Muhammad Temur A’zam
2.33K subscribers
497 photos
250 videos
2 files
521 links
Шахсий канал
Download Telegram
#Игнор
Шогирди ноқобил устози нокомилдан сўради:
- Устоз, баъзи одамлар ўта ғалати одолжениелар қиладурларким...
- Шогирд, сенга неча марта айтганман, сўзлашқанда ўрусча аралаштирмак асло мумкин эрмас! Яна бир бор қулоғинга қуйиб ол, так нельзя... Адашиб кетдим, бундай қилиш мумкин эмас... Одолжение эмас, иддао бўлғай... Хўш, гапираверчи...
- Шу, фейсбукда баъзи одамлар ғалати иддаолар қилиб қолишяпти. Уларға энг яхши жавоб недур?
- Игнордир бўтам, игнордир...
- Устоз, ҳозиргина ўзинғиз ўрусча аралаштирмак маъқул эрмас деётгандингиз...
- Мена ақл ўргатяпсанми? Фейсбукда ўтиравермай бориб китобингни ўқимайсанми, дурак...

@temurazam
#Алкаш
Спиртли ичимлик ичган одам жамият учун хавфли. Ичволиб машина бошқарувига ўтирган эса унданда хавфли. Чунки у бир нечта одамнинг ҳаётига зомин бўлиши мумкин.
Аксар авария ва кўнгилсизликларнинг сабаби ҳайдовчиларнинг маст ҳолда машина бошқарувига ўтириши экани минг марта айтилса ҳам, фойда бўлмаётгани ачинарли.
Кеча ичволиб рулга ўтирган ва қўпол равишда қоида бузган алкаш билан муштлашишга тўғри келди. Ўзи қоида бузди, сал қолса машинамни пачоқларди. Яна камига сўкиняпти.
Газеталарда бериладиган жиноят ҳақидаги мақолаларни кўп ўқирдим. Уларнинг барида "ароқ ичиб..." деган жумла бўларди. Тушунарлики, ер юзидага аксар қинғир ва қонли ишларнинг бошида спиртли ичимликлар туради.
Бир марта ичволган одамнинг машинасига ўтирганман. Оёғига газга ёпишиб қолгандек таассурот қолдирганди. Тушаётганимда Аллоҳга шукр қилиб, бунақаларга яқинлашмасликка сўз бергандим.
Ароқ ичган одам тентираклаб юради, одамларга туртилиб келади. Биров била гаплашса оғзидан келаётган ҳидга чидаб бўлмайди. Дуч келган одамнинг бошини қотириб ўтиради. Шунинг орқасидан жанжал ҳам чиқаради.
Ичган одам ҳеч нарса топмайди, фақат йўқотади. Аллоҳнинг раҳматини, обрўсини, пулини...
Аллоҳ таоло “Моида” сурасида марҳамат қилади:
“Эй, иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз.
Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни хоҳлайдир. Энди тўхтарсизлар?!”, - (90-91-оятлар).
"Жайшондан бир киши келиб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўз ерларида ичишадиган, жўхоридан қилинадиган ва мизру деб номланадиган ичимлик ҳақида сўради. У зот саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"У маст қилувчими?" деб сўрадилар.
"Ҳа", деди у.
"Ҳар бир маст қилувчи нарса ҳаромдир. Албатта, Аллоҳ азза ва жалла ким маст қилувчи нарсани ичса унга "хабол тийнаси"ни ичирмоқни аҳд қилгандир", дедилар.
"Ё Аллоҳнинг Расули, хабол тийнаси надир?" дедилар.
"Дўзах аҳлининг тери ёки дўзах аҳлининг йиринги", дедилар У зот".
Аллоҳ барчамизни тўғри йўлдан адаштирмасин. Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

@temurazam
Умар ибн Абдулазиз мактуб ёзганларида лафзлари чиройли чиқса, уни йиртиб ташлаб бошқа ёзардилар.

Изоҳ: Чунки чиройли мактуб мақтовга сазовор бўлиши ва бу ўз ўрнида ужбга, инсон қалбининг бузилишига сабаб бўлиши мумкин эди. Бундай зотлар қалбларининг заррача ўзгаришидан ҳам эҳтиёт бўлишарди.

© Мубашшир Аҳмад

@temurazam
Янада юксалишни истасанг, сени мақтайдиганлардан узоқлаш. Танқид қиладиганларга эса янада яқин бўл.

@temurazam
Forwarded from Floridiston
Икки ёшли қизим мен ва ойисига ўзбекча гапиради. Болалар майдончасидаги болаларга, супермаркет кассасидаги холаларга, қўшниларга, умуман америкаликларга инглиз тилида мурожаат қилади. Ўзбекча аралаштирвормайди, деярли.
Тўғри, биз иккала тилни ҳам ўргатяпмиз, лекин кимга қайси тилда гапиришни қандай қилиб аниқлаши ҳайрон қолдиради. Унисини ўргатмаганмиз. Тушунтириб бўлмайди-ку. Қизиқ, хуллас.
Чўққига кўтарилишинг учун даҳо бўлишинг шарт эмас. Бор йўғи така бўлсанг кифоя.

Мубашшир АҲМАД
Ўзбекистон (U23) терма жамоаси футбол бўйича Осиё чемпиони бўлди. Барчага ғалаба муборак!

@temurazam
Forwarded from Doniyor Qori
Дўстларингизга ҳам улашинг 👉🏼 @doniyorqori
18 ёшида оғир хасталикка чалинган Гулҳаё саховатли кишилар кўмагига муҳтож

Ассалому алайкум юртдошлар!

Наманганлик Турсунова Гулҳаё оғир бемор. Эндигина 18 баҳорни қаршилаган қиз сурункали гепатит В вируси билан оғриган. Бу касаллик Ҳиндистонда жарроҳлик йўли билан даволанаркан. Яъни, бемор қизга онасининг жигарини бир қисми кўчириб ўтказиларкан. Мазкур жарроҳлик операция учун сарфланадиган харажат жуда қиммат бўлиб, 50 минг АҚШ доллари экан. Бир қарашда бу сумма каттадек туюлади. Бироқ тома-тома кўл бўлур деганларидек, саховатли кишиларнинг эҳсонлари орқали зарур маблағ йиғилади деб ўйлаймиз.

Интернет фойдаланувчилари ва бошқа юртдошларимиздан шу муслима синглимизга ёрдам беришларини илтимос қиламиз. Ҳамма ўз имкониятига яраша молиявий ёрдамини аямаса бир беморга катта ёрдам берган бўлардик ва Аллоҳнинг ҳузурида кўплаб ажр-мукофотларга сазовор бўлардик.

Маълумотлар

Исми шарифи: Турсунова Гулҳаё

Ёши: 18

Ташхис: Сурункали вирусли гепатит B.

Тел: +99893 401-23-09

Пластик рақами: 8600 0204 1258 5718

Ҳисоб рақами: 23120000900000222372

 

Аллоҳ таоло ўзининг муборак каломида:

“Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз. Нимани нафақа қилганингизни Аллоҳ билувчидир”(Оли Имрон 92-оят) дейди.

Ҳазрати Умар: “Эй Аллоҳнинг Расули, менинг Хайбардаги улушимдан кўра яхшироқ нарсам йўқ. Нима қилишга буюрасиз?” дедилар. У зоти бобаракот: “Аслини ушлаб тургинда, тушган фойдани садақа қилиб тур”, дедилар (Бухорий ривояти).

@temurazam
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Кимки бир мўминнинг дунёдаги қийинчиликларидан бирини енгиллатса, Аллоҳ унинг қиёмат кунидаги қийинчиликларидан бирини енгил қилиб қўяди. Кимки бирон иложсизга осон қилса, Аллоҳ таоло унга дунё ва охиратда осон қилади. Кимки бир мусулмонни сатр қилса, Аллоҳ уни дунё ва охиратда сатр қилади. Модомики, банда биродарининг кўмагида бўлар экан, Аллоҳ унинг кўмагида бўлади”.

@temurazam
Forwarded from Энг Арзон (... typing)
Фарзандингиз қаердалигидан доим бохабар бўлиб боришни истасангиз Сиз учун ажойиб Kids Safe GPS Q50 соатларини таклиф қиламиз.
30$
☎️ +99893 558-61-11
https://t.me/joinchat/AAAAAEM4q98rRmGsM8H4ig
Рустам Иноятов МХХ раҳбарлигидан кетди

1995 йил ёзидан буён узлуксиз равишда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси лавозимида бўлиб келган генерал-полковник Рустам Иноятов лавозимини тарк этди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар бермоқда.

Манбанинг маълумот беришича, энди Миллий хавфсизлик хизмати раҳбарлигига 2015 йил 20 апрелдан буён республика Бош прокурори сифатида ишлаб келаётган Ихтиёр Абдуллаев раҳбарлик қилади.

МХХ тузилмасида яна бир қатор тайинловлар рўй бериши кутилмоқда.

Қайд этиш керакки, бу ўзгаришлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Миллий хавфсизлик хизмати фаолиятини ислоҳ этишга киришуви ортидан рўй бермоқда.

Президент ўтган йилнинг 22 декабрида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига қилган мурожаатномасида Миллий хавфсизлик хизмати 26 йил аввал ҳукумат тасдиқлаган низом асосида ишлаб келгани, энди МХХ фаолиятини ислоҳ қилиш вақти келгани ва яқин вақт ичида МХХ фаолияти тўғрисида қонунни ишлаб чиқилишини маълум қилганди.

2018 йилги давлат дастури лойиҳасида «​Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида»​ги​ қонун қабул қилиниши белгиланган. Қонунга кўра Парламент Миллий хавфсизлик хизмати фаолиятини назорат қилади.

Рустам Расулович Иноятов 1944 йилнинг 22 июнида Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида КГБ полковниги Расул Иноятов оиласида туғилган. 1968 йили Тошкент Давлат университетининг эрон филологияси факультетини тамомлаган. Армиядаги хизматдан кейин КГБда турли лавозимларда ишлаган. 1995 йилнинг 27 июнидан буён Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси ҳисобланган.

@temurazam
Зилзила эпимаркази Афғонистонда, магнитудаси эса 6,1 балл

Сал аввал хабар берганимиздек, пойтахтимиз Тошкентда зилзила кузатилди. Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар орали келган хабарларга кўра, ер қимирлаши юртимизнинг бошқа вилоятларида ҳам сезилган.

Маълумотларга кўра, зилзиланинг эпимаркази Афғонистонда бўлиб, пойтахт Кобулдан 273 километр узоқ бўлган ҳудудда. Магнитудаси эса 6,1 балл экани айтилган.

https://azon.uz/content/views/4759
Forwarded from Azon Global | Tezkor
Саводсизликка кўникиб қолмаяпмизми?
https://azon.uz/content/views/4776

Каналга уланиш: https://telegram.me/joinchat/AAAAAER1go7H6tVWAwaJTQ
Forwarded from Doniyor Qori
Дўстларингизга ҳам улашинг 👉🏼 @doniyorqori
"Аллоҳдан қўрқинг! Ниҳоятда кичик бир эзгуликни ҳам паст санаманг, ҳатто сув олиш учун келган одамнинг идишига сув куйиб беришингиз, кичик бўлса ҳам, бир эзгу амалдир. Такаббур, ҳаволи бўлманг, бундай ишлардан сақланинг! Аллоҳ такаббурликни суймайди. Агар бирор одам сизни сизда бор айблар билан сўкса, сиз унинг айбларини айтиб, масхара қилишдан сақланинг. Бунинг савоби сизга, гуноҳи унга бўла-ди. Ҳеч кимни сўкувчи бўлманг!"

Аҳмад ибн Ҳанбал

@temurazam
Одамнинг энг жирканчи ўз манфаатлари йўлидаги ҳаракатини "ҳақиқатпарварлик" ниқоби билан ўрайдиганларидир! @iqtiboslar
Мана биз қандай ишлаяпмиз...

@temurazam
"Айрим таомларни ейишга осон бўлиши учун совутганингиз каби, баъзи келишмовчиликларни ҳал қилиш енгил бўлиши учун, бироз тинчлантиринг".

Мубашшир Аҳмад