Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
​​ХОРАЗМ УЙЛАРИДАГИ ҚЎЧҚОР ШОҲ

Хоразмда кўп уйларда шифтнинг тагига қўчқор шоҳ илиб қўядилар. Қўчқор шоҳ уйни ёмон кўзлардан асрайди деб ишонадилар. Лекин кўпчилик бу одат қаердан келиб чиққанлигини, нима сабабдан айнан қўчқор шоҳ илишларини билмайди.

Бу зардуштийлика, Авестодаги Фарн худосига бориб тақалади.

Қуйида Фарн худоси ҳақидаги Википедиядан олинган рус тилидаги маълумотларни улашяпман.

ПС. Расмларни Латофат Абдримова опанинг коментларидан олдим.

------

Фарн (божество)

Фарн, Хварно (др.-иран. hvarnah-; авест. 𐬓𐬀𐬭𐬆𐬥𐬀𐬵 xᵛarənah; др.-перс. farnah-; пехл. xvarrah; перс. فرر‎ farr — «слава, счастье», всегда в среднем роде) — абстрактное божество в древнеиранской мифологии, связанное с огнём, светом и теплом.

Обычно это божество трактуется как материальное воплощение животворящей силы Солнца, божественного огня, божественная сущность, приносящая богатство, власть и могущество. Часто Фарн выступает и как некая абстрактная сакральная благая идея, и как конкретный материальный символ, божественный персонаж. Обычно в мифологии Фарн имеет общие атрибуты с едой, которая часто в иранских языках обозначается тем же словом или его производными. Например, упоминание этого имени встречается при совершении современного традиционного осетинского застольного обряда — в одном из тостов, произносимых в строгой последовательности, следует обращение к «„Фарну“ вселенной» с просьбой дарования счастья. Иногда Фарн выступает и как добрый дух — хранитель домашнего очага. В некоторых случаях под Фарном понимается счастье, доля, судьба, то есть он в этом смысле сопоставим с аналогичными богами греческой и римской мифологии — Тихе, Фортуна. Фарн часто выступает как символ царской власти.

В мифах и преданиях иранских и родственных им по культуре народов Фарн связывается с образами животных и птиц. В частности, в мифах Фарн часто представлялся в виде сокола Варагна, поэтому считалось, что амулеты из птичьих перьев способны приносить удачу и защищать его владельца как в этом, так и в потустороннем мире. У ряда народов, воспринявших древнеиранскую культурную традицию, например у сарматов (скифов), широкое распространение получил образ барана, как воплощение Фарна, а также иногда газели или оленя. Изображение этих символов на одежде человека зачастую свидетельствовало о принадлежности его к царскому роду. Широкое распространение изображение барана как символа Фарна получил в Кушанском царстве, Согде и Бактрии.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Audio
"Jolie Madame", Joé Dwèt Filé

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Яна массонлар фитнаси. Яна разолат. Бизнинг 2000 сўмимизга ич кийимдаги аёл суратини қўйдиришдан массон ва еврейлар қанча пул ишлашди экан-а?

Яқинда бир массон дўстим данғиллама уй сотиб олди, шунга экан-да 🤔😜🤣

ПС. Гап нимадалигини билиш учун суратнинг устига босинг. Постни чоп этганимда тепасини массонлар яшириб қўйди 😜.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Ўзбекистон футбол терма жамосининг кечаги ўйини ҳақида пост қилишимни сўраганлар учун шу мавзуда #КунАнекдоти! 😜

БИЗ СИЗГА БЎЙИНБОҒ СОТИБ ОЛДИК

Кеча Абрамовнинг туғилган экан. Саудия Арабистони билан ўйиндан олдин Абрамов терма жамоа ўйинчилари олдига келиб дебди:

- Ҳурматли терма жамоамиз аъзолари, азиз футболчилар,

Бугун менинг туғилган куним.Шу пайтгача мен сизлардан ҳеч нарса сўрамаганман.

Биласизлар, Ўзбекистон ҳали жаҳон чемпионатига чиқмаган. Ҳар сафар чиқа олмай қолганимизда муҳлислар бош мураббийни сўкадилар. Бугун Саудия Арабистонига ютқазсак, муҳлислар мени сўкадилар. Шунинг учун сизлардан бир илтимос, бугун Саудия Арабистонини ютиб, менинг туғилган кунимга ушбу ғалабани ҳадя қилсангизлар!

Уни диққат билан тинглаган футболчилар Абрамовга бир овоздан жавоб берибдилар:

- Кечирасиз, бош мураббий, биз туғилган кунингизга аллақачон бўйинбоғ сотиб олиб қўйганмиз

⚽😜🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДЗЮДО ВА ОЛИЙЖАНОБЛИК

Миллий курашимизнинг қариндоши бўлган япон дзюдоси ҳурмат, хусусан рақибга ҳурмат, мардлик ва олийжаноблик каби инсоний фазилатларни қадрлайдиган, илгари сурадиган спорт тури ҳисобланади.

Унда футболдагига ўхшаб ёлғондан думалашлар, рақибни майиб қилиб ўйиндан чиқаришга интилишлар, нима қилиб бўлса ҳам ғалабани қўлга киритишлар бўлмайди.

Ушбу видеода оёғи оғриб юра олмай қолган рақибини кўтариб олиб чиқиб кетган дзюдочи аёл юқорида айтилган барча гапларни намоён этади.

Ҳаётингизда дзюдо, кураш каби аждодлардан қолган спорт турларининг олийжаноб қадриятларини ўзингизга олсангиз кам бўлмайсиз 🤝💪🤘

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
ФРАНЦИЯ МАТБУОТИДА КАМИНА ҲАҚИДА МАҚОЛА ЧОП ЭТИЛДИ

"Фақат Ўзбекистон ОАВларида чиқаверасизми?" деган дўстларимиз учун 😊.

Франция маҳаллий газеталаридан бирида ўтган сонда чиққан мақола.

Барчасини таржима қилмаслик учун қисқача мазмуни, мен жуда чиройли, билимли, спортчи, коммунист, супермен эмишман. Менинг боримга шукур экан (Камтарликни қара кўз тегмасин 🤣).

ПС. Афанди айтганидай, тушунганлар тушунмаганларга тушунтириб юборинглар 😜.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Футбол тарихида бунақаси бўлмаган.

Кеча Франция ва Португалия терма жамоалари ўртасида ўйин бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. Мазкур ўйинда қизиқ воқеа юз берди.

Ўйиннинг 1-таймининг 46 дақиқа 44 сониясида Франция терма жамоаси ўйинчиси Карим Бензема Португалия жамоаси дарвозасига пенальтидан гол урди.

Жамоалар танаффусдан қайтишгач, 2-таймнинг 46 дақиқа 44 сониясида Карим Бензема Португалия жамоаси дарвозасига навбатдаги голни урди.

Франция терма жамоаси иккала голини ҳам 46 дақиқа 44 сонияда урганлиги массонлар фитнаси эмасмикан деган ҳаёлга боряпман. Акс ҳолда бошқа ким ҳам бундай тасодифни юзага келтириши мумкин?

🤔😜🤣⚽

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Толибонлар "Биз қўшни давлатларга тегмаймиз" деб баёнотлар берган эди. Ҳозир улар Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон чегараларига ёқинлашиб қолди. Толибонлар Афғонистонни тўлиқ эгаллаб олса, ўз ваъдаларида туришига ишонасизми?
public poll

Йўқ, ишонмайман. Уларнинг навбатдаги мўлжали бизнинг давлатларни ҳам эгаллаш – 154
👍👍👍👍👍👍👍 55%

Ҳа, ишонаман. Толибонлар Афғонистонда ўз давлатини қуриб, қўшнилар билан тинч яшайди – 85
👍👍👍👍 30%

Билмайман. Бу борада билим ва тасаввурларга эга эмасман – 28
👍 10%

Бу ерда мен айтмоқчи бўлган жавоб йўқ. Уни изоҳда ёзаман. – 12
👍 4%

👥 279 people voted so far.
ТОЛИБОН ВА СЎНГГИ ВОҚЕАЛАР ҲАҚИДА

Толибон Афғонистон ҳудудларини, хусусан биз билан чегарадош туманларни бирма-бир ишғол қилаётганлиги бугун асосий мавзулардан бирига айланди. Шу билан бирга, кўплаб давлатлар, жумладан Марказий Осиё давлатларида террорист ташкилот деб эълон қилинган толибоннинг чегараларимизга яқинлашиши ва уларнинг Афғонистондаги миллатдошларимиз истиқомат қиладиган ҳудудларни эгаллаши хавотирларни оширди.

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола: https://telegra.ph/Tolibon-06-25

ПС. Матн телефонда ёзилди. Хато ва камчиликлар учун олдиндан узр.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
#КунАнекдоти!

Статистик маълумотларга кўра, йўлларда содир бўладиган аварияларнинг 40%ига алкогол ичиб машина ҳайдаган ҳайдовчилар сабабчи бўлар эканлар.

Бундан хулоса қилиб айтиш мумкинки, қолган 60% аварияларга сув, чой ва бошқа ичимлик ичиб ҳайдайдиган ҳайдовчилар сабабчи бўлар эканлар.

Ҳой, сувхўр, чойхўр ҳайдовчилар, инсофингиз борми? Кўзга қараб ичсангизлар бўлмайдими? Одам деган ича олса ичиши керак, бўлмаса йиғиштиринглар ичишни. Ўзингизни ўйламасангиз одамларни ўйланглар. 😜😂

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Бечоранинг жуда кўнгли бўш. Йўқ дея олмайди сира. 😜🤣

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Маълумот учун: "Оллоҳу акбар" деб телевизорни чопаётган, кўчага чиққани учун аёлларни ураётган, кутубхонани ёқиб юборган толиблар бу ишни "Оллоҳ" номидан қилмоқдалар ☝

ФБ ва бошқа ижтимоий тармоқлардаги минглаган, балки юз минглаган зомби юртдошларимиз шу қилмишларни орзу қилганларида, дин номидан ўзгаларни ҳақоратлаганларида, илмлилардан нафратланганларида мана шу аҳлат ботқоғида турган бўладилар.

Адашган юртдошлар, ҳожатхона тубидаги аҳлатдан тепароққа чиқинглар, танангиз ва миянгизни тозаланглар ва инсоний-маданий ҳаёт тарзига ўтинглар!

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
ЖИМ ТУРСАК ТОЛИБОН БИЗНИ АЯЙДИМИ?

Янглишмасам рус мафиялари ҳақидаги бир ҳужжатли фильмда кўрган эдим (ёки Голливуднинг қотилликларга бой бир фильмида. Айнан қаерда кўрганим муҳим эмас).

Унда мафия аъзолари ўз "ўлжалари"ни ҳеч кимса йўқ ўрмонга олиб борадилар ва уларни ўзларига қабр қазишга буюрадилар. Шунда мафия бошлиғи ҳаёлида бир фаосафий фикрни билдиради:

- Одамларни ўлдиришга олиб борганмиз. Уларга ўзларига қабр қазлиряпмиз. Барибир ўлиб кетадиган одам, "Бор, керак бўлса ўзинг қаз" деса бўлади. Лекин улар қабрни қазадилар ва биз уларни барибир ўлдириб ўша қабрга кўмамиз. Ўзларига қабр қазаётган одамлар нималарни ўйлар экан-а? "Агар индамай унга итоат қилсам, айтганини сўзсиз бажарсам балки раҳми келиб мени ўлдирмас" деб ўйлармиканлар ? Одам қандай қилиб ўзига ўзи қабр қазишга кўниши мумкин?...

Бошқа мисол. Жўжа ёки қуёнлар турган жойга илон кириб қолса, жўжалар ва қуёнлар қочиб кетишга бемалол вақт бўлса ҳам қўрқувдан қимирламай тураверадилар. Илон эса эринмай уларни битта битта еб тугатади.

Ва охирги мисол. Собиқ совет армиясида дембеллар, духлар ва ҳокозолар бўлган. Ўша пайтдагидай бшлмаса ҳам ҳозир ҳам армиямизда бор бўлиши керак.

25-30 дух, яъни янги келган аскарларнинг олдига икки нафар дембел (яъни улардан олдин келган аскарлар) кириб, уларни қатор қўйиб савалаши, машқлар қилдириши, калака қилиши мумкин. Юридик жиҳатдан дембеллар духлар билан бир хил мақомга эга. Хоҳласа, духларнинг ҳар бири ёки бир нечаси биргалашса дембелларни бемалол додини беради. Лекин аксарият ҳолларда улар жим туриб калтак ейдилар. Уларнинг ораларида кўпчилиги "агар дембелнинг айтганини қилсам, балки менга тегмас, ёки камроқ урар" деган умид бўлади. Дембелда эса духларнинг биронтасига нисбатан на меҳр, на раҳм, на ҳайрихоҳлик бўлмайди...

Ташқи ишлар вазиримиз Абдулазиз Комиловнинг "Шахсий фикримча, Толибон террористик ташкилот эмас" деганида ўзига қабр қазаётган ўлжа, илон ейишини кутаётган жўжа ва "жим турсам балки урмас" деб умид қилаётган дух эсимга келяпти.

Ижтимоий тармоқлардаги оғзи шалоқ, ниятлари қора, миялари ачиган зомби юртдошларимизни тасаввур қилиб кўринг. Уларга гап уқтиришга, фаросати кириб, тўғри фикрлашига умид қилиб кўрганмисиз? Энди шу зомбилар барча ҳудудларни битта битта олиб, олган сайин янада кучайиб, сизга яқин келяпти. Шундай пайтда, гапга тушунмаган зомбилар сизни аяшига умид қилиб жим туриб турасизми ёки бирон чоралар кўрасизми?

Шахсий фикрларим шулардан иборат. Мен янглишаётган бўлишимни жуда хоҳлардим.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
👍1
Марҳум турколог олим, Андрей Кубатиннинг рафиқаси, мен ҳурмат қиладиган олима аёллардан бири, Феруза Жуманиёзова билан суҳбат ташкил қилинибди.

Кўришни тавсия қиламан.

Ҳавола: https://youtu.be/6pfCJhLOIeA

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
​​ТЕРРОР ВА СЕКС

Куни кеча ОАВларда Толибон босиб олинган ҳудудларда ҳар бир оила ҳаракат аъзосига қизини эрга бериши кераклигини айтганлиги ҳақида хабар чиқди. Ажабланмадим. Нега?

"Беозор", "фақат раҳмдил Оллоҳ учун" ҳаракат қилаётган, динни ҳеч кимга "мажбурлаб ўтказмайдиган" Толибон одамларни мажбурлаб қизларини олаётганлигидан ташқари мазкур қизлар имкон қадар ёш бўлишлари, ҳатто балоғат ёшига етмаган қизалоқлар бўлишларини эслатишим шарт эмас деб ўйлайман.

Хўш, бу бир гала мияси ачиганларнинг босиб олинган ҳудудлардаги ўзбошимчаликларими?

Менимча, йўқ. Толибон ва умуман террор тарғиботида "секс" катта ўрин эгаллайди. Тарихдан узоққа бормаслик учун ўзларини "Ислом давлати" деб номлаган зомбилар сектаси ҳам одамларни ўлдиришдан ташқари йўлга қўйган асосий ишларидан бири "секс қуллик"ни йўлга қўйиш бўлган эди.

Уларнинг бундай қилишларига камида учта сиёсий-стратегик сабаб бор:

- Биринчидан, "ҳаракат" (Ислом давлати ёки бошқа барча ташкилотлар) асосан ўрта ёшлардаги, миясининг ўрнида жинсий органи жойлашган йигитлардан ташкил топган ва уларни жанг қилдиришнинг энг самарали йўлларидан бири (ҳатто пул ва мансабдан ҳам самаралироқ) бу уларга "секс" совға қилиш. Шу сабабдан, улар бирон ҳудудни босиб олганларида уларга ўша жойдаги энг ёш ва гўзал қизлар "ҳадя" қилинади ва бу уларни навбатдаги жангларга илҳомлантиради.

- Иккинчидан, бундай (ва бошқа барча) ваҳшийликлар навбатдаги босиб олинадиган ҳудудларнинг юрагига қўрқув солади ва толиблар бормасидан олдин улар руҳан жангни ютқазиб бўлган бўладилар.

- Учинчидан, "секс фоҳишалик", босиб олинган ҳудудларда имкон қадар кўпроқ қизларни туғдириш бу "Ҳаракат"нинг демографиясини ўстиришга, уларнинг сонини оширишга ва келажак учун "жангарилар" етиштириб беришга хизмат қилади. Шунда улар, жангчиларни бутун дунё бўйлаб катта пулга ёлламайдилар, балки ўзларининг ҳудудларида туғилган ўғил болаларни эрта ёшданоқ жанга тайёрлайдилар. "Ислом давлати" ҳудудларида 6-7 ёшли болалардан қуролли отрядлар тузишгани ва деярли шу ёшдаги қизларни эрга беришганини эслаш кифоя. Эри жангларда ўлган аёл-қизларни навбатдаги эркакка бериш ҳам шу мақсадга хизмат қилади. Шу сабабдан, аёллар доим ҳар эридан бир икки бола орттириб, охирида 5-6 бола билан ёлғиз қоладилар.

Хулоса ўрнида, сиёсатда "секс"дан фойдаланиш қадим замонлардан келаётган усул. Аммо диний фанатиклар ундан янада ноинсоний ва ваҳшийроқ усулларда фойдаланмоқдалар.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
ЭЙ ХУДО, ЎРНИМГА МАШИНАНИ ҲАЙДА

АҚШда бир аёл худодан унинг ўрнига машинани бошқаришини сўраб, машина соатига 190 км тезликка чиққанида рулни қўйиб юборибди. Машина орқасида унинг 12 ёшли қизи ҳам бор экан.

Нима деб ўйлайсиз, худо унинг ўрнига машинани ҳайдаб кетганми?

Албатта, йўқ. У светофордан қизилда ўтаётганида бир машинага урилиб, охири бир уйга бориб урилиб тўхтабди. Қизи ва ўзи тирик қолган аёлдан нима сабабдан бундай қилишганини сўраганида у худо ёрдамга келиш ёки келмаслигини билмоқчи бўлганлигини айтган.

Қиссадан ҳисса, унинг худоси ёрдам бермас экан ёки ҳақиқий эмас экан. Балки ҳақиқий бўлган худодан сўраганида у машинани ҳайдаб кетган бўлармиди деб ўйлаяпман. 😜🤣

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
​​ВАКЦИНА ОЛМАГАНЛАРНИНГ ЭРКИНЛИКЛАРИНИ ЧЕКЛАШ КЕРАКМИ?

"Миллий тикланиш" партияси раиси Алишер Қодировнинг вакцина олмаган давлат хизматчиларининг эркинликларини чеклаш ҳақидаги таклифи баҳсларга сабаб бўлди.

Хулосаларимизга таъсир қилмаслиги учун бу фикрни ким айтганлиги ва нима учун айтганлигини унутиб турамиз-да, вакцина олмаганларнинг эркинликларини чеклаш керакми ёки йўқми деган саволга жавоб излаб кўрамиз. Мен саволга "Ўзбекистонда" деган сўзни қўшган бўлар эдим, чунки вазият ва шароитлардан келиб чиқиб турли давлатларда бу савол турлича берилиши мумкин.

Масалан Францияда ҳозирда айни ҳолат юз бермоқда, яъни давлат вакцина олмаганларнинг айрим эркинликларини чеклашга ҳаракат қилмоқда. Демак, кимсан демократия ва эркинликлар мамлакати бўлмиш Франция шундай қилаётган бўлса, Ўзбекистон ҳам шундай қилаверса бўладими?

ФРАНЦИЯ, ВАКЦИНА ВА ЭРКИНЛИКЛАР

Элга келган тўй. Дунёдаги барча давлатлар қатори Франция ҳам коронавирус муаммосига эл қатори дуч келмоқда ва унинг хусусиятларини кашф қилиш баробарида хатоларга йўл қўйиб, вазиятларга мослашишга ҳаракат қилиб келмоқда. Бу борада дунёдаги биронта давлат иккинчисига "сабоқ берадиган" аҳволда эмас.

Коронавирус хавфидан холос бўлиш учун жаҳон олимлари кенг изланишлар олиб борганликлари ва имкон қадар қисқа муддатларда бир нечта вакциналарни яратганликларини биламиз. Вакцина яратиш ҳам давлатлар ўртасида сиёсий-мафкуравий рақобатга айлангани, у яралгач унинг катта бизнесга айлангани алоҳида бир катта мавзу.

Асосийси, барча замон ва маконларда бўлгани каби илм-фан кашфиётлари, хусусан янгиликлар қаттиқ қаршиликларга учраб келган ва инсонларни қўрқитиб келган. Бу нарса, ибтидоий жамоа тузумида олов яратилганида ҳам, илк автомобиль ёки самолёт яратиганида ҳам, илк бор одам операция қилингани ёки вакциналар қўлланганида ҳам юз берган. Бу ҳолат илм- фаннинг турли соҳаларида юз бермоқда, келажакда ҳам юз беради ва бу нормал ҳолат. Барчада илмий кашфиётнинг моҳиятини тушуниш ва унга ишонч билдириш учун билим етарли эмас. Кашфиётлар кўплаб муваффақиятсиз урунишлардан сўнггина мукаммалликка яқинлашишини билгач, уни синаб кўриш борасида хавотирлар янада ортади.

Коронавирусга қарши вакцина билан ҳам худди шундай ҳолат юз бермоқда. Олимлар, шифокорлар, мутасадди раҳбар ва масъуллар вакцина ковидни енгиш учун ҳозирги кунда ягона восита эканликларини айтишларига қарамасдан унга ишонмайдиганлар, ёки унинг қайсидир давлат томонидан ишлаб чиқарилганига ишонмайдиганлар ёки ундан бутунлай қўрқадиганлар мавжуд. Франция ва французлар бундан мустасно эмас. Диний ёки мафкуравий сабабларга кўра, конспирологик маълумотлар таъсири остида ва ҳоказо сабабларга кўра вакцина олишни хоҳламайдиган французлар етарлича. АҚШ ва Ғарбдан ҳадиксирайдиган ва кўпроқ Россия ва Хитойга ишонадиган французларга рус ва хитой вакциналари олишга имкон берилмагани ушбу инсонларда ўз хавотирларига ишончни янада орттирган.

Натижада вакцина олмаган ва олишни хоҳламайдиган французларнинг сони миллионларни ташкил қилган. Эпидемия ёки пандемия шароитида агар барча биргаликда ҳаракат қилмаса, ҳатто кўпчилик ҳаракат қилиб, камчилик буни қилмаса ҳам барча чоралар бекор кетиши мумкин. Дори ва вакциналар ҳеч қачон 100% ҳимоя қила олмайди. Шундай бўлгач, 7-8 киши вакцина олиб, икки киши вакцина олмаса, вакцина олмаган икки киши пандемияни бемалол қайта тарқатиши мумкин бўлади.

Шундан келиб чиқиб, дунё давлатлари, хусусан Францияда вакцина ва эркинликлар борасида баҳслар юзага келган. Одамларнинг вакцина олмаслик хоҳиш ва эркинликларини ҳурмат қилиш керакми ёки барчанинг манфаатларини кўзлаб вакцинани мажбурий қилиш керакми?