This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ-ЭРОН: ЎЙИН ДАВОМ ЭТАДИ.
Сурия осмонида учиб бораётган фуқаролик самолёти унга жуда яқин келга ҳарбий самолётлар томонидан ўраб олиниши натижасида катта ваҳима юзага келган.
Ҳарбий самолётлар билан тўқнашиб кетмаслик учун эронлик учувчилар самолёт тезлигини кескин пасайтиришларига тўғри келган ва юзага келган силталаниш ва ваҳима оқибатида 4 йўловчи яраланган. Кейин самолёт Либанга эсон омон қўниб олган.
Эрон дастлаб Исроилни ўз фуқаролик самолётини қўлга олишга уринишда айблаган. Кейин АҚШ бу ўзининг самолётлари эканлигини, улар бор йўғи назорат ўтказганликларини айтган.
Гап шундаки, АҚШ Сурия осмонида назорат ўтказишга ҳақли эмас.
Қуйида Эрон самолёти йўловчиси олгани видеони юклаяпман.
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon

Jamiyat gazetasi.pdf
9.8 MB
МАҚОЛАНИ "БОНГ.УЗ" КАНАЛИДА ЎҚИШИНГИЗ МУМКИН !
Кеча "Жамият" газетасида "Биз ҳаммамиз касалмиз" номли мақолам чиққанлигини ёзганимда мендан "Газетанинг сайти борми? Мақолани ўқимоқчимиз" деб ёзганлар бўлди. Сизларга газетанинг Телеграмдаги канали - "bong.uz"ни тавсия қиламан. Газетада чоп этилган мақолалар шу каналда қўйиб борилади.
Газетанинг бугунги сонини PDF версиясида очиб, барча мақолаларни бепул ўқишингиз мумкин 👉 https://t.me/joinchat/AAAAAE7D8rYZSq7PFnUBvw
@uchzamon

Чуғулистонда пора бериш ва олишга рухсат берилган эмиш…!
Бизга етиб келган миш-мишларга қараганда, Чуғулистонда пора бериш ва олишга рухсат берилган эмиш. Бундай мавзуларда бизга ҳар доим энг ишончли манба бўлиб хизмат қилиб келган Чулун таппи бизга яна бир марта ас қотди.
Чулун таппи:
— Мен бу хабарни минг йилликнинг энг катта ҳушхабари деб атаган бўлар эдим. Ўзингиз биласиз, минг йиллар давомида улкан давлатлар, дунёвий динлар, буюк файласуфлар пора деган неъматнинг қадрига етмасдан, уни таъқиқлаб, ўз фарзандларининг ризқини қирқиб келганлар. Чуғул руҳи худосига минг қатла шукрлар бўлсинки, мана 21-асрга келиб, инсоният поранинг аҳамиятини тўғри англаб ета бошлади.
Билсангиз пора олди-бердисига рухсат бериш билан аввало қоғозбозлик деган иллатга чек қўйилади.

Масалан, тўйдан олдин келин-куёвлар касалхонага шифокорнинг олдига назоратдан ўтишга боришса, овора бўлиб, анализларни топшириб, қоғоз тўплаб юришмайди. Шундай докторга порани беришади қўйишади. Докторнинг ҳам вақти тежалади, келин-куёвларнинг ҳам. Нима дейишингизни биламан. «Тўйдан кейин касалликлари чиқиб қолсачи» дейсиз. Чиқаверсин. Бошқатдан докторга боришадида яна пора беришади. Доктор эса бир зумда соппа-соғ деган справка ёзиб беради, шу билан олам гулистон.
Ундан кейин яна бир катта муаммо — навбатга туриш муаммосини ҳам пора орқали ҳал қилиш мумкин. Масалан, ким кўп пора берса навбатда олдинда туради, ким кам пора берса орқада. Жуда кўп пора берганлар эса навбатга турмасликлари ҳам мумкин бўлади. Бунинг отини интизом дейишади.
Поранинг навбатдаги ижобий хусусияти шундан иборатки, у жамиятда тартиб ўрнатишга ёрдам беради. Масалан ўқишга ёки ишга киришда, мансабларга кўтарилишда пора бериш амали қўлланса, анча оворагарчиликларнинг олди олинади. Бекорга имтихонлар ўтказилмайди, раҳбарлар минглаб номзодлар ичидан кимни ишга олишни билмай бош оғриқ бўлиб юришмайди. Барча инсонлар берган ёки бера олмаган пораларига қараб, тақдирларини ўзлари тан олиб кетаверишади. Халқимизда «порага қараб қўл узат» деган мақол бор. Бу бежизга айтилмаган.
Ва ниҳоят поранинг охирги ижобий тарафи шундаки, у иқтисодиётнинг тараққиётига улкан ҳисса қўшади. Ҳозирги кунда дунёда поранинг бир йиллик миқдори таҳминан 1 триллион чумни, яъни дунё ялпи ички махсулоти миқдорининг 5 дан бирини ташкил қилмоқда. Мана шунча пуллар яширин қўлларда юрибди. Энди тасаввур қилиб кўринг, агар мана шунча миқдордаги пул реал иқтисодиётга олиб кирилса, инсонларнинг иқтисодий аҳволлари қанчалар яхшиланган бўлар эди. Менга бунақа қараб ўтиришингиздан, менда гапларимга тушунаётганлигингизга шубҳа уйғонмоқда, лекин ҳечқиси йўқ. Давом этамиз.
Мана шу санаб ўтилган ижобий омилларни ҳисобга олиб, биз Чуғулистонда пора олди-бердисини қонунийлаштиришга қарор қилдик. Мана қонун қабул қилинганига бир ҳафта ҳам бўлгани йўқ, аллақачон инсонлар уни амалда қўллашга ёппасига киришиб кетишган. Барча хурсанд. Килмардир университетларнинг деканатларида, кимлардир шифокорларнинг қабулида. Яна кимлардир эса банклардан кредит ундириш билан овора.
Муҳбир:
- Демак Чуғулистонда ҳамма нарса изига тушиб кетибдида?
Чулун таппи:
— Тан оламан, поранинг қонунийлаштирилиши кўп инсонлар учун азалий орзуларига эришиш учун ажойиб восита бўлди. Лекин мен барчаси изига тушиб кетди демаган бўлар эдим. Ҳозирда биз қонунни қабул қилишда ҳисобга олишни унутган бир-иккита майда муаммоларгина қолган. Масалан, пора тўғрисидаги қонундан ўғрилар, каззоблар, аферистлар, фоҳиша ва қўшмачилар ҳам барча қатори баҳраманд бўлмоқдалар. Кеча қарасам, улар ҳам қўлларида пул кўтариб, миршабларнинг, судяларнинг эшиклари олдида навбатга туришибди. Лекин ҳечқиси йўқ, ҳозирча бу муаммолар биз учун муҳим эмас. Иш бор жойда камчилик бўлади дейдилар. Эътиборни бунақа майда муаммоларга эмас, фақатгина юқорида санаб ўтилган ижобий жиҳатларга қаратишимиз керак. Нима дедингиз, а лаббай? …
Дониёр Рўзметов
Карикатура муаллифи : Маҳмуджон ака Эшонқулов

Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

Диққат, коронавируснинг янги оқибати кашф этилганмиш.
Карантин пайтида "Уйда қолинг, мусиқа тингланг" деган тавсияларга меёридан ортиқ амал қилган инсонларда ғалати асоратлар пайдо бўлаётган эмиш. Минг марта гапиргандан кўра бир марта кўрган маъқул деб сизларга суратни тақдим қилмоқдаман.
Уйда қолинг, қўшиқ эшитинг ва бошингизни асранг, азизлар! 😜😂
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Карантин пайтида "Уйда қолинг, мусиқа тингланг" деган тавсияларга меёридан ортиқ амал қилган инсонларда ғалати асоратлар пайдо бўлаётган эмиш. Минг марта гапиргандан кўра бир марта кўрган маъқул деб сизларга суратни тақдим қилмоқдаман.
Уйда қолинг, қўшиқ эшитинг ва бошингизни асранг, азизлар! 😜😂
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚЎРҚИНЧЛИ ТЕҲРОН...УЗР, ЎЗБЕКИСТОН !
Бугун бошқа пост қўймоқчи эмас эдим. Аммо ушбу видеодаги опанинг нигоҳлари, ичидаги ҳадиклари, сукутидаги маъноларга жим қараб тура олмадим.
Гидрохлорокин билан боғлиқ мунозаралар Францияда февраль ойида бошланган эди. Франциядаги доктор Раулт уни коронавирусга даво деб таклиф қилганидаёқ Франция илмий кенгаши бунга қарши чиққан эди. У дори мобадо коронавирусни даволаса ҳам унинг иккинчи даражали таъсирлари инсонларни ўлдириши мумкинлиги айтилди.
Бизнинг олимларимиз, шифокорларимиз бошиданоқ гидрохлорокинни бефойда деб айтиб келмоқдалар. Шунга қарамасдан уни кимлардир (кўринмас кучлар) ДАВЛАТ ТАСДИҚЛАГАН ДОРИЛАР рўйхатига киритиш учун мутахассисларга босим ўтказганлар.
Ўзбекистонда касалланганлар сони кўплиги, ўлаётганлар сони кўплиги, вилоятлар соҳта ҳисоботлар бераётганлигини ҳамма билиб турибди, лекин ҳамма айтишга қўрқади. Чунки "кўринмас кучлар" юртимизни эгаллаб олган. 😢🤦♂️
👉 https://t.me/uchzamon

Битта Ўзбекистон бўлиб бирлашайлик !
Берлин кўчаларида сайр қилиб юрсам, узоқдан бир киши кўзимга иссиқ кўринди. Ўзи икки кундан бери ёлғиз юравериб, зерикиб кетган эдим. Қараб турсам кўриниши ўзбекка ўхшайди. Қўлида фотоаппарат. Ўтиб кетаётган одамларга термулиб турадида, бир нарса дейишга журъат эта олмай орқаларидан қараб қолади. Мен томонга қараб юриб келяптида, яна одам қидиряпти. Бу амаки аниқ ўзбек бўлса керак дедимда, атайин кетмасдан кутиб турдим. Унинг кийиниши, ўзини тутиши, одамларни безовта қилишга тортиниб турган одоби ва юзидан ёғилиб турган қандайдир ижобий нурдан бунга ишончим комил бўлган эди. Амаки менинг тўғримга келида, менга тортиниб русчалаб гапира бошлади. У мендан олдимизда турган немис парламент биноси билан ўзини суратга олиб қўйишимни сўради.
Мен эса таваккал қилиб, тўғридан тўғри "Ассалому алайкум" деб салом бердим. Амаки "Ва алайкум ассалом" дедида хурсанд бўлиб кетди. "Ўзбекмисиз ?" деб сўради ? "Ҳа, ўзбекман !" деб жавоб берган эдим амаки "Э, борингизга шукур, битта ўзим юравериб, Берлин жонимга тегиб кетган эди" деб бошқатдан мен билан қучоқлашиб кўришди...
Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Bitta-ozbekiston-bolib-birmashaylik-07-25
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉 https://t.me/uchzamon

Telegraph
Битта Ўзбекистон бўлиб бирлашайлик !
Берлин кўчаларида сайр қилиб юрсам, узоқдан бир киши кўзимга иссиқ кўринди. Ўзи икки кундан бери ёлғиз юравериб, зерикиб кетган эдим. Қараб турсам кўриниши ўзбекка ўхшайди. Қўлида фотоаппарат. Ўтиб кетаётган одамларга термулиб турадида, бир нарса дейишга…
СУИЦИД, ЁХУД ОДАМ ЎЗИНИ НЕГА ЎЛДИРАДИ ?
Француз ёзувчиси Андре Моруанинг "Танатос Палас Отел" деган новелласи бор. Унда бир француз банкир 112 доллардан сотиб олган акцияларининг нархи 59 долларга тушиб кетиши оқибатида бор будидан айрилади, ҳисобида бор йўғи 893 доллар пули қолади. Икки йил олдин ўзига хотин қилиб олган гўзал котибаси уни ташлаб кетади. Хўжайини "Энди нима қиламиз" деб қистай бошлайди. У ўзини ўлдириш ҳақида ўйлаб кўради. Шу маҳал "Танатос Палас Отел" деган меҳмонхонадан унга хат келади.
Хатда меҳмонхона директори унинг аҳволидан хабардор эканлигини айтиб, ўзини ўлдириш ҳам санъат эканлиги, уни истаган бир ҳаваскор қила олмаслигини, ўзини ўлдираман деб уриниб кўриб қанча одамлар ўлмасдан мажруқ бўлиб қолиб, кейин бир умр қийналиб яшаганликларини ёзади. Сўнгра унга бор йўғи 300 долларга ўз меҳмонхонаси хизматларини таклиф қилиб унга ўзини билдирмасдан, оғритмасдан профессионалларча ўлдиришга ёрдам беришини айтади. Юридик муаммолари ва диний виждон азоблари масаласини ўз зиммасига олишини билдиради ва унинг хизматларидан йилига 2000 киши фойдаланишини қистириб ўтади.
Ҳаётдан умидини узган, барча яқин инсонларидан айрилган ва курашишга ўзида куч топмаган банкир таклифни қабул қилади ва меҳмонхонага бориб жойлашади. У ерда барча шароитлар яхши, манзаралар гўзал, одамнинг баҳри дили очиладиган бўлади. Меҳмонхона директори банкирга бир гўзал мижоз аёлни таништириб қўяди. У аёл банкирга ўзини собиқ эри алдагани, ундан кейин бошқа эркаклар ҳам алдагани, ниҳоят ҳаётдан тўйиб кетганида меҳмонхонадан хат олганини айтиб беради.
Банкир ва аёл бир-бирларига ўрганиб қоладилар. Банкир кечқурун хонасига қайтиб, совуқ душ қабул қилгач, ҳаётнинг гўзаллигини қайта англай бошлайди. Эртаси куни банкир ва аёл сайрга чиқиб кетишади. Улар кечгача суҳбатлашадилар ва кечга яқин ҳаётдаги муаммолар ўткинчи эканлигини, яшаса уларни енгиш мумкинлигини тушуниб етадилар. Банкир меҳмонхона директори олдига кириб, унга қарори ўзгарганлигини, энди ўлмоқчи эмаслигини айтади.
Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Suisid-07-25

2010 йилда биринчи қизимиз бир ойлик бўлганида педиатр кўригига олиб бордик. Бу кўрик давомида педиатр чақалоқнинг ривожланиши, қитиқлари, сезгилари ва ҳоказоларни текширди. Текширувнинг бир жойи бор. Унда шифокор бир ойлик чақалоқнинг ҳар қўлига бир кўрсаткич…
ФРАНЦИЯДАГИ БИР ШАҲАР ҲОКИМИЯТИНИНГ РАСМИЙ САҲИФАСИ 30 ТА ТЕРАКНИНГ КЕСИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗ ХАЛҚИГА ЭЪЛОН БЕРЯПТИ!
"ЭЪЛОН !
👉 Сўнгги йилларда юз берган иссиқ ҳаво оқибатида оғир аҳволга келган, "Ла Шом" стадионидаги 30 та терак дарахтлари қариб, ўлар ҳолга келиб қолган.
👉 Жуда синувчан ва аҳоли учун хавфли бўлиб қолганлиги учун ушбу дарахтлар 23-24 июль кунлари "АТГЕР" корхонаси томонидан кесилади.
✅ Кесилган дарахтлар майдаланиб, шаҳардаги гуллар остига ўғит сифатида ташланади.
✅ Бу йил қишда уларнинг ўрнига қайта дарахтлар экиш бўйича имкониятлар ўрганиб чиқилади"
Бор йўғи 30 та терак. Ҳокимият уларнинг нима учун кесилиши, қайси корхона кесиши, кесилган дарахтлар нима бўлиши ва ўрнига дарахтлар экилишини билдиряпти. Бунинг устига исботига кесиладиган дарахтларнинг суратини қўйяпти.
Тағин бу французларнинг томи кетган десам ҳайрон бўласизлар. 😜😂

"ПРОТОКОЛ" МУАММОСИ ЎЗИМ МИСОЛИМДА
2016 йилда Ўзбекистонга бир гуруҳ туристлар билан бордим. Гуруҳ ВИП туристлардан иборат бўлиб, уларнинг Ўзбекистонга сайёҳ бўлиб боришларининг шартларидан бири шахсан ўзим улар билан саёҳатга боришим ва бошдан оёқ жавобгар бўлишим керак эди.
Гуруҳ 2 ҳафта давомида Ўзбекистоннинг Хива, Нукус, Бухоро, Нурота, Самарқанд, Тошкент, Фарғона, Риштон, Қўқон шаҳарларини томоша қилди. Уларнинг ҳар бир шаҳарларда сотиб олган қимматбаҳо буюмлари чемоданларга сиғмай қолганидан деярли ҳар бир шаҳарда янги чемоданлар сотиб олишларига тўғри келди. Яъни улар саёҳат учун тўлаган қиммат нархларидан ташқари Ўзбекистоннинг ўзида минглаб долларларни қолдириб келдилар.
Саёҳат якунида Фарғонадан Тошкентга кеч қолиб етиб келдик. Шу сабабдан, ресторанга ҳам кеч бордик ва овқатланиб, меҳмонхонага тунги 00:00 ларга яқин бордик. Меҳмонхона Жанубий вокзалнинг олдида эди. Мен туристлар хоналарига жойлашганларини назорат қилиб, кўчага чиқдим ва уйга қайтиш учун такси ушламоқчи бўлдим.

Шунақасига юриб кетдим ва аксига олиб такси топилавермади. Жанубий вокзал олдидан Чилонзор метро томонга кўтариладиган жойга келганимда такси топилавермагани учун бироз пиёда юришга қарор қилдим. Чилонзор метро, Шуҳрат чоррахаси, Фарҳод бозори мен учун қадрдон жойлар, талабалик йилларимиз шу жойларда ўтган. У ерларни кўрмаганимга ҳам анча бўлди, баҳонада ўзгаришларни кўраман деб ўйладим. Чилонзор метродан ўтиб Шуҳрат чорраха томон юриб бораётган эдим, олдимга ИИВнинг "Ота йўл" автобуси келиб тўхтади ва ичидан иккита "рядовой" милиционер тушиб келди. Менда барча ҳужжатларим жойида бўлгани учун хавотир олмадим. Милиционерлар келиб мендан ҳужжатларимни сўради. Кайфиятим яхши бўлгани учун "Олдин ўзингизни таништиринг" деб расмиятчилик ҳам қилмасдан паспортимни бердим. Улар паспортни кўриб, "Хоразмлик экансиз, пропискангиз йўқ экан" дейишни бошлади. Энсам қотган бўлса ҳам табассум ва хушмуомалалик билан уларга тушунтирдим :
"Мен Парижда яшайман. Мана бу Франциядаги ҳужжатим. Мана бу Ўзбекистон паспортим. Мана бу Париждан учиб келган билетим ва мана бу икки кундан кейин Парижга учиб кетадиган билетим. Бугун Фарғонада эдик, боя Тошкентга келдим. Бунинг учун менга Тошкент прописка керак эмас. Мен бир гуруҳ туристлар билан келганман. Уларни фалон меҳмонхонага жойлаштириб, уйга қайтяпман. Эртага соат 8:00 да яна бориб уларни меҳмонхонадан олиб, турга чиқиб кетамиз"
Тушунтиришимга қарамасдан, ҳодимлардан бири "Ака, биз билан боришингизга тўғри келади" деди.
Унга "Сиз айтганларимни эшитмадингиз шекилли. Нима асосда сиз билан бораман ? Нима муаммо ? Ҳужжатлар жойида бўлса" деб оҳангимни жиддийлаштирдим. У эса "Ака, бориб шахсингизни аниқлаймиз, кейин кетаверасиз" деди. Унга шахсимни аниқлаш учун паспортим ва ҳамма ҳужжатларимни тақдим этганимни эслатдим. У яхши гап билан бормаслигимни тушунгач, "Майли ака, шу гапларингизни автобусдаги хўжайинимизга тушунтиринг" деди. Мен улар мени алдаб автобусга миндириб олмоқчилигини тушундим, шундай бўлса ҳам гапни чўзмасдан автобус олдига бордим ва майорнинг илтимосига кўра автобусга чиқдим. Чиқишим билан иккита милиционер шошиб автобусга чиқди, эшик ёпилди ва автобус ҳайдалди.
Автобуснинг ичида 7-8 нафар киши ўтирган эди. Мен бояги суҳбатни майор билан қайта такрорлай бошладим. У ҳам ҳодимларга ўхшаб хушмуомала, лекин хумдай гапга тушунмайдиган одам эди. Мен унга нима асосда мени олиб кетаётганларини сўрасам "Бу вазирнинг буйруғи" деди. Вазирнинг буйруғини кўрсатишини талаб қилсам, шаҳар ҳокимининг буйруғи деди. Хуллас, биз "мушук-сичқон" ўйнаб юргунимизча автобус квартални айланиб, одам қидирарди. Ҳодим майорга "Бўлдими, кетаверамизми ?" деса майор "Йўқ, ҳеч бўлмаса 15 та бўлсин" деди. Мен шунда, буларга айбим борми ёки йўқми, қонун борми ёки йўқми, фарқи йўқлигини, улар фақат статистикани тўлдираётганлигини, тепанинг буйруғини бажараётганлигини тушундим. Бу иш икки ҳодим ва майорга ҳам ёқмаётганлиги кўриниб турарди.
Бўлар иш бўлди. Майли буларнинг статистикасига бир киши қўшиб ёрдам қила қолай деб жим ўтирдим. Бизни "Учтепа тумани"нинг ит топмас жойидаги бир "Батальон"ми бир жойга олиб боришди. У ерда бизга ўхшаб олиб борилган одамларни минг десам ёлғон бўлмайди, майли камида 500 одам дея қолай. Ҳамма норози, ҳамма адолат талаб қилган. Кимнидир меҳмондан келаётганда, яна кимнидир уйининг олдида сигарета чекиб турганида майка шиппакда олиб кетишган.

Боргач мен шахсимни тезроқ аниқлашларини эртага ишга боришим кераклигини айтиб туриб олдим. Шунда ҳам ярим соатларда навбатим келди. Қўлларимга қора нарса суриб, бармоқ изларимни олишди ва бир дафтарга маълумотларимни ёзишди. Агар бориб текшира, ҳозир ҳам шу ерда турган бўлишим керак. Мен бу қилаётган ишлари ноқонуний эканлигини, мени қандайдир рўйхатларга туширишга ҳақлари йўқлигини айтсам, Шуҳрат деган ҳодим "Ака, сизга зарурми шу ? Жанжал қилсангиз сизни милицияга қаршилик кўрсатди" деб оформлять қиламиз, бекорга ўзингизга муаммо орттириб оласиз. Тинчгина, ёзилингда кетаверинг" деди.
Уларнинг қўлидан нималар келишини билганим учун бошқа ҳуқуқимни талаб қилмадим. Барчаси тугагач, ундан "Мен ҳозир кўчага чиқаман. Бу ерларда такси юрмаяпти. Яна бироз пиёда юраман. Мени қайтадан ушлаб олиб келмайсизларми ?" десам "Йўқ, бир марта олиб келдик, бўлди" деди. Уларнинг дарвозасидан ҳам оворагарчиликлар билан чиқиб олгач, ростдан ҳам бироз пиёда юриб, кейин зўрға такси топдим. Уйга соат 3:00 дан кейин етиб бордим. Эрталаб, соат 8:00 да режага кўра яна ишга чиқдим ва икки кундан кейин Парижга учиб кетдим.
Қавс ичида айтиб ўтишим керак, Францияда истиқомат қилаётган йилларим давомида мени БИРОН МАРТА ПОЛИЦИЯ ТЎХТАТГАН, ҲУЖЖАТ СЎРАГАН ВА ШАХСИМНИ АНИҚЛАГАН ЭМАС. Ваҳоланки, Францияда кун ёки туннинг истаган пайтида давлатнинг истаган шаҳар ёки қишлоғида юриб кўрганман.
Ундан кейин менга "Ҳозир ўзгарган" деб айтишди. Мен ўзгаришлар бўлганига, аҳвол яхшиланганига ишонаман. Аммо муаммо буткул йўқолиб кетмаганлигини воқеалар кўрсатиб турибди. Афсуски, бизда барчаси статистика учун қилинади. Бу нарса на халққа, ҳатто ИИВ ҳодимларининг ўзларига ҳам керак эмас. Бу кабинетидан чиқмасдан статистика қиладиган, селектор қиладиганларгагина керак холос. "Протокол" дегани шу нарса бўлади. У Конституция ва қонунлардан, юрт манфаатлари ва инсон ҳуқуқларидан ҳам устун туради !
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Уларнинг қўлидан нималар келишини билганим учун бошқа ҳуқуқимни талаб қилмадим. Барчаси тугагач, ундан "Мен ҳозир кўчага чиқаман. Бу ерларда такси юрмаяпти. Яна бироз пиёда юраман. Мени қайтадан ушлаб олиб келмайсизларми ?" десам "Йўқ, бир марта олиб келдик, бўлди" деди. Уларнинг дарвозасидан ҳам оворагарчиликлар билан чиқиб олгач, ростдан ҳам бироз пиёда юриб, кейин зўрға такси топдим. Уйга соат 3:00 дан кейин етиб бордим. Эрталаб, соат 8:00 да режага кўра яна ишга чиқдим ва икки кундан кейин Парижга учиб кетдим.
Қавс ичида айтиб ўтишим керак, Францияда истиқомат қилаётган йилларим давомида мени БИРОН МАРТА ПОЛИЦИЯ ТЎХТАТГАН, ҲУЖЖАТ СЎРАГАН ВА ШАХСИМНИ АНИҚЛАГАН ЭМАС. Ваҳоланки, Францияда кун ёки туннинг истаган пайтида давлатнинг истаган шаҳар ёки қишлоғида юриб кўрганман.
Ундан кейин менга "Ҳозир ўзгарган" деб айтишди. Мен ўзгаришлар бўлганига, аҳвол яхшиланганига ишонаман. Аммо муаммо буткул йўқолиб кетмаганлигини воқеалар кўрсатиб турибди. Афсуски, бизда барчаси статистика учун қилинади. Бу нарса на халққа, ҳатто ИИВ ҳодимларининг ўзларига ҳам керак эмас. Бу кабинетидан чиқмасдан статистика қиладиган, селектор қиладиганларгагина керак холос. "Протокол" дегани шу нарса бўлади. У Конституция ва қонунлардан, юрт манфаатлари ва инсон ҳуқуқларидан ҳам устун туради !
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
ФЕЙСБУКДАГИ МУАЛЛИФЛИК САҲИФАЛАРИМ !
Баъзан Чуғулистон, баъзан "Пахтачилик" ва бошқа номлар билан постлар қиляпман. Кўпчиликда "Чуғулистон қаер?" , "Чулун таппи ким ?", "Пахтачилик" нима у ?" деган саволлар пайдо бўлиши мумкин.
Мен узоқ йиллардан бери Фейсбукда бир неча муаллифлик саҳифаларини юритиб келаман. Улар қуйидагилар :
"Шахсий мулоҳазаларим" - ижтимоий-гуманитар соҳаларга оид мураккаб мавзуларни соддалаштириб, таҳлилий мақолалар бериладиган саҳифа.
"Чуғулистондан қитмир миш-мишлар" - Чуғулистон деган мавжуд бўлмаган, ўзим ўйлаб топган ҳаёлий давлатда юз берадиган ҳажвий саҳифа. Бош қаҳрамон - 130 ёшли Чулун таппи.
"Марсбукликлар" - Ижтимоий тармоқларда юз берадиган ҳолатларни карикатура қиладиган ҳажвий саҳифа.
"Пахтачилик" - Лаганбардорлик, пахта қўйиш каби иллатларни карикатура қилувчи ҳажвий саҳифа.
"Уч замон" канали Телеграмдаги илк муаллифлик каналим ҳисобланади. Шу сабабдан, каналда юқоридаги номлардаги маълумотларни берсам муаллиф мен эканлигимни билаверасизлар.
👉https://t.me/uchzam