Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Унда Эйфел минорасининг ҳаражатлари 1-Жаҳон урушидан энди чиққан француз ҳукуматига қимматга тушаётгани ёзилиб, мақола охирида киноя билан "Эйфел минорасини сотсакчи?" деб тугатилган бўлади.

Бу Викторга умридаги энг машхур фирибни амалга оширишга ғоя беради. Виктор тезда ҳукуматнинг номидан Эйфелни сотишга оид "тендер" учун соҳта ҳужжатларни тайёрлаб, ўзини ҳукумат вакили деб таништириб, таклифни 5 та метал саноати билан шуғулланадиган компанияларга юборади. Уларга ҳукумат Эйфелни бузиб ташламоқчилигини ва металчиларга сотмоқчилигини ёзади. Компания бошлиқлари билан "Криллион" меҳмонхонасида учрашиб, кейин уларни Эйфелни кўришга олиб боради. Минора олдига бориб, ўзига ясаб олган соҳта ҳужжатни кўрсатади ва унинг бахтига Эйфелнинг ҳодимлари бунга ишонадилар ва минорани очиб берадилар.

Виктор компания раҳбарлари орасидан энг соддасини танлаб оладида у билан алоҳида учрашиб, минорани унга олиб беришга ваъда беради. Бунга лаққа тушган тадбиркор хурсанд бўлиб, бир зумда Эйфелни "сотиб олади". Пулни қўлга киритган Виктор Австрияга қочиб кетади. Аммо Эйфелни сотиб олган тадбиркор чув тушганини билгач, шарманда бўлишдан қўрқиб, бу ҳақда ҳеч кимга айтмайди ва Виктор пул ўзига қолганидан хурсанд бўлади.

Бир ойдан кейин Виктор Лустиг Париехга келиб, Эйфелни олдинги сценарий бўйича яна бир марта сотмоқ чи бўлади. Аммо сотиб олувчи ундан шубҳаланади ва полицияга хабар беради. Виктор дарров чамадонларини йиғиштириб, АҚШга қочиб кетади. АҚШда ўзи чув тушириб кетган Ал Капоненинг қайта ишончига кириб, соҳта пуллар ишлаб чиқариш билан шуғуланади.

Соҳта пуллар яратиш жинояти бўйича 1935 йилда қўлга олинган Виктор Лустиг 15 йилга озодликдан маҳрум этилади ва 1947 йилда қамоқда пневмония касалидан вафот этади.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаган инсонлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Уйда қолинг ва электрон китобларни ўқинг.

"Электрон китобларни қаердан оламан" дейдиган дўстларимиз учун "Китоблар омбори. Книжный склад" каналини тавсия қиламан.

Каналга уланиш учун ҳавола :
https://t.me/joinchat/AAAAAE1TBucK8yApofdSKA
ОЗАРБАЙЖОН ВА АРМАНИСТОН ЎРТАСИДАГИ ВОҚЕАЛАРГА МУНОСАБАТ

2020 йил 11 июль куни Арманистон ва Озарбайжон ўртасида ҳарбий тўқнашув келиб чиқди ва 4 озарбайжонлик аскарлар вафот этди. Эртаси куни тарафлар тўқнашувни тўхтатишга келишиб олган бўлишларига қарамасдан орадан икки кун ўтиб, тўқнашувлар қайтадан бошланди ва ҳозир ҳам вазият таранглигича қолмоқда. Табиийки, иккала тараф ҳам қарши тарафни жанжални бошлаганликда айбламоқда.

Бир тарафдан Туркия Озарбайжонни ҳар қанақасига қўллашга ваъда берган бўлса, бошқа тарафдан Россия Туркияни Озарбайжонга ёрдам бермасликка чақирди. Турли давлатлар, жумладан Ўзбекистон ҳам тарафларни қизишмасликка ва муаммони тинч йўл билан ҳал қилишга чақириб баёнотлар берди.

Бир томондан, Арманистон Озарбайжоннинг стратегик объектларига зарба бериш билан таҳдид қилган бўлса, Озарбайжон ўз навбатида зарурат бўлса Арманистоннинг АЭСига зарба беришга тайёр эканлигини билдирди.
Одатда сиёсий ва ҳарбий инқирозлар жуда мураккаб бўлиб, уларни таҳлил қилишда ҳолисликни сақлаб қолиш ва тўғри, текширилган маълумотларни топиш осон бўлмайди. Чунки тарафлар доим ўзини ҳақ деб ўз аргументларини илгари суради. Озарбайжон-Арманистон муносабатларидаги инқироз ҳам бундан мустасно эмас. Мен бу инқирознинг билимдони бўлмаганлигим учун имкон қадар ҳолис ва қисқароқ муносабат билдиришга ҳаракат қиламан.


ҚИСҚА ТАРИХ

Бу инқирознинг илдизлари Чор Россияси даврларига бориб тақалади. 1918-1920 йилларда иккала давлат ўртасида Тоғли Қорабоғ ҳудудлари учун уруш бўлади. 1920 йилда "Париж тинчлик конференцияси" ва 1921 йилда совет ҳокимияти Тоғли Қорабоғни Озарбайжон ССРнинг ҳудуди деб қарор чиқаради. 1923 ва 1937 йилларда, совет ҳукумати қарори билан Тоғли Қорабоғни Озарбайжон таркибидаги автоном вилоят деб қарор чиқаради ва бу ҳудуд 1991 йилгача Озарбазйжон ҳудуди бўлиб қолади.

Тоғли Қорабоғ аҳолисининг катта қисми арманлар эканлиги бор гап, бироқ ҳудуд расман Озарбайжон ҳудуди бўлган. 1991 йилда Арманистоннинг қўллови билан "Тоғли Қорабоғ"нинг арманлари ўзларини мустақил республика деб эълон қиладилар. Бунинг натижасида Озарбайжон ва Арманистон ўртасида уруш юз беради. 1993 йилда Арманистон армияси озарбайжонликларни қирғин қилганлиги ва уларни қувиб юбориб, ҳудудларини эгаллаб олганлиги учун БМТ томонидан "оккупация" деб қарор чиқарилади.

Инқирозни ҳал қилиш учун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти томонидан "Минск гуруҳи" тузилади ва унга Россия кафолатчи бўлади. 1994 йилда тарафлар "ўт очишни тўхтатиш"га келишиб оладилар. Шунга қарамасдан, ўтган йиллар давомида иккала тараф ўртасида бир неча бор ҳарбий тўқнашувлар юз берган. Охирги бор энг катта масштабдаги тўқнашув 2016 йилда юз берган эди. Орадан 4 йил ўтиб, яна тўқнашув юзага келди.


ПОЗИЦИЯЛАР

Юририк томондан, БМТ ҳам, Европа суди ҳам Арманистон Озарбайжон ҳудудини босиб олган деб қарор чиқарган ва Арманистонни босиб олган ҳудудларини Озарбайжонга қайтариб беришга чақирган.

Дунёнинг аксарият давлатлари, хусусан Ўзбекистон Тоғли Қорабоғни Озарбайжоннинг ҳудуди деб билади ва тарафларни Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини тиклашга чақириб келади.

Туркия ҳам қўшни, ҳам Озарбайжонга қардош давлат ва Арманистонга душман давлат сифатида доим Озарбайжонни қўллаб келади.

Лекин бу позицияларнинг ҳеч бири, ҳатто Озарбайжон ва Арманистоннинг ўзлари ҳам бу муаммони ҳал этишга қодир эмаслар. Чунки бу муаммода собиқ СССРнинг барча низоларида бўлгани каби Россиянинг позицияси асосий ҳисобланади.

Аслида 1991 йилдаги урушнинг бошланишида ҳам совет ҳукумати ва кейинчалик Россиянинг қўли бор деб ишонилади. Озарбайжон-Арманистон муносабатларидаги таранглик Россиянинг Жанубий Кавказ минтақасидаги ҳукмронлигининг кафолати ҳисобланади. Бу инқирознинг олдида ҳатто Чеченистон муаммолари ҳам Россиянинг арзимас ички муаммолари ҳисобланади. Шунинг учун Россия бу муаммолар ҳал бўлишидан манфаатдор эмас.

Бир тарафи Эрон, бир тарафи Туркия, бир тарафи Каспий денгизи ва Марказий Осиё бўлган ҳудуд "ҳаёт-момот" даражасидаги стратегик аҳамиятга эга ҳисобланади. Шу сабабдан, Озарбайжон-Арманистон тўқнашувлари баҳонасида Россия Арманистонга ўзининг 102-ҳарбий базасини жойлаштирган.

Арманистон ўз ҳудудидаги ҳарбий база учун Россиядан ижара пули олишнинг ўрнига, унга ўзи пул тўлаганлиги учун Арманистон сиёсий доираларида баъзан норозилик чиқишлари бўлиб туради. Шу сабабдан, Россия баъзи-баъзида Арманистонга 102-базанинг кераклигини англаттириб туришига тўғри келади. Айрим таҳлилчилар Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги тўқнашувлар шунинг учун атайлаб қўзғаб турилади деб ҳам таҳмин қиладилар.
ОДКБ (коллектив хавфсизлик бўйича шартнома ташкилоти) доирасида Арманистонга қарши қилинган ҳар қандай ҳужум Россияга ҳам қарши ҳужумдай қабул қилинади. Бунинг устига, 102-базадаги ҳарбийлар Арманистонни ҳимоя қилиш учун ўладиган бўлсалар, буни ҳам Россия ўзига қарши деб билади ва қарши ҳарбий ҳужум қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Шу сабабдан, Россия истаган маҳал Озарбайжонга қарши урушмоқчи ёки унга сабоқ бериб қўймоқчи бўлса, буни Арманистон орқали қилиши мумкин бўлади. Бу стратегия Грузиядаги уруш пайтида яхши қўлланган эди. Грузиядан ажралиб олган ҳудудга Россия базаси кафолат сифатида жойлаштирилиб қўйИб, Грузия урушни бошлаши учун провакация қилинган. Оқибатда Россия "Бизнинг аскарларимиз ўлди" деган баҳона билан 5 кун ичида Грузияни босиб олди ва НАТО узоқ йиллар давомида Грузияга берган ҳарбий инфраструктурани вайрон қилиб, чиқиб кетди. Ва "мақсадимиз босиб олиш эмас эди, қаранг, ўзлари бошлади" деб ўзини оқлаб қўяверди.

Озарбайжон-Арманистон тўқнашувларида ҳар сафар мана шу сценарий Озарбайжонга хавф солади ва Озарбайжон буни билади. Шу сабабдан, доим Арманистон томондан провакацияларга фақат пропорционал жавоб қайтаради ва тўхташ керак бўлганда тўхтайди. Ваҳоланки, унинг ҳозирги ҳарбий қудрати Тоғли Қорабоғни бир неча кун ичида босиб олишга етади.


ХУЛОСА

Кириш сўзида айтганимдай, бу сафар тўқнашувни ким бошлади, ким айбдор ва ҳоказоларни билмайман. Оқибатлари оғир бўлмаслиги учун мен у тезроқ тугашининг тарафдориман.

Аммо бир кун келиб бу инқироз бутунлай ҳал бўлиши учун албатта Россия "ўйин"дан чиқиши керак. Акс ҳолда, бутун дунё, ҳатто озарбайжонлар ва арманларнинг ўзлари хоҳласалар ҳам Россия унинг тугашига йўл қўймайди.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаган инсонлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
УЧ ЗАМОН УЧ ОЙЛИК БЎЛДИ !

Азиз обуначилар,

Бугун "Уч замон" канали 3 ойлик бўлди. Ҳали чақалоқ бўлишига қарамасдан, канал ўз ўрни, содиқ ўқувчилари ва нуфузига эга бўлиб, каналдаги материаллар оммавий ахборот воситаларининг ҳам эътиборига туша бошлади. 👏👍

"Уч замон"бекка узоқ умр, бахт, сиҳат-саломатлик, муваффақиятлар ва ижодий ҳамда илмий зафарлар тилаймиз! Катта йигит бўлганида чиройли қизлар орқасидан...😍😜😂

Ия, нималар деяпман, узр, узр, узр, Катта йигит бўлганида барчага, халқимизга, юртимизга ва бутун дунёга хизматлари тегадиган ажойиб йигит бўлсин!

"Уч замончилар" доим энг зўрлари бўлиб юрсинлар! 🙏

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаган инсонлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Ўлай агар, пайғамбар эмасман. Монтаж қилиб чиқариб юборишибди. Видеони тарқатганларни налатлейман ва қоралейман.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаган инсонлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
МИНИ САРҲИСОБ !

"Қуруқ қошиқ оғиз йиртар" деганларидай, "Уч замон" каналининг ўтган 3 ойлик мини сарҳисобини қилишга қарор қилдим.

Каналда кунига ўртача 5-10 та пост қўйилмоқда. Постлар орасида ҳазиллар, ҳажвиялар, қисқа материаллар, янгилик ва хабарлар, кундалик воқеа ва ҳодисаларга изоҳлар, шарҳлар ва муносабатлар ёзилиб келмоқда.

Ўқувчиларимиздан келадиган мурожаатларга, агар улар ҳурмат билан ёзилган бўлса, имкон қадар муносабат билдириб, жавоблар ёзиб келмоқдаман.

Буларнинг барчасидан ташқари каналда, "Маҳаллий туризм" рукни остида 8 та мақолача, "Марказий Осиё иттифоқи" ғоясига оид 12 та таҳлилий мақола, "КунАнекдоти" рукни остида 32 та латифа ва ижтимоий ва сиёсий мавзуларда 35 та таҳлилий мақолалар эълон қилибман.

Буларнинг барчасини жамлаб, керак пайтда топиб ўқишга осон бўлиши учун мундарижа шаклида ушбу ҳаволага жойлаб қўйдим:

https://t.me/uchzamon/438

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ЁҒОЧ МИЛТИҚ БИЛАН КОРОНАВИРУСНИ ЕНГИБ БЎЛМАЙДИ

Ўқувчиларимиз бир неча кундан бери "Тез ёрдам" келмаётганлиги ҳақида ёзишяпти. Яна кимлардир шифокорлар ишга боришдан бош тортаётганлигини танқид қилган ва шуларга муносабат билдиришимни сўрашган.

"Тез ёрдам" келмаётганлиги, 103 телефонга жавоб бермаётганлиги ва бошқа муаммолар ҳақида ёзмаган блогер, гапирмаган зиёли қолмади. Ҳатто "Тез ёрдам" келмаганлиги сабабли вафот этганлар сони ҳам очиқ айтилди.

Аммо ишга боришдан бош тортаётган шифокорлар борасида аниқлик киритишга мажбурман. Шифокорлар ишга боришдан бош тортмаяпти, улар ҳеч қандай шароитларсиз ишга бориб, камикадзеларга ўхшаб коронавирусни юқтириб олиб, кейин оила аъзоларига, болаларига ҳам юқтириб, ундан кейин ўлиб кетишдан бош тортишяпти. Ижтимоий тармоқларда коронавирусдан ўлган нечта шифокорларнинг видеолари тарқалди ? Уларни ҳатто статистикага ҳам қўшишмади. Аммо буларнинг борини барча кўриб, билиб турибдику.

Шифохоналарда шифокорлар ишлашлари учун шароитлар йўқ бўлгач, бу худди урушга ёғоч милтиқ бериб, "Олға" дегандай гап.

Иккинчи жаҳон урушида рус зобитлари барча аскарларга милтиқ етказиб бера олмаганлари сабабли немисларни ишонтириш учун совет аскарларига ёғоч милтиқ бериб, олға боришга буюрганлар. Бу чора туфайли, совет армиясидан инсоний талофатлар кўп бўлган, аммо у иш берган. Чунки душман тараф ҳам одамлар бўлганлиги учун тактика уларга руҳий таъсир қилган ва немислар ўқ дориларини ёғоч милтиқ кўтарган аскарларни ўлдиришга сарфлаганлар.

Коронавирус эса одам эмас. Уни руҳан қўрқитиб бўлмайди ва унга қарши "ёғоч милтиқ" билан борган шифокорнинг ўзлари ҳам ўлади, бошқаларни ҳам ўлдиради ва энг асосийси бундан барибир душман енгилмайди. Шу сабабли, ўлиб кетиш учун ишга боришдан бош тортаётган шифокорларни тушунса бўлади.

Блогер Нурбек Алимов яхши сўровнома ўтказди. У дастлаб, шифокорларнинг ишдан бўшаб кетганларини ва беморга қарамаганлигини тушуниш ва кечириш мумкинми деб сўради ва кўпчилик инсонлар "Ҳа" деб жавоб бердилар. Ундан кейин "Ҳамма воситалари билан таъминланган ҳолда ташлаб қочса кечириш мумкинми?" деб сўради ва кўпчилик "Йўқ" деб жавоб берди.

Шифокорлар шароитларсиз ишлаши мумкин эмаслигини инсонларнинг ўзлари ҳам тушуниб турибдилар. Агар барча шароитлар яратилган бўлиб, уларга ойлик маошлари ҳам берилганда шифокорлар қочсалар, унда шифокорларни айбласа бўлар эди. Менимча, шароитлар бор бўлганида шифокорларнинг ўзлари ҳам қочмаган бўлар эди.

Мен шифокорларимиз беморларни даволашларининг тарафдориман. Аммо олдин давлат қанча пули кетса ҳам шифокорларга барча шароитларни яратиб бериши керак деб ҳисоблайман.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби Шукрулло (Юсупов) вафот этибди.
Шукрулло домланинг жойлари жаннатда бўлсин. Оила аъзолари ва яқинларига сабр тилаймиз!
НИМА ҚИЛА ОЛАСИЗ ?

Канадада бўлиб ўтган ривожланган давлатлар йиғилишида АҚШ ўз айтганини бошқа барча давлатларга ўтказа бошлайди. Табиийки, бу бошқа иштирокчи давлатлар манфаатларига тўғри келмайди, лекин буни АҚШга айтишга ботинишмайди.

Япония вакили ўзида куч топиб АҚШ вакилига "АҚШнинг энг катта кредитори Япония бўлади. Биздан фалон триллион қарзингиз бор. Агар биз уларни тўлашни талаб қиладиган бўлсак, аҳволингиз чатоқ бўлиши мумкин. Шунинг учун бизнинг ҳам манфаатларимизни ҳисобга олинг" дейди.

Бундан АҚШ вакили қўрқиб кетадими ? Йўқ. У хотиржамлик билан Япония вакилига қараб шундай дейди :

- Масалан биз бугундан бошлаб ўша қарзларни сизга тўламасликка қарор қиламиз ва ҳеч қачон тўламаймиз ? Нима қила оласиз ? Қўлингиздан нима келади ?

Япония вакили жавоб бера олмай жим қолади....
Жамиятмизда муаммолар тиқилиб ётибди. Мана кечаги мисол. Навбатдаги чет эллик ўзбек инвестор Тошкентдаги катта паркни текинга "сотиб олибди". Бу биринчиси эмас. Бу деярли одатга айланди. Бутун республикани "чет элликлар"га текинга бериб бўлишяпти. Нима қила оласиз ?

Пандемия инқирози тиббиёт тизимизмизнинг дабдала эканлигини кўрсатди. Беморлар нима қилишларини билмайди, одамлар "Тез ёрдам"ни кутиб ўлиб кетяпти, раҳбарлар селектор қилиб ётибди, ҳамма норози. Хўш, нима қила оласиз ?

Барча мансабларни кексалар эгаллаб олган. Улар урса ҳам, сўкса ҳам, ўмарса ҳам ўрнидан кетмайди. Жуда бўлмасдан мансабдан кетадиган бўлса, бошқа бир мансабга қўйилади. Ёшлар келажагимиз дейилади, амалда эса барча зарбани ўзига олиб, қурбон бўлиб кетадиган ўринбосар мансабларга қўйилади. Нима қила оласиз ?

"Сардоба" воқеаси жим бўлиб кетди. Унда шамол, ёмғир, 30 ёшли муҳандис, каламушлар, балиқлар, хуллас асосий айбдорлардан бошқа ҳамма айбланди. Халқ адолат талаб қилди, аммо у ҳали ўрнатилгани йўқ. Нима қила оласиз ?

Йўллар дабдала, газ, свет, тоза сув йўқ, ойликлар паст, коррупция, порахўрлик, таниш-билишчилик урчиган, таълим тизими яроқсиз, ЕОИИга кириб кетяпмиз, миллионлаб юртдошларимиз чет элларда сарсон... Зато, осмонимиз мусаффо !

Хўш, нима қила оласиз ? Нима қила оламиз ? Қўлимиздан нима келади ? Айтинглар !

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
"ZOOM" орқали вебинар ташкил қилиш ғоясини рўёбга яқинлашяпти. Шундан келиб чиқиб, сизларга савол :

ҚАЙСИ МАВЗУЛАРДА ВЕБИНАР (презентация, суҳбат, мунозара) ҚИЛИШИМНИ ХОҲЛАЙСИЗ ?

Менинг билимларим доираси ижтимоий-гуманитар фанлар, хусусан сиёсатшунослик, тарих, сициология, антропология, туризм, филология. Сиз сўраган барча мавзуларда билимларим етарли бўлмаслиги мумкин ва қила олмайдиган мавзуларим учун олдиндан узр. Техник ва махсус билимларни талаб қилмайдиган соҳалардаги мавзуларни ўрганиб чиқиб, ёритиб беришга ҳаракат қиламан.

Жавобларингизни изоҳларда ёзишингиз ёки менга бот орқали @Uchzamongamaktub_bot га юборишингиз мумкин.

ПС. Барча ёзганларга битта-битта жавоб бермасам хафа бўлманг. Ёзганларингизни оляпман. Ўзимга рўйхат қилиб оламан.
ТУРК СЕРИАЛЛАРИ "СЕВИМЛИ"ГА ГОНОРАР ТЎЛАБ ТУРСА БЎЛАР ЭКАН.

"Севимли" каналининг, бугун, яъни 19 июль куни эрталаб 5:00 дан 12:30 гача дастури.

Режалаштирилган ягона кўнгилочар дастур, Юлдуз Турдиеванинг концерти ҳамма ухлаб ётган пайт, соат 5:00 га қўйилган. Бир дона мультфильм, "Замон" информацион дастури ва 12:30 да ҳинд киносиям бор.

Энг ажойиби, шу қисқа вақт ичида 3 дона турк сериали берилар экан. Эхеее, "Севимли" канали турк сериалларини севиб қолганми? Кунига бир, узоғи билан икки марта берса майли, тушгача уч марта турк сериал бериш ҳам бўларкан. Ҳали тушдан кейин ким билсин яна берса, ундан ҳам кўп марта бераркан.

Турк сериаллари "Севимли"га гонорар тўлаб турса бўлар экан. Чунки турк сериалларига бунчалик муҳаббатни қадрламаса бўлмайди. 😜

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
- Агар шу расм УзАда чиққанида, сизнингча суратдаги кимлар монтажда олиб ташланган бўлар эди?
- Блокнот ушлаб турган ака, камерачи, чала кўриниб қолган магазинчи Ғайбулла ва оқ кийимдаги йигит. Озгина ёрдам бераман. Қизил кўрсаткич билан кўрсатилганлар... 😜😂

ПС. Ҳазил. Ҳушнудбек Худойбердиев бундай хатони қилганлар билан гаплашиб, уни қайта такрорламайдиган қилган бўлса керак.😊

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
#Маҳаллийтуризм ! #Mahalliyturizm !

АФРОСИЁБ ДЕВОРИЙ ТАСВИРЛАРИ ҲАҚИДА БИЛАРМИДИНГИЗ ?

Самарқанд деганда ҳаёлга Регистон майдони, Бибихоним масжиди, Шоҳи зинда мажмуаси келади. Аммо бу ёдгорликлар Самарқанднинг энг қадимий даврлари эмас, балки Темурийлар давридан Шайбонийлар давригача, 14-16 асрларгача оидлари ҳисобланади.

Самарқанд шаҳрининг шимолида қадимий Афросиёб шаҳри, Сўғдиёна давлати пойтахтининг қолдиқлари бор. Шаҳар мўғуллар томонидан вайрон этилгач, Самарқанд шаҳри ҳозирги ўрнида қайта қурилган.

У ердан топилган 6-7 асрга оид деворий суратлар дунёга машхур. Асосий хона ичидаги тўрт тараф деворлар турли суратлар билан безалган. Хона тўрида Вархуман дунё элчиларини қабул қилиши, чап тарафда қандайдир диний маросим ва ўнг томонда хитой маликаси иштирокидаги ов тасвирланган. Ҳозирда "Афросиёб" музейида оригинал ҳолида жойлаштирилган ва уларни бориб кўриш мумкин.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
СОЧЛАРИМНИ ХЎЛЛАБ БЎЛГАНДИМ

- Дадаси, менга шкафда турган нариги шампунни олиб келиб беринг
- Сен ўзинг билан шампун олиб кириб кетган эдингку. Ҳаммасини ишлатиб бўлдингми ?
- Йўқ, бу шампун қуруқ сочлар учун экан. Мен сочларимни аллақачон хўллаб бўлган эдим. Ёзувни кейин кўриб қолдим
- ... 🙄😂

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
COVID-19: БАРЧА ГАП МЕНЕЖМЕНТДА

Коронавирус олдида тиббиётни айблаб бўлмайди. Барча гап бошқарувда, ташкилотчиликда, менежментда.

Шаҳрисабзлик шифокор Зокир Юсуповнинг сўзларига қулоқ солинг. У ўзидан, билимидан, тиббиётнинг ожизлигидан нолимаяпти.

У ишни қандай тўғри ташкил қилса самарали бўлиши бўйича тавсияларини беряпти. Тўғри гапларни айтяпти.

Кўринг, тингланг ва тарқатинг. Барчага етиб борсин.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Илгари "Инсон ҳуқуқлари" деган нарса бўлмаган. "Инсонлар"нинг ҳуқуқлари 1789 йилдан кейин жорий қилинган ва ҳозиргача тўлиқ ўрнатилган эмас.
Ҳозир "Табиат ҳуқуқи" ўрнатиш бўйича ҳаракатлар бўляпти. Агар у жорий этилса, қўллаб-қувватлармидингиз ?
Anonymous Poll
70%
Ҳа, яхши бўларди. Қўллардим
7%
Йўқ, кераги йўқ. Қўлламасдим
18%
Бир нарса дейиш учун билимларим етарли эмас
4%
Менга фарқи йўқ
"ХОРАЗМ ВА ХОРАЗМЛИКЛАР" КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИНГ !

Бундан 7 йил олдин Париждаги Сорбонна университетида "Хивада маданий туризм" мавзусидаги диссертациямни "5" баҳога ҳимоя қилгандим. Диссертация бўйича тадқиқот давомида Хоразм воҳаси бўйича маълумотлар жуда кўплиги, шунга қарамасдан Хоразм ҳақида, хоразмликлар ҳақида инсонлар, ҳатто хоразмликларнинг ўзлари ҳам кўп нарса билмасликларига гувоҳ бўлгандим.

Шунда Хоразмни, хоразмликларни аввало ўзларига, қолаверса барчага таништириш учун Фейсбукда "Хоразм ва хоразмликлар" гуруҳини ташкил қилган эдим. Ҳозирга келиб, гуруҳ катта жамоага айланиб, ижтимоий тармоқлардаги хоразмликларнинг юзига айланди. Фейсбук, Инстаграм, Ютуб, Телеграмдаги гуруҳ, канал ва саҳифаларнинг аъзоларининг умумий сони 100 000 га яқинлашиб қолди.

Уларда Хоразм ҳамда хоразмликлар, уларнинг тарихи, цивилизацияси, маданияти, урф-одатлари, илм-фани тўғрисида қимматли маълумотлар олиш мумкин.

МЕН БАРЧАНГИЗНИ "ХОРАЗМ ВА ХОРАЗМЛИКЛАР"НИНГ ЯҚИНДА ОЧИЛГАН КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШГА ТАКЛИФ ҚИЛАМАН. Канални бошқаларга ҳам тавсия қилинглар!

Каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/xorazm_va_xorazmliklar