Sog‘liqni saqlash vazirligi
118K subscribers
10.6K photos
4.63K videos
56 files
13.6K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✅ Bebbo — ота-оналар учун мўлжаллаб яратилган бепул мобиль илова. У орқали фарзандларингизнинг ўсиши, ривожланиши ва тарбиясига доир зарур маслаҳат ва тавсияларга эга бўлишингиз мумкин.

🔴 Иловадан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар юқоридаги видеолавҳадан жой олган.

⭐️ Иловани юклаб олиш:

⬇️ Google Play
⬇️ AppStore

▶️@unicefuzbekistan
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​“Тез ёрдам”га мурожаат қилганларнинг атиги 9 фоизи госпитализация қилинган. Бу нимани англатади?

Яқин йилларгача халқимиз “Тез ёрдам” фаолиятидан мутлақо норози эди. Ҳали ҳам бу соҳа камчиликлардан тўлиқ холи, дея олмаймиз. Аммо ўтган беш йилда “тез ёрдам” шохобчалари ҳам, тез тиббий ёрдам бригадалари ҳам, хизмат машиналари сони ҳам кескин кўпайгани факт.

Тез тиббий ёрдам бригадаларининг хизмат кўрсатиш радиуси ўртача 15-20 км.дан 8-12 км.гача қисқаргани, кечикишлар кўрсаткичи 10-12 фоиздан 1-2 фоизгача камайгани катта ютуқ.

Лекин шунга қарамай, ҳануз тиббий ёрдам хизмати юклама билан ишлашга мажбур. Нега?

Сўзимизни рақамлар билан тасдиқлашга ҳаракат қиламиз. 2021 йилнинг ўн бир ойи давомида юртимиз аҳолиси томонидан “103” хизматига бўлган жами мурожаатлар сони 11 миллион 604 минг 292 тани ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 1 миллионга кўп.

Энг кўп чақириқлар Фарғона (1 373 997 та), Андижон (1 288 543 та) ва Тошкент (1 147 892 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Кейинги ўринда Тошкент шаҳри — 1 146 005 та мурожаат.

Энди асосий масалага келсак. Мисол учун, Европа мамлакатларида “Тез ёрдам”га чақириқларнинг аксарият қисмида бемор госпитализация қилинади. Содда қилиб айтганда, шифохонага шошилинч равишда ётқизиш учун зарурат бўлмаса, одамлар бу хизматга беҳуда сим қоқмайди.

Ўзбекистонда-чи? Юртимизда шу йил бошидан 1 декабрга қадар “Тез ёрдам” хизмати орқали 11 миллион 422 минг 63 нафар беморга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Шулардан 1 миллион 49 минг 221 нафари госпитализация қилинган. Кўряпсизми, бизда шифохоналарга ётқизиш кўрсаткичи бор-йўғи 9 фоизга тенг!

Яъни 90 фоиздан зиёд ҳолатда беморларга жойида тиббий хизмат кўрсатилган. Бу эса “Тез ёрдам”ни чақирадиганларнинг аксарияти аслида “103” ёрдамига муҳтож эмаслигини англатади.

Тўғри-да, иситмаси 37,5-38 даражага кўтарилган беморни тез тиббий ёрдам бригадаси шошилинч равишда шифохонага олиб бориши керакми? Ваҳоланки, ҳарорат кўтарилиши турли касалликларнинг бошланиши аломати бўлиши мумкин!

Буни аниқлаш учун аввал дори ичиб иситмани тушириш, кейин профилактика ёки даволаш муассасасига бориб, чуқур тиббий текширувлардан ўтиш лозим. “Тез ёрдам” ходимларида эса бундай диагностика хизматларини кўрсатиш имконияти, табиийки, йўқ.

Натижада тиббиёт бригадаси вакиллари беморга, нари борса, ҳароратни туширувчи “укол” қилиб қайтади. Қон босими меъёридан сал ошган ёки тушган беморларга нисбатан ҳам юқоридаги мисолни қўллаш мумкин.

Ҳар бир асоссиз чақириқ учун ҳам давлат ҳисобидан маълум харажатлар сарфланади. Бу — халқнинг, яъни сизу биз, барчамизнинг пулимиз. Қолаверса, тиббиёт ходимларининг вақти беҳуда йўқотилади. Энг ёмони, шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож бошқа беморларга хизмат кўрсатиш қамрови пасаяди.

