Muhammad Temur A’zam
2.33K subscribers
497 photos
250 videos
2 files
521 links
Шахсий канал
Download Telegram
Уйи вайрон бўлди. Лек ҳижоб ва ҳаёси вайрон бўлмади.
Муслима табиатан шундай бўлади. Билмаганлар буни билиб олсин! Тазйиқ ва тақиқ билан уни синдираман, деб хомтама бўлмасин!
Мубашшир АҲМАД
@temurazam
🔥1
#Зино #ароқ #ўғрилик

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: "Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Мўмин зино қилмайди, зино қилаётган вақтида эрса мўмин бўлиб қололмайди. Мўмин (маст қилгувчи) ичимлик ичмайди, ичимлик ичаётган вақтида эрса мўмин бўлиб қололмайди. Мўмин ўғрилик қилмайди, ўғрилик қилаётган вақтида эрса мўмин бўлиб қололмайди!" — дедилар".

@temurazam
#Жума

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ходимлари Анас бин Молик р.а.дан ривоят қилинади: Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ҳеч бирингиз ўзига яхши кўрган нарсасини биродарига ҳам яхши кўрмагунича мўмини комил бўла олмайди” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Комил мўмин бўлиш илинжида айтмоқчиманки, бугун албатта жума намозига чиқинг.

@temurazam
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Чилонзор туманида барпо этиладиган масжидга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи бериладиган бўлди
www.prezident.uz/uz/1487
Қуйида Хайрулла Ҳамидовнинг "Изсиз йўллар" китобини юклаб олишингиз мумкин

👇👇👇👇👇
Мен нима дейман...

Доно халқмиз. Бунинг исботи сифатида турли мақоллар, эл орасида кенг тарқалган ибораларни келтириш мумкин. Жуда чуқур ўйлаб айтилган гапларни ўқиб, ота-боболаримиз чиндан ҳам донишманд эканига амин бўламиз. Ҳозир фейсбукдаги баъзи постларга ёзилаётган изоҳларни ўқиб, беихтиёр кулгингиз келади. Сиз боғдан келасиз, "изоҳчи" эса тоғдан келишни маъқул кўради. Шунда доно боболаримизнинг "Мен нима дейман, қўбизим нима дейди" деган мақоли эсга тушади.

Олий ўқув юртига ота юртим Қўқонда тайёрланганман. Она тилидан Мўмин Сиддиқ домлага борардик. У кишининг берган билимлари ҳамон ёддан чиқмайди. Бир гаплари қулоғимга қўрғошиндек қуюлганди: "Билими бор одам учун тест саволини тўғри тушуна олиш 90 фоиз ютуғидир".

"Изоҳчилар" ёзилган постни тўлиқ ўқимайдилар, ўқисалар ҳам тушунмайдилар. Мавзу умуман бошқа, улар умуман мос келмайдиан изоҳлар ёзадилар...

Мен имкон қадар пост ёзганда мураккаб сўзлар ва жумлалардан фойдаланмасликка, халқона, ҳамма тушунадиган услубда ёзишга ҳаракат қиламан. Лекин шунда ҳам уни тушунмайдиганлар топилади. Заррача мос келмайдиган гапларни ёза бошлайдилар.

Эй инсон, изоҳ ёзишдан олдин ёзилган битикни тўлиқ ўқиб чиқинг. Моҳиятини англанг. Анан шундан кейин изоҳ ёзаверинг. Акс ҳолда қовун туширганингиз қолади холос.

@temurazam
#ҒАЛВИР

Охирги пайтларда ғалвир шунчалик тез ишлаяптики, дўстим ва яқин одамим деб ўйлаганларимнинг сараки саракка, пучаги пучакка ажралмоқда. Бу жараёнда кимнидир йўқотишинг ачинарлидек туюлади. Лекин шундай бўлаётганида хурсандлигимни ҳам айтмасам бўлмайди. Керак пайтда ёнингда туромайдиган одамлардан вақтида узоқлашган маъқул...
2017

@temurazam
#Ҳадис

Ислом динида ирқчиликка қандай қаралади?

Абу Зарр розияллоҳу анҳу қора танли қул одам билан айтишиб қолган эдилар. Бошқа ривоятларда айтилишича, Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу билан айтишиб қолган эдилар. Аччиқланган Абу Зарр розияллоҳу анҳу, “Эй қора хотиннинг ўғли!” деган эдилар. Иккинчи томон бу гапда ирқчилик ва қулликда айблаш, деб тушунди ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ишда Абу Зарр розияллоҳу анҳуни айбдор деб топдилар. У кишини кўрганларида, қаттиқ хафа бўлдилар:
“Эй Абу Зарр, сен ичингда жоҳилият бор одам экансан”, дедилар. Яъни, ҳали, сенинг ахлоқингда жоҳилиятнинг ахлоқларидан бор экан-ку, дедилар.
Бу Абу Зарр Ғифорийдек, киши учун қаттиқ айблов эди. У киши қилмишларига узр айтмоқчи бўлиб, у ҳам мени сўкканидан кейин, унга ўша гапни айтишга мажбур бўлдим, деган маънони айтдилар. Лекин, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу узрни қабул қилмадилар, яна аввалги айбловни такрорладилар ва кейин тушунтириш ибораларини ҳам айтдилар.
Матнда келган ибораларни бугунги кунимиз истилоҳига соладиган бўлсак, унинг онаси қора бўлса нима бўлибди?! Ўзи қул бўлса нима бўлибди?! У ҳам сенга ўхшаган одам. Қулларингиз биродарларингиздир. Аллоҳ уларни сизнинг қўлингизга топшириб қўйган, холос! Уларни камситманглар! Ўзингиз егандан едириб, ўзингиз кийгандан кийдиринг! Уларга тоқатларидан ташқари оғир иш буюрманг! Агар бирор оғир иш буюрадиган бўлсангиз уни адо этишда уларга ўзингиз ёрдам беринг, деган маънодаги гапларни айтдилар.
Бу набавий насиҳатлар Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳуга қаттиқ таъсир қилди. Бошқа ривоятларда зикр қилинишича, у киши бориб ҳазрати Билол розияллоҳу анҳунинг оёқлари остига, тупроққа юзларини қўйиб ётдилар ва ушбу қора оёқларинг билан юзимни босиб ўтмагунингча ўрнимдан турмайман, дедилар.
Кейинчалик, умрларининг охиригача ушбу ҳадисни ҳаммага айтиб, тушунтириб ва унга оғишмай амал қилиб ўтдилар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг "Ҳадис ва ҳаёт" китобларидан парча.

@temurazam
#Жума

Аллоҳ таоло:
"Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдо (тижорат сиёсат, мактаб) ни қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир", деган
( Жума сураси 9-оят).

@temurazam
Итларнинг оқибати уларнинг ўртасига суяк ташлагунингча давом этади.

Жалолиддин Румий

@temurazam
Хайрулло Ҳамидов шеъри: Қалб кўзи (Қуръон мусобақасида биринчи ўринни эгаллаган кўзи ожиз синглимизга бағишланади)

Сенга ҳидоятин тутмиш Худойим,
Оятин жойламиш қорачиқларга.
Ибратга айландинг тоабад, доим,
Қуръон ўқимаган кўз очиқларга.

Қалб кўзи ҳаммадан нурафшон, тўкин,
Бугун бор кўнгиллар сенга асирлар.
Қиёмат кунида кўз очган чоғинг,
Шу кўзни яшнатсин Қуръоний нурлар.

Кўзларингга Калом энг асил малҳам,
Аммо бир нарсадан титранар кўнглим:
Қиёмат тонгида бизга жуда ҳам
Катта ҳужжат бўлиб кетяпсан, синглим!

https://azon.uz/content/views/hayrullo-hamidov-sheri-qalb-kuzi-quron-m

@temurazam
#Ёлғон

Яхшилик йўлида ёлғон гапирса бўлади деб ўргатишди унга.

Илк бор сигарет чекканида онаси чекдингми деб сўраганида "Йўқ" деди. Ичида "Онам чекканимни билса сиқилади. Унинг асабийлашмаслиги учун ёлғон гапиришим мумкин" дея ўзини овутди.

Бора-бора ёлғон унинг ҳаёт тарзига айланди. Ёлғон ишлатмай гапиролмайдиган бўлиб қолди...

@temurazam
😁1
#Хайрия

18 ёшида оғир хасталикка чалинган Гулҳаё саховатли кишилар кўмагига муҳтож

Ассалому алайкум юртдошлар!

Наманганлик Турсунова Гулҳаё оғир бемор. Эндигина 18 баҳорни қаршилаган қиз сурункали гепатит В вируси билан оғриган. Бу касаллик Ҳиндистонда жарроҳлик йўли билан даволанар экан. Яъни, бемор қизга онасининг жигарини бир қисми кўчириб ўтказилар экан. Мазкур жарроҳлик операция учун сарфланадиган харажат жуда қиммат бўлиб, 50 минг АҚШ доллари экан. Бир қарашда бу сумма каттадек туюлади. Бироқ тома-тома кўл бўлур деганларидек, саховатли кишиларнинг эҳсонлари орқали зарур маблағ йиғилади деб ўйлаймиз.

Интернет фойдаланувчилари ва бошқа юртдошларимиздан шу муслима синглимизга ёрдам беришларини илтимос қиламиз. Ҳамма ўз имкониятига яраша молиявий ёрдамини аямаса бир беморга катта ёрдам берган бўлардик ва Аллоҳнинг ҳузурида кўплаб ажр-мукофотларга сазовор бўлардик.

Дастлаб берилган пластик карточкада пул қабул қилиш бўйича лимит борлиги сабабли, эндиликда лимитсиз карточка олинди.

Маълумотлар

Исми шарифи: Турсунова Гулҳаё

Ёши: 18

Ташхис: Сурункали вирусли гепатит B.

Тел: +99893 401-23-09

Пластик рақами: 8600 0423 9031 7781

Ҳисоб рақами: 23120000900000222372.



Аллоҳ таоло ўзининг муборак каломида:

“Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз. Нимани нафақа қилганингизни Аллоҳ билувчидир” (Оли Имрон 92-оят) дейди.

Ҳазрати Умар: “Эй Аллоҳнинг Расули, менинг Хайбардаги улушимдан кўра яхшироқ нарсам йўқ. Нима қилишга буюрасиз?” дедилар. У зоти бобаракот: “Аслини ушлаб тургинда, тушган фойдани садақа қилиб тур”, дедилар (Бухорий ривояти).

https://azon.uz/uploads/images/180220180302.jpg
Ўғлим билан суҳбат

Ўғлим Муҳаммад Содиқ 2,5 ёшга яқинлашиб қолди.

Дам олиш кунлари уни кўчага олиб чиқаётгандим. Уйдан чиқиш олдидан Wi-Fi дан озгина фойдаланволай деган ўйда ўзим учун муҳим деб ҳисоблаган нарсани кўраётгандим. Ўғлим хонадан чиқиб келиб кутилмаган гапни айтди:

– Ада, телефонингизни қўйинг.

Бироз довдирагандек бўлдиму, лекин анави "муҳим" ишим жуда зарурдек туюлди шекилли, "Хўп ўғлим" деб, яна телефондаги ишни давом эттирдим.

Муҳаммад Содиқнинг кейинги гапи янада кучлироқ бўлди:

– Ада, нега мени ўйнатгани олиб чиққанингизда фақат телефонингизга қарайверасиз?

Бунисига жавоб бериб бўлмади. Телефонни чўнтакка солдим.

Ҳафтанинг олти кунида телефондан ажралмаймиз. Охирги бир кунда, оиламизга ажратамиз деган кунда ҳам телефонимиздан воз кеча олмаймиз...

@temurazam
Глобаллашув бизга нима берди деган саволга жавоб бу...

@temurazam
Forwarded from Azon Global | Tezkor
Маблағ етишмовчилиги сабабли ишлари тўхтаб қолган масжид қурилишига ҳисса қўшинг!
https://azon.uz/content/views/5656

Каналга уланиш: https://telegram.me/joinchat/AAAAAER1go7H6tVWAwaJTQ
Гўзал хулқ

Пайғамбаримизга севимли бўлишни ва қиёмат куни ёнларида туришни хоҳлайсизми?
Мана бунинг йўли:
Гўзал хулқ соҳиби - пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Албатта сизларнинг менга энг маҳбубингиз ва Қиёмат куни энг яқин турадиганингиз ахлоқан гўзалларингиздир".

Жобир розияллоҳу анҳудан имом Термизий ривоятлари

©Мубашшир АҲМАД

@temurazam
"Олим қоқилдими, тамом, ноғора ҳам қоқилади", деган гап бор. Яъни, олим одам бирон жойда хато қилиб, қоқилиб кетса, чаласаводлар унинг хатосини топганлиги билан машҳур бўлиш ғаразида шу хатони ҳамма жойда гапириб, ноғора қоқадилар.

Арабчадан таржима

@temurazam