Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
МАСЪУЛИЯТНИ УНУТМАНГ, БЛОГЕРЛАР ! (ТАРҚАТИНГ)

“UZIMEI” билан боғлиқ муаммолар, хусусан бировнинг паспорт маълумотларига IMEI регистрация қилишнинг жиноят эканлиги ва унинг оқибатлари ёмон бўлиши мумкинлиги ҳақида кўпчилик, жумладан мен ҳам ёздим.

Бу борада АКТ вазирлиги ва ИИВ баёнотлар бериб, муаммони жиддий ўрганишларини ва айбдорларни топишларини билдирдилар. Менинг айтмоқчи бўлганим бу эмас.

Кўплаб фаоллар ва блогерлар “UZIMEI” муаммосини турли томонларини ёритиб бердилар ва муаммони оммалаштириб, тегишли органларнинг эътиборига тушишида ўз ҳиссаларини қўшдилар. Буни фақат олқишлаш мумкин ва барча муаммолар юзасидан шундай ҳамжиҳатлик бўлишига интилиш керак.

Фақат муаммони ёритиш доирасида ҳиссиётларга берилиб, айрим блогерлар ўз ўқувчиларига ноўрин маслаҳатлар берганликларининг гувоҳи бўлдим. Блогерларни кўпчилик ўқишини ва кўпчилик уларнинг фикрларига амал қилишини ҳисобга оладиган бўлсак, блогерларнинг ўзларини масъулиятлироқ бўлишга чақиришга тўғри келади.

“UZIMEI” муаммоси бу очиқдан очиқ қонун бузилиши ва жиноят ҳисобланади. Шу сабабдан, бош мақсад жиноятчиларни фош этиш, қонунлар устуворлигини таъминлаш, жиноятчиларнинг жазоларини бериш ва адолатни қарор топтиришдир.

Айрим блогерлар ўқувчиларга "ечим" сифатида қонун бузилишга қонунсизлик билан жавоб беришни тавсия қилганлар. Улар таҳминан бундай деяпти :

- Агар паспорт маълумотларингизга ИМЕИ регистрация қилинган бўлса, телефоним ёки планшетим ўғриланди деб ариза ёзинг. ИИВ айбдорни топганда телефон ёки планшет ҳам сизники бўлади.

Бу бир қарашда худди адолатни қарор топтиришдай туюлади. Сенинг паспортингни ишлатдими, сен унинг телефонини оласан. Баттар бўлсин. Аммо...

1. У одам ўзи сизнинг паспортингизни ишлатиб қонунни бузган ва шу иши учун қонуний жазосини олиши керак
2. Адолатни қарор топтириш учун сиз ҳам қонунни бузишингиз керак эмас. Ўзингизга тегишли бўлмаган буюмни "Меники" дейиш юридик томондан жиноят, маънавий томондан инсофсизлик, диний томондан иймонсизликдир.
3. Блогернинг тавсиясига кўра, ИИВга ариза ёздингиз ва ИИВ айбдорни топди ҳам дейлик. Ўшанда айбдорнинг жинояти сизнинг паспорт маълумотларингизни ўғрилаганлиги эканлиги аниқланади ва жазосини олади. Аммо шу билан бирга аппаратнинг сизники эмаслиги ва сиз туҳмат қилганлигингиз, ёлғон кўрсатма берганлигингиз ҳам аниқланади ва сиз ҳам жазо оласиз.

"Самосуд", "Кўзга-кўз" деган қоидалар қонунсизликни ва адолатнинг таъминланишида давлатнинг ролини менсимасликни англатади. Давлат ҳам, қонун ҳам, адолат ҳам ўзингиз дегани бўлади.

Шундан келиб чиқиб, блогерлар ўз ўқувчиларига қонунсизликни, қонунни бузиб, ёлғон кўрсатма беришни тавсия қилмасликлари керак. Агар минглаб ўқувчилардан бор йўғи бир киши ўша тавсияга амал қилиб, боши балога қоладиган бўлса ҳам блогер жамиятга зарар келтирган бўлади.

Бунинг ўрнига жамиятнинг илғор инсонлари, блогер ва фаоллар ҳар бир вазиятда ҳиссиётларга берилмасдан қонунларнинг устуворлигини тарғиб қилишлари керак. Зора, қонун устуворлиги деган тушунча инсонларнинг онггига сингиб кетиб, рефлексга айлансин. Шунда юртимизда қонунни бузишнинг турли турли йўлларини ўйлаб топаётганлар бунга журъат қила олмайдиган бўладилар.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уганда бош вазир ўринбосари мамлакат чемпионатини очиб бермоқда.

Бизнинг вазир ва сенаторларимиз ҳам очиб берсалар яхши бўларкан 😜😂

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
СИЗЛАР НИМА ҚИЛСАНГИЗ ҲАМ ҚОНУНЛАРГА ТЎҒРИ КЕЛАВЕРАДИ-А?

Ўтган кунларда Ўзбекистон конституциявий суди раиси мумкин бўлмаган ҳолатда ўз мансабини эгаллаб келаётганлиги ҳақида мунозаралар бўлган эди. Унга кўра, 70 ёшгача мумкин бўлган ҳолда суд раиси 75 ёшда мансабни эгаллаб ўтирганлиги ва икки муддат мумкин бўлган ҳолда у бу мансабни 5-муддатга эгаллаётганлиги айтилган эди.

Айтиладиган бор гаплар аллақачон айтиб бўлинганлиги сабабли мен яна бир марта такрорламаслик учун бу ҳақда пост қилмаган эдим.

Бугун Олий Мажлис Қоунучилик палатасининг "Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси" раиси ўринбосари Шуҳрат ПОЛВОНОВнинг мавзу юзасидан мақоласи чиқди.

У судянинг 75 ёшда бу мансабни эгаллаб ўтиргани ва 5-муддатни бажараётганлигини инкор этмаган. Аксинча бу иккала ҳолатни тўғрилигини "исботлаб бериш"га ҳаракат қилган.

Унга кўра "70 ёш чегараси" ҳақидаги банд қоида тариқасида киритилган эмиш ва "Оддий сўзлар билан айтганда етмиш ёшгача бўлган ва ундан ошган фуқаро Конституциявий суднинг судьяси бўлиши мумкин" экан.

Ҳали бу оддийлаштирилгани. Мен янада оддийлаштираман:

"70 ёшгача" дегани бу "70 ёшгача ва ундан ошган" дегани. Яъни: 70=70+.
Математик мантиқ қалай? Қойилмисиз?

Судянинг 5-муддат мансабни эгаллаётганлигининг сабаби 2017 йилда қонун юзасидан қабул қилинган ўзгариш бўлиб, у судянинг 2017 йилдан олдинги муддатларини нолга тенглаштиради. Яъни ҳозир судя ўзининг бешинчи эмас биринчи муддатидадир.

Бу худди бир пайтлар Каримов, Лукашенко, Назарбоев, Раҳмон, Туркманбоши, Путин ва бошқалар конституцияга ўзгартириш киритиб, муддатни нолга тушириб олиб, барчасини бошқатдан бошлаганларидай гап. Яъни судя жанобларига умр бериб турса, 2022 йилда 77 ёшида биринчи муддатни, 2027 йилду 82 ёшида иккинчи муддатни тугатишга ҳаққи бор. 2027 йилда қонунга ўзгартириш киритилса, барчаси яна нолдан бошланиб, у қайтадан биринчи муддатга сайланиши мумкин. Қалай?

Фарнцузларда бир гап бор. Айбдор бўлиб чиққандан кўра, аҳмоқ бўлиб чиқ. Яъни айбдор бўлмаслик учун одам ўзини жиннига солиб вазиятдан чиқиб кетишга уринади. Депутатнинг уринишини шунга ўхшатдим.

Ва хулоса ўрнида, "Майсаранинг иши"даги бир гапни айтгим келди:

- Сизлар нима қилсангизлар ҳам қонунларга тўғри келаверади-а, Қози калон?

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Azeri Kizi Gunel -Ne Olur Allahim Ayirma Bizi
ahiskalimayira
"Ne olur allahim", Azeri kizi Gunel

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Азиз обуначилар,

Сўнгги кунларда Телеграм бот ишламай қолиб, сизларга постларни ўзим хохлагандай етказа олмаяпман. Кечадан бери бот умуман ишламай қолди.

Умуман олганда постни чиқариш учун бот шарт ҳам эмас, фақат сизлар билан мулоқот йўқолиб қолади. Сизлар ҳиссиётларингизни, изоҳларингизни билдира олмайсизлар. Мен ёзаман, сиз ўқийсиз. Албатта улашишлпрингиз мумкин.

Каналнинг ритмини бузмаслик учун бот тўғри ишлаб кетгунча постларни шундай қўйиб бораман. Сизлардан эса олдинги фаолликни пасайтирмасликни, постларни бошқаларга ҳам улашиб боришни сўраб қоламан.

Ҳурмат билан,

Уч Замон
Дарвоқе, хоҳлаганлар менга @Uchzamongamaktub_bot орқали ёза олишяпти.
Карантин пайтида маскалар сабабли қулоғингиз шалпонгқулоқ бўлиб қолган бўлса, бундан хафа бўлманг.

Карантин тугагач маскани тескарисига 3-4 ой тақиб юрсангиз қайтадан жойига тушади.

Раҳмат шарт эмас. 😜😂

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Кўчабезорилардан жабр кўрсангиз улардан катталарига духингиз етмасдан энг заифини сўкасиз.

Бизнинг депутатларга осилишимиз ҳам худди шундай нарса! ☝😉

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
КОРРУПЦИОНЕРЛАР КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ РАҲБАРИГА КОРРУПЦИЯ ТАКЛИФ ҚИЛИБДИЛАР

Акмал Бурхонов Газета.узга берган интервьюсида «Юқори амалдорлардан кўп қўнғироқлар бўлди» дебди.

Яъни юқори амалдорлар қўрқмасдан "Коррупцияга қарши кураш агентлигининг раҳбарига "Фалончини ишга ол" деб қўнғироқлар қилишган. Бу эса коррупция, таниш-билишчиликнинг ўзгинаси.

Агар Акмал Бурхоновда ҳақиқатдан ваколат ва ўз ишини сидқидилдан адо этиш истаги бор бўлса, ишни ўша телефон қилганларни "Коррупция" айблови билан жазога тортишдан бошлаши керак. Акс ҳолда, "Менга телефон қилишди, мен йўқ деб айтдим" деб интервью беришдан фойда йўқ.

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
УЧ ЗАМОН ЭНДИ ИНСТАГРАМДА ҲАМ БОР

Ван Гогнинг автопортретида нега қулоғи кесилган биласизми?

Чунки у ҳамма Инстаграмда профил очган пайтда Инстаграмда профили бўлмаган.

Мен ҳам қулоғим кесилиб, қолмаслиги учун Инстаграмда профил очдим.

Инстграмда борларни зудлик билан мени фоллов қилиб қўйишга чақираман. 😜

Ҳаволаси: www.instagram.com/uchzamon

ПС. Диета яхши ўтса, балки ўзимнинг расмларимни ҳам қўйиб борарман 😜 Постни тарқатишларингиз мумкин.😊🙏

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Covid-19 дан фойдаланиб бизнес қиладиганлар ҳам бор 🤦‍♂️.

Тарқатишга ёрдам беринг деб ёзган экан мана тарқатдим 😜😂

Сиз ҳам савоб учун ушбу постни тарқатинг 😜.

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мелания Трамп ўгай қизи Иванка Трампни қанчалар яхши кўришини ўзингиз гувоҳи бўлинг 😜😂

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Хулио Иглесиас
<unknown>
"Ностальжи", Хулио Иглесиас

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ҲОКИМ ВА МАЖЛИСЛАР КЕРАКМИ?

2015-2016 йилларда Хива тумани ҳокимсиз қолади. Ҳоким бўлмагач, мажлислар ҳам бўлмайди ва ҳар ким ўз ишини билиб қилаверади. Ўтган 10 йилларда бирон марта пахта режасини тўлдирмаган Хива тумани ўша йили режани ошиғи билан бажаради.

Шунда халқ хулоса қилади:

ПАХТА РЕЖАСИНИ ТЎЛДИРИШГА ҲОКИМЛАР ВА МАЖЛИСЛАР ХАЛАҚИТ БЕРАР ЭКАН.

Бу Ўзбекистондаги барча ҳудудлар ва барча соҳаларга тегишли хулоса десам муболаға бўлмайди!

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗБЕК ТИЛИНИ БИР ЙИЛДА МУСТАҚИЛ ЎРГАНГАН ВЛАДИСЛАВ

Шифокор ва тилшунос, ўзбек ва қозоқ тилларини мустақил ўрганган дўстимиз Владислав Тен ўзбек тилида интервью берибди.

Унинг ўзбек тилида қандай гўзал ва равон гапиришини кўринг. Нафақат юртимиздаги бошқа миллат вакиллари, балки ўзбек бўла туриб ўзбек тилида гапирмайдиган миллатдошларимиз ҳам ўрнак олса бўлади.

Владислав айтган сўзлар орасида аччиқ ҳақиқатлар ҳам бор. Бу ўзбек тилини ўрганаман деган чет элликлар учун шароитлар деярли йўқ ҳисоби.

"Шароитлар бор ва китоблар чиққан" дейдиганлар инглиз, француз, немис тилларини ўрганиш учун яратилган шароитлар ва чиққан китоблардан бехабардирлар деб ўйлайман.

Бу ишни қачондир ҳукумат ва саҳий бойлар раҳнамолигида албатта амалга оширишлари керак бўлади.

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Россия ва Белоруссия кино ижодкрорлари томонидан "Титаник ҳам киноми?" номли янги кино суратга олинган эмиш.

Кўрганлар бўлса, кўришга арзийдими йўқми, айтиб қўярсизлар 😜😂

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Телеграмга қандай аппарат орқали кирасиз ? (Бир нечта жавобни белгилай оласиз)
Anonymous Poll
97%
Телефон орқали
4%
Планшет орқали
31%
Компьютер орқали
Тарихни билмаган инсон уни бошқатдан яшаб кўришга маҳкумдир ! (Карл Маркс)

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Сизларга ушбу ажойиб канални тавсия қилмоқчиман!

Бу "Historical Posts" канали бўлиб, у барчага тарих бўйича энг керакли маълумотларни беради.

Ушбу каналда барча мақолалар тарих ҳақида бўлиб, тарихга қизиқадиган ҳар бир инсонга ёқиши аниқ! Тарихий воқеалар, ҳукмдорлар ислоҳотлари ва шахсий ҳаёти, қадимги шаҳарлар цивилизацияларидан тортиб то уларнинг инқирозигача барчаси батафсил ёритиб бериб борилади. Каналда чуқур таҳлил қилинган тарихий-илмий мавзулар ҳам мунтазам чоп этилади.

"Historical Posts" каналига обуна бўлиш учун ҳавола 👇

https://t.me/joinchat/AAAAAE7IcRoOAegEzTN7ZQ