#Коронафакт!
КОРОНАВИРУС ВА ОЧЛИК!
Дунёда ҳар куни очликдан 25000 нафар одам ўлар экан. Бу йилига таҳминан 9 миллион киши дегани. Ер юзида 780 миллион инсон ўта қашшоқликда яшаса, миллиардлаб одамлар камбағалликда яшар эканлар.
Яъни очарчилик, қашшоқлик коронавирусдан кўра хавфлироқ ва долзарброқ экан. Агар коронавирусга ажратилаётган пул ва воситаланинг юздан бири қашшоқликка қарши ишлатилганида, дунёда очликдан одам ўлмаслиги мумкин.
Унда нима учун бу муаммога эътибор йўқ ? Менимча, чунки, очликдан бойлар, президентлар, миллиардерлар ўлмайдилар. Бу қашшоқларнинг, камбағалларнинг муаммоси.
Коронавирус эса одам танламайди. Шунинг учун бойлар уни енгмаса тинч ухлай олмайдилар.
👉 https://t.me/uchzamon

#Коронаҳазил!
"Имомали Раҳмон коронавирусга қарши кураш доирасида 1 ойлик маошидан воз кечди" деб ёзишибди.
Мен албатта саҳоват учун хурсандман. Лекин менга бир ўй тинчлик бермаяпти. Бир ойлик ойлигини берган бўлса, энди ўзи май ойида қайдай яшайди? Оиласи, бола-чақаси кўп дейишади. Ёки сал йиғиб қўйганлари бормикан?
Билмадим, билмадим... 🤐😜😂

АСР ҚУРИЛИШИНИ ҚОЙИЛЛАТДИК. ИШҚИЛИБ МИНГ ЙИЛЛИК ҚУРИЛИШИДАН ЭХТИЁТ БЎЛИШ КЕРАК.
Сардоба сув омбори ҳақида батафсилроқ билиб олиш учун интернетдан маълумот қидирсам, омбор қурилишини кўкларга кўтариб "Аср қурилиши" деб атаган мақолалар чиқиб келди.
Агар аср қурилишимиз шу сув омбори бўлган бўлса, сўзсиз АЭС қурилишини минг йиллик қурилиши деб ўйлашаётган бўлса керак.
Шундан келиб, чиқиб аср қурилишини "қойиллатганимиз" учун минг йиллик қурилишлардан эхтиёт бўлишимиз керак экан.
Чунки ура-ура деган билан қурилишлар бўлиб кетаверганида ҳозир Ўзбекистон дунёда қурилишлар чемпиони бўлган бўлар эди.
Эхх 😬🤦♂️☝

#КунАнекдоти!
Шарқ давлатларидан бирида раҳбар лавозимида ишловчи инсон ўзининг ғарбдаги ҳамкасб дўстининг уйига меҳмонга борибди. Қараса, дўстининг катта уйи, Мерседес машинаси ва ҳовлиси бор экан. Шарқлик раҳбар ғарблик дўстидан бунча бойликни қаердан олганлигини сўрабди. Ғарблик раҳбар унга жавоб берибди :
- Хооов анови ердан бошланган йўлни кўряпсанми?
- Ҳа, кўряпман.
- Бу йўл 400 киломертлик автомагистрал йўл бўлади. Шунинг қурилишига мен раҳбар эдим. Мен қурилиш корхоналарининг масъуллари билан келишиб, давлат ажратган пулнинг 10%ини менинг Швейцариядаги ҳисоб рақамимга ўтказдиришга эришдим ва ўша пулларга бу уй-жойларни қурдирдим. Худога шукур нолимайман...
Келаси йили ғарблик раҳбар ўзининг шарқлик ҳамкасб дўстиникига меҳмон бўлиб борибди. Қараса, дўсти мармарлардан қурилган ва тиллолар билан безатилган 4 қаватлик қасрда яшаётган экан. Қасрнинг олдида дунёнинг энг қимматбаҳо машиналари қатор турган экан ва қаср охири кўринмайдиган сўлим боғлар билан ўралган экан. Шунда ғарблик раҳбар шарқлик дўстидан бунча бойликни қаердан олганлигини сўрабди. Шарқлик раҳбар унга жавоб берибди :
- Ҳооов анови ердан бошланган йўлни кўряпсанми?
- Йўқ, кўрмаяпман.
- Ўша сен кўрмаётган йўл 400 километрлик автомагистрал йўл бўлиши керак эди. Унинг қурилишга мен раҳбар эдим. Мен қурилиш корхоналарининг масъуллари билан келишиб, давлат ажратган пулнинг 100%ини менинг Швейцариядаги ҳисоб рақамимга ўтказдиришга эришдим ва шу пулларга сен кўриб турган қасрни қуриб, боғларни ва машиналарни сотиб олдим. Худога шукур нолимайман...
😜😂👍

Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

#ФАКТ! 😜☝
ДУНЁДАГИ ЭНГ ФАОЛ ЎҚУВЧИЛАР - "UCHZAMON"НИНГ ЎҚУВЧИЛАРИДИР.
Каналимизнинг азиз ўқувчилари,
Бизнинг кузатув ва хулосаларимизга кўра, Телеграмдаги энг фаол ва энг яхши ўқувчилар "Uchzamon" каналининг ўқувчилари экан.
Чунки ҳар бир қўйилган постни кўраётган, унга лайклар қўйиб реакция билдираётган ва канални бошқаларга тавсия қилиб, постларни гуруҳларга улашаётганларнинг кўрсаткичи анча юқори.
Бунинг устига каналнинг ўқувчилари ҳазил ва латифаларни қанчалик севиб реакция билдирсалар, жиддий ва таҳлилий пост ва мақолаларга ҳам шунча эътиборлилар.
Каналимизнинг барча аъзоларига фаоллик учун миннатдорчилик билдирамиз ва ҳар доим илғор, биринчи бўлиб юришларини тилаб қоламиз.
ПС. Сиз кўриб турган сурат каналга кириб дарров чиқиб кетаётган, сизларни фаол десам гапимга ишонмаганларнинг сурати. "Uchzamon" нинг ўқувчиларига тил теккизганларнинг бурунлари катталашиб, қулоқлари шалпанглашиб қолади. 😜😂

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АНДИЖОНДА АРЧАЛАРНИ ЯШИЛГА БЎЯШГАНМИШ
Бизнинг айрим раҳбарларимиз шунчалар ақллики, улар ҳатто одамларга қандай бўлиш, кийиниш, гапиришлари кераклигини айтибгина қолмасдан, арчаларга ҳам яшил бўлишлари кераклигини уқтирадилар.
Агар арчаларнинг орасидан гапга кирмайдиган, гапга тушунмайдиган сариқ арчалар чиқиб қоладиган бўлса, улар "қулоқсиз" арчаларни мажбурлаб яшилга бўяб чиқадилар.
Ҳаётда бундай нарсалар ҳам бўлиши мумкинлигини кўриб, ҳайратдан арчаларнинг томлари кетиб, ниналари тикка бўлиб кетади. 🤦♂️😜😂
ПС. Манба: Human.uz ахборот сайти. Видеодаги ҳолат Андижонда бўлганлиги айтилган.

БИЗ КИМ ИННОВАЦИЯКОР ЎЗБЕКЛАР.
Агар ғўзапояга пахтани скочлаб чиққан, ерга гулларни туваклари билан экиб очилтирган, президент ўтган йўлга қоғоз плакатлардан завод ясаб қўйган, арчаларни яшилга бўяб чиққан ўзбекларни ким "Инновация, фантазия, яратувчилик нималигини билмайди" деса оғзига исботлар, суратлар ва видеолар билан уриш керак.
Чунки бундай бўлмағур гапларни гапирадиганлар ҳали биз инновациякор ўзбеклар инновациялар борасида қандай ютуқларга эришганлигимизни тасаввур ҳам қила олмайдилар 😜😂

ХАЛҚНИНГ ИШОНЧИ ЙЎҚОЛМАСИН
Кўпинча "Президентнинг ишончи" ҳақида гапирилади ва "Халқнинг ишончи" баландпарвоз гапдай туюлади.
Диктатураларда халқни бошқаришнинг турли усуллари бор. Қўрқув орқали, пропаганда орқали, қатоғонлар орқали ва ҳоказолар орқали бошқарилади.
Демократияда эса фақатгина "Халқнинг ишончи" орқали бошқарилади. Халқ ҳеч қачон ўзи ишонмаганлар ўзини бошқаришини хоҳламайди. Бу худди ҳар биримиз ўзимиз ишонмаган одам бизга нима қилишимизни айтишини хоҳламагандай гап.
Ўзбек халқи ўзи ишонган президентга овоз берган ва ишонгани учун унинг бошқарувига рози бўлган.
Сув омбори, метро қулаши, уйларнинг томлари учиб кетиши ва бошқа барча лойиҳаларнинг занжири халқнинг давлатга ишончини емиради. Воқеалар ривожида бунинг гувоҳи бўлиб турибмиз. Халқ аҳмоқ эмас. Халқ ўғриликлар, порахўрликлар, соҳталикларни кўриб билиб турибди. Халқ барчаси босди-босди қилиниб юбориши ёки номига бировлар жазоланиб қўявериши мумкинлигини ҳам тушуниб турибди, аммо бундай бўлмаслигига умид қилмоқда.
"Босди-босди"лар муаммони қисқа муддатларда ҳал қилади, аммо узоқ муддатларда давлатнинг мустаҳкамлигини, халқнинг президентга ишончини емиради.
Шунинг учун президент ўз ҳокимияти мустаҳкам бўлишини хоҳласа, айбдор ким бўлишидан қатъий назар қўрқмасдан ҳақиқий жавобгарларни жазолаши, адолатни қарор топтириши ва энг асосийси келажакда бундай "қовунлар" тушмаслигини таъминлаши керак. Шундагина халқ ўзининг олий вакилини қўллашда давом этади.
👉 https://t.me/uchzamon
Кўпинча "Президентнинг ишончи" ҳақида гапирилади ва "Халқнинг ишончи" баландпарвоз гапдай туюлади.
Диктатураларда халқни бошқаришнинг турли усуллари бор. Қўрқув орқали, пропаганда орқали, қатоғонлар орқали ва ҳоказолар орқали бошқарилади.
Демократияда эса фақатгина "Халқнинг ишончи" орқали бошқарилади. Халқ ҳеч қачон ўзи ишонмаганлар ўзини бошқаришини хоҳламайди. Бу худди ҳар биримиз ўзимиз ишонмаган одам бизга нима қилишимизни айтишини хоҳламагандай гап.
Ўзбек халқи ўзи ишонган президентга овоз берган ва ишонгани учун унинг бошқарувига рози бўлган.
Сув омбори, метро қулаши, уйларнинг томлари учиб кетиши ва бошқа барча лойиҳаларнинг занжири халқнинг давлатга ишончини емиради. Воқеалар ривожида бунинг гувоҳи бўлиб турибмиз. Халқ аҳмоқ эмас. Халқ ўғриликлар, порахўрликлар, соҳталикларни кўриб билиб турибди. Халқ барчаси босди-босди қилиниб юбориши ёки номига бировлар жазоланиб қўявериши мумкинлигини ҳам тушуниб турибди, аммо бундай бўлмаслигига умид қилмоқда.
"Босди-босди"лар муаммони қисқа муддатларда ҳал қилади, аммо узоқ муддатларда давлатнинг мустаҳкамлигини, халқнинг президентга ишончини емиради.
Шунинг учун президент ўз ҳокимияти мустаҳкам бўлишини хоҳласа, айбдор ким бўлишидан қатъий назар қўрқмасдан ҳақиқий жавобгарларни жазолаши, адолатни қарор топтириши ва энг асосийси келажакда бундай "қовунлар" тушмаслигини таъминлаши керак. Шундагина халқ ўзининг олий вакилини қўллашда давом этади.
👉 https://t.me/uchzamon
Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана нима учун ўзбек тилига эътибор ва ҳимоя зарур.
Турклар ўзбек тилида гапираётган пайтда бизнинг ўзбеклар (қўштирноқ ичига олмоқчи эдим, майли) рус тилида гапиришни маъқул кўрмоқда.
Мана шуларга ҳам жарима белгиланса, яхши бўларди. ☝☝☝

АДОЛАТ ҚАРОР ТОПСА ЯХШИ
Бир йигит кўчада кетаётса, бир гўзал қизни кўриб қолибди. Майин ёғаётган ёмғир томчилари унинг эгнидаги кийимларини баданларига ёпиштириб, эсаётган шабада унинг узун сочларини ўйнаб йигитнинг юрагига олов солибди.
Йигит ўз бахтини топганлигига ишонч ҳосил қилиб, қизнинг ортидан етиб бориб, уни ўзига тегишга кўндириб, қизга уйланибди.
Аммо барчаси шунда бошланибди. Қизнинг яширин сирлари ошкор бўлиб, тўй барбод бўлибди. Йигит жаҳл устида, қизни ура бошлабди. Қудалар бир-бирларини айблабдилар. Милиция келиб, тарафларни битта-битта сўроқ қилибди.
Вазият ўрганиб чиқилгач, суд бўлибди ва иккаласи айбдор деб топилиб, уларга тегишли жазолар белгиланибди.
Жазо йигит билан қизга белгиланибди дейсизми? Йўқ албатта. Жазо ҳикоянинг бошида ёғган майин ёмғир ва шабадага белгиланибди. Чунки шу иккаласи бўлмаганда йигитнинг эътибори қизга тортилмаган, тўй ҳам бўлмаган ва барчаси бундай якун топмаган бўларди.
Барибир ҳаётда адолат қарор топса, айбдорлар жазосини олса яхшида, нима дедингиз?
ПС. Бу ҳикоянинг Сардоба сув омбори воқеаларига даҳли йўқ. Мени қўлидан иш келмайдиган ватанпарварликда айблаш шарт эмас 😬😉👍
👉 https://t.me/uchzamon
Бир йигит кўчада кетаётса, бир гўзал қизни кўриб қолибди. Майин ёғаётган ёмғир томчилари унинг эгнидаги кийимларини баданларига ёпиштириб, эсаётган шабада унинг узун сочларини ўйнаб йигитнинг юрагига олов солибди.
Йигит ўз бахтини топганлигига ишонч ҳосил қилиб, қизнинг ортидан етиб бориб, уни ўзига тегишга кўндириб, қизга уйланибди.
Аммо барчаси шунда бошланибди. Қизнинг яширин сирлари ошкор бўлиб, тўй барбод бўлибди. Йигит жаҳл устида, қизни ура бошлабди. Қудалар бир-бирларини айблабдилар. Милиция келиб, тарафларни битта-битта сўроқ қилибди.
Вазият ўрганиб чиқилгач, суд бўлибди ва иккаласи айбдор деб топилиб, уларга тегишли жазолар белгиланибди.
Жазо йигит билан қизга белгиланибди дейсизми? Йўқ албатта. Жазо ҳикоянинг бошида ёғган майин ёмғир ва шабадага белгиланибди. Чунки шу иккаласи бўлмаганда йигитнинг эътибори қизга тортилмаган, тўй ҳам бўлмаган ва барчаси бундай якун топмаган бўларди.
Барибир ҳаётда адолат қарор топса, айбдорлар жазосини олса яхшида, нима дедингиз?
ПС. Бу ҳикоянинг Сардоба сув омбори воқеаларига даҳли йўқ. Мени қўлидан иш келмайдиган ватанпарварликда айблаш шарт эмас 😬😉👍
👉 https://t.me/uchzamon
Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ички ишлар ҳодимларидан ОАВ вакилларига байрам "совғаси". ТАРҚАТИНГЛАР!
Бугун" Халқаро сўз эркинлиги куни", қисқа қилиб "Халқаро матбуот куни" ҳам дейишади.
Бир неча кундан бери ижтимоий тармоқларда ОАВлар шаънига тошлар отилмоқда. "Чет элларда офат юз берса, журналистлар ўша ердан туриб репортажлар қилади, сизлар нега ўз ишингизни қилмаяпсиз" дейилмоқда.
Бугун мана "Human.uz" нашри журналистлари ўзларининг байрамлари куни байрам қилиб ўтирмасдан Сардоба сув омборидан репортаж қилишга борганларида ички ишлар ходимлари уларни машинага тиқиб олиб кетибдилар. Бунинг устига видеода кўриб турганингиздек, зобит "Камераларни текшириб, тасвирларни ўчириб ташланглар" деб буйруқ беряпти.
Мен Ўзбекистон фуқароси сифатида бу ходимлар журналистлардан ва биздан нимани яширмоқчи бўлганликларини, нималарни ўчиришга буйруқ берганлигини билишни истайман. Қонунни бузган ИИВ ходимларига эса чоралар кўрилишини талаб қиламан.

Ўзбекистон Франция телеканалида!
Кеча Франциянинг 5 каналида бериладиган "Echappées Belles" кўрсатуви Ўзбекистонга бағишланди. Бир ярим соат давом этадиган ушбу кўрсатув французлар севиб томоша қиладиган ва келгуси саёҳат режалари учун ғоялар оладиган ижобий кўрсатув ҳисобланади.
Кўрсатув кеча эфирга кетганининг яна бир яхши томони бор. У аслида 2019 йилда тасвирга олинган бўлиб, у Ўзбекистонга француз туристлари оқимини ошириши керак бўлган. Аммо дунёда пандемия бошланиб, туризм соҳаси мисли кўрилмаган инқирозга учради. Агар кўрсатув кеча эмас, олдинроқ, масалан қиш ойларида эфирга берилганида барчаси барбод бўлган бўлар эди.
Францияда 11 май куни карантин тугайди ва ҳозир французларнинг кўнгилларига саёҳат, келгуси режалар сиға бошлади. Кўрсатувни кўрган французлар изоҳларда Ўзбекистонни ўзларининг навбатдаги саёҳат қиладиган давлати деб атаётганликлари ўзбек туризми учун ҳушхабар десам бўлади.

#Коронаҳазил! #Коронатаъсир!
ФУТБОЛ? НИМА У?
Эслайсизларми, бир пайтлар футбол деган ўйин бўлар эди. "Миллионлар ўйини" деб кўкларга кўтариб айтиларди. Чунки миллионер ўйинчилар битта тўпнинг орқасидан югуриб, миллиардлаган инсонларни гипнозлаб, аҳмоқ қилиб, ўзига қаратиб юрарди.
Одамлар Реал-Барса, МЮ-Челси, ПСЖ-Марсел деб жиннига ўхшаб бир-бирлари билан урушиб юрар эдилар.
Бунинг устига Роналду зўрми Мессими деган дуэллар ҳам бўлар эди. Бу иккаласи миллионерларнинг худоси эди.
Ҳаммасидан қизиғи миллий терма жамоа деган жамоа ҳам бўларди. У ҳаммани юрак касал қилиб бўлган эди. Ҳозир буларнинг барчаси тарих ва хотира.
Тарихсиз келажак йўқ деганларидай, эслаб турайлик, зора карантинлар ўтгач, бу келажакда ас қотиб қолса. А лаббай?
😜⚽🥅

САРДОБА ВА ДЕҲҚОНЧИЛИК.
Ҳозирча Сардоба сув омборининг ёрилиб кетгани, сув босган ҳудудлар, кўчирилган аҳоли, Қозоғистон билан муаммолар, айбдорларни топиш ва жазолаш каби фавқулодда вазиятларни муҳокама қилмоқдамиз. Бу муаммолар халқнинг ҳамжиҳатлиги, кўмаклари, давлатнинг ҳаракатлари билан ҳал бўлишига умид қиламиз.
Аммо сув омбори билан боғлиқ яна бир соҳа бор, бу деҳқончилик. Сув омбори очилганда, матбуотда мана бундай гаплар ёзилган экан:
"Сув омбори вилоятимизнинг Сардоба, Мирзаобод, Оқолтин ва Жиззах вилоятининг Арнасой, Мирзачўл, Дўстлик туманларида, жами 142,500 гектар ер майдони сув таъминотини яхшилашга хизмат қилади.
Айтилганидек, 2014-, 2015 – ва 2016 – йилларда маълум миқдорда сув захираси йиғилиб юқорида кўрсатилган туманларда сув танқислигига бархам берилди".
Сув омборига йиллар давомида сал кам бир миллиард кубометр сув тўпланган ва бу санаб ўтилган туманларда сув танқислиги муаммосини ҳал қилиб, деҳқончиликка ёрдам бўлиши керак бўлган. Энди омбордаги сувлар чиқиб кетгач, қайтадан сув танқислиги юзага келиши, омбор қайта тикланганда ҳам уни сув билан тўлдиришга йиллар кетиши мумкин.
Ўзи юртимизда сув олтиндан қиммат аҳамиятга эга эканлиги, бу ёқда Оролнинг қуриб бораётганлигини ҳисобга олсак, муаммонинг айбдорларига нисбатан жавобгарлик янада ортади.
Асосийси, муаммонинг оқибатларини бартараф этишда комплекс чоралар қўлланилиб, унда деҳқончилик соҳаси ҳам ҳозирдан ҳисобга олиниши керак.
👉 https://t.me/uchzamon
Ҳозирча Сардоба сув омборининг ёрилиб кетгани, сув босган ҳудудлар, кўчирилган аҳоли, Қозоғистон билан муаммолар, айбдорларни топиш ва жазолаш каби фавқулодда вазиятларни муҳокама қилмоқдамиз. Бу муаммолар халқнинг ҳамжиҳатлиги, кўмаклари, давлатнинг ҳаракатлари билан ҳал бўлишига умид қиламиз.
Аммо сув омбори билан боғлиқ яна бир соҳа бор, бу деҳқончилик. Сув омбори очилганда, матбуотда мана бундай гаплар ёзилган экан:
"Сув омбори вилоятимизнинг Сардоба, Мирзаобод, Оқолтин ва Жиззах вилоятининг Арнасой, Мирзачўл, Дўстлик туманларида, жами 142,500 гектар ер майдони сув таъминотини яхшилашга хизмат қилади.
Айтилганидек, 2014-, 2015 – ва 2016 – йилларда маълум миқдорда сув захираси йиғилиб юқорида кўрсатилган туманларда сув танқислигига бархам берилди".
Сув омборига йиллар давомида сал кам бир миллиард кубометр сув тўпланган ва бу санаб ўтилган туманларда сув танқислиги муаммосини ҳал қилиб, деҳқончиликка ёрдам бўлиши керак бўлган. Энди омбордаги сувлар чиқиб кетгач, қайтадан сув танқислиги юзага келиши, омбор қайта тикланганда ҳам уни сув билан тўлдиришга йиллар кетиши мумкин.
Ўзи юртимизда сув олтиндан қиммат аҳамиятга эга эканлиги, бу ёқда Оролнинг қуриб бораётганлигини ҳисобга олсак, муаммонинг айбдорларига нисбатан жавобгарлик янада ортади.
Асосийси, муаммонинг оқибатларини бартараф этишда комплекс чоралар қўлланилиб, унда деҳқончилик соҳаси ҳам ҳозирдан ҳисобга олиниши керак.
👉 https://t.me/uchzamon
Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Бундай ўйинларни абадий ўйнаб, буйруқни бериб, агар муаммо чиқиб қолса буйруқни бажарган ҳодимни "қурбон қилиб", қутулиб қолиб юравериш мумкин. Аммо бу нарса давлат бошқарувида катта хато ҳисобланади. Чунки бундай ҳиёнаткорона бошқарувда аскарлар (нафақат аскарлар, балки барча соҳалардаги давлат хизматчилари) ҳеч қачон ўз раҳбарлариига ва ўз давлатларига содиқ бўлмайдилар. Тўғрироғи бўла олмайдилар. Оқибатда улар "бошлари кесилиб кетгунча" имкон қадар бойлик тўплаб қолишга ва раҳбарлари уларни қурбон қилиб юбормасидан олдин тизимдан чиқиб кетишга интиладилар...
Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Davlat-xizmati-bir-organizm-05-03
👉 https://t.me/uchzamon
Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Davlat-xizmati-bir-organizm-05-03
👉 https://t.me/uchzamon
Telegraph
Тизим ҳиёнаткор бўлмасин, ёхуд бир аъзо қурбон қилинса, бутун тана азоб чекади.
Дунёдаги барча ривожланмаган, ривожлана олмаётган давлатларининг давлат бошқарувига ҳос бўлган бир иллат бор. Бу давлат хизматларини бир жон ва бир тандек кўра олмаслик иллатидир. Агар халқ бундай кўра олмаса бу катта муаммо эмас. Чунки халқ сиёсатчи ва сиёсатшунос…
ЮЛДУЗ УСМОНОВАНИ ЯНА "ЗАПРЕТГА ТИҚИШ" КЕРАКМИ?
Юлдуз Усмонованинг Ички ишлар вазирлиги соҳасида хизмат қилаётган инсонларга нисбатан айтган хақоратли сўзлари ҳақли равишда баҳс ва мунозараларга сабаб бўдмоқда. Кимлардир Юлдуз Усмонова тараф, яна кимлардир эса ИИВ ҳодимлари тараф. Мен ким ҳақ ёки ким ноҳақлиги ҳақида фикр билдирмоқчи эмасман.
Менинг эътиборимни бошқа фикр тортди. Кимлардир "Юлдуз Усмоновани яна запретга тиқиш вақти келди" деб фикр билдирибди. Мен шунга ўз муносабатимни билдирмоқчиман?
Дейлик бўлиб ўтган вазиятда Юлдуз Усмонова ноҳақ ёхуд айбдордир. Аммо қайси қонуний асосга кўра уни запретга тиқилади ва қўшиқ айтиши таъқиқланади? Бу қайси мантиққа тўғри келади? Қонунни бузган одам санъаткорми, журналистми, косиб ё деҳқонми қонун олдида жавоб беради, керак бўлса қонуний жазосини олиб қамалиб чиқади, лекин унга ўз касбини қилиши "запрет қилинмайди".
Адолат истаб, қонун устуворлигини талаб қилиб ёзганлар ҳиссиётларга берилмасдан шу нарсани унутмасликлари керак.

"Сардоба"дан сабоқлар : "Сарез" кўли муаммоси
Худо кўрсатмасин, агар барчамиз қўрққан офат юз берса, кўлнинг суви қаерга кетади ? Сув шиддат билан тоғ тепасидан пастга қараб оқиб, дастлаб Тожикистон ҳудудидаги қишлоқ ва шаҳарларни босиб, Сурхондарё ҳудудларигача етиб боради ва 17 км куб ҳажмдаги сув ўз йўлида учраган дарахтлар, уйлар, одамларни оқизиб келиб, Амударёнинг ўзанига қўшилиб олади. Ундан кейин сув дарё ўзани орқали Туркманистон ҳудудларида катта тезликда оқиб бориб, Хоразм вилоятига етиб боради. Хоразм вилояти Амударёнинг чап қисмида, яъни дарё сатхидан қуйида жойлашган ҳудуд ҳисобланади. Бу дегани, катта ҳажмдаги сув ўз йўлида деярли бутун Хоразм вилоятини босиб, Орол денгизига олиб кетади.
Тўлиқ мақолани ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Sarez-koli-muammosi-05-04
Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon

"Сардоба"дан сабоқлар : "Сарез" кўли муаммоси.
Тожикистондаги "Сарез" кўли ва унинг атрофидаги муаммолар, хавотирлардан кимлардир хабардор бўлиши ва кимлардир у ҳақда эшитмаган бўлиши мумкин. "Сардоба" сув омборида юз берган офат ва унинг оқибатлари бизни "Сарез" кўли муаммосига қайтишга, унинг эхтимолий…
Forwarded from Human.uz | Rasmiy kanal
"Сардоба"дан сабоқлар: "Сарез" кўли муаммоси
Батафсил: 👉https://human.uz/site/inner/3177
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube