Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
"Уч замон" каналига ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола :
👉 https://t.me/uchzamon
Adele - Rolling in the Deep (Official Music Video)
"Rolling in the Deep", Adele

"Уч замон" каналига ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола :
👉 https://t.me/uchzamon
ЎЛДИНГ-ҚУТУЛДИНГ!

Наманганда ўзини ёқиб юборган аёл воқеаси барчани ларзага солди. Мен масаланинг юридик, техник ёки диний томонига эмас, инсонийлик томонига эътибор қаратмоқчиман.

Ҳали энди 35 ёшга кирган, соғлом, икки фарзанднинг боқувчиси бўлган ва энг асосийси ЎЛИШНИ ХОҲЛАМАГАН ва ўлмасликка ҳаракат қилган аёл даҳшатли ўлим топди.

МИБчилар ўз ишларини қилганлар ва қонунни бузмаганлар дейиш мумкин.

Аммо дунёдаги ҲЕЧ ҚАНДАЙ ҚОНУН, ҲЕЧ ҚАНЧА УНДИРИЛАДИГАН ПУЛ ЁКИ ТОРТИБ ОЛИНАДИГАН УЙ БИР ИНСОННИНГ УМРИГА АРЗИМАЙДИ.

Инсон ўзини ёқишга тайёрми, демак шунга сабаблари бор. Давлат ва унинг хизматчилари фуқаронинг муаммосини ўрганиб, унга ечим топишнинг ўрнига унинг ўлимига сабабчи бўладиган бўлсалар ёки қонунлар нотўғри ёки улар қонунларни нотўғри қўлламоқдалар.

Қонунлар одатда менинг, сизнинг, ёниб кетган аёлнинг ҳаётимизни фаровон қилиш ва чиқиб бўлмас вазиятда қолиб ўзимизни ёқмаслигимиз учун қабул қилинган.
Бечора аёлга, ўз ватандошига, ўзи хизматида бўлган фуқарога ўз устига бензин қуйиб бўлганидан кейин ҳам 15 дақиқа давомида яшаб қолиш имконияти тақдим қилинмаган.

Мен МИБ идорасининг яратилиши ва чала ўйланган тизимнинг йўлга қўйилиши "Янги Ўзбекистон"нинг энг машъум хатоларидан бири деб биламан.

Бу идоранинг хизматчиларидан республикада жабр кўрмаган оила қолмади ҳисоб. Мен ҳали умри ҳазон бўлган ва ўлиб қутулганларни айтмаяпман.

Намангандаги аёл ўлиб қутулди. Икки норасида етим қолди. Уларнинг уйларининг тақдири ҳали ҳам МИБнинг қўлида. Ҳақиқат эгилади, букилади, керак бўлса ёниб кетади.

Ёниб кетган, ўлиб қутулган юртдошим, жойинг жаннатда бўлсин!

"Уч замон" каналига ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола :
👉 https://t.me/uchzamon
Эйфель минорасининг куздаги кўриниши ҳам ўзгача! 😍

"Уч замон"ни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг 👇👇👇👇👇👇👇👇

Телеграм | Инстаграм | Твиттер | Фейсбук
#Коронафакт!

COVID-19 ДАН ВАФОТ ЭТГАНЛАР СОНИ БИР МИЛЛИОНДАН ОШДИ

Бугун дунёда коронавирусдан вафот этганлар сони 1 миллион нафардан ошди.

Крронавирусга чалинганлар сони 34 миллиондан ва тузалганлар сони 23 миллиондан ошди.

Афсуски, бундан буён вируснинг йўқолиб кетишига умид кам ва у билан яшашга ўрганишга мажбурлигимиз ҳақиқатга яқинроқ.

Шундай экан, коронавирусга қарши тезроқ вакцина ва дорилар топилишига умид қилишдан бошқа чорамиз йўқ!

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇

Телеграм | Инстаграм | Твиттер | Фейсбук
Daniel Balavoine - Le chanteur (Audio Officiel)
"Le chanteur", Daniel Balavoine

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер | Фейсбук
"Агарда "кўз учун кўз, тиш учун тиш" деган ақидага амал қиладиган бўлсак, яқин орада бутун дунё кўр ва тишсиз бўлиб қолади"

(Моҳатма Ганди)

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер | Фейсбук
ЗУДЛИК БИЛАН ҲОКИМЛАР САЙЛАНАДИГАН ТИЗИМГА ЎТИШ КЕРАК

Олмалиқ тумани ҳокими ўғлининг икки йилда 16 марта йўл қоидаси бузганлиги ҳақидаги видеони "Бу аввалги видео" деб "оқлаб" улгурмасидан унинг "герой" ўғли ўртоқлари билан бейзбол таёғи ёрдамида 56 ёшли кишининг қўлини уриб синдирган видеоси чиқди.

Албатта ота фарзандининг қилмиши учун жавоб бермайди, аммо бир ўғил тарбиялашни эплай олмаган одам бутун бир туманни бошқариши барибир эриш туюляпти.

Менимча агар ҳокимларни халқ сайлаганида бундай ўғли бор отани олмалиқлар ўзларига ҳоким қилиб сайламаган бўлар эдилар.

Олмалиқлик юртдошлар, дардингизга шерикман!

ПС. "Герой" отасининг ёрдами билан жазодан қутулиб, ёки осон қутулиб кетмайди деб умид қиламан.

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер | Фейсбук
ЖЕРАР ДЕПАРДЬЕ: МЕНИНГ ЎЗБЕКЧА ОРЗУИМ!

2020 йил 7 октябрь куни Франциянинг "Paris Première" канали "Жерар Депардье: менинг ўзбекча орзуим" (Gérard Depardieu: mon rêve ouzbek) номли ҳужжатли фильм намойиш этар экан. Тушунишимча унда машҳур француз актёри ўзининг Ўзбекистонга саёҳатини гапириб беради.

Кимда Франция каналларини кўриш имкони бўлса кўринглар.

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер | Фейсбук
"ТИПИРАТИКАН" десерти

Оддий нок, узум ва қулупнайлардан санъат асари. Ҳам чиройли, ҳам мазали 😋😍

Менимча рецепт шарт эмас. Тайёрланиши бир қарашда тушунарли 😊

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер | Фейсбук
Audio
"Мне не жить без тебя", DJ Pilligrim

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер | Фейсбук
ИККИ КИЛО ЁҒ

Баъзан диета қилаётган инсонлар "Бор йўғи икки кило оздим" деб хафа бўлиб юришади. Ёки икки кило озганлар организмларида қандай ҳажм йўқолганлигини тасаввур қила олмайдилар.

Ушбу суратда одам организмидаги 2 кило ёғнинг ҳажмини кўришингиз мумкин.

Мен ўтган бир ярим ойда 16 кило оздим. Яъни организмимдан мана шундай ёғдан 8 марта кўп ёғ кетибди.

Дарвоқе, кеча илк бор бир неча размер кичик кийимлар сотиб олиб келишга мажбур бўлдим.

ПС. Постни ўзингиз билган диета қилаётган дўстларингизга юборинг. Сиздан миннатдор бўлишади.

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер | Фейсбук
Patricia Kaas - Mon mec à moi (1988)
"Mon mec à moi", Patricia Kaas

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇

Телеграм | Инстаграм | Твиттер | Фейсбук
Коничива, дўстлар!

Япон ошхонаси барибир ажойиб. Мазали, енгил ва фойдали.

Маки, сашими, суши... Мммм 😋😍

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер | Фейсбук
Oxunjon Madaliyev Unutmoq oso
80
"Унутмоқ осонмас бизларни", Охунжон Мадалиев

Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
3-ИНҚИЛОБ! ҚИРҒИЗИСТОН МАРКАЗИЙ ОСИЁНИНГ "ДЕМОКРАТИЯ ОРОЛИ"МИ ?

Қирғизистонда 3-инқилиб юз бераётганига гувоҳ бўлмоқдамиз (президент расман кетмагани учун "юз берди" демаяпман). Ҳар сафар инқилоблар юз бергач, Қирғизистонда давлат йўқ бўлиб қолиб, амалдаги президент қочиб кетиб, маълум вақтларгача янгидан давлат шакллангунича сиёсий парокандалик юз беради. Парокандалик ҳатто миллатлараро низолар ва қирғинларга айланиб кетган пайтлари ҳам бўлди. Энг асосийси, инқилобларнинг ортидан иқтисодий ва ижтимоий фаровонлик келишнинг ўрнига барчаси яна олдинги сценарий бўйича бошқатдан бошланаверади.

Буни ташқаридан кузатувчилар, жумладан ўзимиз ҳам Қирғизистондаги инқилоблардан фойда борми деган саволларни берамиз. Бу саволдан, умуман инқилобларнинг фойда ёки зарари ҳақидаги саволлар келади. Ва ниҳоят қайта-қайта инқилоб қилаверадиган ва орадан бироз вақт ўтиб барчасини бошқатдан бошлайдиган Қирғизистон ҳақиқатдан ҳам Марказий Осиёнинг "демократия ороли"ми деган ҳақли савол туғилади.

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/3-inqilob-10-06

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун

👇👇👇

Телеграм | Инстаграм | Твиттер
#КунАнекдоти!

ИСТИСНО ҚИЛОЛМАЙМАН!

- Мени билан ҳеч ресторанларга бормайсиз, киноларга бирга тушмайсиз
- Мен эрга тегган аёллар билан ресторанларга бормайман ва киноларга тушмайман.
- Вой дадаси, мен хотинингизман-ку
- Қўй, хотин, бу принцип масаласи. Сенга ҳам истисно қилолмайман! 😜😂😂

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
Somewhere Over the Rainbow by Israel Kamakawiwo'Ole
"Somewhere Over the Rainbow", Israel "IZ" Kamakawiwoʻole

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер