Тўртликлар ва рубоийлар
1.26K subscribers
1.6K photos
45 videos
155 links
📚 Жаҳон ва ўзбек адабиётидан энг сара тўртликлар ва рубоийлар канали.
🌐 www.twitter.com/turtliklar_uz

©️ Реклама ва мурожаат учун: @Mening_pochtam_bot
Download Telegram
Кибрли одам

Мутакаббир - қоя устида турган
Инсонга ўхшашга беҳад уринар:
Заррадек кўради одамларни у,
Лек ўзи ундан-да майда кўринар.

© Хайрулла Ҳамидов | @turtliklar
👍13❤2💯2🤣2
Оқ-қора булутдан иборатдирман,
Ёзиб чиқяпман совуқ осмонга.
Чўккан иморатман, буткул ғоратман,
Айтинг, тинчлик борми сизлар томонда?

© Феруза Комил | @turtliklar
👍2⚡1👏1
〰️〰️〰️ ТЎРТЛИКЛАР 〰️〰️〰️

Ғийбат, фисқ-фасоддан заҳарлар санча,
Орамизни бузмоқ бўлдилар қанча.
Аксинча, интилдик бир-биримизга,
Ул бузғинчилардан қочдик, аксинча.

🍂📙🍁📙🍂

Ўртага кирмоқчи бўлмади кимлар,
Нокасу ножинслар, ғаддор ғанимлар.
Бирма-бир барчасин ташладик юлиб,
Қолди ортимизда уюм-уюмлар.

🪶 Шукур Қурбон
💬@turtliklar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11❤1👏1
〰️〰️〰️ Тўртликлар 〰️〰️〰️

Муҳаббат - юракни ёндирган олов,
Ҳар бошдан ўтгувчи мангулик савдо.
Аланга авж олса - ҳижронга қалов,
Ошиқлар шу оташ йўлида гадо.

* * *
Майли, дард майини ичай сипқориб,
Ғаним йўлагимга сочаверсин ғам.
Мен эса Ишқ билан дунёни ёриб,
Сўнгра бормоқчиман олдингга, Эгам.

* * *
Яшашимдан маъни не ахир,
Бахш этмасам юртга жону тан.
Суйган сари кўзимдан кириб,
Юрагимга айланар Ватан.

© Зуҳра Бегим | @turtliklar
👍5❤1⚡1
Боринг бермоқ — закот, яъни қарз,
Қочмоқ аҳли дунёдан — ҳижрат.
Туни бирла йиғламоқлик — фарз,
Сўнг кун бўйи хўрсинмоқ — суннат.

✍️ Аъзам Ўктам
© @turtliklar
❤6⚡3👍2
💐 ​Байрамингиз муборак азиз Устозлар!

Шоирга дедилар: Сиз бахтли инсон,
Халқингиз ардоқлар, ҳамма танийди.
Шоир жавоб қилди: менда бир армон -
Муаллим десалар мени қанийди...

@turtliklar
👍4
Устоз, хазинадир ҳар сабоғингиз:
Топиб гапир,- дейсиз, сўз дурдонасин.
Кўнгиллар яйрасин тинглаб гўёки,
Териб еган каби анор донасин.

✍️ Латофат Ражабова
© @turtliklar
👍2🔥2
〰️〰️〰️ ТЎРТЛИКЛАР 〰️〰️〰️

Тўрт тарафдан тинмай тошлар отади,
Отай десам, қўлларимда тошим йўқ.
Юрагимда тўлиб дарё оқади,
Йиғлай десам, кўзларимда ёшим йўқ!

🍂📙🍁📙🍂

Ҳамма дўстлар улашади бахт!
Хафа бўлманг, бундай олганда,
Бири келса, бўламиз хушвақт,
Бири эса... келмай қолганда.

🪶Алишер Айматли
💬@turtliklar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6❤1
Ўтди-кетди деманглар, эслаганда тирикмиз,
Яхши-ёмон кунларда мадодкормиз, шерикмиз.
Вужудимиз тупроқдир, гул руҳимиз ҳавода,
Бизни эслаганларнинг умри бўлсин зиёда.

🪶Муҳаббат Ҳамроева

Суратда:
Бугунги санада, яъни 1938 йилнинг 4 октябрь санасида  туҳмат ва ноҳақ айблар билан қатл қилинган бир гуруҳ миллат зиёлилари: Фитрат, Абдулла Қодирий, Чўлпон, Пўлат Солиев, Ғози Олим Юнусов, Абдулҳай Тожиев, Акбар Исломов, Анқабой Худойбахтов, Санжар Сиддиқ, Қурбон Берегин, Аъзам Айюб, Отажон Ҳошимов.  
     Охиратлари обод бўлсин.

💬@turtliklar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡8😢4👍3
- Само қатларида сузар соғинчим...
- Келарга оёғинг синганми сени?
- Жон дея борардим, ўйласам тинчим,
Минг афсус! Юрагим синган-да мени...

🪶 Хонзода Бегим
💬 @turtliklar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥1
Икки нарса керак вужуд учун, бил,
Биринчиси дилдир, иккинчиси тил.
Дилни сен меҳр ила шафқатга тўлдир,
Тилни ҳақиқатнинг ўткир тиғи қил.

🪶 Хушҳолхон Хаттак (Афғонистон)
📖 Таржимон: Эркин Воҳидов
💬 @turtliklar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11⚡2❤2
Ростингни айтолсанг ўзингга фойда,
Ҳаловат бўлмайди ёлғон бор жойда.
Минг ишлов берсангда сопол чиннимас,
Чунки унинг асли ишланган лойдан.

© Омонуллоҳ Мутал | 💬@turtliklar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9⚡2
- Гул деганинг недир сенинг?
- Уч-тўрт тикон, бироз япроқ,
- Недур сен севган бу ҳаёт?
- Уч-тўрт нафас, сўнгра тупроқ...

✍️ Мавлоно Жалолиддин Румий
© @turtliklar
👍11🔥3👀1
Идроким борича яшадим фақат,
Фаҳм этдим дунёни баимкон, қат-қат.
Ёлғиз бир жумбоққа ақлим етмади:
Қайдан туғилади, билмадим, ҳасад.

🪶 Абдулла Орипов
💬@turtliklar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥5❤3⚡2
Бўлди, кўнгил дўконин ёпдим,
Сезиб қолдим асрий сезгини —
Кўзларингда ўзимни топдим,
... Тополмадим бошқа кўзгуни!

✍️ Хайрулла Ҳамидов
©️ @turtliklar
👍9⚡3🔥2🤔1
Оғир экан оғир юк билан,
Олис йўлга саёҳат қилмоқ.
Маҳшаргача бориб, қайтаман,
Ушлаб туринг...
Кўнглимни, шундоқ...

🪶 Дилора
💬 @turtliklar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6🔥3❤‍🔥1
(21- октябрь — Ўзбек тили байрами куни)

... Она тилинг учун ғам чекиб дилда
Нола қилсанг, кўкка учар фарёдим.
Етмиш етти пуштим сўзлаган тилда
Сўзлармикин яна етти авлодим? ...

✍️ Эркин Воҳидов
© @turtliklar
👍11
Ўзимнинг йўлимга ундамаяпман,
Уқтирмаяпманку фалсафамни кўп.
Мени тушунмайсан, индамаяпман,
Сени тушунмасам, хафа бўлма, хўп?!

© Хайрулла Ҳамидов | @turtliklar
👍15⚡1❤1
Бош оғрийди.
Юрак санчар ўктин-ўктин,
Дарахтларнинг
Ғамгин титраб кетар лаби,
Мен боғлардан
Кетаяпман секин-секин,
Аста-аста йўқоламан
Ёмғир каби.

✍️ Хосият РУСТАМОВА
© @turtliklar
👍8⚡1
Гоҳо ғам андуҳдан сочлар оқарди,
Баъзан ташвишлар деб, кексайди жасад.
Аммо, севги доим, доим ёшарди,
Кўнгил гўдак қолди абадул-абад

© @turtliklar
❤7⚡1👍1