Uch zamon
732 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
#КунАнекдоти!

Нелсон Мандела ва айрим қолоқ давлатлардаги сиёсатчилар, раҳбар ва мулозимларнинг ўртасидаги фарқ нимада?

Жавоб: Нелсон Мандела сиёсатчи раҳбар бўлмасидан олдин қамоқда ўтириб чиққан... 😜😂

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
Азиз Учзамончилар!

«Dunyo bo‘ylab» телеканали «Эфирда биз» дастурида туризм ва пандемия мавзусида суҳбатлашдик.

Телеканалнинг энг профессионал, билимли ва дунёқараши кенг журналистларидан бири Ҳолида Султонова билан суҳбатимизни бугун соат 19:00 да томоша қилишингиз мумкин!

Манзур бўлади деган умиддаман!

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
НАВБАТДАГИ ИСҚИРТЛИК

Ушбу тасвирлардаги видеони алллқачон кўпчилик кўрган бўлиши керак. Унда "гўё бокира чиқмаган келин"ни куёв тарафнинг аёллари шармандаларча видеога олиб, кейин интернетга тарқатиб юборганлар.

Видеода гапираётган ва шармандаликни амалга ошираётган аёлларнинг оғизларидан чиқаётган сўзларини эшитсангиз ер ёрилиб ерга кириб кетасиз. Бир норасида қизни шарманда деб кўрсатмоқчи бўлган бу аёлларнинг айтаётган гапларидан уларнинг бу борада жуда тажрибали ва қанчалар исқирт эканликларини кўриш мумкин.

Халқимиз орасида тубан инсонлар ва урф-одатларимиз орасида ноинсонийлари борлигини доим айтиб келаман. Мана шу воқеа бунга мисол бўлади.

Мени хурсанд қилгани, Самарқанд ва Намангандаги аёллар хўрланганидаги ҳолатдан фарқли равишда Хоразм вилояти ИИВси тезда жиноятчи аёллар ва видеони тарқатганларга қарши жиноят иши очибди. Энди одил суд уларга қилмишларига муносиб жазо тайинлашига ва бу бошқа "ақллилар"га ўрнак бўлишига умид қиламиз.

👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДИҚҚАТ, ВИДЕОДА КЎНГИЛНИ ХИРА ҚИЛУВЧИ САҲНАЛАР БОР!

Ёввойилигимизни, қолоқлигимизни, маданиятсизлигимизни кўрсатададиган ҳар бир ҳолат мен учун жуда оғир.

Фарғонада юз берган ушбу ҳолат бугун яна кайфиятимни бир пул қилди.

Кун.узнинг хабар беришича мағлубиятни қабул қила олмаган мухлислар майдонга тушиб ҳакамларни дўппослаганлар. 🤦‍♂️😢

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
САМАРҚАНД ВА НАМАНГАНДАН ХУШХАБАРЛАР

Илгари Самарқандда бир зўровон ёш келинни уриб, хўрлаб, памперс едиргани ҳақида ёзиб адолат талаб қилган эдим. Бу орада зўровоннинг оиласи ишларни ёпиб юборишга ҳаракат қилганлари ҳақида хабарлар чиққач, адолат савол остида қолгандай бўлган эди.

Ундан кейин, Наманганда ўз шаънини ҳимоя қилиб икки нафар эркакнинг додини берган қиз ҳақида ҳам ёзган эдим. Бу орада Наманган ИИБдаги айрим мачо ходимларнинг "шарофатлари" билан дунё тескари айланиб қизнинг ўзини айбдор қилиб қўйишган эди. Жамоатчиликнинг босими билан қиз қутқариб олинган эди.

Бугунги хабарларга кўра, Самарқанддаги зўровоннинг суди якунланибди ва унга 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланибди.

Наманганлик қиз эса таэквандо бўйича яна бир марта республикада чемпион бўлибди. Энди у Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиадада ватанимиз шаъни ва шарафини ҳимоя қилар экан.

Сизларга ушбу хушхабарларни етказиб қўяй дедим. Кунларимиз, ҳаётимиз хушхабарларга бой бўлаверсин! 🙏👏

👉 https://t.me/uchzamon
4 ЯШАР ЎҒЛИМГА ЖИНСИЙ ТАРБИЯ МИСОЛИ

Яқинда жинсий тарбия мавзусида баҳслар бўлганида бу мавзу ҳақида тасаввурга эга бўлмаган айрим инсонлар нотўғри ва ноўрин фикрларни ёздилар. Ўшанда мен гап жинсий алоқа ёки порнография ҳақида эмас айнан тарбия ҳақида эканлиги ҳақида ёзган эдим.

4 яшар ўғлимга мана бу китобни олиб келиб бердик. Китобнинг номи "Мен ойим билан яшаган пайтларимда" деб номаланади ва у шу ёшдаги болаларга чақалоқларнинг оналарининг қорнидаги даврдан то туғилганларигача бўлган давргача бўлган вақт ҳақида маълумот беради.

Мана китобдаги суратлар билан ёзилган матнлар:
- Узооооқ йиллар олдин
- Мен ойим билан яшаган пайтларимда
- Мен қирол эдим
- Мен фақат ажойиб ишларни қилардим
- Ҳеч зерикмасдим. Ухлардим, дам олардим, думалардим, яна ухлардим, туриб, яна озгина ухлардим. Хуллас, жуда банд эдим.
- Мен доим ойим билан овқатланардим. Десертга кўпинча қулупнай ер эдик
- Ишхонаси узоқда бўлса ҳам ойим доим мени ўзи билан олиб борарди
- Бир ўзимга битта бассейн эди...
- Бир маҳал ҳамма ёқ тор бўла бошлади
- Шундан кейин мен бошқа жойларни ҳам кўриш учун йўлга чиқдим
- Бу мен. Мен келяпман, Дунё!...

Бўлди. Китобда ҳеч қандай уят гап, ноўрин гап йўқ. 4 ёшли болага у бир пайтлар онасининг қорнида яшаганлиги ҳақидаги биологик жараённи бадиий тасвир ва ҳикоялар орқали тушунтириб берди.

Боланинг ёшига қараб бошқа мавзулар ҳам шундай тушунтирилиб, билим бериб борилади. Бу билан болаларнинг фақат билим ва тасаввурлари бойийди ва тарбияланиб, ёмон ва нотўғри фикрлардан ҳимояланадилар.

Ҳозир менинг 4 яшар ўғлим айрим балоғатга етган юртдошларимиздан кўпроқ билим ва тасаввурларга эга. Онасига билдирмасдан бир иккита конфетни паққос туширишини ҳисобга олмаганда унинг тарбияси бузилиб кетгани йўқ. 😜

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
Ютубдаги "Стоп журналист" деган каналдаги бир видеонинг сарлавҳасидаги хатоларни кўриб, "Стоп, журналист" деб юбордим.

"Кўзларим кўр бўлсин сени кўргунча бундоқ" деган ғазални қайтадан ёзиб юборишимга тўғри келди. 🤦‍♂️🤦‍♂️🤦‍♂️

ПС. Мен бу каналга аъзо эмасман ва уни билмасдим ҳам. Ютубдаги рўйхатда чиқиб қолгани учун кўрдим. 😜

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
⚡️⚡️⚡️ Кўп ўзбек телеграм каналларида Марказий Осиё давлатлари бўйича турли ҳил янгиликлар бериб борилади. Масалан, Тожикистоннинг Бадахшон вилоятини, 🇹🇯Тожикистоннинг ташқи қарзлари учун 🇨🇳 Хитой босиб олибди дейишганди. Телеграмни титкилаб ўтириб аслида бу ҳабар 2011 йилда, бундан 9 йил олдин чиққан эски хабар эканлигига қуйидаги канал орқали гувох бўлдим.

Марказий Осиё минтақаси бўйича махсус канал

Шахсан ўзим кузатиб бораман. Жуда сифатли контент.

Каналга қўшилинг: @centerasiastudy
Зимний Сон
Алсу
"Зимний Сон", Алсу

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
Ўзбек аёли ўғил бола бўлишни орзу қилмасин !

... Менга бир мурожат хати келди. Хатнинг муаллифи шифохонада жарроҳ бўлиб ишлайди. Хатнинг асосий мазмуни ёзилган қисмини шеъвадан адабийчага ўтказиб, деярли ўзгаришларсиз беряпман :

"Бир қайнона келинини олиб келди. 30 ёшга энди кирган аёл аллақачон 5 қиз туғган. Энди яна хомиладор. Лекин ён тарафларидаги варикозлорини (Варикоз - веналарнинг кенгайиб чўзилиши ва тугун-тугун бўлиб қолиши) кўрсангиз қўрқиб кетасиз. Ҳали туғиш у ёқда турсин, "бу аёл қандай қилиб яшаб юрибди" даб ўйлайсиз. "Сизга туғиш мумкин эмас, оёғингизни операция қиламиз" десам қайнонаси менга ташланиб кетди. У "Менга ўғил невара туғиб бериши керак, ўлмайди" деди.

Хуллас, бир амаллаб, тўполон қилиб келинини мендан олиб кетди, "ҳеч бўлмаса ариза ёзинг" десам ёзмади. Келини қон йиғлайди. Лекин индамайди. Менинг қайнонага "Ҳой инсон, келинингиз ўлса 5 нафар қизи етим бўлиб қоладику" деган гапларим таъсир ҳам қилмади. Афсус, қўлимдан ҳеч нарса келмади… Охири бош шифокоримиз туғуруқхона билан гаплашди. Бутун туғуруқхонанинг гинекологлорини оёққа турғаздик. "КВП ва патронаж қаерга қараяпти ?" дедик. Кейин билсак қайнонаси жуда ёмон хотин экан"...

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Ozbek-ayoli-ogil-bola-bolishni-orzu-qilmasin-12-06

Мақолани тарқатишингиз мумкин!

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon
БЕЛГИЯ ҚАБРИСТОНЛАРИДА ЖОЙЛАР ҚОЛМАЙ ҚОЛГАН

Коронавирус пандемияси сабабли Белгияда мисли кўрилмаган қайғули ҳолат юзага келган. Пандемиянинг иккинчи тўлқинида вафот этганларнинг сони кутилганидан кўп бўлиб кетганлиги сабабли қабристонларда ўликларга жой етмай қолган. Вафот этганларга жой етмаганлиги учун улар ҳафталар давомида "совуқ хоналар"да кутиб қолганлар.

Бунинг устига гўрковлар етишмаслиги сабабли қўшимча гўрковларни ишга олишга тўғри келган. Эндиликда қабристонларда жой очиш учун 7000 та эски қарблар кўчириладиган бўлибди.

Пандемия тезроқ тугаб бундай нохуш ҳолатлар бошқа ҳеч қаерда ва ҳеч қачон юз бермаслигига умид қиламиз.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола:
👉 https://t.me/uchzamon