Sog‘liqni saqlash vazirligi
118K subscribers
10.6K photos
4.63K videos
56 files
13.6K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
​❗️Кеча юртимизда 210 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 280 нафардан зиёд бемор касалликдан тўлиқ соғайди

🔺2021 йил 14 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 196303 (+209) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌12 нафари Андижон вилоятида,
📌14 нафари Бухоро вилоятида,
📌8 нафари Жиззах вилоятида,
📌8 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌4 нафари Наманган вилоятида,
📌21 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌10 нафари Фарғона вилоятида,
📌13 нафари Хоразм вилоятида,
📌54 нафари Тошкент вилоятида,
📌60 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
🔹Андижон вилоятида 13 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 8 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 13 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹Наманган вилоятида 3 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 37 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 6 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 7 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 48 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 140 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 193125 (+284) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1445 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Фарғонада ҳам эмлаш кўрсаткичи 4 миллион дозадан ошди

🔺14 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 229 995 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 52 988 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 121 707 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 55 300 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 36 534 484 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 18 352 007 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 12 057 662 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 6 124 815 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (47 465 доза),
📌Фарғона вилояти (27 003 доза),
📌Тошкент шаҳри (23 689 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 85,5 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​​ССВ: ШУ ЙИЛНИНГ 11 ОЙИДА “ТЕЗ ЁРДАМ”ГА 6 МИНГ 300 ДАН ЗИЁД ЁЛҒОН ЧАҚИРИҚ КЕЛИБ ТУШДИ

Тез тиббий ёрдам хизматида энг муҳим мезон нима? Албатта, тезлик! Аввало, чақирув манзилига жуда қисқа вақт ичида етиб бориш керак! Сўнг беморга зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиши шарт!

Шундан кейин, зарурат бўлса, беморни шошилинч равишда шифохонага олиб бориш талаб этилади. Бу жараёнда ҳар дақиқа, ҳатто ҳар сония ҳисобли. Бироқ юртимизда “Тез ёрдам”нинг тезлигига салбий таъсир этувчи омиллар, афсуски, ҳали-ҳануз мавжуд.

Масалан, яқинларимиздан бири тўсатдан дард чекиб қолса, дарҳол “103” рақамини терамиз. Аммо тиббиёт ходимлари етиб келишини ҳам кутмай беморни бошқа машинада касалхонага олиб кетиш ҳолатлари баъзан учраб туради.

Бундан ташқари, чақирув манзилини нотўғри бериш, устига-устак, “Тез ёрдам” етиб борганида, эшикни очмаслик, телефон қўнғироқларига жавоб бермаслик каби нохуш вазиятларга ҳам шифокору ҳамшираларимиз кўп гувоҳ бўлишади.

Ёки “103”га мурожаат қилиб, тиббиёт бригадаси айтилган манзилга энди етиб келганида, чақириқни рад этиш ҳолатлари ҳам такрорланиб туради.

Рақамларга мурожаат қилсак, жорий йилнинг 1 январидан 1 декабрига қадар “Тез ёрдам” хизматига мамлакатимиз бўйича жами 6301 та ёлғон чақириқ келиб тушган.

Тўғри, бу ўтган йилнинг шу даврига қиёслаганда қарийб 1800 та кам кўрсаткич. Аммо ёлғон чақириқлар ҳақиқий беморлар ҳаётини хавф остига қўйишини инобатга олсак, унинг биттаси ҳам давлат ва халқ учун катта зиён келтиришига шубҳа йўқ.

Таҳлиллар натижаси шуни кўрсатадики, энг кўп ёлғон чақириқлар келиб тушган ҳудудлар рўйхати бошида 1317 та кўрсаткич билан Тошкент вилояти турибди. Кейинги ўринни Фарғона вилояти эгаллаган – 942 та ёлғон чақириқ.

Шунингдек, “Тез ёрдам”га пойтахтимиздан 894 та, Қашқадарёдан 874 та ҳамда Навоий вилоятидан 842 та ёлғон чақириқ келиб тушган.

Яна бир оғриқли масала: орамизда “иситмам кўтарилмадимикан?”, “қон босимимни ўлчатай-чи”, “уколимни қилдириб олсаммикан?” деган важлар билан ҳам “Тез ёрдам”га мурожаат қилувчилар кўп.

Ваҳоланки, тез тиббий ёрдам ходимлари беморни даволамайди, балки юзага келган ҳолат бўйича шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатади, яъни фақат симптоматик даво чораларини кўради.

Қолаверса, ёлғон чақириқлар тез тиббий ёрдам ходимларига икки баробар кўп ташвиш келтиради. Яъни қилинган мурожаатнинг ҳақиқатан ҳам ёлғон эканлигини исботлаш зарур. Бунинг учун чақириқда кўрсатилган манзилни аниқлаш, куннинг қайси вақти бўлишидан қатъи назар суриштирув ўтказиш ва шундан сўнг уни ҳужжатлаштириш керак.

Бу эса, табиийки, “Тез ёрдам” хизматига муҳтож беморларнинг кутиб қолиши, ҳатто ҳаёти хавф остида қолишига сабаб бўлиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот котиби.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли тиббиёт ходимлари!

Тез кунда Президентимизнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон тиббиёти — Инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқоти тизимдаги муаммолар юзасидан мурожаат қилишингиз учун энг яхши имкониятдир!

Ҳеч бир масала Президент эътиборидан четда қолмайди.

1295 рақами орқали таклиф ва ташаббусларингизни йўлланг ва мамлакат тиббиётини янги сифат босқичига олиб чиқишга ўз ҳиссангизни қўшинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уважаемые медицинские работники!

Открытый диалог Президента с представителями сферы здравоохранения на тему «Медицина Узбекистана – Во имя чести и достоинства человека», который пройдёт в ближайшее время, уникальная возможность напрямую обратиться к Президенту Республики Узбекистан по проблемам, касающимся национальной системы здравоохранения.

Ни один вопрос не останется без внимания Президента.

Присылайте предложения и инициативы по номеру 1295 и внесите свой вклад в поднятие медицины нашей страны на качественно новый уровень.

Пресс-служба Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​ЖССТ: “Омикрон” штамми биз ўйлагандан ҳам кўра хавфлироқ бўлиши мумкин

Коронавируснинг “омикрон” штамми аниқланган мамлакатлар сони 77 тага етди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус кеча шу ҳақда баёнот берди. Унинг таъкидлашича, кўрсаткичлар бундан ҳам юқори бўлиши мумкин. Чунки янги мутация биз ўйлагандан кўра тезроқ суръатда тарқалмоқда.

Ушбу ҳолат келгусида яна бир глобал муаммони келтириб чиқариши эҳтимоли юқори. Яъни ЖССТ касалланишлар сони кескин кўпайиши билан шифохоналарда ўрин-жойлар етмай қолишидан жиддий хавотирда.

— “Омикрон”ни фақат коронавирусга қарши вакциналар билангина тўхтатиб қололмаймиз, — дейди Т. Гебрейесус. — Бошқа эҳтиёт чораларини ҳам кучайтиришимиз шарт. Жумладан, тиббий ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, бино ва хоналарни тез-тез шамоллатиб туриш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш зарур.

Шунингдек, ЖССТ раҳбари ўз баёнотида “омикрон”нинг хавфли жиҳатлари ҳали етарлича ўрганилмагани ва баҳоланмаганини ҳам айтди.

Буни бошқа мутахассис ва экспертлар хулосалари ҳам тасдиқлайди. Масалан, “Moderna” компаниясининг бош тиббиёт мутахассиси Пол Буртоннинг айтишича, “омикрон” ва “дельта” штаммлари бир вақтнинг ўзида юқиб, инсон танаси ҳужайраларига киргач, янги, янада хавфли вирус тури пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Унинг сўзларига кўра, "омикрон" коронавируснинг енгилроқ штамми, деб ўйлаш хатодир.

Жанубий Африка Республикасининг энг йирик провинцияларидан бири — Йоханнесбургда жойлашган Витватерсранда университети тадқиқотчиси Шабир Мадҳи ҳам шундай фикрда. Яъни “омикрон” ҳозир бизга маълум бўлганидан ҳам хавфлироқ бўлиши мумкин.

Россия бош вазири ўринбосари Татьяна Голикова эса жаҳон олимлари хулосасига таяниб, “делта” билан касалланган ҳар бир бемор бу вирусни ўртача 0,8 кишига юқтириши эҳтимолини айтди. “Омикрон”га чалинганларда бу кўрсаткич 3-3,5 кишига етиши мумкин.

Бинобарин, хитойлик олимлар томонидан ўтказилган тадқиқот натижасида “омикрон” бронхларда “дельта”га қараганда 70 марта тезроқ кўпайиши аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❗️Кеча юртимизда қарийб 220 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, касалликдан 4 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 15 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 196522 (+219) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌14 нафари Андижон вилоятида,
📌12 нафари Бухоро вилоятида,
📌7 нафари Жиззах вилоятида,
📌10 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌7 нафари Наманган вилоятида,
📌26 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌10 нафари Фарғона вилоятида,
📌14 нафари Хоразм вилоятида,
📌53 нафари Тошкент вилоятида,
📌57 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
🔹Андижон вилоятида 15 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 22 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 5 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹Наманган вилоятида 16 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 13 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 3 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 15 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 12 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 24 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 19 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 193277 (+152) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1449 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Мамлакатимизда жами 36,7 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди.

🔺15 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 213 463 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 42 143 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 118 320 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 53 000 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 36 747 947 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 18 394 150 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 12 175 982 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 6 177 815 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (44 667 доза),
📌Тошкент шаҳри (24 486 доза),
📌Фарғона вилояти (24 280 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 85,7 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi

❗️15 декабрь ҳолатига кўра, юртимизда 528 212 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (104 166 доза), Самарқанд (89 925 доза), Андижон (60 002 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​ЭНДОПРОТЕЗЛАШ АМАЛИЁТИ: УЧ КУН ЎТИБ БЕМОР ЮРА БОШЛАЙДИ

Статистик маълумотларга кўра, бугунги кунда дунёда ҳар минг кишидан 72 нафари эндопротезлаш амалиётига муҳтож. Шуни айтиш мумкинки, турли омилларга кўра, тизза ва чаноқ-сон бўғимлари хасталиклари тобора яшариб бормоқда. Хўш, мамлакатимизда бундай дардга чалинган беморларни соғлом ҳаётга қайтариш учун қандай ишлар амалга оширилмоқда?

ССВ Матбуот хизмати Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида чаноқ-сон бўғимларини сунъий бўғим билан алмаштириш, яъни эндопротезлаш амалиётларини ўтказиш жараёнлари билан танишди.

— Август ойида оёқ бўғимларимда оғриқ пайдо бўлди, — дейди 65 ёшли бемор Фарҳод Гиязов. — Кўп ўтмай, юришга қийналиб қолдим. Дастлабки текширув натижалари яхши чиқмади. Икки ой турли муолажалар олдим. Навбатдаги тиббий кўрик аҳволим янада ёмонлашганини кўрсатди. Шундан сўнг операцияга рози бўлдим. Икки соатга яқин давом этган амалиётда иккала оёқ бўғимимга бирдан эндопротез қўйишди. Бир кун қийналдим, холос. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман.

Олтмиш бир ёшли яна бир бемор 3 йилдан бери бўғим оғриғидан азият чекиб келгани, бир оёғининг чаноқ-сон қисмига эндопратез қўйилгач, дарддан анча фориғ бўлгани, энди эса иккинчи оёғига ҳам эндопротез қўйдирмоқчи эканини айтди. Янгийўллик бу бемор тиббиёт марказига имтиёзли йўлланма билан келган.

— Эндопротезлар кўп ҳолларда тизза ва чаноқ-сон бўғимларига қўйилади, — дейди Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов. — Бу операцияга артроз касаллиги 2-3-даражага ўтганда, оғриқ ниҳоятда кучайганда эҳтиёж сезилади.

Ушбу амалиёт асосан ўрта ва катта ёшли беморларда, қолаверса, чаноқ-сон бўғими туғма яхши ривожланмаган ёшларда ўтказилиши мумкин. Бундан ташқари, турли травмалардан кейин, инфекцион ва ноинфекцион касалликлар асорати сифатида ҳам артрит, артроз касалликлари юртдошларимиз орасида кўп учрамоқда.

Муваффақиятли эндопротезлаш амалиётидан 3 кун ўтиб бемор юра бошлайди. Бир ҳафта-ўн кун шифокорлар кузатувида бўлгач, уйига жавоб берилади. Бир ярим-икки ойгача оёқнинг протезланган қисмларини кескин букиш, қалтис ҳаракатлар қилиш ман этилади. Кейинги ойлардан фаол, аммо оғир бўлмаган жисмоний машқларни бажариш мумкин. Ҳозир бундай амалиётлар жойларда ҳам ўтказиляпти.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида жорий йилнинг ўтган даврида 1 минг 373 та эндопротезлаш амалиёти бажарилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​ЖССТ: “Омикрон” билан касалланиш ҳолатлари ҳар 2-3 кунда икки баробар ортмоқда

Коронавируснинг янги штамми дунё бўйлаб қанчалик тез тарқалаётган бўлса, жаҳон олимлари ҳам бу мутациянинг хавфли томонлари, хусусияту асоратларини шундай шиддат билан тадқиқ этмоқда. Натижада “омикрон” ҳақида кунига янгидан-янги маълумот ва хулосалар пайдо бўляпти.

Масалан, ЖССТнинг COVID-19га қарши курашиш бўйича махсус вакили Дэвид Набарронинг қайд этишича, ушбу штамм билан касалланиш ҳолатлари ҳар 2-3 кунда икки баробар ортиб бораётир.

Хавотирли жиҳати, бу борадаги кўрсаткичлар бир ҳафта ичида 8 баробар ошиши мумкин. Икки ҳафтадан сўнг эса вазият 40 баробар хавфлироқ тус олиши эҳтимоли катта.

Ўшанда бундай ўта мураккаб эпидемиологик ҳолат, энг аввало, Буюк Британия соғлиқни сақлаш тизимини жуда танг аҳволга солиб қўяди. Европа, қолаверса, жаҳоннинг бошқа мамлакатлари ҳам пандемиянинг янги тўлқинидан катта зарар кўради.

Аслида, Буюк Британияда ҳозирнинг ўзидаёқ аҳвол ташвишланарли. 15 декабрь ҳолатига кўра, бу ерда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолатлари қарийб 78 мингтага етган.

Яқинда Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазири Сажид Жавид мамлакатда “омикрон” қайд этилган беморлар сони 4,7 минг нафарни ташкил этаётганини маълум қилган эди. Орадан 3 кун ўтиб бу кўрсаткич 10 мингтага етди.

Шунга қарамай, мутахассислар вакцинация самарасига катта умид боғлашяпти. Хусусан, қўшимча дозада эмланганлар “омикрон”дан ишончли ҳимояланиши ёки уларда касаллик енгил ўтиши айтиляпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❗️Кеча юртимизда яна 220 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, касалликдан 200 нафардан зиёд бемор соғайди

🔺2021 йил 16 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 196739 (+217) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌13 нафари Андижон вилоятида,
📌12 нафари Бухоро вилоятида,
📌3 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌7 нафари Наманган вилоятида,
📌24 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌9 нафари Фарғона вилоятида,
📌15 нафари Хоразм вилоятида,
📌53 нафари Тошкент вилоятида,
📌72 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар,
🔹Андижон вилоятида 16 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 17 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 1 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 3 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 19 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 7 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 11 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 34 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 87 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 193478 (+201) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1453 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Мамлакатимизда жами 36,9 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди.

🔺16 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 200 444 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 39 297 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 111 290 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 49 857 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 36 948 391 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 18 433 447 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 12 287 272 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 6 227 672 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (33 255 доза),
📌Тошкент шаҳри (24 587 доза),
📌Фарғона вилояти (22 612 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 85,9 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️16 декабрь ҳолатига кўра, юртимизда 534 861 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (104 479 доза), Самарқанд (90 854 доза), Андижон (60 504 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​ССВ: Ўзбекистон нейрохирургиясида муҳим янгилик — тутқаноқ касаллигини замонавий усулда даволаш йўлга қўйилди

Сўзлаш, эшитиш, кўриш, ҳид ва таъм билиш, ҳаракатланиш, имо-ишоралар ҳамда бошқа сезги органларимиз фаолияти бош миямизда жойлашган 12 жуфт нерв орқали бошқарилади. Инсоннинг ушбу аъзоси 100 миллиард нейрон ва триллион ҳужайралардан ташкил топган. Бу маълумотлар марказий асаб тизими касалликлари муолажасида мияга тиғ теккизиш нақадар мураккаб амалиёт эканлигини англатади.

Нейрохирургия — айни шу фаолият, яъни мия ва орқа мия, шунингдек, унинг периферик бўлимларини операция орқали даволаш билан шуғулланувчи жарроҳлик соҳаси.

— Ҳозирги кунда бу йўналишда мамлакатимиз бўйича туғма нуқсон билан туғилиш, умуртқа поғонаси дегенератив-дистрофик касалликлари ҳамда марказий нерв тизими қон томирлари хасталиклари энг юқори ўринларни эгаллайди, — дейди Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Ғайрат Кариев. — Жорий йилнинг ўтган даврида муассамизда ана шундай беморларда 2401 та операция ўтказилди.

Жойлардаги 11 та ҳудудий филиалимизда эса 81 турдаги нейрохирургик жарроҳлик амалиётлари бажарилмоқда. Уларнинг 50 фоизгача қисмини юқори технологик операциялар ташкил этяпти. Бундан ташқари, ҳудудлардаги даволаш муассасаларининг нейрохирургия бўлимларида ҳам шундай муолажалар йўлга қўйилган. Натижада марказимизга мурожаат қилувчилар сони ўтган йилга нисбатан икки баробар камайди.

Шунингдек, марказимизда турли оғриқ синдромларини операциясиз ва асоратсиз бартараф этадиган Радиочастоталик абляция даволаш ускунаси ишга туширилди. Эндоваксуляр жарроҳлик амалиёти, интраоперацион нейромониторинг имконини берувчи нейрофизиологик усулдаги муолажалар йўлга қўйилди.

Эъзоза Мамасолиева — 8 ёш. Пойтахтимизнинг Сергели туманида яшайди. Яқинда оёқларида ҳаракат чекланиши, ўнг оёқ гипотрофияси, бел ва оёқлардаги кучли оғриқ шикояти билан марказга мурожаат қилган. Беморга тизимли текширувлар асосида марказий нерв тизимининг туғма нуқсони, орқа миянинг кўкрак қисми диастематомиелия ва тетринг-синдроми ташхиси қўйилди.

Шундан сўнг унда тўлиқ микроскоп остида, интраоперацион нейромониторинг ёрдамида мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Операциядан кейин Эъзозанинг умумий аҳволи яхшиланди ва неврологик ўчоқли белгилар йўқолди.

Қолаверса, бу ерда жорий йилдан бошлаб тутқаноқ касаллигини замонавий усулда даволаш йўлга қўйилди. Масалан, Қозоғистон Республикасидан мурожаат қилган 31 ёшли Гулбол Аймахонова шундай хасталикдан азият чекарди. Марказнинг малакали шифокорлари томонидан унда юқори технологик мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Операциядан сўнг беморда неврологик асоратлар, эпилептик тутқаноқ ҳуружлари кузатилмади. Бу эса Ўзбекистон нейрохирургиясидаги муҳим янгиликдир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
🇺🇿🇰🇷 Президент Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи доирасида давлат раҳбарларининг музокараларидан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Мун Чжэ Ин Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма баёнотни қабул қилди.

Икки мамлакат раҳбарлари ҳузурида соғлиқни сақлаш, «ақлли» шаҳарлар, энергетика, нодир металлар соҳасида ҳамкорлик қилиш, лойиҳаларни молиялаштириш бўйича қатор келишувлар имзоланди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иссиқ жон иситмасиз бўлмайди, деганларидек, ҳар бир инсон касал бўлиши, шифокор кўмагига эҳтиёж сезиши мумкин. Бунда энг биринчи бўлиб “Тез ёрдам” хизмати ходимлари ёрдамга ошиқади.

Бироқ улар доим ҳам чақирув манзилига ўз вақтида етиб боролмаслиги ва беморга биринчи тиббий ёрдам кўрсата олмаслиги мумкин. Бунга эса кўпинча асоссиз ва ёлғон чақириқлар сабаб бўлади.

Афсуски, аксарият ҳолларда у ёки бу сурункали касаллиги бор беморлар гоҳ қон босимини ўлчатиш, гоҳида қайсидир уколни қилдириш ёки бўлмаса, режали даволаш муолажалари учун ҳам "Тез ёрдам" чақиришади. Уларнинг бу хатти-ҳаракати ушбу хизмат фаолияти ва сифатига салбий таъсир этади.

Энг ёмони, тиббий ёрдамга чинакам муҳтож беморнинг ҳаёти хавф остида қолиши, ҳатто ўлим ҳолати кузатилиши мумкин.

Тез тиббий ёрдам ходимлари ишида ҳар бир дақиқа ҳисобли эканини билиб туриб, бу ишни амалга оширувчи юртдошларимизга ушбу видеороликдаги ҳолат ибрат бўлади, деган умиддамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi