ЎҚИТУВЧИЛАР ЖУРНАЛИСТ Ё ТАДҚИҚОТЧИ ЭМАС. УЛАРНИ ТИНЧ ҚЎЙИНГ!
"Халқ сўзи" газетасида мен кўпдан бери ёзмоқчи бўлиб юрган долзарб муаммо кўтарилибди. Мақолани улашяпман.
Муаммо ўқитувчиларга балл олиш учун газеталарда мақола чиқариш мажбуриятидир. Бу қарорни Вазирлар маҳкамаси чиқарган ва оқибатда бутун республикадаги 100 минглаб ўқитувчилар сарсон. Бу қарорни чиқарганлар нима чекиб олганлигини билмайман, нима бўлсаям кучлисидан чекканликлари аниқ.
Шундоғам ўқитувчилар дарс беришдан ташқари миллионта қоғоз тўлдиришлари, ҳужжатлар юборишлари керак. Мен ҳали уларни олиб чиқиб хашар қилдирганлари, пахта тердирганлари, кўчаларни супуртирилганини, одамларнинг уйларига кириб, ҳисобот тўлдиртирилганларини айтмаяпман.
Бунинг устига уларга мақола, тағин илмий мақола чиқариш мажбуриятини ҳам қўшиб қўйишган. Юртимизда нечта ўқитувчи бор ? 100 минг ? 400 минг ? Уларнинг ҳар бири 5 та мақола чиқарса 2 миллионта мақола бўлади. Энди тасаввур қилинг. Юртимизда йилига 2 миллионта мақола чиқариш учун етарли нашрлар борми ? Келинг, бор деб тасаввур қилайлик. 2 миллионта мақолани нега ўқитувчилар чиқариши керак ? Мақолаларни ўқитувчилар чиқарса, журналистлар, тадқиқотчилар нима қилади ?
Мақолани ёзиш дегани олдига келган овқатни чайнаб ейиш дегани эмас. Мақолани ҳамма ҳам ёза олмайди. Айниқса илмий мақолани. Уни ёзиш учун инсонлар олийгоҳларни тугатиб, бир неча йиллар тажриба тўплаб, бир дунё билимларни оладилар. Шундан кейин ҳам барча журналист ва тадқиқотчилар муваффақиятли қалам тебрата олмайдилар. Ҳар бир ўқитувчи қандай қилиб йилига 5 та мақола ёзиши мумкин.
Чекиб олганларнинг фантазиялари мақола билан тугамайди. Улар ўқитувчиларга балл олиш учун ўқувчиси олимпиадага чиқишини, синф раҳбари бўлишни мажбурий қилиб қўйганлар. Яқинда ўқувчиси олийгоҳга кириши керак деган таклифни ҳам бердилар.
Биродарлар, Ерни ушлаб туринглар, мен тушиб қолай дегим келади-ю, бу гапларни гапиришга ҳам кимдир кераклиги эсимга тушиб, ўзимни ушлайман.
"Азага борган одам ўз дардини айтиб йиғлар экан" деганларидай, мақола баҳонасида мен ҳам ичимдагиларни айтиб олдим. Ҳаволадаги мақолани ўқинглар. Айниқса, Вазирлар маҳкамасидаги чекиб олганлар ўқисин. Зора фаросатларига етиб борса ва ўқитувчиларни тинч қўйсалар !
Мақолани ўқиш учун ҳавола : http://xs.uz/uzkr/36063?fbclid=IwAR0Fddio8cL-uaR2w6OQfKdheYocyoRQHTh_o9otSWxLVM0RGKIdWDFuXsc
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon

Халқ сўзи
Вазирлар Маҳкамаси қароридаги банддан педагоглар норозими?
Бугун «мақоламни чиқариб беринг, пулини бераман», «мақола ёзиб беринг, рози қиламан» деб турли таҳририят эшигини тақиллатгувчи ўқитувчилар ҳақидаги хабарларнинг қулоғимизга чалиниши одатий ҳолга айланиб қолди. Аммо бу ҳолнинг сўнгги пайтларда авж олиши вазиятга…
#КунАнекдоти !
БУ АНОНИМ ҚЎНҒИРОҚЛАР ХИЗМАТИМИ ?
- Ало, бу Махсус хизматларнинг аноним қўнғироқлар орқали шикоят қилиш хизматими ?
- Ҳа, Шерзод ака, шу хизматга қўнғироқ қилдингиз. Нима шикоятингиз бор эди ?
- ...😬🙊🤐
😜😂😂
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
БУ АНОНИМ ҚЎНҒИРОҚЛАР ХИЗМАТИМИ ?
- Ало, бу Махсус хизматларнинг аноним қўнғироқлар орқали шикоят қилиш хизматими ?
- Ҳа, Шерзод ака, шу хизматга қўнғироқ қилдингиз. Нима шикоятингиз бор эди ?
- ...😬🙊🤐
😜😂😂
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
"ТАНИШ ГАПЛАР" КАНАЛИНИ ТАВСИЯ ҚИЛАМАН!
Мен ҳеч иккиланмасдан, бажонидил тавсия қиладиган каналлардан бири "Таниш гаплар" канали бўлади. Чунки каналнинг муаллифи Дилшод ака билан узоқ йиллардан бери Фейсбукда танишмиз ва унинг касбий, ижодий ва ҳажвий томондан фазилатларини кашф қилганман. Қайсидир маънода, туризм ва меҳмонхона бизнеси соҳасидаги ҳамкасбим, ҳозирда "HotelPro" консалтинг компаниясининг раҳбари тиғиз кун тартибидан ортиб, ўқувчилари учун вақт топади ва ўз билим ва тажрибалари ўқувчилари билан улашиб боради.
Хуллас, бу реклама эмас. Чин кўнгилдан тавсия. "Таниш гаплар" каналига уланинг. Ҳаволаси : @tanishgaplar
https://t.me/joinchat/AAAAAFcXIzDwy2CiGT2TOA

Telegram
Tanish Gaplar
Бу ерда қизиқарли гап ёзилган бўлиши мумкин эди)
Каналдаги постлар кўчирганда @tanishgaplar каналини кўрсатинг!
Алоқа учун : @tanishgaplarbot

РУСЛАН ШАРИПОВ ВАФОТ ЭТИБДИ.
ОАВлар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Руслан Шарипов вафот этганлиги ҳақида хабар бермоқда.
Руслан Шарипов "Болалар" гуруҳи ва бошқа бир неча юлдузларни саҳналарга олиб чиққан бастакор ва продюссер бўлиш билан бирга ўзининг қўшиқлари билан муҳлислар орттирган эди.
Руслан Шариповнинг жойлари жаннатда бўлсин. Оила аъзоларига сабр тилайман.
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ОАВлар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Руслан Шарипов вафот этганлиги ҳақида хабар бермоқда.
Руслан Шарипов "Болалар" гуруҳи ва бошқа бир неча юлдузларни саҳналарга олиб чиққан бастакор ва продюссер бўлиш билан бирга ўзининг қўшиқлари билан муҳлислар орттирган эди.
Руслан Шариповнинг жойлари жаннатда бўлсин. Оила аъзоларига сабр тилайман.
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Yo'qchilik
Ruslan Sharipov
"Йўқчилик йиқитар йигит зўрини", Руслан Шарипов
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Ðóñëàí Øàðèïîâ+Þ.Óñìîíîâà-Õàñðàò
Óçáåêèñòîí Õèò
"Ҳасрат", Руслан Шарипов ва Юлдуз Усмонова
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ЭЙФЕЛ МИНОРАСИ ФРАНЦИЯГА ҚИММАТГА ТУШМОҚДА!
Бу ҳақда Франциянинг ҳисоб палатаси маълумот берди. У Эйфел минораси раҳбариятининг бошқаруви ва ғазначилигига нисбатан танқидлар билдирган.
Сўнгги йилларда Эйфел минорасига чиқиш нархи уч марта оширилиб, 47% га қимматлаган. Натижада бу Эйфелга чиқувчилар сонининг пасайишига сабаб бўлган. Нархларнинг кўтарилишига сабаб қилиб кўрсатилган бўлган марказ қурилмагани етмагандек, у ҳатто режалаштирилмаган ҳам.
Эйфел минорасига чиқиш учун навбатнинг узоқлиги сайёҳлар томонидан энг кўп танқид қилинадиган томони бўлган. Эйфел минораси лифтлар бузилиб қолиши, ремонт ва ҳоказоларни баҳона қилиб, узоқ муддат минорага сайёҳлар чиқишини чеклаган. Натижада кирим камайиб кетган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уйда қолинг ва кайфиятни кўтаринг. 😊👏👍
Дилноза Ортиқовадан навбатдаги рақс.
Оғабек Собиров ижросида ашула.
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Дилноза Ортиқовадан навбатдаги рақс.
Оғабек Собиров ижросида ашула.
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
КАЛТАКСЕВАР, МАЗОХИСТ ХАЛҚИМДАН ЎРГИЛАЙ !
Фейсбукда Фарғона вилояти ҳокими коронавирус билан боғлиқ вазиятни яхши бошқараётганлиги, 12 000 дан ортиқ ўрин тайёрлаб қўйганлиги ва Фарғона вилоятидан шикоятлар камлиги ҳақида пост қўйилди.
Мен Ўзбекистонда инқирозни тўғри бошқараётган раҳбар борлигига унчалик ишонмасам ҳам агар Фарғона вилояти ҳокими шу ишларни қилган бўлса, фарғоналик юртдошларимиз учун хурсандман. 12 000 ўрни бу нафас олдириш аппаратлари ўрнатилган реанимация кароватларими ёки фақат оддий кароватларми деган саволлар ҳам бор. Асосийси, агар ҳоким шу ишларни қилган бўлса, у ўз ишини қилибди. Ташаккур. Ҳеч ким ўз ишини қилмайдиган юртда ўз ишини қилиш ҳам қаҳрамонлик.
Мен бу ҳақда ёзмоқчи эмасман. Мен ўзим доим ёзиб келадиган зўравонлик, уриш мавзуси ҳақида ёзмоқчиман.
Юқорида мен айтган постда кўпчилик, ҳатто илмли, профессор одамлар ҳам ҳоким ҳақида "Урса урсин, сўкса сўксин, асосийси ишини қилсин" деб ёзишяпти. Бу ўзининг сўконғичлиги билан танилган Фарғона ҳокимига нисбатан айтилган гап.
Буларни ўқиб, бунча калтаксевар, мозахист бўлмасак деб ўйлаб қоламан. Шу гапни "Урмасин, сўкмасин, асосийси ишини қилсин" деб фикрлаш қийинми ? Ишини қилган одамга уриш, сўкиш ҳуқуқларини тақдим этиш керак эканми ? Яна нима қилиш ҳуқуқларини бериш керак ?
Ҳоким дегани - халқ хизматчиси. Халқ уни ўз хизматини қилиш учун у ерга қўйган ва маошини тўлаяпти. Шундоғам анча "эркаликлари"га кўз юмяпти. Энди у ўз ишини қилса, калтак еб сўкиш ҳам эшитиши керакми ? Шу гапларни ёзаётганларнинг руҳий саломатликлари жойидамикан ?
Ўзи ўзбек жамиятида зўравонлик билан КАТТА муаммолар бор. "Эр хотинни уриб туриши керак", "Ота-она болани уриб туриши керак", "Ўқитувчи болани ёмон бўлсин деб урмайди, шунинг учун ураверсин", "Калтакдан одам ўлмаган" ва ҳоказо деган "асослар" бутун жамиятни ёввойи, зўровон жамиятга айлантириб бўлганмиз. Энди бунинг устига "Урсин, сўксин, ишини қилсин"ни қўшсак, баттар бўламиз.
Биринчидан калтакдан бемалол одам ўлиши мумкин. Агар ўлмаса ҳам калтак, сўкиш ва хўрлашдан соғлом одам чиқмайди. Калтак, баданга озор бериш, сўкиб руҳга озор бериш зўровонлик, қўрқитув воситаларидир. Қўрқув инсондаги ташаббускорлик, ижобий яратувчанлик фазилатларини ўлдириб, уни руҳан мажруқ қилади. Одам ташқаридан соғлом кўринаверади, ичидан эса картошка-пиёздан фарқи бўлмайди.
Шунинг учун барака топгур, калтак севар, мазохист халқим, сизлардан ўзим ўргилай! Калтакни қанчалик яхши кўрсангизлар ҳам, унинг хумори тутса ҳам уни легитимлаштирманглар. Сал фаросатларингизни ишлатинглар. Фарзандларимиз, келажак авлодлар, умуман жамиятимиз яхши яшасин десангизлар, калтакдан воз кечинглар !

Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

Ижтимоий тармоқлар фаоллари ва блогерлар коронавирус мавзусида пост ёзсалар қандай ёзилади ?
hujayra.uz (@hujayrauz) : - Kanalimning qadrli o‘quvchilari! Soatlarni to’g’rilab olamiz. Dunyoda koronavirusga chalinganlar soni 16 737 842 kishi, tuzalganlar soni 9 711 187 kishi va vafot etganlar soni 659 374 kishiga yetdi. Kuzatib turibman, ahvol jiddiylashmoqda, ayniqsa Toshkentda. O‘rtoqlar, koronavirusni davolaydigan dori hali ham topilmagan. Vaksina hamon yo‘q!
Alimoff (@nurbekalimov) : - Коронавирусга қарши гоҳ у гоҳ бу давлат вакцина топди деб хабарлар чиқади. Укам, сен ҳар бир чиққан хабарга ишанвурмагин. Ўзингни фикринг бўлсин. Кўпроқ китоб ўқигин. Шунда фейкни ростдан ажрата оладиган, илмли инсон бўласан ва сени лох қилишолмайди. Ёпта !
Асанов формати (@AsanovEldar) : - Менга муаммонинг бошқа томони қизиқ. Ҳар юз йилда пандемиялар, вабо, ўлат, грипп ва вируслар тарқалиб туради. Ўша пайтларда инсонларда тилга муносабат ва эътибор пасайиб кетади. Тил "миллат" деган сиёсий бирлашма учун асосий компонентлардан бири эканлигини ҳисобга олсак, коронавируснинг тилимизга таъсирига бефарқ бўлмаслигимиз керак. Акс ҳолда, тилга эътиборнинг пасайиши миллий ўзлигимизнинг барбод бўлишига олиб келиши мумкин.
САФАРИ (@nozimsafari) : - Ажойиб. Беморлар қаерга боришларини билмай юрибдилар, ижтимоий тармоқларда вафот этганлар ҳақида хабарлар кўпайиб бормоқда. Лекин ҳамма ёқ гўзал, осмонимиз мусаффо, хавотирга ўрин йўқ. Нима ҳам дердик, ёрқин популист ва етук демагоглар шунақа бўлишади, "маънавият"дан гапириб, ўзлари "маънавият" нималигини билмайдилар. Коронавирус билан ҳам шундай.
bakiroo (@the_bakiroo) : - Дастлаб хусусий клиникаларни аралаштиришмади. Эплай олмагач, хусусийларни ҳам жалб қилишга мажбур бўлишди. Жалб қилингач, уларни ишлашга қўйиб бериш керак эмасми ? Давлатнинг хусусий клиникаларнинг эркин фаолиятига аралашиши уларни ҳам давлат шифохоналарнинг бюрократик аҳволига солиб қўяпти. Демак, ишлашга, эркин фаолиятга қўйиб берилмаса муаммога хусусий клиникаларни жалб этишдан фойда йўқ экан. Шунақа бўп чиқаяпти. Омон бўл, миллат!
Tanish Gaplar @tanishgaplar : - Вирусни кўзи кўрми, дейман. Ҳамма жойда бетон билан йўллар тўсилганини кўрмай, тарқалиб ётибди-я... 6зи бу йокда адно4лардан йонганм йетмасмди
Allaev Uz @allaevuzb : - Бир пайтлар жаҳон молиявий инқирози юз берганда ақлли давлатлар тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ҳисобига инқироздан чиқиб кета билганлар. Тадбиркорлар иқтисодиётнинг ричаги. Уларга имкониятлар яратиб берилса, давлатга ҳам, халққа ҳам яхши бўлади. Чунки тадбиркор бир кеча-кундузда бор йўғи 4 соат ухлаб бўлса ҳам чўнтагида охирги бир сўмини ҳам иқтисодиётга тикади.
ТилиҒирром (@tiligirrom) : #Аччиққинаҳақиқат! Коронавирус борган сари кўплаб инсонларга юқишда давом этмоқда. Дарвоқе, у энди фақатгина "халқ орасида аниқланиб"гина қолмасдан, амалдорлар орасида ҳам аниқлана бошлади. #Анабўлмаса! Янада зўрлари @tiligirrom каналида - уланинг ва улашинг!
TROLL.UZ (@trolluz) : - Карантин 15 августгача узайтирилди. Унинг қоидалари ўзгартирилгани йўқ - Карантин продлен до 15 августа. Его правила не изменились.
АНТИДЕМИДРОЛ (@Antidemidrol) :
- Қалесиз, бойфрендиз кўринмий қолдила
- Ўлсин, карантинни дип келомаяптила. Сиз давлат ишида ишлийсизу, билмисзми карантин қачон тугаркин ?
- Карантин қачон тугаши сизга ёрдам бермийди дип қўрқаман
- Нега ?
- Ўзи коронавирусдан бекиниб карантинда ўтирган бойфренд карантиндан чиққач Нилувирусни олдига келармиди ?
- Э борингее, келиб келиб сизга этдимми дардимми ? Шунақа кунладаям бировни устидан қотип, мазза қилас 😡😡😡
-Хўп, узр... 😀
Uch zamon (@uchzamon) : - Юртимизда коронавирус билан боғлиқ муаммоларнинг оқибатлари яхши ёки ёмон бўлиши асосан бошқарувга боғлик... Ва 5 варақ фалсафа 😂!
ПС. Бу ярим ҳазил пост менинг фантазиямга асосланган ва реалликка даъво қилмайди. Блогер ва фаоллар ўзлари ҳақидаги банд унча ўхшамаган деб топсалар хафа бўлмайдилар деб умид қиламан! 😊🙏

ЛАБ ТАҚИНЧОҚЛАРИ !
Дунёда халқлар кўп ва уларнинг ўзларига ҳос урф-офатлари бор. Айрим урф-одатлар уларга амал қилувчилар учун табиий, қилмаса бўлмайдигандай туюлса, бошқалар учун ғалати ва аҳмоқликдай туюлиши мумкин.
Африка халқларида "Лаб тақинчоқлари" бошқалар учун тушунарсиз бўлган удумлардан биридир. Ушбу тақинчоқлар метал, ёғоч, фил суяги ёки бошқа материаллардан ясалиб, улар инсоннинг лабига тешиб ёки шу ҳолида тақилади. Йиллар ўтган сайин тақинчоқлар катталаштириб борилади ва инсоннинг лаблари унга мослашиб боради. Одатда тақинчоқлар пастки лабларга тақилади, аммо тепа лабларга тақилган ҳолатлари ҳам кузатилган. Уларни шу усулда қулоқларига тақадиган халқлар ҳам бор.
Бу тақинчоқларни тақувчилар у инсоннинг оғзига ёвуз руҳлар киришидан сақлайди деб ишонадилар. Бир замонлар бу усул қулдорларнинг зулмидан сақланиш учун ҳам ишлатилган деб айтадилар.

- Сўнгги пайтларда соқол мода бўлиб кетди. Футболчилар, артистлар, спортчиларнинг кўпчилиги соқол қўядиган бўлди. Сабабини билмайсизми ?
- Биламан ?
- Нега экан ?
- Мана бу суратга қара. Ўзинг тушуниб оласан 😜😂😂
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
- Биламан ?
- Нега экан ?
- Мана бу суратга қара. Ўзинг тушуниб оласан 😜😂😂
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
БЕРМУД ОРОЛИДА ИШЛАШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ?
Бермуд ороли ўзининг гўзал табиати ва манзаралари билан машхур. Коронавирус сабабли туристлардан мосуво бўлган орол янги инсонларни жалб қилиш учун бир йиллик визаларни жорий қилибди.
Агар бюрода ўтириб ишлашга мажбур бўлмасангиз ва узоқдан туриб онлайн ишлайверадиган бўлсангиз 227 еврога бир йиллик виза олиб, Бермудга учиб кетишингиз мумкин. Ва у ердан туриб, сўлим жойларда, пляж ёнида ишлаш орзуингизни амалга оширасиз.
Баҳонада "Бермуд учбурчаги" хавфлими ёки йўқми, шуни ҳам текшириб келасиз. 😜

#Коронамуттаҳамлик!
ДАВЛАТНИНГ ПУЛИГА ЛАМБОРЖИНИ
Уни буни қўйинглар. Дунёдаги кўплаб давлатлар қатори АҚШ ҳам ўз фуқаролари ва компанияларини молиявий қўллаб-қувватлаш учун пуллар берди.
"Катта давлатларда ҳам кичкина кўнгилсизликлар бўлиб туради" деганларидек 29 ёшли америкалик давлатдан шундоғам ойлигини олаётган ишчиларига ўзи ойлик бериши керак деб кўрсатиб, давлатдан 4 миллион $ га яқин пул ва кредитлар олади. Олган пулини эса ўзи айтганидай компанияга эмас, Ламборжини машина, тақинчоқлар сотиб олишга, отелларга сарфлайди. Давлат ҳали буларни билмаслиги мумкин эди, аммо "қаҳрамонимиз" янги машинасида тезликни ошириб қўлга тушади ва барчаси чиқиб келади. Энди у 70 йилгача қамалиши мумкин экан.

БАЛИҚ ТУТИШ ФАЛСАФАСИ
Ўғрилар, муттахамлар ва порахўрларни ушлаш балиқ тутишга ўхшайди. Қармоқни олдинроқ тортсангиз ҳам кейинроқ тортсангиз ҳам уларни қўлдан чиқарасиз. Хўракнинг атрофида айланиб, тегиб қочиб юриб, хўракни тишлаган пайтида хушёрликни йўқотмасдан қармоқни тортиш керак бўлади. Қармоққа илингандан кейин ҳам дарров тортмаслик керак, акс ҳолда, жон талвасасида типирчилаб ётганида қармоқни узиб қочиб кетиши мумкин.
Қармоққа илинадиганларини ушлаш учун қармоққа ерқурт, хамир, қурбақаларни ва баъзан майда балиқларни илиш керак бўлади. Агар майдон имкон берса, бемалол тўр билан ушласа ҳам бўлади. Лекин айрим наҳанг ёки китга ўхшаганлари бор. Уларни қармоқ ёки тўр билан ушлаб бўлмайди. Уларни ушлаш учун японларнинг кит овлаш усулидан фойдаланилади. Уларни ушлашга маскали балиқчиларни юбориш керак бўлади.
Қармоқларни сувга ташлаб қўйиб, вақтни ўтказиш учун одам фалсафа сўқиса мана шундай постларни ёзади. Майли мен қармоғимга қарай, хўрак қимирлаяпти. 😜🐠
👉https://t.me/uchzamon

АРАФА МУБОРАК, АЗИЗЛАР !
Биз ҳам арафа муносабати билан бўғирсоқлар пиширдик. Барчангизга Францияда байрам табриги йўллаймиз !
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Биз ҳам арафа муносабати билан бўғирсоқлар пиширдик. Барчангизга Францияда байрам табриги йўллаймиз !
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
АЙТАВЕРИБ, ОХИРИ ЭРИШЯПМИЗ!
Дастлаб, кам таъминланган 1,7 миллион аҳолига пул шаклида ёрдам кўрсатилиши ҳақида хабар чиққан эди. Энди шифокор, ўрта тиббиёт ҳодимлари ва ҳайдовчиларга ҳам моддий рағбатлантириш тўловлари бериладиган бўлибди.
ОАВдаги хабарларда шундай дейилади :
Ҳукуматнинг тегишли қарорига (№458, 30.07.2020й) кўра, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш учун жалб қилинган тез тиббий ёрдам ходимларига қуйидаги миқдорларда бир марталик моддий рағбатлантириш тўловлари берилади:
• врач ходимларга - 5 млн сўм;
• ўрта тиббиёт ходимларига (фельдшер ва санитарлар) - 4 млн сўм;
• ҳайдовчиларга - 3 млн сўм.
Ушбу тўловлар 1 июнгача ишга қабул қилинган ходимларга нисбатан қўлланилади.
ТЎҒРИ ЙЎЛГА ТУШАЁТГАНЛАРИ РОСТ БЎЛСИН !

ҚУРБОН ҲАЙИТ МУБОРАК, АЗИЗ ЮРТДОШЛАР!
Бу йилги Қурбон ҳайит "ўзига ҳос", инсоният учун синов бўлиб ўтмоқда.
Шу сабабдан, бу йилги байрам табриги асосан барчамиз синовлардан эсон-омон, соғ-саломат ўтиб олишимиз ҳақида бўлади.
Тезроқ бу пандемия ўтиб кетиб, саломатлик ва фаровон кунлар келсин.
Қурбон ҳайит муборак бўлсин!

ЎЗБЕКОНА ТАБРИКЛАР! Ўзингизга маъқулини юклаб олинг ва дўстларингизга юбораверинг! (Суратлар навбатдаги постда)
Табрик учун бир хил сурат ва видеоларни олишимиз одат тусига кириб бўлган.
Агар "копи-паст" табригингиздан бирон маъно ва фойда чиқсин десангиз мана бу Ўзбекистон шаҳарлари тасвири бор табрикларни юборинг. Ҳам гўзал, ҳам маъноли, ҳам файзли.
Яна бир бор, Ҳайит муборак!