#Коронаҳазил!
ЭРЛАРИМИЗНИНГ ЎЙНАШЛАРИ ВА ЯШИРИН КУНДОШЛАРИМИЗГА МУРОЖАТ!
Ҳой, эрларимизнинг ўйнашлари,
шу пайтгача эрларимизни биз билан баҳам кўриб келдиларингиз индамадик. Топган пулининг ярмини сизларга сафрлашди индамадик. Энди карантинга келганда уларни битта биз боқар эканмизми? Сизлар фақат яхши кунларда керак бўлсаларингиз, оғир кунларда фойдаларингиз тегмаса сизлардан нима фойда?
Биз карантин бошлангандан бери буларни пешонамизда олиб ўтиравериш жонимизга тегди. Сизларга талабимиз, ёки йўлини қилиб эрларимизни бир икки кунга олиб кетинглар, биз ҳам бир дам олайлик. Ёки карантин ўтгач уларни унутинглар.
Ҳурмат билан,
Аллақачон эри жонига тегган аёллар жамияти (Собиқ "эрининг ўйнашларидан безор аёллар" жамияти) 😜😂
Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon

#Коронаҳазил! #Коронатаъсир!
2020 йил дунёда банк тизими учун инқилобий йил бўлди десак адашмаймиз.
2020 йилгача банкларга маска ва қўлқопда келиш ўғриларга ҳос деб ҳисобланиб, таъқиқланган бўлса, 2020 йилдан бошлаб банкларга маска ва қўлқопсиз келиш таъқиқланди.
Замон тескари айланаман деса бир зумда айланаверар экан. 😜

Уни буни қўйинглар.
Франциянинг уй-жой соҳасидаги энг йирик компанияларидан бири, йилига 4,5 миллиард евро пул айланадиган "Nexity" компаниясининг 51 ёшли раҳбари коронавирусдан вафот этибди.
Бу Коронавирус бой-камбағал, подшо-фуқаро, ёш-қари, эркак-аёл танламаслигига исбот бўлади. Яқинларига сабр тилаймиз.
Уйда қолинг, дўстлар, ўзингизни ва яқинларингизни асранг!
Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
Манба: https://immobilier.lefigaro.fr/article/le-directeur-general-de-nexity-est-decede-victime-du-covid-19_2b750838-8611-11ea-ba7f-c4cb3df01c44/?utm_medium=Social&utm_source=Facebook#Echobox=1587733188

Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

КОРОНАВИРУС ЭКОЛОГИЯ УЧУН ҲУШХАБАР(МИ?) !
2020 йилнинг бошидан номаълум коронавирусининг тарқалиши инсониятни ваҳимага солиб қўйди ва юқорида айтилган ҳолатларни инсон фақат орзу қилиши мумкин бўлган минимум даражагача пасайтириб қўйди. Февраль ойи охири, март, апрель ойларида Ер юзида самолётлар парвозлари, поездлар қатновлари, шахсий ва жамоат транспортларидан фойдаланиш миминум даражагача пасайди. Бу дегани атмосферага миллиардлаб тонна иссиқлик гази ташланмади. Завод ва фабрикаларнинг ҳам тўхтаб қолганлигии транспортлардан ҳам "фойдалироқ" бўлди. Бунга қурилишларнинг тўхтагани, қишлоқ хўжалиги ишларининг тартибли олиб борилганлиги, инсонларнинг аҳлатлари дуч келгандай ташланмаганлигини қўшсак, Ер сайёраси бир мазза қилиб нафас олди дейишимиз мумкин бўлади...
...Аммо бу қанча давом этади ? Пандемия тугагандан кейин инсоният қайта англаб етган эзгу амаллар ва қадриятларни сақлаб қоладими ? Афсуски...
Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Koronavirus-ekologiya-uchun-hushxabarmi-04-25

Telegraph
КОРОНАВИРУС ЭКОЛОГИЯ УЧУН ҲУШХАБАР(МИ?) !
Коронавирус пандемияси дунё учун оғир келди. Нафақат оғир келди, балки илм-фан, тиббиёт, техника ва информацион технологиялар улкан ютуқларга эришган 2020 йилда юз бериши инсоният учун мисли кўрилмаган ва кутилмаган инқирозни юзага келтирди. Бу инқироз дастлаб…
#КунАнекдоти!
Бир эр-хотиннинг уйини ўғри уриб кетибди. Ўғри ярим тунда, ойнадан кириб уйни шип шийдон қилиб кетибди.
Эр-хотин милицияга хабар берибдилар. Орадан бироз вақт ўтгач, милиция уларга телефон қилиб, ўғри ушланганлигини айтибди. Эр чопиб милицияхонага етиб борибди ва дебди:
- Ўртоқ командир, ўғрини кўрсам майлими?
- Йўқ, қизишманг, бизга ишонаверинг, ўғри тегишли қонуний жазосини олади
- Ўрток командир, сиз тушунмадингиз. Мен унга ёмонлик қилмоқчи эмасман. Фақат ундан сўрайдиган нарсам бор.
У қандай қилиб ярим тунда, соат 2 да хотинимни уйғотиб юбормасдан уйимизга ойнадан кириш сирини менга ўргатса мен унга қарши даъво аризамни қайтиб оламан! 😜😂

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"❌ Ижтимоий тармоқларда тарқалган бу видео “FAKE” 🦖
Бундай видеоларга асло ишонманглар, сиз 21 асрда яшаябсизлар, бу видеони қайсидур онги пас фотошоп қилиб чиқарган. 🇺🇿 Ўзбекистон дунёдаги энг тинч давлат хисобланади 😘👇🏽"
Ушбу видеони шундай изоҳ билан чоп этишибди. Ўйлаб қолдим, агар бу изоҳни ёзганлар видеони чин деб ишонганлардан безор бўлиб, шу изоҳни ёзган бўлсалар, 2020 йилда Ўзбекистонда соддалар жуда кўп эканда.
Қўйнинг, сигирнинг устига ёзилган ёзув, булутлар бир сўзларни ёзган видеолари, яна алламбало монтаж видеоларга ишонганлар бу видеога ҳам ишонган бўлишларини таҳмин қилиш қийин эмас.
Агар шундай бўлса, ҳолат кулгили бўлиш билан бирга ачинарли ҳамдир. Чунки бундай соддаликнинг оқибати жамиятимиз учун яхши бўлмаслиги мумкин.
ПС. Изоҳни ёзганлар видеони монтаж қилган одамни мақташнинг ўрнига уни "Онги пас" деганлари бундан ҳам ошиб тушди 🤦♂️😂
Видео менга ёқди. Ким қилган бўлса ҳам қойил! 👏👏

Коронавирус сабабли спорт билан шуғуллана олмаяпман. Карантин барчасини дабдала қилди. Агар бу карантин 10 майгача давом этадиган бўлса, спорт билан шуғулланолмаганимга роппа-роса 10 йил бўларкан. Эх 🤦♂️😜

Ахборот сайтларидан илтимос, мана шу ва худди шунга ўхшаган суратларни чиқарманглар.
Ўзи шундоғам, бир жамоа шифокорларни овора қилиб олиб чиқиб, беморга гул бердириб, қарсаклар чалдириб "комедитрагедия" қўйишяпти. Ваҳоланки, тузалган бемор тирик қолгани учун бу шифокорларнинг оёғини ўпиши керак.
Бу "цирк" ни ташкил қилаётганларнинг фаросатлари етмаётганлигини ва қайта-қайта қилаверишларини тушундик. Аммо журналистлар, сизлар фаросатли инсонсизларку.
Мана шу суратдаги "Ҳай Гитлер" деётгандай шифокорларнинг қўлларини кўтариб туришлари сизнинг ғашингизни келтирмайдими?
Ёки атайлабдан, раҳбарларга кесатиш учун, киноя учун шу расмни танлайсизларми? 🤦♂️😜
Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
Ўзи шундоғам, бир жамоа шифокорларни овора қилиб олиб чиқиб, беморга гул бердириб, қарсаклар чалдириб "комедитрагедия" қўйишяпти. Ваҳоланки, тузалган бемор тирик қолгани учун бу шифокорларнинг оёғини ўпиши керак.
Бу "цирк" ни ташкил қилаётганларнинг фаросатлари етмаётганлигини ва қайта-қайта қилаверишларини тушундик. Аммо журналистлар, сизлар фаросатли инсонсизларку.
Мана шу суратдаги "Ҳай Гитлер" деётгандай шифокорларнинг қўлларини кўтариб туришлари сизнинг ғашингизни келтирмайдими?
Ёки атайлабдан, раҳбарларга кесатиш учун, киноя учун шу расмни танлайсизларми? 🤦♂️😜
Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
#КунАнекдоти!
Карантин пайтлари экан. Бир бола қараса, дадаси диванда телевизор кўриб ўтирганмиш. Ойиси эса овқат пишираётганмиш. Бола ойисига қараб дебди:
-Ойижон, мен катта бўлсам кўп пул топаман. Шунда сизга 5 та хизматкор олиб бераман. Ҳамма ишларни шулар қилади. Сиз қўлингизни умуман ишга урмайсиз.
Ойиси хурсанд бўлиб кетиб, «Вой болажоним, сендан ўзим айланай» деб боласининг пешонасидан ўпиб қўйибди. Кейин ўғлидан сўрабди :
-Манави диванда ялпайиб ўтирган даданга нима олиб берасан ?
-Дадамга 5 та чиройли, ёш хотин олиб бераман. Шунда диванда ётиб телевизор кўриб ўтирмайдиган бўлади...
Буни эшитган дадаси ўғлига қараб «Вой болажоним, ўзим айнаниб кетай сендан» дебди ва кўзларидан ёш чиқиб кетибди...! 😜😂

Ҳозирги ҳаётлар кинолардан олинмаётган эмиш !
Чуғулистонда ғийбат қилганда кўпроқ кайф берадиган соҳалар бор. Булар санъат, кинолар, қўшиқчилик, раққосалар, сиёсатчилар ва ҳоказолар. Бошқалари ҳам яхшию, нимагадир мана шу соҳалар ва уларда фаолият олиб борадиган инсонлар ғийбатининг роҳати бошқача бўлади. Шу сабабдан, Чулун таппи отанинг сўнгги пайтдаги чуғул кинолари ҳақидаги фикрлари фалсафийроқ чиққан бўлса ҳам танамизга бироз роҳат берди. Тўғририғи унинг фикрлари нимагадир бизга кинолар ҳақида эмас кўпроқ ҳаёт ҳақидадай туюлди. Ғийбатлардан биз каби кайф оладиган чуғуллар учун Чулун отанинг фикрларини улашмоқдамиз. Сизлар ҳам бир ўқиб кўрингларчи.
Ҳажвияни тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Hayotlar-kinolardan-olinmayotgan-emish-04-26

Чуғулистонда ғийбат қилганда кўпроқ кайф берадиган соҳалар бор. Булар санъат, кинолар, қўшиқчилик, раққосалар, сиёсатчилар ва ҳоказолар. Бошқалари ҳам яхшию, нимагадир мана шу соҳалар ва уларда фаолият олиб борадиган инсонлар ғийбатининг роҳати бошқача бўлади.…
#Коронаҳазил #Коронатаъсир
Азиз дўстлар,
Карантиндан эсон омон чиқиб олгач, кўчаларда семизлар, одамовилар, тоза ҳавога чиққанидан хурсандлар, эридан ёки хотинидан калтак еганлар ва ҳоказоларни кўриб қолсангизлар, илтимос, уларнинг устидан кулманглар.
Коронавирус душман, бутун дунё унга қарши урушмоқда.
Бундан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, юқорида санаб ўтилган инсонлар уруш қурбонлари, ҳақиқий қаҳрамонлар саналадилар! 😜👍
Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
Азиз дўстлар,
Карантиндан эсон омон чиқиб олгач, кўчаларда семизлар, одамовилар, тоза ҳавога чиққанидан хурсандлар, эридан ёки хотинидан калтак еганлар ва ҳоказоларни кўриб қолсангизлар, илтимос, уларнинг устидан кулманглар.
Коронавирус душман, бутун дунё унга қарши урушмоқда.
Бундан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, юқорида санаб ўтилган инсонлар уруш қурбонлари, ҳақиқий қаҳрамонлар саналадилар! 😜👍
Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳали ЕАЭСга кирмай туриб, Тошкентни ишғол қилишда ўлган рус солдатларига ёдгорликни қайта тиклаяпмизми, агар у иттифоққа кириладиган бўлса, Тошкент руслар томонидан қайта ишғол бўлади деяверинг.
Фақат бу сафаргисида рус солдатлари ўлишиям, уларга ёдгорлик қўйиш ҳам шарт бўлмайди. Ўзбекистонни иттифоққа киритмоқчи бўлаётган ва мана бу рус каналида чертиб айтилган ёдгорликни ўрнаттиришга эришганлар ўз "вазифа"ларини бажариб қўйган бўладилар.
Худо сақласин!
Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
Фақат бу сафаргисида рус солдатлари ўлишиям, уларга ёдгорлик қўйиш ҳам шарт бўлмайди. Ўзбекистонни иттифоққа киритмоқчи бўлаётган ва мана бу рус каналида чертиб айтилган ёдгорликни ўрнаттиришга эришганлар ўз "вазифа"ларини бажариб қўйган бўладилар.
Худо сақласин!
Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
ТАРҚАТИНГЛАР!
"Адлия вазирлигидан кимдир раҳбаримизга телефон қилиб, "Ким у сизларда ишлайдиган, бизга нуқул ўзбек тилида матн юбораверадиган. Нега рус тилида эмас, ўзбек тилида юборасизлар" деб тергаш учун телефон қилган экан. Яхшиямки, раҳбарим ҳалол, ўз принципларига эга ва мард инсон эди. Адлия вазирлиги бўлишига қарамасдан мени ҳимоя қилиб, Ўзбекистонда давлат тилида иш юритиш мумкин эканлигини тушунтириб қўйган эди.
Тасаввур қиляпсизми, СССР эмас, балки мустақил Ўзбекистонда адлия вазирлиги ўзбек инсонни ўзбек тилида иш юритганлиги учун норози бўлган эди".
Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола: https://telegra.ph/Ozbekistonda-davlat-tili-birlamchi-04-27

Мен адлия вазирлиги биланман. Франция тажрибаси бўйича қўшимча тавсиялар.
Бундан 13-14 йил олдин Ўзбекистонда бир нуфузли ташкилотда ишлаган пайтимда у ерда бутун республикадаги каби барча ҳужжатлар рус тилида юритилар эди. Мен бир томондан рус тилини яхши билмаганлигим ва бошқа томондан Ўзбекистонда давлат тилида иш юритилиши…
#Коронаҳазил!
Диққат! Коронавируснинг навбатдаги зарари аниқланибди.
Олимларнинг аниқлашларича, коронавирус сабабли карантинда инсон қанча кўп қолса, унинг оёқлари торайиб, қисқариб бораверар эмиш. Эҳтиёт бўлинг дўстлар. Карантиндан кейин юра олмай қолмай десангиз оёқларингизни мунтазам чўзиб, узайтириб туринглар.
Раҳмат шарт эмас, хабарни бошқаларга тарқатсангиз етади 😜👍
Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
Диққат! Коронавируснинг навбатдаги зарари аниқланибди.
Олимларнинг аниқлашларича, коронавирус сабабли карантинда инсон қанча кўп қолса, унинг оёқлари торайиб, қисқариб бораверар эмиш. Эҳтиёт бўлинг дўстлар. Карантиндан кейин юра олмай қолмай десангиз оёқларингизни мунтазам чўзиб, узайтириб туринглар.
Раҳмат шарт эмас, хабарни бошқаларга тарқатсангиз етади 😜👍
Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ МИЛЛАТНИ ХЎРЛАГАНЛАРГА АТАЛГАН ЁДГОРЛИКНИ ТИКЛАШ ТАРАФДОРИМИ?
Мен "Миллий тикланиш" деса ўзбек миллатининг тикланишини айтяпти деб ўйлабман. Соддалигим қурсин! 🤦♂️
Бу партия қайси миллиатнинг тикланиши учун очилганлигини билмадиму, лекин аниқ ўзбек миллатининг эмас. Улар масалан Тошкентнинг босиб олинишида вафот этган солдатларга атаб қурилган ёдгорликни тиклаш тарафдори. Ҳозир мана Адлия вазирлигида тил билан боғлиқ ташаббуслар бўляпти, аслида бундай пайтда "Миллий тикланиш" деган партия Адлия вазирлигининг тепасида туриб, бу етарли эмас, ўзбек тилининг нуфузини янада тикланглар деб туриши керак эди.
Аммо бизнинг миллатимиздан, халқимиздан маош олиб яшаётган миллий тикланиш партияси сиёсатшунослик фанининг назарияларини бир пул қилди.
Агар бизнинг миллий тикланишни Россидаги "ЛДПР", Германиядаги "Пегида", Франциядаги "РН" партияларининг олдига олиб бориб, бу партия сизларнинг Ўзбекистондаги муқобилингиз деса, у партиялар олдин бир мазза қилиб кулиб олиб, кейин исноддан ўзларини бир бало қилиб қўйсалар керак 🤕🔫😜.
Хуллас, Ўзбекистонда бир пайтлар нима учун сиёсатшунослик фани таъқиқиланганини тушунгандай бўляпман. Чунки бизда сиёсат ҳам, сиёсий партиялар ҳам сиёсатшунослик фанида ёзилган қоидаларга тўғри келмайди. Бизда Экопартия АЭС тарафдори, ЎзЛиДеп "гўштни кўп еб юборяпсизлар" дейди, Миллий тикланиш миллатни хўрлаганлар ҳайкалини тиклашни оқлайди, ХДП коммунистларга қўшилиб йўқ бўлиб кетгандай гўё ва ҳоказо. Эх, сиёсатшунослик! Сен бизларни кечир! 😜
Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
Мен "Миллий тикланиш" деса ўзбек миллатининг тикланишини айтяпти деб ўйлабман. Соддалигим қурсин! 🤦♂️
Бу партия қайси миллиатнинг тикланиши учун очилганлигини билмадиму, лекин аниқ ўзбек миллатининг эмас. Улар масалан Тошкентнинг босиб олинишида вафот этган солдатларга атаб қурилган ёдгорликни тиклаш тарафдори. Ҳозир мана Адлия вазирлигида тил билан боғлиқ ташаббуслар бўляпти, аслида бундай пайтда "Миллий тикланиш" деган партия Адлия вазирлигининг тепасида туриб, бу етарли эмас, ўзбек тилининг нуфузини янада тикланглар деб туриши керак эди.
Аммо бизнинг миллатимиздан, халқимиздан маош олиб яшаётган миллий тикланиш партияси сиёсатшунослик фанининг назарияларини бир пул қилди.
Агар бизнинг миллий тикланишни Россидаги "ЛДПР", Германиядаги "Пегида", Франциядаги "РН" партияларининг олдига олиб бориб, бу партия сизларнинг Ўзбекистондаги муқобилингиз деса, у партиялар олдин бир мазза қилиб кулиб олиб, кейин исноддан ўзларини бир бало қилиб қўйсалар керак 🤕🔫😜.
Хуллас, Ўзбекистонда бир пайтлар нима учун сиёсатшунослик фани таъқиқиланганини тушунгандай бўляпман. Чунки бизда сиёсат ҳам, сиёсий партиялар ҳам сиёсатшунослик фанида ёзилган қоидаларга тўғри келмайди. Бизда Экопартия АЭС тарафдори, ЎзЛиДеп "гўштни кўп еб юборяпсизлар" дейди, Миллий тикланиш миллатни хўрлаганлар ҳайкалини тиклашни оқлайди, ХДП коммунистларга қўшилиб йўқ бўлиб кетгандай гўё ва ҳоказо. Эх, сиёсатшунослик! Сен бизларни кечир! 😜
Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
#Коронатаассурот!
Францияда бир кунда бир соатгагина кўчага чиқиш мумкин. Шунда ҳам фақат бир километрлик периметрдан узоқ кетиш мумкин эмас. Кўчага чиққанда онлайн справка тўлдириб, чиқиш сабаби кўрсатилиб, чиқилади. Сабаблар "Магазиндан энг зарур махсулотлар сотиб олиш", "Аптекадан дори олиш", "Доктор қабулига бориш", "Бир соат спорт билан шуғулланиш" каби сабаблар бўлиши мумкин.
Агар ташқарида бир соатдан ортиқ юриб ёки сабабларсиз юрсангиз 135 евродан 3700 еврогача (такрор такрор қўлга тушса) миқдорда жарима тўланади. Францияда карантин 17 мартда бошланган эди. Ҳозирча 11 майгача узайтирилган.
Бугун бир соат спорт билан шуғулланиш ҳуқуқимдан фойдаланиб кўчага чиқиб келдим. Уйимизнинг атрофлари чиройли бўлиб кетибди. Кўриб кўз қувнайди, ҳавонинг тозалигидан дил баҳра олади. Тезроқ карантинлардан чиқиб олсак, соатлаб уйга кирмасдан табиат гўзаллигидан баҳра олишга қарор қилдик.
Уйда қолинг дўстлар, ва мана бу суратдаги гўзалликдан баҳра олинг! 😍
@uchzamon

МЕН БАРЧА ДЕПУТАТЛАРИМИЗНИ ЭРТАГА ЕОИИГА ҲАР ҚАНАҚАСИГА КИРИШГА ҚАРШИ ОВОЗ БЕРИШГА ЧАҚИРАМАН!
Сизлардан, илтимос, Ватанни сотганлар рўйхатида бўлиб тарихга кирманглар! Авлодларингиз сиздан уялиб юрмасинлар! 🙏🙏🙏
@uchzamon
ПС. Барча дўстлар, блогерлар, зиёлилар, депутатларни қарши овоз беришга чақиринглар!

#Коронаҳазил! Кайфиятни кўтарамиз! 😜
Менда ҳукуматга бир ажойиб таклиф бор. Бюджетни тўлдиришнинг самарали ва кафолатли йўли. 2021 йил январь-февраль ойларида фарзандли бўлган оилаларга жарима солиш керак.
Чунки улар коронавирус карантини пайтда қонун билан белгиланган бир метрлик масофани сақламаган бўладилар. 😂

#МенЕОИИгақаршиман!
Кеча айтилганидай, бугун Ўзбекистон тарихида навбатдаги қора кун бўлиши кутилмақда.
Аҳмонийлар давридан бошлаб неча марта шармандали равишда "Қудратли қўшнимиз" га мустамлака ёки унга қарам бўлган бўлсак, бугун навбатдаги марта "Қудратли қўшнимиз" ўзига қарам бўлишимиз учун тузган иттифоққа кириш учун парламентимиз овоз бермоқда.
Халқ, зиёлилар, умуман ҳамма қаршилигини билгач, "Кирмаяпмиз, фақат кузатувчи бўлиб киряпмиз" деб баҳона қилишяпти. Аммо бу алкашларнинг хонасига кириб қараб ўтираман, лекин ичмайман, норкамонлар хонасига кириб қараб ўтираман, лекин чекмайман, янада қўполроқ қилиб айтганда фоҳишахонага кириб яшайман, лекин мен "ётмайман" дегандай гап.
Чунки бизни кузатувчи қилиб киритаётганлар бизни ичишга, чекишга, ётишга даъват этиб, ичкарига чорлаб келаётганликларини ҳаммамиз биламиз. Ҳозир "Кузатувчи" чорасини ўйлаб топган бўлсак, айнан бизни даъват қилаётган "қудратли"нинг райини қайтаролмаганимиз учун "Майли кириб ўтираман, лекин ичишга, чекишга, ётишга мажбурламайсиз" дегандай гап бўляпти. "Қудратли"га ҳозирча буям кифоя," кириб олавер, у ёғини кейин гаплашамиз" деб сабр қилиб турибди.
ЕОИИга розилик берадиган орсиз, принципсиз депутатлар борлиги сир эмас. Аммо орли, ғурурли депутатлар, бошқа иложи йўқликдан "ЕОИИга кириш биз учун хатарли, аммо Россия билан ҳисоблашишга мажбурмиз, шунинг учун кузатувчи бўлиб кирамиз" деб "Норозимиз, аммо иложимиз йўқ" деб кўрсатиш шарт эмас. Чунки якунда барибир орсизлар билан бир рўйхатда турасизлар. Россия билан ЕОИИсиз ҳам алоқалар мавжуд, бундан кейин ҳам мавжуд бўлади. Аммо буни баҳона қилиб, ўзингиз хоҳламаган ишни қилманглар. ЕОИИга ҳар қанақасига киришга қарши овоз беринглар.
Халқ ўз қаҳрамонларини билсин ва кўрсин!