Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
(Tohir Sodiqov) Bolalar - Unutganim
Jocer Focus
"Унутганим йўқ", Тоҳир Содиқов (Болалар)

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ЗЎРОВОН ҚИЗГА ЖИНОЯТ ИШИ ОЧИЛИБДИ, АММО...

Бугун интернет нашрларида Наманган вилоятида 23 ёшли бир қиз 33 ёшли ва 30 ёшли икки нафар эркакни дўппослаганлиги ва зўровон қизга жиноят иши очилганлиги ҳақида хабарлар чиқди. Бу хабарни ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти берган.

Зўровон қизга иш очилгани яхши бўлибди. Умуман, қонун устуворлиги ва гендер тенглиги дегани шу бўлади. Зўровонлик қилдими қонун олдида тегишли жазосини олсин. Аёлми, эркакми, аҳамияти йўқ. Агар бунинг тескариси бўлиб, эркак киши икки нафар аёлни дўппослаганида ҳам шундай деган бўлар эдим.

Шу еригача ҳаммаси жойида.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти тарқатган хабардаги бошқа бир жумлалар менинг эътиборимни тортди. Демартамент ёзяпти :

"23 ёшли Г.А. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан" ва "ҳеч бир сабабсиз қасддан қўллари билан уриб, оёқлари билан тепиб, дўппослаб тан жароҳати етказган".
Юқорида гендер тенглиги таъминланганлигини мақтагандим. "Жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан"и нима бўлди энди ? Гап айнан қайси қоидалар ҳақида кетмоқда ? Масалан, гап унинг кийимлари ҳақидами ? Агар у суратдаги кийимларда юрган бўлса, унинг кийимлари жойида. Ўзбекистонда шортик ва футболка кийиш тақиқланмаган.

Дарвоқе, Ўзбекистонда жамиятнинг ёзилмаган қоидалари эмас, ёзилган қонунлар амал қилади. Агар зўровон эркак киши бўлганида, хабарда зўровон икки аёлни дўппослаганлиги ёзилган бўлармиди ёки унинг "жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаганлиги" ҳам ёзилармиди ?

Наманганда юз берган бир-иккита видеоларда калта кийган ёки шим кийган қизларни сазойи қилинганлиги, уларга кун бермай одамлар гапирганларининг гувоҳи бўлгандим.

Шу ерида "ҳеч бир сабабсиз қасддан" деган жойига келамиз. Аёл жинними, мастми ёки наркоманми ? Нега ҳеч бир сабабсиз, икки нафар эркакни дўппослайди ? Балки орада бирон гап-сўз бўлгандир. Балки у дўппослашига нимадир сабаб бўлгандир. Қўли қичигани учун урмагандир.

Бу хабарнинг берилиш тони ИИВнинг тергов департаментининг ҳисоботини эмас кўпроқ Қундуз бобонинг эртакларини эслатиб юборяпти. Департамент ҳолислик юзасидан, иккинчи тараф, "зўровон қиз"нинг версиясини ҳам берса яхши бўларди. Албатта уни олдиндан "тайёрлаб", "Ўзимдан ўзим урдим" деб узр сўраттирмаган ҳолда.

Хулоса ўрнида, қонунлар барчага тенг ва зўровон ким бўлишидан қатъий назар жазосини олиши керак. Аммо берилаётган хабарда аёлнинг "жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимаганлиги"га урғу берилиши бу одамларнинг ҳиссиётларини жунбушга келтиришга қаратилган мачолик аргументидир.

ИИВ тартибни сақловчи орган, маънавият полицияси эмас. Шундай экан, улар гапни айлантирмасдан, ўз ишларини сидқидилдан бажарсалар, жамиятимизда юриш-туриш ўз-ўзидан изига тушиб кетган бўлар эди.

ПС. Самарқанддаги келинни дўппослаган ва памперс едирган зўровон эркакнинг "жамиятда юриш-туриш қоидаларига амал қилган қилмаганлиги" ҳақида бир оғиз гап эшитмадик. Аксинча, унга нисбатан қонуний чора кўрилишининг ўрнига уни қамоқдан қутқариб қолиш учун "келин билан яраштириш"га уринишлар бўлаётганлигини ўқимоқдамиз.

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ОСМОНДА УЧАР АВТОМОБИЛ ҲАҚИҚАТГА АЙЛАНИШГА ЯҚИН

Осмонда учадиган флайбордни ихтиро қилган Франки Запата ҳақида у рекорд ўрнатган пайтда хабар берган эдим. Яъни, 2019 йилда бир неча омадсизликлардан кейин Франки ўзининг флайбордида Ла-Манш бўғози устидан учиб ўтиб, расман "Учар одам"га айланган эди.

Шундан кейин Франция армияси Франкининг флайбордларини сотиб олиб, патрул қилувчи учар аскарлар отрядини тузган эди.

Энди Франки Запата ўзининг навбатдаги орзусини амалга оширмоқчи экан. У яратаётган учар автомобил 2020 йилнинг декабрь ойларига тайёр бўлар экан. Агар унинг режалари амалга ошадиган бўлса, инсоният 2020 йилдаёқ учар автомобилни кўриши мумкин бўлади.

Франкига бу йўлда омадлар тилаб қоламиз!

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Сизнингча аёл билан эркакнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тенг бўлиши керакми ? (Сўровномани тарқатинг. Имкон қадар кўпроқ одамлар овоз берсин)
Anonymous Poll
47%
Ҳа, иккаласи ҳам одам. Албатта тенг бўлиши керак
32%
Йўқ, аёл доим эркакдан паст туриши керак
1%
Йўқ, аёл доим эркакдан устун туриши керак
20%
Йўқ, бундай бўлишини диним тақиқлайди
Каналда аёллар кўпми ёки эркаклар кўпми билмайман. Умуман олганда, менга бунинг аҳамияти йўқ. Барчани бирдай ҳурмат қиламан. Аммо барибир билиб қўйишга қизиқ. Сиз аёл кишимисиз ёки эркак кишими ?
Anonymous Poll
24%
Мен аёл кишиман
76%
Мен эркак кишиман
#КунАнекдоти!

ФАҚАТ СЕНИ ЯХШИ КЎРАМАН!

Бир аёл эрига дебди:
- Дадаси, сиз ақлли аёлларни яхши кўрасизми ёки гўзал аёлларними?

Эркак ўйлаб қолибди: "Бу ўзидан ўзи бунақа савол бермайди. Мени синамоқчи бўляпти. Мен унисини танласам ҳам, бунисини танласам ҳам, иккаласини танласам ҳам рашк қилиб жанжал чиқаради. Яхшиси айёрона жавоб бераман" дебди-да бир қарорга келиб хотинига дебди:

- Онажониси, мен ақлли аёлларни ҳам, чиройли аёлларни ҳам яхши кўрмайман. Мен фақат сени яхши кўраман...

😬😜😂

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Edith Piaf - Non, Je ne regrette rien
"Non, je ne regrette rien", Edith Piaf

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ШАНЕЛНИНГ ЛОГОТИПИ

Дунёнинг машҳур бренди бўлмиш Шанелнинг логотипи нимани англатишини биласизми?

Француз тикувчиси ва мода дизайнери Коко Шанель уни 1909 йилда ўзи ўйлаб топган. У логотипни 1925 йилда, корхона расман ишлай бошлагандагина рўйхатдан ўтказган.

Ҳозирги кунда Шанель атирлари ҳар бир аёл ва эркак албатта ишлатиб кўриши керак бўлган бренлардан бири ҳисобланади.

Корхона дунё бўйлаб 1000 лаган ишчиларни ишлатади ва бир неча миллиардлаб даромад қилади.

Шундай қилиб, Шанелнинг логотипи қандай маънони билдиради? Жавоб оддий. Логотипни "Coco Chanel" сўзларидаги иккита "C" ҳарфи бир-бирига тескари қўйилган бўлиб, у ўзининг яратувчисининг тахаллусидаги бош ҳарфларни англатади.

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Uch zamon pinned «Ассалому алайкум, Азиз дўстлар! Муаллифлик каналимга ҳуш келибсиз! Каналда муаллифлик ижод намуналарим, таҳлилий мақолаларим, турли мавзуларга оид шахсий мулоҳазаларим, ҳажвий ҳикояларим ва латифалар, тренддаги мавзуларга муносабатим ва муаллифлик лойиҳаларимга…»
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тайванда 3 ёшли қизчани варрак учириб кетиб, ярим минут давомида ҳавода учириб турибди. 😳

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
"АҲАД ҚАЮМ ФЕНОМЕНИ !" номли мақола ёзяпман. Бу Аҳад Қаюмни ёмонлаб ёзилган навбатдаги мақола бўлмайди. Балки жиддий ижтимоий таҳлилларга асосланган фойдали мақола бўлади деб умид қиляпман.

Кетиб қолманглар ва мақолани чоп этганимда уни тарқатинглар!

Ва менга илҳом тилаб туринглар. Дангасалигим тутиб ёки ёзгим келмай қолмасин ! 😜
АҲАД ҚАЮМ ФЕНОМЕНИ !

Ижтимоий тармоқларда Аҳад Қаюм суратга олган фильмлар, уларнинг номларининг "ўзига хослиги", киноларнинг сифатсизлиги, уларнинг бошқа тилларга хатолар билан таржима қилинганлигини кимлардир танқид қилди, яна кимлардир устидан кулди. Тўғри-да, номларни қаранг : "Алданган қиз", "Зўрланган қиз", "Хўрланган келин", "Ўғри келин", "Хиёноткор келин", "Шифокорнинг хиёнати"...

Айтиб қўяй, Аҳад Қаюмни мен на шоир, на ёзувчи, на ҳофиз, на кино режиссёр, умуман ижодкор сифатида тан олмайман. Мен учун у санъат, адабиёт ва ижод оламида ҳеч ким эмас. Ҳатто бир пайтлар унинг шеър ўғрилаши ҳақида пост ёзганимда у менинг профилимга троллар ҳужумларини уюштирган эди. Бу гапларни мен унга нисбатан бир грамм ҳам симпатиям йўқлигининг исботи сифатида айтяпман.

Аммо шунга қарамасдан, мен Аҳад Қаюм шахсини иккиланмасдан феномен деб атаган бўлар эдим.
У дастлаб, ўғрилабми тўғрилабми шеърлар ёзди. Манаман деган таниқли шоирларнинг китоблари сотилмасдан куйиб юрганларида унинг китоблари буханка нондай сотилди ва у ўзбек шеъриятининг диққат марказида яшади. Ундан кейин қўшиқчилик соҳасога ўтиб продюссерлик қилди ва қўшиқлар айтди.

Қўшиқчиликда сифат жиҳатдан бир нарса деёлмасам ҳам сон жиҳатдан у унча бунча ҳонандаларни ортда қолдирди. Сўнгра у ўзини кинода синаб қўрди. Кинода ҳам актёр, ҳам режиссёр бўлиб фаолият юритган Аҳад Қаюм сиз юқорида номларини ўқиган киноларни суратга олди.

Қисқаси, у қайси соҳага кириб борса, ўша ерда албатта муваффақиятга эришади. Шеър ёзса ва шеърлари шеъриятнинг "Ш" ҳарфига яқинлашмаса ҳам ўз шеърларини соттира олади. Қўшиқ айтса, мавзулари бир хил бўлса ҳам клиплари оммалашади. Кинога қўл урса, кинолари бир-биридан мазмунсиз ва мантиқсиз бўлса ҳам бир уринишдаёқ бутун бошли "Ўзбеккино"дан самаралироқ натижага эришади.

Чунки мен юқорида айтганимдай у - феномен. У ўзбек жамияти яратган ва яшашига, гуллашига имкон берган феномен !

Аҳад Қаюмнинг ўзи бир интервьюсида тан олиб айтган : у ижодкор эмас !

Мен учун у кучли тадбиркор, интуицияси кучли бизнесмен.
У санъат ва адабиёт соҳасида эмас, машина бозори ёки бошқа соҳада бўлиши ҳам мумкин эди. Аммо у тақдир тақозоси билан адабиёт ҳамда санъатнинг ичига тушиб қолган ва ўз иқтидорларини шу соҳаларнинг ичида ишлатиб юрибди. Бу бир томондан яхши, чунки унинг «муваффақиятлари» бизнинг жамиятимизнинг аҳволи қанчалар оғир эканлигини, инсонларимизнинг савиялари қанчалар тушиб кетганлигини ва улар на асл санъатни, на чин адабиётни англамасликларини кўрсатиб берувчи кўзгу бўлиб хизмат қилади.

Аҳад Қаюм ўзбек жамиятини, унинг иллатларини, менталитетимиздаги нуқсонларни нозиқ ҳис қилади ва англайди. У одамлар нималарни яхши кўришларини ва нималарга ўч эканликларини аниқ билади ва талабга қараб таклиф беради.

Биз ёппасига Аҳад Қаюмни ёмонлаб вақтимизни ўтказаверишимиз мумкин, аммо асл муаммо Аҳад Қаюм эмас, балки жамиятимизнинг ўзидир. Аҳад Қаюм қонунларни бузмаяпти. Ёмон шеър ёзиш, арзон қўшиқ чиқариш ва сифатсиз кино олиш жиноят ҳисобланмайди. Биз бозор иқтисодиётида яшаяпмиз. Ҳар ким қонунни бузмаган ҳолда ўзи хоҳлаган ишни қилишга ҳаққи бор.

Китобларини буханка нондай ёпирилиб сотиб олганларни, қўшиқларини тарқатганларни, киноларини Ютуб ижтимоий тармоғида юз минг марталаб кўрганларни Аҳад Қаюм бунга мажбурлаган эмас. У бор йўғи уларнинг савияси ва менталитетига мос мавзуни топиб, шу мавзуларда шеър, қўшиқ ва кинолар чиқарган холос.

Бу ерда айб халқимизнинг ўзидадир. Агар инсонлар савиясиз китобларни эмас, асл шеърият намуналарини сотиб олганларида Аҳад Қаюм шеър ёзиб, вақтини кетказиб юрармиди ? Албатта йўқ, у тадбиркор, фойда келадиган бошқа бир соҳага ўтиб кетган бўларди.

Айтишларича, ўтган асрда бир таниқли санъаткор қишлоққа тўй хизматига борган экан. Тўйда у ўзбек қўшиқчилик санъатининг нодир намуналаридан айтибди, суворалар, мақомлар ва насиҳатлардан маромига етказиб айтибди, аммо халқ нимагадир жим ўтирганмиш. Хурсандчилик ҳам қилмасмиш, ўйнаб ҳам кулмасмиш.

Овқатланадиган маҳал келганида ҳофиз ичкарига овқатланишга кириб кетибди ва унинг ўрнига қишлоқдаги бир ҳофиз қўшиқ айтиб турибди.

Ярим соатлардан кейин таниқли ҳофиз даврага қайтса, қишлоқлик ҳофиз асл қўшиқларни бузиб, хатолар билан шўхлаштириб айтаётган эмиш. Халқ эса мазза қилиб ўйнаб-кулиб, мазза қилиб хурсандчилик қилаётган эмиш.

Қўшиқ тугагач, таниқли ҳофиз қишлоқлик ҳофизга дебди :
- Сен устоз ҳофизларининг қўшиқларини, ўзбек санъати дурдоналарини бузиб, дабдала қилиб айтяпсан-ку. Бу худди халққа аҳлат едиришдай гап. Халққа аҳлат едиргандан кўра ўзинг аҳлат еганинг яхши эмасми ?

Шунда қишлоқлик ҳофиз жавоб берибди :
- Устоз, мен ўша қўшиқларни худди ўзидай маромида айтишим ҳам мумкин эди. Аммо мана бу халқ асл санъат намуналарини тушунмайди, қўшиқларни уларга ёқадиган қилиб айтмаса қабул қилмайди ва ўйнаб-кулмайди. Мен бор йўғи халқ сўраган нарсани беряпман холос. Шунинг учун аҳлатни талаб қилган халқнинг ўзи есин...
Аҳад Қаюм ҳам халқнинг маълум бир қисмига ўзлари сўраган нарсаларни едирмоқда холос.

Ижтимоий тармоқларда ҳозир деярли барча шоир, ёзувчи, олимларнинг профил, саҳифа ёки каналлари бор. У ерда улар ўзларининг ижод намуналарини, билимларини улашиб борадилар. Аммо инсонлар фойдали канал ва саҳифаларни кузатишнинг ўрнига "Kелиннинг хиёнати", "Зўрланган қиз", "Келинини зўрлаган қайнота" ва ҳоказо каби "яланғоч" мавзуларни маъқул кўрадилар.

Шундай бўлгач, ёки ижодкорлар ҳеч ким ўқимаса, эшитмаса ва кўрмаса ҳам фақат асл асарлар яратиб, одамларнинг ўқишлари, эшитишлари ва кўришларига умид қилиб юришлари ёки Аҳад Қаюмга ўхшаб фақат уларга ёқадиган мавзуларни кўтариб, "муваффақият"ларга эришиб яшашлари мумкин.

Умуман олганда, "Аҳад Қаюм феномени" фақатгина Аҳад Қаюмгагина тегишли эмас. Аҳад Қаюм шу йўналишда таниқли бўлганлиги учун инсонларга тушунарли бўлиши учун муаммони у орқали тушунтиришга ҳаракат қилдим.

Аслида бу феноменга даҳлдор инсонлар ҳозир адабиёт ва санъатимизда жуда кўп. Уларнинг сони жамиятимизнинг талабларига тўғри пропорционалдир!

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ИИВ ТЕРГОВ ДЕПАРТАМЕНТИ СЎЗ БЕРМАГАН "ЗЎРОВОН ҚИЗ"ГА ДАРЁ.УЗ СЎЗ БЕРИБДИ

Мен таҳмин қилганимдай, "зўровон қиз" ўз шаънини ҳимоя қилган экан. ИИВ тергов департаменти бир тарафнинг кўрсатмасига биноан бир қизни ёмон отлиқ қилиб, хабар тарқатмаслиги керак эди.

Бунинг устига видеоларда кўрганимиздай, қиз эркакларни дўппосламаган экан. Энг асосийси, у департамент айтганидай, "ҳеч қандай сабабсиз" дўппосламаган экан.

Бутун бошли департамент қизнинг "жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимаганлиги" ҳақида гапириши энди шармандаликдан бошқа нарса эмас.

Бундай хабарни ёзгунча, департаментдагилар "дўппосланган эркаклар"га ўхшаб қочиб қолганлари яхши эди.

ПС. Балки департаментдагиларга қиз бола эркак кишини, тағин бир эмас иккаласини ура олгани алам қилгандир?

Манба: Дарё.уз

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ҚОБУЛ ДЎСОВНИ СУДГА БЕРГАНИГА МУНОСАБАТ

Менимча, бу ерда ёмон нарса йўқ. Айрим мўллалар ёки ҳокимларга ўхшаб вазир "самосуд" қилиб, Дўсовнинг уйига бориб, уни кечирим сўраттириб келмасдан норози жойи бўйича маданий йўл билан судлашяпти.

Умуман олганда, вазир ҳам, Дўсов ҳам менга ҳеч ким эмас. Аксинча, иккаласининг қарашларига нисбатан ҳам менда эътирозлар ва норозиликлар етарлича.

Мен Дўсовнинг чиқишларини эшитган эдим. Ҳақиқатни айтиш билан айтиш бор. Ҳақиқатни маданий йўл билан ифодалаш мумкин ёки ҳақоратлар, популистик кўпиртиришлар билан публикага ўйнаш мумкин. Дўсовда иккинчиси бўлган. Бу инсонни ёки институциянинг шаънига тегиш ва ростдан ҳам ишчалнлигига зарар бериш дейилади.

Шахсан менга кимдир ноҳақ жойимда ҳақиқатни айтса, аччиқ бўлса ҳам қабул қиламан. Агар бошқаларга кўрсатмасдан менга яхши бўлиши учун дўстона айтса, миннатдор бўлиб, раҳмат айтаман. Агар Дўсовга ўхшаб айтса, менам судга берган бўлардим.

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Audio
Tarona.net-Music Portal
"Узатамиз", Муҳриддин Ҳолиқов

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Уч замоннинг фаол, постларни қолдирмай ўқийидиган, ҳар бир постни тарқатадиган обуначиларининг ҳар бирига мана шундай гўзал ва ширин тортлар тилайман! 😋😜

Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon