СУИЦИД, ЁХУД ОДАМ ЎЗИНИ НЕГА ЎЛДИРАДИ ?
Француз ёзувчиси Андре Моруанинг "Танатос Палас Отел" деган новелласи бор. Унда бир француз банкир 112 доллардан сотиб олган акцияларининг нархи 59 долларга тушиб кетиши оқибатида бор будидан айрилади, ҳисобида бор йўғи 893 доллар пули қолади. Икки йил олдин ўзига хотин қилиб олган гўзал котибаси уни ташлаб кетади. Хўжайини "Энди нима қиламиз" деб қистай бошлайди. У ўзини ўлдириш ҳақида ўйлаб кўради. Шу маҳал "Танатос Палас Отел" деган меҳмонхонадан унга хат келади.
Хатда меҳмонхона директори унинг аҳволидан хабардор эканлигини айтиб, ўзини ўлдириш ҳам санъат эканлиги, уни истаган бир ҳаваскор қила олмаслигини, ўзини ўлдираман деб уриниб кўриб қанча одамлар ўлмасдан мажруқ бўлиб қолиб, кейин бир умр қийналиб яшаганликларини ёзади. Сўнгра унга бор йўғи 300 долларга ўз меҳмонхонаси хизматларини таклиф қилиб унга ўзини билдирмасдан, оғритмасдан профессионалларча ўлдиришга ёрдам беришини айтади. Юридик муаммолари ва диний виждон азоблари масаласини ўз зиммасига олишини билдиради ва унинг хизматларидан йилига 2000 киши фойдаланишини қистириб ўтади.
Ҳаётдан умидини узган, барча яқин инсонларидан айрилган ва курашишга ўзида куч топмаган банкир таклифни қабул қилади ва меҳмонхонага бориб жойлашади. У ерда барча шароитлар яхши, манзаралар гўзал, одамнинг баҳри дили очиладиган бўлади. Меҳмонхона директори банкирга бир гўзал мижоз аёлни таништириб қўяди. У аёл банкирга ўзини собиқ эри алдагани, ундан кейин бошқа эркаклар ҳам алдагани, ниҳоят ҳаётдан тўйиб кетганида меҳмонхонадан хат олганини айтиб беради.
Банкир ва аёл бир-бирларига ўрганиб қоладилар. Банкир кечқурун хонасига қайтиб, совуқ душ қабул қилгач, ҳаётнинг гўзаллигини қайта англай бошлайди. Эртаси куни банкир ва аёл сайрга чиқиб кетишади. Улар кечгача суҳбатлашадилар ва кечга яқин ҳаётдаги муаммолар ўткинчи эканлигини, яшаса уларни енгиш мумкинлигини тушуниб етадилар. Банкир меҳмонхона директори олдига кириб, унга қарори ўзгарганлигини, энди ўлмоқчи эмаслигини айтади.
Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Suisid-07-25
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉 https://t.me/uchzamon

Telegraph
СУИЦИД, ЁХУД ОДАМ ЎЗИНИ НЕГА ЎЛДИРАДИ ?
2010 йилда биринчи қизимиз бир ойлик бўлганида педиатр кўригига олиб бордик. Бу кўрик давомида педиатр чақалоқнинг ривожланиши, қитиқлари, сезгилари ва ҳоказоларни текширди. Текширувнинг бир жойи бор. Унда шифокор бир ойлик чақалоқнинг ҳар қўлига бир кўрсаткич…
ФРАНЦИЯДАГИ БИР ШАҲАР ҲОКИМИЯТИНИНГ РАСМИЙ САҲИФАСИ 30 ТА ТЕРАКНИНГ КЕСИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗ ХАЛҚИГА ЭЪЛОН БЕРЯПТИ!
"ЭЪЛОН !
👉 Сўнгги йилларда юз берган иссиқ ҳаво оқибатида оғир аҳволга келган, "Ла Шом" стадионидаги 30 та терак дарахтлари қариб, ўлар ҳолга келиб қолган.
👉 Жуда синувчан ва аҳоли учун хавфли бўлиб қолганлиги учун ушбу дарахтлар 23-24 июль кунлари "АТГЕР" корхонаси томонидан кесилади.
✅ Кесилган дарахтлар майдаланиб, шаҳардаги гуллар остига ўғит сифатида ташланади.
✅ Бу йил қишда уларнинг ўрнига қайта дарахтлар экиш бўйича имкониятлар ўрганиб чиқилади"
Бор йўғи 30 та терак. Ҳокимият уларнинг нима учун кесилиши, қайси корхона кесиши, кесилган дарахтлар нима бўлиши ва ўрнига дарахтлар экилишини билдиряпти. Бунинг устига исботига кесиладиган дарахтларнинг суратини қўйяпти.
Тағин бу французларнинг томи кетган десам ҳайрон бўласизлар. 😜😂
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon

"ПРОТОКОЛ" МУАММОСИ ЎЗИМ МИСОЛИМДА
2016 йилда Ўзбекистонга бир гуруҳ туристлар билан бордим. Гуруҳ ВИП туристлардан иборат бўлиб, уларнинг Ўзбекистонга сайёҳ бўлиб боришларининг шартларидан бири шахсан ўзим улар билан саёҳатга боришим ва бошдан оёқ жавобгар бўлишим керак эди.
Гуруҳ 2 ҳафта давомида Ўзбекистоннинг Хива, Нукус, Бухоро, Нурота, Самарқанд, Тошкент, Фарғона, Риштон, Қўқон шаҳарларини томоша қилди. Уларнинг ҳар бир шаҳарларда сотиб олган қимматбаҳо буюмлари чемоданларга сиғмай қолганидан деярли ҳар бир шаҳарда янги чемоданлар сотиб олишларига тўғри келди. Яъни улар саёҳат учун тўлаган қиммат нархларидан ташқари Ўзбекистоннинг ўзида минглаб долларларни қолдириб келдилар.
Саёҳат якунида Фарғонадан Тошкентга кеч қолиб етиб келдик. Шу сабабдан, ресторанга ҳам кеч бордик ва овқатланиб, меҳмонхонага тунги 00:00 ларга яқин бордик. Меҳмонхона Жанубий вокзалнинг олдида эди. Мен туристлар хоналарига жойлашганларини назорат қилиб, кўчага чиқдим ва уйга қайтиш учун такси ушламоқчи бўлдим.

Шунақасига юриб кетдим ва аксига олиб такси топилавермади. Жанубий вокзал олдидан Чилонзор метро томонга кўтариладиган жойга келганимда такси топилавермагани учун бироз пиёда юришга қарор қилдим. Чилонзор метро, Шуҳрат чоррахаси, Фарҳод бозори мен учун қадрдон жойлар, талабалик йилларимиз шу жойларда ўтган. У ерларни кўрмаганимга ҳам анча бўлди, баҳонада ўзгаришларни кўраман деб ўйладим. Чилонзор метродан ўтиб Шуҳрат чорраха томон юриб бораётган эдим, олдимга ИИВнинг "Ота йўл" автобуси келиб тўхтади ва ичидан иккита "рядовой" милиционер тушиб келди. Менда барча ҳужжатларим жойида бўлгани учун хавотир олмадим. Милиционерлар келиб мендан ҳужжатларимни сўради. Кайфиятим яхши бўлгани учун "Олдин ўзингизни таништиринг" деб расмиятчилик ҳам қилмасдан паспортимни бердим. Улар паспортни кўриб, "Хоразмлик экансиз, пропискангиз йўқ экан" дейишни бошлади. Энсам қотган бўлса ҳам табассум ва хушмуомалалик билан уларга тушунтирдим :
"Мен Парижда яшайман. Мана бу Франциядаги ҳужжатим. Мана бу Ўзбекистон паспортим. Мана бу Париждан учиб келган билетим ва мана бу икки кундан кейин Парижга учиб кетадиган билетим. Бугун Фарғонада эдик, боя Тошкентга келдим. Бунинг учун менга Тошкент прописка керак эмас. Мен бир гуруҳ туристлар билан келганман. Уларни фалон меҳмонхонага жойлаштириб, уйга қайтяпман. Эртага соат 8:00 да яна бориб уларни меҳмонхонадан олиб, турга чиқиб кетамиз"
Тушунтиришимга қарамасдан, ҳодимлардан бири "Ака, биз билан боришингизга тўғри келади" деди.
Унга "Сиз айтганларимни эшитмадингиз шекилли. Нима асосда сиз билан бораман ? Нима муаммо ? Ҳужжатлар жойида бўлса" деб оҳангимни жиддийлаштирдим. У эса "Ака, бориб шахсингизни аниқлаймиз, кейин кетаверасиз" деди. Унга шахсимни аниқлаш учун паспортим ва ҳамма ҳужжатларимни тақдим этганимни эслатдим. У яхши гап билан бормаслигимни тушунгач, "Майли ака, шу гапларингизни автобусдаги хўжайинимизга тушунтиринг" деди. Мен улар мени алдаб автобусга миндириб олмоқчилигини тушундим, шундай бўлса ҳам гапни чўзмасдан автобус олдига бордим ва майорнинг илтимосига кўра автобусга чиқдим. Чиқишим билан иккита милиционер шошиб автобусга чиқди, эшик ёпилди ва автобус ҳайдалди.
Автобуснинг ичида 7-8 нафар киши ўтирган эди. Мен бояги суҳбатни майор билан қайта такрорлай бошладим. У ҳам ҳодимларга ўхшаб хушмуомала, лекин хумдай гапга тушунмайдиган одам эди. Мен унга нима асосда мени олиб кетаётганларини сўрасам "Бу вазирнинг буйруғи" деди. Вазирнинг буйруғини кўрсатишини талаб қилсам, шаҳар ҳокимининг буйруғи деди. Хуллас, биз "мушук-сичқон" ўйнаб юргунимизча автобус квартални айланиб, одам қидирарди. Ҳодим майорга "Бўлдими, кетаверамизми ?" деса майор "Йўқ, ҳеч бўлмаса 15 та бўлсин" деди. Мен шунда, буларга айбим борми ёки йўқми, қонун борми ёки йўқми, фарқи йўқлигини, улар фақат статистикани тўлдираётганлигини, тепанинг буйруғини бажараётганлигини тушундим. Бу иш икки ҳодим ва майорга ҳам ёқмаётганлиги кўриниб турарди.
Бўлар иш бўлди. Майли буларнинг статистикасига бир киши қўшиб ёрдам қила қолай деб жим ўтирдим. Бизни "Учтепа тумани"нинг ит топмас жойидаги бир "Батальон"ми бир жойга олиб боришди. У ерда бизга ўхшаб олиб борилган одамларни минг десам ёлғон бўлмайди, майли камида 500 одам дея қолай. Ҳамма норози, ҳамма адолат талаб қилган. Кимнидир меҳмондан келаётганда, яна кимнидир уйининг олдида сигарета чекиб турганида майка шиппакда олиб кетишган.

Боргач мен шахсимни тезроқ аниқлашларини эртага ишга боришим кераклигини айтиб туриб олдим. Шунда ҳам ярим соатларда навбатим келди. Қўлларимга қора нарса суриб, бармоқ изларимни олишди ва бир дафтарга маълумотларимни ёзишди. Агар бориб текшира, ҳозир ҳам шу ерда турган бўлишим керак. Мен бу қилаётган ишлари ноқонуний эканлигини, мени қандайдир рўйхатларга туширишга ҳақлари йўқлигини айтсам, Шуҳрат деган ҳодим "Ака, сизга зарурми шу ? Жанжал қилсангиз сизни милицияга қаршилик кўрсатди" деб оформлять қиламиз, бекорга ўзингизга муаммо орттириб оласиз. Тинчгина, ёзилингда кетаверинг" деди.
Уларнинг қўлидан нималар келишини билганим учун бошқа ҳуқуқимни талаб қилмадим. Барчаси тугагач, ундан "Мен ҳозир кўчага чиқаман. Бу ерларда такси юрмаяпти. Яна бироз пиёда юраман. Мени қайтадан ушлаб олиб келмайсизларми ?" десам "Йўқ, бир марта олиб келдик, бўлди" деди. Уларнинг дарвозасидан ҳам оворагарчиликлар билан чиқиб олгач, ростдан ҳам бироз пиёда юриб, кейин зўрға такси топдим. Уйга соат 3:00 дан кейин етиб бордим. Эрталаб, соат 8:00 да режага кўра яна ишга чиқдим ва икки кундан кейин Парижга учиб кетдим.
Қавс ичида айтиб ўтишим керак, Францияда истиқомат қилаётган йилларим давомида мени БИРОН МАРТА ПОЛИЦИЯ ТЎХТАТГАН, ҲУЖЖАТ СЎРАГАН ВА ШАХСИМНИ АНИҚЛАГАН ЭМАС. Ваҳоланки, Францияда кун ёки туннинг истаган пайтида давлатнинг истаган шаҳар ёки қишлоғида юриб кўрганман.
Ундан кейин менга "Ҳозир ўзгарган" деб айтишди. Мен ўзгаришлар бўлганига, аҳвол яхшиланганига ишонаман. Аммо муаммо буткул йўқолиб кетмаганлигини воқеалар кўрсатиб турибди. Афсуски, бизда барчаси статистика учун қилинади. Бу нарса на халққа, ҳатто ИИВ ҳодимларининг ўзларига ҳам керак эмас. Бу кабинетидан чиқмасдан статистика қиладиган, селектор қиладиганларгагина керак холос. "Протокол" дегани шу нарса бўлади. У Конституция ва қонунлардан, юрт манфаатлари ва инсон ҳуқуқларидан ҳам устун туради !

Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

ФЕЙСБУКДАГИ МУАЛЛИФЛИК САҲИФАЛАРИМ !
Баъзан Чуғулистон, баъзан "Пахтачилик" ва бошқа номлар билан постлар қиляпман. Кўпчиликда "Чуғулистон қаер?" , "Чулун таппи ким ?", "Пахтачилик" нима у ?" деган саволлар пайдо бўлиши мумкин.
Мен узоқ йиллардан бери Фейсбукда бир неча муаллифлик саҳифаларини юритиб келаман. Улар қуйидагилар :
"Шахсий мулоҳазаларим" - ижтимоий-гуманитар соҳаларга оид мураккаб мавзуларни соддалаштириб, таҳлилий мақолалар бериладиган саҳифа.
"Чуғулистондан қитмир миш-мишлар" - Чуғулистон деган мавжуд бўлмаган, ўзим ўйлаб топган ҳаёлий давлатда юз берадиган ҳажвий саҳифа. Бош қаҳрамон - 130 ёшли Чулун таппи.
"Марсбукликлар" - Ижтимоий тармоқларда юз берадиган ҳолатларни карикатура қиладиган ҳажвий саҳифа.
"Пахтачилик" - Лаганбардорлик, пахта қўйиш каби иллатларни карикатура қилувчи ҳажвий саҳифа.
"Уч замон" канали Телеграмдаги илк муаллифлик каналим ҳисобланади. Шу сабабдан, каналда юқоридаги номлардаги маълумотларни берсам муаллиф мен эканлигимни билаверасизлар.
👉https://t.me/uchzam

Франция президентининг соҳибқирон юртини кўриш орзуси
Франция тарихида Наполеон Бонапарт, Шарл де Голлдан кейинги ўринда номи айтиладиган шахс Франциянинг собиқ президенти Франсуа Миттеран бўлади. Бунга унинг президентлик даврида жаҳон ҳамжамиятида Франциянинг мавқеини юксалтирганлиги сабабдир. Миттеран мамлакатни 14 йил бошқарган. Бу даврда бир-биридан гўзал давлатларга ташриф буюриб, дунёнинг энг нуфузли шахслари билан учрашган.
Миттераннинг Ўзбекистонга ташрифи ўша даврда ҳам маълум сиёсий сабабларга кўра энг кўп шарҳланган ҳодисалардан бири бўлган эди, ҳозир ҳам қизиқувчи инсонлар орасида эътиборга молик воқеалардан бўлиб келмокда.
Миттераннинг Ўзбекистонга ташрифи унинг умридаги энг сўнгги сафарларидан бири бўлиб, у бу «аҳамиятсиз» давлатга ташрифни Франция ташқи ишлар вазирлиги ва инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг қаршиликларига қарамасдан амалга оширади...
...Хивада президентга ҳамроҳлик ва таржимонлик қилган ёки бошқа хизматларда бўлган инсонлар президент Миттеран протоколни бузиб Хивада ярим соат кўпроқ қолишни сўраганини ҳикоя қилишади. Уларнинг гувоҳлик беришича, Франсуа Миттеран «Хивага бир марта бўлса ҳам келмаган француз француз эмас» деб айтган экан. Миттеран Ўзбекистонга ташрифи доирасида ўзи билан келган бюджет вазири Николя Саркозига «Сиз сиёсатда узоққа борасиз» деб айтади. Миттеран айтганидай, Николя Саркози 2007 — 2012-йилларда Франциянинг президенти бўлади...
Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Fransiya-prezidentining-sohibqiron-yurtini-korish-orzusi-07-27

Франция президентининг соҳибқирон юртини кўриш орзуси.
Франция тарихида Наполеон Бонапарт, Шарл де Голлдан кейинги ўринда номи айтиладиган шахс Франциянинг собиқ президенти Франсуа Миттеран бўлади. Бунга унинг президентлик даврида жаҳон ҳамжамиятида Франциянинг мавқеини юксалтирганлиги сабабдир. Миттеран мамлакатни…
#КунАнекдоти !
ДАДАМ ТАКСИСТ ДЕМАЙСАНМИ ?
Бир йигит таксига чиқибди. Таксист амаки йигитга савол берибди :
- Ҳа, ука, хурсанд кўринасиз ?
- Амаки, албатта хурсанд бўламанда. Бугун дарс тайёрлаш баҳонасида севган қизимнинг уйига боряпман. Дадаси, билан онаси лох бўлиб ишонди. Қизларининг бошини айлантириб юрганимни билмайди. Кечқурун дарс баҳона қизнинг хонасига кириб кетамиз, у ёғини ўзингиз тасаввур қилаверинг хи-хи-хи...
Кечқурун йигит қизнинг уйига борибди. Қизнинг онаси уни табассум билан кутиб олибди. Қўярда қўймай дастурхонга таклиф қилишибди. Дастурхондаги ноз-неъматларни кўриб йигитнинг иштаҳаси очилиб кетибди. Ўтириб энди нон синдиришган экан қизнинг дадаси кириб келибди. Қизнинг дадасини кўрган йигит бошини ерга эгиб, қўлларини дуога очиб дуо қилишни бошлабди :
- Эй худойим, бизнинг қилган барча гуноҳларимизни ўзинг кечир. Биз гуноҳкор бандаларни ўзинг кечир...
Орадан бир минут ўтсаям, йигит тўхтамасмиш, 10 минут ўтсаям дуони давом эттираверармиш. Бир маҳал қиз уни тўхтатиб, "Бу нима қилганингиз. Қисқа дуо қилсангиз бўлди. Художўй, яхши инсон эканингизни биламиз, лекин қисқароқ дуо қилсангиз ҳам бўлади" дебди. Шунда йигит бошини ердан кўтармай :
- Менку дуони қисқароқ қилишим мумкин. Сен нега менга даданг таксист эканини айтмаган эдинг дермиш. 😜😂
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ДАДАМ ТАКСИСТ ДЕМАЙСАНМИ ?
Бир йигит таксига чиқибди. Таксист амаки йигитга савол берибди :
- Ҳа, ука, хурсанд кўринасиз ?
- Амаки, албатта хурсанд бўламанда. Бугун дарс тайёрлаш баҳонасида севган қизимнинг уйига боряпман. Дадаси, билан онаси лох бўлиб ишонди. Қизларининг бошини айлантириб юрганимни билмайди. Кечқурун дарс баҳона қизнинг хонасига кириб кетамиз, у ёғини ўзингиз тасаввур қилаверинг хи-хи-хи...
Кечқурун йигит қизнинг уйига борибди. Қизнинг онаси уни табассум билан кутиб олибди. Қўярда қўймай дастурхонга таклиф қилишибди. Дастурхондаги ноз-неъматларни кўриб йигитнинг иштаҳаси очилиб кетибди. Ўтириб энди нон синдиришган экан қизнинг дадаси кириб келибди. Қизнинг дадасини кўрган йигит бошини ерга эгиб, қўлларини дуога очиб дуо қилишни бошлабди :
- Эй худойим, бизнинг қилган барча гуноҳларимизни ўзинг кечир. Биз гуноҳкор бандаларни ўзинг кечир...
Орадан бир минут ўтсаям, йигит тўхтамасмиш, 10 минут ўтсаям дуони давом эттираверармиш. Бир маҳал қиз уни тўхтатиб, "Бу нима қилганингиз. Қисқа дуо қилсангиз бўлди. Художўй, яхши инсон эканингизни биламиз, лекин қисқароқ дуо қилсангиз ҳам бўлади" дебди. Шунда йигит бошини ердан кўтармай :
- Менку дуони қисқароқ қилишим мумкин. Сен нега менга даданг таксист эканини айтмаган эдинг дермиш. 😜😂
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
#Маҳаллийтуризм! #Mahallijturizm!
"САҲРОДАГИ ЛУВР" ЮРТИМИЗДА ЖОЙЛАШГАНИНИ БИЛАСИЗМИ ?
Дунёдаги кўплаб давлатлар, хусусан Бирлашган араб амирликлари катта пуллар эвазига ўз ҳудудига Лувр музейининг филиалини очган. Бизда эса Луврнинг филиалини очишга ҳожат йўқ. Худонинг назари тушса шунчалик тушади. Юртимизда "Саҳродаги Лувр" номини олган "Савицский музейи", тўғри номи "Қорақалпоғистон республикаси давлат музейи" жойлашган.
Музей Нукус шаҳрида жойлашган бўлиб, фақат шу музейни кўриш учунгина Ўзбекистонга саёҳат қиладиган сайёҳлар бор. Шахсан ўзим шу музейга боришни орзу қилган инсонларни Ўзбекистонга саёҳатга юборганман.
"Савицский музейи" 1966 йилда Игор Савицский томонидан Нукус шаҳрида очилган. Савицский дастлаб музейни Урганчда очмоқчи бўлган, аммо ўша пайтдаги Хоразм обкоми "Хоразмга музей-пузей керак эмас, пахта планни бажариш керак" дегандай жавоб қилган. Шундан кейин Савицкий музейни Нукусда очган.

Савицский умри давомида маҳаллий рассомлар чизган авангард жанрига оид картиналарни сотиб олиб йиғиб борган ва Россияга саёҳат қилган пайтларида Европанинг шоҳ асарларини ҳам олиб келган. Натижада ҳозирга келиб музейда 90 000 дан ортиқ тасвирий санъат асарлари йиғилган ва у дунёда авангард суратлар бўйича дунёда "Эрмитаж" музейидан кейин 2-ўринда туради. Музей Хоразм цивилизациясининг қадимий даврига оид экспонатларни ҳам ўз ичига олган.
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Суваракни соғган Чуғуллар !
Чулун таппи бизни қойил қолдирди. Унинг уйига меҳмонга борган эдик. У дастурхонга 2 та нон олиб келдида, биттасини бизнинг олдимизга қўйиб иккинчисини увоқларга бўлиб, ерга ташлаб "маҳ-маҳ-маҳ" деб чақирди. Биз ичимизда, "э қурумсоқ, бизга олиб келган ноннинг биттасини ўз итига бермокчи" деб турсак, ошхонадан бир гала сувараклар югуриб чиқиб, нон увоқларини еб, ошхонага қайтиб кириб кетдилар. Табиийки, бундан бизнинг томимиз кетиб колай деди. Кейин аста Чулун таппига юзландик. У бор гапни бизга айтиб берди.
Чулун таппи :
- Сизларни қойил қолдирдимми ? Бу ҳали ҳеч нарса эмас. Ҳозир сизга битта воқеани айтиб бераман, уни эшитгач, очилиб қолган оғизларингиздан сувараклар сув ичиб кетади. Хабарингиз бор, менинг уйимни кўпдан бери сувараклар босиб кетган эди. Уларни йўқотаман деб роса ҳаракат қилганман, аммо уларни йўқотишнинг сира иложи бўлмаган эди. Кейин суваракларни яхшироқ ўрганиш учун китобларни ўқиб кўрсам, сувараклар дунёдаги энг ноёб жонзодлардан бири бўлар эканлар.

Масалан, сувараклар дунёдаги овқат емай, сув ичмай энг кўп яшай оладиган жонзодлар экан. Улар ақл бовар қилмас даражада тез кўпаяр эканлар. Чуғулистон олимларининг аниқлашларича, дунёда учинчи жаҳон уруши бўлиб, атом бомбалар ишлатилиб, ер юзидаги барча жонзотлар қирилиб кетадиган бўлса, дунёда фақатгина суваракларгина тирик қолар эканлар. Энг асосийси, сувараклар дунёдаги энг бефойда жонзотлар эканлар. Улардан бировга бир тийинлик фойда келмас экан. Ушбу маълумотларни билиб олгач, уларни йўқотишга ҳаракат қилиб, аҳмоқлик қилиб қўйишимга оз қолганлигини тушуниб етдим. Биз Чуғуллар суваракларни йўқотишимиз эмас, аксинча улардан ўрнак олишимиз керак экан.
Чунки биз Чуғуллар худди сувараклар каби бировларнинг уйларига кириб, уларнинг ички ҳаётларига аралашишни жуда яхши кўрамиз. Ундан кейин бировга фойда келтириш бизнинг энг ёмон кўрган ишимиз. Эътибор қилган бўлсангиз, мана шундай Чуғулча фазилатларга эга бўлган инсонлар узоқ умр кўрадилар. Менинг 130 ёшга кирганлигим бунинг исботидир.
Шундан кейин мен суваракларга тегмайдиган, аксинча уларни улуғлайдиган бўлдим. Суваракнинг ҳайкалини ҳам ясаттириб келдим. Қароримни суваракларнинг ўзларига айтган эдим, суваракларнинг кўзларига ёш келиб кетди. Улар "бизни шу пайтгача ҳеч ким бунчалик эзозламаган эди" деб бир-бирларини қучоқлаб хўнг-хўнг йиғладилар.

Шундан кейин суваракларнинг каттаси олдимга келдида, Чуғул тилида гапира бошлади :
« - Эй Чулун таппи, сенга сувараклардан саломлар бўлсин. Чуғулларнинг ичида бизни англаб етган биринчи инсон бўлдинг. Билсанг, аслида дунёдаги миллиардлаган инсонларнинг орасида бизга ўхшаганлари жуда ҳам кўп. Тўғрироғи, бизларнинг сизлардаги кўплаб инсонлар билан кўринларишимиз ҳар хил бўлгани билан биз барчамиз амалда бир хил жонзотлардирмиз. Мана шу ҳақиқатни англаб етганинг учун сенга бизнинг туҳфамиз бор. Сенга бир сирни очамиз. Биз суваракларнинг чидамлилигимизнинг сири бу бизнинг суварак сути ичишимиздадир. Суваракларнинг орасидаги битта тур вакиллари тухум қўймасдан, болаларини қорнида катта қиладилар. Уларнинг сутлари дунёдаги барча сутлардан бир нечта баробар қувватлидир. Уларнинг сутидан ким ичса, умри узун ва барча машаққатларга чидамли бўлади. Бугундан бошлаб сенга ҳам уша суваракларни соғиб сутидан ичишга рухсат берамиз. Ўзинг суваракка ўхшаганинг учун сенинг ёшинг 130 га чиққан бўлса, бизнинг сутимизни ичганингдан кейин атом бомбаси тушса ҳам ўлмайдиган бўласан ».
Кейин мен улар айтган суваракни соғиб сутидан ичдим. Эндиликда сувараклар билан тинч-тотувликда яшай бошладик. Мен уларга озиқ-овқатлар бераман, улар эса менга ўз сутларидан берадилар.
Шунинг учун барча Чуғуллар билиб қўйишлари керак. Агар улар узоқ умр кўришни, чидамли бўлишни ва одамларга фойда келтирмасликни истасалар, суваракларни улуғласинлар ва улардан ўрнак олсинлар… Бўлмаса энди менга рухсат, суварак сути ичадиган вақтим бўлди. Сизлар аста оғизларингизни ёпингларда, уйингизга равона бўлинглар. Йўл-йўлакай бу миш-мишни барча Чуғулларга улашиб кетишни унутманглар.
Дониёр Рўзметов