌23 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌19 нафари Фарғона вилоятида,
📌15 нафари Хоразм вилоятида,
📌62 нафари Тошкент вилоятида,
📌86 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
🔹Андижон вилоятида 11 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 6 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 10 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
🔹Наманган вилоятида 10 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 23 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 23 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 10 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 63 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 87 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 185550 (+249) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1354 нафарни ташкил қилди.
Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
2021 йил 12 ноябрь куни 5 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27656 нафарга етди. Умумий соғайганлар сони 26163 нафарни ташкил қилмоқда.
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Юқоридаги жадвалда пневмония қайд этилиши ва ушбу касалликдан соғайиш кўрсаткичлари вилоятлар кесимида келтирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 29 миллион 454 минг дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди
🔺12 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 317 724 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 190 807 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 76 858 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 50 059 нафарни ташкил қилди.
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 29 454 296 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 15 390 593 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 9 293 257 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 4 770 446 нафарни ташкил қилди.
📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (59 053 доза),
📌Фарғона вилояти (34 318 доза),
📌Тошкент вилояти (30 016 доза) банд қилди.
❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 71,7 фоизни ташкил қилмоқда.

#онлайн
Юртимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси Тиббиёт ходимлари куни сифатида кенг нишонланади.
Айни дақиқаларда пойтахтимиздаги “Туркистон” санъат саройида мазкур сана муносабати билан ташкил этилган тантанали байрам тадбири бошланиш арафасида.
ССВ Матбуот хизмати тадбирдан онлайн тарзда ахборот бериб боради.