Sog‘liqni saqlash vazirligi
118K subscribers
10.6K photos
4.64K videos
56 files
13.6K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
​Соғлиқни сақлаш тизимида коррупция ҳолатларининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлигида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган Антикоррупцион ҳафталик доирасида “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.

Тадбирда таъкидланганидек, вазирлик тизимида коррупцияга оид қонунбузарлик ҳолатларининг олдини олиш ва бартараф этиш йўналишида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, вазирликнинг Коррупцияга қарши курашиш комплаенс ички аудит ва молиявий назорат хизмати ташкил қилиниб, унинг асосий вазифалари сифатида вазирликда коррупцияга қарши кураш бўйича “комплаенс-назорат” (compliance control) тизимини жорий этиш ва уни такомиллаштириш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупцион хавф-хатарларни ўз вақтида аниқлаш, уларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш белгиланган.

Шунингдек, масофадан мониторинг қилиш орқали шубҳали вазиятлар аввал таҳлил қилиниб, аниқланган ҳолатлар натижаларига кўра мутахассисларни объектларга йўналтириш йўлга қўйилган.

Тадбирда вазирлик фаолиятида асосий эътибор молиявий хато ва камчиликларнинг олдини олиш бўйича профилактика чора-тадбирларига қаратилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимидаги фаолият жараёнлари очиқлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам сўз юритилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Давлат бюджетидан ажратилаётган маблағларнинг самарали ишлатилишини назорат қилиш, тизимдаги коррупцион хавф-хатарлар, молиявий хато ва камчиликларни аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш юзасидан ишлар давом эттирилиши қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❗️Касалланишлар ва ўлимлар сони ортди: кеча юртимизда 260 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 2 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 193893 (+260) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌10 нафари Андижон вилоятида,
📌15 нафари Бухоро вилоятида,
📌8 нафари Жиззах вилоятида,
📌1 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌9 нафари Наманган вилоятида,
📌21 нафари Самарқанд вилоятида,
📌5 нафари Сирдарё вилоятида,
📌13 нафари Фарғона вилоятида,
📌14 нафари Хоразм вилоятида,
📌67 нафари Тошкент вилоятида,
📌91 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
🔹Андижон вилоятида 15 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 10 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 6 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 5 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 22 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 12 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 11 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 10 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 7 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 94 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 190503 (+198) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1413 нафарни ташкил қилди.

Шу кунларда бутун дунёда коронавирус инфекцияси қайта бош кўтарди. Айниқса, бугун дунё бўйлаб касалликнинг "омикрон" штамми яшин тезлигида тарқалмоқда. Мутахассислар ушбу штамм билан боғлиқ умумий глобал хавфни жуда юқори дея баҳоламоқда. Бу эса ҳар биримиздан карантин қоидаларига қатъий риоя этиш, касаллик тарқалаётган мамлакатларга зарурат бўлмаса, вақтинча бормаслик, энг асосийси, COVID-19га қарши тўлиқ эмланишни тақозо этади. Унутманг, вакцина – ягона чора!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 34,4 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺2 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 240 409 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 84 669 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 104 750 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 50 990 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 34 422 635 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 17 772 555 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 11 004 262 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 5 645 818 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (52 293 доза),
📌Фарғона вилояти (30 238 доза),
📌Тошкент шаҳри (24 638 доза)
банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 82,8 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️2 декабрь ҳолатига кўра, юртимизда 449 889 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (94 748 доза), Самарқанд (69 128 доза), Наманган (56 600 доза вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​ССВ: Юртимизда гриппга қарши қанча ўқувчи ва боғча тарбияланувчиси эмланди?

Қиш фасли — ўткир респиратор инфекциялар ҳамда гриппнинг мавсумий кўтарилиш даври. Айниқса, боғча тарбияланувчилари ва мактаб ўқувчилари ўртасида бундай касалликларга чалиниш ҳолатлари кўп учрамоқда.

Бунга қарши энг самарали профилактик чора эса эмлаш табдирларидир. Шу боис миллий эмлаш календарига мувофиқ, юртимизда гриппга қарши вакцинация жараёнлари сентябрь-октябрь ойларидан бошланиб, март ойигача давом этади.

Бу Президентимизнинг 2020 йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда республика махсус комиссиясининг жорий йил 25 февралдаги 64-сонли йиғилиш баёнида белгиланган вазифалар ижроси билан ҳам ҳамоҳангдир.

Ушбу ҳужжатларга кўра, айни пайтда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ҳамда умумтаълим мактабларининг 1-синф ўқувчилари гриппга қарши эмланмоқда.

Шу мақсадда жорий йилнинг август ойидан октябрь ойигача 3 705 588 доза гриппга қарши вакцина олиб келинди.

Шунингдек, касалланиш ҳолатлари ортиши сабабли, ҳукуматимиз томонидан юртимизга 2 миллион доза “Гриппол плюс” вакцинаси келтирилди. Россияда ишлаб чиқарилган ушбу препаратнинг самарадорлиги халқаро даражада эътироф этилган.

📌 3 декабрь ҳолатига кўра, мамлакатимиз бўйлаб ташкил этилган эмлаш пунктларида 1 324 185 нафар МТТ тарбияланувчиси, 671 852 нафар 1-синф ўқувчиси гриппга қарши эмланди.

❗️ Шундай қилиб, жами 1 996 037 нафар бола гриппга қарши вакцина олди.

Биз оддий касаллик деб ҳисоблаган грипп ҳаёт учун катта хавф туғдириши, ҳатто оғир асоратларга олиб келиши мумкинлигини ҳисобга олиб, юртдошларимизни бу жараёнда янада фаол бўлишга чиқирамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 4000 нафардaн oртиқ бeмoр дaстурий гeмoдиaлизгa муҳтoж. Сурункaли буйрaк eтишмoвчилигининг сўнгги бoсқичидa бўлгaн ҳaр бир бeмoр ҳaфтaсигa кaмидa 2-3 мaртa гeмoдиaлиз муолажасини oлaди.

Бу муаммога амалий ечим топиш мақсадида мамлакатимизда буйрaк трaнсплaнтaцияси ривожига давлат даражасида эътибор қаратилмоқда.

Қувонарли жиҳати, эндиликда буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти нафақат пойтахтимиз, балки жойларда ҳам муваффақиятли ўтказиляпти.

Хусусан, яқинда академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали мутахассислари Нукус шаҳридаги Республика кўп тармоқли тиббиёт марказида маҳаллий шифокорлар билан биргаликда шундай операцияни амалга оширишди.

Айни пайтда 32 ёшли бемор Бекпўлат Давлетёровнинг ҳам, унга донорлик қилган отаси Ерпўлат аканинг ҳам аҳволи яхши.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
👍1
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Ўзбекистон халқига мурожаати
—
Обращение Президента Шавката Мирзиёева к народу Узбекистана по случаю 3 декабря - Международного дня инвалидов

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
👍1
​❗️Коронавирус: кеча юртимизда касалланганлар ва соғайганлар сони 200 нафардан ошди, яна 3 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 3 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 194105 (+212) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌13 нафари Андижон вилоятида,
📌17 нафари Бухоро вилоятида,
📌7 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌10 нафари Наманган вилоятида,
📌25 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌11 нафари Фарғона вилоятида,
📌12 нафари Хоразм вилоятида,
📌50 нафари Тошкент вилоятида,
📌56 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
🔹Андижон вилоятида 23 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 12 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 7 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
🔹Наманган вилоятида 12 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 24 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 6 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 10 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 9 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 16 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 75 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 190704 (+201) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1416 нафарни ташкил қилди.

Бугун дунё бўйлаб касалликнинг "омикрон" штамми тез суръатда тарқалмоқда. Мутахассислар ушбу штамм билан боғлиқ умумий глобал хавфни жуда юқори дея баҳолаяпти. Бу эса ҳар биримиздан карантин қоидаларига қатъий риоя этиш, энг асосийси, COVID-19га қарши тўлиқ эмланишни тақозо этади. Шундай экан вакцина олинг ва ўзингиз ва атрофдагиларни касалликдан ҳимоя қилинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 34,6 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺3 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 238 239 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 77 016 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 107 393 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 53 830 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 34 660 874 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 17 849 571 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 11 111 655 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 5 699 648 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (55 466 доза),
📌Фарғона вилояти (27 981 доза),
📌Тошкент шаҳри (23 503 доза)
банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 83,2 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️3 декабрь ҳолатига кўра, юртимизда 459 789 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (96 930 доза), Самарқанд (71 800 доза), Наманган (56 600 доза вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида қанча бемор даволанмоқда?

Юртимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият аста-секин изга тушмоқда. Буни эса кунлик касалланишлар сонидан ҳам билиш мумкин. Бироқ дунёдаги эпидемик вазият ҳамон мураккаб бўлиб қоляпти. Айниқса, COVID-19нинг янги “омикрон” штамми ер юзи бўйлаб тез суръатда тарқала бошлагач, инсоният касаллик хавфидан янада сергак тортди. Шунингдек, бу ҳолат катта эҳтимол билан вирусга қарши кураш ҳали узоқ давом этишини кўрсатмоқда.

Шу сабабли хотиржамликка берилишга сира асос йўқ. Буни эса Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонасидаги бугунги ҳолат ҳам яққол тасдиқлайди.

— Шифохона 2000 ўринга мўлжалланган бўлиб, айни пайтда бу ерда коронавирусга
гумон қилинган, ПЗР тест тасдиқланган ва пневмонияга чалинган 737 нафар бемор даволанмоқда, — дейди Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусанов. — Сўнгги 10 кун ичида муассасага ўрта ҳисобда ҳар куни 85 нафар бемор қабул қилиниб, кунига уларнинг ўртача 63 нафари соғаймоқда.

Таъкидланишича, айни пайтда шифохонага мурожаат қилаётганларни турли ёш тоифасидаги инсонлар ташкил этмоқда. Қолаверса, муассасанинг жонлантириш бўлимида муолажа олаётган оғир ва ўта оғир аҳволдаги беморлар орасида болалар, ёшлар ва катта ёшдаги инсонлар ҳам бор. Афсуски, уларнинг кўпчилиги коронавирусга қарши эмланмаган.

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи 68 ёшли Б.Н. ана шундай беморлардан. Ўз вақтида вакцина олмагани сабабли жорий йил 24 ноябрда коронавирус касаллигининг оғир кечиши билан ушбу шифохонага олиб келинган. Ёндош хасталиклари бўлгани боис кейинчалик реанимация бўлимига ўтказилган.

— Шу кунгача касалхонамизда даволанган беморлар орасида вакцина олган 531 нафар беморнинг 509 нафарида (96 фоиз) касаллик енгил ва ўрта оғир даражада кечган, — дейди Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори ўринбосари Ҳилола Алимова. — Қолган 22 нафарида касаллик нисбатан оғир ўтган. Бунга эса уларнинг аксарияти катта ёшли экани, шу билан бирга, юрак етишмовчилиги, гипертония, қандли диабет каби ёндош касалликлари борлиги сабабдир.

Таъкидлаш жоизки, эмлангандан сўнг шаклланган иммунитет касалликни ўтказгандан кейинги ҳимоядан яхшироқ. Сабаби эмлашда нейтралловчи антитаначаларнинг миқдори касаллик ўтказгандан кейин шаклланадиган антитаначалар миқдоридан анча юқори бўлади.

Қолаверса, вакцина олмаган инсонларда хасталикнинг оғир кечиши ва ўлим ҳолати кузатилишидан ташқари, узоқ муддатли нафас олиш, юрак қон-томир тизими ҳамда бош миянинг шикастланиши давом этиши мумкин. Шу сабабли шифокор сифатида юртдошларимизга касалликка қарши вакцина олишни тавсия қиламан.

Эслатиб ўтамиз, айни кунгача мамлакатимизда жами 34 660 874 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 17 849 571 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 11 111 655 нафарни,
💉3-босқичда эмланганлар 5 699 648 нафарни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун юртимиз тиббиёт тизимида амалга оширилаётган ижобий ўзгариш ва янгиланишлар, энг аввало, оддий одамлар ҳаёти ва саломатлигини асраш, касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилаётгани билан аҳамиятлидир.

Хусусан, 2021 йил давлатимиз томонидан соғлиқни сақлаш соҳасига 21 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилгани тизимдаги ислоҳотлар кўламини яққол намоён этади.

Шунингдек, жорий йил тиббиёт муассасаларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга 50 миллиард сўм, дори-дармон ва тиббий буюмлар билан таъминлаш мақсадида 1,7 триллион сўм маблағ ажратилгани аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада яхшилашга хизмат қилмоқда.

Энг муҳими, ажратилаётган ҳар бир маблағ соҳада ечилмай келаётган муҳим масалаларни ҳал этишга йўналтирилганини ҳисобга олсак, бу рақамлар ортида қанчадан-қанча ижобий ўзгаришлар турганини тасаввур қилиш қийин эмас.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ота_оналар_ойлиги

❓Олти ойликдан ошган болаларга биринчи қўшимча овқат сифатида қандай таомларни бериш тавсия этилади?

❓Қайси овқатлар кўпроқ фойдали, қайси таомларни беришга эса шошилмаган маъқул?

✅ Навбатдаги видеодарсимизда ушбу саволларга жавоб олиш баробарида, қўшимча овқатлар рецептлари билан ҳам танишасиз.
————————————
#МесяцРодительства

❓Как и что готовить ребёнку как первый прикорм после 6 месяцев?

❓Какие продукты полезны, а с какими стоит повременить?

✅ Ответы на эти вопросы и рецепты для прикорма в нашем следующем видео.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@unicefuzbekistan
​❗️Кеча юртимизда 230 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, яна 2 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 4 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 194333 (+228) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌12 нафари Андижон вилоятида,
📌13 нафари Бухоро вилоятида,
📌9 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌9 нафари Наманган вилоятида,
📌17 нафари Самарқанд вилоятида,
📌5 нафари Сирдарё вилоятида,
📌4 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌11 нафари Фарғона вилоятида,
📌14 нафари Хоразм вилоятида,
📌59 нафари Тошкент вилоятида,
📌71 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
🔹Андижон вилоятида 15 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 9 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 14 нафар,
🔹Навоий вилоятида 4 нафар,
🔹Наманган вилоятида 7 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 14 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 5 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 11 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 16 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 26 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 110 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 190939 (+235) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1418 нафарни ташкил қилди.

Бугун дунё бўйлаб касалликнинг "омикрон" штамми тез суръатда тарқалмоқда. Мутахассислар ушбу штамм билан боғлиқ умумий глобал хавфни жуда юқори дея баҳолаяпти. Бу эса ҳар биримиздан карантин қоидаларига қатъий риоя этиш, энг асосийси, COVID-19га қарши тўлиқ эмланишни тақозо этади. Шундай экан вакцина олинг ва ўзингиз ва атрофдагиларни касалликдан ҳимоя қилинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 34,8 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺4 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 213 709 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 67 688 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 97 426 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 48 595 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 34 874 583 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 17 917 259 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 11 209 081 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 5 748 243 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (42 184 доза),
📌Фарғона вилояти (24 496 доза),
📌Тошкент шаҳри (21 854 доза)
банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 83,5 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️4 декабрь ҳолатига кўра, юртимизда 467 680 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (98 200 доза), Самарқанд (73 796 доза), Наманган (56 600 доза вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​ЎРВИ: Болаларда касаллик нега қайталайди?

Мана, совуқ кунлар бошланди. Мавсумий касалликлар янада авж оладиган палла ҳозир. Айниқса, болалар ўртасида бундай хасталикларга чалиниш ҳолатлари кўп бу йил.

Шундай экан, эҳтиёкорлик — муҳим шарт. Қолаверса, бемор болалар муолажаси, парвариши ҳам ўта масъулиятли жараён ҳисобланади. Хўш, бундай вазиятда шифокорлар тавсиялари қандай?

— Ўткир респиратор касалликларни чақирувчи вирусларнинг 200 дан зиёд тури аниқланган, — дейди Тошкент педиатрия тиббиёт институти кафедра мудири Нигора Алиева. — Шулардан аденовирус, грипп А болалар орасида, айниқса кўп учраяпти.

Буларнинг аломатлари ҳам турлича кечмоқда. Бир тоифа болаларда шунчаки тумов, бошқаларда пастки нафас йўллари яллиғланиши, яна баъзиларда йўтал, ҳарорат кўтарилиши каби белгилар кузатиляпти.

Бундай хасталиклар иммунитети паст ўғил-қизларда оғир асоратлар қолдириш хавфи ҳам мавжуд. Масалан, вирус юқори нафас йўллари орқали юқиб, бронхит касаллигига олиб келиши мумкин.

Буйрак, юрак фаолиятига ҳам салбий таъсир кўрсатиши эҳтимоли бор. Энг ёмони, вирусли инфекциялардан сўнг менингит ва менингоэнцефалит касалликлари шаклланиши ва ривожланиши мумкин.

Мамлакатимизда ЎРВИ 5 ёшгача бўлган болаларда кўп учрамоқда. Улар орасида чақалоқлар ҳам кам эмас. Мутахассисдан бунинг сабаби ҳақида сўрадик.

— Ҳаммаси, аввало, соғлом турмуш тарзи билан боғлиқ, — дейди шифокор. — Бола тўғри овқатланиши, ўз вақтида ухлаши, жисмоний чиниқиши лозим. Шундагина иммунитет мустаҳкамланади.

Масалан, 1 ёшгача бўлган болалар ўзлари мустақил равишда жисмоний машқларни бажара олмайди. Демак, ота-оналари, тарбияловчилари уларни чиниқтириши зарур. Турли уқалаш муолажалари, яъни массаж ҳам бу жараёнда жуда фойдали. Боланинг танасида қон айланиш тизими фаолиятини яхшилайди.

Аслида, кичик ёшдаги ўғил-қизларнинг йилига 3-4 марта бундай вирусли касалликлар билан оғриши нормал ҳолат. Аммо касалликка чалиниш сони эмас, тузалиш муддатига эътибор қаратиш керак. Хасталикдан сўнг асоратлар қолмаслиги асосий натижа.

Нигора Алиеванинг айтишича, бемор болалар муолажаси давомли парваришни талаб қилади. Лекин баъзи ота-оналар фарзанди шифохонадан чиқиши билан уни боғчага, мактабга жўнатишади. Аҳоли гавжум жойларга, меҳмонга олиб боришади. Ваҳоланки, бундай пайтда ҳали организм тўлиқ тикланиб, аввалгидай қувватга қайтмаган бўлади.

Оқибатда ҳали тўлиқ қувватга кириб улгурмаган бола ташқи муҳитда янги вирусга дуч келиб, қайтадан касалланиб қолиши мумкин. Шундай экан, ўғил-қизларнинг хасталикни енгил даражада ўтказишида ота-оналари, яқинлари кўмаги ниҳоятда зарур. Бундай пайтда янада эътиборли бўлиш талаб этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❗️Кеча юртимизда 225 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 10 та ҳудудда 120 нафардан зиёд бемор касалликдан тўлиқ соғайди

🔺2021 йил 5 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 194556 (+223) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌14 нафари Андижон вилоятида,
📌17 нафари Бухоро вилоятида,
📌4 нафари Жиззах вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌9 нафари Наманган вилоятида,
📌15 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌12 нафари Фарғона вилоятида,
📌13 нафари Хоразм вилоятида,
📌79 нафари Тошкент вилоятида,
📌53 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
🔹Андижон вилоятида 10 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 19 нафар,
🔹Наманган вилоятида 8 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 14 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 4 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 14 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 11 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 26 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 14 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 191062 (+123) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1421 нафарни ташкил қилди.

Коронавирус инфекцияси бугун инсоният ҳаётига, жамиятнинг барча жабҳаларига салбий таъсир этмоқда. Айниқса, сўнгги кунларда дунёда касалликнинг янги тўлқини авж олаётгани барчада жиддий хавотир уйғотаяпти.
Мана шундай пайтда коронавирусдан халос бўлиш учун энг тўғри, энг самарали ва энг ишончли йўл — касалликка қарши эмланишдир. Шундай экан вакцина олинг ва ўзингиз ва атрофдагиларни хасталикдан ҳимоя қилинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ота_оналар_ойлиги

❓Болалар табиатан қизиқувчан бўлади. Шу боис улар улғайиш жараёнида ўзлари яшаётган атроф-муҳитни тезроқ танишга ҳаракат қиладилар.

✅ Бунда, биз, катталарнинг зиммамиздаги масъулият — фарзандларимиз учун хавфсиз муҳит яратишдан иборат.
————————————
#МесяцРодительства

❓Все дети любопытны по своей природе. Для того, чтобы развиваться и расти, они изучают мир, в котором живут.

✅ Ответсвенность взрослых — сдеалать их окружение безопасным.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@unicefuzbekistan
​ЖССТ: “Омикрон” штамми бўйича якуний хулоса чиқаришга ҳали эрта!

Коронавируснинг янги штамми дунё бўйлаб шиддат билан тарқаляпти. ЖССТнинг маълум қилишича, ҳозиргача “омикрон” 38 та мамлакатда қайд этилди.

Бу рўйхатнинг сўнгги поғоналарида Аргентина ҳам бор. Янги штамм 30 ноябрь куни Жанубий Африка Республикасидан АҚШ орқали мамлакатга қайтган фуқарода аниқланган.

У жўнашидан олдин ҳам, етиб келгач ҳам COVID-19га тест топширган. Натижалар “салбий” чиққанига қарамай, у карантинга олинган. Бироқ куни кеча ўтказилган такрорий текширувлар “ижобий” натижани кўрсатди.

Аргентина Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, саёҳатчи аввалроқ коронавирусга қарши тўлиқ эмланган. Шу сабабли унда ҳозир касаллик белгилари йўқ.

Коронавируснинг янги мутацияси Тунисда аниқланганидан кўп ўтмай, Руминияда ҳам дастлабки иккита ҳолат рўйхатга олинди.

“Омикрон” худди “дельта” штамми каби болалар саломатлигига ҳам хавф солиши мумкинлиги барчада жиддий хавотирлар уйғотмоқда. Чунки Канаданинг Онтарио провинциясида 12 ёшли болада ушбу вирус тури қайд этилди.

Пандемия даврида касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари бўйича энг юқори ўринни банд этиб келаётган АҚШ ҳам янги штаммга қарши жиддий курашишига тўғри келади. Негаки, шу кунгача мамлакатнинг 15 га яқин штатида “омикрон” варианти рўйхатга олинди.

Россияда
эса илк шубҳали ҳолатлар ҳали ўз тасдиғини топгани йўқ. Уч кун авввал Жанубий Африкадан шахсий авиарейс орқали қайтган икки йўловчида COVID-19 аниқланган бўлса-да, бу вирус тури қайси штаммга мансублиги текшириляпти.

ЖССТнинг соғлиқни сақлаш билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар дастури ижрочи директори Майкл Раяннинг баёнот беришича, “омикрон” юқиши оқибатида ҳали бирорта ўлим ҳолати кузатилмади. Янги штаммнинг юқумлилик даражаси ва асоратларини ўрганиш ва аниқлаш учун яна бир неча ҳафта керак бўлади.

Шунингдек, ЖССТ “омикрон” бошқа штаммларни сиқиб чиқариши мумкинлигини истисно этмаяпти. Бу ҳолат юз берса, Европада коронавирусга чалинган беморларнинг ярми ушбу вариант билан касалланади.

Шунга қарамай, мазкур ташкилот эксперти Мария ван Керкхове дастлабки кузатишлари натижасини эълон қилди. Унга кўра, “омикрон” штаммини юқтирганларда касаллик нисбатан енгилроқ ўтмоқда. Аммо якуний хулосалар чиқаришга ҳали эрта.

Муҳими, амалдаги вакциналар ушбу штаммга қарши ҳам самара бериши мумкин. Буни янги штамм ўчоғи бўлган Жанубий Африка Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ҳам тасдиқлади.

Унинг қайд этишича, коронавирусга қарши эмланган одамларда хасталик енгил ўтади. Бироқ вакцина олмаганларнинг қарийб барчаси касалхоналарга ётқизилиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi