Sog‘liqni saqlash vazirligi
117K subscribers
10.6K photos
4.66K videos
57 files
13.6K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
#онлайн

Тиббиёт ходимлари кунига бағишланган бадиий кечада халқимизнинг севимли санъаткорлари, жумладан, Озодбек Назарбеков, Муножот Йўлчиева, Ёдгор Саъдиев, Юлдуз Усмонова, Зулайҳо Бойхонова, Ғуломжон Ёқубов, Ғиёс Бойтоев каби қатор миллий санъатимиз вакиллари иштирок этмоқда.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

Тиббиёт ходимлари кунига бағишланган бадиий кечада, Маданият вазири, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков шифокорларга бағишланган янги қўшиғини ижро этди.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#онлайн

Тиббиёт ходимлари кунига бағишланган тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев Озодбек Назарбековга шифокорларга бағишлаб яратган янги қўшиғи учун тиббиёт ходимлари номидан миннатдорлик билдирди.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

Санъаткорлар "Янги Ўзбекистон — бу" таронасини ижро этди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#онлайн

Тиббиёт ходимлари кунига бағишланган тантанали байрам тадбири ниҳоясига етди.

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз тиббиёт ходимлари!

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида
—
О награждении группы работников сферы здравоохранения в связи с Днем медицинских работников

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​❗️Кеча юртимизда 225 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 245 нафар бемор касалликдан тўлиқ соғайди

🔺2021 йил 13 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 189683 (+225) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌14 нафари Андижон вилоятида,
📌8 нафари Бухоро вилоятида,
📌5 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌15 нафари Наманган вилоятида,
📌28 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌19 нафари Фарғона вилоятида,
📌12 нафари Хоразм вилоятида,
📌54 нафари Тошкент вилоятида,
📌57 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар,
🔹Андижон вилоятида 24 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 6 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 5 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 12 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 29 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 2 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 21 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 19 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 55 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 61 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 185795 (+245) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1356 нафарни ташкил қилди.

Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 29 миллион 735 минг дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺13 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 281 170 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 164 004 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 68 941 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 48 225 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 29 735 466 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 15 554 597 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 9 362 198 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 4 818 671 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (41 777 доза),
📌Тошкент вилояти (39 447 доза),
📌Тошкент шаҳри (28 690 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 72,5 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​14 ноябрь — Халқаро диабетга қарши кураш куни!

Қандли диабетнинг 2-турини аниқлаш ва даволаш учун қандай таҳлиллар зарур?

Ҳар йили дунёда 14 ноябрь — Халқаро диабетга қарши кураш куни сифатида кенг нишонланиб келади. Қандли диабет юртимиз аҳолиси орасида ҳам кенг тарқалган касалликлардан бири. Хасталикнинг турларидан қатъий назар белгилари бир хил бўлади. Унинг асосий сабаби соғлом турмуш тарзига риоя қилмаслик ҳисобланади.

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази диабетология бўлими шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Феруза ТОҲИРОВА шу мавзудаги фикр ва тавсиялари билан ўртоқлашди:

— Қандли диабетнинг бир неча турлари фарқланади, аҳоли орасида қандли диабетнинг 2-тури кўпроқ тарқалган. Хавфлиси 1-тури ҳисобланади. Сабаби у кўпроқ болалар ва ўсмирлар орасида учрайди. Агар ўз вақтида даволаш чоралари кўрилиб, назоратга олинмаса, кома ҳолатига олиб келиши мумкин.

Диабетнинг 2-турининг эса олдини олса бўлади. Агар инсонда диабет олди ҳолат кузатилса, метформин дори воситасини қабул қилиш тавсия қилинади. Энг аввало, қандли диабет билан оғриган бемор ҳар ярим йилда стационар шароитда даволаниб туриши керак.

Қандли диабет касаллигининг даво чоралари кўп. Бемор доимий равишда парҳезда бўлиши, қанд миқдорини пасайтирувчи воситаларни истеъмол қилиб бориши, жисмоний фаолликни ошириши зарур. Диабетга чалинган кишиларда ёшидан қатъи назар, у ёки бу даражада жисмоний юклама бўлиши лозим.

Қондаги қанд миқдори сутка давомида доимо тўлиқ меъёрида юрсагина қандли диабетнинг асоратларининг олдини олиш ёки кечиктириш мумкин.

Акс ҳолда стационар даволаниш ҳам бу касалликда ёрдам бера олмайди. Бемор йилда икки маротаба тиббий кўрикдан ўтиши, умумий қон, умумий пешоб ва биокимик таҳлилларни ўз вақтида ўтказиши зарур.

Қандли диабет билан касалланган беморлар, авваламбор, эндокринолог назоратида бўлиши лозим.

Эҳтиёж бўлганда кардиолог, невропатолог, нефролог, хирург мутахассислари билан маслаҳатлашган ҳолда даволаниш чораларини кўриши керак.

Бемор билан суҳбатда бўлган шифокор шубҳали белгиларни сезса, оч қоринга бармоқдан қон олиш (қандли диабетга), глюкоза учун пешоб таҳлили, қондаги инсулин ва гликозил гемоглабин даражасини аниқлашга киришади. Қандли диабет белгиларини аниқлаш учун ушбу текширувлар етарли.

Агар диабетнинг аниқ белгилари бўлмаса, лекин сиз хавф гуруҳида бўлсангиз, йилда бир марта қандли диабетга қон топширинг. Соғлом одамлар эса бундай текширувдан уч йилда бир ўтишлари керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шифокорнинг бир куни...

ССВ Матбуот хизмати.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
​❗️Кеча юртимизда 230 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, касалликдан қарийб 400 нафар бемор соғайди

🔺2021 йил 14 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 189915 (+232) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌17 нафари Андижон вилоятида,
📌9 нафари Бухоро вилоятида,
📌4 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌10 нафари Наманган вилоятида,
📌21 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌18 нафари Фарғона вилоятида,
📌19 нафари Хоразм вилоятида,
📌58 нафари Тошкент вилоятида,
📌64 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
🔹Андижон вилоятида 9 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 3 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 3 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹Наманган вилоятида 17 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 21 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 6 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 18 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 22 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 75 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 208 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 186191 (+396) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1358 нафарни ташкил қилди.

Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан ҳотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва бу орқали ўзларини ҳамда бошқа юртдошларимизнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Пиёда юриш шамоллаш ва юрак касалликларини енгишга ҳам ёрдам беради

Пиёда юриш инсонларни ортиқча харажатдан халос қилишдан ташқари яна қандай фойдали томонлари бор? Пиёда юришнинг нафи ҳақида қандай тиббий тавсиялар берилмоқда? Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Барно Одилова инсон ўзини яхши ҳис қилиши ва ташқи кўринишининг кўркам бўлишида ҳам пиёда юришни одат қилиши жуда муҳим, дея таъкидлайди.

— Яёв юрганда гавданинг барча мускуллари ҳаракатга келади. Юриш ички органларга ҳам таъсир ўтказмай қолмайди, уларнинг фаолиятини кучайтиради, натижада организмда моддалар алмашинувини яхшилайди, — дейди Б.Одилова. — Яна бир жиҳати, у юрак томирларини, шунингдек, нафас ва асаб тизимини машқ қилдиради.

Эрталаб ишга кетадиган пайт пиёда юриш ҳам жуда фойдали. Бу вақтда ҳаво тоза бўлади, киши кечаси ухлаб, дам олгани сабабидан чарчамасдан 30-40 дақиқа бемалол яёв кеза олади.

Ишхонадан чарчаб чиққанингиздан кейин ҳам иложи бўлса, автобусга шошилманг. Йўлнинг бир қисмини пиёда босинг. Чунки фаол ҳаракат қилиш одамни тинчлантиради, кишининг чарчоғини олади.

— Пиёда юришнинг ҳам ўзига яраша меъёр ва қоидалари мавжуд бўлса керак...

— Албатта, пиёда юришда қуйидагиларга аҳамият бериш айни муддао:

✅🚶🏻‍♂️Бир кунда 4 маротаба 10 дақиқадан пиёда юришни одат қилсангиз, қон босимингиз меъёрда бўлади.

✅🚶🏻‍♂️Тез-тез қадамлар билан кунига 120 одим ташласангиз, 15 дақиқада 100 ккал.дан халос бўласиз! Мана, сизга озишнинг арзон ва қулай усули!

✅🚶🏻‍♂️Асабий иш кунининг “юк”ларидан халос бўлмоқчимисиз? Унда ҳар куни 20 дақиқагина пиёда юринг. Натижа сизни албатта хурсанд қилади.

✅🚶🏻‍♂️Чекишни ташлашни истаганлар ҳам хумор тутганда 20 дақиқа пиёда юрсалар, бу хоҳиш айни шу дақиқаларда ўз-ўзидан йўқоларкан.

✅🚶🏻‍♂️Америкалик олимлар 45 дақиқа давомида марафонда қатнашган иштирокчиларнинг 50 фоизи шамоллашни енгиб ўтказишганини таъкидлашади. Чунки айнан пиёда юрганимизда микроблар ва вируслар таслим бўларкан. Демак, айни кунларда сайр қилишни унутманг!

✅🚶🏻‍♂️Британиялик олимларнинг аниқлашича, ҳар куни 1 соат давомида пиёда сайр қилган кишилар юрак хасталикларига камроқ дучор бўлишаркан.

❗️Қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда, пиёда сайр қилишни одатга айлантириш вужудимиздаги кўплаб муаммоларга ечим бўлишини бемалол айта оламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi