Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Audio
Sherali Joraev www.mp3uz.com
"Гулбадан", Шерали Жўраев

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
УЧ ЗАМОН АУДИОТЕКАСИ

Азиз обуначилар,

Кимлардир эътибор бергандир, кимлардир эса йўқ, каналда кичкина аудиотека шаклланиб қолибди.

Каналга қўйилган сара қўшиқларнинг сони 50 тага етибди.

Билмаганлар учун Телеграмнинг "плейер"и қўйишқларни эшитиш учун жуда қулай ҳисобланади. Бир қўшиқни қўйсангиз сиз ўтказмасангиз ҳам плейернинг ўзи барча қўшиқларни кетма-кет қўявервди. 50 та қўшиқ ўртача 5 минутдан десак бу 2 соатдан ортиқ гала концерт дегани бўлар экан.

Мен ҳар куни 10 километрдан ортиқ юраман. Уйдан чиқиб кетишда бир қўшиқни қўйсам юриб, уйга қайтиб келгунчаям қўшиқлар тугамайди, телефоннинг экранини ўчирсам ҳам қўшиқлар айтверади.

Шундай экан, сизлар ҳам спорт билан шуғулланганда ёки хуш кайфият истагида қўшиқ эшитмоқчи бўлсангиз "Уч замон"нинг аудиотекасига мурожаат қилаверинглар!

ПС. Изоҳларда яна қайси қўшиқларни тинглашни хоҳлашингизни ёзишингиз мумкин.
Постни тарқатишингиз мумкин.Бошқаларга ҳам фойдаси тегади деб ўйлайман.

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
Қаернинг оши эканлигини билмайман, лекин кўринишига гап йўқ.

Таъми оғзингизда қоладиганлиги билиниб турибди 😋😍

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
Сизга текинга математикадан кучли репетитор керакми ? Унда сизларга Наманган муҳандислик-технология институти ўқитувчиси Эркин Aлиевнинг канали @matematikadan_repetitor ни тавсия қиламан.

Бу каналда сара масалалар, унча-мунча кучли ўқитувчилар ва репетиторларнинг ҳам эътиборидан четда қоладиган долзарб ва муҳим масалалар ва уларнинг кутилмаган қадамлар билан ажойиб усулларда ечилишлари бериб борилади. Бундан ташқари муаллифнинг математика билан боғлиқ қизиқарли мақолалари ва ижтимоий ҳаёт ҳақида шахсий фикрлари ҳам ўрин олган.

Каналга уланиш учун ҳавола : @matematikadan_repetitor
ПРЕЗИДЕНТ НУТҚИ "LE FIGARO"ДА!

Бугун Франциянинг нуфузли Le Figaro газетасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи ва илгари сурилган ташаббусларга бағишланган “Ўзбекистон: Марказий Осиёда “янгиланиш шамоли”, “Инсон ҳуқуқлари: ижобий маънода 180 даражада бурилиш”, “Орол денгизини қутқариш сари” сарлавҳалари остида мақолалар чоп этилибди.

Манба: Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
Whitney Houston - I Have Nothing (Official Video)
"I Have Nothing", Whitney Houston

"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола👉https://t.me/uchzamon
Биз баъзан Ватанни соғиниб юрамиз. Ватан Франциядаям бор экан, билмай юрган эканмиз. Энди соғинсак бориб келаверамиз 😜👍

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Энди Барноев ва Қашқадарёдаги кластер ўртасидаги суд жанжалида бурилиш юз берармикан?

Кластер ютиб чиқса ҳам судлар Барноевга ён босаётувди.

"Шайтанат"да Ғилайга "Хўжайинингга содиқ қоласанми?" деса, "Ўликками ?" деб жавоб беради-ку. 🤔😜

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Ҳайрулла Бозоров Фарғона вилояти ҳокими бўлибди.

Мен уни яхши танимайман. Балки у ҳақда кўп гапирилмагани, гапирилганда ҳам кўпроқ яхши гаплар билан гапирилгани учундир. Водийнинг вилоятларида бундай бўлиш фазилат ва катта муваффақият деса ҳам бўлади. Фарғонанинг собиқ ҳокими ва Андижон вилояти ҳокимлари бунга мисол.

Агар Бозоров Наманганда шундай фазилатларга эга ҳоким бўлиб ишлаган бўлса, энди ниҳоят Фарғона вилоятининг омади келибди десак бўлади.

Ҳар ҳолда, мен шунга ишонгим келади ва фарғоналик юртдошларга шуни тилайман!

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Ниҳоят абитуриентлар орзиқиб кутган онлар етиб келди. Тестлар натижалари эълон қилинди.

Обуначиларимиз орасида ҳам абитуриентлар, ёки фарзандлари, яқинлари, ўқувчилари абитуриент бўлганлар бор бўлса керак.

Бугун хушхабар олиб, талаба бўлган барча абитуриентларни табриклайман! 👏👏👏

Бу сафар омади келмаганларни эса тушкунликка тушмасликка ва бир яхшилаб дам олгач, қайта ҳаракатни бошлашга чақираман! 💪🙏

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Ибратли #КунАнекдоти!

ШЕР ВА ҲЎКИЗ!

Шер ҳўкиз билан овқатланиб ўтирган экан, шерга хотини телефон қилиб қолибди :
- Дадаси, уйга қачон келасиз?
- Ҳозир бораман, онаси

Шунда ҳўкиз шернинг устидан кула бошлабди :
- Вуахахахахаха! Шер, ахир сен шерсанку. Бутун ўрмоннинг қиролисан. Хотининга "Ҳозир бораман, онаси" дейишинга қара. Мана менинг хотиним "ёт" десам ётади, "тур" десам туради. Урсам ҳам, сўксам ҳам "ғинг" дея олмайди.

Шунда шер жавоб берибди :
- Ҳа, биламан, ҳўкиз. Аммо бир нарсани эсингдан чиқарма. Сен ҳўкизсан ва сенинг хотининг сигир бўлади. Мен эса шерман ва менинг хотиним она шердир. Унинг қадри ва ҳурмати доим жойида бўлиши керак!

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Oh, Sevaman (Ох, севаман)
Anvar Ganiev (Анвар Ганиев)
"Оҳ севаман", Анвар Ғаниев

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
👍1
ИМТИЁЗИСТОННИНГ ЎГАЙ БОЛАЛАРИГА САБР !

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори - Обид Ҳакимов "Дидломи бор кишининг Ўзбекистонда камбағалликка тушиш эҳтимоли паст" дебди. Шундан келиб чиқиб, мен Ўзбекистонда барча ёшлар тахсил олишлари ва дипломга эга бўлишлари адолатдан бўлади деб ҳисоблайман. Аммо, лекин, бироқ....

Ҳозирда бу йилги тест натижалари қизғин баҳсларга ва ҳақли саволларга сабаб бўлмоқда.

Маълумот учун бу йил Ўзбекистон ОТМларига жами 1 484 085 абитуриент ҳужжат топширган ва барча ОТМлар жами 139 950 талаба қабул қиладилар. Бу дегани, абитуриентларнинг 90%дан ортиқроғининг камбағалликка тушиш имкони ортади дегани бўлади.

Солиштириш учун, Францияда жаъми 3500 дан ортиқ олий таълим муассасаларига ҳар йили 1 миллионга яқин абитуриентлар ҳужжат топширадилар ва 100% ҳамма ўқишга киради.

Барча саволларга 100% тўғри жавоб бериб ҳам грантга илинмаган абитуриент ҳақида барча ўқигандир. Бу қандай қилиб юз беряпти ? Кимлардир саволларга 150-200% жавоб берганми ? Йўқ, буларнинг барчасига имтиёзлар айбдор !

Кундузги таълим шакли бўйича жами 103 575 (сиртқи - 31 350, кечки - 5 025) талаба қабул қилинса, шундан 23 495 нафари давлат гранти асосида, 80 080 нафари эса контракт асосида қабул қилинади.

Грант ўринларнинг катта қисми имтиёзлар билан маълум тоифадаги инсонларга ҳадя қилинган.

Қуйида имтиёзларга эга бўлган ва давлат грантларини эгаллайдиган тоифаларнинг рўйхатини (интернетдан топганларим) келтираман :

Имконияти чекланган ёшлар - 2799
Ҳарбий соҳа кадрларининг фарзандлари - 1175
Ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлганлар - 1175
Ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари - 705
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари - 1400
Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар - 940
Сўхлик мактаб битирувчилари учун - 500

Жами : 8694 та грант

Бундан ташқари, қуйидаги тоифадаги совриндорлар ва битирувчиларга ҳам грант ўринлар ажратилади :

- Давлат мукофоти совриндорлари:

- Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари бўлган ўқувчилар

- «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилар

- «Ниҳол» мукофотига сазовор бўлган ёшлар

- Олис чўл туманлари ёшлари

- Ёш тасвирий санъат усталари

- Ёш филологлар

- "Ёшлар иттифоқи" фаоллари

- «Темурбеклар мактаби» битирувчилари

- «Тарбиячи» кўрик-танлови ғолиблари

- Халқаро олимпиадалар ғолиблари

- Чет тилидан максимал балл тўплаганлар

Энг ажойиби, бу йилги имтихонлар ўтиб бўлгач ҳам шошилинчда чегарачиларнинг фарзандларига имтиёзлар берилди.

Бундан ташқари имтиёзларга эга бўлганлар кўпчилик орзу қиладиган нуфузли олийгоҳлардаги ўринларни эгаллашлари табиий. Шундай бўлгач, у олийгоҳларда тест ташкил қилишнинг ҳожати ҳам йўқ. Яхшиси тестлардан олдин имтиёзлиларни расмийлаштириб бўлиб, агар грантга жой қолмаса, абитуриентларга "Агар грантдан умидвор бўлсангиз бизга топшириб овора бўлманглар, барибир грантда жой қолмади" деб айтиб қўйиш керак. Акс ҳолда, билимли, ўқиган ва тайёргарлик кўрган "қора халқ"нинг фарзанди овора бўлгани қолади.

Афсуски, мазкур ҳолатлар Ўзбекистонни таълим борасида Имтиёзистонга айланганлигини ва прездент доим 3 марталаб такрорлайдиган АДОЛАТнинг йўқлигини кўрсатади. Шундай бўлгач, менда Имтиёзистоннинг ўгай болаларига сабр тилашдан бошқа иложим қолмайди. Чунки шунча гапирган билан, қарор чиқарувчилар ва ижро этувчиларнинг фаросатларига етиб бормаяпти. Балки етиб борса ҳам уларга фарқи йўқдир. Билмадим!

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Германияда бир дона ўзбек нони (лепёшка) 1,99 евро экан. Унинг бир килоси эса сал кам 7 евро экан.

Немисларга ҳам осон эмас. Шукур қилинглар 😜😋

ПС. Бизда бўлса 2 еврога жон деб олган бўлардик.

Германиядаги юртдошимиз юборган сурат.

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
БОТИР ҚОДИРОВ БИЛАН ПАРИЖДА

Франциянинг Париждаги элчихонасидаги тадбирга борсак Ботир Қодиров келган экан. Ботир Қодировнинг қўшиқларини интернет орқали тинглаб юрган бўлсам-да ўзини кўрган эмасдим.

"Қандай одам экан?", "Ашулани ҳаётда ҳам зўр айтармикан?" деган ўй билан кузатдим.

Ниҳоят Ботир акага навбат берилди. Қўшиқ айтиши бошлаганди микрофон чала ишлай бошлади. Бир-икки ноқулай бўлгач, микрофонни ёнидаги кишига берди-да, қўшиқни микрофонсиз жонли айта бошлади. Ана шунда унинг овози ва санъати тўлиқ очилгандай бўлди. Бир томондан овозининг кучи ҳаммани қойил қолдирган бўлса, бошқа томондан қўшиқларнинг жарангги французларни ҳам, ўзбекларни ҳам сеҳрлаб қўйди.

Тадбир тугагач, бир дўстим иккаламиз унинг олдига бордик. У ёқдан, бу ёқдан гаалашгач, "Ботир ака, шаҳарни кўрдингизми? Хоҳласангиз шаҳарни кўрсатамиз" дедик. Ботир ака эса ҳам камтар, ҳам очиқ гапирадиган инсон экан, бизга "Бир нарса ейдиган жойга олиб боринглар, қорин ўлгудай оч. Хизматлар билан тузукроқ овқатлана олмай юрибмиз" деди.
Бундан хурсанд бўлдик, чунки бирга овқатланишга рози бўладими йўқми деб биз таклиф қилмаган эдик. Фақат элчихонадан дарров чиқиб кета олмагани учун у жойлашган меҳмонхонада кўришадиган бўлдик.

Тадбирлар тугаб, улар бўшаб, хоналарига боргунича тунги 1-2 бўлиб кетди. Ботир ака ва ёнидаги доирачи ака иккаласини олиб, Париж марказига йўл олдик. Ресторанларнинг аксарияти бу вақтда ишламаслиги сабабли, яхши ресторан излаб машинада анча айландик. Мундайроқ ресторанга олиб боргимиз келмади. Ниҳоят, Париж марказидаги "Шатле" майдони ёнидаги ички кўчада бир ресторан топдик.

Ҳар биримизга лаҳм гўштли француз таомларидан олиб, овқатланиш баробарида дилдан суҳбат қурдик. Ботир Қодировнинг камтар инсон эканлигини шунда кашф қилдик.

Кейин эрталабки 4 ларга яқин "Насиб қилганда учрашгунча" деб Ботир акани хоналарида қолдириб ҳайрлашдик.

Агар Ботир ака бу постни ўқиса, Франциядан, ўзим ва мен билан бирга сиз билан учрашган дўстимдан саломлар!

Инстаграм: @uchzamon
Телеграм: @uchzamon
Ed Sheeran - Perfect (Official Music Video)
Ed Sheeran
"Perfect", Ed Sheeran

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
ОЗАРБАЙЖОН ВА АРМАНИСТОН ЎРТАСИДА ЯНА ЖАНГ БОШЛАНДИ

Эрталабдан ОАВларда нохуш хабарлар пайдо бўлди. Тўғрироғи, сўнгги кунлардаги воқеалар ривожи бу нохуш хабардан дарак бераётган эди.

Озарбайжон ва Арманистон ўртасида яна жанглар бошланибди. Иккала тараф бир-бирини гиж-гижлаганликда айбламоқда ва иккаласи ҳам душманга қарши қаттиқ зарбалар берганини айтмоқда.

Бундай воқеаларда "иссиғи"да бир нарса деб бўлмайди. Воқеалар ривожини кузатиш ва барчаси яхшилик билан тугашини кутишдан бошқа чора йўқ. Агар мазкур конфликт ва унинг тарихи ҳақида билмоқчи бўлсангиз мана бу "Муносабатим"ни ўқишни маслаҳат бераман. 👇

https://t.me/uchzamon/486

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
ХАЛҚАРО ТУРИЗМ КУНИ МУБОРАК, ҲАМКАСБЛАР!

Туризм - орзу-ҳаваслар, ҳиссиётлар ва гўзал туйғуларнинг рўёби устига қуриладиган ижобий саноат тури, инсонларга уларнинг одатий ташвишлари, ҳаётий муаммолари, бир хил ритмдаги иш кунларидан узоқлашиш имконини берадиган соҳа ҳисобланади. Туризм 2019 йилда 1,5 миллиард инсонни саёҳат қилдирган ва бу кўрсаткичлар 2020 йилда янада ортиши кутилаётган эди...

Коронавирус пандемияси сабабли ҳозирга қадар кўплар банкрот бўлиб кетди, бошқалар яшаб қолиш учун курашмоқда ва бу навбатдаги йилларда ҳам давом этиш эҳтимоли бор.

Мен мана шундай "ўзига хос" вазиятда туризм соҳасида фаолият юритаётган барча ҳамкасбларга "Байрам муборак" дейман ва уларга барча эзгу тилакларни тилайман! Бу балолар тез орада ўтиб кетиб, ўзингиз севган, инсонларнинг орзуларини рўёбга чиқариш касбингизни хурсандчилик билан давом эттирадиган кунлар тез етиб келсин!

Телеграм каналга аъзо бўлиш ва бошқаларга улашиш учун ҳавола : 👉 https://t.me/uchzamon
Аёлларнинг иштони, фалончининг кўйлаги ва ҳоказолар ҳақида пост ёзадиган айрим маънавиятчилар ўша қизларнинг расмларини кўришга уялганларидан кўзларини мана бундай қилиб маҳкам ёпиб оладилар 😜😂😂

Инстаграм: @uchzamon
Телеграм: @uchzamon