#Жума
Аллоҳ таоло:
"Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдо (тижорат сиёсат, мактаб) ни қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир", деган
( Жума сураси 9-оят).
@temurazam

Хайрулло Ҳамидов шеъри: Қалб кўзи (Қуръон мусобақасида биринчи ўринни эгаллаган кўзи ожиз синглимизга бағишланади)
Сенга ҳидоятин тутмиш Худойим,
Оятин жойламиш қорачиқларга.
Ибратга айландинг тоабад, доим,
Қуръон ўқимаган кўз очиқларга.
Қалб кўзи ҳаммадан нурафшон, тўкин,
Бугун бор кўнгиллар сенга асирлар.
Қиёмат кунида кўз очган чоғинг,
Шу кўзни яшнатсин Қуръоний нурлар.
Кўзларингга Калом энг асил малҳам,
Аммо бир нарсадан титранар кўнглим:
Қиёмат тонгида бизга жуда ҳам
Катта ҳужжат бўлиб кетяпсан, синглим!
https://azon.uz/content/views/hayrullo-hamidov-sheri-qalb-kuzi-quron-m

#Ёлғон
Яхшилик йўлида ёлғон гапирса бўлади деб ўргатишди унга.
Илк бор сигарет чекканида онаси чекдингми деб сўраганида "Йўқ" деди. Ичида "Онам чекканимни билса сиқилади. Унинг асабийлашмаслиги учун ёлғон гапиришим мумкин" дея ўзини овутди.
Бора-бора ёлғон унинг ҳаёт тарзига айланди. Ёлғон ишлатмай гапиролмайдиган бўлиб қолди...

😁1
#Хайрия
18 ёшида оғир хасталикка чалинган Гулҳаё саховатли кишилар кўмагига муҳтож
Ассалому алайкум юртдошлар!
Наманганлик Турсунова Гулҳаё оғир бемор. Эндигина 18 баҳорни қаршилаган қиз сурункали гепатит В вируси билан оғриган. Бу касаллик Ҳиндистонда жарроҳлик йўли билан даволанар экан. Яъни, бемор қизга онасининг жигарини бир қисми кўчириб ўтказилар экан. Мазкур жарроҳлик операция учун сарфланадиган харажат жуда қиммат бўлиб, 50 минг АҚШ доллари экан. Бир қарашда бу сумма каттадек туюлади. Бироқ тома-тома кўл бўлур деганларидек, саховатли кишиларнинг эҳсонлари орқали зарур маблағ йиғилади деб ўйлаймиз.
Интернет фойдаланувчилари ва бошқа юртдошларимиздан шу муслима синглимизга ёрдам беришларини илтимос қиламиз. Ҳамма ўз имкониятига яраша молиявий ёрдамини аямаса бир беморга катта ёрдам берган бўлардик ва Аллоҳнинг ҳузурида кўплаб ажр-мукофотларга сазовор бўлардик.
Дастлаб берилган пластик карточкада пул қабул қилиш бўйича лимит борлиги сабабли, эндиликда лимитсиз карточка олинди.
Маълумотлар
Исми шарифи: Турсунова Гулҳаё
Ёши: 18
Ташхис: Сурункали вирусли гепатит B.
Тел: +99893 401-23-09
Пластик рақами: 8600 0423 9031 7781
Ҳисоб рақами: 23120000900000222372.
Аллоҳ таоло ўзининг муборак каломида:
“Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз. Нимани нафақа қилганингизни Аллоҳ билувчидир” (Оли Имрон 92-оят) дейди.
Ҳазрати Умар: “Эй Аллоҳнинг Расули, менинг Хайбардаги улушимдан кўра яхшироқ нарсам йўқ. Нима қилишга буюрасиз?” дедилар. У зоти бобаракот: “Аслини ушлаб тургинда, тушган фойдани садақа қилиб тур”, дедилар (Бухорий ривояти).
https://azon.uz/uploads/images/180220180302.jpg

Ўғлим билан суҳбат
Ўғлим Муҳаммад Содиқ 2,5 ёшга яқинлашиб қолди.
Дам олиш кунлари уни кўчага олиб чиқаётгандим. Уйдан чиқиш олдидан Wi-Fi дан озгина фойдаланволай деган ўйда ўзим учун муҳим деб ҳисоблаган нарсани кўраётгандим. Ўғлим хонадан чиқиб келиб кутилмаган гапни айтди:
– Ада, телефонингизни қўйинг.
Бироз довдирагандек бўлдиму, лекин анави "муҳим" ишим жуда зарурдек туюлди шекилли, "Хўп ўғлим" деб, яна телефондаги ишни давом эттирдим.
Муҳаммад Содиқнинг кейинги гапи янада кучлироқ бўлди:
– Ада, нега мени ўйнатгани олиб чиққанингизда фақат телефонингизга қарайверасиз?
Бунисига жавоб бериб бўлмади. Телефонни чўнтакка солдим.
Ҳафтанинг олти кунида телефондан ажралмаймиз. Охирги бир кунда, оиламизга ажратамиз деган кунда ҳам телефонимиздан воз кеча олмаймиз...

Forwarded from Azon Global | Tezkor
Маблағ етишмовчилиги сабабли ишлари тўхтаб қолган масжид қурилишига ҳисса қўшинг!
https://azon.uz/content/views/5656
Каналга уланиш: https://telegram.me/joinchat/AAAAAER1go7H6tVWAwaJTQ

Гўзал хулқ
Пайғамбаримизга севимли бўлишни ва қиёмат куни ёнларида туришни хоҳлайсизми?
Мана бунинг йўли:
Гўзал хулқ соҳиби - пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Албатта сизларнинг менга энг маҳбубингиз ва Қиёмат куни энг яқин турадиганингиз ахлоқан гўзалларингиздир".
Жобир розияллоҳу анҳудан имом Термизий ривоятлари
©Мубашшир АҲМАД

"Олим қоқилдими, тамом, ноғора ҳам қоқилади", деган гап бор. Яъни, олим одам бирон жойда хато қилиб, қоқилиб кетса, чаласаводлар унинг хатосини топганлиги билан машҳур бўлиш ғаразида шу хатони ҳамма жойда гапириб, ноғора қоқадилар.
Арабчадан таржима
@temurazam
Арабчадан таржима
@temurazam
Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ҳалол аниқ, ҳаром аниқ. Аммо уларнинг ўртасида шубҳали нарсалар бор. Кўп одамлар уни билмайдилар. Ким шубҳали нарсалардан сақланса, дини ва обрўсини сақлабди. Ким тўсиқ атрофидаги чўпонга ўхшаб шубҳали нарсаларга ўралашиб қолса, унга тушиб қолади. Огоҳ бўлингларки, ҳар бир подшоҳнинг чегараси бўлади. Аллоҳнинг Ердаги чегараси У Зот ҳаром қилган нарсалардир. Огоҳ бўлингларки, танада бир парча гўшт бор. Агар у тузалса, бутун тана тузалади. Агар у бузилса, бутун тана бузилади. Огоҳ бўлингларки, у қалбдир”, деганларини эшитганман” (Бухорий, Муслим, Сунан соҳиблари, Аҳмад, Доримий, Ибн Ҳиббон ва Байҳақий ривояти).
@temurazam
@temurazam
#ДИЁНАТ
Муҳтарам мусулмонлар! Масжидда жамоат ҳолда намоз ўқир экансиз орқа сафда болаларнинг кулги овози эшитилмаса келажак насллар ҳалокатидан қўрқинг!
Туркия жумҳурияти Диёнат ишлари вакилли
FB

Бирорта миллатни урушсиз енгмоқчи бўлсангиз ёшлари орасида очиқ-сочиқлик ва зинони кенг тарқатинг.
Салоҳиддин Айюбий
@temurazam
Салоҳиддин Айюбий
@temurazam
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дини ва хулқидан рози бўлган кишингиз совчи бўлиб келса, каримангизни унга никоҳлаб беринг. Бундай қилмасангиз, ер юзида фитна ва фасод бўлади», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, агар унда... бўлса ҳамми?» дейишди. У зот: «Дини ва хулқидан рози бўлган кишингиз совчи бўлиб келса, каримангизни унга никоҳлаб беринг», деб уч марта айтдилар».
Имом Термизий ривояти.
Изоҳ: Бу ҳадиси шарифдан дини ва хулқи яхши бўлган йигитнинг энг муносиб куёв бўлиши қаттиқ таъкидлангани келиб чиқмоқда. Сўралган қиз ёки аёл бундай совчига берилмаса, фитна ва фасод қилинган бўлар экан. Саҳобалар бу гапни эшитиб, «Агар ўша одамда фалон-фалон сифатлар бўлса-чи» деб қайта-қайта сўрашса ҳам, у зот сўзларини уч марта қайта такрорладилар. Бу ҳам диндорлик ва ҳусни хулқнинг нақадар улуғ сифат эканини яна бир бор тасдиқлайди.
Куёв танлаш пайтида ушбу набавий маслаҳатларга амал қилсак, энг тўғри йўлни тутган бўламиз.
@arabicuz

Мен бир нарсани тушунмайман. Биз одамларга динни илиниб, унинг яхшиликларидан баҳраманд бўлишларига уннаб ётибмизу, баъзилар уларни диндан чиқаришга ишқибозлар! Салга мунофиқ, кофир деб айблаб кетадилар.
Савол: Сиз одамларни Аллоҳнинг динига чақирувчимисиз ё ундан чиқарувчи? Ва аслида ҳукм қилиш ҳуқуқини қаердан олдингиз?
Савол киноя ўлароқ берилди.
©Мубашшир Аҳмад

#ҚУРЪОН
“Сизларни дўзахга нима киритди? Улар: “Намоз ўқийдиганлардан бўлмаган эдик. Ва мискинларга таом бермаган эдик. Ва ботилга шўнғувчилар билан бирга шўнғир эдик. Ва қиёмат кунини ёлғонга чиқарган эдик. Токи бизга ўлим келгунича”, дерлар” (Муддассир сураси, 42‑47‑оятлар).

ИККИ ДЎСТНИНГ ЙИҒИСИ
Умарул Форуқ ўз халифалиги даврида таниқли саҳобалардан Абу Дардо розияллоҳу анҳуни Шомдаги бир амалга тайинламоқчи бўлди. У аввалига тайсаллаб кўнмай турди. Аммо халифа сўзида қатъий туриб олганидан сўнг рози бўлиб, ўз шартларини қўйди: “Уларга Роббиларининг Китобини, Пайғамбарнинг суннатини ўргатишимга, жамоат намозини ўқиб беришимга рози бўлсанг, майли, вазифани қабул қиламан”.
Ҳазрати Умар рози бўлгач, янги волий Дамашққа жўнаб кетди. У ерда одамларнинг роҳат-фароғатга берилиб, дунё тўплашга киришиб кетишганини кўрди ва тезда халқни масжидга тўплаб, шундай хутба қилди: “Сизларга не бўлдики, олимларингиз кетиб бормоқда, жоҳилларингиз улардан ҳеч нарса олиб қолмаяпти?! Сизларга не бўлдики, Аллоҳ таоло Ўз зиммасига олган нарсага иқбол қилиб, сизнинг зиммангизга юклаган нарсани тарк этяпсиз?! Сизларга не бўлдики, емайдиган нарсангизни тўплаяпсиз, яшамайдиган биноларингизни тиклаяпсиз, етиша олмайдиган орзуларингизга интиляпсиз?!”
Кейинроқ мўминлар амири Умар ибн Хаттоб Ислом ҳукми остидаги вилоятларни текшириш асносида Шомга ҳам келди. Ярим тунда дўсти Абу Дардони зиёрат қилгани борди. Чироқ йўқ хонада икки дўст суҳбатлашиб ўтиришди. Ҳазрати Умар қоронғуда пайпаслаб, дўсти қум-тош устида яшаётганини, эгнида ҳам юпунгина кийим борлигини пайқади. Амир яна пайпаслаб билдики, Абу Дардонинг кўрпа-ёстиғи ҳам йўқ экан, Бундан хижолат бўлиб кетган халифа ундан ўзи юбораётган маошларни қаерга сарфлаётгани ҳақида сўради. Шунда Абу Дардо “Эсингдами, эй Умар, Расулуллоҳ алайҳисалом “Сизларнинг дунёдан оладиган насибангиз мусофирнинг хуржунидаги озуқаси каби бўлсин!” демаганмидилар?!”
Ўша куни икки дўст йиғлаб тонг оттиришди.
Аҳмад Муҳаммад Турсун

Бу жамият хавф ваҳимасидан азият чекади. Бахтдан хавфсирайди, қўрқади. Соддаликдан, кўздан, одамларнинг гапидан, ҳамма нарсадан қўрқади.
Фақат... Аллоҳдан эмас.
Айман Ёғий
@temurazam
Фақат... Аллоҳдан эмас.
Айман Ёғий
@temurazam
Муҳаббат нималигини биласизми?
Муҳаббат бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кейин азон айтишни тўхтатган Билолдир.
Муҳаббат бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан кейин Мадинада яшолмай, уни тарк этган Билолдир.
Муҳаббат бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларини узоқ вақт зиёрат қилмагани учун тушида Пайғамбар алайҳиссаломни кўрган ва: "Бу қандай жафо бўлди, эй Билол", деган сўзларини эшитиб уйғонгач, йиғлаб Пайғамбар зиёратларига жўнаган Билолдир.
Муҳаббат бу – тунда Мадинага келиб, Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумоларни излаб топиб, улардан бомдод азонига изн сўраган Билолдир. Ўшанда азонни эшитган Мадина йиғидан ларзага келганди. Мадина мана шундай ҳаяжонли онларга ҳеч қачон гувоҳ бўлмади.
Муҳаббат бу – Шомдаги қўшинга Умар розияллоҳу анҳу азон айтиб беришни сўраган ва "Ашҳаду анна Муҳаммадар расулуллоҳ"га келганда тўхтаб қолиб йиғлаган ва қўшинниям йиғлатган Билолдир. Энг қаттиқ ва энг кўп йиғлаган Умар эдилар.
Муҳаббат бу – ўлим тўшагида ётганда "Эртага севганим Муҳаммад ва асҳобига етишаман", деган Билолдир.
Муҳаббат бу – ушбу сатрларни ўқиётганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни Билолдек севиб, унингдек тўлғониб, кўзлари жиққа ёшга тўлган Сиздир.
Муҳаббат бу – Умарлар фатҳ қилган ва Билоллар яшаган Шом диёридаги ҳозирги мусибатлардан эзилган ва Худога ёлвориб дуолар қилган Сиздир.
Мубашшир АҲМАД