Шундай экан, “103” рақамини теришдан аввал яна бир бор ўйлаб олайлик. Биз чиндан ҳам тез тиббий ёрдамга муҳтожмизми?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❗️Кеча юртимизда яна 175 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, биргина Тошкент шаҳрида 65 нафар бемор қайд этилди

🔺2021 йил 21 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 197566 (+174) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌10 нафари Андижон вилоятида,
📌11 нафари Бухоро вилоятида,
📌8 нафари Жиззах вилоятида,
📌9 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌3 нафари Наманган вилоятида,
📌15 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌6 нафари Фарғона вилоятида,
📌11 нафари Хоразм вилоятида,
📌30 нафари Тошкент вилоятида,
📌65 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
🔹Андижон вилоятида 21 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 10 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 9 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 16 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 3 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 7 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 10 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 23 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 160 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 194479 (+267) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1468 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Мамлакатимизда жами 37,7 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺21 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 199 471 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 38 327 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 109 471 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 51 673 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 37 745 967 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 18 594 375 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 12 716 466 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 6 435 126 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌 Самарқанд вилояти (33 753 доза),
📌 Тошкент шаҳри (25 119 доза),
📌 Тошкент вилояти (22 048 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 86,7 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️21 декабрь ҳолатига кўра, юртимизда 568 984 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (110 005 доза), Самарқанд (97 542 доза), Андижон (63 738 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​"Омикрон": Янги йил арафасида қатор давлатларда қатъий карантин чоралари кўрилмоқда

Сўнгги кунларда коронавируснинг “омикрон” штамми яна қатор мамлакатларга кириб боргани тасдиқланди. Улар орасида Таиланд ва Грузия ҳам бор. Россияда эса бу вирус тури билан касалланганлар сони 41 нафарга етди.

Олимлар томонидан янги штаммни юқтирганларда хасталик нисбатан енгил ўтаётгани айтилса-да, афсуски, йўқотишлар ҳам бор. Хусусан, Буюк Британиядан сўнг АҚШ ва Исроилда янги мутациядан илк ўлим ҳолатлари қайд этилди.

Европада пандемиянинг янги тўлқини авж олиши билан боғлиқ хавотирлар аллақчон АҚШга ҳам таҳдид солган. Мамлакат расмийларининг маълум қилишича, бу ерда “омикрон” доминант, яъни етакчи вариантга айланиб бўлди.

Ҳозир Қўшма штатларда аниқланаётган касалланиш ҳолатларининг тўртдан уч қисми айнан ушбу мутация ҳиссасига тўғри келмоқда. Ҳукумат эса ҳадемай мамлакат шифохоналарида бўш жой қолмаслигидан ташвишда.

ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ҳанс Клюгенинг айтишича, “омикрон” Буюк Британия, Дания, Португалия ва Ирландияда аллақачон етакчи штаммга айланган. Яқин ҳафталар ичида у Европанинг бошқа мамлакатларида ҳам доминант позицияни эгаллайди.

Янги йил ва Рождество байрамлари яқинлашгани сари мутахассисларнинг хавотирлари ортиб бормоқда. Чунки ҳозирги мураккаб эпидемиологик вазиятда байрам билан боғлиқ оммавий тадбирлар, меҳмондорчиликлар касалликнинг тарқалиш суръатини янада тезлаштириб юбориши, шубҳасиз.

Шундан келиб чиқиб, қатор мамлакатлар карантин чекловларини кучайтиришга мажбур бўлмоқда. Мисол учун, Германияда коронавирусга қарши эмланмаганлар уйларида икки кишидан, вакцина олган ва касалликка чалиниб бўлганлар эса ўн кишидан ортиқ меҳмон қабул қилишлари мумкин эмас.

Данияда байрам кунлари театр, кинотеатр каби жамоат жойлари эшигига қулф осилади. Янги Зеландия "омикрон" хавфи туфайли ўз чегараларини очиш муддатини январь ойидан февраль ойигача узайтирди. Швейцарияда одамлар бар, ресторан, спорт заллари ва бошқа жамоат жойларига вакцина паспортлари билангина киритилади. Ирландияда эса ана шундай муассасалар иш соати 20:00га қадар чекланди.

ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус Женевада бўлиб ўтган брифингда коронавируснинг янги штаммидан ҳимояланиш учун одамларни яқинлашиб келаётган байрам билан боғлиқ режаларини қайта кўриб чиқишга, имкон қадар кўпчилик билан нишонланадиган тадбирларни кейинроққа қолдиришга чақирди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​ССВ: Сил касаллигидан соғайиш муддати 2 йилдан 9 ойга қисқарди. Энди олимларимиз даволаниш курсини олти ойга камайтирмоқчи

Дунёда йилига 8,6 миллион киши туберкулёз (сил) хасталигига чалиниб, унинг асоратлари туфайли 1 миллиондан ортиқ бемор вафот этмоқда. Албатта, бу — хавфли касаллик. Шунга қарамай, замонавий тиббиёт ютуқлари асосида уни самарали даволаса бўлади. Ўзбекистоннинг бу борадаги илғор тажрибаси кейинги йилларда дунё миқёсида эътироф этиляпти.

— Авваллари туберкулёзни аниқлаш учун 3-4 ойлаб вақт талаб этиларди, — дейди Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, профессор Наргиза ПАРПИЕВА. — Ҳозирги кунда эса бу касалликка генно-молекуляр усули орқали бор-йўғи 70 дақиқа ичида аниқ ташхис қўйилмоқда.

Илғор операция усуллари жорий этилиши, самарали дори-дармонлар қўлланилиши натижасида беморларнинг касалликдан соғайиш муддати ҳам 2 йилдан 9 ойга қисқарди. Ҳозир олимларимиз "Чегара билмас шифокорлар" халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда
даволаниш курсини олти ойга қисқартириш устида илмий изланишлар олиб бормоқда. Энг муҳими, бунинг дастлабки натижаси ва самарадорлиги бундан бир ой аввал Лондонда бўлиб ўтган Жаҳон туберкулез ва ўпка касалликлари Конгрессида эътироф этилди.

Шунингдек, ўтган йил якунларига кўра, мамлакатимизда ушбу хасталикка чалиниш ҳолатлари 2015 йилга нисбатан 31,4 фоизга камайиб, ҳар 100 000 аҳолига нисбатан 32,1 тани ташкил этган. Ваҳоланки, Россияда бу кўрсаткич 54, Руминияда 68 ҳамда Украинада 80 тага тенг.

Ўлим ҳолатлари эса 2015 йилга қиёслаганда 61,3 фоизга камайиб, 100 000 аҳолига нисбатан 1,2 тага тушди. Ўз навбатида, даволаш самарадорлиги
91,2 фоизга етказилди. Дунёда ушбу кўрсаткич 85 фоиз эканини инобатга олсак, натижа кўлами янада яққолроқ кўзга ташланади.

Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази фаолиятида бундай ютуқлар кўп. Шу боис ўтган қисқа даврда силга қарши олиб борилган тадбирлар натижалари бўйича Ўзбекистон фтизиатрия хизмати Европа ҳудудидаги 53 мамлакат орасида 2-ўринни эгаллади.

Ҳозир марказда Германиянинг халқаро сертификатига эга, сил микобактериясини бактериологик, молекуляр-генетик усулда, тезкор ва аниқ ташхислайдиган Референс-микробиологик лабораторияси мавжуд.

Қолаверса, жорий йилда муассасага халқаро ташкилотлар кўмагида келтирилган 30 та GeneXpert инновацион технологияси ҳудудлардаги лабораторияларга ўрнатилмоқда. Айни пайтда мамлакатимизда бундай замонавий ускуналар сони 98 тани ташкил этяпти. Бундан ташқари, марказ 10 дан ортиқ турли сунъий нафас олиш ҳамда фибробронхоскоп ускуналари билан таъминланди.

Эслатиб ўтамиз, Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказида йилига 4 минг нафардан ортиқ беморни даволаш имконияти яратилган. Бундан ташқари, муассасанинг 50 қатновга эга маслаҳат поликлиникаси ҳамда ҳудудларда ҳам фтизиатрия ва пульмонология марказлари фаолият кўрсатмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фалокат оёқ остида, дейдилар. Фавқулодда оғир жароҳат олиб, қон йўқота бошлаган инсон ҳаёти эса ҳар сония қил устида. Ёки хасталик хуруж қилиб, жон талвасасига тушган беморга ёрдам кўрсатиш учун соат милларидан ҳам тезроқ ҳаракат қилиш зарур.

Аммо баъзан одамлар орасида “Тез ёрдам” имиллаб ишлайди” ёки “Тез ёрдам” кеч келди” қабилидаги эътирозларни ҳам эшитиб қоламиз. Хўш, бунинг асл сабаби нимада?

Юқоридаги видеолавҳада шундай омиллардан бири тасвирланган. Ваҳоланки, янглиш манзил берилиши, йўллардаги тирбандлик, хизмат машинасига йўл бўшатмаслик, айрим маҳаллаю кўпқаватли уйлар кўчаларига ўзбошимчалик билан сунъий тўсиқлар қўйилиши ҳам “Тез ёрдам”нинг кечикишига сабаб бўлади.

Шундай экан, “Тез ёрдам”га ҳар доим йўл берайлик! Чунки у қайсидир юртдошимизнинг ҳаётини сақлаб қолиш, дардига малҳам бўлиш учун шошилмоқда! Ўша инсон бизнинг ҳамкасбимиз, дўстимиз, қариндошимиз ва яқинимиз бўлиши ҳам мумкин...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Не зря говорят, что беда приходит, откуда не ждешь. Жизнь человека, получившего тяжёлую травму на чрезвычайной ситуации и теряющего кровь, будто висит на волоске, и каждая секунда имеет решающую роль. Или при оказании помощи больному с приступом болезни нужно действовать быстрее чем стрелки часов.

Но иногда среди людей мы слышим такие недовольства как “Скорая помощь медленно работает” или “Скорая помощь опоздала”. А задумываются ли они, из-за чего так происходит?

В этом видеоролике показан один из таких факторов. Иногда говорят неправильный адрес, возникают пробки на дорогах, не уступают дорогу служебной машине, своевольно ставят искусственные преграды на улицах многоэтажных домов и это служит причиной опоздания “Скорой помощи”.

Так давайте всегда уступать “Скорой помощи”! Потому что она торопится, чтобы спасти жизнь, облегчить муки нашего соотечественника! Этот человек может быть нашим коллегой, другом, родственником и близким...

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkoti
​ССВ: Президентнинг тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтадиган очиқ мулоқоти доирасида йўлланган мурожаатларнинг 74 фоизи ўз ечимини топди

Давлатимиз раҳбарининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқотига тайёргарлик жараёни қизғин паллага кирган.

Президент Администрацияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа идораларнинг етакчи мутахассисларидан тузилган штаб таркибида “Сall-марказ”, Таҳлил, ижро ва назорат гуруҳи ҳамда Медиа марказ фаолият олиб бормоқда.

🗓 1295 қисқа рақамли “Сall-марказ”га шу кунга қадар жами 2055 та мурожаат келиб тушди. Шундан 74 фоизи ўз ечимини топган бўлса, 26 фоизи ижро жараёнида.

Йўлланаётган мурожаатлар тиббиётнинг деярли барча йўналишларини қамраб оляпти. Мисол учун:

✅ 437 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинига,
✅ 123 таси тез тиббий ёрдам хизматига,
✅ 120 таси ихтисослашган марказлар
фаолиятига дахлдор.

❗️Шу кунгача:

📌 бирламчи тиббий ёрдам хизмати бўйича 248 та;
📌 тез тиббий ёрдам хизмати бўйича 101 та;
📌 ихтисослашган марказлар фаолияти бўйича 80 та;
📌 тиббиётнинг бошқа йўналишлари бўйича 467 та
мурожаат ўз вақтида ҳал қилинди.

Шунингдек, Тошкент шаҳридан келиб тушган 168 та мурожаатдан 146 таси (87 фоизи) ўз ечимини топган бўлса, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳиссасига тўғри келаётган 1042 та мурожаатдан 750 таси(72 фоизи)нинг ижроси таъминланди.

Яна бир янгилик. Тиббиёт ходимлари энди ўз мурожаатларини қуйидаги электрон манзиллар орқали ҳам йўллашлари мумкин:

▶️ Telegram:
@SSV_Call_centre_bot
▶️ E-mail: insonqadriuchunssv@mail.ru
▶️ Facebook: www.facebook.com/Insonqdriuchunssv
▶️ Instagram: https://www.instagram.com/insonqadriuchunssv

Таҳлил, ижро ва назорат гуруҳи томонидан айни шу тармоқлар орқали келиб тушаётган таклиф ва мурожаатлар ҳам ўрганилиб, мутахассислар иштирокида жойларга чиққан ҳолда ижроси таъминланмоқда.

Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Агар тиббиёт соҳасига оид ғоя ва таклифларингиз бўлса, “Сall-марказ”нинг махсус 1295 рақами ҳамда юқоридаги электрон манзилларга мурожаат қилинг. Уларнинг ҳеч бири эътибордан четда қолмайди!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Мутахассис: Электрон сигареталарнинг фойдаси ҳақидаги даъватлар никотинга қарамликни юзага келтиради

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунё мамлакатларини электрон сигареталар тарқатилишини кескин чеклашга чақираётган бир пайтда айрим манфаатдор томонлар уларнинг оддий сигареталардан кўра хавфсизлиги ҳақида бонг урмоқда. Хўш, бу хулосалар қанчалик асосли? Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тамакига қарши курашиш бўйича бош консультанти, тиббиёт фанлари номзоди Шуҳрат ШУКУРОВ билан суҳбатимиз шу ҳақда бўлди.

— “Ҳар қандай электроника воситаси каби бундай мосламаларни ҳам доим тозалаб, деталларини вақтида алмаштириб ёки бураб туриш керак. Мунтазам техник текширувлар соғлиғингизни хавф-хатарлардан ҳимоя қилади”, деган гапларни ҳам эшитамиз, — дейди Ш. Шукуров. — Бу худди заҳарли моддани эҳтиёт бўлиб истеъмол қилинг, дейишга ўхшайди.

📌 Мунтазам техник текшувлар чекувчи соғлиғини никотин, канцероген, ароматизаторлар ёки бошқа наркотик моддалардан ҳимоя қилмайди. Тозаланган, техник текширилган электрон сигареталар таркибидаги айни шу суюқликлар соғлиққа зарар етказади.

📌Маълумотларга қараганда, 2019-2020 йиллар даврида электрон сигареталардан фойдаланиш оқибатида АҚШда 68 та ўлим ва 2807 та касалхонага ётқизиш ҳолати қайд этилган. Таркибида тақиқланган моддалар бўлмаган никотин суюқликларини истеъмол қилган ёшларда жиддий ўпка жароҳатлари кузатилган.

Россияда икки киши (17 яшар йигит ва 20 яшар қиз) муайян қўшимчали суюқликлар билан тўлдирилган электрон сигареталар чекиши оқибатида реанимация бўлимига тушган.

❌“Тутун қуюқлиги ва унинг миқдорига кўп афзаллик бермаслик керак. Жуда катта миқдордаги тутун организмда йўтал ҳосил қилади”.

📌Аслида ҳар қандай турдаги электрон сигареталарни истеъмол қилиш ўпкага зарар етказади ва йўтал хуружини келтириб чиқариши мумкин.

Электрон сигареталарни тарғиб қилувчи ахборотлар
тамаки саноатининг никотинга қарам бўлган одамлар сонини оширишга қаратилган маркетинг стратегиясининг бир қисмидир.

— Тамаки саноати электрон сигареталарнинг соғлиққа зарари камроқлиги ёки хавфсизлиги, уларнинг чекишни ташлашга ёрдам берадиган самарага эгалиги ҳақидаги ёлғон ва чалғитувчи баёнотларни одамларни кўпроқ “никотин қармоғи”га илинтириш учун тарқади, — дейди мутахассис. — Яна шуни эслатиб ўтишни истардикки, ушбу турдаги хабарларни тарқатиш Ўзбекистон қонунчилигида тақиқланган.

✅ Маълумот учун, “Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасида: “Чилим ва электрон сигареталар чекишни тарғиб қилиш, яъни чилим ва электрон сигареталарни чекишни рағбатлантирувчи, шахсда уларни истеъмол қилишнинг зарарсизлиги ҳақидаги тасаввурни шакллантирувчи ғоялар, қарашлар ва бадиий образларни очиқ ёки яширин шаклда тарқатишга қаратилган ҳаракатлар тақиқланади”, дейилган.

❗️Демак, ҳар қандай электрон сигареталарни чекишни тарғиб қилиш ва бундай материалларни ОАВда жойлаштириш қонунга зиддир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❗️Касалланишлар сони ортди: кеча юртимизда яна 185 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, 3 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 22 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 197753 (+187) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌12 нафари Андижон вилоятида,
📌7 нафари Бухоро вилоятида,
📌8 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌4 нафари Наманган вилоятида,
📌21 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Сирдарё вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌8 нафари Фарғона вилоятида,
📌12 нафари Хоразм вилоятида,
📌47 нафари Тошкент вилоятида,
📌62 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 10 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 11 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 9 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
🔹Навоий вилоятида 4 нафар,
🔹Наманган вилоятида 6 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 10 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 5 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 8 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 33 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 49 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 194635 (+156) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1471 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Мамлакатимизда жами 37,9 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺22 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 191 429 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 36 643 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 105 097 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 49 689 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 37 937 396 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 18 631 018 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 12 821 563 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 6 484 815 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌 Самарқанд вилояти (36 740 доза),
📌 Тошкент шаҳри (23 879 доза),
📌Фарғона вилояти (22 253 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 86,8 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Гипертониядан азият чекяпсизми? Ёғли таомлардан воз кечинг!

Гипертония — қон томирларининг нерв-функционал фаолияти бузилиши натижасида келиб чиқадиган касаллик бўлиб, асосан, 40 ёшдан ошган инсонларда учрайди. Бироқ сўнгги йилларда бу хасталик тури тобора яшариб бормоқда.

— Гипертония — юрак-қон томир тизими касалликларига чалинган кишиларнинг ўлимига ёки ногиронликка сабаб бўлувчи асосий омиллардан бири, — дейди вазирлик бош неврологи, тиббиёт фанлари доктори, профессор Ёқутхон Мажидова — Унинг асосий белгиси — мия томирларининг спазми ва торайиши туфайли бош оғриғидир.

Шунингдек, кўпинча қулоқларда шовқин пайдо бўлиши, кўриш қобилияти сусайиши, ҳолсизлик, уйқу бузилиши, бош айланиши, бошда оғирлик ҳисси, юрак уриши тезлашиши намоён бўлади.

Бу аломатлар касалликнинг эрта босқичларида кузатилади. Кейинчалик, юракнинг узоқ вақт давомида зўриқиб ишлаши туфайли юрак етишмовчилиги юзага келади.

Яна, кўплаб беморларда тез-тез бурун қонаши, қайт қилиш, уйқусизлик, хотира бузилиши, ҳар қандай жисмоний фаолликдан сўнг тери юзаси қизариши, кўздаги кучли босим, юракнинг тез уриши, тўқималарда шишлар пайдо бўлиши, чарчоқ каби белгилар учрайди.

Гипертония касаллигида парҳез – тана вазнини меъёрлаштириш, қонда холестерин даражасини пасайтириш, организмда сув-туз алмашинуви ва электролит бузилишларни мўътадиллаштириш, юрак мушаги фаолиятини яхшилаш, томир деворларини мустаҳкамлаш кабиларга қаратилади.

Гипертонияни парҳез ёрдамида даволашнинг асосий тамойиллари қуйидагича:

❇️ Танаввул қилинаётган таомларнинг энергетик қиймати тана сарфлаётган энергияга мос келиши лозим. Беморда семизлик мавжуд бўлса, кундалик таомлар калорияси чегараланиши керак.

❇️ Овқатланиш рационидан марказий асаб ва юрак қон-томир тизимини қўзғатувчи (гўштли, балиқ гўштли қуюқ шўрвалар, аччиқ чой, қаҳва, шоколад, дудланган маҳсулотлар) ва ичакларда дам ҳосил бўлиш жараёнини кучайтирувчи (нўхат, ловия, газли ичимлик ва бошқа) маҳсулотларни чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқ.

❇️ спиртли ичимликлар истеъмолини қатъий чеклаш лозим.

❇️ Кундалик ош тузи истеъмоли 5 граммдан ошмаслиги ҳамда 2 граммдан кам бўлмаслиги зарур.

❇️ магний тузлари билан тўйинтирилган сут, ўсимлик маҳсулотларидан ташкил топган парҳез қон босимини пасайтиради. Беморлар учун кальций миқдори юқори, таркибида ёғ ва кофеин кам бўлган маҳсулотлар фойдалидир.

Вазнни 1 килограмга камайтириш систолик қон босимини симоб устуни ҳисобида ўртача 2,5 миллиметрга, диастолик босимнинг эса 1,5 миллиметрга пасайтиради.

Бундан ташқари, тандирдан узилган янги нон ўрнига, бир-икки кун турган нонни истеъмол қилиш фойдалидир. Кундалик рационга дармондори ва минералларга бой ҳамда касалликка қарши курашишга ёрдам берувчи маҳсулотлардан кўпроқ киритиш керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Эксперт хулосаси: “Омикрон” дунёдаги энг юқумли вирус турига айланмоқда

Бугун дунё яна бир глобал хатар билан рўбарў келган. Эҳтиёт чоралари қанчалик кучайтирилмасин, коронавируснинг “омикрон” штамми сарҳадларни “тан олаётгани” йўқ.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботида келтирилишича, янги вариант аниқланган мамлакатлар сони 106 тага етди. Энг ёмони, ушбу мутация “дельта”га нисбатан анча тез тарқалмоқда.

Масалан, дунёда “омикрон”дан илк ўлим ҳолати бундан 10 кунча аввал Буюк Британияда қайд этилганди. Ҳозирга келиб бу мамлакатда ушбу вариант билан хасталаниб вафот этганлар сони 14 нафарни ташкил этяпти.

Германия соғлиқни сақлаш вазири Карл Лаутербах янги штамм тарқалиши туфайли ҳудудда пандемиянинг бешинчи тўлқини бошланганини расман эълон қилди.

Аммо мазкур хасталик ўчоғи бўлган Жанубий Африка Республикасида бунинг акси кузатиляпти: мамлакатда “омикрон” аниқланган даврда “COVID-19”га чалиниш ҳолатлари қанчалик шиддатли тусда ортган бўлса, ҳозир худди шу суръатда пасайиш қайд этилмоқда. Мутахассислар буни Жанубий Африкада энг юқори чўққидан ўтилди, деб изоҳлашяпти.

Шунга қарамай, АҚШнинг “Akron Beacon Journal” нашри “омикрон” қизамиқдан кейин дунёдаги энг юқумли вирусга айланганини ёзди. “Блумберг” нашри эса коронавирус, хусусан, янги штаммни юқтириш хавфи самолётда 2-3 баравар ошади, деган хулосани эълон қилди.

Бинобарин, россиялик олимлар ўрганишларига кўра, “омикрон”нинг инкубация даври одатда 3-6 кунни ташкил қилади. Бироқ касалликнинг илк белгилари бемор билан алоқа қилган куннинг эртасига ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Қолаверса, ушбу мамлакат тадқиқотчилари янги штамм, айниқса кекса ёшли эмланмаган шахслар орасида оғирроқ кечишини айтишмоқда. Тўлиқ ва қўшимча дозада олинган вакциналар эса инсон организмининг бу вирус турига қарши курашиш самарадорлигини оширади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​ССВ: Очиқ мулоқотга йўлланган мурожаатларнинг катта қисми тиббиётнинг бирламчи бўғинига дахлдор

Президентимизнинг соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан “Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусида бўлиб ўтадиган очиқ мулоқотига йўлланган мурожаатлар сони шу кунгача 2558 тага етди. Улардан 72 фоизи ўз ечимини топган бўлса, қолган қисми ижро жараёнига йўналтирилган.

Келиб тушган мурожаатларнинг:

✅ 545 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини,
✅ 134 таси тез тиббий ёрдам хизмати,
✅ 132 таси ихтисослашган марказлар фаолияти,
✅ 82 таси илм-фан,
✅ 74 таси олий тиббий таълим,
✅ 64 таси санитария-эпидемиология хизмати,
✅ 58 таси фармацевтика,
✅ 54 таси оналик ва болаликни муҳофаза қилиш,
✅ 49 таси ижтимоий ҳимоя,
✅ 45 таси хусусий тиббиёт каби йўналишларга дахлдордир.

Қолаверса, малака ошириш, шошилинч тиббий ёрдам, ўрта махсус тиббий таълим, юридик хизмат, соғлом турмуш тарзи, давлат хусусий шерикчилик йўналишлари бўйича ҳам кўплаб мурожаатлар қабул қилинган.

Мурожаатларнинг катта қисми Тошкент шаҳри (179 та), Қашқадарё (131 та) ҳамда Фарғона (129 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

Бинобарин, айни пайтда ижро жараёнидаги масалаларнинг 58 фоизи бирламчи тиббий ёрдам йўналишига оиддир. Ҳудудлар кесимида эса уларнинг 22 фоизи Наманган ва Андижон вилоятларига, қолган 78 фоизи эса республикамизнинг бошқа ҳудудлари ҳисобига тўғри келмоқда.

Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Агар тиббиёт соҳасига оид ғоя ва таклифларингиз бўлса:

▶️ 1295 рақамли “Сall-марказ”;
▶️ телеграмдаги @SSV_Call_centre_bot
▶️ фейсбукдаги www.facebook.com/Insonqdriuchunssv
▶️ инстаграмдаги https://www.instagram.com/insonqadriuchunssv ҳамда
▶️ insonqadriuchunssv@mail.ru
электрон манзилларига йўлланг ва мамлакатимиз тиббиётини янги сифат босқичига олиб чиқишга ўз ҳиссангизни қўшинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимдаги ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатга нисбатан муросасиз муносабатда бўлади!

Бугун ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманидаги 38-оилавий поликлиника ҳамширасининг ўз ойлик маошидан 1 фоизини Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти фондига ўтказишга розилиги ҳақида ёзган аризаси тарқалди.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш олиб бормоқда. Ушбу ҳолат нима сабабдан юз бергани аниқлаштирилиб, камчиликка йўл қўйган масъулларга нисбатан тегишли жазо чоралари кўрилиши таъминланади.

Шу ўринда вазирлик тизимда бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик, соҳада фаолият юритаётган ҳар бир ходимнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун керакли барча чоралар кўришини маълум қилади. Қолаверса, соҳада меҳнат қонунчилиги талаблари бузилишига, ходимларнинг иш ҳақидан асоссиз ва мажбурий тарзда турли ушланмалар ушланишига йўл қўйилмайди.

Ҳурматли тиббиёт ходимлари, агар Сизни мажбурий меҳнатга жалб қилишса ёки иш ҳақингиздан ноқонуний ушлаб қолишса, вазирликнинг 71-241-16-40 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Яна бир бор эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги коррупцион ҳолатлар ҳамда ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг ҳар қандай кўринишига нисбатан муросасиз муносабатда бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​❗️Касалланишлар сони камайди, ўлимлар сони ортди: кеча юртимизда 165 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 23 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 197918 (+165) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌15 нафари Андижон вилоятида,
📌8 нафари Бухоро вилоятида,
📌4 нафари Жиззах вилоятида,
📌11 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌17 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌8 нафари Фарғона вилоятида,
📌12 нафари Хоразм вилоятида,
📌28 нафари Тошкент вилоятида,
📌54 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 10 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 18 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 1 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
🔹Наманган вилоятида 7 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 13 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 2 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 7 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 9 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 20 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 61 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 194788 (+153) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1475 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
👍1
❗️Мамлакатимизда жами 38 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺23 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 192 159 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 34 334 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар104 839 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 52 986 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 38 129 555 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 18 665 352 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 12 926 402 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 6 537 801 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌 Самарқанд вилояти (34 451 доза),
📌 Тошкент шаҳри (25 081 доза),
📌Фарғона вилояти (20 032 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 87 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тез тиббий ёрдам хизматида ҳар сония қадрли, ҳар дақиқа ғанимат. Ҳушини йўқотган, автоҳалокатга учраган, хасталиги хуруж қилган ё жароҳати оғир беморлар ҳаётини сақлаб қолиш учун тиббиёт ходимларидан нафақат юксак билим ва тажриба, балки тезкорлик ҳам талаб этилади.

Шу сабабли тез тиббий ёрдам ходимларини кўпинча халоскорлар, деб атаймиз. Жонимиз оғриганида биринчи бўлиб шу соҳа вакилларидан нажот кутамиз.

Аммо уларнинг меҳнатини ҳамиша қадрлаяпмизми? Ҳурматини ҳар доим ҳам жойига қўя оляпмизми?

Шифокору ҳамшираларга удағайлаган, уларга мушт ўқталган, “Тез ёрдам” машиналари ҳаракатланишига йўл бермаган ёки ёлғон ва асоссиз чақириқлар билан уларни овораю сарсон қиладиган айрим кимсалар бу видеороликдан тегишли хулоса чиқаради, деган умиддамиз.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi