Muhammad Temur A’zam
2.33K subscribers
500 photos
251 videos
2 files
524 links
Шахсий канал
Download Telegram
Соҳилда бир қаҳвахона кўрдим, менга маъқул бўлди ва кириб ўтирдим. Официант келди.
– Wi-fi борми? – дедим.
– Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган ва вафот қилган йиллари, – деди.
– Нима учун 571632 демадингиз, – десам.
– Билмаганларга бермаймиз, – деди.

@hikmatlar
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Роббилари Аллоҳ табарока ва таолодан ривоят қилган (ҳадиси қудсийда):

“Албатта Аллоҳ таоло яхши ва ёмон амалларни ёзиб, уни қуйидагича баён қилди: кимки бир яхши амални қасд қилса-ю адо эта олмаса, Аллоҳ таоло унинг учун Ўз ҳузурида комил бир яхшилик қилди, деб ёзиб қўяди. Агар қасд қилса-ю адо этса, Аллоҳ таоло унга ўн яхшиликдан етти юз ёки ундан ҳам зиёдагача яхшилик берур. Агар бирор ёмон амални қасд қилса-ю уни бажармаса, Аллоҳ таоло ўз ҳузурида комил бир яхшилик қилди, деб ёзади. Агар ёмонликни қасд қилса-ю бажарса, Аллоҳ таоло унга битта ёмонлик ёзади”, дедилар.

Муттафақун алайҳ

@temurazam
Forwarded from Ҳар сохадан озгина...
Саудия Арабистонилик Доктор Абдуллоҳ Ад-Дувайснинг ёзганлари нафақат унинг юртидаги, балки бошқа мусулмонлар юртидаги иллатларни ҳам очиб берган:

"Бизнинг юртимизда (Саудия Арабистонида) ваъз-насиҳат, жумъа хутбалари қилинади, Қуръон, тафсир, тавҳид, фиқҳ, сийра дарслари бўлади. Юз минглаб масжидлар, ўн минглаб во ъизлар бор.

Буларнинг бирортаси Швецияда мавжуд эмас!

Шу билан бирга Швеция дунё бўйича шаффофлик рўйхатининг бошида туради.

Биз эса рўйхатнинг охирига осилиб қолганмиз.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалар Маккада қийин аҳволда қолганида уларга Ҳабашистонга ҳижрат қилишни тавсия қилган эдилар: "У ерда бир подшоҳ борки, унинг олдида ҳеч кимга зулм қилинмайди".

Ўша вақтда Ҳабашистон диёрида Қуръон тиловат қилинмас, хутбалар ўқилмас, лекин шунга қарамай уларнинг ерида адолат ва яхшилик бор эди.

Мусулмонларнинг муаммоси хутба ва Қуръон тиловатининг, ҳадис дарсларининг камлигига эмас, адолат ва инсоф билан муомала қилишга бориб тақалади.

Али ибн Абу Толибнинг ўзи тайинлаган қози у киши бир яҳудий билан тортишиб, совут ўзиники эканлгини исботлаб бера олмаганида уни яҳудийнинг фойдасига ҳукм қилган эди.

Аллоҳ адолатга қурилган давлатни боқий қолдиради, агар у куфр давлати бўлса ҳам. Зулм давлатини эса йўқ қилади, гарчи мусулмонлар давлати бўлса ҳам...

Қилинган хутбалар, ўқилган Қуръон, сийра, ҳадислар заиф ва мискинлар билан муомала қилишда ўз аксини топмаса, уларга ўзларининг ҳаққи берилмаса - улар буни талаб қилмаса ҳам - бундан яхшилик кутмай қўя қолинг!

Швецияда инсонга унинг фуқаролигига қараб эмас, балки одам эканлигидан келиб чиқиб муомала қилинади.

Швецияда эрта тонгда эшигингизни тақиллатишади. Эшикни очсангиз Швеция фуқаролигига эга бўлмаган гўдак фарзандингизга шишада янги соғилган сут олиб келган бўлишади.

Бунинг биргина сабаби - фарзандингизнинг инсон эканлиги, худди швед боласидек янги соғилган сутга эҳтиёжи борлигидир.

Бизнинг юртимизда (Саудия Арабистонида) эса муқим (фуқароликка эга бўлмаган шахс)нинг эшигини ҳеч ким тақиллатмайди. Фақатгина уйини тинтиш ва ўзини депортация қилиш учун паспорт бўлимидагилар келиши мумкин.

Швецияда 4 йил узлуксиз яшасангиз доимий яшаш рухсатномасини оласиз.

Бизнинг юртимизда эса муқим (фуқаролиги йўқ шахс) минг йил яшаса ҳам яшаш рухсатномасини доимо янгилаб туришга мажбур!

Швецияда доимий яшовчи шахс давлат тарихини ёдласа ва ўша ерда 6 йил узлуксиз яшаган бўлса, фуқаролик олади.

Бизнинг юртимизда эса муқим (фуқаролиги йўқ шахс) Саудия фуқароси бўлган аёлга уйланишга рухсат олиш учун 6 йил кутади!

Агар муқим Қуръон, Инжил, Забурни, Одам алайҳиссалом ерга тушганидан 2014 йилгача бўлган Арабистон ярим ороли тарихини ёдлаб юборса ҳам унга фуқаролик берилмайди.

Шавецияда кофирлар яшаса-да, Исломий муомала қилишади.

Мусулмонларнинг юртларида эса ўзимиз мусулмон бўлсак ҳам, кофирларнинг қоидаси билан иш қиламиз.

Швецияда ўша ерда яшовчи ҳинд ёки сомалиликнинг кафилликка олган, шу кафиллик эвазига ундан ноҳақ пул ундирадиган кишини топмайсиз.

(Изоҳ: Саудия Арабистони ва бошқа Форс кўрфази давлатларида (БАА, Қувайт, Қатар, Баҳрайн) доимий яшаш ва ишлаш рухсатномасини олиш учун ўша давлат фуқаросининг кафиллиги талаб қилинади. Кафил эса йилига 1-1,5 минг доллардан 2-3 минг долларгача пул талаб қилади.)

Яна у ерда ҳали мўйлови ҳам чиқмаган ёш боланинг "Овозингни ўчир. Бўлмаса Аллоҳга қасамки, сени депортация қилдириб юбораман", деган пўписасини ҳам эшитмайсиз.

Швецияда бир кунда 24 соат, ҳафтада 7 кун ишлайдиган хизматчини ҳам топа олмайсиз....

... Ҳар куни эрта тонгдан кўчангизни тозалаётган Бангладешлик Исломдаги биродарингиз эканини, эҳтимол Аллоҳнинг наздида у сиздан ҳам афзалроқ эканини болаларингизга ўргатинг!

Сиз учун кийимингизни ювиб, тозалаб бераётган, нонингизни пишириб, овқатингизни тайёрлаётган кишилар ҳам сиз каби инсон эканини, уларнинг ҳам ҳис-туйғулари, иззат-нафси борлигини, бу ерга ҳалол ризқ топиш учунгина келганлигини болаларингизга ўргатинг!

Бу айтилганлар кўрфаз давлатларининг барчасига бирдек мос тушади..."

Доктор Абдуллоҳ Ад-Дувайс.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфга берилган саволлар экан. Ҳали ҳам долзарб.


➖Шайх ҳазратлари,баҳорда лайлак пасайиб учса нима бўлади?
-Лайлак пасайиб учган бўлади.
➖Шайх ҳазратлари Қуръонда сумалак ҳақида бирор нарса ёзилганми?
-Қуръони Карим пазандачилик китоби эмас,у инсониятни тўғри йўлга бошловчи китоб!
➖Шайх ҳазратлари анжир дарахтини ёқса бўладими?
-Бўлади,яхши ёнади!
➖Одам кийиб юрадиган иштонини ёстиғини устига қўйиб ётса нима бўлади?
-Нима бўларди,сал баланд бўлади!
➖NIKE крассовка кийсам бўладими?
-Размери тўғри келса кийинг!
➖Шайх ҳазратлари ҳозирда бош уриштириб кўришиш урфга кирди,бу мумкинми?
-Ҳа,ёрилмаса мумкин!
➖Шайх ҳазратлари чет элдаги мадрасаларда,масалан:Туркияда таълим олиб келса бўладими?
Келгандан кейин маоммо бўлмайдими?
-Бўлади
➖Шайх ҳазратлари халода кесак билан покланиб кесакни хожатхонага ташласа нима бўлади?
-Шалоб деган товуш чиқади!
➖Шайх ҳазратлари Чеченистондан келтирилган косага нима дея оласиз?
-Коса келтирилди дея оламан!
➖Шайх ҳазратлари нима учун бизни мазҳабимиз ҳанафи мазҳаби?
-Имомимизнинг номлари Абу Ҳанийфа бўлгани учун!
➖Шайх ҳазратлари Рим папаси нега мусулмонлардан узр сўрамади?
-Буни ўзидан сўраш керак!
➖Шайх ҳазратлари мен балиқ тутишни яхши кўраман,илмоққа чувалчангни тиқиш гунохмасми?
-Йўқ гунохмас,лекин бировларни вақтини олиш гунох!
➖Шайх ҳазратлари тарвузни сотиб олаётганда унинг сифатини билиш учун чақмолатиб олса бўладими?
-Ҳа бўлади,фақат уйга олиб боргунизча суви оқиб кетади!

Фейсбукдан олинди.

@temurazam
ҚОЗОҒИСОНДАГИ АЯНЧЛИ ФОЖИАДА ҲАЛОК БЎЛГАН ЮРТДОШЛАРИМИЗНИНГ ОИЛАЛАРИ УЧУН ХАЙРИЯ АКЦИЯСИДА ҚАТНАШИНГ!

Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан хуфёна ва ошкора эҳсон қилсинлар! (Иброҳим сурасининг 31-ояти)

Хайрия натижасида йиғилган маблағ энг аввало ота-ўғил, ака-укалар вафот этган оилаларга, ундан сўнг боқувчисини йўқотган оилаларга, ундан кейин эса қолган оилаларга тарқатилади.

Сўмда пул ўтказиш учун пластик рақами (исталган миқдорда, чекловлар йўқ):
8600 3104 3723 2663

Хорижий валютада пул ўтказмалари учун пластик рақами:
4847 9907 0722 6123

Иккала карта ҳам Баҳриддин Нажмиддинов номига очилган.

Саволлар туғилганда Телеграм ва WhatsApp орқали +998946119998 (Хушнудбек) рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Аллоҳ барча ўтганларни ўз раҳматига олган бўлсин.

Илтимос, ушбу хабарни барча дўстларингиз билан улашинг ва савобга шерик бўлинг.

@temurazam
#Игнор
Шогирди ноқобил устози нокомилдан сўради:
- Устоз, баъзи одамлар ўта ғалати одолжениелар қиладурларким...
- Шогирд, сенга неча марта айтганман, сўзлашқанда ўрусча аралаштирмак асло мумкин эрмас! Яна бир бор қулоғинга қуйиб ол, так нельзя... Адашиб кетдим, бундай қилиш мумкин эмас... Одолжение эмас, иддао бўлғай... Хўш, гапираверчи...
- Шу, фейсбукда баъзи одамлар ғалати иддаолар қилиб қолишяпти. Уларға энг яхши жавоб недур?
- Игнордир бўтам, игнордир...
- Устоз, ҳозиргина ўзинғиз ўрусча аралаштирмак маъқул эрмас деётгандингиз...
- Мена ақл ўргатяпсанми? Фейсбукда ўтиравермай бориб китобингни ўқимайсанми, дурак...

@temurazam
#Алкаш
Спиртли ичимлик ичган одам жамият учун хавфли. Ичволиб машина бошқарувига ўтирган эса унданда хавфли. Чунки у бир нечта одамнинг ҳаётига зомин бўлиши мумкин.
Аксар авария ва кўнгилсизликларнинг сабаби ҳайдовчиларнинг маст ҳолда машина бошқарувига ўтириши экани минг марта айтилса ҳам, фойда бўлмаётгани ачинарли.
Кеча ичволиб рулга ўтирган ва қўпол равишда қоида бузган алкаш билан муштлашишга тўғри келди. Ўзи қоида бузди, сал қолса машинамни пачоқларди. Яна камига сўкиняпти.
Газеталарда бериладиган жиноят ҳақидаги мақолаларни кўп ўқирдим. Уларнинг барида "ароқ ичиб..." деган жумла бўларди. Тушунарлики, ер юзидага аксар қинғир ва қонли ишларнинг бошида спиртли ичимликлар туради.
Бир марта ичволган одамнинг машинасига ўтирганман. Оёғига газга ёпишиб қолгандек таассурот қолдирганди. Тушаётганимда Аллоҳга шукр қилиб, бунақаларга яқинлашмасликка сўз бергандим.
Ароқ ичган одам тентираклаб юради, одамларга туртилиб келади. Биров била гаплашса оғзидан келаётган ҳидга чидаб бўлмайди. Дуч келган одамнинг бошини қотириб ўтиради. Шунинг орқасидан жанжал ҳам чиқаради.
Ичган одам ҳеч нарса топмайди, фақат йўқотади. Аллоҳнинг раҳматини, обрўсини, пулини...
Аллоҳ таоло “Моида” сурасида марҳамат қилади:
“Эй, иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз.
Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни хоҳлайдир. Энди тўхтарсизлар?!”, - (90-91-оятлар).
"Жайшондан бир киши келиб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўз ерларида ичишадиган, жўхоридан қилинадиган ва мизру деб номланадиган ичимлик ҳақида сўради. У зот саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"У маст қилувчими?" деб сўрадилар.
"Ҳа", деди у.
"Ҳар бир маст қилувчи нарса ҳаромдир. Албатта, Аллоҳ азза ва жалла ким маст қилувчи нарсани ичса унга "хабол тийнаси"ни ичирмоқни аҳд қилгандир", дедилар.
"Ё Аллоҳнинг Расули, хабол тийнаси надир?" дедилар.
"Дўзах аҳлининг тери ёки дўзах аҳлининг йиринги", дедилар У зот".
Аллоҳ барчамизни тўғри йўлдан адаштирмасин. Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

@temurazam
Умар ибн Абдулазиз мактуб ёзганларида лафзлари чиройли чиқса, уни йиртиб ташлаб бошқа ёзардилар.

Изоҳ: Чунки чиройли мактуб мақтовга сазовор бўлиши ва бу ўз ўрнида ужбга, инсон қалбининг бузилишига сабаб бўлиши мумкин эди. Бундай зотлар қалбларининг заррача ўзгаришидан ҳам эҳтиёт бўлишарди.

© Мубашшир Аҳмад

@temurazam
Янада юксалишни истасанг, сени мақтайдиганлардан узоқлаш. Танқид қиладиганларга эса янада яқин бўл.

@temurazam
Forwarded from Floridiston
Икки ёшли қизим мен ва ойисига ўзбекча гапиради. Болалар майдончасидаги болаларга, супермаркет кассасидаги холаларга, қўшниларга, умуман америкаликларга инглиз тилида мурожаат қилади. Ўзбекча аралаштирвормайди, деярли.
Тўғри, биз иккала тилни ҳам ўргатяпмиз, лекин кимга қайси тилда гапиришни қандай қилиб аниқлаши ҳайрон қолдиради. Унисини ўргатмаганмиз. Тушунтириб бўлмайди-ку. Қизиқ, хуллас.
Чўққига кўтарилишинг учун даҳо бўлишинг шарт эмас. Бор йўғи така бўлсанг кифоя.

Мубашшир АҲМАД
Ўзбекистон (U23) терма жамоаси футбол бўйича Осиё чемпиони бўлди. Барчага ғалаба муборак!

@temurazam
Forwarded from Doniyor Qori
Дўстларингизга ҳам улашинг 👉🏼 @doniyorqori
18 ёшида оғир хасталикка чалинган Гулҳаё саховатли кишилар кўмагига муҳтож

Ассалому алайкум юртдошлар!

Наманганлик Турсунова Гулҳаё оғир бемор. Эндигина 18 баҳорни қаршилаган қиз сурункали гепатит В вируси билан оғриган. Бу касаллик Ҳиндистонда жарроҳлик йўли билан даволанаркан. Яъни, бемор қизга онасининг жигарини бир қисми кўчириб ўтказиларкан. Мазкур жарроҳлик операция учун сарфланадиган харажат жуда қиммат бўлиб, 50 минг АҚШ доллари экан. Бир қарашда бу сумма каттадек туюлади. Бироқ тома-тома кўл бўлур деганларидек, саховатли кишиларнинг эҳсонлари орқали зарур маблағ йиғилади деб ўйлаймиз.

Интернет фойдаланувчилари ва бошқа юртдошларимиздан шу муслима синглимизга ёрдам беришларини илтимос қиламиз. Ҳамма ўз имкониятига яраша молиявий ёрдамини аямаса бир беморга катта ёрдам берган бўлардик ва Аллоҳнинг ҳузурида кўплаб ажр-мукофотларга сазовор бўлардик.

Маълумотлар

Исми шарифи: Турсунова Гулҳаё

Ёши: 18

Ташхис: Сурункали вирусли гепатит B.

Тел: +99893 401-23-09

Пластик рақами: 8600 0204 1258 5718

Ҳисоб рақами: 23120000900000222372

 

Аллоҳ таоло ўзининг муборак каломида:

“Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз. Нимани нафақа қилганингизни Аллоҳ билувчидир”(Оли Имрон 92-оят) дейди.

Ҳазрати Умар: “Эй Аллоҳнинг Расули, менинг Хайбардаги улушимдан кўра яхшироқ нарсам йўқ. Нима қилишга буюрасиз?” дедилар. У зоти бобаракот: “Аслини ушлаб тургинда, тушган фойдани садақа қилиб тур”, дедилар (Бухорий ривояти).

@temurazam
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Кимки бир мўминнинг дунёдаги қийинчиликларидан бирини енгиллатса, Аллоҳ унинг қиёмат кунидаги қийинчиликларидан бирини енгил қилиб қўяди. Кимки бирон иложсизга осон қилса, Аллоҳ таоло унга дунё ва охиратда осон қилади. Кимки бир мусулмонни сатр қилса, Аллоҳ уни дунё ва охиратда сатр қилади. Модомики, банда биродарининг кўмагида бўлар экан, Аллоҳ унинг кўмагида бўлади”.

@temurazam
Forwarded from Энг Арзон (... typing)
Фарзандингиз қаердалигидан доим бохабар бўлиб боришни истасангиз Сиз учун ажойиб Kids Safe GPS Q50 соатларини таклиф қиламиз.
30$
☎️ +99893 558-61-11
https://t.me/joinchat/AAAAAEM4q98rRmGsM8H4ig
Рустам Иноятов МХХ раҳбарлигидан кетди

1995 йил ёзидан буён узлуксиз равишда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси лавозимида бўлиб келган генерал-полковник Рустам Иноятов лавозимини тарк этди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар бермоқда.

Манбанинг маълумот беришича, энди Миллий хавфсизлик хизмати раҳбарлигига 2015 йил 20 апрелдан буён республика Бош прокурори сифатида ишлаб келаётган Ихтиёр Абдуллаев раҳбарлик қилади.

МХХ тузилмасида яна бир қатор тайинловлар рўй бериши кутилмоқда.

Қайд этиш керакки, бу ўзгаришлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Миллий хавфсизлик хизмати фаолиятини ислоҳ этишга киришуви ортидан рўй бермоқда.

Президент ўтган йилнинг 22 декабрида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига қилган мурожаатномасида Миллий хавфсизлик хизмати 26 йил аввал ҳукумат тасдиқлаган низом асосида ишлаб келгани, энди МХХ фаолиятини ислоҳ қилиш вақти келгани ва яқин вақт ичида МХХ фаолияти тўғрисида қонунни ишлаб чиқилишини маълум қилганди.

2018 йилги давлат дастури лойиҳасида «​Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида»​ги​ қонун қабул қилиниши белгиланган. Қонунга кўра Парламент Миллий хавфсизлик хизмати фаолиятини назорат қилади.

Рустам Расулович Иноятов 1944 йилнинг 22 июнида Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида КГБ полковниги Расул Иноятов оиласида туғилган. 1968 йили Тошкент Давлат университетининг эрон филологияси факультетини тамомлаган. Армиядаги хизматдан кейин КГБда турли лавозимларда ишлаган. 1995 йилнинг 27 июнидан буён Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси ҳисобланган.

@temurazam
Зилзила эпимаркази Афғонистонда, магнитудаси эса 6,1 балл

Сал аввал хабар берганимиздек, пойтахтимиз Тошкентда зилзила кузатилди. Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар орали келган хабарларга кўра, ер қимирлаши юртимизнинг бошқа вилоятларида ҳам сезилган.

Маълумотларга кўра, зилзиланинг эпимаркази Афғонистонда бўлиб, пойтахт Кобулдан 273 километр узоқ бўлган ҳудудда. Магнитудаси эса 6,1 балл экани айтилган.

https://azon.uz/content/views/4759
Forwarded from Azon Global | Tezkor
Саводсизликка кўникиб қолмаяпмизми?
https://azon.uz/content/views/4776

Каналга уланиш: https://telegram.me/joinchat/AAAAAER1go7H6tVWAwaJTQ