Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
НОН АЗИЗ!

Ноннинг ўзи ҳам, ушоғи ҳам нон. Нон тандирда пишадими, духовкадами, барибир азиз!

Доимо нондай азиз бўлинг, Азиз Учзамончилар! 😍😋🙏

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
#КунАнекдоти!

БИЗ ҲАМ ЎҒРИМИЗ ДЕБ ЮРИБМИЗ-ДА!

Донғи кетган ўғрилар гуруҳи бир давлатнинг барча вилоятларида коронавирусга қарши пул йиғиляпти экан деган хабарни эшитиб қолиб, у ердаги пулларни ўмармоқчи бўлибди.

Гуруҳ аъзолари кичик гуруҳларга бўлиниб, ҳар бир вилоятга жўнаб кетишибди. Белгиланган вақт келганда барчалари ўзлари борган вилоятдаги СЭС кассасидан пул ўмариб қочибди. Эртаси куни барча ўғрилар бошқа давлат ҳудудида йиғилиб, ўмарилган пулларни санашибди. Ҳар бир вилоятдан таҳминан 100 миллион сўм атрофида ўғриланган экан ва жаъми 1,5 миллиард сўм пул бўлибди.

Улар "бу ҳақда ўша давлат телевиденияси нима деяпти экан?" деб телевизорни ёқишибди. Телевизорда барча вилоятлар СЭС раҳбарлари чиқиб битта-битта интервью берибдилар. Уларнинг ҳар бири ўз кассасидан катта пуллар ўмарилганини афсуслар билан айтибди. Раҳбарлардан энг кам суммани айтиб интервью бергани "Ўғрилар кассимиздан 2 миллиарддан ортиқ пулни ўғрилашди" деб гапирибди. Якунда "беморларнинг пулларини ўмаришдан тап тортмайдиган мараз ўғрилар жами 50 миллиард сўмдан ортиқ пулни ўмарганликлари" айтилибди.

Буни кўрган ўғри боши ҳайрат билан ўз шерикларига дебди :

- Биз ҳаётимизни хавфга қўйиб, шунча вилоятлардан ўмарган жами пулимиз 1,5 миллиард пул бўлди. Бу раҳбарлар ҳеч нарса қилмай туриб, бир интервьюда 48,5 миллиард пулни ўмариб юборишди. Бизам ўғримиз деб юрибмиз-да!

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
#Коронафакт!

ФРАНЦИЯ КОРОНАВИРУСНИНГ 2-ТЎЛҚИНИНИНГ ОЛДИНИ ОЛМОҚЧИ.

Франциянинг айрим ҳудудларида коронавирусга чалиниш бўйича ўсиш кузатилганлиги сабабли, пандемиянинг иккинчи тўлқини юз беришининг олдини олиш мақсадида, бугундан бошлаб, ёпиқ биноларга маска билан кириш мажбур қилиб қўйилди. Бу қоидага амал қилмаганлар 135 евро жарима тўлашларига тўғри келади.

Шу пайтгача, ёпиқ жойларда маска тақиш тавсия қилинса ҳам мажбурий эмас эди. Шунга қарамасдан, кўплаб муассасалар, аэропорт, вокзал, почта, дўкон ва ҳоказолар "мажбурий" деб инсонларга маска тақишни мажбурий қилиб келаётган эдилар.

Франция бош вазири Испанияда ҳам коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпаяётганлиги сабабли у ерга бормай туришни тавсия қилди ва яқин орада Испания билан чегаралар ёпилиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Маълумот учун, 1 июлдан бошлаб Европа иттифоқи давлатлари ўзаро чегараларини очган эди.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
НАНТ ИБОДАТХОНАСИ ЁНИБ КЕТДИ

Ўқувчиларимиздан бири Франциянинг Нант шаҳридаги ибодатхонанинг ёниб кетганлиги ҳақидаги фикримни сўраб ёзди.

2020 йил 18 июль куни эрталаб одамлар Нант шаҳридаги қадимий ибодатхона ёнаётганини кўриб қоладилар. Ибодатхонанинг ичида бирданига 3 жойда бошланган ёнғин, унинг анча қисмини, хусусан 17 асрга оид улкан орган чолғу асбобининг кулини кўкка совуради.

Бирданига ўз-ўзидан 3 жойда ёнғин чиқиши мумкин эмас деган таҳмин билан полиция жиноий иш очади ва жума куни ибодатхона эшигини ёпиши керак бўлган Руандалик мухожирни ҳисбга олади.

Аммо якшанба куни у сўроқ қилиниб, қўйиб юборилади. Чунки жума куни ибодатхонага ундан кейин бошқалар ҳам киргани маълум бўлади. Бундан ташқари ёнғин чиққан учала жойда электр мосламалари жойлашганлиги ёнғин ўзи чиққан бўлиши мумкин деган таҳминларни ҳам илгари суради. Ҳозир илмий полиция ишни ўз қўлига олган ва айбдорлар аниқланган эмас.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ЛАТИФАНИ АНГЛАШ ҲАММАГА ЭМАС.

Баъзан инсонлар латифаларни енгил, мазмунсиз, кераксиз ва бекорчилар вақтни ўтказиш учун ўйлаб топилган вайсақи гаплар деб ўйлайдилар.

Менга "Ҳажвия, латифалар сизнинг даражангизга тўғри келмайди. Жиддийроқ нарсалар ёзсангиз бўлмайдими?" деганлар ҳам бўлган. Албатта менинг даражамни қайғурганлари учун раҳмат, аммо барчаси улар ўйлагандай эмас.

Латифаларнинг кучи, мазмунларининг юки, мақсадларининг нишони шунчалар қудратлики, уларни англаш учун инсонга баъзан унча-бунча даражалар ёрдам бера олмайди. Латифаларнинг ичига яширинган ҳақиқатлар инсонларни бир марта кулдирса, уларни юз марта йиғлатиб, минг марта куйдириши мумкин.

Исбот учун, бугун ёзган анекдотимга дўстларимиз қўйган смайликларнинг суратини кўрсатишим мумкин. Улар кулишни билмаганликларидан эмас, балки латифанинг ичидаги ҳақиқатни ичларидан ҳис қилганларидан шу смайликларни қўйганлар.

Шунинг учун, латифани англаш ҳаммага эмас. Уни тушунишга ҳамманинг даражаси етавермайди.

👉https://t.me/uchzamon
Хушхабар борга ўхшайди!

Хитой ва Англияда ишлаб чиқарилган вакциналар беморларда етарлича иммунитет яратганмиш!

Манба : Франс Инфо

Рост бўлсин ! 🙏🙏🙏

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Ўзбекларнинг "чет эллик инсвестор" қиёфасида келиб давлат бойликларини ўзлаштириши мана шундай юз беради 🤦‍♂️😜☝

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ТЎҒРИСИНИ АЙТИНГ, ҚАНЧА БЕМОР ҚАБУЛ ҚИЛА ОЛАСИЗ ?

Бир неча кунлар олдин "Тез ёрдам" келмаётгани ҳақида эшитаётган бўлсак, сўнгги кунларда коронавирус эканлиги тасдиқланиб, уйида аҳволи оғирлашиб қолган беморларни шифохоналарга олишмаётганлиги, жой йўқлиги ҳақида хабарлар кўпайиб кетди. Ўзимиз биладиган, танийдиган инсонлар ҳам ёрдам ёки маслаҳат сўраб ёза бошладилар.

Барчаси яна шаффофлик, ташкилотчилик, бошқарувга бориб тақаляпти.

Аҳвол оғирлиги, шифохоналар хоҳласалар ҳам барчани ололмасликлари тушунарли. Бу фақат бизда эмас, бутун дунёда шундай бўлганлиги ҳам бор гап. Аммо, БАРАКА ТОПГУРЛАР, МАЪЛУМОТ БЕРИНГЛАР, АЙТИНГЛАР, ТУШУНТИРИНГЛАР !

Март ойида Францияда беморларни қабул қилиш бўйича муаммолар юзага келди. Беморларнинг сони кунига 10 минглаб, ўлганлар сони минглаб ҳисоблана бошланди. Шифохоналарга беморлар сиғмай коридорлар ҳам беморларга тўлиб кетди.

Шунда ҳукумат халққа вазиятни ошкора тушунтирди. Бутун Францияда реанимация кароватлари сони бор йўғи 5000 дона экан ва уларнинг маълум қисми реанимациядаги бошқа касаллар билан банд экан. Бўш кароватларнинг 2000 донаси Париж шаҳри ва атрофларида бўлса, қолган 3000 донаси вилоятларда экан. Шундан кейин вилоятлардаги беморлар сони қараб чиқилиб, қайси вилоятда беморлар кам бўлса, беморлар поездларда шу вилоятларга юборилди.

Коронавирус оғир аҳволга келиб қолган беморга оддий кароват бўлмайди. Унга нафас бериш аппарати билан реанимация каровати керак. Акс ҳолда, барча бинолар, мактаб ва ётоқхоналар касалхонага айлантирилиб, ичига беморлар ётқизилган бўларди. Кароватлар жиҳозланмаган бўлгач, беморларни йиғишдан фойда йўқ.

Шу пайтда Германияда 20 000 дона реанимация кароватлари бор бўлган ва беморлар сони кам бўлган. Шу сабабдан, Германия Францияга қўшни вилоятлардаги беморларни ўз касалхоналарига қабул қилган. Тез орада, аппаратлар сотиб олиниб, Франция реанимация кароватлари сонини 15 000 донага, Германия эса 40 000 донага етказган. Бу орада жой етишмаслиги муаммоси давом этиб турган, ҳар ҳолда муаммонинг бошқарувини халқ ҳам, мутасаддилар ҳам шаффоф равишда кўриб турганлар.

Билишимча, Ўзбекистонда бирон марта реанимация кароватлари сони ва қайси вилоятда нечта кароват борлиги айтилмади. Бунинг устига тести чиқишини кутиб, шифохоналардаги кароватларни эгаллаб ётган беморлар муаммоси ҳам кенг тарқалганлиги айтиляпти.

Ҳурматли мутасаддилар, аҳволи реанимацияга олмаса бўлмайдиганларни шифохоналарда сақлаб кароватларни банд қилманглар. Улар кароватларни эгаллаганларидан ташқари, аслида касал бўлмасалар касални юқтириб олишлари ҳам мумкин.

Ўзбекистондаги кароватлар сонини, нафас берувчи аппаратлар сонини очиқ айтинглар. Уларни беморлар сони, касалликнинг ўсиш суратига солиштириб чиқиб, яна нечтаси кераклигини айтинглар ва уни ҳал қилишга ҳаракат қилинглар.

Бу гаплар оддий ташкилотчилик ишлари. Уларни тушуниш учун гений бўлиш шарт эмас.

Фақат, илтимос, ҳеч нарса айтмай ёки "Ҳаммаси яхши" деб халқни умид билан куттириб, ўлиб кетишларига йўл қўйманглар.

Азиз юртдошлар, ИЛТИМОС, УЙДАН ЧИҚМАНГЛАР ВА ОДАМЛАР БИЛАН КЎРИШМАНГЛАР! Агар энг яқинингиз, жигарингиз, ота-онангиз коронавирусга чалинган бўлса ҳам унинг олдига борманглар. Биламан бу айтишга осон, қилишга қийин. Аммо бошқа илож йўқ. Ўзингиз, болаларингиз ва бошқаларга касаллик юқмасин !

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
"МАСКАЛАР БЕПУЛ БЎЛСИН" !

Хабар берганимдек, Францияда кечадан бошлаб ёпиқ биноларда маска тақиш мажбурий бўлди. Бунга жавобан, Франциянинг сўл партиялари номидан "Бўйсунмас Франция" партияси депутатлари парламентга "Маскаларни бепул қилиш" тўғрисида қонун лойиҳасини киритди.

Сўллар "Одамларнинг шароитлари ҳар хил. Уларнинг маска сотиб олишга пуллари бўлмаслиги мумкин. Маска тақиш мажбурий бўлгач ва уни тақмаганлик учун жарима белгилангач, давлатнинг ўзи фуқароларни маска билан таъминлаши керак" дейдилар.

Албатта бизда бундай бўлишини кутиш амри маҳол. Шундай бўлса ҳам биздаям сўл партиялар борлигини ҳисобга олсак, "ХДП" ва "Адолат" партияларининг ("Экологик партия"ни айтишгаям тилим бормайди) депутатлари жуда қонун лойиҳаси таклиф қила олмасалар ҳам ҳеч бўлмаса "Маска бепул бўлсин", "Халққа пул тарқатинг", "Тестлар текин бўлсин" ва ҳоказо деган гапларни айтиб чиқсалар яхши бўлар эди.

Агар партиялар уйғониб қолса, шу гапларимни уларга айтиб юборинглар!

👉https://t.me/uchzamon
Тошкенли ўқувчиларимизага ҳазил 😜👍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОНГА ОЛИБ КЕЛИШ КЕРАКМИ ?

Ижтимоий тармоқларда "Миллий тикланиш" партияси раиси Алишер Қодировнинг "Хориждан ватандошларимизни олиб келишни тўхтатиш, уларни турган мамлакатларида даволанишларини молиялаштириш" ҳақидаги фикрлари муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Мен бу фикрларни кўпчиликка ўхшаб "Алишер Қодировнинг навбатдаги популистик чиқиши" демасдан, яхшиси бу унинг шахсий фикри дейман. Чунки хатоми, тўғрими, у бундай деб ўйлашга ва фикрини билдиришга ҳақли. Албатта фикри нотўғри ёки ноўрин бўлса, унинг оқибатларига ҳам ўзи жавоб беради.

Хўш, хориждаги юртдошларни Ўзбекистонга олиб келиш керакми ? "Хориждаги юртдошлар" дегани жуда умимий таъриф. Унинг ичига ҳамма, жумладан мен ҳам кириб кетаман. Шунинг учун, бир нарса дейишдан аввал бу иборани имкон қадар аниқлаштириб олиш керак.

Хориждаги юртдошлар асосан чет элларда истиқомат қиладиган (ўқиш, иш, тиббий ва бошқа сабабларга кўра бўлиб турган мигрантлар) ва саёҳатга кетган (туристлар) ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОЛАРИдир.
Чет эллар ҳудудларида қолиб кетган ўзбек туристлари виза талаб қилинадиган давлатларда узоқ қола олмайдилар ва уларни нима қилиб бўлса ҳам барибир олиб келиш керак бўлади. Виза талаб қилинмайдиган давлатларда қолиб кетган давлатлардаги юртдошларимиз ҳам у юртларда ишлашга ва яшашга кетмаганлар. Уларда на кун кўришга, на касал бўлиб қолса, даволанишга пул топиш имконлари йўқ. Шу сабабдан, уларни ҳам олиб келиш керак бўлади. Демак, Алишер Қодировга маъқулми ёки йўқми, дунёдаги барча ўзбек туристлари юртимизга олиб келиниши керак бўлади.

Мигрантларни иккига бўламиз : 1. бўлиб турган юртида қонуний истиқомат қилаётган ва ўша давлатнинг ижтимоий ҳимояси остида бўлган ўзбекистонликлар ва 2. бўлиб турган юртида ноқонуний мухожир бўлиб юрганлар ва қонуний ҳужжатларининг муддати тугаб, у давлатдан чиқиб кетишга маҳкум этилганлар.

Шахсан мен, биринчи тоифадаги мигрантлар сирасига кираман. Ҳужжатларим жойида, даромадим бор, Ўзбекистонга ҳозир бориш заруратим йўқ ва худо кўрсатмасин, касал бўлиб қолсам Франция соғлиқни сақлаш тизими мени даволайди. Мен ва менга ўхшаган тоифадаги "хориждаги юртдошлар"га мен агар мумкин бўлса ҳам тинч замонлар келмагунча Ўзбекистонга бормай туришни тавсия қиламан. Шунда биз ўзимини ҳам, юртдошларимизни ҳам хавф остига қўймаймиз.

Иккинчи тоифадаги мигрантлар масаласи эса анча долзарб масала. Асосан Россия ёки Қозоғистонда, балки Туркия ва Жанубий Кореяда ҳужжатсиз, даромадсиз, ижтимоий ҳимоясиз қолиб кетган "хориждаги юртдошларимиз"ни ДАВЛАТ НИМА ҚИЛИБ БЎЛСА ҲАМ ЎЗБЕКИСТОНГА ОЛИБ КЕТИШИ КЕРАК.

Тўғри, уларнинг ораларидаги айримлари ўзлари билан вирус олиб боришлари мумкин. БУНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА ИШНИ ТЎҒРИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ УЛАРНИ ЮРТГА ОЛИБ КЕТАДИГАН МАСЪУЛЛАРНИНГ МУАММОСИ. Олиб кетсин, карантинга қўйсин, касал бўлса даволасин, касал бўлмаса, карантиндан кейин уйига қўйиб юборсин. Лекин Россия ва Қозоғистон чегарасида, улар қочиб яшириниб юрган жойларда ташлаб қўймасинлар.

ЧУНКИ УЛАР ЎЗБЕКИСТОННИНГ АЛИШЕР ҚОДИРОВ БИЛАН БИР ХИЛ ҲУҚУҚЛАРГА ЭГА БЎЛГАН ФУҚАРОЛАРИДИР! Уларнинг бошқа паспортлари, уларни ҳимоя қиладиган бошқа давлатлари йўқ. Уларнинг ўрнида мен, сиз ёки Алишер Қодиров бўлиб қолиши ҳам мумкин эди.

Алишер Қодиров "Уларни бўлиб турган давлатларида даволанишларини молиялаштириш"ни тавсия қилади. Бундан, партия раиси умумий қилиб "хориждаги юртошлар" деганида янада қисқароқ қатлам, яъни "коронавирусни юқтириб олган юртдошларимиз"ни назарда тутаётганлигини билиш мумкин.

Демак, раис "касал бўлганларни ўша юртда даволаш керак" деган аргумент билан ХОРИЖДАГИ БАРЧА ЮРТДОШЛАРИМИЗНИ ЮРТГА ОЛИБ КЕЛМАСЛИКНИ ТАКЛИФ ҚИЛЯПТИ.

Шундан келиб чиқиб, мен раиснинг шахсий фикрларида популизм борлигини қайд этишга мажбурман.

Энди "чет элларда касал юқтириб бўлган юртдошларимиз" масаласига келсак, афсуски бу фикр ҳам катта фантазиядан иборат. Чунки,

Биринчидан, Ўзбекистоннинг ичидаги юртдошларимизни даволай олмаётган давлатимиз чет эллардаги касал юртдошларимизга пул юбориб даволаттиришига ишонмайман.

Иккинчидан, мобадо давлатимиз буни хоҳлаб, шунга пул топа оладиган бўлса ҳам, менинг вазиятимдаги юртдошлар бунга мухтож эмасмиз ва у пулларни юртимиздаги беморларни даволашга ишлатилгани яхши. Ҳужжатлари йўқ бўлганлиги учун кўчага ҳайдалган, бўлиб турган юртидан чиқиб кетиш мажбурияти бўлган юртдошларимизни эса бўлиб турган давлатида даволатиш имконсиз. Чунки шундоғам юртдошларимизни Ўзбекистонга ҳайдаётган давлатни уларни касалдан даволаб бўлгунча у ерда қолишларига кўндириш осон иш эмас. Бундан ташқари, Ўзбекистонда бир сўм турадиган нарса хорижда ўн сўм туриши мумкин ва бу кераксиз ҳаражат дегани бўлади. Ва ниҳоят, худо кўрсатмасин, хорижда даволаш учун ушлаб турилган инсон хорижда вафот этса, уни олиб келиш ҳаражатлари ва бош оғриқлари тирик одамни олиб келишдан қийин бўлиб кетади.

Шу ва шунга ўхшаган сабабларга кўра, юртга қайтишдан бошқа иложи йўқ бўлган хориждаги юртдошларимизни соғми, касалми, тирикми, ўликми ДАВЛАТ ЮРТГА ОЛИБ КЕЛИШИ КЕРАК !

Ўз фуқаролари тақдирига, ўз Конституцияси ва қонунларига бефарқ бўлмаган ҳар қандай давлат шундай қилади.

👉https://t.me/uchzamon
Элчи гапга чечан экан. Кимдир ўзбекчага таржима қилиб берса яхши бўларди. Зўр гапларни ёзганга ўхшаяпти 😜😂

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Франциянинг Гренобл шаҳрида чиққан ёнғин пайтида халқ иккита болани қутқариб қолди.

Уйида ёнғин чиққач, 10 ёшли болакай 3 ёшли укасини қутқариш учун уни ойнадан чиқариб ташқарига ташлайди ва орқасидан ўзи ҳам сакрайди.

Пастда турган одамлар иккаласини ҳам ушлаб олади. Болаларни ушлаб оламан деб бир икки кишилар бармоқларини синдириб олган, лекин улар бу ҳақда ўйламаяптилар. Улар иккала болани қутқариб қолганларидан мамнунлар.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
МЕН "МАВЗУЛАР"ГА ҚАНДАЙ МУНОСАБАТ БИЛДИРАМАН? (Бир муносабат мисолида)

Университетда бир домламиз айтиб берганди. Унинг профессор домласига нима савол берилишидан қатъий назар жавоб беришдан олдин"Шошмай тур, ўйлаб олай" деб жавоб берар экан. Унга "Ахир сиз профессорсиз, бу сиз учун оддий нарсалар" деса, "Нима бўлишидан қатъий назар ҳеч қачон ўйлаб олмасдан жавоб бермайман" дер экан.

Домламизнинг шу гаплари менга бир умрга сабоқ ва воқеа-ҳодисаларга муносабатимда мезон бўлиб қолди.

Масалан, кеча ижтимоий тармоқларда Алишер Қодировнинг "Хориждаги юртдошларимиз" тўғрисида фикрлари ОАВга чиқди. Бир маҳал, Дима Қаюм ака ушбу фикрларга муносабатимни сўради. Дарров жавоб берсам ҳам бўларди, у фикрларни аллақачон ўқиган эдим ва биринчи реакцияларим ҳам бор эди. Аммо мен бир нарса дейишдан олдин ўйлаб кўришни, ҳиссиётларим босилгунча кутишни маъқул кўрдим.

Кейин менга зарур бўлмаса ҳам бир Алишер Қодиров гапларининг бир нечта нашрлар берган вариантларини ўқиб чиқдим. ОАВда унинг гаплари контекстдан юлиб олинган бўлмасин ёки узоқ матндан қисқа парча бўлса, шунга асосланиб фикр билдириб қўймай деб Телеграмдан Алишер Қодировнинг каналини қидириб топдим ва матниинг оригиналини қайта қайта ўқидим.

Шундан кейин кун давомида ҳеч нарса ёзмай мулоҳаза қилиб юрдим, фикрларимни жамладим, тартибга солдим. Кечга бориб, муносабатимни ёздим ва шунда ҳам ноҳолис фикр билдириб қўймаслик учун Алишер Қодировнинг каналидаги оригинал матнни очиб қўйиб, унда ишлатилган сўзларни ва матнларнинг маъносини текшириб турдим.

Ва Ўзбекистон вақти билан 18:59 да муносабатимни каналимда ва Фейсбукдаги профилимда чоп этдим. Менимча муносабатларим тараф-тараф бўлиб олишиб ётган инсонларнинг муносабатларидан фарқли равишда ҳолис муносабат сифатида инсонларга манзур бўлди.

Мен ҳолисликни йўқотмалик учун ҳар доим мана шундай йўл тутишга ҳаракат қиламан. Менга ботдан ёзиладиган айрим саволлар ва мавзуларга ҳам шундай. Баъзиларига бир кун, баъзиларига бир неча кун кетади. Баъзиларига ҳеч қачон жавоб топа олмайман ёки фикрларимни жамлай олмайман.

Шундай пайтда ўзимни биладиган қилиб кўрсатиш ёки албатта нимадир деб жавоб бериш учунгина жавоб бермайман. Яхшиси шу мавзунинг жавоби миямда "пишиб етилгунча" кутаман. Айрим мавзуларни ойлар давомида ўйлаб юраман. Айрим тренд мавзуларга жавобларим тайёр бўлганда у мавзу аллақачон кун тартибидан чиқиб кетган бўлади ва шу сабабдан уларни ҳеч қачон ёзмайман. Фақат ўзим учун чиқарган хулосаларим фойдамга қолади.

Мен воқеа-ҳодисалар, мавзулар, трентларга мана шундай муносабат билдираман. Агар бу усул кимларгадир ас қотадиган бўлса, уни ўзлаштириб олишлари мумкин.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ҚАМАРГУЛ - АФҒОН МИЛЛАТИ ФАҲРИ !

Афғонистонда Қамаргул исмли ўсмир қизнинг қаҳрамонлиги барчанинг олқишига сазовор бўлди. Уни ҳатто "Миллат фаҳри" деб ёзаётганлар ҳам бор.

Толибонлар Қамаргул яшайдиган ҳовлига кириб, унинг отаси ва онасини судраб олиб кета бошлайдилар. Улар қаршилик қилгач, толибонлар уларнинг иккаласини ҳам отиб ташлайдилар. Буни ичкарида кўриб турган Қамаргул отасининг автоматини олиб чиқиб толибон газандаларини отиб ташлайди. Улардан иккаласи жойида ўлган бўлса, қолганлари ярадор бўлиб қочиб кетади.

Толибонлар тўпланиб қайтиб келгунча ҳукумат кучлари қишлоққа келиб бўлган бўлади ва толибонларнинг ҳужумини қайтаради. Ҳозирда ота-онасидан жудо бўлган Қамаргул ва унинг укаси ҳукумат томонидан толибонлар тополмайдиган жойга олиб кетилган.

Қамаргулнинг қаҳрамонлиги кўплаб инсонларга ўрнак бўлишга арзийди !

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
"ТЕЗ ЁРДАМ"НИ УНУТМАНГ!

Халқимизнинг қистови ва вазият тақозосига кўра давлат коронавирусга қарши курашаётган шифокорларнинг маошларига устама пуллар беришга қарор қилди. Бу жуда яхши қарор бўлди ва умид қиламанки, охиригача шундай бўлади.

Менга ботдан "Тез ёрдам"да ҳайдовчи бўлиб ишлайдиган бир инсон ёзди. Унинг сўзларини ўзгаришсиз келтираман:

"Мен тез тиббий ёрдамда ҳайдовчи бўлиб ишлайман, биз билан ишлайдиган тиббиёт ходимларини ойлигига қўшимча фоиз қўшиб тўлашяпти, бизга эса ҳеч қандай қўшимча тўлашмаяпти. Сабабини сўрасак биз тиббиёт ходимига кирмас эканмиз, автокорҳонага кирар эканмиз, наҳотки шундай бўлса?"

Тиббиёт ҳодимларига ниҳоят эътибор қаратилгани яхши, менимча коронавирусга қарши курашда жонбозлик кўрсатаётган "Тез ёрдам" ҳайдовчиларини ҳам унутмаслик керак. Балки улар шифокорлар билан бир хил иш қилмаслар, аммо уларга ҳам хизматларига яраша моддий рағбатлар берилса, адолатдан бўлади деб ўйлайман.Мутасаддилардан бу фикрни ўрганиб чиқишларини илтимос қилиб қоламан
👉 https://t.me/uchzamon
Телеграмда мен бор гуруҳлардаги инсонлар айрим каналларнинг постларини мунтазам улашиб турадилар. Чунки улар ўша каналларга садоқатлилар ва улардаги фикрларни тарқатиш керак деб ишонадилар.
Сиз "Уч замон" каналининг постларини мунтазам улашиб борасизми ?
Anonymous Poll
17%
Ҳа, мен каналнинг постларини мунтазам улашиб бораман
51%
Мунтазам эмас, аммо улашиб бораман
33%
Йўқ, мен каналнинг постларини улашиб бормайман
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ОТЛАР КЕЧУВДА АЛМАШИЛМАЙДИ, АММО...(Тарқатинглар)

Коронавирус билан боғлиқ вазият соғлиқни сақлаш тизимимизда аҳвол дабдаладан ҳам ёмон эканлигини кўрсатиб берди.

Бизда на тузук шифохоналар, на дори дармонлар, на зарур аппаратлар, на ижтимоий ҳимоя, на тизимли ва самарали иш бошқаруви йўқ экан. Бизда фақат ойликлари паст, йиллар давомида хўрлаб келинган ва оғир дамларда ҳам ташлаб кетмайдиган шифокорларимиз бор экан холос.

Мен соғлиқни сақлаш вазиримизни танимайман ва унга қарши адоватим йўқ. Уни фақат ўз вақтида шифокорларнинг хашарга мажбуран чиқарилишини ватанпарварлик деб атагани билангина эслайман холос.

У ёмон менежерми, лаёқатсиз раҳбарми, тепадагиларга ва ҳокимларга гапи ўтмайдиган ҳамда ўзи масъул соҳани ҳимоя қилишга журъатсиз ва нўноқ кадрми, билмайман. Лекин у билан нимадир тўғри эмас.