Uch zamon
732 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
#КунАнекдоти!

Бир ёши каттароқ инсон почтага кирибди. Унинг иккала қўли ҳам гипсланган экан. У ўша ерда турган бир ёш қизнинг олдига бориб дебди:

- Синглим, бир кишига хат ёзиб жўнатишим керак эди, лекин қўлларим гипс бўлганлиги учун ёза олмаяпман. Агар малол келмаса, мен сизга нима деб ёзишни айтиб турсам, сиз шу хатни менга ёзиб берсангиз?

Қиз «Майли, амаки, қоғоз билан ручкангизни беринг, ёзиб бераман» дебдида амакининг айтганларини хатга ёза бошлабди.

Бироздан кейин хатни ёзиб бўлибдида, уни амакининг қўлига тутқазибди. У «Амаки, яна бирон хизмат бўлса, тортинмай айтаверинг» дебди. Амаки эса қиз берган хатни ўқиб чиқибдида, ҳижолат бўлиб қизга юзланибди:

- Синглим, сиздан охирги илтимосим бор эди. Илтимос, мана шу хатнинг охирига «ПС. Бу хатни мен ёзганим йўқ. Қўлларим гипс бўлганлиги учун уни шу ердаги бир қизга ёздирдим. Ичидаги сон саноқсиз хатолар, ҳунук ёзув учун минг бор узр» деб қўшиб берсангиз!

Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
#Коронафакт!

Коронавирус ҳам бошқа вируслар каби вирус. Коронавирус юқтирган инсонларнинг таҳминан 80% га яқини ўзларининг вирус юқтирганликларини билмасдан тузалиб кетадилар. Қолган 20% инсоннинг 80% га яқини симптомларни даволаса тузалиб кетадилар. Фақатгина 5% дан ортиқ беморлар ўзларида иммунитет паст бўлганлиги сабабли вафот этадилар.

Дунёда ҳар йили грипп вируси 5 миллион кишигача юқиб, унинг оқибатида 650 000 нафаргача одамлар ўлади. Коронавирус ҳозирга қадар 2,5 миллиондан ортиқ кишига юқиб, унинг оқибатида ҳозиргача 150 000 дан ортиқ инсон вафот этди.

Коронавируснинг гриппдан хавфлилиги у гриппдан кўра тезроқ тарқалади ва хавфлилик даражаси юқорироқ. Инсонга маълум барча вируслар ва коронавируснинг бугунги кундаги ЭНГ КАТТА ФАРҚИ - КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ВАКЦИНА ИШЛАБ ЧИҚИЛМАГАН.

Бошқа вирусларга қарши борлиги учун ҳар йили 650 000 киши ўлса ҳам барча бемалол яшаб юраверади. Насиб қилса, вакцина топилгач, коронавирус муаммоси ҳам тез орада ҳал бўлиб кетса керак.

👉 https://t.me/uchzamon
#Ҳушхабар!

Давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар regulation.gov.uz порталига ўтказилмайди

​Адлия вазирлиги: "regulation.gov.uz порталига давлат тилида матни бўлмаган лойиҳалар портал маъмурияти томонидан" автоматик равишда ўчирилади.

Давлат органлари лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) мустақил равишда ўзлари жойлаштиришади.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонунининг 8-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг бошқа ҳужжатлари давлат тилида қабул қилинади ва эълон этилади.

Шунга асосан, давлат тилида матни бўлмаган бошқа тилда киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари regulation.gov.uz портал маъмурияти томонидан автоматик равишда ўчирилиши ҳақида огоҳлантирилган. Ушбу огоҳлантириш жорий йилнинг 20 апрелдан жойлаштирилди.

Шу билан бирга, Адлия вазирлиги экспертиза якунлари бўйича хулосада лойиҳа ўзбек тилида тақдим этилсин деб ёзади. Чунки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламентининг 49-бандида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари Администрацияга давлат тилида, зарурат бўлганда – бошқа тиллардаги таржимаси билан бирга киритилиши белгиланган.

Бундан ташқари, Ҳукуматнинг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентининг 40-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари лойиҳалари Ҳукуматга давлат тилида, зарурат бўлганда – рус тили ва бошқа тилларга таржима қилиниб киритилиши лозим.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Бу бугунги "Аёл одам эмас(!)ми?" деб номланган мақоламга ёзилган изоҳлардан бири.

Сўз бойлиги, тўғрироғи, сўз камбағаллигига қараганда "йўқотилган олтин авлод" вакили эканлигини англаш мумкин. Кўтарилган муаммога нисбатан фикрлари, реакцияси ва ёндашувинику айтмаса ҳам бўлади. Буни халқимиз чиройли қилиб "Мен нима дейману, қўбизим нима дейди?" деб мақол қилиб айтади.

Ундан кейин филологлар учун энг дахшатлиси бошланади. Бу матндаги хатоларни кўриб, "Кўзларим кўр бўлсин сени кўргунча бундоқ" деганида шоир мана шу каби бирон матнга қараб ёзганмикан деб ўйлаб қоламан. Агар шоирнинг ўрнида бўлганимда, мен "Тишларим тўкилсин сени ўқийман деб қичирлагунча бундоқ" деб қўшиб қўйган бўлардим.

Ишқилиб, мен сизларга айтсам, сув сепадиган пистолетни мендан узоқроққа қўйиб қўйинглар. Акс ҳолда ўзимни бир нарса қилиб қўйишим мумкин.

ПС. Айтдимку, карантин сабаб зўравонлик кўпайиб кетган деб 😜

Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
👍1
4 хотин олишга қаршиларни дарров айбламасдан балки улар нима учун 4 хотин олишга қарши эканликларига қизиқиб кўринг.

Балки улар 5 хотин олиш тарафдоридирлар 😜🤣

Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
#Короначора !

2017 йил 1 январдан бошлаб, Қозоғистон дунёнинг кўплаб давлатларига 30 кун муддатга визасиз киришга рухсат берган эди.

2020 йил 11 мартдан бошлаб коронавирус тарқалган кўплаб давлатларнинг фуқаролари учун ўз чегараларини бутунлай ёпган эди.

2020 йил 20 апрелдан бошлаб, Қозоғистон республикаси 56 мамлакат фуқаролари учун 30 кунгача Қозоғистонга визасиз кириш қарорини тўхтатиб, уларга 2020 йил 1 ноябргача виза оладиган қилиб қўйди. Виза учун топшириладиган ҳужжатлар ичида сўралаётган санадан 48 соатдан ортиқ бўлмаган муддат ичида шифокордан олинган коронавирус йўқлиги ҳақидаги сертификат ҳам бор.

Манба : primeminister.kz (Постановление Правительства Республики Казахстан от 17 апреля 2020 года №220)

Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
Янги COVID-19 Ухань лабораторияси маҳсулими? Мутахассис жавоб беради

Бугун бутун дунёни коронавирус пандемияси қамраб олган бир пайтда қатор олимлар унинг келиб чиқиш сабабларини ўрганишда давом этмоқда. Айниқса, Нобель мукофоти лауреати Люк Монтаньенинг коронавирус Ухань лабораториясида яратилган дейиши кескин баҳсларни келтириб чиқарди. Нобель эгасига бу масалада қай даражада ишониш мумкин? Бу саволга Хитойнинг Жануби-ғарбий университети докторанти, ўзбекистонлик ёш биолог Бахтиёр Шералиев жавоб беради.

https://daryo.uz/k/2020/04/21/yangi-covid-19-uxan-laboratoriyasi-mahsulimi-mutaxassis-javob-beradi/

Бахтиёр Шералиевнинг каналига обуна бўлиш ва коронавирусга оид барча саволларингизга жавоб олиш учун ҳавола 👉@hujayrauz

Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
#КунАнекдоти !

30 йиллик тажрибали сиёсатчи уйига келса, уйда хотини хафа бўлиб кутиб олибди. Эри "Нима бўлди?" деса, хотини "Сиз мана 30 йилдан бери сиёсатчисиз. Лекин мен ҳали ҳам сиёсат нималигини билмайман. Дугоналаримнинг олдида уяляпман" дебди.

Эри "Бор гап шуми? Шуни олдинроқ айтмайсанми? Сенга буни оддийгина мисол билан тушунтириб беришим мумкин" деб тушунтиришга киришибди :

- Қара, мен кўчада юриб кетяпман. Олдимда 3 та кетворган жонон мен томонга қараб юриб келяпти. Мен уларга қараб имо-ишоралар қила бошлайман. Агар мен уларнинг қайси бирига ўз сиёсатимни ўтказа олсам, мен ўша қизни ўраб, уни ўзим билан олиб кетаман. Тушундингми?

- Ҳа, сал тушунгандай бўлдим. Қаранг. Мен кўчадан юриб кетяпман. Олдимдан учта кетворган йигитлар мен томонга қараб юриб келяпти. Мен уларга қараб имо-ишоралар қила бошлайман. Агар мен уларнинг қайси бирига сиёсатимни ўтказа олсам, ўша йигит мени ўзи билан олиб кетади. Шундайми?

- Эээ, Сен сиёсатга аралашма 🤣

Каналга аъзо бўлиш учун ҳавола :
👉 http://t.me.uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ВОТ ТАК ПОЙДЁШ...

Мактабда раҳматлик тарих ўқитувчимиз "Қозоқнинг мунов жерде дегани камида 10 километр бўлади" деганди. Чунки тарихдан кўчманчи халқларда вақт ва майдон ўлчовлари ўзгача бўлади.

Қозоқнинг "Вот так пойдёш" дегани эса мана бундай бўлади. Қайта қайта кўриб, ўзимни кулгидан тўхтата олмаяпман.

Бошқаларга ҳам улашинглар 😂😂👍

Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
Саломат бўлинг, сиз Гўзалсиз !

Карантин пайтида кўпчилик вазн ортиши ҳақида ярим ҳазил, ярим чин қилиб гапириб юрибди. Амалда эса, кўпчиликда вазн борасида ростдан хавотирлар бор. Ўз вазнига эътиборли бўлиш яхши, чунки бу саломатлик билан ҳам боғлиқ. Аммо бу эътибор ҳаддан зиёд ортиб кетиб, паранойага айланиши ва инсонни ўлимгача олиб бориши керак эмас.

Шу мавзуда илгари ёзган бир мақоламни қайта улашмоқдаман. Маъқул бўлса сиз ҳам бошқаларга улашинг. Саломат бўлинг, сиз гўзалсиз !

https://telegra.ph/Siz-gozalsiz-04-22

Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
Уни буни қўйинглар. Фейсбукнинг 267 миллион профиллари ва Zoom видео конференция дастурининг 530 000 профиллари пароллари билан арзонгина, таҳминан 600 долларга сотувга қўйилган экан. Билиб қолиб ёпишибди.

Олдинроқ билганимда бор бўлса бир икки нафар "дўстлар"имнинг паролларини сотиб олар эканман 😜. Кейин сизларга ҳам хабар берардим.😂

Манба: https://www.lefigaro.fr/secteur/high-tech/les-donnees-personnelles-de-267-millions-de-comptes-facebook-vendues-sur-le-dark-web-20200422?utm_medium=Social&utm_source=Facebook#Echobox=1587556359
ТУХУМ БАРАКМИ ЁКИ ЮМУРТА БАРАК ?

Хоразмда "тухум барак" ва "юмурта барак" деган икки хил таом бор.

Хоразмча "юмурта" сўзи адабий тилда "тухум" бўлганлиги сабабли, хоразмча "юмурта барак" бутун республикага "тухум барак" номи билан тарқалиб кетган.

Ваҳоланки, Хоразмда "тухум барак" номли бошқа қадимий таом ҳам бор. Хоразмчада "тухум" адабий тилдаги "уруғ" сўзига тўғри келади. Масалан, қовун уруғи, қовоқ уруғи-қовун тухум, кади тухум деб айтилади.

Шундан келиб чиқиб, сизларга ҳақиқий хоразмча "Тухум барак" қандай пиширилини Ютубдаги "Marra.uz" каналининг ушбу видеосини тавсия қиламан:
👉https://youtu.be/jJ_Rmw9NIQA

Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
Яна миллатчилик ва миллатпарварлик мавзусида!

Битта рус миллатига мансуб бўлган ватандошимиз билан суҳбатлашиб қолдим.

Ватандошимиз:

- Ўзбекистонимиз жаннатнинг ўзгинаси! Бундай жойлар бошқа ҳеч қаерда йўқ! Ўлай агар, водийнинг манзарасини кўриш учун машинамни бир чеккага қуйиб, пиёда саёҳат қилишга тайёрман. Шаҳарларимиздаги ёдгорликларнинг дунёда тенги йўқ.

Ота-боболаримизчи? Масалан русларнинг эээнг дастлабки машҳур олими неччанчи асрда чиққан? Узоғи билан 17-18 асрлар, тўғрими? БИЗнинг ота-боболаримиз, Ал Хоразмий, Ал Беруний, Ибн Сино, Ал Бухорийлар 1000 йиллар олдин дунё фанларига беқиёс ҳисса қўшганлар!

Россия аҳолиси биздан бор йўғи 4 марта катта. Биз ҳам ҳаракат қилсак, Россия бизнинг олдимизда ҳеч нарса бўлмай қолади. Менинг бобо-буваларим 1942 йилда урушда ҳалок бўлишган. Онамни эса Ўзбекистонга эвакуация қилишган. Шу ер бизни боқиб олган. Мен ўзимни русдан кўра ўзбек деб ҳисоблайман.

ПС. Мен мана бундай ЎЗБЕКни ўзбек миллатдошларимиз орасида камдан-кам кўрганман. Ўзбекнинг қони ва танасининг ранги эмас, унинг қалби, юраги ўзбек бўлсин!

Дониёр Рўзметов

Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
#Коронаҳазил! #Коронатаъсир!

Диққат, коронавируснинг янги хавфлари кашф этилибди.

Карантин пайтида "Уйда қолинг, мусиқа тингланг" деган тавсияларга меёридан ортиқ амал қилган инсонларда ғалати асоратлар пайдо бўлаётган эмиш. Минг марта гапиргандан кўра бир марта кўрган яхши деб сизларга суратни тақдим қилмоқдаман 😜😂

Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси биноси.😍👍

(Элчихонанинг профилидан олинди)

Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
#Коронаҳазил! #Коронатаъсир!

Олимларнинг айтишларига қараганда, коронавирус сабабли карантин жорий қилинган ҳудудларда ҳиёнат даражаси 99% га камайиб кетган эмиш. Карантиндан чиққунча кўплаб ўйнашлар, яширин муносабатлардаги инсонлар ажрашиб кетишлари, бир-бирларини қайта топа олмасликлари кутилмоқда экан.

Қайд этиш жоиз, шу пайтга қадар на маҳаллалар, на Хотин қизлар қўмитаси, на тартибни сақлаш идоралари бундай натижага эриша олган эмасдилар.

Ҳар нарсанинг яхши ва ёмон томонлари бор деганлари рост шекилли. 😜

Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
Карантин пайтида севги изҳори! 😍😜😂

Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТИББИЁТДАН ҚЎЛИНГНИ ТОРТ.

Фейсбукда Бурхонов деган одамнинг "Бу медицинанинг ютуғи деб айта олмаймиз, бу давлат бошқарувининг ютуғи" деган гапларини эшитиб қолдим. Ҳолислигим исботи учун айтиб қўяй, мен бу инсоннинг кимлигини билмайман ва бу менга қизиқ эмас. Фақат фикрига муносабат билдираман. Коронавирус билан боғлиқ вазиятда ДУНЁДА қандай ижобий натижаларга эришилаётган бўлса, буларнинг барчаси ТИББИЁТ СОҲАСИ ТУФАЙЛИДИР. Ҳатто давлатлар бошқарувидаги қарорларнинг қабул қилиниши ҳам шифокорларнинг тавсияларига биноан амалга оширилмоқда.

Дунё бўйлаб биронта давлат бошқаруви ҳали ютуққа эришгани йўқ, аксинча ввзиятга қараб импровизация қилиш ва хатолар қилиб, уларни тўғрилаш билан овора. Аксинча шифокорлар, янги вирусга қарши дори ва вакцина бўлишига қарамасдан симптомларини даволаш эвазига инсонларни даволаб ҳаётга қайтармоқдалар. Агар давлат тузалган ҳар бир беморга 50 нафар шифокорни овора қилиб, гуллар бердираётгани ютуқ бўлса, бу "ютуқ"нинг бизга кераги йўқ.

👉https://t.me/uchzamon
Мен аёл кишининг жойи ошхонада деб биладиган эркакларга жиддий норозилигимни айтиб ўтмоқчиман!!!

Сиз ким бўлибсиз аёл кишининг фаолият жойини белгилаб берадиган? Аёл киши хоҳласа ҳовлини супуради, хоҳласа хоналарни тозалаб, ювиб чиқади, хоҳласа молхонага бориб, молларга ем беради, хоҳласа далага чиқиб ер чопади. Илтимос, бундан буён аёлларни тинч қўйинг, ҳурматли эркаклар! 💪😡

ПС. Ҳурматли аёллар, раҳмат шарт эмас. Сизга фойдам тегган бўлса хурсандман! Ҳар эхтимолга қарши керак бўлсам шу каналдаман!!! 😜

Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon