МОНОПОЛИЯ ҚОНУНИ !
Фуқаролар :
- Қонунга амал қилмасанг жарима, қонунга амал қилсанг солиқ тўлайсан!
Монополистлар :
- Қонунлар сенга бўйсунса, фуқаролар сенга жарима ёки солиқ тўлайдилар !
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon

ДУНЁНИНГ 11 ДАВЛАТИДА ОБУНАЧИЛАР СОНИ БЎЙИЧА 1-ЎРИНДА ТУРГАН ТЕЛЕГРАМ КАНАЛЛАР :
1. Ҳиндистон : @HindiHDmovies : 6 М
2. Эрон : @ahangify : 4,7 М
3. Белоруссия : @nexta_live : 2,1 М
4. Ўзбекистон : @kunuzofficial : 1,5 М
5. Россия : https://t.me/joinchat/AAAAAEK5Ozb5zeIJ-kxJBg - 1,4 М
6. Эфиопия : @tikvahethiopia : 1 М
7. Украина : @COVID19/Ukraine - 724 000 К
8. Қозоғистон : @coronavirus2020_kz : 419,7 К
9. Хитой : @Dadfindboy : 200,8 К
10. Қирғизистон : @Umar_Qori_UmarQori : 75,4 К
11. Чуғулистон : @uchzamon : 3,1 К 😜
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
1. Ҳиндистон : @HindiHDmovies : 6 М
2. Эрон : @ahangify : 4,7 М
3. Белоруссия : @nexta_live : 2,1 М
4. Ўзбекистон : @kunuzofficial : 1,5 М
5. Россия : https://t.me/joinchat/AAAAAEK5Ozb5zeIJ-kxJBg - 1,4 М
6. Эфиопия : @tikvahethiopia : 1 М
7. Украина : @COVID19/Ukraine - 724 000 К
8. Қозоғистон : @coronavirus2020_kz : 419,7 К
9. Хитой : @Dadfindboy : 200,8 К
10. Қирғизистон : @Umar_Qori_UmarQori : 75,4 К
11. Чуғулистон : @uchzamon : 3,1 К 😜
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
#Марсбукликлар!
"ГАП ЭГАСИНИ ТОПАДИ"
Сизда ҳам шунақаси бўлиб турадими? Масалан Фейсбукда мана бундай деб ёзилган постга кўзингиз тушиб қолади :
"Эй махлуқ, иккиюзламачи, нодон,
Сен менинг орқамдан нима ишларни қилиб юрганлигингдан хабарим бор. Сенинг иккиюзламачи эканлигингни инсонлар билиб қолсалар сен ҳали шарманда бўласан. Мен сенга ўхшаган қўрқоқ эмасман. Сен халққа қанча яхши кўринишга уриниб юрма, барибир бир кун келиб халқ сенинг асл башарангни кўриб олади...".
Кейин коментлар ёзила бошлайди :
- Тинчиликми. Фалончи?
- Нима бўлди?
Шунда "Фалончи"нинг яқинлари қўшилади:
- Бопладингиз, Фалончи, яшанг!
- Қойил, бу гаплардан кейин ҳам бир нарса деб кўрсинчи. Лекин ёмон шармандасиини чиқардингиз...
Пост" девор"ингизда тўхтовсиз чиқиб ётгач, сиз ҳам секин суҳбатга қўшиласиз :
- Узр, нима бўлди? Гап ким ҳақида ўзи?
- Ростдан, Фалончи, пост ким ҳақида?
- ГАП ЭГАСИНИ ТОПАДИ!
- Хўп, гапку эгасини топади, лекин сиз темани барчанинг ҳаволасига ёздингиз. Энди барча хавотир оляпти...
- Хавотир олманг, ҳаммаси жойида...
- Тўғри, Фалончи, у ҳали сизга бирон нарса қилишга ёшлик қилади. Бу сафар ҳам роса бопладингиз. Қойил, шундай давом этинг...
Сиз :
- Барака топгур, сиз ким биландир урушиб қолган бўлсангиз у одамнинг ўзи билан гаплашиб ола қолсангиз бўлмайдими? Нима қиласиз ҳамманинг олдида бундай постларни ёзиб? Барибир гап ким ҳақидалигини ҳам, нима гаплигини ҳам айтмаяпсизку...
- Гап сиз ҳақингизда эмас. Бўлдими, индамай ўтиб кетаверинг. Тушундингизми?
- Тушундим, лекин ёзганларингиз менинг стенамда чиқиб ётибди...
Фалончи бироздан кейин янги пост ёзади :
"Эй менинг постларим стенасида чиққани ёқмайдиган нодон,
Менга қара..."

Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

Барчага хайрли кун!
Бугун нимагадир бот ишламаяпти. Ишлаб кетгунича ботсиз постлар қўйиб тураман. Смайликларсиз ва изоҳларсиз! 😊🙏
Уч замон билан бирга бўлишда ва фаол бўлишда давом этинг!

Sinmadim ona (Topmuzon.net)
Ozoda Nursaidova
"Синмадим она", Озода Нурсаидова
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ЎЗБЕК
(Муҳаммад Юсуф)
Қиёси йўқ асло, меҳри бир дарё,
Ўхшаса ўзига ўхшайди ўзбек.
Болаларига-ку билдирмас, аммо,
Дунёда болам деб яшайди ўзбек.
Ўнта бўлса, ўрни бошқа унинг-чун:
Ўғлим оташимдан яралган учқун,
Қизим парилардан чеҳраси гулгун,
Юзлари лолам деб яшайди ўзбек.
Бир қўлда беланчак, бир қўлда Қуръон,
Бир елкада кетмон, бирида иймон,
Барчага баробар бир офтобсимон,
Яшнасин олам деб яшайди ўзбек.
Момолари тетик юзга кирса ҳам,
Боболари қайси йигитлардан кам?
Набираси бўлса битта уйга жам,
Тўшак етмай тўнин тўшайди ўзбек.
Киндик қони томган тупроқ унга — шон,
Керак бўлса, бесўз бахш этар у жон,
Кўкракка урмайди: Ватан деб, Ватан!
Алпомиш ўғлонга ўхшайди ўзбек.
Эҳтиром этганга эҳромлари бор,
Кеккайганга бўйин эгмайди зинҳор,
Бешик тўла жажжи Исломлари бор,
Тошўтмас қўрғонга ўхшайди ўзбек.
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
(Муҳаммад Юсуф)
Қиёси йўқ асло, меҳри бир дарё,
Ўхшаса ўзига ўхшайди ўзбек.
Болаларига-ку билдирмас, аммо,
Дунёда болам деб яшайди ўзбек.
Ўнта бўлса, ўрни бошқа унинг-чун:
Ўғлим оташимдан яралган учқун,
Қизим парилардан чеҳраси гулгун,
Юзлари лолам деб яшайди ўзбек.
Бир қўлда беланчак, бир қўлда Қуръон,
Бир елкада кетмон, бирида иймон,
Барчага баробар бир офтобсимон,
Яшнасин олам деб яшайди ўзбек.
Момолари тетик юзга кирса ҳам,
Боболари қайси йигитлардан кам?
Набираси бўлса битта уйга жам,
Тўшак етмай тўнин тўшайди ўзбек.
Киндик қони томган тупроқ унга — шон,
Керак бўлса, бесўз бахш этар у жон,
Кўкракка урмайди: Ватан деб, Ватан!
Алпомиш ўғлонга ўхшайди ўзбек.
Эҳтиром этганга эҳромлари бор,
Кеккайганга бўйин эгмайди зинҳор,
Бешик тўла жажжи Исломлари бор,
Тошўтмас қўрғонга ўхшайди ўзбек.
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
БУЮК ИПАК ЙЎЛИ "GEO"ДА
Франциянинг "Сайёҳлик ва дунёни танитиш" бўйича энг нуфузли журналларидан бири "GEO" ўзининг навбатдаги сонида "Буюк Ипак йўллари" сарлавҳаси остида Марказий Осиё давлатлари, хусусан Ўзбекистон ҳақида ажойиб репортажни чоп этибди.
Ойлик журналнинг бош варағининг юзт сифатида танланган мазкур мақолаларда Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг туристик шаҳарлари чиройли қилиб тасвирланган.
Мақола сўнгида Марказий Осиё бўйича тадқиқотчи Изабель Дамианининг юртларимиз ҳақидаги фикрлари берилган.
Коронавирус билан боғлиқ вазият сабабли туризм соҳаси инқирозга юз тутган бир пайтда бундай нуфузли журналда гўзал мақола берилиши бизнинг туризмимиз учун хушхабар ҳисобланади.

ҚЎШ ФАМИЛИЯЛИККА МУНОСАБАТИМ !
Бугун ушбу мавзу кўтарилди ва аллақачон Адлия вазирлиги вакили тушунтириш бериб ҳам бўлди. Мен аллақачон айтилган гапларни такрорлармасдан, бўлаётган тушунмовчиликлар юзасидан муносабатимни билдирмоқчиман.
Қўш фамилиялик бу бор йўғи ҳуқуқ, мажбурият эмас. Унга рухсат берилди дегани бундан буён ҳамма қўшфамилияли бўлишга мажбур дегани эмас. Бу дунёдаги кўплаб давлатларда мавжуд амалиёт.
Бу худди республикамиздаги кўплаб вилоятлардаги келинлар куёвнинг фамилиясига ўтиш ҳуқуқидай гап.
Масалан Хоразмда келин куёвнинг фамилиясига ўтмайди ва шахсан менга шуниси маъқул ва қулай. Агар менинг қарашим билан қарасак, бутун республикада келинлар куёвларнинг фамилияларига ўтишини тақиқлатишим керак. Шунга қарамасдан, мен бу ишни қилишни хоҳловчилар уни қилиш ҳуқуқига эга бўлишларининг тарафдориман.
Қўшфамилиялик ҳуқуқи ҳам шундай. Ундан ҳамма фойдаланишга мажбур эмас, аммо ким ундан фойдаланмоқчи бўлса, бу ҳуқуқ қонунчиликда бор бўлгани яхши.
👉 https://t.me/uchzamon

БУГУН АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН !
Бугун 27 ёшида қочқинда, ҳеч қандай интернет ва кутубхоналарсиз ёзган "Қадим халқлардан қолган ёдгорликлар" асарининг биргина ўзи ҳозирга қадар бутун дунё тарих, социология, этнография, диншунослик, хронология ва бошқа фанларга асос бўлган, Ҳиндистон асари асосида ҳиндлар ўз тарихлари ва этнографияларини ўрганган, бир ўзи тиббиётда Ибн Сино билан, фалсафада Форобий билан, математикада Ал Хоразмий билан бир мақомни эгаллай олган олим - Абу Райҳон ал Берунийнинг таваллуд кунидир.
Кўплаб манбаларга кўра, у 973 йил 4 сентябрь куни Хоразмнинг Кат шаҳрида (Ҳозирги Қорақалпоғистоннинг Беруний тумани) дунёга келган.
Мен камдан-кам буюк шахсларга ҳавас қиламан. Барча буюкларнинг номлари ва қилган ишларини тан оламан, аммо уларнинг ҳеч бирига ўхшашни орзу қилмайман.
Ал Беруний илм-фандаги муваффақиятларига мен ҳавас қиладиган буюк шахслардан биридир!
Буюк олимнинг жойлари жаннатда бўлсин !

Айтишларича, мана шу суратдаги йигит ва қизлар ҳозир "Мен Нью Йорк Таймс"га чиқдим деб маҳалласида ҳаммага сенлаб гапириб юрганмиш.
Айниқса ээээнг охирги қатордагилари 😜😂
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Айниқса ээээнг охирги қатордагилари 😜😂
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ҚУМНИ ЖОЙИГА ҚЎЙ, ТУРИСТ!
Туристлар меҳмонхоналарда сочиқларни, шампун ва совунларни олиб кетишлари кўп учраб турадиган ҳолат.
Италиянинг Сардиния оролида бир француз пляжнинг қумини шишага солиб олиб кетаётганлиги учун 1000 евро жаримага тортилибди.
Туристлар кўпинча ҳеч нарса эмас деб ўйлаб борган давлатларидаги қум, майда тош ёки оддий буюмларни олиб кетсам бўлади деб ўйлашади. Аслида эса бу тақиқланган бўлиб, туристлар жарима тўлашларига тўғри келади.
Шу сабабдан, саёҳатга борганда билиб билмасдан дуч келган нарсани олиб кетиш ҳақида ўйлаш керак эмас. Яхшиси ўзиники бўлмаган нарсани ўша ерда қолдириб, тинчгина дам олиб қайтиш керак.

МАСЪУЛИЯТНИ УНУТМАНГ, БЛОГЕРЛАР ! (ТАРҚАТИНГ)
“UZIMEI” билан боғлиқ муаммолар, хусусан бировнинг паспорт маълумотларига IMEI регистрация қилишнинг жиноят эканлиги ва унинг оқибатлари ёмон бўлиши мумкинлиги ҳақида кўпчилик, жумладан мен ҳам ёздим.
Бу борада АКТ вазирлиги ва ИИВ баёнотлар бериб, муаммони жиддий ўрганишларини ва айбдорларни топишларини билдирдилар. Менинг айтмоқчи бўлганим бу эмас.
Кўплаб фаоллар ва блогерлар “UZIMEI” муаммосини турли томонларини ёритиб бердилар ва муаммони оммалаштириб, тегишли органларнинг эътиборига тушишида ўз ҳиссаларини қўшдилар. Буни фақат олқишлаш мумкин ва барча муаммолар юзасидан шундай ҳамжиҳатлик бўлишига интилиш керак.
Фақат муаммони ёритиш доирасида ҳиссиётларга берилиб, айрим блогерлар ўз ўқувчиларига ноўрин маслаҳатлар берганликларининг гувоҳи бўлдим. Блогерларни кўпчилик ўқишини ва кўпчилик уларнинг фикрларига амал қилишини ҳисобга оладиган бўлсак, блогерларнинг ўзларини масъулиятлироқ бўлишга чақиришга тўғри келади.
“UZIMEI” муаммоси бу очиқдан очиқ қонун бузилиши ва жиноят ҳисобланади. Шу сабабдан, бош мақсад жиноятчиларни фош этиш, қонунлар устуворлигини таъминлаш, жиноятчиларнинг жазоларини бериш ва адолатни қарор топтиришдир.
Айрим блогерлар ўқувчиларга "ечим" сифатида қонун бузилишга қонунсизлик билан жавоб беришни тавсия қилганлар. Улар таҳминан бундай деяпти :
- Агар паспорт маълумотларингизга ИМЕИ регистрация қилинган бўлса, телефоним ёки планшетим ўғриланди деб ариза ёзинг. ИИВ айбдорни топганда телефон ёки планшет ҳам сизники бўлади.
Бу бир қарашда худди адолатни қарор топтиришдай туюлади. Сенинг паспортингни ишлатдими, сен унинг телефонини оласан. Баттар бўлсин. Аммо...
1. У одам ўзи сизнинг паспортингизни ишлатиб қонунни бузган ва шу иши учун қонуний жазосини олиши керак
2. Адолатни қарор топтириш учун сиз ҳам қонунни бузишингиз керак эмас. Ўзингизга тегишли бўлмаган буюмни "Меники" дейиш юридик томондан жиноят, маънавий томондан инсофсизлик, диний томондан иймонсизликдир.
3. Блогернинг тавсиясига кўра, ИИВга ариза ёздингиз ва ИИВ айбдорни топди ҳам дейлик. Ўшанда айбдорнинг жинояти сизнинг паспорт маълумотларингизни ўғрилаганлиги эканлиги аниқланади ва жазосини олади. Аммо шу билан бирга аппаратнинг сизники эмаслиги ва сиз туҳмат қилганлигингиз, ёлғон кўрсатма берганлигингиз ҳам аниқланади ва сиз ҳам жазо оласиз.
"Самосуд", "Кўзга-кўз" деган қоидалар қонунсизликни ва адолатнинг таъминланишида давлатнинг ролини менсимасликни англатади. Давлат ҳам, қонун ҳам, адолат ҳам ўзингиз дегани бўлади.
Шундан келиб чиқиб, блогерлар ўз ўқувчиларига қонунсизликни, қонунни бузиб, ёлғон кўрсатма беришни тавсия қилмасликлари керак. Агар минглаб ўқувчилардан бор йўғи бир киши ўша тавсияга амал қилиб, боши балога қоладиган бўлса ҳам блогер жамиятга зарар келтирган бўлади.
Бунинг ўрнига жамиятнинг илғор инсонлари, блогер ва фаоллар ҳар бир вазиятда ҳиссиётларга берилмасдан қонунларнинг устуворлигини тарғиб қилишлари керак. Зора, қонун устуворлиги деган тушунча инсонларнинг онггига сингиб кетиб, рефлексга айлансин. Шунда юртимизда қонунни бузишнинг турли турли йўлларини ўйлаб топаётганлар бунга журъат қила олмайдиган бўладилар.

БИРОВНИНГ ПАСПОРТИГА ИМЕИ ОЧАЁТГАНЛАРНИ ТОПИНГЛАР ! (ТАРҚАТИНГ)
"Математика-физика" фанлари профессори Эркинжон Каримов ака Твиттерда қуйидаги постни ёзибди :
"#uzimei четда олган телефоннинг имей ни регистрация қиламан десам битта иплос бошқа имей ни рег…

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уганда бош вазир ўринбосари мамлакат чемпионатини очиб бермоқда.
Бизнинг вазир ва сенаторларимиз ҳам очиб берсалар яхши бўларкан 😜😂
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Бизнинг вазир ва сенаторларимиз ҳам очиб берсалар яхши бўларкан 😜😂
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
СИЗЛАР НИМА ҚИЛСАНГИЗ ҲАМ ҚОНУНЛАРГА ТЎҒРИ КЕЛАВЕРАДИ-А?
Ўтган кунларда Ўзбекистон конституциявий суди раиси мумкин бўлмаган ҳолатда ўз мансабини эгаллаб келаётганлиги ҳақида мунозаралар бўлган эди. Унга кўра, 70 ёшгача мумкин бўлган ҳолда суд раиси 75 ёшда мансабни эгаллаб ўтирганлиги ва икки муддат мумкин бўлган ҳолда у бу мансабни 5-муддатга эгаллаётганлиги айтилган эди.
Айтиладиган бор гаплар аллақачон айтиб бўлинганлиги сабабли мен яна бир марта такрорламаслик учун бу ҳақда пост қилмаган эдим.
Бугун Олий Мажлис Қоунучилик палатасининг "Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси" раиси ўринбосари Шуҳрат ПОЛВОНОВнинг мавзу юзасидан мақоласи чиқди.
У судянинг 75 ёшда бу мансабни эгаллаб ўтиргани ва 5-муддатни бажараётганлигини инкор этмаган. Аксинча бу иккала ҳолатни тўғрилигини "исботлаб бериш"га ҳаракат қилган.
Унга кўра "70 ёш чегараси" ҳақидаги банд қоида тариқасида киритилган эмиш ва "Оддий сўзлар билан айтганда етмиш ёшгача бўлган ва ундан ошган фуқаро Конституциявий суднинг судьяси бўлиши мумкин" экан.
Ҳали бу оддийлаштирилгани. Мен янада оддийлаштираман:
"70 ёшгача" дегани бу "70 ёшгача ва ундан ошган" дегани. Яъни: 70=70+.
Математик мантиқ қалай? Қойилмисиз?
Судянинг 5-муддат мансабни эгаллаётганлигининг сабаби 2017 йилда қонун юзасидан қабул қилинган ўзгариш бўлиб, у судянинг 2017 йилдан олдинги муддатларини нолга тенглаштиради. Яъни ҳозир судя ўзининг бешинчи эмас биринчи муддатидадир.
Бу худди бир пайтлар Каримов, Лукашенко, Назарбоев, Раҳмон, Туркманбоши, Путин ва бошқалар конституцияга ўзгартириш киритиб, муддатни нолга тушириб олиб, барчасини бошқатдан бошлаганларидай гап. Яъни судя жанобларига умр бериб турса, 2022 йилда 77 ёшида биринчи муддатни, 2027 йилду 82 ёшида иккинчи муддатни тугатишга ҳаққи бор. 2027 йилда қонунга ўзгартириш киритилса, барчаси яна нолдан бошланиб, у қайтадан биринчи муддатга сайланиши мумкин. Қалай?
Фарнцузларда бир гап бор. Айбдор бўлиб чиққандан кўра, аҳмоқ бўлиб чиқ. Яъни айбдор бўлмаслик учун одам ўзини жиннига солиб вазиятдан чиқиб кетишга уринади. Депутатнинг уринишини шунга ўхшатдим.
Ва хулоса ўрнида, "Майсаранинг иши"даги бир гапни айтгим келди:
- Сизлар нима қилсангизлар ҳам қонунларга тўғри келаверади-а, Қози калон?

Azeri Kizi Gunel -Ne Olur Allahim Ayirma Bizi
ahiskalimayira
"Ne olur allahim", Azeri kizi Gunel
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Азиз обуначилар,
Сўнгги кунларда Телеграм бот ишламай қолиб, сизларга постларни ўзим хохлагандай етказа олмаяпман. Кечадан бери бот умуман ишламай қолди.
Умуман олганда постни чиқариш учун бот шарт ҳам эмас, фақат сизлар билан мулоқот йўқолиб қолади. Сизлар ҳиссиётларингизни, изоҳларингизни билдира олмайсизлар. Мен ёзаман, сиз ўқийсиз. Албатта улашишлпрингиз мумкин.
Каналнинг ритмини бузмаслик учун бот тўғри ишлаб кетгунча постларни шундай қўйиб бораман. Сизлардан эса олдинги фаолликни пасайтирмасликни, постларни бошқаларга ҳам улашиб боришни сўраб қоламан.
Ҳурмат билан,
Уч Замон

Карантин пайтида маскалар сабабли қулоғингиз шалпонгқулоқ бўлиб қолган бўлса, бундан хафа бўлманг.
Карантин тугагач маскани тескарисига 3-4 ой тақиб юрсангиз қайтадан жойига тушади.
Раҳмат шарт эмас. 😜😂
Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon