Uch zamon
732 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Ушбу қонунлар таҳминан эрамиздан олдин 1750 йилда, яъни бундан 3770 йиллар олдин ёзилган.

Аммо афсуски улар ҳали ҳам моҳиятан аҳамиятини йўқотмаган.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
#Коронағаройибот!

КОМАДАН ЧИҚҚАН БЕМОРНИНГ ПАНДЕМИЯДАН ХАБАРИ ЙЎҚ

Англияда 2020 йил 1 март куни 19 ёшли бир йигитни машина уриб комага тушиб қолади. Орадан 10 ой ўтиб у комадан чиқибди.

Қизиғи шундаки, у дунёда пандемия юз берганлиги ва ҳозир ҳам унга қарши курашилаётганлигидан хабари йўқ экан. У ҳатто комадалигида коронавирус юқтириб, даволаниб тузалганлигини ҳам билмас экан.

Унга пандемия шумхабарини ҳали айтишмабди. Оёққа туриб олгач айтишни режалаштиришяпти экан.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Kàðâîí êóðäèì........
Øåðàëè Æóðàåâ
"Карвон кўрдим", Шерали Жўраев

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
АЗОН.УЗ ВА ЎЧИРТИРИЛГАН МАҚОЛАГА МУНОСАБАТ!

Кеча Азон.уз муҳаррири Дин ишлари бўйича қўмитадан бир киши телефон қилиб мақолаларни ўчиртирганлигини айтиб, истеъфога чиқишини билдирди. Бугун Дин ишлари бўйича қўмита мазкур фикрларга расмий жавоб берди ва Azon.uz сайтидаги мақолаларни ўчириш бўйича топшириқ берилмаганини маълум қилди.

Бундай пайтда исбот бўлмагач, иккала тарафдан бирини ҳақ деб айтишнинг иложи йўқ. Лекин Ўзбекистонда "мақолаларни ўчиртириш" амалиёти, сайтлардаги мақолаларнинг "404" бўлиб қолиши кўп кузатилганлигини ҳисобга олиб, даъволарда ҳақиқат бор деб ўйлаш мумкин.

Такрорлайман, исботларсиз мен бирон тараф ҳақ деб айта олмайман, аммо агар Азон.уздаги мақолалар ростдан ўчиртирилган бўлса мен бунга қаршиман.

Азон.уз сайти, унинг раҳбарияти, уларнинг мақсад ва ниятларига менчалик шубҳа билан қарайдиган инсон кам бўлса керак. Шахсан мен учун бу сайт яширин диний пропаганда сайти ҳисобланади. Аммо уларга журналистик фаолият учун рухсат берилдими, сўз эркинлиги номли фундаментал ҳуқуқлар ҳурмати уларнинг ЖУРНАЛИСТИК фаолиятларига халақит бериш, босимлар ўтказиш мумкин эмас. Агар уларнинг мақолалари ва фаолиятларида ноқонуний ҳаракатлар, амаллар бор бўлса, марҳамат, уларни судга беришсин ва расман чора кўришсин. Ўчиртирилди деб даъво қилинаётган мақолаларда ноқонуний фикрлар ёзилган бўлса, Азон.уз уларга суд олдида жавоб берсин ва бу ҳақда халқ ошкора билсин.

Аммо ими-жимида мақолаларни ўчиртириш Азон.узга нисбатан қилинадими, Кун.уз, Хабар.уз ёки бошқа бир ОАВга нисбатан амалга ошириладими, бу ноқонуний ҳисобланади.

Ўзбекистон инсонларнинг фундаментал ҳуқуқлари, сўз эркинликлари кафолатланган демократик давлат бўлишга интилаётган мамлакат ҳисобланади. Шундай бўлгач, демократиянинг "олтин қоидалари"ни ўйнашни ҳам ўрганишимиз ва ўйин қоидаларини қабул қилишимиз керак бўлади.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
"Туркманистон Туркманистон" деб куламиз, аммо ўзимиз ҳам қолишмаймиз. Хоразмда "Кулма қўшнингга, келар бошингга деган" мақол бор.

Суратларда икки давлат президентларининг ташаббуслари билан шифокорлар бадан тарбия қилмоқдалар.

Ҳаммамиз бир гўрмиз десам ишонмайсизлар 😬😉🤘

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
ИМИЖНИ ЯХШИЛАШ ЁХУД ОНАНГНИ ОТАНГА ДОИМ БЕПАРДОЗ КЎРСАТМАСЛИК КЕРАКМИ?

Имижни яхшилаш дунё тажрибасида бор амалиёт. Интернет ва коммункацион техлологиялар ривожлангач ўз имижи билан шуғулланиш деярли мажбурий нарсага айланди. Шу сабабдан, бирон шахс, компания, ташкилот ёки давлат ўз иможи билан шуғулланса бунга албатта салбий муносабатда бўлиш эмас, балки замон талаби деб қараш мақсадга мувофиқ деб ўйлайман. Аммо, лекин, бироқ…

Имижни яхшилаш билан имижни яхшилаш ўртасида фарқ бўлса, буни кўрмасликнинг ва айтмасликнинг иложи йўқ.

Имиж инсоннинг фитратини, мавжудлигини ва борлиғини, характерини, ички нуқсонларини яшира олмайди. У букрини тўғри, бурни ёки қулоғи каттанининг бурни ва қулоғини кичкина қилмайди. Имиж бу пластик ёки жарроҳлик операцияси эмас. Имиж бу соддалаштириб айтганда ўзига оро бериш, ташқарига чиқишдан олдин сочларини тараш, ўзига қарашдай гап. Тамом.
Агар имиждан нотўғри фойдаланилса ёки суистеъмол қилинса, бу худди юзларига 10 тонна пудра сурган ҳунук қиз ёки бир ҳафтадан бери чўмилмаган сассиқ баданига "Шанел" атири сепиб чиққан йигитдай тескари таъсир кўрсатади.

Ўзбекистон ҳам замон билан ҳамнафас бўлиш учун ўз имижини яхшилашни хоҳлайди ва шунга ҳаракат қилади. Аммо менга шу юртнинг ватанпарвар фарзанди сифатида давлатимизнинг имиж борасидаги айрим қарорлари ва ҳаракатлари ачинарли туюлади.

Ўзбекистонда ташқари тарафи чиройли ва жимжимадор қилиб қурилган ичкари томонлари эса дабдала аҳволда бўлган биноларни кўриш одатий ҳол. Президент бирон жойга ташриф буюрганда вақтинча кўчаларга гулларни туваклари билан экиб қўйиш, ғўзапояларга пахталарни ёпиштириб чиқиш, йўлларни вақтинча асфалтлаб қўйиш ва ҳоказолар ҳам ҳеч кимга сир бўлмаган ишлар. Буларнинг барчаси кимларнингдир кўзларини шамғалат қилиш, камчиликларни яшириш ва барчаси яхшидай қилиб кўрсатиш учун қилинади. Аммо аҳвол аслида дабдала бўлса, бундай ҳолатда қилинган имижни имиж деб бўлмайди.

Масалан, Ўзбекистон чел эллик сармоядорларни жалб қилишга уринади. Элчихоналар ходимлари бечоралар тинмай сармоядор қидирадилар, тадбиркорлар дунё кезадилар, чиройли ваъдалар берилади ва барчаси зўрдай қилиб кўрсатилади. Аммо сармоядорлар келгач, қараса давлат коррупцияга ботган, қоғозбозлик урчиган, мулозимлар бизнесни ўлдириш ва сармоядорни талаш учун барча ишларни қилади.

Яна бир мисол. Туризмни ривожлантириш, ота-боболардан қолган гўзал мерос туфайли туристларни жалб этиб, уларга "бизда барчаси ажойиб" деб кўрсатишга интилинади. Бунинг учун обидалар таъмирланади, ЮНЕСКО тегма деган бинолар ҳам ўзгартирилади, чел эллар газета ва журналларига катта пуллар тўлаб реклама мақолалар берилади, туристик ярмаркаларда иштирок этилади.

Бу "яратилган имиж"га ишониб, миллионлаб туристлар ташриф буюрадилар. Қарашса, меҳмонхоналарда газ, свет, сув йўқ ёки тез-тез ўчиб қолади. Шаҳарларнинг орасидан юриладиган юз-минг километрли йўлларда юриб, йўлларнинг дабдалалигини кўрадилар. Нақд пул ечиб олиш учун банкоматлар қидириб овора бўладилар. Шаҳарларда оддий сифатли ҳожатхоналар йўқлиги, аҳлат ташлаш қутилари тузук ўрнатилмаганлигининг гувоҳи бўладилар.

Бу худди уйининг кўча тарафини чиройли қилиб безаб қўйиб, уйига меҳмонларни чақиришга ўхшайди. Меҳмон уйнинг ичига киргач хоналарда газ ва свет йўқлигини кўради, боғ тарафга ўтгач дарахтлар кесилганлиги, йўллар шудгор бўлиб ётганлигини кўради. Ҳожатхонага кирса сасиб ётган "туркча ҳожатхона"дан бурнини қисиб чиқади.

Биз эса "имижни яхшилаш" билан оворамиз.

Ўзбекларда суистеъмол қилинадиган ва билиб-билмай қўлланадиган икки-учта мақол бор. Биринчиси, онангни отанга бепардоз кўрсатма. Иккинчиси, уйдаги гапни кўчага олиб чиқма. Учинчиси, ёмонини яшир, яхшисини ошир.

Бу мақолларнинг бари аслида имиж ҳақида. Сассиқ баданга "Шанел" сепиш, ҳунук юзга тонналаб пудра суриш эмас, тўғри маънодаги кўчага ўзига қараб чиқиш маъносидаги имиж ҳақида. Чунки қадимдан ўзбеклар одобли, тартибли, билимли ва фаросатли инсонлар бўлганлар. Уларнинг ички ва ташқи дунёлари, амаллари гўзал бўлган. Шу сабабдан, улар қурган бинолар асрлар давомида қад кўтариб турибди, улар ёзган китоблар дунё илмига юксак ҳиссасини қўшган. Улар имижни фақат жисмоний кўринишларини ёқимли ва кўримли ҳолга келтириш учун ишлатганлар.

Аввало яхшилик, гўзаллик одамнинг ўзида бўлиши керак. Акс ҳолда нуқсонларни, хато ва камчиликларни, хароба аҳволни яширишга, кўчага олиб чиқмасликка ҳеч қандай "имижни яхшилаш" ёрдам бермайди.

Яқинда полшалик журналистдан Ўзбекистон ҳақида ижобий мақолалар чиқариб бериш сўралгани ёзилди. Ундан кейин "Раматовнинг ижобий имижини яратиш"га уриниш ҳаракатлари ҳақида гаплар чиқди. Менга улар ҳақидаги хабарлар шарт эмас. Шахсан ўзимга бир неча марталаб Ўзбекистон ҳақида Франция нашрларида ижобий мақола чиқариб беришни сўраб алоқага чиқишган.
Шулардан келиб чиқиб менда амалдаги ҳукуматда имижни яхшилаш деганда юртни ривожлантириш, муаммоларни ҳал қилиш, халқнинг шароитини яхшилаш, умуман ўз иши билан шуғулланишдан кўра бор ҳақиқатни яшириш, халқаро ҳамжамиятга чўпчакларни сотиш ва "онасини отасига бепардоз кўрсатмаслик" муҳимдай тасаввур пайдо бўлди.

Ахир Ўзбекистонда коррупция йўқолса, йўллар қурилса, газ ва свет муаммоси ҳал қилинса, ислоҳотлар "хўжа кўриши" учун эмас, ростмана тараққиёт учун амалга оширилса ҳақиқий имиж шу эмасми ? Шулар қилингач, халқ рози бўлгач, чет элликлар келганда ҳақиқий ўзгаришларнинг гувоҳи бўлсалар, шунинг ўзи чет эл нашрларига пул тўлаб чиқарилган "ижобий мақолалар"дан яхшироқ бўлмайдими ?

Тўғри, ота-боболардан қолган мақолларга амал қилиш керак. Аммо агар улардан уй ичидаги ғарибликни, ўғриликларни, камбағалликларни, халқнинг аҳволи оғирлигини яхшириш учун фойдаланилса, мен яхшиси уйдаги аҳвол ҳақида очиқчасига гапириш керак деб ўйлайман. Аҳволимиз яхшиланиши учун "Отамиз" "онамиз"ни пардозсиз кўриши керак бўлса, менимча "онамиз"ни пардоз қилмаганимиз маъқул деб ўйлайман.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
#КунАнекдоти!

МАНА СИЗЛАРГА 100 ДОЛЛАР!

Афанди поездда Бухородан Тошкентга йўлга чиқибди. Вагонда одамлар Афандини таниб қолиб уни мот қилмоқчи бўлишибди. Улар Афандига дейишибди:

-Хўжа Насриддин, сизни жуда илмли, ақлли дейишади. Қани илмингизни бир синаб кўрайлик. Балки биз сиздан ҳам ақллироқдирмиз.

Афанди уларнинг ниятини сезиб қолибди ва дебди:

-Майли. Фақат мен текинга беллашмайман. Мен сизларга бир савол бераман. Агар саволга жавоб бера олмасангизлар менга ҳар бирингиз 100$ дан пул берасизлар. Агар мен жавоб бера олмасам сизларга 100$ бераман. Агар шу шартга рози бўлсангизлар беллашаман.

Вагондаги 20 тача кишининг барчаси шартга рози бўлибди. Афанди саволни берибди:

- Тепадан пастга қора, ўнгдан чапга яшил. Тўртта оёғи бор, битта шоҳи бор. Миёв миёв дейди. Бу нима?

Вагондагилар роса ўйлабди. Турли хил жавобларни беришибди. Барибир жавобни топа олишмабди ва ютқазганларини тан олиб, 100$ дан пул йиғиб беришибди.

Кейин улар Афандига юзланишибди ва "Энди жавобни ўзингиз айтинг" дейишибди. Афанди эса улар берган пуллар орасидан бир дона 100$ пулни олиб уларга узатибди-да дебди:

- Жавобни мен ҳам топа олмадим. Мана сизларга 100$. 😜😂😂

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Inta Eyh
Nancy Ajram
"Enta Eih", Nancy Ajram

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
ПОСЕЙДОН ҲАМ ЎЗИНИ КЎРСАТИБДИ

2021 йил 30 январь куни Жустин тўфони бўлаётган пайтда фотограф Матьё Риврин Франциянинг Бретань вилоятида ушбу суратни тушурибди.

У олган суратлар орасида тўлқинлар кўтарилиб мана шу тасвирни ҳосил қилибди. Грекларнинг денгиз худоси Посейдоннинг тасвирини кўрганмиз. Суратга қаралса айнан унинг тасвирига ўхшайди.

Кимга ҳазил, кимга чин, аммо яхши гумон билан Посейдон ўзини кўрсатди деб ўйлаш мумкин. 😉

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
ГАЛАПАГОС ОРОЛЛАРИ-ДАРВИННИНГ ИЛҲОМЧИСИ

ЮНЕСКОнинг табиий инсоният ёдгорликлари рўйхатига кирган, Жанубий Америкада жойлашган ва Экватор давлатига қарашли бўлган Галапагос ороллари ҳар йили бутун дунёдан миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.Унинг гўзал табиати, фауна ва флораси, фақатгина оролда учрайдиган жонзотлар-қушлар, балиқлар ва ҳоказолар ва ўсимликлар табиат шайдоларини бефарқ қолдирмайди.

Оролнинг яна бир ўзига ҳослиги, Чарлс Дарвин ўзининг "Турларнинг келиб чиқиши" асарини шу ороллардаги турларни ўрганиши натижасида ёзилган деб айтилади. Дарвин ёнма-ён жойлашган, лекин иқлим шароити ҳар хил бўлган оролларда яшовчи бир турга тааллуқли қушларнинг шароит туфайли ўзгарганлигини кашф қилгач, унда эволюция ғояси туғилган дейилади. Шундан келиб чиқиб, Галапагос ороллари Дарвин учун худди Ньютоннинг бошига тушган олма каби аҳамиятга эга деб қаралади.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
ЛАҒМОН-ПРЕЗИДЕНТОНА ТАОМ 😜

Қарасам ҳамма лағмон ҳақида пост қиляпти.

"Ҳамма йиқилаётган чуқурга сен ҳам бориб йиқил" деган мақолга амал қилган ҳолда мен ҳам лағмонга бағишлаб ушбу постни қўйяпман.

Барибир лағмон яхши овқат. 😋😜😂

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
ДИҚҚАТ, ПЛАГИАТОР!

Мен учун ПРИНЦИПИАЛ аҳамиятга эга бўлган қадриятлар ва иллатлар мавжуд. Мен учун энг салбий иллатлардан бири бу плагиат бўлади. Плагиат бу ошкора ЎҒРИЛИК бўлиб, у ўзбек жамиятининг тараққиётига коррупция ва бюрократиядан кам болта ураётгани йўқ.

Бефарқ бўлмаган ўқувчиларимиздан бири бир канал менинг каналимдаги постларни тўғридан-тўғри плагиат қилиб олганлиги ҳақида хабар берди. Мен "каналимнинг янги муҳлиси" ким экан деб қарасам, плагиатор "эски муҳлисларимдан бири" бўлиб чиқди.

Бу плагиатор канал узоқ йиллардан бери мен яратган "Хоразм ва хоразмликлар" жамоасининг пост ва мақолаларини ўғрилаб ўзига ном қилиб келади. Умуман мазкур канал бошқалардан ўғрилаб, ўзиники қилиб олиб, каналини ривожлантираётганлиги сир эмас. Яқинда "Қоунун доирасида" деган канал ҳам унинг плагиаторлик фаолиятидан нолиб ёзганини кўрган эдим.

Андишанинг номи қўрқоқ бўлмаслиги керак. Плагиаторларнинг юзларини халқ, жумладан мазкур каналнинг бир неча 10 минглаган аъзолари кўришлари керак. Постни тарқатинглар! 🙏
Одамзод каби ўз хатоларидан хулоса чиқармайдиган, ўзи ва ўзгаларнинг тақдирига бефарқ бўладиган, ўз мавжудлигининг сабабчиси бўлган табиат ва Ер-коинотни вайрон қилаверадиган жонзот бўлмаса керак.

Дарахтзорлар орасида ташлаб кетилган маскалар ва бошқа аҳлатлардан бири. Бугун ўзим туширган сурат.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Инстаграмда "москванинг нўфузли университетига уқишга йуборадиган"ларнинг афишасини текшириб икки баҳо қўйиб бердим.

Энди ўзлари "ўқиб, уқиб, профессианал" бўлиб олишлари керак бўлади 😜😂👍

ПС. Скрин тўлиқ кўринмаётган бўлса суратнинг устига босинг.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Noziya Karomatullo 2011 the house of love
Tajikproud
Нозия Кароматулло

ПС. Қўшиқ номини билолмадим. Билсангизлар изоҳларда айтинглар. Постга қўшиб қўяман.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
#Деярлиҳазил!

ЎЗБЕКИСТОН "МИЛЛИЙ" ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ

Ўзбекистоннинг :
Миллий меваси - Қовун!
Миллий таоми - Лағмон!
Миллий ёқилғиси - Таппи!
Миллий бойлиги - Пахта (қўядигани)!
Миллий дарди - Пахта (терадигани)!
Миллий муаммоси - Маънавият!
Миллий фахри - Ота-боболари!
Миллий машғулоти - Қарсак!
Миллий ҳайвони - Лаққа балиқ!
Миллий пул бирлиги - Пора !
Миллий ижтимоий тармоғи - Коррупция !
Миллий жазоси - Узр !
Миллий махсулоти - Монополия !
Миллий ихтироси - Плагиат !
Миллий орзуси - Ўттиз кишилик тўй!
Миллий баҳонаси - Олдинги режим !
Миллий боқувчиси - Халқ !
Миллий бемори - Тиббиёт !
Миллий ўгай боласи - Таълим !
Миллий балогардони (крайный) - Блогерлар!
Миллий телеграм канали - Уч замон! (Камтарликни қара, кўз тегмасин)

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
#Кунанекдоти !

Ё АДОЛАТ ТАРАФ БЎЛ, Ё БОЙЛАР ТАРАФ БЎЛ!

Бир куни афандини қўшнисининг бир нарсалардан нолиб додлаб гапираётганини кўриб қолибди. Афанди бориб ундан ҳол-аҳвол сўрабди. Қўшниси унга бўлган воқеани айтиб берибди :

- Эҳ қўшни, дардимни кимга айтай ? Отамдан қолган бир парча ерим бор эди. Уша ерга баҳорда дон эккан эдим. Мана энди донлар пишиб, уларни ўриб оламан деб турган пайтимда фалончи Бек менга "Бу ер сеники эмас. Бу ер бекликнинг мулки" деб ноҳақдан менинг еримни ғалласи билан бирга тортиб олиб қўйди. Бу қандай адолатсизлик ?

Шунда афанди ҳам тутоқиб кетибди :

- Тўғри айтасиз, бу қандай бедодлик ? Бу қандай адолатсизлик ? Менга ота-онам адолатсизликка дуч келган одамни кўрсанг, қараб турмасдан унга ёрдам бер деб ўргатганлар. Юринг қўшни, ҳозироқ қозикалонга бориб арз қиласиз. Мен эса сизга гувоҳ бўламан.

Шундай қилиб иккаласи қозикалоннинг олдига борибдилар. Унинг олдига кириб қарасалар, фалончи Бек ҳам ўша ерда ўтирган экан. Шунга қарамасдан афандининг қўшниси режага кўра қозикалонга арз қилишни бошлабди. У бор гапни оқизмай томизмай қозикалонга айтиб берибди. Қозикалон уни жим ўтириб эшитиб бўлгач, Бекка бир қараб, кўзини қисибдида, сўнгра афандининг қўшнисига дебди :

- Сен нодон келиб келиб Бек жанобларидай ҳалол, пок инсонга тухмат қиляпсанми ? Билсанг бу ерлар ҳақиқатдан ҳам мухтарам Бекка қарашли ерлар ҳисобланади. Сен эса уни ўзбошимчалик билан эгаллаб олгансан. Энди эса сен уялмасдан Бекка тухмат қиляпсан. Шундай инсонга тухмат килганинг учун сенга 40 дарра урдираман. Бунинг устига Бекка 50 танга жарима ҳам тўлайсан. Жўна бу ердан.

Шунда афанди қозикалонга қараб гапира бошлабди :

- Адолатли қозикалон, бошингизга худонинг раҳматлари ёғилсин. Сизнинг шундай адолатли қарор чиқаришингизни аввалдан билар эдим. Мен қўшнимни олдингизга келиш фикридан қайтаришга қанчалик уринмай, у кўнмасдан олдингизга мени ҳам олиб келди. Унга 40 дарра эмас керак булса 60 дарра урдирсангиз ҳам кам...".

Шу билан ҳукм ўқилиб, афандининг қўшнисини олиб чиқиб кетишибди. Бир оздан кейин унинг орқасидан афанди ҳам чиқиб келибди. Шунда қўшниси афандига қараб дебди :

- Хой афанди, қанақа одамсиз ? Боя сиз менга "Ота-онам менга адолатсизликка учраган одамни кўрсанг, қараб турмасдан унга ёрдам бер" деб ўргатганлар деётувдингиз. Қозикалоннинг олдига келганда эса бундай гапларни сайрадингиз ? Ахир одам дегани ҳам шундай бўладими ?

Афанди ҳижолатнамо бўлиб қўшнисига жавоб берибди :

- Қўшни, тўғри, менга ота-онам адолатсизликка учраган одамни кўрсанг қараб турмасдан унга ёрдам бер деб ўргатганлар. Лекин улар менга яна "Агар адолатсизликка учраган одамнинг рақиблари Бек ва қозикалондай бой ва қудратли инсонлар бўладиган бўлса, сен дарров қудратлиларнинг томонига ўтиб ол, бўлмаса сен ўзинг ҳам балога қолиб кетасан" деб ўргатганлар. Шунинг учун мендан хафа бўлманг. Мени тўғри тушунинг !

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon