#Коронаҳазил #Коронатаъсир
Азиз дўстлар,
Карантиндан эсон омон чиқиб олгач, кўчаларда семизлар, одамовилар, тоза ҳавога чиққанидан хурсандлар, эридан ёки хотинидан калтак еганлар ва ҳоказоларни кўриб қолсангизлар, илтимос, уларнинг устидан кулманглар.
Коронавирус душман, бутун дунё унга қарши урушмоқда.
Бундан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, юқорида санаб ўтилган инсонлар уруш қурбонлари, ҳақиқий қаҳрамонлар саналадилар! 😜👍
Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon

Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳали ЕАЭСга кирмай туриб, Тошкентни ишғол қилишда ўлган рус солдатларига ёдгорликни қайта тиклаяпмизми, агар у иттифоққа кириладиган бўлса, Тошкент руслар томонидан қайта ишғол бўлади деяверинг.
Фақат бу сафаргисида рус солдатлари ўлишиям, уларга ёдгорлик қўйиш ҳам шарт бўлмайди. Ўзбекистонни иттифоққа киритмоқчи бўлаётган ва мана бу рус каналида чертиб айтилган ёдгорликни ўрнаттиришга эришганлар ўз "вазифа"ларини бажариб қўйган бўладилар.
Худо сақласин!
Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
Фақат бу сафаргисида рус солдатлари ўлишиям, уларга ёдгорлик қўйиш ҳам шарт бўлмайди. Ўзбекистонни иттифоққа киритмоқчи бўлаётган ва мана бу рус каналида чертиб айтилган ёдгорликни ўрнаттиришга эришганлар ўз "вазифа"ларини бажариб қўйган бўладилар.
Худо сақласин!
Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
ТАРҚАТИНГЛАР!
"Адлия вазирлигидан кимдир раҳбаримизга телефон қилиб, "Ким у сизларда ишлайдиган, бизга нуқул ўзбек тилида матн юбораверадиган. Нега рус тилида эмас, ўзбек тилида юборасизлар" деб тергаш учун телефон қилган экан. Яхшиямки, раҳбарим ҳалол, ўз принципларига эга ва мард инсон эди. Адлия вазирлиги бўлишига қарамасдан мени ҳимоя қилиб, Ўзбекистонда давлат тилида иш юритиш мумкин эканлигини тушунтириб қўйган эди.
Тасаввур қиляпсизми, СССР эмас, балки мустақил Ўзбекистонда адлия вазирлиги ўзбек инсонни ўзбек тилида иш юритганлиги учун норози бўлган эди".
Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола: https://telegra.ph/Ozbekistonda-davlat-tili-birlamchi-04-27

Telegraph
Мен адлия вазирлиги биланман. Франция тажрибаси бўйича қўшимча тавсиялар.
Бундан 13-14 йил олдин Ўзбекистонда бир нуфузли ташкилотда ишлаган пайтимда у ерда бутун республикадаги каби барча ҳужжатлар рус тилида юритилар эди. Мен бир томондан рус тилини яхши билмаганлигим ва бошқа томондан Ўзбекистонда давлат тилида иш юритилиши…
#Коронаҳазил!
Диққат! Коронавируснинг навбатдаги зарари аниқланибди.
Олимларнинг аниқлашларича, коронавирус сабабли карантинда инсон қанча кўп қолса, унинг оёқлари торайиб, қисқариб бораверар эмиш. Эҳтиёт бўлинг дўстлар. Карантиндан кейин юра олмай қолмай десангиз оёқларингизни мунтазам чўзиб, узайтириб туринглар.
Раҳмат шарт эмас, хабарни бошқаларга тарқатсангиз етади 😜👍
Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
Диққат! Коронавируснинг навбатдаги зарари аниқланибди.
Олимларнинг аниқлашларича, коронавирус сабабли карантинда инсон қанча кўп қолса, унинг оёқлари торайиб, қисқариб бораверар эмиш. Эҳтиёт бўлинг дўстлар. Карантиндан кейин юра олмай қолмай десангиз оёқларингизни мунтазам чўзиб, узайтириб туринглар.
Раҳмат шарт эмас, хабарни бошқаларга тарқатсангиз етади 😜👍
Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ МИЛЛАТНИ ХЎРЛАГАНЛАРГА АТАЛГАН ЁДГОРЛИКНИ ТИКЛАШ ТАРАФДОРИМИ?
Мен "Миллий тикланиш" деса ўзбек миллатининг тикланишини айтяпти деб ўйлабман. Соддалигим қурсин! 🤦♂️
Бу партия қайси миллиатнинг тикланиши учун очилганлигини билмадиму, лекин аниқ ўзбек миллатининг эмас. Улар масалан Тошкентнинг босиб олинишида вафот этган солдатларга атаб қурилган ёдгорликни тиклаш тарафдори. Ҳозир мана Адлия вазирлигида тил билан боғлиқ ташаббуслар бўляпти, аслида бундай пайтда "Миллий тикланиш" деган партия Адлия вазирлигининг тепасида туриб, бу етарли эмас, ўзбек тилининг нуфузини янада тикланглар деб туриши керак эди.
Аммо бизнинг миллатимиздан, халқимиздан маош олиб яшаётган миллий тикланиш партияси сиёсатшунослик фанининг назарияларини бир пул қилди.
Агар бизнинг миллий тикланишни Россидаги "ЛДПР", Германиядаги "Пегида", Франциядаги "РН" партияларининг олдига олиб бориб, бу партия сизларнинг Ўзбекистондаги муқобилингиз деса, у партиялар олдин бир мазза қилиб кулиб олиб, кейин исноддан ўзларини бир бало қилиб қўйсалар керак 🤕🔫😜.
Хуллас, Ўзбекистонда бир пайтлар нима учун сиёсатшунослик фани таъқиқиланганини тушунгандай бўляпман. Чунки бизда сиёсат ҳам, сиёсий партиялар ҳам сиёсатшунослик фанида ёзилган қоидаларга тўғри келмайди. Бизда Экопартия АЭС тарафдори, ЎзЛиДеп "гўштни кўп еб юборяпсизлар" дейди, Миллий тикланиш миллатни хўрлаганлар ҳайкалини тиклашни оқлайди, ХДП коммунистларга қўшилиб йўқ бўлиб кетгандай гўё ва ҳоказо. Эх, сиёсатшунослик! Сен бизларни кечир! 😜
Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
Мен "Миллий тикланиш" деса ўзбек миллатининг тикланишини айтяпти деб ўйлабман. Соддалигим қурсин! 🤦♂️
Бу партия қайси миллиатнинг тикланиши учун очилганлигини билмадиму, лекин аниқ ўзбек миллатининг эмас. Улар масалан Тошкентнинг босиб олинишида вафот этган солдатларга атаб қурилган ёдгорликни тиклаш тарафдори. Ҳозир мана Адлия вазирлигида тил билан боғлиқ ташаббуслар бўляпти, аслида бундай пайтда "Миллий тикланиш" деган партия Адлия вазирлигининг тепасида туриб, бу етарли эмас, ўзбек тилининг нуфузини янада тикланглар деб туриши керак эди.
Аммо бизнинг миллатимиздан, халқимиздан маош олиб яшаётган миллий тикланиш партияси сиёсатшунослик фанининг назарияларини бир пул қилди.
Агар бизнинг миллий тикланишни Россидаги "ЛДПР", Германиядаги "Пегида", Франциядаги "РН" партияларининг олдига олиб бориб, бу партия сизларнинг Ўзбекистондаги муқобилингиз деса, у партиялар олдин бир мазза қилиб кулиб олиб, кейин исноддан ўзларини бир бало қилиб қўйсалар керак 🤕🔫😜.
Хуллас, Ўзбекистонда бир пайтлар нима учун сиёсатшунослик фани таъқиқиланганини тушунгандай бўляпман. Чунки бизда сиёсат ҳам, сиёсий партиялар ҳам сиёсатшунослик фанида ёзилган қоидаларга тўғри келмайди. Бизда Экопартия АЭС тарафдори, ЎзЛиДеп "гўштни кўп еб юборяпсизлар" дейди, Миллий тикланиш миллатни хўрлаганлар ҳайкалини тиклашни оқлайди, ХДП коммунистларга қўшилиб йўқ бўлиб кетгандай гўё ва ҳоказо. Эх, сиёсатшунослик! Сен бизларни кечир! 😜
Бошқаларга улашиш ва каналга аъзо бўлиш учун ҳавола : https://t.me/uchzamon
Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
#Коронатаассурот!
Францияда бир кунда бир соатгагина кўчага чиқиш мумкин. Шунда ҳам фақат бир километрлик периметрдан узоқ кетиш мумкин эмас. Кўчага чиққанда онлайн справка тўлдириб, чиқиш сабаби кўрсатилиб, чиқилади. Сабаблар "Магазиндан энг зарур махсулотлар сотиб олиш", "Аптекадан дори олиш", "Доктор қабулига бориш", "Бир соат спорт билан шуғулланиш" каби сабаблар бўлиши мумкин.
Агар ташқарида бир соатдан ортиқ юриб ёки сабабларсиз юрсангиз 135 евродан 3700 еврогача (такрор такрор қўлга тушса) миқдорда жарима тўланади. Францияда карантин 17 мартда бошланган эди. Ҳозирча 11 майгача узайтирилган.
Бугун бир соат спорт билан шуғулланиш ҳуқуқимдан фойдаланиб кўчага чиқиб келдим. Уйимизнинг атрофлари чиройли бўлиб кетибди. Кўриб кўз қувнайди, ҳавонинг тозалигидан дил баҳра олади. Тезроқ карантинлардан чиқиб олсак, соатлаб уйга кирмасдан табиат гўзаллигидан баҳра олишга қарор қилдик.
Уйда қолинг дўстлар, ва мана бу суратдаги гўзалликдан баҳра олинг! 😍
@uchzamon

МЕН БАРЧА ДЕПУТАТЛАРИМИЗНИ ЭРТАГА ЕОИИГА ҲАР ҚАНАҚАСИГА КИРИШГА ҚАРШИ ОВОЗ БЕРИШГА ЧАҚИРАМАН!
Сизлардан, илтимос, Ватанни сотганлар рўйхатида бўлиб тарихга кирманглар! Авлодларингиз сиздан уялиб юрмасинлар! 🙏🙏🙏
@uchzamon
ПС. Барча дўстлар, блогерлар, зиёлилар, депутатларни қарши овоз беришга чақиринглар!

#Коронаҳазил! Кайфиятни кўтарамиз! 😜
Менда ҳукуматга бир ажойиб таклиф бор. Бюджетни тўлдиришнинг самарали ва кафолатли йўли. 2021 йил январь-февраль ойларида фарзандли бўлган оилаларга жарима солиш керак.
Чунки улар коронавирус карантини пайтда қонун билан белгиланган бир метрлик масофани сақламаган бўладилар. 😂

#МенЕОИИгақаршиман!
Кеча айтилганидай, бугун Ўзбекистон тарихида навбатдаги қора кун бўлиши кутилмақда.
Аҳмонийлар давридан бошлаб неча марта шармандали равишда "Қудратли қўшнимиз" га мустамлака ёки унга қарам бўлган бўлсак, бугун навбатдаги марта "Қудратли қўшнимиз" ўзига қарам бўлишимиз учун тузган иттифоққа кириш учун парламентимиз овоз бермоқда.
Халқ, зиёлилар, умуман ҳамма қаршилигини билгач, "Кирмаяпмиз, фақат кузатувчи бўлиб киряпмиз" деб баҳона қилишяпти. Аммо бу алкашларнинг хонасига кириб қараб ўтираман, лекин ичмайман, норкамонлар хонасига кириб қараб ўтираман, лекин чекмайман, янада қўполроқ қилиб айтганда фоҳишахонага кириб яшайман, лекин мен "ётмайман" дегандай гап.
Чунки бизни кузатувчи қилиб киритаётганлар бизни ичишга, чекишга, ётишга даъват этиб, ичкарига чорлаб келаётганликларини ҳаммамиз биламиз. Ҳозир "Кузатувчи" чорасини ўйлаб топган бўлсак, айнан бизни даъват қилаётган "қудратли"нинг райини қайтаролмаганимиз учун "Майли кириб ўтираман, лекин ичишга, чекишга, ётишга мажбурламайсиз" дегандай гап бўляпти. "Қудратли"га ҳозирча буям кифоя," кириб олавер, у ёғини кейин гаплашамиз" деб сабр қилиб турибди.
ЕОИИга розилик берадиган орсиз, принципсиз депутатлар борлиги сир эмас. Аммо орли, ғурурли депутатлар, бошқа иложи йўқликдан "ЕОИИга кириш биз учун хатарли, аммо Россия билан ҳисоблашишга мажбурмиз, шунинг учун кузатувчи бўлиб кирамиз" деб "Норозимиз, аммо иложимиз йўқ" деб кўрсатиш шарт эмас. Чунки якунда барибир орсизлар билан бир рўйхатда турасизлар. Россия билан ЕОИИсиз ҳам алоқалар мавжуд, бундан кейин ҳам мавжуд бўлади. Аммо буни баҳона қилиб, ўзингиз хоҳламаган ишни қилманглар. ЕОИИга ҳар қанақасига киришга қарши овоз беринглар.
Халқ ўз қаҳрамонларини билсин ва кўрсин!

МАҚОЛАМИЗ "Human.uz" САЙТИДА!
Азиз дўстлар,
Адлия вазилигининг ўзбек тили тўғрисидаги ташаббусини қўллаб, Франция тажрибаси ҳақида ёзган мақоламиз мазкур сайтда чоп этилибди.
Мен фикрларимизни халққа ўз ҳиссасини қўшган сайт ижодкорларига ва хусусан Муслим Мирзажонов акага миннатдорчилик билдираман.
Мақолани бошқаларга улашишингиз мумкин.
Ҳавола:
https://human.uz/site/inner/2961

Human.uz
"Мен Адлия вазирлиги биланман!" Франция тажрибаси бўйича қўшимчалар
Тасаввур қиляпсизми, СССР эмас, балки мустақил Ўзбекистонда Адлия вазирлиги ўзбек инсонни ўзбек тилида иш юритганлиги учун норози бўлган эди.
#Коронатаъсир!
КАЙФИЯТ ҚАЛАЙ, ЮРТДОШЛАР ?
Францияда бугун бир сўровнома эълон қилинди. Сўровнома натижаларига кўра, французларнинг кайфиятлари тарихий даражада пастлаб кетганмиш.
Вазиятни тўғри тушунган ҳолда, албатта кайфиятлари тушадида, ҳамма 2 ойдан бери карантинда бўлса, минглаб одамлар ўлган ва 100 минглаб одамлар коронавирусга чалинган бўлса, мактаблар ёпилиб, ҳамма уйида ётган бўлса, кайфиятлари тушадида ва ҳоказолар деб фалсафа юритиш мумкин. Ва кайфият параметрини назарга илмаслигимиз мумкин.
Аммо иқтисодиётда "кайфиятнинг роли" муҳим эканлиги ва бунинг аҳамияти ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?
Бутун дунё давлатлари карантиндан чиқиш ва иқтисодий тараққиётга қайта йўлга солиш ҳақида ўйламоқдалар. "Кайфият" истеъмол учун энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Инсоннинг кайфияти қанчалик яхши бўлса, унинг сотиб олиш ва истеъмол қилиш эҳтимоли юқори бўлади. Аксинча, кайфияти ёмон одамнинг кўнглига бундай нарсалар сиғмайди. Чунки кайфиятнинг йўқлигига турли нарсалар, масалан пул йўқлиги, оилада ўлим ёки касалликлар бўлганлиги, ишидан жудо бўлганлик ва бошқа салбий ҳодисалар сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Иқтисодиётда ишлаб чиқариш, яъни таклиф бўлиши учун аввало талаб, яъни истеъмол қилувчилар бўлиши керак. Агар истеъмолчиларнинг кўнглига истеъмол сиғмаётган бўлса, бу иқтисодиёт ва келгуси режалар учун салбий хабар дегани бўлади.
Шу сабабдан, французлар ҳозирданоқ ўз фуқароларининг кайфиятларини ўрганмоқдалар. Сўровнома натижаларидан келиб чиқиб, энди ҳукумат ва корхоналар халқнинг муаммоларини унуттириш ва уларнинг кайфиятларини кўтариш устида ишлашлари керак бўлади.
Франция ва бошқа ривожланган давлатларнинг бундай тажрибалари бизлар учун ҳам ўрнак бўлиши ва халқимизнинг кайфиятига қизиқишни бошлашимиз керак. Зеро биз Франциядан олдин карантиндан чиқишни режалаштиряпмиз.
Шу гаплардан, келиб чиқиб, Азиз дўстлар, кайфиятларингиз қалай?
👍-Яхши
❤-Зўр
😬-Ўртача
😢-Ёмон
😭-Жуда ёмон
Постни тарқтинглар. Имкон қадар кўпроқ инсонлар жавоб берсин. Кўрамиз, бизда аҳвол қандай экан.

Лувр музейини жуда яхши кўраман. Карантиндан олдин тез тез бориб турар эдим. Коронавирус боис музей ёпилиб қолгач, боришнинг имкони бўлмаганди. Бугун бир йўлини қилиб музейга бориб келдим.
Музейда кўрган барча нарсаларни айтиб бериб чиқишнинг имкони йўқ, лекин бир нарсани айтмасам бўлмайди. Коронавирус карантини Мона Лизага ёмон таъсир қилибди. Менимча карантин тугагунча диета қилиб, спорт билан шуғулланмаса, дунёдан уни кўришга келган туристларнинг муҳаббатлари ошиб кетишига сабабчи бўлиши мумкин.
Мингта гапдан бир марта кўрган яхши деганларидай, сизларга унинг бугунги суратини улашяпман. Уйда қолинглар ва кўриб мазза қилинглар! 😜

ЧУЛУН ТАППИ-САҲИЙЛАР САҲИЙСИ.
Чулун таппи саёҳатга борганида болаларга Ламборжинининг устига чиқиб ўйнашга рухсат берибди.
"Бу дунёда болалар шодлигидан устун нарса йўқ. Ламборжини топилади. Болалар ўйнасин" дебди, Чулун таппи. Чулун таппи бирибир саҳий инсон.
Бу воқеада энг қизиғи, болалар Чулун таппининг болалари эмас. Ундан ҳам қизиғи, Ламборжини ҳам уники эмас. 😜🤣☝️

КЎПЧИЛИКНИНГ ТАЛАБЛАРИГА БИНОАН ЕОИИ ҲАҚИДАГИ ТАҲЛИЛИЙ МАҚОЛАМНИ УЛАШМОҚДАМАН.
Таҳлилий мақола бўлганлиги учун матн узунроқ. Шунинг учун уни "Телеграф"га жойладим. Мақолани қуйидаги ҳавола орқали ўтиб ўқишларингиз мумкин : https://telegra.ph/Men-EOIIga-qarshiman-04-28
Мақола юзасидан фикрларингизни изоҳларда қолдиришингиз мумкин. Мақолани имконингиз етган жойларга тарқатинг. Шу менинг ва сизнинг иттифоққа кириб кетишимизга қарши қўшган ҳиссамиз бўлади.

Мен Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилишига қаршиман !
Дебоча Ким айтгани эсимда йўқ. Қайсидир илмий тадбирда бир илмли одам айтган эди : Собиқ СССРнинг склети битта учбурчакда мужассам. Бу Москва-Киев-Тошкент учбурчаги. Украина олинса Шарқий Европа, Ўзбекистон олинса бутун Марказий Осиё ва Кавказ олинади. Агар…
#КунАнекдоти!
Собиқ совет иттифоқининг делегацияси Сталин бошчилигида самолётда учиб бораётган экан осмонда самолётнинг таги узилиб ерга тушиб кетибди. Самолётнинг фақат тепа қисми қолибди ва самолётдагиларнинг барчаси қўллари билан самолётнинг тепа қисмидан ушлаб осилиб қолибдилар. Шунда самолётнинг учувчиси "Ўртоқлар, самолётнинг барчани кўтариб учишда давом этишга кучи етмайди. Шунинг учун бир киши ўзини пастга ташлаши керак. Бўлмаса ҳаммамиз қулаб нобуд бўламиз" дебди.
Қарашса, ҳеч ким миқ этмасмиш. Ҳамма бир-бирига қарармиш, лекин ҳеч ким "Мен сакрайман" демасмиш. Шунда самолётнинг олдинги қисмида осилиб турган Сталин делегация аъзоларига қараб оташин нутқ сўзлабди :
- Ҳурматли коммунист Ўртоқлар! Биласизлар мен умримни коммунизмнинг қурилиши учун, инсонларнинг фаровон яшашлари учун ва сизларнинг мана шу даражага етиб келишларингиз учун сарфладим. Мана тақдир насиб қилган экан, шараф билан ўладиган дамлар ҳам етиб келди. Мен ҳозир қўлимни қўйиб юбораманда, ўзимни қурбон қиламан. Сизлар эса тирик қоласизлар! УРА!
Нутқдан сўнг ҳар доимгидай гулдирос қарсаклар янграбди! 👏👏👏😜😂

ЁДГОРЛИКНИНГ ЎРНИ
Тошкентда ўрнатилган ёдгорликни ҳимоя қилган ёки ҳимоя қилишга ҳаракат қилганларнинг бир аргументига фикр билдирмоқчиман.
Тўғри ёдгорлик 1886 йилда қурилган ва у тарихий объект. Тўғри келгуси авлодга руслар босқинини ўрнатиб туради. Менимча бу иккита жиҳатга қаршилик билдирилмади. Шу пайтгача ёдгорликнинг борлиги ҳатто кўпчилик билмасди ва унга қарши ҳам эмасди. Гап унинг ўрнатилган жойи ва тарзидадир.
Тарихимизда босқинчиларга тегишли бўлган кўплаб тарихий ёдгорликлар, буюмлар бор. Лекин биз уларни авлодларга кўрсатиш учун рамзий тарзда эъзозлаб пойтахт марказига ўрнатмадик. Уларнинг барчасини музейга қўйдик. Руслар, французлар, немислар ҳам шундай қилган. Масалан руслар немис аскарларига ёдгорлик ўрнатмаган ва ўрнатмайди ҳам. 2-жаҳон урушига тегишли буюмларни авлодлар учун музейга қўяди. Биздаги норозиликлар айнан шунда.
Менимча ёдгорлик бу ердан олиниб, музейга, яъни ўз ўрнига қўйилса, унга ҳеч ким қарши бўлмайди.
👉 https://t.me/uchzamon

Кўплаб юртдошлар, блогерлардан фарқли равишда мавзуларга қизиғида, яъни у ҳали юз бераётган, мавзу ҳақидаги барча тафсилотлар, деталларга эга бўлмаган пайтда фикр билдиришни ёқтирмайман. Тўғрироғи буни нотўғри деб биламан ва имкон қадар ундай қилмасликка ҳаракат қиламан. Чунки бундай ҳолатда ҳиссиётларга берилиб керакмас ёки нотўғри гапларни гапириб қўйиш мумкин.
Сирдарёдаги "Сардоба" сув омборида сув сизиб чиққани ва аҳоли кўчирилаётгани айтилмоқда. Воқеага нисбатан турли фикрлар билдирилмоқда. Аммо бир икки тарқалган видеолардан ташқари бошқа тафсилотлар маълум эмас. У ерда нима бўлган, ҳозир нима бўляпти, аҳоли қаерга кўчириляпти, уларнинг аҳволи қандай ва келажаклари қандай бўлади каби саволлар барибир муҳокама бўлиши тайин.
Ҳозир энг биринчи масала сувни тўхтатиш, сув омборини тузатиш ва кўчирилган аҳолини имкон қадар инсоний шароитларда янги хавфсиз жойларга жойлаштириш. Ундан кейин барчасини муҳокама қилиш, ўрганиш ва айбдорларни жазолашга улгурамиз.
Ҳозирча расмийлар ваҳима тарқалмаслиги учун шаффоф ҳаракат қилишлари ва халққа мунтазам тўғри маълумотларни бериб боришлари керак. "Рембо" га ўхшаган қаҳрамонлик (популистик) суратларини тарқатиш эмас, реал ҳолатларни кўрсатиш самаралироқ бўлади.
Барчаси яхшилик билан тугашини, қурбонлар бўлмаслигини, кўчирилган аҳоли учун тез орада қониқарли чоралар топилишини ва вақти келганда тегишли хулосалар чиқарилиб, айбдорлар ўз жазосини олишларини тилаб қоламиз.