#Тавба
Ҳасан Басрийга: "Эй Абу Саъид, яъни Ҳасан! Киши хато қилади, сўнгра тавба қилади. Кейин яна хато қилиб, сўнгра тавба қилади. Кейин яна хато қилиб, сўнгра тавба қилади. Бу қачонгача давом этади?" дейилганида, у киши: "То шайтон ундан ноумид бўлгунича", дедилар.
www.arabic.uz

#Арафа
Арафа учун муқаддас макон бўлгани каби, унинг куни ҳам муқаддасдир.
Имом Бутий.
_____
Шарҳ:
Арафот водийсига бора олмадим деб ўксинманг, шу куни қаерда бўлсангиз ҳам Аллоҳ дуоларингизни эшитади ва инша Аллоҳ қабул қилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Дуонинг яхшиси арафа кунги дуодир", деганлар.
Абдуллоҳ Ғуломов
@temurazam

#Муаммо
"Мусулмон мусулмонни қўрқитмайди". Имом Абу Довуд ривояти.
Кўчада машинасини чийиллатиб қўзғатган ёки эшитганда одам музлаб кетадиган қўрқинчли сигналини чалган ҳайдовчиларни кўрганда, шу ҳадис ёдимга тушади. Қизиқ, бошқаларни чўчитиб бундай кишилар нима роҳат, нима фойда топишаркин? Ёки ўзини кўрсатиш, бошқалардан устун эканини исботлаш йўлимикан бу? Бундай бемаза қилиқ унинг ўзига зарарку: улови тез бузилади, оқибати нохуш вазиятлар юзага келади.
Энг ёмони, динимиз исломда бундай қилиқлар кескин қораланади: Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилган бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: "Ким бир мўминни қўрқитса, Аллоҳга, уни қиёмат қўрқинчларидан омонда қўймаслик ҳаққи бўлади". Имом Табароний ривоят қилган.
Ҳисоб-китоб кунида ҳамма Аллоҳнинг марҳаматидан умидвор бўлиб турганда, ундан маҳрум бўлиш хабарини эшитиш - жуда ҳам қўрқинчли ҳолат!
Мубашшир Аҳмад ҳафизаҳуллоҳ

#Ҳуқуқ
Охирги пайтларда турли сайтларда бир жамлага кўп кўзим тушяпти: "Мана бундай гапиришга ким ҳуқуқ берди?"
Савол туғилади, қандайдир гапни айтиш ҳуқуқи қаердан олинади? Ким беради ҳуқуқни?
"Мана бундай гапиришга ҳаққингиз йўқ", деган жумла ҳам зўр. Нимага ҳаққимиз бор? Ҳаққимиз бор ёки йўқлиги қайси мезон асосида кўриб чиқилади? Ким кўриб чиқади? Қайсидир гапни айтишга ҳаққимиз бор йўқлигини белгилаб беришга кимнинг ҳаққи бор?
Ҳурматли дўстлар, журналист ҳамкасблар, кимгадир "ким ҳуқуқ берди", "ҳаққинг йўқ" дейиш асносида ҳуқуқни ким беришини ва ҳаққи бор ёки йўқлиги қайси мезонга кўра аниқлаштирилишини ҳам айтиб ўтиб кетсангиз. Олдиндан раҳмат.

#Азон
Муаззин азон айтади.
– Қўл телефон азон айтади.
– Радио азон айтади.
– Компьютер азон айтади.
– Девордаги соат азон айтади.
Шунда ҳам баъзи кимсалар намозни ортга суришади. Оқибатда Аллоҳ ҳам уларни ортда қолдиради.

#Мутафаккирлар
Дин илмга қарши дейишади..
Динимиз Қуръондан нозил бўлган биринчи оятдаёқ "Ўқи!", деб илмга буюради. Самовий таълимотимиз нозил бўлган илк ҳарфдаёқ ўқиш ва ўрганишга очиқ амр этган.
Бизнинг наздимизда уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Қуръонда эса аҳли илм фаришталар билан баробар кўрилади: "Аллоҳ адолат ила туриб, албатта, Ундан ўзга илоҳ йўқлигига шоҳидлик берди. Фаришталар ва илм эгалари ҳам" (Оли Имрон сураси, 18-оят).
Дин ва илм ўртасида зиддият кўрган киши, дин нима ва илм нима эканини билмайдиган кишидир.
Мустафо Маҳмуд, "Шайтон ҳукмрон" китобидан

Forwarded from ..
Сизда ҳуқуқий масалаларни ўрганишга эҳтиёж борми? Янги қонунлар, Президент қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳақида биринчилардан бўлиб хабардор бўлишни истайсизми? Муаммоли масалаларнинг ҳуқуқий ечими бўйича ўз соҳасининг мутахассислари фикрини билишничи?
Унда Адлия вазирлигининг Телеграмм мессенжеридаги "Ҳуқуқий ахборот" каналига уланинг ва ўз ҳуқуқларингизни билинг!
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Telegram
Huquqiy axborot
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme

Мен мусулмонман. Ислом комил диндир. Лекин мен комил инсон эмасман. Агар бирорта хато қилсам, Исломни эмас, мени маломат қилинглар.
Аҳмад Дийдот раҳимаҳуллоҳ
@temurazam
Аҳмад Дийдот раҳимаҳуллоҳ
@temurazam
Forwarded from Оппоқ оқвой
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир аёл Довуд алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб сўради:
– Эй Набий! Роббингиз золим зотми ёки адолатлими?
Довуд алайҳиссалом:
– Шўринг қурисин, эй аёл! У зулм қилмайдиган Зотдир. Нима рўй берди? – дедилар.
Аёл деди:
– Мен бева бир аёлман. Учта қизим бор. Уларни тўқувчилик қилиб боқаман. Кеча қизил рангли мато тўқидим. Уни бозорга бориб сотмоқчи ва фарзандларимга егулик олиб келмоқчи эдим. Бир қуш менга ҳамла қилиб, мато ва ипларимни олиб қочди. Тушкунликка тушиб қолдим, сабаби қизларим учун олиб борадиган ҳеч вақоим қолмади.
Аёл Довуд алайҳиссалом билан суҳбатлашаётган вақтда эшик тақиллади ва киришга изн сўрашди. Улар ўнта тижоратчи бўлиб, ҳар бирининг қўлида юз динордан маблағ бор эди. Улар дедилар:
– Эй Аллоҳнинг набийси, буларни ҳақдорларга бериб юборсангиз.
Довуд алайҳиссалом тижоратчилардан сўрадилар:
– Нима учун садақа қилмоқдасиз?
– Биз кемада эдик. Устимизга шамол кўтарилди. Ғарқ бўлишимизга оз қолди. Тўсатдан бир қуш бизга қизил мато ташлаб кетди, ёнида ип ҳам бор эди. У билан кемамизнинг камчилигини тўғриладик. Шамол ҳам тинди. Шунда ҳар биримиз юз динордан садақа беришни ният қилдик. Бу маблағни кимга хоҳласангиз, бериб юборинг!
Довуд алайҳиссалом аёлга юзланиб дедилар:
– Аллоҳ сен билан сувда-ю қуруқликда тижорат қилса-да, сен Уни золимга чиқарсанг! У Зот сенга минг динор берди, буларни фарзандларингга инфоқ қил.
Абу Зубайр

Аҳли оилага баракани жалб қиладиган сабаблардан бири!
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам менга: "Эй ўғилчам! Агар аҳли аёлинг ҳузурига кирсанг, салом бер. Агар шундай қилсанг ўзинг учун ҳам, аҳли оиланг учун ҳам барака бўлур", деб айтдилар.
Имом Термизий ривояти.

#Истиғфор
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳга қасамки, мен бир кунда Аллоҳ таолога етмиш мартадан кўпроқ истиғфор айтиб, Ўзига тавба қиламан», деяётганларини эшитдим». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :
Биз ўтирган эдик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб : “Мен қачон тонг оттирган бўлсам албатта унда юз маротаба истиғфор айтганман” дедилар. (Бухорий “Ат-тарихул кабир”).

#Қуръон
“Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз” ("Моида" сураси 90-оят).

#Қалб
Қалблар бўйсунмаслиги билан шикастландик.
Қалбларимизда Аллоҳнинг муҳаббати ўрнига дунёнинг муҳаббати экилди. Юрагимизда Аллоҳнинг қўрқуви ўрнига инсонларнинг қўрқуви ўрнашди.
Агар қалбий хатоларимизни сезсак, Исломимизга ҳайрон бўлишимизнинг ва нима учун зафар топмаётганимизга йиғлашимизнинг зарурати йўқ.
Ҳайвондек эзиб фойдаланилган кишининг Исломи қачон зафар топган!
Имом Бутий
Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси

Киши уч хислат билан камол топади:
1. Ғазабланганда ғазаби туфайли ҳақиқат ҳудудидан чиқиб кетмайди.
2. Мамнун бўлганда мамнунлиги туфайли ноҳақлик ҳудудига қадам босмайди.
3. Қодир бўла туриб, жазолашдан тийилади ва кечиради.
Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси

Давлатмандларнинг ҳаётларини ҳавас билан кузатманг. Бу насиҳат эмас, балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқларидир:
"Ўзингиздан қуйидагиларга қаранг, ўзингиздан юқоридагиларга боқманг! Шундай қилсангиз Аллоҳнинг сизга берган неъматини ҳақир-арзимас санамаган бўласиз".
Мубашшир Аҳмад

#Ҳадис
Уҳуд жанги куни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир қанча мушрикни дуоибад қилдилар. Саҳобалар Ҳамзанинг қотили Ваҳшийни нега баддуо қилмаганларини сўрашганида, у зот: “Мен Меърож кечаси Ҳамза билан Ваҳший бир-бирининг қўлидан тутиб, жаннатга киришаётганини кўрдим”, деб жавоб бердилар.

Кўп кузатганмиз, баъзи одамлар ҳамма тан берадиган ишни амалга оширадилар. Биз унинг буюклиги ҳақида гапира бошлаймиз. Бироқ ўша ишнинг ўзи тугул, унга яқин келадиганини ҳам бошқа такрорлай олмайди.
Шунда унинг аслида зўр бўлмагани юзага чиқади.
У шунчаки (албатта Аллоҳнинг хоҳиши билан) керакли пайтда керакли жойда (атиги бир марта) пайдо бўлган холос...
https://www.facebook.com/photo.php?fbid=2181675858573100&set=a.336652706408767&type=3&theater
Каналга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