Ёмон кўряпсизми? Демак қўрқяпсиз!
Жанубий Африканинг “оқ танли” ҳукумати Нелсон Манделани озодликка чиқаргач, ундан кўчаларда оқ танлиларга қарши урушаётган қора танлиларни тинчлантириш учун ёрдам сўрайди. Нелсон Мандела эса уларга ҳукуматни қора танлиларга беришни таклиф қилади. Шунда оқ танли масъуллар унга “Нималар деяпсиз? Агар ҳукумат тепасига қора танлилар келса, оқ танлиларни не кўйларга солишларини биласизми ? Чунки бу давлатда қора танлилар кўпчиликни ташкил қиладилар” деб хавотир билан жавоб берадилар. Шунда Нелсон Мандела уларга донишмандлик билан бир ҳақиқатни айтади. У таҳминан шундай дейди...
... Европа ҳудудларида ҳукмронлик қилган христиан динида бўлган давлатлар ўрта асрларда Ислом динининг ўз ҳудудларига тарқалишидан жуда қўрққанлар. Шу сабабдан уларнинг бир нечта қиролликлари ўз кучларини бир жойга тўплаб мусулмонлларга қарши салб юришларини ташкил қилиб турадилар. Узоқ йиллар давомида бир неча марта уюштирилган салб юришларининг мақсади ўзларига хавфли деб ишонилган ўзга диндаги инсонларни ўлдириш ва шу орқали улардан холос бўлиш эди...
... Исломофобия, русофобия, синофобия ва ўзбекофобия ва бошқа фобиялар ҳақида гапирилганда кўплаб инсонлар ислом динини, русларни, хитойликларни ва ўзбекларниёмон кўрувчилар” ҳақида гап кетяпти деб ўйлайдилар.
Аслида, ...
Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Yomon-koryamsizmi-demak-qorqyapsiz-08-30
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon

Telegraph
Ёмон кўряпсизми? Демак қўрқяпсиз!
Жанубий Африканинг “оқ танли” ҳукумати Нелсон Манделани озодликка чиқаргач, ундан кўчаларда оқ танлиларга қарши урушаётган қора танлиларни тинчлантириш учун ёрдам сўрайди. Нелсон Мандела эса уларга ҳукуматни қора танлиларга беришни таклиф қилади. Шунда оқ…
СЎХЛИК БЛОГЕРНИНГ ЙЎҚОЛИБ ҚОЛИШИГА МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда сўхлик блогер Дадахон Хайдаровнинг "йўқолиб қолиши" хавотирларни юзага келтирган эди. Кўплаб блогерлар #Ғаниевишданкетсин хештегини ҳам оммалаштирдилар. Кейинчалик блогернинг ота-онаси ўғилларини вертолётда келиб бошига қоп кийдириб олиб кетилганлигини айтдилар. Бугун Бош прокуратура баёнот билан чиқиб, "6 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 219 ва 244-моддалари билан айб эълон қилиниб, уларга “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган"лигини маълум қилди.
Мен блогерни танимайман ва у ҳақда мана шу хабар туфайли билиб олдим. Унга симпатия ёки антипатиям йўқ. Бўлиб ўтган воқеалар юзасидан эса воқеа деталларидан хабардор бўлмай туриб, фикр билдиришни хоҳламаган эдим. Чунки билиб-билмай, текширмай туриб асоссиз ёзилган гап учун юридик томондан жавор беришга тўғри келиш мумкин. Менда эса аниқ ва текширилган маълумот олиш имкони йўқ эди.
Мана энди воқеалар ривожида кўп маълумотлар ойдинлашди ва Бош прокуратуранинг расмий баёноти ҳам чиқди. Мен блогернинг айбдор ёки айбдор эмаслиги борасида, яъни масаланинг юридик қисмига фикр билдира олмайман. Бунинг учун менда маълумотлар йўқ ва буни тегишли органлар адолат тамойилларига асосланган ҳолда ҳал қиладилар деб умид қиламан.
Менинг тамойилларим қабул қабул қила олмаётган нарса бошқа. Бош прокуратура 30 август куни баёнот берди. Блогернинг йўқолганлиги ҳақида Баҳодир Аҳмедов канали 28 август куни хабат берган ва ижтимоий тармоқларда "қидирув" бошланган. Яъни жиноят иши доирасида "йўқолиб қолган" инсон ҳақида орадан 3 кун ўтиб, блогерларнинг босими остида маълумот бериляпти.
Бу эса Ўзбекистон қонунчилигига кўра ноқонуний ҳисобланади ва бу ишни қилган инсонлар ҳам жиноятчи сифатида ўз қилмишларига яраша жазо олишлари керак.
Ким бўлишидан (ҳатто у энг хавфли жиноятчи бўлса ҳам) ҳеч бир фуқаро "йўқолиб қолиши" керак эмас. Унга нисбатан расмий ордер бўлиши, унга ҳуқуқлари эслатилиши ва ўзини ҳимоя қилишга имкон берилиши, унинг қаерга олиб кетилганлиги ва айби ҳақида оила аъзоларига, яқинларига хабар берилиши керак. Ундан кейин янглишмасам айблов эълон қилинмаган бўлса, 24 соатдан ортиқ ушлаб турилиши мумкин эмас.
Ҳозирги вазиятда бир инсон бошига қоп кийдириб, вертолётларда олиб кетиляпти-да, 3 кун давомида унинг дом дараги йўқ. У одамни давлат органлари вакиллари олиб кетдими, мафиялар ёки террористлар ўғрилаб кетдими, умуман маълумот йўқ. У ўликми, тирикми, у қаерда ва қандай ҳолатда ушлаб турилибди, бу ҳақда ҳам маълумот йўқ.
Бундай ишлар қонун устувор, ҳуқуқлар таъминланган давлатларда юз берадиган бўлса, камида ўша ҳудуд ҳокимининг ва бу ишнинг ташаббускор ва ижрочилари ишдан кетиб, уларга қарши жиноий иш қўзғатилган бўлар эди.
Блогернинг ўрнида орамизда ҳар биримиз бўлиши мумкин эди. Блогерни қидиришга блогерлар бош-қош бўлдилар. Блогерлар ҳар бир йўқолган одамнинг йўқолганлигидан хабардор бўла олмайдилар ва ҳар сафар органларнинг ортидан қувиб юра олмайдилар.
Ўзбекистон ҳуқуқий давлат экан ва блогер жиноятчи экан, уни қонуний йўл билан ҳибсга олиш наҳотки шунчалар қийин бўлса ? Уни расман ордер билан олиб кетиб, қаердалигини айтиб, ўзини ҳимоя қилишига адвокат бериб, тергов қилиб адолатли суд қилса бўлмасмиди ? Айби бўлса жазосини олсин, айби бўлмаса қайтадан қўйиб юборилсин. Ахир бу қилишга қийин иш эмаску.
Мана шундай нўноқликлар ҳозирги "Янги Ўзбекистон" яратаётган имиджни дабдала қилиб, жамиятимизни орқага тортади. Энг ачинарлиси, бу ишларнинг айбдорлари жазоланишнинг ўрнига мукофотланадилар.
Хуллас, индамадим...

Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

ЯХШИЛИК ҚИЛСАНГ ЎНГ ҚЎЛИНГ ҲАМ, ЧАП ҚЎЛИНГ ҲАМ, АЙНИҚСА ХЎЖАЙИН КЎРСИН!
Хива тумани матбуот хизмати тарқатган бир хабарни ўқиб, кўнглим чоғ бўлди. Унда шундай дейилади:
"О.Матякубов бошчилигида “темир дафтар” га киритилган 410 нафар оилаларга бир марталик, кундалик озиқ овқатлар жамланмаси 10 кг ун, гўшт, ёғ, тухум, асал, ва яна бир қанча озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди"
Бу хабардан ҳар бир инсон хурсанд бўлиши табиий. Аммо... Аммоси ҳам бор.
Ҳоким бува яхшилик қилибди экан (умуман олганда бу унинг бурчи), буни "темир дафтарчи"ларни бир жойга қаторлаштириб қўйиб, хоразмча айтганда "элга мовот" (кўз-кўз) қилиб қилиш керакми?
Матбуот хизмати гапларнинг олдини олиб, "карантин қоидаларига тўла риоя қилган ҳолда" дебди. Ҳаммани қаторлаштириб қўйиб, уларни суратга олиб, карантин қоидаларига риоя қилгандан кўра, оддийгина тарқатиб қўя қолса бўлмасмиди?
Менимча бўлмасди, чунки Хўжа кўрмаса қилинган ишлар ҳисобга ўтмайди. Тағин билмадим.

#КунАнекдоти !
УЧТА КОНВЕРТ ТАЙЁРЛАБ ҚЎЙ !
Ўлимидан бир кун олдин Брежнев Горбачевни олдига чақириб дебди :
- Михаил, вақти келиб СССРнинг раҳбари сен бўласан. Шунинг учун мен сенга шахсий тажрибамдан келиб чиқиб учта қимматли маслаҳат бермоқчиман. Маслаҳатларни мана бу учта конвертга солдим. Раҳбарлик пайтингда ҳар сафар жуда катта муаммога дуч келсанг, конвертлардан бирини очасан
- Хўп бўлади, ўртоқ раис!
Горбачев СССРга раис бўлибди. Қараса Афғонистонда аҳвол чатоқ бўлиб боряпти. У биринчи конвертни очиб ўқибди :
"Барча айбни менга тўнка ва муаммони ҳал қил!"
Горбачев Афғонистон муаммосида Брежневни айблабди-да, совет армиясини Афғонистондан қайтариб чиқарибди.
Бироз вақтдан кейин Чехославакия, Польша, шарқий Германия билан муаммолар билан бошланибди. Горбачев иккинчи конвертни очиб ўқибди :

Горбачев муаммоларда Брежневни айблабди-да, Берлин девори қулашига ва бу давлатлар мустақил бўлишига рози бўлибди.
Бироз вақтдан сўнг, Болтиқ бўйи давлатлари, Латвия, Литва ва Эстония мустақилликларини талаб қила бошлашибди. Горбачев учинчи конвертни очиб ўқибди :
"Сенинг ҳам давринг тугаяпти. Тезда 3 та конверт тайёрлаб қўй"! 😜😂
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
УЧТА КОНВЕРТ ТАЙЁРЛАБ ҚЎЙ !
Ўлимидан бир кун олдин Брежнев Горбачевни олдига чақириб дебди :
- Михаил, вақти келиб СССРнинг раҳбари сен бўласан. Шунинг учун мен сенга шахсий тажрибамдан келиб чиқиб учта қимматли маслаҳат бермоқчиман. Маслаҳатларни мана бу учта конвертга солдим. Раҳбарлик пайтингда ҳар сафар жуда катта муаммога дуч келсанг, конвертлардан бирини очасан
- Хўп бўлади, ўртоқ раис!
Горбачев СССРга раис бўлибди. Қараса Афғонистонда аҳвол чатоқ бўлиб боряпти. У биринчи конвертни очиб ўқибди :
"Барча айбни менга тўнка ва муаммони ҳал қил!"
Горбачев Афғонистон муаммосида Брежневни айблабди-да, совет армиясини Афғонистондан қайтариб чиқарибди.
Бироз вақтдан кейин Чехославакия, Польша, шарқий Германия билан муаммолар билан бошланибди. Горбачев иккинчи конвертни очиб ўқибди :
"Барча айбни менга тўнка ва муаммони ҳал қил!"
Горбачев муаммоларда Брежневни айблабди-да, Берлин девори қулашига ва бу давлатлар мустақил бўлишига рози бўлибди.
Бироз вақтдан сўнг, Болтиқ бўйи давлатлари, Латвия, Литва ва Эстония мустақилликларини талаб қила бошлашибди. Горбачев учинчи конвертни очиб ўқибди :
"Сенинг ҳам давринг тугаяпти. Тезда 3 та конверт тайёрлаб қўй"! 😜😂
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Бердимуҳамедов:
-Қачон менинг даражамга етиб келасизлар, ўзбек гардашлар?
Бизникилар:
-Оз қолди, Гурбаннатор оға, мана бизам йўлга чиқдик 😜😂

БЎРИ ВА ЭШАК
Бўри билан эшак тортишиб қолибди.
Иккаласи адолат истаб шернинг олдига боришибди.
Шер бўрига жарима солибди. Эшакка эса "сен кетавер" деб қўйиб юборибди.
Бу қарордан бўри норози бўлиб, "ахир мен хақманку" деб жаҳли чиқибди.
Шунда шер унга жиддий оҳангда дебди:
- Сен албатта ҳақсан, лекин мен сенга ноҳақлигинг учун жарима солганим йўқ. Аксинча бўри бўла туриб қаёқдаги эшак билан гап талашиб юрганинг учун жарима солдим. Бундан кейин узинга ярашадиган иш қил!
(Интернетдан)

Hech kimga bermaymiz seni O'zbekiston (Topmuzon.net)
Yulduz Usmonova
"Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон", Юлдуз Усмонова
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
МУСТАҚИЛЛИГИМИЗ АБАДИЙ БЎЛСИН!
Тасаввур қилинг, дунёдаги энг яхши зоопарк. Шароитлари замонавий, ичидаги шароитлари дунёдаги 100 лаб мамлакатлардаги одамларнинг шароитларидан яхши. Қишда иссиқ, ёзда салқин. Энг мазали овқатлар берилади, хавф йўқ. Ҳайвонлардан фақат ейиш ва мазза қилиб яшаш талаб этилади.
Фақатгина бир шарти : ҲАЙВОНЛАР ҚАФАС ИЧИДА ЯШАШЛАРИ КЕРАК !
Ёввойи табиат ичида ўша ҳайвонлар табиат қонунлари бўйича яшашлари керак. Кунларини ўзлари кўришлари керак. Бир кун оч, бир кун тўқ. Ёки уларни ейишади, ёки улар бошқа ҳайвонларни ейдилар.
Фақатгина бир жиҳати : УЛАР ЭРКИН ВА МУСТАҚИЛ ЯШАЙДИЛАР !
Сизнингча, ҳайвонлар иккала ҳолатдан қайси бирида бахтли яшайдилар ? Менимча, эркинликда !
Дунёда қафас ичида кўп нарсалар мухайё қилинган ёпиқ давлатлар бор бўлган. Масалан, СССР, Либия, Туркманистон, Шимолий Корея, Куба. Лекин бу давлатларда эркинликни орзу қилиб яшаганлар. Бирон нарса дейишга ва қилишга қўрққанлар. Хўжайинлари берса еганлар, урса ўлганлар.
Ўзбекистоннинг мустақиллиги ҳам емиш ва шароитлар билан баҳоланмайдиган бебаҳо неъматдир! Тўғри "Табиат қонунлари" баъзан одамни безор қилиб юборади ва баъзан одамнинг СССРнинг тинч қафасига қайтгиси келиб қолади. Лекин "Табиат қонунлари"ни "Инсоний қонунлар"га айлантириб, фаровон яшаш ёки ҳайвонлардай бир-биримизни ғажиб яшаш ЭРКИНЛИГИ ҳам ўзимизнинг қўлимиздадир.
Менимча қафасга қайтишни орзу қилишга, ЕОИИ каби иттифоқларга кириб, муаммоларимизни ҳал қилиб беришларидан умид қилишга кетадиган вақтимизни юртимизни тартиб келтиришга, адолатни тиклашга ва иллатларимизни йўқотишга сарфласак, биз ҳам ривожланган давлатлар каби фаровон яшашимиз мумкин бўлади.
Мен юртимга, халқимга, юртдошларимизга яшаш мазза бўлган қафасдан кўра яшаш мазза бўлган мустақилликни тилайман !
Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш,
Эл анга шафиқу меҳрибон бўлмас эмиш.
Олтин қафас ичра гар қизил гул бутса,
Булбулға тикондек ошён бўлмас эмиш.
(Алишер Навоий)
Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Тасаввур қилинг, дунёдаги энг яхши зоопарк. Шароитлари замонавий, ичидаги шароитлари дунёдаги 100 лаб мамлакатлардаги одамларнинг шароитларидан яхши. Қишда иссиқ, ёзда салқин. Энг мазали овқатлар берилади, хавф йўқ. Ҳайвонлардан фақат ейиш ва мазза қилиб яшаш талаб этилади.
Фақатгина бир шарти : ҲАЙВОНЛАР ҚАФАС ИЧИДА ЯШАШЛАРИ КЕРАК !
Ёввойи табиат ичида ўша ҳайвонлар табиат қонунлари бўйича яшашлари керак. Кунларини ўзлари кўришлари керак. Бир кун оч, бир кун тўқ. Ёки уларни ейишади, ёки улар бошқа ҳайвонларни ейдилар.
Фақатгина бир жиҳати : УЛАР ЭРКИН ВА МУСТАҚИЛ ЯШАЙДИЛАР !
Сизнингча, ҳайвонлар иккала ҳолатдан қайси бирида бахтли яшайдилар ? Менимча, эркинликда !
Дунёда қафас ичида кўп нарсалар мухайё қилинган ёпиқ давлатлар бор бўлган. Масалан, СССР, Либия, Туркманистон, Шимолий Корея, Куба. Лекин бу давлатларда эркинликни орзу қилиб яшаганлар. Бирон нарса дейишга ва қилишга қўрққанлар. Хўжайинлари берса еганлар, урса ўлганлар.
Ўзбекистоннинг мустақиллиги ҳам емиш ва шароитлар билан баҳоланмайдиган бебаҳо неъматдир! Тўғри "Табиат қонунлари" баъзан одамни безор қилиб юборади ва баъзан одамнинг СССРнинг тинч қафасига қайтгиси келиб қолади. Лекин "Табиат қонунлари"ни "Инсоний қонунлар"га айлантириб, фаровон яшаш ёки ҳайвонлардай бир-биримизни ғажиб яшаш ЭРКИНЛИГИ ҳам ўзимизнинг қўлимиздадир.
Менимча қафасга қайтишни орзу қилишга, ЕОИИ каби иттифоқларга кириб, муаммоларимизни ҳал қилиб беришларидан умид қилишга кетадиган вақтимизни юртимизни тартиб келтиришга, адолатни тиклашга ва иллатларимизни йўқотишга сарфласак, биз ҳам ривожланган давлатлар каби фаровон яшашимиз мумкин бўлади.
Мен юртимга, халқимга, юртдошларимизга яшаш мазза бўлган қафасдан кўра яшаш мазза бўлган мустақилликни тилайман !
Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш,
Эл анга шафиқу меҳрибон бўлмас эмиш.
Олтин қафас ичра гар қизил гул бутса,
Булбулға тикондек ошён бўлмас эмиш.
(Алишер Навоий)
Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Бугундан Диёр (ўғлим) ҳам мактабга борди. Йўлда бораётиб, у иккита савол берди:
1. Боғча опамнинг исми ким экан?
2. Чиройлимикан?
Ота ўғил! 😜
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
1. Боғча опамнинг исми ким экан?
2. Чиройлимикан?
Ота ўғил! 😜
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
БИРОВНИНГ ПАСПОРТИГА ИМЕИ ОЧАЁТГАНЛАРНИ ТОПИНГЛАР ! (ТАРҚАТИНГ)
"Математика-физика" фанлари профессори Эркинжон Каримов ака Твиттерда қуйидаги постни ёзибди :
"#uzimei четда олган телефоннинг имей ни регистрация қиламан десам битта иплос бошқа имей ни рег-ция қилиб улгурибди. Бунинг ортида катта фирибгарлик борга ўхшайди. Менга каби жабрдийдалар кўп экан. Масалани ўрганиб тўполон кўтармасак бўлмайди чоғи. Хэштегни қўлланг, дарддошлар"
Бу ижтимоий тармоқларда мазкур мавзуда мен кўраётган биринчи пост эмас. Чет эллардан Ўзбекистонга келган бир неча фуқароларимиз ўзларининг паспортларига аллақачон ИМЕИ очилганлигига гувоҳ бўлганлар.
Айтилаётган версияларга кўра, буни аэропортда чегарачилар ва ёки "Паспорт устар"ларда амалга оширмоқдалар.
Паспортига бегона ИМЕИ очилган инсонлар ҳатто ИИВга мурожаат қилгандан кейин ҳам номларига очилган ИМЕИни олдириб ташлатолмай юришган экан.
Агар бировнинг паспортига ИМЕИ очилган бўлса, бу жиноят ҳисобланади. Агар бу нарса тизимли равишда амалга ошрилаётган бўлса, бу катта скандалдир. Бу иш билан махсус хизматлар, ИИВ, Чегара хизматлари жиддий шуғулланишлари керак.
Чет элларда қанча юртошларимиз бор. Балки менинг паспортимга ҳам ИМЕИ очишгандир.
Масалан менинг паспортимга ИМЕИ олган инсон менинг номимдан турли жиноятлар қилса, бировларни тўнаса, одам савдоси билан шуғулланса, террористлар билан мулоқот қилса, бунинг жавобини мен бераманми ?
ИМЕИ очиб бериб, озгина пул ишлайман деб ўз юртдошларини сотаётган, Ўзбекистон паспорти тўғрисидаги қонунларни бузаётган инсонларни албатта топиш ва жазолаш керак.
Агар кимнингдир паспортига ИМЕИ очилган бўлса, унинг бир аризаси билан унинг номидан ИМЕИни олиб ташлайдиган қонун чиқариш керак. Бу билан депутатларимиз шуғулланишлари керак.
Мен муаммони кўтардим. Сизлар тарқатинглар. Ҳаммага, жумладан тегишли органларга етиб борсин. Бу муаммони ҳал қилмаса, оқибатлари ёмон бўлиши мумкин.
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
"Математика-физика" фанлари профессори Эркинжон Каримов ака Твиттерда қуйидаги постни ёзибди :
"#uzimei четда олган телефоннинг имей ни регистрация қиламан десам битта иплос бошқа имей ни рег-ция қилиб улгурибди. Бунинг ортида катта фирибгарлик борга ўхшайди. Менга каби жабрдийдалар кўп экан. Масалани ўрганиб тўполон кўтармасак бўлмайди чоғи. Хэштегни қўлланг, дарддошлар"
Бу ижтимоий тармоқларда мазкур мавзуда мен кўраётган биринчи пост эмас. Чет эллардан Ўзбекистонга келган бир неча фуқароларимиз ўзларининг паспортларига аллақачон ИМЕИ очилганлигига гувоҳ бўлганлар.
Айтилаётган версияларга кўра, буни аэропортда чегарачилар ва ёки "Паспорт устар"ларда амалга оширмоқдалар.
Паспортига бегона ИМЕИ очилган инсонлар ҳатто ИИВга мурожаат қилгандан кейин ҳам номларига очилган ИМЕИни олдириб ташлатолмай юришган экан.
Агар бировнинг паспортига ИМЕИ очилган бўлса, бу жиноят ҳисобланади. Агар бу нарса тизимли равишда амалга ошрилаётган бўлса, бу катта скандалдир. Бу иш билан махсус хизматлар, ИИВ, Чегара хизматлари жиддий шуғулланишлари керак.
Чет элларда қанча юртошларимиз бор. Балки менинг паспортимга ҳам ИМЕИ очишгандир.
Масалан менинг паспортимга ИМЕИ олган инсон менинг номимдан турли жиноятлар қилса, бировларни тўнаса, одам савдоси билан шуғулланса, террористлар билан мулоқот қилса, бунинг жавобини мен бераманми ?
ИМЕИ очиб бериб, озгина пул ишлайман деб ўз юртдошларини сотаётган, Ўзбекистон паспорти тўғрисидаги қонунларни бузаётган инсонларни албатта топиш ва жазолаш керак.
Агар кимнингдир паспортига ИМЕИ очилган бўлса, унинг бир аризаси билан унинг номидан ИМЕИни олиб ташлайдиган қонун чиқариш керак. Бу билан депутатларимиз шуғулланишлари керак.
Мен муаммони кўтардим. Сизлар тарқатинглар. Ҳаммага, жумладан тегишли органларга етиб борсин. Бу муаммони ҳал қилмаса, оқибатлари ёмон бўлиши мумкин.
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана шу видео сабабли "Артел" блогерга узр сўраттирибди. Фикрларимни бироздан кейин билдираман.😡
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Блогернинг ҚОҒОЗГА ҚАРАБ ўқиб берган узрининг видеосини ҳам кўриб туринглар. Муносабатимни кейин бераман.

"АРТЕЛИСТОН"ДА ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЛАРИ ЎТМАЙДИМИ ? (Тарқатинглар)
Олдинги видеода блогер узр сўрамоқда. Унинг узри ИИВ узр сўраттирган узрлардан фарқ қилмайди. На шакл, на моҳият жиҳатдан. Блогер узрни ҚОҒОЗГА ҚАРАБ ўқиб бермоқда, карантин сабабли уйда ўтириб қолган, блоги юрмай қолган ва обуначиларини кўпайтириш учун арзон пиар қилмоқчи бўлган. У бу ишни кичкина круг учун қилган ва "Тролл.уз" деган монстр буни тарқатиб юбориб, барчасини дабдала қилган ва бу ҚИлган иши "ВАТАНПАРВАРЛИК"ка кирмас экан...
Ўз холислигим учун айтиб қўяй, мен бу блогерни танимасдим ва у менга ҳеч ким эмас. Мана шу видеосини ҳам фақат бир кучли монтажчининг санъат асари сифатида кўриб, қойил қолган эдим ва видео менга "Артел"га нисбатан ўзим билган нарсалардан ортиқ нарса берган ва "Артел"ни ёмон кўрдириб қўйган эмас эди. Орадан 1-2 кун ўтгач, мен бу видеони эсламасдим ҳам.
"Артел" ҳам худди шундай. Мен Ўзбекистондалигимда бу компания ҳали мавжуд ҳам эмасди. Мен унинг биронта махсулотини сотиб олган ва ишлатиб кўрган эмасман ва уларга қарши ҳеч қандай адоватим йўқ. Барча билганларим интернетга чиққан ва ўз исботини топиб бўлган ҳақиқатларга асосланган холос.
Кеча Шуҳрат Мусаев деган блогернинг Фейсбукда хатолар билан тўла матнини ва унга ёзилаётган "Троллар фабрикаси"нинг изоҳларини ўқиб ҳайрон қолган эдим. Ўз одатига кўра ҳақоратларга тўла ва катта ҳафрлар билан ёзилган "бақироқ" матннинг "Тролл.уз"ни дискредитация қилиб беришга қаратилганлиги кўриниб турган эди.
Тролл.уз эса ўз навбатида ўз ҳимояси учун барча фактларни йиғиб, скринларни сақлаб, уларни ўз каналида чоп этиб борди. Ва тўғри қилди.
Чунки Ўзбекистонда "Артел" билан келишмовчилик бўладиган бўлса, Ўзбекистон қонунлари эмас "Артелистон" қонунлари ўтишини мана бу блогерга узр сўраттирилиши исботлаб берди.
Дейлик, "Артел" блогерни айбдор деб топди (шахсан мен учун у айбдор эмас). Нега уни Наманганга бориб, 1990 йиллардаги мафияларнинг усулида узр сўраттириб келиши керак ? Ўзбекистонда қонунлар ва адолатли суд йўқми ? Демак "6 секунд" қоидаси рост экан-да ?
Мен доим айтганимдай, менга ким ҳақ ким ноҳақлигининг аҳамияти йўқ. МЕНГА ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ МУҲИМ! Чунки блогернинг ўрнида сиз, мен ёки бошқа биров бўлиши ҳам мумкин. Ҳозир навбат Тролл.уз га келяпти. Уни синдиришлари қийин, лекин ҳаммани синдириш мумкин.
Бундай вазиятларда энг ёмони томошабин бўлиб туриш. Норозисиз, жаҳлингиз чиққан, ҳақлигингизни биласиз лекин блогерга узр сўраттирса жимсиз, Тролл.узни синдирса жимсиз, ундан кейин мени синдирса жимсиз. Ишонинг, навбатдагиси СИЗ бўласиз ва сизга келганда ҳам жим туришади.
Шунинг учун бировга нисбатан адолатсизлик бўлганда, жим турмасликни, воқеаларни барчага тарқатишни, шовқинингиз дунёни бузишини тавсия қиламан. Мени, сизни, Тролл.узни ими-жимида овозимизни ўчириб, ўз ишларини қилишда давом этмасинлар.
Ўзбекистонда Артелистон, ЖМистон ёки бошқа "истон"ларнинг эмас Ўзбекистоннинг қонунлари устувор бўлсин!

Маънавиятчилар учун ажойиб видео. Узоооқ чайнаса бўладиган мавзу. 😜😂