Muhammad Temur A’zam
2.33K subscribers
500 photos
251 videos
2 files
524 links
Шахсий канал
Download Telegram
"Аллоҳ сиздан рози бўлсин, эй амирал-мўминийн", дейишади. Уларга нима бўлганки, ўз ҳақларини берган бўлсак ҳам, яхшилик қилди, деб ўйлашади?

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу

Каналга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Узр

Узр сўраш акциясига қандай реакция билдирилмоқда?

Каналга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
Қалбдаги дин

Шайх Солиҳ Фавзан айтади: "Одамлар ибодат қилишмайди ва дин қалбда бўлиши керак деб айтадилар. Aгар дин уларнинг қалбида бўлганида эди, улар ибодат қилган бўлар эдилар!"

«Aл-Иттиҳоф», 536-бет.

©

Каналга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
#Устоз

Устозлар турлича бўлади: кимдир касб ўргатади, кимдир ахлоқдан намуна бўлади, яна кимдир ҳаётий тажрибаси юқорилиги учун зарурий маслаҳатлар беради.

Устозларим ичида мана шуларни алоҳида ўргатганлари бўлган. Mubashshir Ahmad домладан шуларнинг барчасини ўрганганман.

Табиатан инжиқ одамман. Ижодкорлар эътиборталаброқ бўлади. Мубашшир домла кўпинча кўнглимга қараганлар. Характеримдаги камчиликларни кўтарганлар.

Мен кўрган олимлар ичида Мубашшир домлачалик нафсини жиловлаган инсонни учратмаганман. Бизга ҳам доимий равишда нафсни жиловлаш, нафсга туҳмат қилиш эвазига ундан қутилишни ўргатганлар.

Домлани ҳақорат қилганлар, камситганлар одатда жавобсиз қолган. Сабаби устоз бунақа нарсаларга одатда эътибор бермайдилар. Баъзи одамлар ёзганидан жаҳлим чиқиб, «домла, шу одамни блоклаб қўйинг» десам жилмайиб «қўяверинг» дердилар

Мен домлани хатодан холи инсон деёлмайман. У киши ҳам хато қилишлари, нотўғри гапиришлари мумкин.

Уйғурлар ҳақида Азон.уз да шунчалик кўп хабар ва мақола ёздикки, босим остида ўчиртиришди. Ўзаро суҳбатларда ҳам уйғур биродарларимизни кўп эслаймиз.

Домланинг уйғурлар ҳақида айтган гапларини эшитдим. Фикрни тўғри талқин қилишга ўргатилганимиз учунмикан, нотўғри фикрлар деб билмадим. Ва энг муҳими, бу фатво эмас, домланинг шахсий фикри. Бунинг учун ўзлари жавоб берадилар.

Баъзилар у кишига нисбатан ноўрин гапларни ёзяпти. Домла хатодан холи эмас, аммо кофир эмас. Ҳақиқий мусулмон. Фикрга қарши фикр билан жавоб беринг. Мусулмонни кофирга чиқаришга ҳақли эмассиз.

Аллоҳ барчамизни тўғри йўлдан адаштирмасин!

Каналга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
#Қозилик

Умар ибн Хаттоб Абу Мусо ал-Ашъарийга шундоқ ёзганди: «Аммо баъду:

«Албатта, қозилик ишлари муҳкам фарздир ва бардавом суннатдир. Қачон сенга ҳужжат келтирилса уни яхши фаҳмлаб ол. Ҳақ равшан бўлган чоғда уни юзага чиқар. Ўтмайдиган ҳақ учун (орага тушиб) гапириш манфаат бермайди. Икки томон орасида юзингни, мажлисингни ва адолатингни бир хил қил. Токи, шараф сенинг жаврингга тамаъ қилмасин ва заиф сенинг адолатингдан ноумид бўлмасин. Даъвогарлик қилганга ҳужжат келтириш, инкор қилганга қасам ичиш лозим бўлади. Мусулмонлар орасида сулҳ жоиздир. Магар ҳаромни ҳалол қилган, ҳалолни ҳаром қилган сулҳ жоиз эмас. Кеча чиқарган ҳукмнинг уни ўзингча қайта кўриб, тўғриликка ҳидоят қилиниб, сўнгра ҳаққа қайтишингдан манъ қилмасин. Чунки, ҳақ қадимийдир. Ҳаққа қайтишлик ботилда бардавом бўлишдан яхшидир. Китоб ва суннатдан сенга етмаган, қалбингни ҳижил қилган нарсани яхшилаб фаҳмлашга урин. Бир-бирига мисл ва ўхшаш бўлган нарсаларни яхшилаб таниб ол. Сўнгра ўшанга биноан бошқа ишларни қиёс қил. Ишларнинг Аллоҳга энг маҳбубига ва сенинг кўз қарашингга ҳақиқатга энг яқинига қасд қил. Ким ҳужжат келтиришни даъво қилса, унга етарлича вақт бер. Агар у ҳужжат келтирса, ҳаққини олур. Магар унинг зиддига ҳукм чиқарасан. Албатта ўшандоқ бўлиши ноаниқликни йўқотувчироқ ва узрни ўтказувчироқдир. Мусулмонлар бир бирлари учун одилдирлар. Магар ҳадд урилган ёки ёлғон гувоҳлик ила мужарраб бўлган ёхуд бировнинг уруғига ўзини нисбат беришда муттаҳам бўлган бундан мустасно. Албатта, Аллоҳ ички сирларни билишни Ўзига олган ва сизга ҳужжатларни қайтарган. Зинҳор одамлар орасида беҳаловат, зажрли ва озорланувчи бўлма. Яна Аллоҳ ажр берадиган ва захираси яхши бўладиган ҳақ жойларда хусуматчилардан ўзингни беркитма. Чунки, ким ўзи билан Аллоҳ орасида ўз зарарига бўлса ҳам ниятини яхши қилса, Аллоҳ у билан одамлар орасини яхши қилиш кафолатини олади. Ким Аллоҳ билиб турган нарсани беркитиб, одамлар учун зийнатланса, Аллоҳ уни хунук қилиб қўяди. Бас шундоқ экан, Аллоҳ азза ва жалла ризқи азалида ва раҳмат хазинасида ўзгартиб қўйган савоб ҳақида нима дея олар эдинг. Вассалому алайка».

Агар сенга кимдир шикоят қилиб бир кимса ўзига туҳмат қилганини, ўртада турган қози унга «Сени эшитмайман» деб жавоб берганини, на далил келтирмай, на ўзига қасам ичирмай шариатга номувофиқ иш қилганидан шикоят қилса, уни шунчаки «Умар ўлган, адолат ҳам йўқ» деб овутиб қўявер...
Сенга дуо қилаётган мана бизмиз.

Ўзимизни мўмин деб даъво қиламиз, лекин ҳеч ҳаракатсиз ғалабани кутамиз.

Аммо дуодан тўхтамаймиз.

Муҳтож ўзимиз! Муаммо ҳам ўзимиз, масала ҳам!

Йўқлик айнан бизнинг ўзимиз.

Бизни зое қилма!!

Каналга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
Forwarded from Muhrim / Муҳрим
​​Фарғона ҳокими Шуҳрат Ғаниев — дилбар шахс. У, бир томондан, «Қўқон ушшоғи»ни ёддан куйлаб берган кишига Nexia, Муҳаммад Юсуфнинг «Дўппи» шеърини зўр ихлос билан айтиб берган ўқувчига компьютер совға қилиб юборадиган ҳотамтой; шеърият шайдоси, адабиёт ҳомийси — ҳоким бўлмаганида, катта эҳтимол билан, шоир бўларди. Бошқа томондан — ўзига ёқмайдиган «Тошкент фуқаролари»га уларнинг ичак-човоқларни бошларига салла қилиб қўйиш билан, айтганини қилмаган ҳокимчаларнинг оғзига эса ҳижобли аёлларнинг рўмолини тиқиб қўйиш билан таҳдид қиладиган кўланкаси майдон хон.

Шубҳасиз, Шуҳрат Ғаниев — замонамизнинг энг ҳақиқий қаҳрамони. Бизнинг замонамиз қаҳрамони. Бизнинг қаҳрамонимиз. Бир сўз билан айтганда — юзимиз.

https://t.me/joinchat/AAAAAEG2GQMHhMdalJO5IQ
Ёшлигимизда онамизни рўмолига ёпишишарди. Шунда: "Ҳа, ифлос ва динсиз ўрис-да булар!", дердик.
Энди нима дейишни ҳам билмай қолдик.

©️ Мубашшир Аҳмад

Каналга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
Мастер класс

«Агар ман борсам, маҳаллангдаги кафеда ароқ ичиб, маст-аласт бўволиб, жамоат тартибини бузаётган бўлса, ўшани шишасини оғзингга тиқаман!»

«Туманингда иш ўрни топиб беролмасанг ёшлар Россияга ишлагани билет олганини кўрсам, ўша билетни йиртиб оғзингга тиқаман».

«Ҳамманг эшитвол, бирорта ўқитувчи ёки докторни жамоат ишларига жалб қилсаларинг, қўлидаги супургисини озингга тиқаман».

«Агар ЙПХ ходимлари дарахт орқасига бекинволиб, ҳайдовчиларни тўхтатаверадиган бўлса, ўшаларнинг «палка»сини оғзига тиқаман».

«Одамларни болаларини чирқиратиб, уйларини ноҳақ бузадиган бўлсаларинг, ўша бульдозерингни оғзингга тиқаман ва халқдан кечирим сўратаман».

Каналга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
#Таъриф

- Уч йил бўш қўйганимизга тилларинг чиқиб қолди.
- Йўқ, 25 йил индамаганимизга, сенлар қутуриб кетдиларинг.

Қудратуллоҳ АҲМАД

Каналга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
Ҳақиқий эркаклар эркак бўлиш учун муайян вақтни кутиб ўтирмайдилар. Оналари уларни эркак қилиб туққан бўлади.

Айман Ёғий

Каналга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
#Ғалла

Қариндошимнинг фермер хўжалиги бор. Асосий ишидан ортиб, шу юмуш билан шуғулланади. Ернинг катта қисми лалми бўлгани учун, асосий даромад ғалла етиштиришдан келади.

Бажариладиган режа ҳам ғалла билан боғлиқ.
Фермерлар ўзига қўйилган режани бажариб бўлганидан сўнг, ортган ғаллани сотиш ҳуқуқига эга эканлигини ҳаммамиз яхши биламиз. Мана шу жараённинг ўзига хос мураккаблиги борлигини алоҳида таъкидлашимиз шарт деб ҳисоблайман. Сабаби фермер ўзи етиштирган маҳсулотга нарх белгилай олмайди, давлат томонидан қатъий белгиланган нархдагина сотади.

Бунинг оқибатида фермер мана шу ғаллани етиштириш учун кетадиган харажатлари: ёлланма ишчилар, транспорт харажатларини қоплай олмайди. Оиласи учун нимадир орттириши ҳам тобора қийинлашиб бораётгани бор гап.

Ҳозирда бозорни эркинлаштириш сиёсати кетаётганини ҳаммамиз кўриб, билиб турибмиз. Маҳсулотни давлат томонидан аниқ белгиланган нархлардагина сотиш харидор учун адолатлидек туюлиши мумкин, аммо сотувчи учун адолатсизлик ҳисобланади. Қариндошим мана шу ҳолатдан кўп бора нолиган.

Айни пайтда буғдойнинг бозор нархи 1900 сўм. Маккажўхори эса 2800 сўм. Шу сабабли товуқ фабрикалар ва қорамол боқувчи фермалар маккажўхори ўрнига товуқларга буғдой беряпти. Қорамолга ҳам бошқа емишлар қиммат бўлгани учун буғдой бериляпти. Самарқанднинг айрим туманларида буғдой тугаган ва улар Қозоғистондан ғаллаб олиб келишаётган экан. Агарда бозор эркинлашадиган бўлса, шу каби ҳодатларнинг олди олинарди.

Фермер ҳам аввало деҳқон. Ўзи етиштирган маҳсулотларни бозорга олиб чиқиб сотади. У мева етиштирса, сабзовот экинларини етиштирса, бозор кўтарган нархда сотиши мумкин. Аммо буғдойга келганда вазият бошқача. Давлат томонидан белгиланган аниқ меъёрлар бор ва ундан ташқарига чиқиб бўлмайди.

Мустақилликдан сўнг ўзига хос ўтиш даврини бошдан кечирдик. Ўша пайтда ривожланишнинг беш тамойили ишлаб чиқилди ва унда “Давлат бош ислоҳотчи” деб белгиланди. Айни пайтда аксар экспертлар ўша беш тамойил омадсизликка учраганини айтишмоқда. Демак ундаги “Давлат бош ислоҳотчи” жумласи ҳам талабга жавоб бермай қолди.

Демократик жамиятда давлат бош ислоҳотчи эмас, давлат бош назоратчи бўлиши тўғри экани ўз тасдиғини топди. Яъни нарх-навони белгилаш билан давлат шуғулланиши керак эмас. Давлат тадбиркор-фермерларнинг қонунга мувофиқ ишлашини назорат қилиши тўғри бўлади. Нарх эса бозор кўтаришига қараб белгиланиши адолатли бўлади.

Мен ҳам ҳамма сингари нон ейман. Нон ва нон маҳсулотларининг нархи ошиб кетиб, юртдошларимизга жабр бўлишини асло истамайман. Ўз навбатида бозорда сохталик бўлишини ҳам ёқламайман. Фермер ҳам жабр чекмасин. Ўз маҳсулотини норози бўлиб сотмасин. Адолат барча учун тенг бўлсин.

Каналга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
Энг ёмон аҳволдаги одам

Бадгумонлиги туфайли ўзи ҳам ҳеч кимга ишонмайди. Бадфеъллиги туфайли унинг ўзига ҳам ҳеч ким ишонмайди.

©

Каналга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
#Вакансия

Фаолият бошлаш арафасида турган TuronTV видео лойиҳаси учун малакали оператор ва монтажчиларни ишга таклиф қиламиз.

Камера харид қилинди, монтаж учун компьютер ҳам сотиб олинади. Ишлаш учун керакли шароитлар тахт қилинади.

Ўз ишига виждонан ёндашадиган, зарарли одатлардан холи, ибодатдаги инсонлар билан ишлаш ниятимиз бор.

Иш вақти ва маош борасида шахсийда ёки +998941343333 (телеграм) рақами орқали гаплашамиз.

Кимнингдир таниши бўлса тавсия қилсанглар ва мазкур постни улашиб юборсанглар хурсанд бўлардик.
ТошМИ чорраҳасида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари қачон тугайди?

Пробкаларнинг охири борми?

Видео ёқса лайк босинг, каналгаям қўшилиппўйўрилар)

https://youtu.be/wBFD_kt30S0

Каналга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
#Танбеҳ

"Эй аёллар жамоаси! Садақа қилинглар! Мен жаҳаннам аҳлининг аксари аёллар эканини кўрдим!" дедилар Росулуллоҳ соллолаҳу алайҳи васаллам.

"Нима сабабдан шундай, эй Аллоҳнинг Росули?!" дея сўрашди аёллар.

"Кўп лаънатлайсизлар ва эрга нонкўрлик қиласизлар!" дедилар Росулуллоҳ соллолаҳу алайҳи васаллам. Имом Бухорий ривояти.

©

Каналга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
#Сайлов

ЎзЛиДеП вакили Алишер Қодировни “популизм” ва сиёсий очко ишлаб олишга ҳаракат қилишда айблади

ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси халқаро масалалар бўлими мудири Азамат Сеитов "Миллий тикланиш" партияси раҳбарининг Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши мумкинлиги юзасидан айтган фикрига жавоб қайтарди. 

«Шу кунларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ташқи сиёсий жиҳати энг муҳим масалалар қаторига чиқаётганлигини кузатиш мумкин. Ва бу ҳолат аввало мамлакатимизнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш эҳтимоли борлиги ҳақидаги баёнотларга нисбатан билдирилаётган акс садолар билан боғлиқдир. Экспертларнинг расмий Тошкентнинг мана шундай кўриб чиқилган қадамига нисбатан турлича, баъзан ҳатто нохолис баҳолари қулоққа чалинмоқда.

Биз партиялараро рақобат кучайган бир шароитда, қолаверса партия фаоллари томонидан ҳам ушбу масалага аниқлик киритилишига эҳтиёжни кўриб, унга нисбатан ўз нуқтаи назаримизни билдиришга қарор қилдик.

Биринчидан, Эътиборни жалб қилаётган жиҳатлардан бири Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиш ёки қўшилмаслиги тўғрисидаги мавзу худдики Россия томонидан дабдурусдан кўтарилиб қолгандек кўрсатилаётганлиги. Ваҳоланки, ёзда, аниқроғи июнь ойида мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев “Сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўзи етарли эмас, унинг учун бозорларни топиш қийинроқ. Ҳоҳлаймизми, йўқми, Россия ва ЕОИИ – бизнинг асосий ҳамкорларимиз, савдомизнинг 70 фоизи улар билан боғлиқ”, деб қайд этган эди. Бундан ташқари, давлатимиз раҳбарининг август ойида Белорусь Республикасига ташрифи чоғида Белорусь томони билан баёнот имзоланган эди. Унда томонлар Беларусь Республикаси тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон ва ЕОИИ ҳамкорлигининг имкониятларини ўрганишга келишиб олган эдилар. Айтмоқчимизки, аслида сенсация, шов шув қиладиган нарсанинг ўзи йўқ. Ўзбекистон илгари ҳам ушбу мавзуни турли юқори даражадаларда, хусусан, парламент минбаридан туриб ҳам, ташқи сиёсий учрашувлар чоғида кўтариб келган. Россия сенатори В.Матвиенконинг баёнотига бу қадар шов шувли характер бериш орқали айримлар яна бир бор ўзларига жамоатчиликнинг эътиборини жалб қилиш учун фойдаланишган, холос. 

Иккинчидан, мазкур мавзу айрим экспертлар томонидан ўзларини миллий манфаатларимизнинг “жонкуярлари” қилиб кўрсатиш, аслида ура-патриотизм, яъни намойишкорона “ватанпарварлик”ларини намоён этиб қолиш учун фойдаланилмоқда. Шу туфайли ҳам бундай “экспертлар”нинг йўқ жойдан муаммо ахтариб топишга уринаётганлиги бежиз эмас. 

Ватанимиз тарихий қисқа давр ичида мустақил тараққиёт йўлини босиб ўтди ва танланган мустақил тараққиёт йўлига содиқлигича қолмоқда. Бугунги кунда мамлакатимиз ўз ривожланишининг янги босқичига - мамлакатни янги, ривожланишнинг янада юқори даражага кўтариш, аҳолининг яшаш даражасини тубдан яхшилаш босқичига дадил қадам босмоқда. 

Шу боис, Ўзбекистоннинг ҳеч қандай шарт билан ЕОИИ га қўшилиши ёки ушбу иттифоқ билан яқин алоқа қилишига йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақидаги кескин ва қатъий баёнотлари камида ҳайрат уйғотади. Гўёки бу Ўзбекистон Мустақиллигига бутунлай путур етказар эмиш. Масалан, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси етакчиси Алишер Қодиров Kun.uz сайтига берган интервьюсида “ЕОИИни иккинчи СССР деса ҳам бўлади. Бироқ Ўзбекистон кимларнингдир манфаати учун хизмат қиладиган давлат эмас... Биз ушбу иттифоққа қўшилишга мутлақо қаршимиз”, дея қайд этади.

Бу гапларда қандай хулоса чиқариш мумкин. Бизнинг сиёсий рақибларимиз “популизм” ва турли сиёсий қўрқувларда сиёсий очко ишлаб олишга ҳаракат қилган ҳолда, миллий зиёлилар орасида “хайп”га айланган мавзу измида бормоқда. 

Ўзингиз ўйлаб кўринг, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси “бизнинг кўплаб ватандошларимиз Россияда ишлашмоқда, инвестициялар алмашинуви ва атрофимиздаги улкан истеъмол бозори билан боғлиқ масалалар бор. Бироқ бизнинг партиямиз вакиллари мамлакат озодлиги, унинг манфаатлари устуворлигини ҳар қандай иқтисодий фойдадан юқори қўядилар”, дея таъкидлашмоқда. Қип-қизил популизмдан бошқа нарса эмас», - дейди Азамат Сеитов.

Каналга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
Баъзан ҳеч бир сабабсиз қалбингиз сиқилса, билингки, руҳингиз Аллоҳнинг зикрини истамоқда.

Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий

©

Каналга қўшилинг: https://t.me/joinchat/AAAAAERoGZAUPwRH8Ku7YQ
Хан академисининг очилиш маросимида.

Ушбу академиянинг мақсади нима?

Видео орқали бу саволларга жавоб оласиз деб ўйлаймиз.

https://youtu.be/ZfleX5QTgHs