Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Here I Am
Bryan Adams
"Here I Am", Bryan Adams

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
ЭРКИНЖОН ТУРДИМОВНИНГ "ОҚСОЧ АЁЛЛАР" ҲАҚИДАГИ ФИКРИГА МУНОСАБАТИМ

Контекстдан юлиб олиб тушунадиган ва қизиғида муносабат билдирадиган одатим бўлмаса ҳам "Контекстдан юлиб олибди" демасликлари учун унинг тўлиқ фикрини шу ерга қўйиб қўяман.

Эркинжон Турдимов : "Шунингдек, бугунги кунда хорижда ҳам, ўзимизда ҳам уй ишларини қилувчи оқсочлик касбига талаб ортиб бормоқда. Самарқанд вилоятидан ҳам жуда кўпчилик аёллар чет давлатларда, хусусан Туркияда уй ишларини бажаришади. Ўзимизда ҳам аҳоли иқтисодий имкониятлари ошган сари бу касб эгаларига бўлган талаб ортаверади. Аммо бундай аёлларни тайёрлайдиган марказлар йўқ. Ана шундай марказларни очишни таклиф қиламан".

Одамларнинг "оқсоч" ҳақидаги фикрга муносабатларида ҳеч қандай "контекстдан юлиб олиниш" йўқ. Гап айнан оқсоч аёллар ва оқсочлик касби ҳақида кетяпти. Шунинг учун ҳокимнинг фикрига билдирилаётган муносабатларни "контекстдан юлиб олиш" деб аташ бу инсонларга "Сизлар у нима демоқчилигини тушунмагансизлар (мана мен тушундим)" деб уларнинг фикрини дискредитация қилишдай гап бўлади. Тўлиқ контекстдаям, юлиб олинган контекстдаям ҳоким бу фикрни айтган.

Энди ҳоким айтган фикрнинг ўзига келсак, бундай деб ўйлаш, бундай позицияга эга бўлиш ва уни билдириш ҳокимнинг ҳуқуқи. Шу сабабдан, уни "тўғри тушуниш" ва "оқлашга уриниш"дан фойда йўқ. Аниқ ва тиниқ билдирилган фикр, ғояга нисбатан муносабат билдириш керак, унинг қаери нотўғри ёки тўғри келмаслигини айтиш керак. Нотўғри бўлса, ҳоким фикрини қайтиб олиши, ўзгартириши ёки барибир фикрида қолиши мумкин. Бундан фожиа ясамаслик керак. Шундан келиб чиқиб, бир оғиз фикр учун уни тошбўрон қилиш ҳам нотўғри. Ҳокимнинг ёқасини қўйиб юборинглар, акс ҳолда, ҳокимлар бирон фикр айта олмайдиган, бирон ташаббус билдира олмайдиган бўлиб қолади.

Хўш, ҳокимнинг бу фикрни беришдан мақсади аёлларни хизматкор қилиш ва ерга уришмиди ? Менимча, йўқ. Аксинча, у аёллар чет элларда барибир шу ишларни қилиб юрибдилар. Ўзимизда ҳам барибир иш топа олмай юрадиган бўлсалар, шундай ишга талаб бўлса, улар шу иш билан шуғуллансинлар, пул топсинлар ва кунларига яратсинлар деб ўйлаяпти.

Бу ерда менимча ёки фикрини нотўғри ифодалаш ёки яхши ниятнинг ижросини нотўғри шакллантириш бор. Юқорида айтганимдай, унинг фикри ҳали бир ғоя, яъни ҳали хамир ҳолатида. Ундан нон ёпиш, торт ёки пицца пишириш унинг қўлида.

Бу фикрга шахсан менинг муносабатим қандай ?

Биринчидан
, ҳокимнинг "қора иш" ҳақидаги фикрни жинсийлаштириши катта хато бўлган. Нега айнан аёллар ? Туркия ёки бошқа давлатларда аёлларимиз уй ишларини қилиб юрган бўлсалар, бошқа давлатларда эркакларимиз ҳам кўча супуриб, қурилишларда ишлаб юрибдилар. Оддий ўзимизда ҳам эркаклар ва аёллар мардикорлик қилмоқдалар. Демак, фикрни фақат аёлларга урғу бериб айтилиши ўзи жамиятимизнинг ожиз қатлами бўлиб қолаётган аёлларни янада ожизлаштирамиз дегандай хулоса бериб қолган.

Иккинчидан, ҳоким ўйлаётгандай, қора ишлар учун аёл ёки эркакларни тайёрлаш керакми ўзи ? Менимча йўқ. Унинг фикридаги иккинчи хато шу. Туркияда ҳам, Россияда ҳам, Европа ёки Жанубий Кореяда ҳам инсонларни қора ишга тайёрламайдилар. Уй супуриш, дазмон қилиш, овқат пишириш, бола қарашнинг "қора" яъни "малакасиз" пул топиш шакли учун тайёрланмайди. У шунинг учун ҳам "қора иш". Уни қилиш учун ўқиш, таълим, тайёргарлик керак эмас ва уни ҳар ким ўз билганича қилади ва шу сабабдан унга инсон қадрини деярли ерга урадиган миқдорда ҳақ тўланади.

Агар ҳоким инсонларни тикувчилик, боғдорчилик, ошхона ишлари, бола тарбиялаш ва ҳоказо касбларга тайёрлашни назарда тутган бўлса, булар юртимизда аллақачон мавжуд. Дастлаб касбларга коллежларда ўргатилади, қолганига "Иффатли келин" ва ҳоказо шаклидаги марказлар бор.
Охиргиси, эътиборни қора ишчилар тайёрлашга эмас, "қора ишлар қонунчилиги"га қаратиш керак. Қўпол эшитилмаслиги учун "Уй ишларига ёрдам кўрсатиш хизмати" қонунчилиги деб аташ ҳам мумкин. Ҳокимнинг нияти УМУМАН ПУЛ ТОПМАЁТГАН АЁЛЛАРГА ПУЛ ТОПИШ ИМКОНИЯТИНИ БЕРИШ бўлса, бу "хизматкорларни тайёрлаш" орқали эмас, балки "Уй ишларига ёрдам кўрсатиш хизмати"ни қилишни қонунчилик доирасида кўриб чиқишни таклиф қилиш ва энг асосийси қора ишчининг ҳуқуқлари етарлича таъминланганлигига эътибор қаратиш орқали қилиш керак деб ўйлайман.

Балки бу нарсалар аллақачон қонунчиликда ва меҳнат кодексида мавжуддир. Балки йўқ. Асосийси, кимдир қўшнининг боласига ерини чоптириб эвазига пул бермоқчи бўлса ёки кимдир талаба қизга боласини қарагани учун ҳақ тўламоқчи бўлса, буни қонуний ва инсоний йўллар билан қилинишини таъминлаш керак. Чунки мардикорлик, бола боқиш, кексаларга қараш, бировнинг ерини чопиб бериш, умуман бирон хонадоннинг хизматини қилиш каби ишлар аллақачон юртимизда бор. Буни ҳоким кашф қилмаяпти ёки энди таклиф қилмаяпти.

Фақат баъзан бундай ҳолларда ҳуқуқлар таъминланмаганлиги, юридик база етарли бўлмаганлиги сабабли тарафлар ўртасида келишмовчилик чиқиш ҳолатлари юз бериб туради. Бунда аксарият ҳолларда қора ишни қилган инсон ўз ҳақини ололмай қолади. Агар ҳоким яхшилик қилмоқчи бўлса, шу нарсаларни тартибга солиш ташаббуси билан чиқсин.

Тўғри, қонунчилик ва қонунларни қабул қилиш унинг вазифаси ва ваколатларига кирмайди, аммо яхши фикр ва ғояларни берадиган бўлса, у ўз ташаббусини қонунчилик палатасига таклиф қилиши мумкин.

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
АҲЛАТ ЕГАН АЁЛНИНГ ЎЗИ АЙБДОРМИ ?

