Sog‘liqni saqlash vazirligi
118K subscribers
10.6K photos
4.63K videos
56 files
13.6K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
❗️Йил охирида 11 та ҳудудда эмлаш кўрсаткичи 2 миллион дозадан ошди

🔺29 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 172 069 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 27 019 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 90 812 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 54 238 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 39 036 802 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 18 813 625 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 13 419 790 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 6 803 387 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌 Самарқанд вилояти (29 573 доза),
📌 Андижон вилояти (24 421 доза),
📌Тошкент шаҳри (22 634 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 87,7 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 62,6 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️29 декабрь ҳолатига кўра, юртимизда 617 133 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 437 443 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 179 690 нафарни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (127 194 доза), Самарқанд (102 732 доза), Андижон (71 512 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​“Омикрон”: Дунёда эпидемиологик вазият кундан кун мураккаблашмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги баёнотида коронавируснинг “омикрон” штамми аниқланган мамлакатлар сони 110 тага етгани эълон қилинганди. Аммо ўтган саноқли кунлар ичида бу рўйхат яна кенгайди.

Хусусан, янги вариант илк бор Беларусь Республикасида ҳам қайд этилди. Текширувлар якунида бу инфекцияни бир йўла 4 нафар фуқаро юқтиргани маълум бўлди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, ҳозир беморларнинг аҳволи стабиль, хасталик енгил аломатлар билан кечмоқда.

Яқин ҳафталарда “омикрон” дунё аҳолисининг катта қисми яшайдиган Ҳиндистон учун ҳам жиддий “бошоғриқ”қа айланиши мумкин. Чунки бу ерда янги штамм билан касалланганлар сони қисқа муддатда қарийб 800 нафарга етган. Шундан 238 та ҳолат мамлакат пойтахтида қайд этилган. Махараштра (167), Гужарат (73) ва Керала (65) штатларида ҳам кўрсаткичлар юқори. Шунга қарамай, ҳозирга қадар 241 киши “омикрон”дан соғайган.

Данияда ҳам аҳвол ёмон. “The Guardian” нашри таҳлилига кўра, мамлакатда COVID-19 билан касалланиш даражаси дунёдаги энг юқори кўрсаткичлар қаторига етган. Яъни бу ерда ҳар 100 минг кишидан 1612 нафари ушбу хасталикни бошдан ўтказган. Бунда, табиийки, янги штаммнинг таъсири катта. Чунки ўтган ҳафтада мамлакатда “омикрон” доминант вариантга айланганди.

Буюк Британияда эса кунлик касалланиш кўрсаткичлари кун сайин ошиб боряпти. Сўнгги суткада бу ерда 128 мингдан зиёд кишига СOVID-19 ташхиси қўйилган. Шунга қарамай, “омикрон”ни юқтириб касалхонага ётқизилганлар ўртача уч кун ичида соғайиб, шифохонадан чиқарилмоқда.

Ана шундай мураккаб вазиятда янги мутация устидаги тадқиқотлар қизғин давом эттириляпти. Жумладан, Жанубий Африкадаги энг йирик хусусий тиббий суғурта компанияси бош директори Райн Роучнинг хулоса қилишича, овозда тўсатдан хириллаш пайдо бўлиши “омикрон”нинг илк аломати бўлиши мумкин. Кейинроқ эса бурун битиши, қуруқ йўтал ва тананинг турли қисмларида оғриқлар кузатилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
​ССВ: Бемор болаларга Президентимизнинг байрам совғалари топширилди

Янги йил — айниқса, болажонлар интиқ кутадиган байрам. Аммо баъзи ўғил-қизлар бу гал бошқа тенгдошлари қатори айёмни оиласи бағрида кутиш имкониятига эга эмас. Улар орасида кутилмаганда дардга чалиниб, шифохонага ётқизилган ёки ҳафталаб, ойлаб турли хасталикларга қарши муолажа олаётган фарзандларимиз ҳам бор.

Мамлакатимиз раҳбари янги йил арафасида ана шундай бемор болаларга қувонч улашишни ҳам эътибордан четда қолдирмади. Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.Абдувоҳидов ҳамда Соғлиқни сақлаш вазири Б. Мусаев Юртбошимиз топшириғи асосида Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида даволанаётган болажонлар ҳузурига борди.

Эсингизда бўлса, жорий йилнинг 14 май куни давлатимиз раҳбари ушбу муассасага ташриф буюриб, бу ерда даволанаётган болалар ва уларнинг оналари билан суҳбатлашган эди. Орадан кўп ўтмай, яъни 27 май куни Президентимизнинг “Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бундан ташқари, мамлакатимиз раҳбари ташрифидан сўнг Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази янгидан қурилган замонавий биноларга жойлаштирилди.

Янги мажмуалардан катталар ва болалар учун алоҳида қабул ҳамда даволаш бўлимлари ўрин олган. Мавжуд палаталар бир ва икки кишилик бўлиб, санитария хоналари ичида жойлашган. Бу эса турли инфекцияларга чалинган беморлар мулоқотини чеклаш имконини беради. Шунингдек, бу ерда хасталикка чалинган болаларнинг зарур дори-дармонлар билан тўлиқ таъминланганлиги ота-оналарнинг чексиз қувончига сабаб бўлмоқда.

Жонлантириш бўлими суъний нафас олиш, кардиомониторлар, инфузоматлар, ультра тўлқин аппаратлари каби қатор илғор тиббий ускуналар билан жиҳозланган. Бу ерда онкогематологик касалликларга юқори технологиялар ва илғор усуллар ёрдамида ташхис қўйилмоқда.

Қолаверса, муассасада Россиянинг Д.Рогачев номидаги маркази тажрибаси асосида илгари тасаввур қилиш ҳам қийин бўлган жарроҳлик, интенсив терапия, трансфузиология ва транспланталогия, радио диагностика, бактериологик лаборатория, махсус овқат тайёрлаш бўлимлари ҳамда болалар учун таълим олиш марказлари ташкил этилди.

Бундай янгиланишлар натижасида муассасада юқори дозали ва интенсив полихимиотерапия даво усули амалиётга татбиқ этилди. Қолаверса, ўткир лимфобласт лейкозларни янги ишланмалар ёрдамида муолажа қилиш йўлга қўйилди. Бу орқали бундай хасталикка чалинган беморларнинг тўлиқ соғайиш даражаси 85 фоизгача кўтарилмоқда.

Ҳозир муассасада даволанаётган беморлардан 177 нафарини болалар ташкил этади.

Марказга ташриф буюрган масъуллар бу ерда муолажа олаётган ўғил-қизлар билан суҳбатлашиб, уларнинг аҳволи, яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Шундан сўнг кичкинтойларни байрам билан табриклаб, ҳар бирига Янги йил совғаларини топширди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
+ Фоторепортаж

Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида даволанаётган болажонларга мамлакатимиз раҳбари номидан янги йил совғалари улашилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​ССВ: Байрам кунлари тиббиёт муассасалари туну кун ишлайди

Президентимизнинг тегишли фармонига кўра, Янги йил байрамида юртдошларимиз 31 декабрдан 5 январгача кетма-кет 5 кун дам олади. Ана шу даврда халқимизнинг хотиржамлиги ҳамда саломатлигини таъминлаш — ўта муҳим масала.

Шундан келиб чиққан ҳолда, байрам кунларида мамлакатимиздаги тиббиёт муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигида штаб ташкил этилди ва бугун унинг дастлабки йиғилиши ўтказилди.

Унда қайд этилганидек, 31 декабрь — 4 январь кунларида қуйидаги даволаш-профилактика муассасаларида 40 минг нафар тиббиёт тизими ходими навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади:

✅
995 та оилавий поликлиника,
✅ 858 та оилавий шифокор пункти,
✅ туман, вилоят ва республика миқёсидаги барча шифохоналар,
✅ ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари,
✅ тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.

Шунингдек:

✅ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ҳамда 180 та аҳоли пунктида жойлашган субфилиалларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади. Ушбу муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яртилди.

🏨 Call-марказ (1003) орқали малакали мутахассислардан коронавирус бўйича саволларингизга туну кун жавоб олишингиз мумкин.

Ўз навбатида, мамлакатимиз бўйлаб 2861 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар учун доимо шай ҳолатда туради.

Бундан ташқари, байрам кунлари 238 та туғруқ муассасаси ҳам узлуксиз фаолият кўрсатади.

Санитария-эпидемиололгия хизматининг марказий аппарати ва ҳудудлардаги 14 та бошқарма ҳамда 203 та аҳоли пунктида жойлашган бўлимларида ҳам 24 соат давомида 200 нафардан зиёд навбатчи шифокор, қарийб 200 нафарга яқин врач-лаборант ва ёрдамчи ходимлар ўз фаолиятини давом эттиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги байрам ва дам олиш кунларида ишлайдиган тиббиёт ходимларига ўз миннатдорлигини билдиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мўъжизаларга ишонасизми? Мен ишонаман. Бутун вужудим билан, ҳар лаҳзада. Мўъжизага ишонсаккина, у содир бўлади.

Очиғи, «Кўнгил кўзи» лойиҳасига энди киришганимизда катта ҳаяжон бор эди. Боиси, мақсадимиз ӯта мураккаб — бу дунёнинг ёрқин рангларини кўра олмайдиган, у ҳақда фақат бировдан эшитган ва тасаввурида фараз қиладиган болажонларга ёрдам бериш эди. Лойиҳани амалга ошираётган катта жамоамиз 3 мингдан зиёд болани кенгайтирилган кўрикдан ўтказди. Ташхис натижасига кӯра кўриш қобилияти яхшиланишига умид бӯлганлари операция қилинди. Бундай болалар сони 400 нафарга етди.

Камила Есбергенова қувончдан кўз ёшларини тиёлмайди. Чунки олдин унга операция қилишдан фойда йўқ, деб айтилган. Садоқат Тулибаева шашка бўйича жаҳон чемпиони бўлди. Коля Аношкин биринчи интервьюсини ӯзи камерага суратга олди. Кўзлари операциягача деярли кўрмаган Кумуш эса менга хат ёзди. Булар мўъжиза эмасми?

Мўъжизага ишонинг. Нафақат янги йил арафасида, балки ҳамиша...

Манба

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotib
CCВ расмий каналида берилган хабарлар 66 миллион мартадан кўп кўрилди

Якунланиб бораётган йил соғлиқни сақлаш тизимида янгиликларга бой бўлди. TGStat.com сайти маълумотларига кўра, CCВ расмий каналида йил давомида 4,2 мингдан ортиқ хабар берилди.

Телеграмнинг ўзбек сегментида тиббиёт йўналишидаги каналларнинг ТОП-рўйхатида 5-ўринни эгаллаган расмий саҳифа хабарлари кунига 96,9 минг марта ўқилган.

2021 йил давомида Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий саҳифасидан 2 387 та канал иқтибос олган.

Соғлиқни сақлаш соҳасига оид энг сўнгги ҳодисалардан
@ssvuz орқали хабардор бўлинг! Янги – 2022 йилда ҳам биздан узоқлашманг!

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
​❗️ Кеча юртимизда 135 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, яна ўлим ҳолати қайд этилмади

🔺2021 йил 30 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 198903 (+134) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌11 нафари Андижон вилоятида,
📌9 нафари Бухоро вилоятида,
📌7 нафари Жиззах вилоятида,
📌8 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌4 нафари Наманган вилоятида,
📌15 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌6 нафари Фарғона вилоятида,
📌14 нафари Хоразм вилоятида,
📌24 нафари Тошкент вилоятида,
📌33 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 6 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 7 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 8 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 7 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 13 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 9 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 10 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 30 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 76 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 196012 (+172) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️2021 йилнинг сўнгги эмлаш кунида мамлакатимизда жами 39,2 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺30 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 167 131 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 25 001 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 88 000 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 54 130 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 39 203 933 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 18 838 626 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 13 507 790 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 6 857 517 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌 Андижон вилояти (35 035 доза),
📌 Самарқанд вилояти (25 203 доза),
📌Тошкент шаҳри (20 049 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 87,8 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 63,1 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
👍1
❗️30 декабрь ҳолатига кўра, юртимизда 623 094 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 439 880 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 183 214 нафарни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (130 022 доза), Самарқанд (102 931 доза), Андижон (73 402 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi