АҚШ ВА НАТО: "Путиндан чексиз миннатдормиз!"
Албатта бу гапни АҚШ ҳам, НАТО ҳам айтмаган, аммо воқеалар ривожи АҚШ ва НАТО Путинга раҳмат айтса бўладиган даражага келди.
Украина воқеаларидан олдин ўтган бир неча йиллар давомида НАТО ташкилотига аъзо давлатлар ўртасидаги зиддиятлар, келишмовчилик ва бўлинишлар ташкилотнинг келажагини савол остига қўя бошлаганди.
АҚШда Трамп президентликка келгач, "АҚШ НАТОга аъзо давлатларни боқяпти, бошқалар ҳам пул тўласин" каби чиқишлари орқали аъзо давлатларни ташкилотдан бездиришни бошлаган эди. Кейинчалик Туркия Россиядан мудофаа тизими учун қуроллар сотиб олишга қарор қилиши, Сурия бўйича позициялари сабабли АҚШ ва Туркия, Европа ва Туркия, АҚШ ва Европа ўртасида келишмовчиликлар юзага келган эди. Ундан кейин Ливияда Туркия ва Франция қарама-қарши тарафларни қўллаганлиги сабабли денгизда ҳарбий тўқнашувга боришларига оз қолганди.

👍16
Англиядаги Брекситдан кейин Европанинг Англия билан муносабатлари совуқлашиб, Трамп Меркелни очиқчасига ёмон кўрганлиги учун АҚШ-Германия муносабатлари ҳам ёмонлашганди. Озарбайжон воқеаларида Туркия Озарбайжон тараф ва Европа, хусусан Франция Арманистон тараф бўлиб олганлиги сабабли ҳам қатъий қарама-қаршиликлар юзага келган эди.
Европа давлатлари, хусусан Европа Иттифоқининг ядроси бўлмиш Германия ва Франция НАТОдан мустақил бўлиш учун "Европа мудофаа тизимлари"ни яратиш бўйича келишувга эришиб, барча сайловларда мазкур ғояни қўлловчилар учун НАТО ва АҚШдан мустақил бўлиш асосий сайлов аргументларидан бирига айланган эди.
АҚШ (ва Англия) Франция ва Автралия ўртасидаги сув ости кемалари савдосига оид 50 миллиард долларлик шартномани бекор қилиб, ўзига олиб олиши Франциянинг Австралия, АҚШ ва Англия билан муносабатларини деярли нодўстона ҳолатга олиб келган эди...
Ва орада Украина воқеалари юз берди." "Қишлоққа бўри келганда итлар бирлашади" деганларидай, НАТОнинг бир-бирларини кўришга кўзлари йўқ аъзолари қисқа муддатларда мисли кўрилмаган тарзда бирлашишларига тўғри келди. АҚШ, Франция, Англия, Германия бир ёқадан бош чиқариб, Европа иттифоқи чегараларига ўз қўшинларини юбориб, биргаликда ҳаракат қила бошладилар. Бир-бирларини кўришга кўзи йўқ Туркия ва Греция, Туркия ва Франция биргаликда Мариуполда гуманитар операцияни биргаликда амалга оширишга келишиб олдилар.
Украина мавзуси бош мавзуга айлангач, Европа давлатларида НАТОни танқид қилиш деярли табу мавзуга айланди. Ўтмишда НАТОни танқид қилган, Путинга симпатиясини ошкора гапириб, миллатчи ва мутаассиб қатламларнинг овозларини олиб келган миллатчи партиялар номзодлари сўровномаларда пастга шўнғиб, Путиндан воз кечишларига ва НАТОнинг зарурият эканлигини эътироф этишларига тўғри келди. Европа мудофаа тизими ҳақидаги орзу ва режалар ҳам НАТОнинг аҳамияти олдида арзимасдай туюлиб қолди...
Бу ишларнинг барчаси Путиннинг аҳмоқона ва ноинсоний ташаббуси, Украинани босиб олиш ҳаракатлари сабабли юз берди. Тарихда НАТО ҳатто совуқ уруш йилларида ҳам бунчалик бирлашмаган. Путин туфайли бу иш қисқа муддатлар ичида амалга ошди. Бунинг учун НАТО ва айниқса АҚШ Путинга миннатдорчилик билдирса арзийди.
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon

Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

👍17😁4
ПАЙҒАМБАРИМИЗГА ЭРГАШИНГ
Париж кўчаларидан бирида зерикиб, вақтни ўтказиш учун юриб бораётгандим, олдимдан бир эркак ва бир аёл чиқиб, "Бир минутга мумкинми?" деб қолди. Ичимда "Бир соатга ҳам мумкин" дедим-да, сиртдан жуда вақти йўқ одамдай миннат билан "Майли, эшитаман" деб жиддий жавоб бердим. Эркак ҳижолат бўлиб гап бошлади:
- Биз сизни пайғамбаримизга эргашишга чорламоқчи эдик
- Иегова шоҳидларимисизлар?
- Йўқ, биз ундай муттаҳамлардан эмасмиз
- Ҳа, католик, протестант ёки проваславмисизлар?
- Йўқ, биз ундай адашганлардан эмасмиз
- Мусулмон, Иудаист, ҳиндуист, буддистларга ўхшамайсизлар. Раэлчимисизлар?
- Йўқ, биз ҳақ дин вакилларимиз ва пайғамбаримизга эргашамиз
- Олдиндан айтиб қўяй, мени динларингизга кирита олмасангизлар ва динларинг ҳақида айтадиган гапларимдан хафа бўлмасангизлар давом эттирамиз. Акс ҳолда, сизларни хафа қилишни истамайман. Эътиқодингизни ҳурмат қиламан ва йўлимда давом этаман.

👍6
- Йўқ, хафа бўлмаймиз. Бизга одамлар жуда қўпол муомалада бўлади. Сизга қўпол гапирмаганингиз учун ҳам раҳмат. Пайғамбаримиз бизга одамлар қаттиқ қаршилик қилишларини, ҳақ динга эргаштириш осон бўлмаслигини айтганлар.
- Келишдик. Хўш, сизлар қайси диндансизлар?
- Биз фалончи динданмиз (тўғриси номи эсимда йўқ, христиан дини ичида яратилган бир секта эди). Биз пайғамбаримиз фалончига эргашамиз. Мана бу бизнинг Библиямиз.
- Бу алоҳида Библиями?
- Бу ҳақиқий Библия. Христианлар минг йиллар давомида соҳта Библия билан одамларни алдаб келяпти
- Хўп, дейлик, улар алдаб келяпти. Сизларники ҳақиқийлигини қаердан биламан?
- Буни пайғамбаримиз ишончли далиллар билан исботлаб берган. Биз ҳафтанинг фалон кунларида йиғилиб, пайғамбаримизнинг китобларини ўқиймиз. Ўша китобларда барча исботлар ёзилган. Келсангиз ўзингиз гувоҳи бўласиз
- Қаерда ўқийсизлар? Черковларингиз борми?
- Йўқ, черковимиз ҳали очилмаган. Мана бу кўчадан ўтган жойда бир квартирада
- Ўхў. Яширин ҳужра экан-да. Давлат индамайдими?
- Йўқ, биз расман уюшма бўлиб очилганмиз. Ёмон ишлар билан шуғулланмаймиз. Фақат пайғамбаримизнинг китобларини ўқиймиз
- Боядан бери пайғамбарингиз ҳақида гапиряпсиз. Ким у пайғамбарингиз? Мусо, Исолардан бошқа пайғамбврларинг ҳам борми ? Ёки бирон авлиёни пайғамбар деб биласизларми?
- Йўқ, пайғамбаримиз Фалончи (исми эсимда йўқ), Бордо шаҳрида яшайди
- Нима? Ҳали пайғамбарларингиз тирикми?
- Ҳа, умрлари зиёда бўлсин, албатта тирик.
- Яъни ҳали тирик, мен ва сизга ўхшаган одамнинг гапларига ишониб, унинг ёзганларини ўқиб юрибсизларми?
- Сизнингча қадим замонларда ўтиб кетган пайғамбарларнинг гапларига ишониш нормал ҳолат-у, у тирик бўлса, ишонмаслик керакми? Пайғамбаримизнинг китобларини ўқиб кўрсангиз сиз ҳам ишонч ҳосил қиласиз
- Мантиқан гапингиз тўғри. Қадим замонлардаги пайғамбарлар ҳам ўз даврларида тирик бўлганлар ва уларга ҳам сизга ўхшаб эргаша бошлаганлар. Барибир тирик пайғамбар мен учун қизиқ. У ким қанақа одам?
- Пайғамбаримиз жуда саҳий одам. Дунёда у каби пок, кўнгли тоза, гуноҳлардан ҳоли инсон йўқ. У бизга нажот йўлини кўрсатади.
- Ёши нечада? Нима иш қилади?
- Ёши 85 да. У китоблар ёзади.
- Яъни ҳеч иш қилмайдими?
- У ишлаши шарт эмас. Унинг китоблари миллионлаб евро пул олиб келади
- Демак миллионер бўлса, сизларга ҳам пул бериб турса керак. Янги қўшиладиганларга ҳам пул таклиф қилсангизлар керак?
- Йўқ. Аксинча, биз аъзолик учун 20 евродан пул тўлаймиз. Пайғамбаримизнинг китобларини сотиб оламиз
- Динингизда нечта одам бор?
- Бир неча мингмиз. Аммо вақти келиб бутун дунё бизнинг динимизга ўтади
- Шунда бир неча минг аъзо 20 евродан аъзолик бадали тўласангизлар, пайғамбарингизнинг китобларини сотиб олсангизлар, пайғамбарингиз бекорга миллионер эмас экан. Маззаку, менам битта дин очиб олсам бўлар экан
- Нима дейсиз? Бизнинг йиғилишларимизга келасизми? Пайғамбаримизга эргашасизми?
- Йўқ, раҳмат. Аммо мазмунли суҳбат учун раҳмат. Сизларга омад тилайман.
- Бизни сўкиб, ҳақорат қилмаганингиз, вақтингизни аямаганингиз учун сизга ҳам раҳмат.
- Ҳайр!

😁14👍8🔥7😱5
#КунАнекдоти
"УШЛАСАНГ СЕНИКИМАН"
Бир семиз эркак киши "3 кунда 10 килога оздирамиз ёки пулингизни қайтиб берамиз" деб ёзилган эълонни ўқиб қолибди ва оздирадиган корхонага борибди. Қараса нархлар жуда баланд, аммо мингинчи диета ҳам ёрдам бермагани учун чиқмаган жондан умид деб пулини тўлаб оздириш сеансига ёзилибди. Унга эртага фалон манзилга борасиз дейишибди.
Эртаси куни киши айтилган вақтда айтилган манзилга борса 10 қаватли бино экан. Ичкарига кириши билан темир эшиклар ёпилиб ичкаридан қоматлари кетворган, спорт билан шуғулланган баданлари таранг, сулув қиз чиқиб келибди. Қўлида "Ушласанг сеникиман" деган ёзув бор экан. Киши ушлайман деб югурган экан қиз зинадан тепага қочибди. Эрталабдан кечгача 10 қават зинада қизни қувлабди, аммо ушлай олмабди. Кетиш олдидан тарозига чиқиб ўлчанса 1 кило озган экан.
Эртаси куни яна келибди. Эшиклар ёпилгач, кечаги қиз дугонаси билан чиқибди. Яна ўша ёзув: "Ушласанг сеникиман".
Эркак қизларни қувлаб кетибди, қизлар ҳар тарафга қочибди. Эрталабдан кечгача қувлаб уларни ушлай олмабди. Кетишдан олдин тарозига чиқиб ўлчанса яна икки кило озган экан. У "Сеанс зўр экан-у, икки кунда бор йўғи 3 кило оздим. Эртагаям бир-икки кило озсам кейин пулимни қайтиб беришларига тўғри келади шекилли" деб ўйлабди.
Учинчи куни эркак бугун қизларни албатта ушлайман деб тактикалар тузиб, стратегиялар ўйлаб бинога келибди. Эшиклар тарақлаб ёпилгач, ичкаридан бўйлари икки метрлик, шкафдай келадиган, мускуллари тоғдай бўртиб чиққан ярим яланғоч иккита эркак чиқибди. Қўлларида ёзув бор экан:
"Ушласам меникисан!"
🙄🤣🤣🤣

😁30👍6❤1
Сизлар "ялмоғиз кампир" дейсизлар. Кеча ўғлим билан "Ну погади"ни кўриб ўтириб кўриб қолдим.
Ялмоғиз кампир туппа-тузук ўзига қараб юрадиган, тирноқларига лак сурган, замонавий кампир экан. ☝😜🤣
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Ялмоғиз кампир туппа-тузук ўзига қараб юрадиган, тирноқларига лак сурган, замонавий кампир экан. ☝😜🤣
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
😁7👍2❤1
Париждаги "Республика майдони"да Jaeraymie деган "Стрит-арт" ижодкорнинг асарлари.
Франция собиқ ва амалдаги президентлари ва президентликка номзодларнинг қарашларига қараб сиёсий киноялар чизган.
Давлат ёки ҳокимият суратларни ўчириб ташламаган.
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Франция собиқ ва амалдаги президентлари ва президентликка номзодларнинг қарашларига қараб сиёсий киноялар чизган.
Давлат ёки ҳокимият суратларни ўчириб ташламаган.
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍10😁2
Uch zamon
Париждаги "Республика майдони"да Jaeraymie деган "Стрит-арт" ижодкорнинг асарлари. Франция собиқ ва амалдаги президентлари ва президентликка номзодларнинг қарашларига қараб сиёсий киноялар чизган. Давлат ёки ҳокимият суратларни ўчириб ташламаган. "Уч…
Суратларда қандай маъно яширингани ҳақида саволлар бўлди. Вақтим бўлиши билан пост қиламан.
Унгача изоҳларда ўзингиз топишга уриниб кўрингларчи. Рассом суратларда нима демоқчи? 😊

😁7👍1
JAERAYMIE: СУРАТЛАР СЎЗЛАГАНДА
Стрит арт жанрида яратилган ушбу суратлар ҳар бири алоҳида ва турли даврларда яратилган. Бу ерда 6 тасини бирлаштириб, коллаж қилинган. Улар нималар демоқчи?
Парижлик муаллиф Jaeraymie Франциянинг собиқ ва амалдаги президентлари ва сиёсатчиларни кимларни дискриминация қилган ёки халқ олдида шундай деб тасаввур қолдирган бўлса, уларни ўша тоифа қиёфасида тасвирлаган.
Эммануэль Макрон:
Президент Макрон даври сариқ нимчалилар намойишлари билан эсда қолди. Намойишларни бостириш учун полиция ишлатган каучук ўқ отадиган қурол оқибатида бир неча ўнлаб намойишчилар кўзларидан ва қўлларидан айрилганлар. Ижодкор муаллифни кўзидан айрилган сариқ нимчали намойишчи қиёфасида тасвирлаган.
Франсуа Олланд:
Француз тилида "Тишсизлар" деган ибора бор. У тарихдан "кексалар" деган маънони билдирса, ҳозирга келиб камбағаллар деган маънони ҳам билдиради. Айни президентлик муддатида Олланд бирга яшаётган "дугонаси" (уйланмаган бўлган) Валери Триервелер билан ажрашади. Триервелер ажримдан кўп ўтмасдан китоб чиқаради ва унда камбағалларни ҳимоя қилиши керак бўлган социалист Олланд тор доираларда камбағалларнинг устидан "Тишсизлар" деб айтиб кулганлигини ёзган. Бу гапнинг исботини ҳеч ким кўрмаган, аммо у Францияда катта баҳсларга сабаб бўлиб, Олланднинг обрўсига катта путур етказган. Муаллиф суратда Олландни тишсиз, камбағал қилиб тасвирлаган.
Никола Саркози:
2005 йилда ҳали Ички ишлар вазири бўлган пайтида айрим кварталлардаги тартибсизликлар, карикатура қилиб айтнанда "13 район" номли фильмдаги кварталларни "тозалаш"ни ваъда қилиб катта нутқ сўзлайди. У жумладан шундай дейди: "Karcher" (сув пуркаб тозаловчи аппарат бренди) 10 йилдан бери подвалда ётибди. Уни чиқарадиган ва кварталларни тозалайдиган пайт келди". Муаллиф суратда Саркозини "Karcher" ёзувли кепка кийган, муаммоли кварталнинг безори йигити қилиб тасвирлаган.
Эрик Земмур:
- Ўз даврида фақат полемикалар тарқатиш билан (биздаги йўқ жойдан турли абсурд мавзуларни чиқариб, халқнинг туйғуларини жунбушга келтириб туриш билан машғул бўлган бирон блогер, журналист, дин пешвоси ёки артистни тасаввур қилинг) машҳур бўлган Эрик Земмер ўзига бош мавзу қилиб араблар ва умуман мусулмонларни ёмонлаш мавзусини олиб олган. Унинг учун ҳар бир мусулмон исламист, ҳар бир исламист террорчидир. Аслида унинг ўзи Жазойирда туғилган еврей бўлиб, Францияда ҳам араблар ва мусулмонлар кўп кварталда катта бўлган. Маълумот учун президентликка номзодини қўйган Земмур "Араблар ва мусулмонлар" мавзусидан ташқарига чиқса бошқа мавзуларни умуман билмаслиги маълум бўлиб қолди. Маслаҳатчилари ёрдами билан қисқа вақтлар ичида кўплаб мавзуларни ўрганишига тўғри келган бўлса ҳам у сайловларда бор йўғи 7% овоз олиб ютқазди. Муаллиф Земмурни ўзи дискриминация қиладиган мусулмон (исламист) қиёфасида тасвирлаган.
Валери Пекрес:
Ўнг партия вакили (Де Гол, Ширак, Саркозилар давомчиси) Валери Пекрес 2012 йилда "бир жинслилар никоҳи"ни расман қабул қилинганида ҳокимиятга келса, турмуш қурган бир жинслиларни ажраштираман дегандай гап қилган. Унинг фикри ўз партиядошлари томонидан инкор этилгач, у ҳеч кимни ажраштирмаслигини, фақат никоҳ қуриш тўғрисидаги қонунни бекор қилишини айтиб, фикрини ўзгартирган.
Ўтган сайловларда бор йўғи 4,8% овоз олиб оғир мағлубиятга учраган Пекрес хонимни муаллиф ўзи дискриминация қилган "бир жинсли аёл" қиёфасида тасвирлаган.
Марин Ле Пен:
Машҳур миллатчи оила вакиласи Марин Ле Пен отасидан, ўз оиласининг бир неча аъзоларидан воз кечиб, халқнинг кўпроқ қисмини қўлловига эришган ва ҳозирда сайловларда Макрон билан 2-турга ўтган.
Фикрларини анча "юмшатган", ўзини анча меҳрибон қилиб кўрсатишга эришган бўлса-да, Ле Пеннинг президентлик дастури, унинг фикрлари моҳиятига қаралса, унинг қарашлари асосан чет элликларга, мусулмонларга қарши қаратилганлиги аён бўлади. Земмурдан фарқли равишда у ниятларини моҳирлик билан яширишни эплай олган. Унинг кураш мавзуларидан бири ҳижоб ва бурка мавзулари ҳисобланади. Шу сабабли, муаллиф Марин Ле Пенни ҳижобли мусулмон аёл қиёфасида тасвирлаган.

👍14😁1😱1
ФРАНЦИЯДА ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВЛАРИ
Талаб ва илтимосларга биноан Францияда бўлиб ўтаётган сайловлар ҳақида имкон қадар қисқача маълумот бериб ўтаман.
Тушунарли бўлиши учун Францияда сайловлар худди Ўзбекистондаги каби (тўғрироғи, Ўзбекистон Франциянинг 5-республика модели бўйича сайловлар ўтказади) бўлиб ўтади. Сайловларда Франциянинг 67 миллион аҳолисидан 48 миллиони овоз бериши мумкин (яъни сайлов ёшида)
Сайловлар санаси:
1-тур: 2022 йил 10 апрель
2-тур: 2022 йил 24 апрель.
Нега 2 тур? Сайловлар мақсадига кўра номзодлар 50% дан ортиқ овоз олишлари керак. Биринчи турда ҳеч қачон ҳеч қайси номзод 50% дан ортиқ овоз ола олмаганлиги учун 2-тур ташкил қилинади ва унда 1-турда биринчи ва иккинчи ўринни олган номзодлар беллашадилар.

👍2
Биринчи тур натижалари:
- Эммануэль Макрон: 27,8%
- Марин Ле Пен: 23,1%
- Жан-Люк Меланшон: 22%
- Эрик Земмур: 7.07%
- Валери Пекрес: 4,8%
- Янник Жадо: 4,6%
- Жан Лассал: 3,1%
- Фабьен Руссел: 2,3%
- Никола Дюпонт-Энган: 2,1%
- Ан Идалго: 1,7%
- Филипп Путу: 0,8%
- Натали Арто: 0,6%
- Иштирок этмаганлар: 26,3%
- Иштирок этган, лекин ҳеч кимга овоз бермаганлар: 2%
Маълумот учун сайловларда 5% дан ортиқ овоз олган номзодларнинг асосий сайловолди ҳаражатлари давлат томонидан қоплаб берилади. Юқоридаги 12 номзоддан 8 нафарининг ҳаражатлари қоплаб берилмайди. Буни нега эслатяпман? Паст овоз олганларнинг кўпчилиги 5% овоз ололмаслигини олдиндан билиб, деярли ҳаражат қилмаганлар. Аммо айрим номзодлар, жумладан Францияда сиёсий тарихида асосий ўрин эгалловчи Республикачилар вакили Валери Пекрес ва Яшиллар партияси вакили Янник Жадо катта ҳаражатлар қилиб, 5% дан кам овоз олиб тугатдилар. Масалан 5% дан ўтишига 100% ишонган Валери Пекрес 14 миллион евро ҳаражат қилган, шундан 5 миллионини шахсан ўзи кафил бўлиб қарзга олган. Шунча ҳаражат қоплаб берилмагач, энди унинг партияси ва ўзи молиявий томондан хонавайрон бўлиш арафасида.
Сиёсий манзара:
Экстрем сўллар: Натали Арто (ишчилар кураши), Филипп Путу (янги антикапиталист партия), Фабьен Руссел (Коммунистлар), Жан-Люк Меланшон (Бўйсунмас Франция)
Сўллар: Янник Жадо (Яшиллар), Ан Идалго (Социалистлар)
Марказчилар : Жан Лассал (қарши турайлик), Эммануэль Макрон (Олға, Республика)
Ўнглар: Валери Пекрес (Республикачилар)
Экстрем ўнглар: Никола Дюпонт-Энган (Уйғон, Франция), Эрик Земмур (Қарши истило), Марин Ле Пен (Миллий йиғилиш)
Батафсилроқ тушунмоқчилар учун сиёсий манзаралар ҳақида қисқача мана бу мақолада тушунтириб ўтганман: https://telegra.ph/Ozbekiston-siyosiy-manzarasi-07-04
Сиёсий ўйинлар
Сайловларнинг 2-турига худди 2017 йилдаги каби Эммануэль Макрон ва Марин Ле Пен етиб келди. Бу сафар Марин Ле Пен амалдаги президентдан реванш олишга ҳаракат қилади. Сўровномалар ҳозирча Эммануэль Макрон 55%, Марин Ле Пен 45% овоз олиши мумкин деб кўрсатяпти. Бу кўрсаткич сайловгача ҳар кун ўзгаради.
Бир ўқувчимизнинг саволига жавоб. Марин Ле Пен 45% овоз олса, демак Франциянинг тенг ярми уни қўллайдими?
Жавоб: йўқ. Тушунтираман. Биринчидан, юқорида айтганимдай, 67 миллион эмас, 48 миллион француз сайлаши мумкин. Иккинчидан, иштирок этмайдиганлар ёки ҳеч кимга овоз бермайдиганларнинг сони деярли 30% бўляпти. Бу таҳминан 14 миллион дегани. 34 миллиондан 45%и 15 миллионлар дегани бўлади. 15 миллионнинг ичида Никола Дюпонт-Энган (Уйғон, Франция), Эрик Земмур (Қарши истило)нинг сайловчилари ҳамда ўнг ҳамда сўл бўлишидан қатъий назар Эммануэль Макрон қайта сайланмаслиги учунгина Марин Ле Пенга овоз берадиганлар ҳам бор. Буларнинг барчаси ҳисобга олинса, Марин Ле Пенни ҳақиқий қўлловчилари 10% га ҳам бормаслиги маълум бўлади.
Яна сиёсий ўйинларга қайтамиз. 5-республика тарихида давлатни асосан ўнглар ва сўллар бошқариб келганлар:
Ўнглар: Шарль де Гол, Валери Жискар д'Естенг, Жак Ширак, Никола Саркози
Сўллар: Франсуа Митеран ва Франсуа Олланд.
Собиқ социалист Эммануэль Макрон қарашлари марказлашиб, ўнглар ва сўллар ўртасига жойлашиб олди.
Саркозининг 2012 йилдаги ва Олланднинг 2017 йилдаги мағлубиятларидан кейин уларнинг партиялари, яъни Франциянинг тарихий монополлари, ўнглар ва сўллар пастга қулашни бошладилар. Буни Ан Идалго ва Валери Пекресларнинг натижаларидан ҳам кўришингиз мумкин. Аммо ғурур сабабли, иккаласи ҳам иштирок этиб, "кемаларининг баттар ғарқ бўлиши"га ҳисса қўшдилар.
Ўртага жойлашиб олган Эммануэль Макрон гоҳ у тараф, гоҳ бу тарафга ҳушомад қилиб, уларнинг тарафдорларини ўзига оғдириб олди.
Иккала тарафдаги Макронни қабул қила олмайдиганлар эса иккала тарафдаги эктремлар, экстрем ўнглар ва экстрем сўлларга бориб қўшилдилар. Натижаларни қайта кўришингиз мумкин.
Булар орасидан Жан Люк Меланшон ҳолатига оид бир кузатувимни эслатиб ўтмоқчиман. Собиқ социалист, мутахассислиги бўйича филолог ва файласуф, Франсуа Митераннинг шогирди Меланшон бу сафар сайловларда 3-бор иштирок этди ва ёши сабабли (70 ёш) бу охирги иштирок этиши эди.

Telegraph
ЎЗБЕКИСТОННИНГ СИЁСИЙ МАНЗАРАСИ
"ХДП" партиясининг раисининг «Тошкентда 5 болали оила 2,5 млн сўм ойликка яшай олади» дегани, "Экология партияси"нинг вакили "Биз дунёдаги АЭСни қўллайдиган ягона партиямиз" дегани, "ЎзЛиДеП" партияси раисининг "Биз кўп гўшт еб юборяпмиз" дегани ёки “Миллий…
👍9
Унинг учун сайловда юта олса яхши, юта олмаса тарихда номи қолиши жуда муҳим эди. Шу сабабли, у умрининг сўнгги йилларини Франция сиёсий тарихида янги сиёсий куч, янги фалсафий қараш ва янги дунё моделини таклиф қилишга қаратди. Социалистлар, коммунистлар, яшиллар, яъни иқтисодий-ижтимоий-экологик-сиёсий соҳаларни бирлаштириб, у 6-республика моделини таклиф этди. Ғояларнинг барчасининг муаллифи у бўлмаслиги мумкин, чунки улар турли сиёсий намоёндалар томонидан таклиф қилиниб келаётган эди. Аммо уларнинг барчасидан илҳомланиб (кўчириб олиб), уларни ҳамоҳанглаштириб, янги давлат, янги тараққиёт моделини таклиф қилган ва уни сиёсий кучга айлантирган Жан-Люк Меланшон бўлади.
Сайловларда озгина овоз етмаганлиги, бир неча экстрем сўллар сайловдан чекиниб, овозларини унга бермаганлиги сабабли 3-ўрин билан ютқазгани энди унга унчалик аҳамиятли эмас. У яратган ҳаракат хатолар қилмасв келгусида Франция сиёсий манзарасида катта ишларни амалга ошириши мумкин. Меланшон эса ўз орзусига биноан номи машҳур файласуф ва сиёсатчилар қаторидан жой олиши мумкинлигидан қониқиш ҳосил қилмоқда.
2022 йил сайловларининг яна бир "юлдузи" Эрик Земмур ҳақида ҳам қисқача тўхталиб ўтмоқчиман.
Аслида Жазойирда туғилган, Париж атрофларида мигрантлар кўп бўлган кварталда катта бўлган, яҳудий Земмур йўқ жойдан жанжалли мавзуларни чиқариш ва жамиятнинг ҳиссиётларини жунбушга келтириш билан шуғулланувчи полемист-журналист бўлган. Сўнгги йилларда унинг асосий мавзулари ислом, мусулмонлар, чет элликлар ва ҳозказолар бўлганлиги сабабли Франция миллатчилари, жумладан айрим пулдорлар томонидан қўллаб-қувватланиб, сайловларда номзод бўлишга қарор қилган эди. Маълумот учун Земмур судда ирқчилик ва миллатчилик учун айбдор деб топилган.
Марин Ле Пен ўз оиласининг номи, отаси ва миллатчи оиладошларидан узоқлашиш, ўзини оппоқроқ қилиш билан машғул бўлаётганида ундан норози бўлган ошкора миллатчи ва ирқчилар учун Земмурнинг номзоди айни муддао бўлган. Шу сабабли, Земмур қисқа муддатлар ичида сўровномаларда юқорилаб, Марин Ле Пеннинг кўплаб жамоадошлари ҳиёнат қилиб Земмур тарафга ўтиб кетдилар. Украина воқеалари бошлангач, Россия ва Путиннинг тарафини олган Земмур шиддат билан пастга шўнғиди. Кейин ўзининг янглишганлигини айтгани ҳам унга ёрдам бера олмади ва сайловларда 7% овоз билан ютқазди.
Иккинчи тур масаласи.
2-турнинг мавзулари ва тактикалари 1-турникидан фарқ қилади.
Биринчи турда ўзларининг "бренд мавзулари" билан ютиб чиққан номзодлар энди бутун Франция бўйлаб овозлар олишлари керак бўлади. Шу сабабли, улар энди французлар учун бугунги кунда долзарб бўлган мавзуларда гапириб, ўзларининг сиёсий рақибларининг сайловчиларини ўзларига оғдиришга ҳаракат қиладилар.
Икки йил ковиддан кейин Украина воқеалари сабабли, ёқилғи ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ошиши сабабли французларнинг бугунги мавзулари ижтимоий мавзулар, нарх-наво, маошлар, пенсиялар, шифохоналар ва ҳоказолар бўлмоқда. Тақдир тақозоси билан билан бири либерал, иккинчиси эктрем ўнг бўлган номзодлар ижтимоий мавзуларда гапиришлари, сўллар томонларда, хусусан Жан-Люк Меланшон сайловчилари томонларда "ов қилишлари"га тўғри келмоқда. Баъзан телевизорни кўрсангиз Макрон ва Ле Пен иккаласи ҳам социалист ёки коммунист эмасмикан деб ўйлаб қоласиз. Чунки иккаласининг ҳам сайланиш ёки сайланмаслиги Меланшоннинг сайловчиларини ўзларига оғдира олишлари ва иштирок этмайдиганларни ўз фойдаларига иштирок эттира олишларига боғлиқ.
Кўрамиз, иккинчи турга ҳам саноқли кунлар қолди.

ҲАРАКАТДА БАРАКАТ
2011 йилда Садио Мане Сенегалдан Франциянинг Метз клубига келиб қўшилади. Францияга осон-омон етиб келдим, ишларим яхши деб онасига сурат юбормоқчи бўлади, аммо фотоаппарати йўқлиги учун буни қилолмайди. Бир сафар бир журналистдан ўзини суратга олишини сўрайди. Журналист суратга олиб, унга суратни мейлдан юборишини айтади. Садио Мане пули йўқлигидан журналистдан хавотир билан "Сурат текинми?" деб сўрайди...
Орадан 10 йил ўтиб Садио Мане Африканинг энг яхши футболчисига айланади. Бунгача у Англия премьер лигаси, Чемпионлар лигаси, Европа суперкубоги кубоклари, Клублар ўртасида Африка ва жоҳон чемпионлигини қўлга киритади. Унинг ойлик маоши 500 000 доллар, йиллик маоши 6 миллион доллар.
Ҳаракатда баракат деб шуни айтадилар. Бугун шароитингиз, аҳволингиз қандайлигининг аҳамияти йўқ. Ҳаракатдан тўхтаманг. Келаси 5-10 йилда сизни нималар кутаётганини ҳеч ким билмайди.

👍17
#КунАнекдоти!
МЕН ШУ ЕРДАМАНКУ
- Уй бекасиман. Эрим 8 йил олдин Россияга ишлашга кетган. Шундан бери келмади. 2 нафар фарзандимиз бор. Ўғлим 4 ёш, қизим 2 ёш...
- Тўхтанг, тўхтанг. Эрингиз 8 йилдан бери Россиядами?
- Ҳа
- Болаларингизнинг ёшлари 4 ва 2 ёшми?
- Ҳа
- Мен тушунмадим. Эрингиз 8 йилдан бери уйга келмаган бўлса, қандай қилиб фарзандларингиз 4 ва 2 ёш бўлади?
- Бунинг нимаси ғалати? Эрим Россияда бўлса, мен шу ердаманку...
🙄😜🤣

😁18😢5👍1
МАШИНАМГА ҲЕЧ НАРСА ҚИЛМАДИМИ?
Бир анекдот бор. Бир эркак милиция маҳкамасига шошиб, хавотир билан югуриб кириб сўрабди:
- Ўртоқ милиционер, менга телефон қилган экансизлар. Хотиним авария қилибди
- Ўзингизни босинг, ҳаммаси жойида, хотинингизга ҳеч нарса қилмаган...
- Хотинимни қўйиб туринг, машинага нима қилган?
Шу ерида кулинади ёки йиғланади...
Бир жойда Путин генералларига аскарларни эмас, ҳарбий материалларни асрашни буюрганлигини ўқиб, мана шу анекдот эсимга келди. Бу хабар балки ростдир, балки фейкдир. Агар Путин бундай буйруқ бермаган бўлса ҳам воқеалар ривожи амалда шундайлигини кўрсатмоқда.

👍15😁6
Украинада уруш бошланганида рус ҳукумати тажрибасиз аскарларини "ўқув амалиёти" деб алдаб Украинага уруш ўчоқларига ташлаганлиги, ундан кейин ўлган аскарлари сони статистикага кирмаслиги учун уларнинг жасадларини қайтариб олмаганлиги, узоқ вақтларгача нечта аскарлари ўлганлигини тан олмай келганлиги ва ҳоказолар ҳисобга олинса, улар учун нафақат инсон қадри, балки ўзларининг юртдошлари, ватан ҳимоячилари бўлган аскарларининг ҳам қадри йўқлиги аён бўлади.
"Москва" кемаси чўкканида рус пропагандаси оталари ўлиб кетган аскарларига ачинишнинг ўрнига чўккан кемага ачиниб, эҳтиросли фикрлар билдирганлиги ҳам ушбу гапга исбот бўлади. Рус ҳукумати дастлаб яшириб, ҳозирга қадар нечта аскари чўкиб кетганлигини айтмай келаётган бўлса-да, рус халқи, чўкиб кетган аскарларнинг ота-оналари билишга ҳақлари бор эди.
Умуман олганда, урушларда аскарларни тирик қуроллар, тирик гўштлар сифатида ишлатиш амалиёти бор. Тарихдан, Чингизхон, Амир Темур ва бошқа саркардалар одатда жангларда босиб олинган ҳудудлар аҳоли вакилларини олдинги қаторларга қўйиб, улар ўлиб бўлгач, ўз аскарлари билан жангга кирганлар.
Давлатлар ўртасидаги жангларда аҳолиси кўп давлатнинг имкониятлари юқорироқ эканлиги ҳам бор гап. Масалан иккинчи жаҳон урушида собиқ СССР айнан ўз аскарларини қурол ва тирик гўштлар сифатида ишлатганлиги ҳисобига ғалаба қозонган десак муболаға бўлмайди. Ўша пайтда Германия СССРдан анча қудратли ва замонавий армияга эга бўлган, аммо СССРда қуроллар, танклар ва немис артилериясига тик бориб, ўлиб кетиши мумкин бўлган аҳоли сони кўп бўлган. Ҳатто СССР қурол етмаслигидан ўз аскарларига, хусусан мустамлака давлатлар, яъни Марказий Осиё ва кавказликларга ёғочдан ясалган қуроллар бериб, олдинги қаторларга қўйганлиги ҳикоя қилинади. Бу бир томондан ноинсоний, аммо ҳарбий тактика жиҳатдан ўз самарасини берган усул ҳисобланади.
Иккинчи жаҳон урушида Германия мағлуб бўлган бўлса, амалда урушдан энг катта талофатлар билан чиққан давлат СССР бўлган. Ҳалок бўлган 55 миллион одамлардан 30 миллион нафари СССР фуқаролари бўлган. СССРнинг иқтисодий йўқотишлари 2 триллион рублдан ортиқ деб айтилади.
Яна Украинага қайтадиган бўлсак, рус ҳукумати аскарларининг тирик гўштлар бўлиб ҳалок бўлишларидан хавотир қилмасликлари бемалол мумкин бўлган сценарий. Бунинг устига ўлиб кетаётганларнинг кўпчилиги чеченлар, миялари зомбилашган Марказий Осиёликлар, Африка ва Суриядан олиб келинган ёлланма аскарлар бўлса.
Путин ва рус ҳукумати учун СССРга ўхшаб миллионлаб аҳолини йўқотишдан кўра, урушни енгиб, охирида СССРга ўхшаб ғолиб бўлиб тугатиш муҳимроқдир. Ўлиб кетганларга урушдан кейин медаллар беришга ҳали улгуришади.
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
"Москва" кемаси чўкканида рус пропагандаси оталари ўлиб кетган аскарларига ачинишнинг ўрнига чўккан кемага ачиниб, эҳтиросли фикрлар билдирганлиги ҳам ушбу гапга исбот бўлади. Рус ҳукумати дастлаб яшириб, ҳозирга қадар нечта аскари чўкиб кетганлигини айтмай келаётган бўлса-да, рус халқи, чўкиб кетган аскарларнинг ота-оналари билишга ҳақлари бор эди.
Умуман олганда, урушларда аскарларни тирик қуроллар, тирик гўштлар сифатида ишлатиш амалиёти бор. Тарихдан, Чингизхон, Амир Темур ва бошқа саркардалар одатда жангларда босиб олинган ҳудудлар аҳоли вакилларини олдинги қаторларга қўйиб, улар ўлиб бўлгач, ўз аскарлари билан жангга кирганлар.
Давлатлар ўртасидаги жангларда аҳолиси кўп давлатнинг имкониятлари юқорироқ эканлиги ҳам бор гап. Масалан иккинчи жаҳон урушида собиқ СССР айнан ўз аскарларини қурол ва тирик гўштлар сифатида ишлатганлиги ҳисобига ғалаба қозонган десак муболаға бўлмайди. Ўша пайтда Германия СССРдан анча қудратли ва замонавий армияга эга бўлган, аммо СССРда қуроллар, танклар ва немис артилериясига тик бориб, ўлиб кетиши мумкин бўлган аҳоли сони кўп бўлган. Ҳатто СССР қурол етмаслигидан ўз аскарларига, хусусан мустамлака давлатлар, яъни Марказий Осиё ва кавказликларга ёғочдан ясалган қуроллар бериб, олдинги қаторларга қўйганлиги ҳикоя қилинади. Бу бир томондан ноинсоний, аммо ҳарбий тактика жиҳатдан ўз самарасини берган усул ҳисобланади.
Иккинчи жаҳон урушида Германия мағлуб бўлган бўлса, амалда урушдан энг катта талофатлар билан чиққан давлат СССР бўлган. Ҳалок бўлган 55 миллион одамлардан 30 миллион нафари СССР фуқаролари бўлган. СССРнинг иқтисодий йўқотишлари 2 триллион рублдан ортиқ деб айтилади.
Яна Украинага қайтадиган бўлсак, рус ҳукумати аскарларининг тирик гўштлар бўлиб ҳалок бўлишларидан хавотир қилмасликлари бемалол мумкин бўлган сценарий. Бунинг устига ўлиб кетаётганларнинг кўпчилиги чеченлар, миялари зомбилашган Марказий Осиёликлар, Африка ва Суриядан олиб келинган ёлланма аскарлар бўлса.
Путин ва рус ҳукумати учун СССРга ўхшаб миллионлаб аҳолини йўқотишдан кўра, урушни енгиб, охирида СССРга ўхшаб ғолиб бўлиб тугатиш муҳимроқдир. Ўлиб кетганларга урушдан кейин медаллар беришга ҳали улгуришади.
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
👍16😁1😱1
Аёлнинг иштони, кети, оёғи, қўли, сочлари, юзидан кейин тилигача етиб келди булар.
Тавсия ёки маслаҳат ҳам эмас, тўғридан тўғри жиноят. 🤦♂️☝
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
Тавсия ёки маслаҳат ҳам эмас, тўғридан тўғри жиноят. 🤦♂️☝
"Уч замон" каналига обуна бўлиш учун ҳавола👉 https://t.me/uchzamon
👍13😁3🔥1
Ўқувчиларимнинг бир қисми, катта қисми мендан таҳлилий мақолалар кутади. Албатта таҳлилий мақолалар ёзиш ўзимга ҳам ёқади, аммо таҳлилий мақола кўп вақт, кўп энергия, кўп изланиш, ўрганиш, таҳлил қилиш, соддалаштириш, халқона тилда ифодалаш ва илҳом талаб қилганлиги учун иш ва ташвишлардан ортиб, ёзишга имкон ёки ҳафсала бўлмайди. Шу сабабли, менинг иккинчи ҳоббийим ҳажвия билан кифояланишимга тўғри келади.
Бугун дам олиш кунида, боғимда товуқларимни боқиб, бир чашка кофе билан телефонда навбатдаги таҳлилий мақолани ёзишга киришяпман. Илҳом қайтиб кетмаса, "Малика Будур"да айтганидай эчки халақит бермаса, бугун "Алдагани бола яхши" деган мақолани чоп этишга ҳаракат қиламан.
Унгача мақола нима ҳақда бўлиши мумкинлигини топишга ҳаракат қилиб туринглар. 😊🙏

👍12🔥1
АЛДАГАНИ БОЛА ЯХШИ
Раэлчилар деган секта ҳақида олдин ҳам ёзган эдим. Бу Раэл деган бир француз "пайғамбар" яратган "дин" бўлиб, у дастлаб Францияда, кейин АҚШ ва Канадада тарқалган. Франция, АҚШ ва Канададан ҳайдалгач, ҳозирда Африка давлатларига кўчиб ўтган ва хабарларга кўра у ерда муваффақият қозонмоқда экан. Француз, америка ва канадаликлардан фарқли равишда африкаликлар Раэлнинг тузоғига осон илинмоқда эканлар...
Сўнгги кунларда Ўзбекистон матбуотида Гуанчжоу клиникаси билан боғлиқ ноҳуш хабарлар юзага чиқди. Маълум бўлишича, клиника ўзбек дори бозоридаги оддий дориларни пакетларга қадоқлаб, табиий дориворлар деб одамларни алдаб сотганлар. Ажабланарлиси, ватандошларимиз орасида "Хитой тиббиёти" деб ишониб, чув тушганлар сони анчагина экан. Мазкур клиникага ишонганларнинг аксарияти ўзимизнинг расмий ва ишончли тиббиётга, дипломли шифокорларимизга ишонмасдан худди ўша дориларни бир неча бор қимматга фирибгарлардан сотиб олганлар...

👍10😢2