TentakMinds
20.1K subscribers
611 photos
322 videos
12 files
2.41K links
Бир тентакнинг пойинтар-сойинтар гаплари.

Мурожаатлар: @Tentakmail_bot
(Шахсий саволларга жавоб берилмайди)
Download Telegram
Мустақил қарор қабул қилиш масъулиятидан қочиш инсонларни улар учун қарор қабул қила оладиган ёки қарор қабул қилганларга бўйсунишига олиб келади.

Маҳатма Ганди.

Ростан ҳам одам келажаги мавҳумлигини ҳис қилган ҳолда хато қарор қабул қилишдан қўрқиб яшайди, мустақил қарорлар қабул қилишни ёқтирмайди, уларга тайёр қарорлар бўлса, шуларга эргашиб кетаверади.

Баъзан ўқиганларимни етказиб бера олмаяпманми ҳам деб ўйлаб қоламан.

@tentakminds #xayrlimorning
​​Ахборот монополияси.

Абраам Линкольн фалсафасидаги демократия “сен барча одамларни маълум бир вақт алдашинг мумкин, ҳар доим маълум бир одамларни алдашинг мумкин, лекин барча одамларни ҳар доим алдай олмайсан” принципи асосида тузилган эди.

Яъни ҳар қанча ўғри, каззоб, монополист бўлсанг ҳам ҳар доим ҳаммани алдашга кучинг етмайди, маълум бир одамлар чиқадики, сени барча кирдикорларингни очиб ташлайди.

Путин ва ундан ўрнак олаётган давлатлар эса бу принципни йўққа чиқараётгандек туюлмоқда. Биламизки, Путин ҳукумати ва унинг қўллови остида бўлган ҳукуматларда олигархия тамойил асосидаги сиёсат кучли ўрин олган, яъни давлатнинг асосий ер усти ва ер ости бойликлари кичик бир тўда қўл остида жамланади, бу тўданинг ҳар бир аъзоси қайсидир маънода бирор бир жиноятга бириктириб қўйилади. Тозаси йўқ.

Энг асосий куч эса ахборот, яъни медиани қўлга олиш ҳисобланади. Қайсидир давлатлар медиада ёпиқлик сиёсатини танлайди, баъзи бирлари эса “очиқлик”. Очиқлик бўлганда ҳам қандай очиқлик, масалан, ҳаммаси очиқ, лекин катта эшелондаги жиноятлар, коррупциялар ҳақида лом-мим дейиш мумкин эмас.

Барча давлат ва нодавлат медиа ташкилотлар ҳукуматни кўкларга кўтариш, мақташ билан шуғулланади. Статистик маълумотлар эса жуда жозибадор тарзда халққа етказиб борилади, халқ нимани хоҳлашига қараб унга шу маълумот етказиб борилади. Дин ва динга алоқадор инсонлар ариқдаги сувнинг йўналишини ўзгартириб турган сувчи каби халқни йўналтириб туради.

Бундан фойдаланган олигархлар ўзлари қилаётган хатоларда ўзларидан бошқа ҳаммани айблайди, улар кимни айбдор деб топса, ўша одам айбдор бўлиб қолаверади, лекин ҳеч қачон ўзлари айбдор бўлишмайди, ҳар қандай кризисда юрт тинчлиги, мусаффо осмонни кўра олмаётган тўқима қора кучлар айбдор бўлиб чиқаверади.

Мана шу ахборот монополияси дейилади. Бу орқали халқнинг мияси ювиб борилаверади. Ахборот монополиясининг яққол ўзимизга таниш бўлган мисоли сифатида Сардоба воқеаларини айтишимиз мумкин, яқинда Сардоба фожеасига бир йил тўлади, Сардобада жабр кўрган аҳолига янги уйлар берилди, ундай қилинди, бундай қилинди деган хабарлар билан бутун халқнинг онги ювилди.

Лекин Сардоба фожеаси бўйича айбдорларга қандай жазо кўрилди, қурилишда йўл қўйилган камчиликлар бўйича бирор экспертиза хулосаси халққа ошкор қилиндими, солиқ тўловчиларнинг пулига қурилган шунча пулнинг ўрнини ким тўлдиради, бундай ҳолат қайтарилмаслигига ким кафолат беради деган саволларга эса ҳеч ким жавоб бермади. Бирор бир давлат ёки нодавлат ахборот агентлиги ҳам бу саволни олиб чиқмади.

Лекин ҳаёт Абраам Линкольн фалсафаси ҳақ эканлигини жуда кўп исботлаган, бу фалсафа учун талаб этиладиган ягона нарса вақт.

@tentakminds #xayrlimorning
​​Фарғона санъат саройида кечаги тадбирдан мухбиримиз хабар қилмоқда.

тадбир жуда кўтаринки руҳда ўтди, олийгоҳи ёпилган талабалар учун бу айни муддао бўлди, улар вақтларини бесамар ўтказишининг олди олинди. Юрт ва жондек азиз юртбошимиз ҳақидаги қўшиқларга ёшларимиз роса авжига чиқиб рақсга тушишди, буни видео лавҳамизда ҳам кўришингиз мумкин.

Олибқочди Пахтақўйдиев тентак учун махсус.

@tentakminds #xayrlimorning
Дунёни 1 фоиз одам бошқаради, 4 фоиз одам уларнинг лайчалари.

90 фоиз одам уйқуда. 5 фоиз одам уларнинг уйқудалигини билишади ва уларни уйғотиш учун ҳаракат қилади.

1 фоиз 4 фоиз ёрдамида 5 фоиз 90 фоизни уйғотиб юбормаслигининг олдини олади.

Бор гап шу.

@tentakminds #xayrlimorning
Сунъий интеллект асри.

Биз инсон сифатида ўзимиз билмаган ҳолда сунъий ақлга кўп нарсани биз учун ҳал қилишни топшириб келмоқдамиз. Netflix бизнинг томоша қилган фильмларимиз асосида бизга кейин қайси фильмни томоша қилишни тавсия қилмоқда, Google Maps бирор жойга борадиган бўлсак, бизга йўл бошловчи вазифасини бажармоқда. Facebook эса бизга ким билан дўстлашиш кераклигини тавсия қилмоқда.

Биз ҳозир кичик нарсаларда қарор қабул қилишни сунъий ақлга топширмоқдамиз. Бориб-бориб катта нарсаларда, кимга ўйланиш, кимга эрга тегиш ҳақида масалаларда ҳам унга суянадиган бўлиб қоламиз.

Масалан, сиз қайси рангни ёқтирасиз, қайси фильмларни томоша қиласиз, қаерга саёҳат қилишни орзу қиласиз, қайси китобларни ўқишингиз каби барча майда-чуйда фактларни йиғиб олган Facebook худди шундай қизиқишларга эга қиз ёки йигитни таклиф қилиши мумкин.

Ислом, Христиан, Буддизм ва бошқа динларда ҳам инсон тўғри қарор қабул қилиши уни абадий жаннат ёки дўзах сари етаклайди, сиз ҳақингизда барча нарсани билган сунъий ақл бориб-бориб бу соҳада ҳам сиз учун қарор қабул қила оладиган бўлади.

Яъни инсон аслида тўғри қарор қабул қилиш масъулиятидан қочиб кўпинча оммага эргашади ва омма қандай фикрда бўлса, у ҳам шундай қилишим керак деган фикрда бўлади, лекин омма ҳам, яқинларингиз ҳам, ҳатто турмуш ўртоғингиз, фарзандларингиз ҳам сиз ҳақингизда сунъий ақл билган нарсаларни билмайди.

Сунъий ақл барча маълумотни йиғиб сизни қарор қабул қилиш масъулиятидан холос этади. Бу ишлар бўлишига 10-20 йил вақт керак холос, агар сиз ҳозир қайсидир соҳада ишлаётган бўлсангиз ёки қайсидир соҳани ўрганаётган бўлсангиз, ўйлаб кўринг 10-20 йилдан кейин сизнинг соҳангиз бировга керак бўладими ёки йўқми?

Японияда бугун 15 фоиздан кўпроқ жарроҳлик амалиётларини одамлар эмас, роботлар бажармоқда, улар бу кўрсаткични 90-100 фоизгача чиқармоқчи.

@tentakminds #xayrlimorning
​​Пода энг ёмон кўрган шахс бу ўзгача фикрлайдиган инсондир. У нафақат унинг ўзини, қарашларини, балки подадан ажралиб турувчи фикрлаш жасоратидан ҳам нафратланади, чунки поданинг ўзида бу хусусият йўқлиги уни безовта қилади.

Артур Шопенгауэр (фанга илк бора мотивация терминини олиб кирган немис файласуфи)

@tentakminds #xayrlimorning
​​Бугун ажойиб кун, ажойиб кайфият, янада мусаффороқ осмон, чунки бугун баъзи инсонларда ватанпарварлик жуда ортиб кетади, баъзиларда эса суриш деган кайфият мингга чиқиб кетади.

Барча икки оёғли яшил карта ютганлар менинг дўстларим. 🤣

@tentakminds #xayrlimorning
​​Оёғи ердан узилганлар ўқисин.

Юнон мифологияси жуда ажойиб фалсафаларга бой, кўп саволларимга жавоб топаман. Юнон мифларига кўра денгиз худоси Посейдон ва ер худоси Геянинг ўғли Антей жуда катта куч соҳиби бўлган.

У ўз юртига келган ҳар қандай баҳодирни кураш тушишга чорлар экан, жуда бўлмаса мажбур қилар экан. Асосий масала рақибнинг елкасини ерга теккизиш бўлган. Юнон-рим кураши шундан келиб чиққан.

Антей барча рақибларини ер тишлатар, уларнинг калла суякларидан отасига атаб катта иморат солган. Ҳамма гап шундаки, Антей барча кучни онасидан олар эди, ўзида куч қолмаётганлигини сезиши билан ерга ётиб олиб ундан, яъни онасидан куч олар эди. Бир куни у Геракл билан жангга тушади, Геракл уни бир неча бор йиқитса ҳам Антей яна ўрнидан тураверар эди. Ҳар турганда янада кучлироқ куч билан турар эди.

Шунда Геракл кучнинг манбаси қаерда эканлигини билиб қолади, Геракл бор кучини тўплайди ва Антейни даст кўтариб ҳавода бир неча дақиқа ушлаб туради, Антей бор кучини йўқотганини ҳис қилгач ҳавода унинг белини синдириб ташлайди.

Қиссадан ҳисса шуки, оёғингиз ердан узилганда вазиятни тўғри баҳолай олмай қоласиз, натижада кучингизни йўқотасиз ва белингизни синдирасиз. Бошингиз осмонга тегса ҳам оёғингиз ердан узилмасин.

@tentakminds #xayrlimorning
Бахт ортидан қувиб.

80-йилларнинг бошларида Сан Францискода Крис Гарднер деган инсон бўлган, у жуда буюк орзулар қилган, у катта ишлар қилиш учун дунёга келганини ич-ичидан ҳис қилган. Лекин уйининг ижарасини ҳам тўлай олмайдиган бу одамдан жуда кўпчилик юз ўгириб кетган.

Ҳатто иккита сменада ишлайдиган аёли ҳам эрининг пулсизлиги сабаб ташлаб кетади. Бир кичкина ўғли билан қолиб кетган Крис кўчаларда, ҳожатхоналарда кун кечиришга мажбур бўлади.

Лекин у ҳеч қачон ўз мақсадларидан, орзуларидан воз кечмайди, имкон борича ҳар қандай ҳолатда ишга киришга ҳаракат қилади, синов даврида ўзини кўрсатади ва миллионерга айланади.


——

Аслида бахт нима деган тушунча кўпчилигимизни ўйга солиб қўядиган саволлардан бири. Лекин бахт ортидан қувиб ёнимиздаги бахтни эсдан чиқариб қўямиз.

Крис Гарднер.

——

Вақтингиз бўлса, “Pursuit of happiness” - “Бахт ортидан қувиб” фильмини томоша қилиб қўйинг, бу фильмни ҳеч бўлмаганда йилда икки марта томоша қилишни маслаҳат бераман. У сизга бахтингизни эслатиб туради.

@tentakminds #xayrlimorning
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Барчамиз ижарадошмиз.

Ўзимнинг ижарадошларим, кутишдан чарчадингизми? Бир кун ҳаммаси яхши бўлади деб умид қилишдан тўхтамаяпсизми? Қани, шу он бир қуш бўлиб учиб кетсангиз-а, лекин бу ватан сиз-у бизга муҳтож деб ўзингизни овутасиз.

Аслида ватан деган тушунча йўқ, бу бир географик ҳудуд холос, бутун ер шари ватан. Павел Дуров таъбири билан айтганда давлат бу бир тўда жиноятчилар томонидан бошқариладиган географик ҳудуд, эркин бўлиш учун энг осони ўзингизни бутун дунё фуқароси деб тан олинг холос.

Ўзбек Анна Эгояни чиқибди, ажойиб шеърдан баҳра олинг, ижарадошларим.

@tentakminds #xayrlimorning
​​Эрталабдан кайфиятни кўтарамиз.

Яқин истиқболли йилларда сўзи изоҳли луғатларда “бу умуман номаълум йил ва сон, у 30 йил ёки ундан ҳам узоқроқ вақт бўлиши мумкин” дея таърифланади.

@tentakminds #xayrlimorning
​​Чарлез Понзи.

ХХ аср бошларида АҚШга кўчиб борган италиялик Понзи жуда ҳам айёрона схема тузади, у илк “пирамида”га асос солади. У олдинроқ пул тиккан инвесторларни янги пул тиккан инвесторларнинг пули билан боқаверган. Аҳмадбойнинг бобокалонлари десак ҳам бўлади.

Лекин Понзи схемаси Аҳмадбойдан фарқи шундаки, унда албатта қандайдир бир товар муомала воситаси сифатида ишлатилган, масалан, қандайдир атторлик моллари, атир-упа, шунга ўхшаган нарсалар сотилади деб инвесторларни ишонтирган, аслида эса ҳеч нарса сотилмаган битта товар ҳамманинг қўлида айланиб чиққан.

Қизиғи, инвесторлар бундан шубҳаланишмаган ҳам, биров схеманинг фирибгарлик маҳсули эканлиги ҳақида савол ҳам бериб кўрмаган.

Унинг компанияси ҳаммага қарз тилхатларини берар эди, ким 1000$ пул тикса, 90 кундан кейин 1500$ қилиб олиши керак бўлади.

1920-йилда эса бир мижоз компаниянинг 50 фоиз улушини талаб қилиб компанияни судга беради, ўша пайтдаги қонунларга кўра бундай суд жараёни компания фаолияти тўхтатиб турилар эди.

Барчаси фош бўлиши учун эса компаниянинг икки кун ишламаслиги етиб ортган.

Ҳозир ҳам худди шундай схемалар ишлаб турибди, агар шунга ўхшаш схемаларга дуч келсангиз, билингки, Понзининг неваралари сизни чув тушириш ҳаракатида, схема сал ўзгарган бўлиши мумкин, лекин мақсадлар сақланиб қолган.

@tentakminds #xayrlimorning
​​“Убунту”

Бир куни антропологларлан бири африканинг ёввойи ўрмонларида яшайдиган қабилаларидан бирига борибди ва ўша ерда болалар билан ўйин ўйнабди.

Ўйин қоидаси оддий: у саватчага ширинликлар ва мевалардан қўйиб, ким меваларга биринчи бўлиб етиб келса, ўша саватчани олади дебди.

Бошлаш сигналини бергач, жуда ғалати иш содир бўлибди, болалар бир-бирларининг қўлидан ушлаб биргаликда саватча томон юришибди ва биргаликда саватчага етиб келиб ширинлик ва меваларни тенг бўлиб олишибди.

Шунда ҳалиги антрополог сўрабди: нега ундай қилдинглар, ахир ҳар бирингизда саватчани тўлиқ олиш имконияти бор эди-ку?

Болалар эса “Убунту” деб жавоб беришибди. Унинг маъноси эса шундай “мен борман, чунки биз бормиз”, яъни бошқалар бахтсиз яшаган ҳолда сен бахтли яшай олмайсан.

Бу қабила ўзини цивилизациянинг киндигиман деб ҳисоблайдиган жамиятлар билмайдиган бахт сирини билар экан.

Ҳар сафар ўзингизни ўйлаган пайтингизда, фақат ўзингиз учун қайғураётган пайтингизда, “ўзинг учун ўл етим” шиорини маҳкам ушлаган пайтингизда ичингизда секингина “Убунту” деб қўйинг, ҳаммаси изига тушади.

@tentakminds #xayrlimorning