Ўз аёлини мажбурлаб аҳлат едирган эркак ҳодисаси ақли соғ инсон бўлса барчани бирдай хафа қилди. Ҳиссиётлар жўшган пайтда турли хил фикрлар айтилди. Аслида ҳам шундайми ?

Жамият деб аталган катта тузилманинг юки, босими ва қудратини кўпчилик тасаввур қила олмайди. Тасаввур қила олмагани билан бир умр танасида ҳис қилиб ўтади.

Ўша шафқатсиз жамиятда ҳуқуқларсиз, иккинчи даражали, тақдири ўз қўлида бўлмай яшашнинг оқибатлари барчада бир хилда намоён бўлмайди. Юқоридаги аёлни "бўй сунмасдан ўзини ёки эрини ўлдириши керак эди" деб гапириш осон. Аммо ҳаммада характер ва шароит бир хил эмас. Унинг 14 йилдан бери қандай кунларни яшаб, руҳан қандай ҳолатга келиб қолганлигини биргина ўзи билади. Энг ачинарлиси, дейлик у ўзини ўлдирса нобуд бўлиб кетарди ва ҳеч ким унга "ўлиши керак эди" дейишга ҳақли эмас ва агар у эрини ўлдирса, жамият ва адолат уни оқлашига кафолат йўқ эди.

Зўрланган, эридан калтак еган ёки бошқа камситишларга дуч келган аёлларнигн жамиятимизда неча фоизи адолат топмоқдалар ? Неча фоизи жабрдийда бўла туриб, "Ўзинг айбдорсан ?", "Ўзинг калта кийгансан", "Ўзинг бир нарса дегандирсан", "Ўзинг эрингнинг айтганини қилмагандирсан" деб айбдорга чиқмоқдалар ? Яқинда каратечи чемпион қиз ўз шанини ҳимоя қилганида нафақат номард эркаклар, балки бутун бошли тергов департаменти номардлик қилиб устидан иш очиб юборди-ку. Агар жамиятнинг босими бўлмаганида ўша номардлар бечора қизга "кўрсатиб қўйган" ва у жувонмарг бўлиб кетган бўларди.

Францияда Жаклин Соваж деган аёлнинг тақдири бутун Францияни ларзага солган эди. У аёлнинг тақдири олдида ўзбек аёлнинг аҳлат ейиши ҳеч нарса эмас. Хуллас Жаклин Соваж 2012 йилда 65 ёшида 47 йилдан ортиқ яшаган эрини ов милтиғи билан отиб ташлайди. Суд унинг аргументларига қарамасдан 10 йилга озодликдан маҳрум қилади. Шунда француз жамияти унинг ҳимоясига тушиб, босим ўтказа бошлайди. Суд ва қонунлар нуқтаи назаридан уни озод қилишнинг имкони бўлмагани учун 2016 йилда президент Олланд уни президент амнистияси орқали озод қилади. У яқинда, 2020 йил июль ойида вафот этди.

Унинг қотиллигига нима сабаб бўлган эди ? Жаклин Соваж ўсмирлик пайтида эри билан танишиб қолади ва ота-онаси, акаларининг раига қарши бориб, 18 ёшида у билан турмуш қуради. Бирин-кетин уларнинг ўғли ва уч қизи туғилади.

Ота жаҳлдор ва зўровон бўлиб, Жаклинни мунтазам уриб, хўрлаб келган. Энг дахшатлиси, у бирин-кетин ўзининг учала қизини жинсий зўрлаб юрган. Оиладаги қаттиқ қўрқув ҳолати сабаб буни билиб юрган Жаклин Соваж қизларини ҳимоя қилишга журъат қилолмаган ва ўзини билмаганга олиб, калтакларини еб яшашда давом этган. Қизлар ҳам бу ҳақда ҳеч кимга, жумладан оналарига айта олмасдан балоғат ёшига етганда турмушга чиқиб оталаридан қутулишган ва уйга келмайдиган бўлишган.

Зўровон ота Жаклин билан ёлғиз қолгач, уни дўппослаб яшашда давом этган. Қотиллик юз берган куни эри Жаклинни яна урган ва унга "Бугун сени ва қизларингни ўлдираман" деб бақирган. Бундан қўрқиб кетган Жаклин ўзини ва қизларини ўлдирмасин деб эрининг ов милтиғини олиб келган ва орқасидан уч марта ўқ узиб уни ўлдирган.

Бу ерда ҳам Жаклинни бемалол ўзини ва қизларини асрамаганликда айблаш мумкин. Аммо юқорида айтганимдай ҳар кимнинг характери, журъати ва шароити ҳар хил. Энг асосийси, у бу ҳақда бировларга айта олмас, айтса жамиятда ўзининг оиласи шарманда бўлар эди. Ва ниҳоят жонидан ўтиб кетганида бир жабрдийда қилиши мумкин бўлган ишни қилганида суд уни айбдор деб топган.

Аҳлат еган аёл воқеасида ҳам аёл 14 йил чидаб келган ва ўша куни эрини ўлдириб қўйганида суд унга раҳм қилмаган бўларди.

Жабрдийдани айбдор қилиш, бошига тушган кулфатларда ўзини айблаш осон, аммо унинг ҳолатини, сабаб ва асосларини тушуниш қийин. Шунинг учун жаҳл устида у ҳақда яхши ёмон гапларни гапириш эмас, балки имкони бўлса, уни бу қора кунлардан қутқаришга ҳисса қўшиш керак!

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
Audio
"Bitch better have my money", Rihanna

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇

Телеграм | Инстаграм | Твиттер
Биз ҳақимиздаги фикрларингиз доим ҳам тўғри бўлавермайди. 😜🤘😂

Сизларнинг масъулиятларингиз барчасидан устун!

Борларингизга, садоқатларингизга ва фаолликларингизга раҳмат! 😊🙏

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
МЕНГА ДЕМОКРАТИЯ, ОШКОРАЛИК ВА АДОЛАТДАН ГАПИРМАНГ!

Сенат раиси Танзила Норобоева "Ҳокимларни сайлаш тизимига ўтишга тайёр эмасмиз" дебди.

Коррупцияга қарши кураш агентлиги раиси амалдорларнинг декларация қилишларига "Иккинчи жаҳон урушидагидан ортиқ вақт" кетади дебди.

Аҳлат еган аёл борасида ҳам, бошқа аёллар борасида ҳам "Хотин қизлар қўмитаси"ни кўрмадик ва эшитмадик. У ташкилот борми ўзи?

Оилавий муаммолар ва инсон ҳуқуқлари борасидаги деярли ҳар кун пайдо бўладиган муаммолар юзасидан Инсон ҳуқуқлари бўйича масъул Акмал Саидов ва Маҳалла вазирлиги жим. Менимча улар мумнинг каттасидан тишлаб олганликлари учун оғизлари банд бўлса керак деган яхши гумондаман.

Шундай бўлгач, президент 3 марта эмас, 3 миллион марта "Адолат" деб такрорласа ҳам менга демократия, эркинлик ва адолатдан гапирманг. Эртак эшитиш ёшидан ўтиб кетганман. Яхшиси, иложини қилсангиз кўз ёшларимни артишга рўмолча ва рўмолчанинг сувини сиқишга тоғора беринг!

👉 https://t.me/uchzamon
Президентнинг креслосида селфига тушиб олишди, бўлди-да. 😜😂

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
ФОЛИНГДАН ОЧАЙМИ, МОЛИНГДАН ОЧАЙМИ?

Бугун Тожикистонда президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда.

Мен бугун миллат пешвоси Эмомали Раҳмон ютиб чиқади деб ўйлаяпман. Ва собиқ СССР давлатларидан борган кузатувчилар сайловларни демократик тарзда ўтган деб топадилар.

Агар фолим тўғри чиқса, фолбинлик фаолиятини бошласаммикан деб ўйлаяпман. Сўнгги пайтларда айтганларим ростакам фолбинларникидан кўпроқ тўғри чиқяпти. Ванга ўлганида фолбинлик хусусиятини кимгадир мерос қилиб қолдириб кетган дейишади. Шу кимдир мен эмасмиканман деб ўйлаб қоляпман.

Бундай касбни хор қилиб юриш яхшимас. Нима дедингиз? А лаббай? 😜😂

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм| Твиттер
L'italiano (l asciatemi cantare) Toto Cotugno -
"L'italiano (l asciatemi cantare)", Toto Cotugno

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм| Твиттер
Тожикистонда миллат пешвоси Эмомали Раҳмон сал кам 91% овоз билан 5-муддатга қайта сайланди.

Ўзбек ва тожик халқлари икки тилда сўзлашувчи бир халқ десам ишонмайсизлар! 😜😂

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм| Твиттер
Pauline Ester (Oui je l'adore) 1989 TGV.flv
"Oui, je l'adore", Pauline Ester

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм| Твиттер
"Қирғизлар ўзларининг 3-инқилобини қилган бир вақтда тожиклар ўзларининг президентларини ими-жимида 5-муддатга сайлаб олдилар. Тожиклар билан солиштирганда биз ўзбеклар ҳам жуда ҳавас қиларли аҳволда эмасмиз. Инсонларнинг характерлари, ижтимоий воқеа ва ҳодисаларга тоқатлари ёки реакцияларидаги фарқнинг уларнинг ҳаёт тарзларига қандай даҳли бор ?

НЕГА МАРКАЗИЙ ОСИЁЛИКЛАР БУНДАЙЛАР ?"

Шу ҳақда таҳлилий мақола ёзяпман. Бироздан кейин, тайёр бўлганда Телеграф ҳавола орқали қўяман. Қизиқ бўлса, пост қўйилганда, эринмасдан мақолани ўқинглар ва тарқатинглар!
МАРКАЗИЙ ОСИЁ РЕСПУБЛИКАЛАРИ: ИТОАТКОРЛИК ВА ИСЁНКОРЛИК РУҲИ !

Марказий Осиё халқлари қадим замонлардан бери қардош ва қондош халқлар эканлигига ва уларни жуда кўплаб жиҳатлар бирлаштириб туришига шубҳа йўқ. Аммо уларнинг ўртасидаги айрим фарқлар, хусусан сиёсий, ижтимоий, антропологик ва тарихий томондан фарқлар борки, уларни ҳали олимлар яхшилаб ўрганмаганлар. Тўғри, умумий хулосалар, гипотезалар ва шахсий дунёқарашлар мавжуд, аммо уларнинг ҳеч бири мавжуд фарқларни буткул тушунтириб бера олмайди.

Қирғизлар ўзларининг 3-инқилобини қилган бир вақтда тожиклар ўзларининг президентларини ими-жимида 5-муддатга сайлаб олдилар. Тожиклар билан солиштирганда биз ўзбеклар ҳам жуда ҳавас қиларли аҳволда эмасмиз.

Қирғизларнинг қайта-қайта инқилобларни амалга ошираверганларига "Бу уларнинг кўчманчи ўтмишлари сабабчи" деб соддалаштирилган жавоб берадилар. Ундай бўлса, худди шу ҳудуддаги ва қирғизлар билан қардош бошқа кўчманчилар - туркманлар ва қозоқлар нега бунча итоаткор ва журъатсиз бўлиб қолдилар ? Ўзбеклар ва тожикларнинг қўйдай, балки балиқдай итоаткорликларига уларнинг ўтроқ ҳаёт тарзлари сабабчи дейдилар. Аммо дунёда ўтроқ ҳаёт вакиллари исёнкор ва адолатсевар эканликларига мисоллар кўп. Масалан, французлар инсоният тарихидаги энг катта инқилобни амалга оширган ва ҳозиргача ўз ҳукмдорларига етарлича босим ва масъулиятлар юклаб яшайдиган халқ ҳисобланадилар. Ҳатто миллат қаҳрамони Шарль де Гол ҳам ўз халқининг бу характеридан нолиб, уларни "бузоқлар" деб атаган.

Бундан ташқари, Марказий Осиё халқларининг ҳаёт тарзлари ва қарашларидаги ўзгаришларида совет даврининг таъсири катта деб ишонилади.

Инсонларнинг ҳаёт тарзларининг уларнинг характерлари, ижтимоий воқеа ва ҳодисаларга тоқатлари ёки реакцияларига қандай даҳли бор ?

Мен мазкур мавзунинг мутахассиси эмасман ва бошқалар қила олмагани каби яққол ҳақиқатни тақдим этиш имкониятига эга эмасман. Аниқроғи, умуман ҳақиқатни беришга қодир эмасман. Марказий Осиё минтақаси тарихи, миллий ўзликлар мавзусида тадқиқотлар олиб борган сиёсатшунос сифатида ўзимнинг шахсий қарашларимни беришга ҳаракат қиламан.

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/itoatkorlik-va-isyonkorlik-ruhi-10-13

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
#КунАнекдоти!

ЭСЛОЛМАЙМАН!

- Нима учун бунча кўп ичдинг?
- Унутиш учун!
- Нимани унутмоқчи эдинг ўзи?
- Эслолмайман! 😜😂

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
ФОНДЮ (Fondue)

Фондю французча таом. Асосан мол гўштидан ёки пишлоқдан тайёрланади.

Фондю пиширадиган махсус қозони бор. Тагига бир дона шам ёки ёнадиган гел солиб ёқиб қўйилади.

Қозон ўсимлик ёғига тўлдирилади ва у шамнинг иссиғида қизади. Мол гўштининг энг юмшоқ жойи кичкина қилиб катак шаклида кесиб олинади ва ёғ биқиллаб қайнай бошлаганда махсус чўпга илдириб, ёғ ичига ташлаб қўйилади. Гўшт ҳар 20-30 секундда пишаверади ва уни олиб еб, ўрнига яна гўшт илдириб ёғга солиб давом этилади.

Пишлоқли фондюда ёғнинг ўрнига пишлоқ солиб эритилади. Пишлоқ қайнаганда гўштнинг ўрнига нон бўлаклари пишлоққа ботириб олиб ейилади.

Фондю оилавий таом бўлиб, уни гаплашиб ўтириб узоқ вақт ейилади.

Суратда кеча уйимизда пишган фондю. Ош бўлсин ! 😋😍

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
Ал Беруний яратган дунё харитаси (рус тилига таржимаси)

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
АЛИШЕР УСМОНОВ ПУЛИНИ ЎЗБЕК ТИЛИ РИВОЖИГА САРФЛАСА ЯХШИРОҚ БЎЛАРДИ

Сўнгги йилларда Россиянинг Ўзбекистонга таъсири ошиб, Ўзбекистон тобора унинг домига кириб бораётганлиги сир эмас. "Ғалаба куни" иборасининг қайтиши, "Иккинчи жаҳон уруши"га бағишланган катта музей очилиши, президентнинг Москвага бориб парадда иштирок этиши, ЕОИИга кириб кетаётганимиз, конларимиз ва миллий бойликларимизнинг рус компанияларига систематик тарзда берилаётганлиги. Энди бунга Ўзбекистонда рус тилининг тарғиботи ҳам қўшилди.

Шахсан менинг рус тилига ва юртимизда унинг ўрганилишига қаршилигим йўқ. Аксинча рус тилини ўрганиш керак ва уни ўрганишга шароитлар яратилса, жуда яхши.

Аммо бундай ташаббус юқоридаги санаб ўтилган "янги мустамлакачилик" тадбирлари доирасида ва шаклида амалга оширилиши ақли бор барчани хавотирга солмоқда. Бир тарафдан Россиялик педагоглар ўзбек педагогларига "иш ўргатиш"га келяпти. Бошқа томондан, "ватандошимиз" Алишер Усмонов рус тилини ўрганишга 5 миллион доллар ажратмоқда ва сўнгги пайтларда қўғирчоққа айланиб бораётган таълим вазири "ташаббускорлар"нинг ниятларини оқлаб, боғчаларда рус тилини мажбурий қилишни таклиф қилмоқда.

Мен юртимиздаги ўзбек тилли боғча ва мактабларда сифат ёмонлиги сабабли ота-оналар фарзандларини рус тилли боғча ва мактабларга бераётганликларини биламан. Аммо бу дегани энди боғчаларда рус тилини мажбурий қилиш керак дегани эмас, балки юртимиздаги ўзбектилли боғча ва мактабларнинг сифатини ошириш керак эканлигини билдиради.

Агар Алишер Усмонов ўзи айтганидай ўзбеклигидан фахрланадиган бўлса ва Путиннинг Ўзбекистондаги агенти бўлмаса, 5 миллион долларни Ўзбекистонда рус тилини эмас, балки ўзбек тилини ривожлантиришга сарфлаган бўлар эди. Юртимиздаги "малайлар" эса юртимизни жимгина Россияга сотаётган бўлмасалар бундай ташаббуслардан хавотирга тушишлари ва уни инкор этиб, бор салоҳиятларини юртимизда таълим сифатини оширишга сарфлаган бўлар эдилар.

Барча истилоларда ва мустамлакачиликларда юртнинг зодагонлари ва "катталари"нинг ҳиёнатлари бош сабаб бўлиб хизмат қилган. Юртни ҳимоя қилганлар, жонини берганлар ва ёвни қувганлар оддий халқ вакиллари бўлганлар. Афсуски, тақдир чархпалаги қайта айланиб келаётганга ўхшайди.

"Катталаримиз" Россияга бошқатдан Тошкентнинг "калитлари"ни қўш-қўллаб топширмасларидан олдин бунинг олдини олиш керак. Мавзу юзасидан муносабатларингизни билдиринглар. Постни тарқатинглар. Бошқаларга ҳам етиб борсин!

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
#КунАнекдоти!

ҚУЛОҚ НИМА УЧУН БЕРИЛГАН?

- Одамларга қулоқ нима учун берилганлигини ҳеч тушунмайман. Улар барибир бировнинг гапини тингламайдилар, кимдир гапирса эшитмайдилар
- Қулоқлар уларга бекорга берилган эмас. 2020 йилда дунёда катта пандемия юз беради
- Ҳа, пандемия пайтда берилган маслаҳатларга қулоқ солишлари учун берилганми?
- Йўқ, пандемия пайтида маска тақишлари учун берилган.

😜👂😂

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
СИРКАМИЗ СУВ КЎТАРМАГАЧ БИРОВДАН ЎПКАЛАМАЙЛИК !

Бир марта ҳамкорлик юзасидан бир тадбиркор билан учрашувга бордик. Менга шунча гаплашилган муҳим гаплар орасида унинг бир гапи ёққан эди :

- Ҳамкорлик, иш деганда фикрлар бир жойдан чиқмай қолиши, келишмовчиликлар ва ҳатто жанжаллар бўлиб қолиши мумкин. Шундай ҳолатлар юз берганда дарров "Ҳамкорликни тўхтатаман", "Бўлди, бу билан энди ишламайман" деб барчасини ташлаб кетиш бўлмаслиги керак. Бундай нарсалар юз бериши табиий нарса. Акс ҳолда, иш бошламаганимиз маъқул...

Биз ўзбекларнинг бир ёмон одатимиз бор. Сиркамиз сув кўтармайди. Ҳар бир муаммо, бизга ёқмаган ҳар бир муаммо ёки мавзу биз учун охир замондай гап.

Бошқалар ҳақида гапирмаслик учун мисолни ўзимдан олсам. Мен барча мавзулар юзасидан маълум позицияларга эга инсонман. Улар меники ва уларни билдириш менинг фундаментал ҳуқуқим. Уларни саҳифа ва каналларимда улашганда мен бошқаларни уларга қўшилишга мажбурламайман ва кимларгадир ёқишни кўзламайман. Аксинча, менинг позициям кимларгадир ёқиши ва тўғри келиши, бошқаларга ёқмаслиги ва тўғри келмаслиги табиийдир.

Дейлик, менинг аёллар ҳуқуқлари бўйича қарашларим аёлларга ва прогрессив қарашли эркакларга маъқул келса, худди шу мавзуларда мени ҳақоратлаб, постни олиб ташлашимни талаб қиладиганлар чиқиб қолади. Бошқа бир мавзуларда эса худди шу инсонларнинг позициялари алмашиб, аёлларнинг ҳуқуқлари мазвусида мени мақтаганлар мендан аразлаб, олдин ҳақорат қилганлар фикрларимни қўллаб ёзадилар.

Энг ачинарлиси, инсонларимиз пост ёки фикр ўзига ёқмай қолганда ҳиссиётларга берилиб, тоқатсиз бўлиб қоладилар. Уларнинг хурфикрлиликлари, дунёқарашлари кенгликлари илк бор пост ёқмай қолгунича ёки бирон постда баҳслашиб қолгунча давом этади. Қайсидир пост ёқмай қолганда ёки улар қайсидир постни олиб ташлашни талаб қилганларида мақсадларига эришмасалар "Уч замон" ёмон, унинг фикрлари дабдала, канали ёқимсиз"га айланади.

Юқоридаги тадбиркор айтганидай, бир пост ёқмаса ёки бирон мавзуда фикрлар бир хил чиқмаса бу табиий ҳол. Бировга ёқмаган пост бошқага ёқаётган ёки тескариси бўлиши мумкин. Ўзига ёқмаганлиги учунгина "Уч замон"га бу позицияда бўлишни ва бу ҳақда ёзишни тақиқлашни хоҳлаш бошқа ўқувчиларни ўйламаслик, худбинлик бўлади. Худди шу ҳолатда, Мен уларга менга тескари ва қарама-қарши позицияда бўлишларини тақиқламайман-ку.

Агар ҳамма ўзига ёқмаган постни олдириб ташлатгиси келаверса, баҳслашганда фикри ёқмаганда алоқани узаверса, Ўзбекистонда конструктив суҳбат ва ривожланиш бўладими ? Масалан раҳбарлар бирон танқидни кўтара олмаса ёки интернет нашрлардан бирон мақолани ўчиртирса, цензура, тоқатсизлик деб дод соламиз, лекин ўзимизга нимадир ёқмай қолса, дарров олдириб ташлатгимиз, ҳақоратлагимиз ва ёқмаган одамни блоклагимиз келади. Шунда ўзимиз танқид қилаётган сиркаси сув кўтармайдиган раҳбарлардан бизнинг қандай фарқимиз қолади ?

Мен аёлларнинг ҳуқуқлари, гендер тенглиги, сўз эркинлиги, эътиқодий тоқатсизлик, ижтимоий адолат, ижтимоий муаммолар, сиёсат ва давлатчилик, халқаро муносабатлар ва ҳоказолар ҳақида ёзганимда ЎЗ ЮРТДОШЛАРИМНИНГ манфаатларини, барчага яхши бўлишини кўзлаб ёзаман. Мен айримларга ўхшаб шу мавзуларда кўпчиликка ёқадиган, фақат раҳматлар эшитадиган позицияларни эгаллаб, "юлдуз" бўлиб юришим ҳам мумкин эди. Бу мавзуларда ёзганим учун унга биров бир нарса бермайди. Аксинча, айрим аччиқ мавзуларни ёзганимда текинга минглаб ҳақоратлани қабул қилиб оламан ва кимларгадир ёмон кўринаман.

Аммо мен кўпчилик гапиришга журъат қилмайдиган, табу бўлган ва ўзбек жамиятининг оёғидан орқага тортаётган муаммоларни бир кун кимдир албатта гапириши, ҳеч кимга ёқмаса ҳам юзага олиб чиқиши керак бўлган мазвуларни ёритишни ўзимнинг фуқаролик позициям ва ватанпарварлик бурчим деб биламан.

Биз барчамиз тоқатли бўлишни ўрганишимиз керак. Бу гап менинг ўзимга ҳам тегишли. Ўзимизнинг сиркамиз сув кўтармаса бошқалардан ўпкалаб юрмаслигимиз керак!

"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер