ФРАНЦИЯДА НИМАЛАР БЎЛМОҚДА. 3-ҚИСМ. ТЕРАКТЛАР, ИММИГРАЦИЯ ВА ИСЛОМОФОБИЯ
Францияда тарих ўқитувчисининг ўлимидан сўнг бутун дунё тарафларга бўлиниб кетди. Кимлардир ҳиссиётларга берилиб, кўз-қулоқ ва мияларини ёпиб олиб, неадекват баёнотлар риторикасига кириб кетган бўлсалар, яна кимлардир уларга қарши тараф бўлиб, ўз нуқтаи назарларининг ҳимоясига киришиб кетдилар. Бу орада воқеалар ривожини холисона ёритишга ва илмий томондан тушунтиришга ҳаракат қилган зиёлилар ҳам тарафларнинг тошбўронлари остида қолиб кетган ҳолатлари бўлди.
Мен ҳиссиётлар устун пайтда тарафларга барибир гап уқтириш имконсизлигини билганлигим сабабли, "ким ҳақ, ким ноҳақ" деган мавзулардан ташқарида бўлган айрим масалалар, жумладан Франциядаги навбатдаги терактлар, уларнинг оқибатида юз бераётган иммиграция масаласидаги баҳслар ва Францияда исломофобиянинг ўсиб бориши ростми ёки йўқми деган мавзуларда сўз юртитмоқчиман...
... Францияда юз бераётган терактларнинг кетма-кет юз бераётганлигига гувоҳ бўлганлар "Нималар бўлмоқда?" деб ҳақли савол бермоқдалар. Қандай қилиб бу терактлар кетма-кетликда ва бир вақтда турли жойларда юз бермоқда ? Уларнинг олдини олишнинг иложи йўқми ?
Муаммо шундаки, ...
Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/teraktlar-immigrasiya-islomofobiya-10-31
"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер

Telegraph
ФРАНЦИЯДА НИМАЛАР БЎЛЯПТИ. 3-ҚИСМ. ТЕРАКТЛАР, ИММИГРАЦИЯ ВА ИСЛОМОФОБИЯ
Францияда тарих ўқитувчисининг ўлимидан сўнг бутун дунё тарафларга бўлиниб кетди. Кимлардир ҳиссиётларга берилиб, кўз-қулоқ ва мияларини ёпиб олиб, неадекват баёнотлар риторикасига кириб кетган бўлсалар, яна кимлардир уларга қарши тараф бўлиб, ўз нуқтаи назарларининг…
Ўзбекистонда кунига 10 000 қадамдан ортиқ юрганларга 1 миллион сўмгача пул бериларканмиш.
Мен 2020 йилда 2,5 миллиондан ортиқ қадам босибман. Бу 17 мартдан 11 майгача карантин пайтини олиб ташласа кунига ўртача 10000 дан ортиқ дегани бўлади.
Шунда кунига 1 миллион сўмдан ҳисоблаганда, менинг 300 миллион сўмдан ортиқ пулимни қаердан оламан? Раҳмат !
😜🏃🏃🏃😂
"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
Мен 2020 йилда 2,5 миллиондан ортиқ қадам босибман. Бу 17 мартдан 11 майгача карантин пайтини олиб ташласа кунига ўртача 10000 дан ортиқ дегани бўлади.
Шунда кунига 1 миллион сўмдан ҳисоблаганда, менинг 300 миллион сўмдан ортиқ пулимни қаердан оламан? Раҳмат !
😜🏃🏃🏃😂
"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
Амир Олимхон футбол ўйнаганми? Султон Жалолиддин Мангубердига совчи қўйган малика ҳақида эшитганмисиз? Амир Темур ўз чодирига тош улоқтирганларни ҳам кечирганми? Худоёрхон қиролича Виктория билан нега учрашган?
Шу ва шу каби тилсимли саволларга жавоб олишни истасангиз "Kvazar" каналига аъзо бўлинг!
Канал манзили :
👉 t.me/kvazar_quasar

НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
Республикамиз коррупциялашганлик бўйича дунё давлатлари орасида энг юқори ўринларда туради ? Унга қарши курашиш учун турли ташкилотлар, агентликлар ташкил қилиняпти. Аммо уни ҳеч енгиб бўлмаяпти. Бюджетдан ўғрилаш, порахўрлик, таниш-билишчилик, қоғозбозлик бўйича ҳам "обрўйимиз" жуда яхши.
Таълим соҳаси дабдала, соғлиқни сақлаш соҳамиз абгор аҳволда, тадбиркорларга фақат минбарларда эркинликлар берилган, монополлар унга қаршиларни бемалол янчиб ташламоқда, давлат ғазнасининг кети тешик, олтин захиралари сотилмоқда, ташқи қарзлар ошиб бормоқда...
Савол : НИМА ҚИЛИШ КЕРАК ?
Бу саволни мен бермаяпман. Бу саволни Ўзбекистонда ҳамма беради. Айниқса, бу савол менга ўхшаган, муаммоларни кўтариб чиқадиганларга берилади. Берилганда ҳам "Шунчалик ақлли экансан, айт, нима қилиш керак?" дегандай оҳангда берилади.
Бу саволнинг иккиюзламачилиги шундаки, одатда бундай савол муаммоларни ечиш учун ҳамма ишлар қилиниб, чоралар кўрилиб, бошқа чора қолмаганда берилиши керак. Биринчи қадамни ҳам қўймай туриб, "манзилга қандай борилади ?" деб савол берилмайди.
Тасаввур қилинг, давлатни автомобил ва раҳбарларимизни шофёрлар деймиз. Барчамиз машинада ўтирибмиз ва манзилга етиб бориш учун шофёрларимизни ва уларнинг оила аъзоларини боқяпмиз. Шофёрлар эса машинани ҳайдашнинг ўрнига йўловчиларнинг пулларини ҳам чўнтакларига урмоқдалар, машининг бензини, эхтиёт қисмларини сотиб, пул қилиш билан овора бўлмоқдалар. Индамаса айримлар машинанинг ўзини ҳам сотиб юборишга тайёрлар.
Шу билан бирга улар рулни ҳам бошқаларга бермоқчи эмаслар. Агар кимдир "ўйин қоидасига кўра", шофёрни рулдан четлаштириб, унинг ўрнини эгаллаб олса, у ҳам олдинги шофёр қилган ишларни қилишни бошлаяпти. Энг ажойиби, шофёрлар ўзлари ҳайдаётган машинага ишонмасдан, йўловчилардан келган пуллар ҳисобига ўз фарзандларини яхши юраётган бошқа машиналарга миндириб юборишга ҳаракат қилмоқдилар.
Шундай пайтда, йўловчилардан бири машинанинг юрмаётганлиги ва манзилга боришнинг ўрнига ўғри шофёрларни боқиш билан овора бўлаётганлигимизни айтса, ундан "Хўш, нима қилиш керак?" деб сўралса, "ички хотиржамлик" пзоциясига кириб олишдан бошқа иложингиз қолмайди.
Ўзбекистонда муаммоларни ҳал қилиш учун ҳали "Нима қилиш керак?" деган жойига борган эмасмиз. АГАР ЎЗБЕКИСТОНДА ОДДИЙГИНА КОНСТИТУЦИЯ, ҚОНУНЛАРГА ТЎЛИҚ АМАЛ ҚИЛИНСА, ЮРТИМИЗДАГИ 90% МУАММОЛАР ЎЗ-ЎЗИДАН ҲАЛ БЎЛАДИ. Чунки қонунларда порахўрлик, коррупция, ўғрилик, ўз ваколатини суистеъмол қилиш ва ҳоказоларнинг барчасига чоралар ёзиб қўйилган. "Нима қилиш керак?" деган савол қонунларга тўлиқ амал қилиб, 90% муаммолар ҳал қилиниб, қолган 10% муаммоларни ечиш навбати келгандагина берилиши керак.
Бизда "автомобил"нинг юриши учун автомобилдан фойдаланиш қоидалари, йўл қоидалари ва манзил хариталари, барчаси қўлимизда турибди. Шундан келиб чиқиб, "нима қилиш керак?" деган саволга ИЛК ВА АСОСИЙ ЖАВОБ - ҚОНУНЛАРНИНГ УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ КЕРАК! ТАМОМ!
Бизда муаммо автомобил ёки йўловчилар эмас, балки шофёрлардир. Тўғри, йўловчиларимизнинг маданияти, менталитати борасида ҳам анча қилинадиган ишлар бор. Уларнинг орасида машинанинг ичига нос тупурадиганлари, хавфсизлик камарини таққиси келмайдиганлари, қизилда тўхтагиси келмайдиганлари ва ҳоказолари ҳам бор. Рулдаги раҳбарларнинг айримлари ҳам шундайлардан чиққанлиги сабабли ҳам автомобил юрмай ётибди.
Аммо автомобилдаги йўловчилар ва рулдаги шофёрларнинг орасида билимли, фаросатли, виждонли ва авлодларнинг келажагини ўйлайдиганлари ҳам бор. Улар сўраётганлари нарса бор йўғи бир нарса : қоидаларга амал қилиш ва фаровон йўлга чиқиб, манзилга қараб ҳаракатланишдир. Улар буни ўзларининг манфаатлари учун эмас, балки ҳаммага яхши бўлишини билганлари учун сўрамоқдалар.
Шундайлар муаммоларни кўтариб чиққанларида, иккиюзламачилик билан уларга "Шунчалик ақлли бўлсанг, айт, нима қилиш керак?" деб савол бермасдан қоидаларга амал қилишни бошлаш керак. Жуда бўлмаса, рулни уларнинг ўзларига бериш керак! Ҳайдашни эпламагандан кейин барчани йўлда қолдириб ўтиришдан нима фойда ?
👉 https://t.me/uchzamon

Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ваъда бериб бажармаслик, бюрократия санъати, иши тушган одамни ойлаб овора қилишнинг "ўзбекона модели". 😜😂👏
Ўзбек миниатюраси жамиятимизнинг илдиз отган иллатини илгари боплаб кўрсатиб берган ва афсуски муаммо ҳозир ҳам долзарб!
Кўринг, кулинг, куйинг ва улашинг!
"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
Ўзбек миниатюраси жамиятимизнинг илдиз отган иллатини илгари боплаб кўрсатиб берган ва афсуски муаммо ҳозир ҳам долзарб!
Кўринг, кулинг, куйинг ва улашинг!
"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
ҲАВОЛАГА ЎТИБ ЛАЙК БОСИНГЛАР ВА БОШҚАЛАРГА ҲАМ ТАРҚАТИНГЛАР
Оиламизда мендан бошқа яна синглим Жаҳон тиллари университетини битирган ва ҳозир қишлоғимиз мактабида француз тили ўқитувчиси бўлиб ишлайди. Шу билан бирга синглим Ўзбекистонда француз, немис ва бошқа чет тилларининг ҳимоячиси ва курашчиси ҳисобланади. Унинг бу борадаги мақолалари "Маърифат" ва бошқа нуфузли газеталарда чоп этилиб келинмоқда.
Синглим "Устоз-2020" танловида иштирок этиш учун ўзи ўтган дарс асосида видео ишлабди. Сизлардан ушбу ҳаволага ўтиб, видеога лайк қўйишни илтимос қиламан. Бу билан сиз бир француз тили ўқитувчисини ва республикамизда француз тили ривожини қўллаб-қувватлаган бўласиз.
Барчага олдиндан раҳмат ! 😊🙏
Ҳавола: https://youtu.be/nqoBOZIKkOM

YouTube
"Ustoz - 2020" milliy mukofoti uchun Ro'zmetova Qunduzning videoroligi
Forwarded from Bong.uz I Расмий канал
🔴“ЎЗБЕКОНА КОНСПЕКТ” ЁХУД ТАЛАБАЛАРНИНГ ҲАВОГА СОВУРИЛАЁТГАН УМРИ
✍️Мақтаниш эмас, саноқли “4” баҳоларимни ҳисобга олмаса, ҳар доим “5” баҳога ўқиганман. Шундан келиб чиқиб, назарий жиҳатдан Жаҳон тиллари университетини “Қизил диплом”га тугатган пайтимда мен француз тилини камида французлардай билишим керак эди. Лекин Франциянинг Сиёсий фанлар институтига ўқишга кириб, у ерга ўқишга боргачгина мен ўзимнинг асл даражамни англаб етганман...
Батафсил:👉👉👉 https://bong.uz/zhamiyat/1350-1350
Кузатишда давом этинг:👇
https://t.me/bonguz1

"5600 СЎМ" МАВЗУСИГА МУНОСАБАТ
Ўзбекистонда "пода маданияти" жуда ривожланган. Буни "маданият" деб чиройли қилиб айтяпман, аслида гап маданиятсизлик ва билимсизлик ҳақида. Одамлар ўзлари билган ва билмаган, тушунган ва тушунмаган бир сўз ёки мавзуни ушлаб олиб, фақат тошбўрон билан банд бўлаверадилар. Биронтаси "Ўзи бу одам нима деди?", "Қани, гапи тўғримикан ёки нотўғримикан?" деб ўрганиб кўрмайди. Агар мобадо ўрганиб кўриб, ундаги тўғри ва нотўғри тарафларини билиб олгач ҳам унга холисона ва маданият билан муносабат билдиришнинг ўрнига ҳиссиётларига қул бўлиб, қўлига тошни олади.
"5600 сўм" ҳақидаги баҳслар, фикрлар ва тошбўронлар бир неча кундан бери давом этаётган бўлса ҳам мен унга муносабат билдирмадим. Мен ҳам подага қўшилиб, каналда танқидли, кинояли постлар қилсам, тошбўрон қилаётган оломонга ёқадиган гапларни ёзиб, очко ишлаб олсам бўлар эди. Нокамтарлик бўлса ҳам мен бу нарсалардан баландда туришни маъқул кўраман.
Ўзи мен мавзуга умуман муносабат билдирмоқчи эмасдим. Фақатгина подага қўшилмаслик учун эмас. Менда ушбу сўзларни таҳлил қилиш, тагига етиш ва асослар билан танқид қилиш учун 100% маълумотлар ва манбаалар йўқ. Шундай экан, ҚАНДАЙ ҚИЛИБ МЕН ЎЗИМ 100% БИЛМАГАН ВА МАЪЛУМОТЛАРГА ЭГА БЎЛМАГАН МАВЗУИМ БЎЙИЧА ФИКР БИЛДИРИБ, ТАҒИН ТОШЛАР ОТИШИМ МУМКИН?
Кафолат бераман, мулозимга тошлар отаётганларнинг КАМИДА 90%дан ортиғи мазкур мавзуни тушунмайди ва у ҳақда етарли маълумот ва асосларга эга эмаслар. Лекин инсоф, виждон деган "орган"ларини бир чеккага суриб қўйиб, бемалол эхтиросларга берилмоқдалар.
Шу сабабдан, ўзим билган ва тушунган маълумотлар асосида тушунмовчиликларга ойдинлик киритишга ҳаракат қилишга қарор қилдим.
КОНТЕКСТ ҚАНДАЙ БЎЛГАН ЭДИ ?
ЭЪТИРОЗ ВА НОРОЗИЛИКЛАР ҚАНДАЙ ВА ҚАЕРГА ЙЎНАЛТИРИЛИШИ КЕРАК?
Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/5600-som-mavzusiga-munosabat-11-06

Ўзбекистонда "пода маданияти" жуда ривожланган. Буни "маданият" деб чиройли қилиб айтяпман, аслида гап маданиятсизлик ва билимсизлик ҳақида. Одамлар ўзлари билган ва билмаган, тушунган ва тушунмаган бир сўз ёки мавзуни ушлаб олиб, фақат тошбўрон билан банд…
ЎЗБЕКИСТОН ВА ФРАНЦИЯ: КИМ КИМГА ГУЛ БЕРАДИ?
Франциянинг Сент Эстев шаҳрида Мюриел Марсенак деган аёл, гул дўкони хўжайини шифохона паркингига бориб 400 букет гулни шифокорларнинг машиналарига қўйиб чиқибди.
Гап шундаки, 30 октбярь куни Францияда бирдан карантин бошланиб қолгач, унинг гул дўкони ёпилиб, гуллари сотилмай қолган. У дўконни ёпишдан олдин гуллари сўлиб қолганидан кўра бир неча ойлардан бери беморларни даволаётган шифокорларга миннатдорчилик сифатида совға қилишга қарор қилган.
Бу ишни Францияда машҳур бўлган "Лидл" супермаркети тармоқлари ҳам аноним тарзда амалга оширган.
Карантин бошланган пайтларда Ўзбекистонда шифокорларни қаторлаштириб қўйиб, беморларга гул бердирганлари эсимизда. Ваҳоланки, юртимизда вирус билан касалланганларни даволашда олдинги фронтда курашиб келаётганлар шифокорларимиз бўладилар. Шундай бўлгач, қанча гуллар, миннатдорчиликлар ва рағбатлар бўлса, улар шифокорларга берилиши керак. Тескариси эмас.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси дунёнинг турли давлатларидаги ватандошларимиз билан Zoom орқали мулоқот қилиб, юртимизда туризм соҳасини ривожлантириш борасида фикрлар алмашди.
Соҳа мутахассиси сифатида айтишим мумкинки, қўмитанинг сўнгги йилларда туризмни ривожлантириш борасида олиб бораётган ишларини ижобий деб баҳолаш мумкин. Шунга қарамасдан, ҳали юртимизда туризм ривожланган дейишга эрта ва қилинадиган ишлар кўп.
Шу сабабдан, қўмитанинг хориждаги юртдошлар билан мулоқот ташаббусини олқишлаш мумкин.
Япония, Хитой, Корея, Россия, Германия ва бошқа давлатлардаги юртдошларимиз қатори мен ҳам мазкур мулоқотда иштирок этдим ва ўз фикрларим билан ўртоқлашдим. Мулоқот очиқ ва цензурасиз руҳда ўтганлиги сабабли, унда барча муаммолар ва таклифлар очиқ айтилди.
Мулоқот ҳақидаги мақолани ўқиш учун ҳавола: https://uzbektourism.uz/cyrl/newnews/view?id=1435
"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
Соҳа мутахассиси сифатида айтишим мумкинки, қўмитанинг сўнгги йилларда туризмни ривожлантириш борасида олиб бораётган ишларини ижобий деб баҳолаш мумкин. Шунга қарамасдан, ҳали юртимизда туризм ривожланган дейишга эрта ва қилинадиган ишлар кўп.
Шу сабабдан, қўмитанинг хориждаги юртдошлар билан мулоқот ташаббусини олқишлаш мумкин.
Япония, Хитой, Корея, Россия, Германия ва бошқа давлатлардаги юртдошларимиз қатори мен ҳам мазкур мулоқотда иштирок этдим ва ўз фикрларим билан ўртоқлашдим. Мулоқот очиқ ва цензурасиз руҳда ўтганлиги сабабли, унда барча муаммолар ва таклифлар очиқ айтилди.
Мулоқот ҳақидаги мақолани ўқиш учун ҳавола: https://uzbektourism.uz/cyrl/newnews/view?id=1435
"Uch zamon"ни барча ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш учун
👇👇👇
Телеграм | Инстаграм | Твиттер
#Коронафакт!
КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ВАКЦИНАГА ОЗ ҚОЛДИМИ?
Ҳозирга келиб, дунёда коронавирусга чалинганларнинг сони 50 миллион нафардан ошди. Пандемиянинг авжи тугамаётган бир пайтда дунёнинг иккита нуфузли лабораториялари-"Pfizer" ва "BioNT" коронавирусга қарши вакциналари 90% натижа кўрсатаётганлигини эълон қилди.
Бу натижага тажрибаларнинг 3-босқичи, яъни якуний босқичида эришилган ва бу вакцина яратилишига оз қолганлигини билдириш мумкин.
Биз тез орада вакцина яратилиб, дунё бу офатдан қутулишига умид қилиб қоламиз!

ҲУЖАЙРА.УЗ КАНАЛИ АВЖИГА ЧИҚДИ
Биолог, ихтиолог олим Бахтиёр Шералиевнинг "Ҳужайра.уз" каналини кўпчилик яхши билади. Канал Телеграмнинг ўзбек тилли сегментидаги энг сифатли, фойдали ва илмни қизиқарли қилиб етказиб берадиган кам сонли каналлардан бири бўлади.
Сўнгги кунларда "Ҳужайра.уз" канали авжига чиқди. Бахтиёрга илҳом келдими, илоҳий куч келдими, билмадим, ўз соҳасидан ташқари ҳаётий мавзуларда ҳам кетма-кет қизиқарли постлар қилмоқда. 😜👏
Бунинг устига конкурслар қилиб, илмий мақолалар ёзиш бўйича маслаҳатлар ҳам бермоқда.
Ораларингизда илми ортишидан қўрқмайдиганларни "Ҳужайра.уз"га қўшилишга таклиф қиламан.
Ҳавола: https://t.me/hujayrauz

hujayra.uz
Bu kanalda biologiyaning turli sohalariga oid xabarlar, kashfiyotlar, faktlar hamda umuman ilm-fan haqida yozib boriladi.
Kanal Dr. Baxtiyor Sheraliyev tomonidan yuritiladi.