Sog‘liqni saqlash vazirligi
119K subscribers
10.6K photos
4.63K videos
56 files
13.6K links
Sog‘liqni saqlash vazirligi rasmiy telegram kanali — t.me/ssvuz

Vazirlikning Matbuot xizmati tomonidan yuritiladi.

Rasmiy sayt: ssv.uz
Elektron pochta: info@ssv.uz
Sahifalarimiz:
facebook.com/ssvuz

Manzil: Toshkent sh. Navoiy ko‘chasi, 4.
Tel: 1003
Download Telegram
ОБЪЯВЛЕНИЕ❗️

10 января 2022 года в 16:00 в Агентстве информации и массовой коммуникации состоится пресс-конференция Министерства здравоохранения, посвященная эпидемиологической ситуации, связанной с распространением коронавирусной инфекции в стране.

В нем примут участие представители Министерства здравоохранения, Службы санитарно-эпидемиологического благополучия и общественного здоровья и члены Штаба по борьбе с коронавирусом при министерстве, которые поделятся информацией о выявлении штамма Omicron в нашей стране, планируемых действиях и других актуальных вопросах.

Пресс-служба Министерства здравоохранения

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
👍1
Хусусий мактабларда ҳам 24 январга қадар таътилни узайтириш тавсия этилди

Нодавлат таълим ташкилотларида ҳам қишки таътил муддатини 2022 йил 24 январга қадар узайтириш мақсадга мувофиқ, дейилади Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси баёнотида.

Шунингдек, қишки таътил даврида ўқувчиларга озиқ-овқат берилмаслиги ҳамда бошқа сарф-харажатлар қилинмаслигини инобатга олган ҳолда уларнинг ота-оналаридан шу муддатлар учун тўлов ундирилмаслиги тавсия этилган.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
👍1
​❗️Кунлик касалланишлар сони яна ортди: кеча юртимизда қарийб 390 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

🔺2022 йил 9 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 200730 (+389) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌18 нафари Андижон вилоятида,
📌10 нафари Бухоро вилоятида,
📌21 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌7 нафари Наманган вилоятида,
📌44 нафари Самарқанд вилоятида,
📌5 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌11 нафари Фарғона вилоятида,
📌25 нафари Хоразм вилоятида,
📌51 нафари Тошкент вилоятида,
📌193 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹 Андижон вилоятида 16 нафар,
🔹 Бухоро вилоятида 7 нафар,
🔹 Жиззах вилоятида 13 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
🔹Навоий вилоятида 5 нафар,
🔹 Наманган вилоятида 8 нафар,
🔹 Самарқанд вилоятида 12 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 6 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 32 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 197182 (+109) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1497 нафарни ташкил қилди.

Маълумки, шу кунларда дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият янада мураккаблашмоқда. Хусусан, COVID-19нинг янги "омикрон" штамми қатор мамлакатларда жиддий муаммоларни юзага келтираётир.

Афсуски, сўнгги кунларда юртимизда ҳам касалланишлар сони яна орта бошлади. Хусусан, мамлакатимизда "омикрон" штамми аниқланди. Шу сабабли барча юртдошларимиздан дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, касалликка қарши тўлиқ эмланишларини сўраб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
👍1
⚡️Тезкор хабар

ССВ: Коронавирусга қарши вакцинанинг 2022 йилги илк ярим миллион дозалик партияси юртимизга олиб келинди

Бугун юртимизга 500 400 доза Moderna вакцинаси олиб келинди. Бу 2022 йил ҳисобидан келтирилган илк вакцинадир.

❗️Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 49 536 768 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

💉2 404 480 дозаси AstraZeneca;

💉37 789 938 дозаси ZF-UZ-VAC2001;

💉1 341 790 дозаси "Sputnik V";

💉3 500 460 дозаси Moderna;

💉2 316 600 дозаси Pfizer/BioNTech;

💉1 976 000 дозаси Sinovac;

💉 207 500 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.

Шундан қарийб 40 миллион дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
👍1🤩1
​Хорижлик мутахассис: “Омикрон” болалар учун кўпроқ хавф туғдириши мумкин

Дунёда пандемия даврида коронавирусга чалинганлар сони 307 миллион нафарга етди. Шундан қарийб 5,5 миллион киши ушбу хасталик туфайли ҳаётдан кўз юмган.

Умумий касалланиш кўрсаткичлари бўйича биринчи ўринда АҚШ (60,2 млн.), иккинчи ўринда Ҳиндистон (35,7 млн.), учинчи ўринда Бразилия (22,5 млн.) ва тўртинчи ўринда Буюк Британия (14,5 млн.) турибди.

Инфекцияга чалиниш билан боғлиқ кунлик статистикада эса ўтган ҳафтага нисбатан пасайиш кузатилмоқда. Кеча жаҳонда жами 2 миллионга яқин янги ҳолат қайд этилгани сўзимиз тасдиғидир. Ваҳоланки, 7 январь куни бу кўрсаткич 2,9 миллионга яқинлашганди.

Хусусан, 9 январь ҳолатига кўра, АҚШда 446 мингдан зиёд, Францияда 296 минг, Бразилияда 200 минг, Ҳиндистонда 179 минг, Буюк Британияда 141 минг нафар беморда “СOVID-19” аниқланган. Касалланиш ҳолатларининг аксариятини “омикрон” штамми ташкил этмоқда.

Россиялик таниқли вирусолог олим Александр Чепурнов кеча ушбу штамм ҳақида янги хулосани айтди. Унинг фикрича, мазкур мутация инсон танасида бошқа инфекциялар билан бир вақтнинг ўзида бирлашишга қодир. Бу бемор бир пайтнинг ўзида коронавируснинг икки варианти билан касалланиши мумкинлигини англатади.

Кипрда аниқланган ҳолат ҳам мутахассислар эътиборини жалб қилди. Бу ерда бир гуруҳ маҳаллий олимлар томонидан “дельта” ва “омикрон” штаммлари гибридидан иборат коронавируснинг янги варианти аниқланди. Тадқиқотчилар унга "дельтакрон" номини беришди.

Кипрлик вирусологнинг сўзларига кўра, янги вариант “дельта” каби генетик асосга эга, бироқ унинг бир қатор мутациялари “омикрон” билан бир хил.

Ҳиндистонлик олим Анимеш Аря “омикрон” кўпроқ болалар учун хавф туғдиради, деган фикрда. Унинг қайд этишича, болаларнинг нафас олиш йўллари катталарникига нисбатан кичикроқ. Янги штамм кўпроқ юқори нафас йўлларига таъсир кўрсатаётганини ҳисобга олсак, у жажжи беморлар сони ортишига олиб келиши мумкин.

“Омикрон”нинг пайдо бўлиши пандемиянинг энг ўткир босқичи якунланиш арафасида эканлигини англатади, деб баёнот берди Жанубий Африка Республикаси олимлари.

Бу хулосага келишдан аввал мутахассислар гуруҳи касалхонада тадқиқот ўтказишган. Сўнгги пайтларда коронавирусга чалинган 466 нафар бемор ва анча аввал вирусдан соғайган 3976 нафар кишининг маълумотлари таҳлил қилинган.

Аниқланишича, пандемиянинг янги тўлқини даврида беморларнинг атиги 4,5 фоизи касалхонада вафот этган. Бу кўрсаткич аввалги тўлқин пайтида 21 фоизни ташкил этган. Шунингдек, жонлантириш бўлимларига ётқизилганлар сони кейинги пайтларда кескин камайган. Беморларнинг стационар шароитда соғайиши ҳам ўртача 8-9 кундан 4 кунга қисқарган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
👍1
​ССВ: Очиқ мулоқотга йўлланган мурожаатлар сони қарийб 9300 тага етди

Президентимизнинг соғлиқни сақлаш тизими ходимлари билан бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқотига келиб тушаётган мурожаатлар сони кун сайин ортиб боряпти.

☎️📲💻 Улар 1295 қисқа рақамли “Сall-марказ” ҳамда ижтимоий тармоқларда очилган алоҳида электрон манзиллар орқали қабул қилинмоқда.

🗓 Жумладан, шу кунгача очиқ мулоқотга йўлланган жами мурожаатлар сони 9286 тага етди.

Уларнинг:

📌 48 фоизи — соҳа ривожига қаратилган таклифлар,
📌 32 фоизи — мурожаатлар,
📌 20 фоизи — индивидуал масалалардан иборат.

Жумладан, мурожаатларнинг:

✅ 3341 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини,
✅ 522 таси ихтисослашган марказлар фаолияти,
✅ 275 таси тез тиббий ёрдам хизмати,
✅ 190 таси санитария-эпидемиология хизмати,
✅ 168 таси олий тиббий таълимга дахлдор масалалардир.

📉 Ҳудудлар кесимида:

📌 Тошкент шаҳридан — 1073 та,
📌 Наманган вилоятидан — 921 та,
📌 Самарқанд вилоятидан — 533 та, яъни энг кўп мурожаат йўлланган.

Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Агар тиббиёт соҳасига оид ғоя ва таклифларингиз бўлса:

▶️ 1295 рақамли “Сall-марказ”,

▶️ телеграмдаги
@SSV_Call_centre_bot ,

▶️ фейсбукдаги
https://www.facebook.com/Insonqadriuchunssv/,

▶️ инстаграмдаги
https://www.instagram.com/insonqadriuchunssv

ҳамда

▶️ insonqadriuchunssv@mail.ru
электрон манзилларига йўлланг ва мамлакатимиз тиббиётини янги сифат босқичига олиб чиқишга ўз ҳиссангизни қўшинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
👍1
#онлайн
#матбуот_анжумани

АОКАда юртимиздаги коронавирус билан боғлиқ мавжуд эпидемиологик ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган матбуот анжумани бошланиш арафасида.

Тадбирни онлайн ёритиб борамиз. Бизни кузатиб боринг.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#онлайн
#матбуот_анжумани

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган матбуот анжумани иштирокчилари:

📌Анвар Алимов,
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи;

📌Элмира Баситханова,
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари;

📌Ваҳобжон Ражапов,
Халқ таълими вазири ўринбосари;

📌Холмамат Норбоев,
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари;

📌Анвар Ҳусанов,
Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори;

📌Дониёр Миразимов,
Зангиота 2-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори;

📌Наргиза Парпиева;
Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директори;

📌Умидулла Рискиев,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқарма бошлиғи
в.б.;

📌Ҳабибулла Оқилов,
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директори.

📌Дилором Турсунова,
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим бошлиғи.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#онлайн
#матбуот_анжумани

Анвар Алимов,
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи:

— Юртимизда 2021 йил июнь ойининг иккинчи ярмидан бошлаб касалланиш кўрсаткичлари ўсган.

Июль ойида касаллик аниқланишининг юқори чўққисига чиқди, август ойининг биринчи ярмида бироз стабиль ҳолат юзага келди. Август ойининг иккинчи ярми ва сентябрь ойидан бошлаб касаллик аниқланишининг пасайиши кузатилганлиги ҳамда сўнгги бир ҳафта давомида касалланишнинг ошганлиги қайд этилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#онлайн
#матбуот_анжумани

Анвар Алимов:

— 2022 йил январь ойида Pfizer-BioNTech вакцинасидан 310 минг доза олиб келиш кўзда тутилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#онлайн
#матбуот_анжумани

Умидулла Рискиев,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқарма бошлиғи в.б.:

— Бугунги кунда юртимизда коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган 16 та махсус тиббиёт муассасаси фаолият юритмоқда.

Ушбу муассасалар сони зарурат туғилса, 132 та, койкалар сонини эса 32 мингтага етказиш имкони бор.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#онлайн
#матбуот_анжумани

Холмамат Норбоев,
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари:

— Omicron штамми аниқланган чет эл фуқароси билан бир самолётда келган барча йўловчилар карантинга олинган. Улардан 130 нафари ўзбекистонликлар бўлиб, улар уй шароитида, 70 нафар чет эллик фуқаролар меҳмонхона шароитида карантин ўтамоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#онлайн
#матбуот_анжумани

Анвар Алимов:

— ЖССТ маълумотига кўра, Omicron штаммига чалинган беморларнинг 98 фоизи уй шароитида, 2 фоизи эса стационар тарзда даволанмоқда. Чунки вируснинг мазкур тури асосан юқори нафас йўлларига зарар етказади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#онлайн
#матбуот_анжумани

Раҳимжон Ҳакимов,
Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари:

— Мамлакатимиздаги олий ўқув юртларида кундузги тарзда таълим олаётган талабаларнинг 70 фоизи коронавирусга қарши ихтиёрий тарзда эмланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
👍1
#онлайн
#матбуот_анжумани

Абдували Холиқов,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи:

— 24 январдан кейин таълим жараёнлари онлайн форматга ўтказилмайди. Якуний назорат имтиҳонлари ўз вақтида бўлиб ўтади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#онлайн
#матбуот_анжумани

❓Ўзбекистонда Omicron штамми аниқлангани нима учун орадан икки кун ўтиб эълон қилинди?

Холмамат Норбоев,
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари:

— Omicron штамми, дастлаб, 7 январь куни аниқланди. Бироқ ушбу ташхис бўйича дунёнинг етакчи мутахассислари билан маслаҳатлашиш, узоқ текширувлар ўтказиш ва уни тасдиқлаш билан боғлиқ жараёнлар туфайли уни ўз вақтида эълон қилиш имкони бўлмади ва икки кундан сўнг жамоатчиликка маълум қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#онлайн
#матбуот_анжумани

Ҳабибулла Оқилов,
ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

— Оммавий концерт тадбирлари айни кундаги карантин талаблари асосида ўтказилади. Бироқ эпидемиологик ҳолат ўзгаришига қараб талаблар қатъийлашиши мумкин. Буни вақт кўрсатади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#онлайн
#матбуот_анжумани

Ҳабибулла Оқилов,
ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

— Юртимизда Omicron штамми қайд этилган илк бемор 2-сонли Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Айни пайтда унинг ҳолати қониқарли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#онлайн
#матбуот_анжумани

АОКАда юртимиздаги коронавирус билан боғлиқ мавжуд эпидемиологик ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган матбуот анжумани якунланди.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юртимиздаги коронавирус билан боғлиқ мавжуд эпидемиологик ҳолат юзасидан ташкил этилган матбуот анжуманидан фотолавҳалар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi