#Cарҳисоб_2021
Марказий Осиёда илк бор бош мия қон томир нуқсонларини диагностика қилиш ва хирургик даволашнинг янгича усуллари қўлланди
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унга бириктирилган республика санитар авиацияси ҳамда Тошкент шаҳри “103” хизмати — шошилинч тиббий ёрдам хизматининг бош муассасаси ҳисобланиб, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги 13 та филиали эл хизматида. Шунингдек, 179 та аҳоли пунктида субфилиаллари фаолият олиб бормоқда.
Якунланган йил шошилинч тиббий ёрдам хизмати учун ҳам муҳим натижаларга бой бўлди. Хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази(РШТЁИМ)нинг барча ҳудудий филиалларида умуртқаларнинг ностабил синишларини хирургик даволашнинг замонавий усуллари амалиётга татбиқ қилинди.
📌 2021 йилда РШТЁИМда юртимизда илк бор тизза бўғинини эндопротезлаш амалиёти жорий қилинди.
📌 Марказ мутахассислари иштирокида яқин қариндошлар ўртасида буйрак кўчириб ўтказиш операцияларини вилоятларда ҳам ўтказишга киришилди. Бундай амалиёт Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бажарилган бўлса, жорий йилдан ҳудудий қамров янада ортади.
📌 2021 йилда марказнинг Бухоро, Самарқанд, Жиззах, Андижон ва Тошкент вилояти филиалларида янги бинолар қурилиши ва эски биноларни капитал реконструкция қилиш ишлари олиб борилди.
📌 Марказ ва унинг вилоят филиалларида электрон ҳужжат айланиши бўйича ўз мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган дастурий ишланмалар татбиқ қилинди. Улар қуйидагилар:
♦️ Тез тиббий ёрдам фаолияти сифатини баҳолаш ва моддий рағбатлантириш механизми дастури;
♦️ Шартномалар мониторинги дастури, ходимлар иш вақтини ҳисобга олиш электрон табели;
♦️ Беморларни даволаш босқичларини мониторинг қилиш дастури;
♦️ Дори воситалаларининг ҳаракатини кузатиб бориш дастури ва ҳоказо.
📌 Поёнига етган йилда Ўзбекистондаги ягона тажриба — юқори технологик кўп томирли аорто-коронар шунтлаш операцияси бажарилди. Эътиборлиси, уларнинг 98 фоизи ишлаб турган юракда ўтказилган.
📌 Мамлакатимизда илк бор коронар артериялари ва бош миянинг экстракраниал қон томирларида бир вақтнинг ўзида бажариладиган гибрид ҳамда симультант операциялар ўтказилиши йўлга қўйилди.
📌 2021 йилда Марказий Осиёда биринчи бўлиб, бош миянинг қон томир нуқсонларини диагностика қилиш ва хирургик даволашнинг энг замонавий юқори технологик усуллари татбиқ қилинди.
📌 Туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари негизида 35 та туманлараро қўшма шикастланишлар ҳамда ўткир қон-томир касалликлари маркази ташкил этилиши белгиланиб, 15 таси 2021 йилда ишга туширилди.
📌 РШТЁИМ нинг янги замонавий биноси қурилиш ишларига старт берилди. Иншоот 2022 йилда ишга туриширилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
- Қандай орзуларинг бор?
- Тезроқ соғайиб чиқиш...
Барча болажонлар янги йил кунларини ўз оиласи бағрида қувонч билан ўтказаётган бир пайтда Муҳаммадазиз каби жажжи беморлар шундай орзулар билан яшамоқда...
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида даволанаётган кичик беморларнинг ҳолидан хабар олгани келишганида ғамгин кўзларда қувонч порлади.
Янги йил совғалари уларга байрам шукуҳини тақдим этди.
Янги йил арафасидаги ушбу кутилмаган ташриф тафсилотлари "Замон" информацион-дастури лавҳасида ҳикоя қилинади.

Мамлакат бўйлаб 3 ойлик ҳомиладорларнинг 100 фоизи ультратовуш текширувларидан ўтказилди
Тиббиётнинг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш йўналишида ҳам йил давомида салмоқли натижаларга эришилди. Оналик ва болалик йўналишида 23 та республика муассасаси, 238 та туғруқ комплекси, 13 та вилоят кўп тармоқли болалар шифохонаси, 13 та шаҳар болалар шифохонаси, шунингдек, туман шифохоналарида 207 та болалар бўлими фаолият юритмоқда.
📌 Нафақат республика муассасалари, балки вилоятларда ҳам юрагида туғма нуқсони бўлган болаларни даволаш учун ажратилган шифо ўринлари 5-6 йил аввалги ҳолатдан 3 баробар оширилиб, 220 тага етказилганини кўриш мумкин.
📌2020 йил давомида жами 2315 нафар туғма нуқсони бор болаларда кардихирургик амалиётлар ўтказилган бўлса, 2021 йилга келиб 3050 нафар бола қамраб олинган.
📌Шу билан бирга, 2021 йил давомида Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида 664 нафар болаларда туғма юрак нуқсонларини эндоваскуляр йўл билан даволаш амалиётлари амалга оширилди.
📌 Шунингдек, репродуктив ёшдаги 6 минг нафар аёлда бачадон бўйни саратони скрининги пилот лойиҳаси амалга оширилди.
📌 Аввалги йилларда кўп тармоқли марказий поликлиникадаги перинатал ташхис хоналарида ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигидаги аёлларнинг 92,6 фоизи ультратовуш текширувидан ўтказилган бўлса, 2021 йилда бу борада 100 фоизлик натижага эришилди.
📌 6-23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни билан, 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар “А” витамини билан, 2-10 ёшли 6,2 миллион нафар бола гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан бепул таъминланди.
📌 Болалар миллий тиббиёт маркази ва ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ўртасида телемедицина орқали кардиология, травматология-ортопедия, нейрохирургия, аллергология, нефрология ҳамда бошқа йўналишларда онлайн-маслаҳат ва мураккаб жарроҳлик амалиётлари трансляциялари сони 200 гача етказилди.

❗️ Касалланишлар сони камайишда давом этмоқда: кеча юртимизда 64 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, кетма-кет бешинчи кун ўлим ҳолати қайд этилмади
🔺2022 йил 2 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 199182 (+64) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Бухоро вилоятида,
📌3 нафари Наманган вилоятида,
📌13 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌3 нафари Фарғона вилоятида,
📌5 нафари Хоразм вилоятида,
📌10 нафари Тошкент вилоятида,
📌19 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 8 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 9 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 3 нафар,
🔹Наманган вилоятида 2 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 15 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 11 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 7 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 28 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 24 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 196444 (+107) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

👍1
ССВ: Юртимизда илк бор тизза артрозларини кичик болдир суяги резекцияси йўли билан даволаш йўлга қўйилди
Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида турли жароҳат ва туғма нуқсонлар, таянч-ҳаракат аъзолари шакли ва функциялари бузилиши билан боғлиқ хасталиклар даволанади.
ССВ Матбуот хизмати марказ директори Мурод Ирисметов билан 2021 йилда муассаса фаолиятидаги муҳим ўзгаришлар, амалга оширилган мураккаб операциялар, аҳоли орасида энг кўп учрайдиган ортопедик касалликлар хусусида суҳбатлашди.
— Йирик бўғимларни эндопротезлаш, артроскопик операциялар, умуртқа эндоскопик хирургияси, болаларда кўкрак қафаси деформациялари, сколиоз, суяк ва бўғимларнинг туғма аномалияларини оператив даволаш сингари йўналишларда марказда янги стандартлар асосида мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда, — дейди М. Ирисметов. — Мамлакатимизда илк маротаба перкутан трансфораминал эндоскопик дискэктомия амалиёти ва тизза артрозларини кичик болдир суяги резекцияси йўли билан даволаш муассасамизда йўлга қўйилди.
Қолаверса, малакали мутахассисларимизнинг ҳудудларга мунтазам чиқишлари ташкил этилмоқда. Бу жараёнда 2 минг 788 нафар беморга тиббий ёрдам кўрсатилиб, 141 та маҳорат дарси ўтказилди. Жойларда амалга оширилган 240 дан зиёд операцияларнинг 141 тасини юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ташкил қилди.
Бундан ташқари, 2021 йил тиббиёт марказида бажарилган 7 минг 150 та операциядан 3 минг 968 таси ҳам ана шундай мураккаб амалиётлар ҳисобланади. Таққослаш учун айтсак, 2020 йил давомида ўтказилган 5 минг 42 та операциядан 2 минг 837 таси юқори технологик амалиётлардан иборат эди.
Маълумотларга кўра, катталар ортопедик касалликлари орасида йирик бўғимлар артрозлари, умуртқа поғонаси остеохондрози ва унинг оқибатлари биринчи ўринда туради. Ушбу касалликларнинг келиб чиқишига семизлик, камҳаракатлик, нотўғри овқатланиш каби қатор омиллар сабаб бўлади.
Болалар ортопедик касалликлари орасида сон суягининг туғма чиқиши, туғма бўйин қийшиқлиги ва туғма маймоқлик кўп учрайди. Оёқ панжаларининг статик ва тиззалар деформациялари орттирилган патологиялар орасида энг юқори ўринларни эгаллайди.
Ана шу касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволашда марказимизда яратилган шарт-шароитлар, бу ерда амалиётга татбиқ этилаётган илғор муолажа усуллари қўл келмоқда.

Янги йил байрами Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида даволанаётган болажонлар учун ҳам эсда қоларли бўлди.
Негаки, айём арафасида бу ерга ташриф буюрган мутасаддилар бемор ўғил-қизларга Президентимиз номидан Янги йил совғаларини топширди.
"Mening Yurtim" телеканалининг "Ҳудуд" дастури орқали ушбу қувончли лаҳзалар ўзига хос тарзда ёритилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Негаки, айём арафасида бу ерга ташриф буюрган мутасаддилар бемор ўғил-қизларга Президентимиз номидан Янги йил совғаларини топширди.
"Mening Yurtim" телеканалининг "Ҳудуд" дастури орқали ушбу қувончли лаҳзалар ўзига хос тарзда ёритилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ГАЙМОРИТ ҚАНДАЙ КАСАЛЛИК?
турлари, белгилари, сабаблари ҳақида
Баъзилар ҳар тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб сочини ювиб ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Бироқ қишнинг совуқ кунларида сочни қуритмасдан ёки юпун кийинган ҳолда кўчага чиқиш нафас йўллари касалликларини келтириб чиқариши мумкин. Гайморит ана шундай хасталиклардан биридир.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати гайморит ва унинг турлари, белгилари ҳамда касаллик сабабларига доир саволлар билан олий тоифали шифокор Равшанбек УМАРОВга мурожаат қилди.
— Гайморит қандай хасталик ва унинг неча тури мавжуд?
— Гайморит — параназал (бурун ён, юқори жағ бўшлиғи) синус шиллиқ қаватининг жуда кенг тарқалган яллиғланиш касаллиги бўлиб, одатда уларда йирингли секрециялар тўпланади. Шуни айтиш керакки, бурун ва паранасал синус касалликлари юқори нафас йўлларининг энг кенг тарқалган паталогияси ҳисобланади. Унинг кечиши оғирлигига қараб, ўткир ва сурункали турларга бўлинади. Гайморит кўпинча куз-қиш даврида, инсон танаси заифлашганда ва касалликни қўзғатувчи бактерияларга қарши тура олмаганида аниқланади.
Ушбу касаллик боғча ёшидаги болаларда учрамайди. Чунки кичкинтойларда 7-8 ёшга келибгина гаймор бўшлиғи ҳосил бўлади. Бу хасталик асосан ўсмир ёшидаги йигит-қизларда ва 30-50 ёш атрофидаги инсонларда кузатилади.
— Касалликнинг ривожланишига қандай омиллар сабаб бўлади?
— Кўпинча гайморит такрорий ва узоқ муддатли бурун оқиши ва совуқ қотишдан кейин ривожланади. Бурун бўшлиғига кирган грипп вируси, ЎРВИ инфекциялари, кўк йиринг таёқчалари касалликни қўзғатади.
Бундан ташқари, яна бир неча омиллар гайморитни келтириб чиқариши мумкин. Жумладан:
– аллергик хасталиклар;
– юқори жағ тишлари касалликлари;
– ринит (бурун йўллари шиллиқ қавати шамоллаши) билан кечувчи аллергик реакциялар;
– бурун бўшлиғининг анатомик хусусиятлари;
– иммунитетнинг пастлиги;
– аденоидларнинг ҳаддан ортиқ ўсиши ёки полипларнинг шаклланиши;
– сил касаллиги ва неоплазмалар;
– сурункали инфекциялар — фарингит (ҳалқум шамоллаши), тонзиллит ва ҳоказо.
— Гайморитга чалинган беморларда қандай белгилар кузатилади?
— Одатда ушбу касаллик билан оғриётган беморда пешона, кўз атрофлари ва бурун ён томонлари ва жағ қисмида қаттиқ оғриқ кузатилади. Айниқса, пастга эгилганда оғриқ янада кучаяди.
Шунингдек, бурундан нафас олишдаги муаммолар, яллиғланган синуслар соҳасидаги шишлар, ҳид билмаслик, уйқунинг бузилиши, кечаси ва эрталаб кучаядиган қуруқ рефлексли йўтал, бурундан йиринг оқиши, доимий бош оғриғи ҳамда тана ҳароратининг кўтарилиши ушбу касалликнинг асосий белгилари ҳисобланади.
(Давоми бор.)

ГАЙМОРИТДАН ҚАНДАЙ ХАЛОС БЎЛИШ МУМКИН?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати гайморит касаллигига ташхис қўйиш ва даволаш, унинг олдини олишга доир саволлар билан олий тоифали шифокор Равшанбек УМАРОВга мурожаат қилди.
— Гайморитнинг сурункали ва ўткир турлари қандай фарқланади?
— Касалликнинг 2 ойдан ортиқ давом этиши унинг сурункали тус олганини билдиради. Сурункали гайморитнинг (катарал, йирингли, полипли, кистали, йиринг-полип-кистал, атрофик-некротик, одонтоген ва аралаш) каби бир неча турлари бор.
Ушбу хасталикнинг ўткир турини ўз вақтида даволамаслик кўпгина ҳолларда сурункали турга айланишига сабаб бўлади.
— Касалликка қандай ташхис қўйилади ва даволанади?
— Гайморитни тўғри даволаш учун, энг аввало, унга аниқ ташхис қўйиш зарур. Бунинг учун беморнинг шикоятини ва хасталик ривожланишини тўлиқ ўрганиш лозим. Шунингдек, бурун ичини синчиклаб кўриш, атрофини пайпаслаш, компьютер томография текширувини қўллаш, пункция амалга оширилади.
Касалликни консерватив, яъни дори-дармонлар билан ёки оператив даволаш мумкин. Хусусан, ўткир гайморитлар одатда консерватив (антибиотиклар, бурун томчилари, бурунни Проец усулида ювиш, пункция қилиш) орқали муолажа қилинади. Агар хасталик кўз ёки мияга асорат берса, операция қилиш лозим бўлади.
Сурункали гайморитларнинг катарал ҳамда йирингли турлари консерватив, қолган барча турлари эса оператив (эндоскопик микрожарроҳлик) тарзда даволанади.
— Хасталикнинг олдини олиш учун нималарга эътибор бериш лозим?
— Энг биринчи галда соғлом турмуш тарзига риоя қилиш керак. Хусусан, организмни чиниқтириш, жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланиш мақсадга мувофиқ.
Шунингдек, совқотишдан сақланиш, бурундан нафас олиш қийинлигини ўз вақтида бартараф этиш, стоматолог кўригидан ўтиб туриш, совуқ ҳавода бош кийимсиз кўчага чиқмаслик, шамоллаш ва гриппни ўз вақтида даволаш гайморитдан сақланишда катта ёрдам беради.

❗️ Коронавирус: кеча юртимизда яна 90 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди
🔺2022 йил 3 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 199271 (+89) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌9 нафари Андижон вилоятида,
📌7 нафари Бухоро вилоятида,
📌3 нафари Жиззах вилоятида,
📌1 нафари Наманган вилоятида,
📌18 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Фарғона вилоятида,
📌12 нафари Хоразм вилоятида,
📌3 нафари Тошкент вилоятида,
📌31 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 5 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 11 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 13 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 8 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 6 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 8 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 15 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 24 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 196539 (+95) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

#эмлаш2021
CCВ: Юртимизда эмланиши кўзда тутилган 18 ёшдан катта аҳолининг қарийб 88 фоизи 1-доза вакциналарини олди
Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёнлари 9 ойдан бери давом этмоқда. Ўтган 2021 йилда юртимизга келтирилган ва ўзимизда ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 49 036 368 дозани ташкил қилди.
💉Ортда қолган йилда эмланиши кўзда тутилган 18 ёшдан катта аҳолининг қарийб 88 фоизи коронавирусга қарши биринчи доза вакциналарини олди.
❗️Бу — Ўзбекистоннинг 18,8 миллион нафардан ортиқ аҳолиси вакцина қабул қилди дегани.

CCВ: 2021 йилда 13,5 миллион нафардан ортиқ фуқаро коронавирусга қарши барча босқичларда эмланди
Ўтган йилда Ўзбекистон аҳолисининг тегишли қатламини эмлаш учун 39 203 933 доза вакцина қўлланилди.
✅Ўтган йилда тўлиқ вакцина курсини олганлар 18 ёшдан катта эмланувчиларга нисбатан 63 фоиздан ёки 13,5 миллион нафардан ошди.
Тўлиқ эмланлганларнинг:
📌 852 574 нафари 65 ёшдан ошганлар,
📌 427 833 нафари тиббиёт ходимлари,
📌 431 274 нафари мактаб ўқитувчилари,
📌 167 064 нафари мактабгача таълим муассасалари ходимлари,
📌 828 103 нафари сурункали касаллиги бор фуқаролардир. Тўлиқ эмланганларнинг қолган қисми бошқа аҳоли вакиллари ҳиссасига тўғри келади.
Коронавирусга қарши тўлиқ эмланган аҳолининг энг катта қисми Самарқанд вилоятида бўлиб, вилоятда 1 765 228 нафар фуқаро тўлиқ эмланган. Коронавирусга қарши тўлиқ вакцина олганлар вилоятда эмланиши кўзда тутилган 18 ёшдан катта аҳолининг 74 фоиздан ортиғини ташкил қилади.

CCВ: 4 та вилоятда эмланиши кўзда тутилган 18 ёшдан катта аҳолининг 90 фоиздан ортиғи, яна 4 та вилоятда 85 фоиздан ортиғи 1-доза вакциналарини олди
ССВ Матбуот хизмати эмлаш жараёнларининг 2021 йил якунлари бўйича таҳлилларини беришда давом этади.
Умумий эмлаш статистикасига кўра:
📌Самарқанд вилояти (4 646 006 доза),
📌Фарғона вилояти (4 292 971 доза),
📌Андижон вилояти (3 751 412 доза),
📌Тошкент вилояти (3 723 331 доза) эмлаш жараёнларида пешқадам бўлиб турибди.
Эмлашга жалб этилган 18 ёшдан катта аҳоли қамрови бўйича, мос равишда Самарқанд, Фарғона, Тошкент, Андижон, Қашқадарё, Наманган вилоятлари юқори кўрсаткичларга эга.
Бундан ташқари, 18 ёшдан катта эмланувчиларга нисбатан 1-доза билан эмланганлар салмоғи:
✅Тошкент, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона вилоятларида 90 фоиздан,
✅Навоий, Андижон, Қашқадарё, Наманган вилоятларида 85 фоиздан ошганини кўриш мумкин.

CCВ: Йил давомида 29,6 миллион дозадан ортиқ ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидан фойдаланилди
ССВ Матбуот хизмати коронавирусга қарши вакцинациянинг 2021 йил якунлари бўйича таҳлилларини беришда давом этади.
Айни пайтда юртимизда 7 турдаги вакцинадан эмлаш жараёнларида фойдаланилмоқда.
Ўтган йил давомида жами 39 203 933 доза вакцина қўлланилган бўлса, шундан 76 фоизи ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасидир.
Жами қўлланилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси 29 668 543 дозага етган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу вакцинани юртимизда ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган.

CCВ: Юртимизда 1,9 миллион дозадан ортиқ AstraZeneca вакцинаси эмлаш жараёнида қўлланилди
📌Йил давомида жами қўлланилган вакцинанинг 5 фоизини AstraZeneca ташкил қилмоқда.
💉Умумий ҳисобда қўлланилган AstraZeneca вакцинаси 1 937 244 дозага етган.
❗️Эслатиб ўтамиз, ўтган йили юртимизга жами 2 404 480 доза AstraZeneca вакцинаси келтирилди.

CCВ: Юртимиздаги эмлаш жараёнларида 2 миллион дозадан ортиқ Pfizer/BioNTech вакцинаси қўлланилди
💉Юртимизда 2021 йил давомида 2 016 783 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси қўлланилган бўлиб, бу умумий эмланишларнинг 5 фоизини ташкил қилади.
❗️Эслатиб ўтамиз, юртимизда ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида ихтиёрий равишда 12 ёшдан катта болаларни ҳам Pfizer/BioNTech вакцинаси билан эмлашга рухсат берилган.
👫Ўтган йил давомида 12 ёшдан катта болаларни эмлаш учун 623 094 доза вакцина қўлланиб, натижада 183 минг нафардан ортиқ бола коронавирусга қарши тўлиқ вакцина курсини олди.
📌Маълумот учун, ўтган йил юртимизга жами 2 316 600 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси келтирилган.

ССВ: Юртимизда қарийб 3 миллион доза Moderna вакцинаси эмлаш жараёнларида қўлланилди
💉Юртимизга келтирилганига ҳали кўп вақт бўлмаган Moderna вакцинасининг 2 988 722 дозасидан эмлаш жараёнларида фойдаланилди.
💯Бу эса жами қўлланилган вакциналарнинг 8 фоизини ташкил қилади.
❗️Эслатиб ўтамиз, 2021 йил давомида юртимизга жами 3 000 060 доза Moderna вакцинаси келтирилган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Яна ўзбекка ютқаздимми?»
Шахмат бўйича жаҳон чемпионатида 8-ўринни эгаллаган Жавоҳир Синдоров турнирда россиялик гроссмейстер Ян Непомняший билан бўлган қизиқ воқеани эслади.

CCВ: 912 минг дозадан ортиқ "Sputnik V" вакцинаси эмлаш жараёнларида қўлланилди
📌2021 йил давомида Ўзбекистонда умумий ҳисобда 912 441 доза “Sputnik V” вакцинаси эмлаш жараёнларида қўлланилган бўлиб, у умумий қўлланган вакциналарнинг 2 фоизини ташкил қилади.
✅Россияда ишлаб чиқарилган ушбу вакцина биринчи ва иккинчи босқичда эмлаш учун алоҳида-алоҳида компонентларга эга.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
CCВ: 912 минг дозадан ортиқ "Sputnik V" вакцинаси эмлаш жараёнларида қўлланилди
📌2021 йил давомида Ўзбекистонда умумий ҳисобда 912 441 доза “Sputnik V” вакцинаси эмлаш жараёнларида қўлланилган бўлиб, у умумий қўлланган вакциналарнинг 2 фоизини ташкил қилади.
✅Россияда ишлаб чиқарилган ушбу вакцина биринчи ва иккинчи босқичда эмлаш учун алоҳида-алоҳида компонентларга эга.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Очиқ мулоқотга йўлланган мурожаатлар дам олиш кунларида ҳам қабул қилинмоқда
Президентимизнинг соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан “Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусида бўлиб ўтадиган очиқ мулоқотига дам олиш кунларида ҳам мурожаатлар қабул қилинмоқда.
Хусусан, 1295 қисқа рақамли “Сall-марказ” ҳамда ижтимоий тармоқларда очилган алоҳида электрон манзиллар орқали шу кунгача жами 7074 та мурожаат келиб тушди.
Улардан 62 фоизини тиббиёт ходимларининг таклифлари ташкил этади. Қолган 27 фоизи ҳал этилган, 11 фоизи эса ижро жараёнига йўналтирилган муаммоли масалалардир.
Жумладан, мурожаатларнинг:
✅ 2561 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини,
✅ 412 таси ихтисослашган марказлар фаолияти,
✅ 221 таси тез тиббий ёрдам хизмати,
✅ 127 таси олий тиббий таълим,
✅ 125 таси санитария-эпидемиология хизмати,
✅ 92 таси илм-фанга дахлдор масалалардир.
Ҳудудлар кесимида энг кўп мурожаатлар Тошкент шаҳри (1018 та), Наманган (646 та) ва Самарқанд (486 та) вилоятларига тўғри келмоқда.
Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Агар тиббиёт соҳасига оид ғоя ва таклифларингиз бўлса:
▶️ 1295 рақамли “Сall-марказ”;
▶️ телеграмдаги @SSV_Call_centre_bot
▶️ фейсбукдаги www.facebook.com/Insonqdriuchunssv
▶️ инстаграмдаги https://www.instagram.com/insonqadriuchunssv ҳамда
▶️ insonqadriuchunssv@mail.ru
электрон манзилларига йўлланг ва мамлакатимиз тиббиётини янги сифат босқичига олиб чиқишга ўз ҳиссангизни қўшинг.

ССВ: Юртимизда 1,6 миллион дозадан ортиқ Sinovac вакцинаси эмлаш жараёнларида қўлланди
💉Мамлакатимизда ўтган йил мобайнида Sinovac вакцинасининг 1 658 362 дозаси эмлаш жараёнларида фойдаланилди.
💯Бу жами қўлланилган вакцинанинг 4 фоизини ташкил қилмоқда.
❗️Эслатиб ўтамиз, 2021 йил давомида юртимизга жами 1 976 000 доза Sinovac вакцинаси келтирилган.