Uch zamon
733 subscribers
1.51K photos
154 videos
3 files
1.95K links
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Download Telegram
Ютубдаги "Улар" канали бир соатдан узоқ вақт интервью қиладиган ва мен барча ишларимни қўйиб охиригача кўрадиган каналлардан бири ҳисобланади. Чунки интервьюларнинг сифати, формати, муаллифнинг саволлар танловидан ташқари таклиф қилинган меҳмонларнинг чуқур ва теран мулоҳазалари лойиҳанинг савиясини баланд ушлаб туради.

Интервьюларни томоша қилиб баъзан ўзимга кўп нарсалар олсам, баъзан ўз билганларимни қайта эслаб, мустаҳкамлаб оламан.

"Улар"нинг бу сафарги меҳмони мен ҳурмат қиладиган, ҳали блогер бўлмаган пайтларидан бери ўқиб, кузатиб, баъзан талашиб тортишиб келадиган Шаҳноза опа Соатова бўлибдилар. Ишонч билан айтишим мумкин, интервью ҳар доимгидай юқори савияда ўтибди. Танланган мавзулар долзарб, берилган жавоблар ва билдирилган мулоҳазалар ҳам теран. Кўриш учун кетказган вақтимга розиман. Сизларга ҳам интервьюни кўришни тавсия қиламан.

Интервьюнинг ҳаволаси:

https://youtu.be/lPmuMTe9_Zc
​​ЎЗБЕКИСТОНДАГИ БАРЧА ШИФОКОРЛАР БИР КУН ИШЛАМАСА

Тасаввур қилинг қўрқинчли туш – 1 кун бутун Ўзбекистондаги 80 мингдан ортиқ врачлар ишламади! Бу қанақа оқибатларга олиб келишини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Агар Ўзбекистондаги барча врачлар 1 кун ишламаса:

- 27500 тез тиббий ёрдамга чақирув амалга оширилмай қолади
- Бу чақирувларни 70% оғир беморларага чақирув эканлигини хисобга олсак, 19250 та оғир бемор тиббий ёрдамсиз қолади.
- Агар шу беморларнинг 50 % ўлим ҳавф солган касалликлар билан бўлса, 9625 киши шу куни тиббий ёрдам олмаганлиги сабабли оламдан кўз юмади. 9625 та оилада мотам, аза, жаноза ўқилади.
- 9625 та оламдан ўтганларнинг 10% (энг кам миқдор) болаларга тўғри келишини ҳисобга олсак 962 та бола ШУ КУНИ вафот этиши мумкин. Уруш ўчоғи бўлган Сурияда БИР ОЙДА 90 та бола вафот этади!!!
- Бир кунда бутун республикамиз бўйича мингдан ортиқ шошилинч операция ўтказилмай қолади. Бу эса яна 1000 га яқин кишини ҳаётдан кўз юмишига ёки ногирон бўлиб қолишига сабаб бўлиши мумкин
- Бир кунда республикамизда 2100 дан ортиқ чақалоқ дунёга келади. Агар туғруққа малакали акушерлар ёрдам кўрсатмаса 60% дан кўпроқ чақалоқ нобуд бўлиши мумкин. Бу 1260 та чақалоқ нобуд бўлади дегани.
- 2100 чақалоқни дунёга келтираётган оналар малакали ёрдам олмаса уларнинг 40% туғруқ вақтида вафот этади. Бу 840 она вафот этади дегани!
- Шифохонада ётиб даволанаётган 170 000 дан ортиқ бемор назоратсиз қолади. Улардан 5% оғир бемор деб ҳисобласак, 8500 бемор шу куни турли асоратлардан вафот этиши мумкин.
- Юқоридаги ҳолатлардан ташқари қанчадан – қанча оғир ҳолатдаги бемор болалар, ҳомиладор оналар, бемор қариялар, ногирон беморлар шу куни малакали тиббий ёрдамсиз қолиши ўта аянчли, мудҳиш ҳолатларга олиб келиши мумкин!

Қадрли юртдошим! Биз шифокорларимиз бир кун ишламаса нима ҳолат бўлишини тасаввур қилиб жуда қўрқиб кетдик. Бундай ҳолат ҳаётда бўлмайди дейишингиз мумкин – бўлмасин ҳам!!! Лекин Сиз азизлар бир тасаввур ва тафаккур қилиб кўринг деган мақсадда ушбу ҳисобларни келтирдик.

"Врачи Узбекистана" гуруҳидан олинди.

ПС. Энди шифокорлар бир йил давомида ишламаса нима бўлишини тасаввур қилинг. Ушбу рақамларни 365 га кўпайтирсангиз буни билиб оласиз.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Audio
"Кукушка", Полина Гагарина

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Наманган, Хоразм, Самарқанддан кейин энди Фарғонада маҳлуқ чиқибди 😜😂

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Хоразмча Ижжон

Хоразмликлар хом гўштни деликатес таом қилиш санъатини ўзлаштирган дунёдаги кам сонли халқлардан бири бўладилар.

ПС. Dilshod Odilov аканинг сурати.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉
https://t.me/uchzamon
Одамлар гений.

Алкоголсиз алкоголларни чиқариб сотишяпти. Одамлар эса шуни олишяпти 😂😂😂

Бу худди кофесиз кофе, қуруқ чойсиз чой, унсиз нон, гуруч, гўшт ва сабзисиз паловдай гап. Яшаворингларей.

Менам нимасиз нима ишлаб чиқариб сотиш ҳақида ўйлашни бошладим 😜😂

ПС. Сурат ФБдан олинди.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КОРОНАВИРУСНИНГ ҚАЕРДАН КЕЛИБ ЧИҚҚАНИ АНИҚЛАНДИ

Коронавирус илк бор чиққанида айрим инсонлар "Оллоҳ вирусни хитойликларни жазолаш учун юборди" деб айтган эдилар ва пировардида ёлғончи бўлиб чиқиб уялиб қолган эдилар.

Шундан бери инсоният олдида вируснинг қаердан келиб чиққанлиги ҳақидаги савол очиқ турган эди.

Мана ниҳоят саволнинг жавоби топилди. Аслида вирусни Қирғизистонда чиққан янги худо хитойликларга қарши юборган экан. "Худо"нинг қаҳрига сабаб Хитой давлати Қирғизистоннинг 4 миллиард доллар қарзини кечмаганлиги экан.

"Эх, Хитой. Худо бир нарса дегандан кейин қилавермайсанми? Ёки Худога қаршимисан? Энди сен кечмаган 4 миллиард долларни деб бутун дунё 4 триллион доллар йўқотмоқда" дегимиз келади.

😜😂🤘


"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Дониёр Рўзметов: «Ўзгаришлардаги жумлалар ўта мужмал, тушунарсиз ва ўта кенг талқинларни келтириб чиқаради»

Кун.уз интернет нашри "«Миллий тикланиш» ва «Адолат» партияси депутатлари таклиф қилаётган янги қонун лойиҳаси журналист ва блогерларда хавотир уйғотмоқда" номли мақола чоп этди. Унда камина ҳам Франция тажрибаларига асосланиб ўзгаришларга оид фикрларимни билдирдим.

Мақола билан тўлиқ танишиш учун ҳавола: https://kun.uz/news/2021/02/24/milliy-tiklanish-va-adolat-partiyasi-deputatlari-taklif-qilayotgan-yangi-qonun-loyihasi-jurnalist-va-blogerlarda-xavotir-uygotmoqda

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Arslonim (Www.Quvonch.Com)
Jasmin va Eski shahar
"Арслоним", Жасмин ва Эски шаҳар

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Хоразмда -15°С, Тошкентда -12°С.

Ўзларингизни эҳтиёт қилинглар. Давлатни барча хонадонларга газ ва свет етказиб беришга чақираман.

Энг ачинарлиси, Тошкентда ва бошқа вилоятларда дарахтлар гуллаб бўлган эди дейишяпти. Бунақа совуқда катта эҳтимол билан дарахтлар 2021 йилнинг меваларини йўқотадилар. Бу эса юртимиз деҳқончилиги учун яхши хабар эмас.

Билишимча, Хоразмда ҳали дарахтлар уйғонмаган эди. Деҳқончилик мўл бўлишини тилайман.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
ПЛАГИАТОРГА СПАМ БОСИНГ!

Эсингизда бўлса яқинда "Хоразмбугун" канали менинг муаллифлик постларимни ўғрилаб, ўзининг номидан чоп этиб келаётганлигини айтган эдим. У бу ишни доим қилиб келаётганлигини ва бошқалардан ҳам ўғрилашини айтган эдим.

У ўз одатига кўра бугун чоп этилган постни ҳам ўз канали номини қўйиб чоп этибди. Суратдаги француз тилидаги ёзувлар ҳам, мен ёзган матн ҳам нуқта вергулигача ўзгартирилмасдан кўчирилган.

Бефарқ бўлмаган ва ўғриликдан ҳазар қиладиган барчани фаолликка чақираман. Аввало постни барча жойларга тарқатинглар ва ўғри каналга ўтиб спам босинглар.

Мен эса барча исботларни йиғиб бораман ва Ўзбекистонга борганимда судга бериб жазолатишим мумкин бўлади.

Барчага олдиндан раҳмат!

Каналнинг ҳаволаси : https://t.me/joinchat/AAAAAE2gxUG9XIul30yonw (Ўғрининг канали реклама бўлса ҳам)

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
МАСЪУЛИЯТНИНГ КЎРИНИШИ

Бугун эрталаб ковидга тест топширдим. Йўқ, касал эмасман. Ҳароратим жойида, ҳид ва там биламан, иштаҳам карнай. Умуман ковиднинг бир грамм ҳам аломатлари йўқ. Аммо...

Эртага бошқа ҳудудга меҳмонга кетяпман. Тест топшириб кўрмай туриб ковид юқтирганми ёки йўқми, қандай биламан? Мезбонларга вирус олиб бормаслигимга ишонч ҳосил қилишим керак-ку. Бу жумладан мезбонларга нисбатан ҳурмат белгиси бўлади.

Бугун кечқурун жавоби чиқади. Агар вирус бор бўлса меҳмонга бормайман. Агар вирус йўқ бўлса, ўзим ҳам мезбоним ҳам психологик томондан хотиржам бўламиз.

Масъулиятнинг кўриниши таҳминан шундай бўлса керак. Мантиқ, фаросат, ҳурмат, оқибатлар олдида жавобгарлик ва эзгулик истагини қўшса масъулият туйғуси келиб чиқса керак!

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
​​​​Хоразмликларнинг 7 марта кўк таом ейиш одатлари

Хоразмда баҳорнинг илк кунларида 7 марта "кўк таомлар", хусусан "кўк барак" ейилиши урф бўлган бўлиб, хоразмликлар ҳар сафар "кўклик" овқат пиширганликларида бундай таом неча марта пиширилганлигини санаб юрадилар.

Бу анъана Хоразмнинг қадимий анъаналаридан бўлиб, Наврўз байрамининг илдизлари билан боғланиб кетади. Хоразм воҳаси иккита улкан чўл Қизилқум ва Қорақумларнинг ўртасида жойлашган бўлиб, иқлими континантал иқлим ҳисобланади. Яъни атрофни ўраб олган қумлар ҳисобига қишда совуқ минус 30 даражагача тушиб, ёзда иссиқ 50 даражадан ошиб кетади. Қиш фасли келиши билан табиат чиндан "уйқуга кетиб", майсалар ва ўт-ўланларнинг яшил ранги деярли йўққа айланади. Натижада қиш фаслида Хоразмда калорияли ва витаминли махсулотларни истеъмол қилиш имконияти камайиб кетади. Шу сабабдан, аҳоли сақласа бўладиган айрим мева ва сабзаботлар, қишги қовун-тарвузлар, ўрик қоқи ва жийда, дуккакли ўсимликларни еб қишдан чиқиб олган. Бойларнинг хонадонида бу махсулотлар кўпроқ топилса, камбағаллар улардан айримлари билангина қаноат қилишган.

Баҳор уйғониш фасли. Шу билан бирга деҳқончилик бошланадиган, энг кўп жисмоний меҳнат қилинадиган давр бўлиб, бу пайтда инсонлар айни қаҳратон қишдан куч-қувватсиз бўлиб чиққан бўладилар. Шунинг учун халқ қисқа муддатларда куч тўплаш учун баҳорнинг илк майсалари орасидан бундай кучни берадиган майсаларни танлаб олганлар.

Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида иқлим шароитидан келиб чиқиб, ялпизли ёки исмалоқли таомлар ейилади. Аммо хоразмликлар йўринжа (айрим шеъваларда йўмичқа), яъни адабий тилда беда ўсимлигининг майсасини еганлар.

Йўринжа ўсимликлар орасида ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, бошқа ўсимликлар у билан беллаша олмайди. Йўринжа ўсимлиги кўп йиллик ўсимлик бўлиб, у атмосферадан азот ва бошқа ўғитларни табиий равишда сўриб олиш хусусиятига эга. Шу сабабдан, йўринжага химиявий ўғитлар берилмайди, шунга қарамасдан у бир йилда 3-4 марта ҳосил беради. Бу ўсимликнинг таркиби витаминларга бой бўлиб, унинг таркибидаги калориялар инсон танасига катта куч-қувват беради. Унинг қуввати шунчалик кучлики, бу таомдан кекса инсонларга кўп едирмайдилар. Чунки кекса инсоннинг организми катта калорияни кўтара олмасдан, босимни ошириб юбориши мумкин. Хоразмда "Кўкдан ўтган ўлмайди" деган мақол бор. Бу мақол айнан кексалар баҳор пайтда меёрдан ортиқ кўк таом еб юборишлари натижасида босими кўтарилиб вафот этишлари мумкинлигини ифодалаган.

Йўринжанинг тами мазали ва ёқимли бўлиб, бошқа кўплаб ўсимликларга ўхшаган аччиқ ёки ҳидли эмас. Шу сабабдан, у кимгадир ёқиб, кимгадир ёқмаслиги мумкин эмас. У барчага бир хилда ёқади.

Йўринжа катталашиб кетмасидан олдин, ҳали тўрт бармоқдан кичик бўлган илк майса пайтида узиб олиб ейилади. Ундан кейин беда катталашиб кетиб, калорияси баргларига тарқалиб кетади. Шу сабабдан, февраль ойининг охирларида майса энди униб чиққан пайтлардаёқ Хоразм хонадонларида илк "кўк таомлар"лар - кўк барак, кўк гўмма, кўк сомсалар пиширилади. Шундан бошлаб майсалар тўрт бармоқдан катта бўладиган қисқа муддат ичида барча хонадонлар 7 марта "кўк таом" еб улгуришлари керак бўлади. Чунки таҳминан 7 марта ейилганда инсонлар қиш давомида йўқотган калорияларни қайта жамлаб, меҳнатга тайёр бўладилар. Шарқ афсоналарига кўра 7 рақами омадли рақам эканлиги ҳам бу сон одат қилиб олинганлигига сабаб бўлиши мумкин.

Февраль ойи охири ва март ойининг ярмига қадар кўк таомлар, хусусан кўк бараклар билан ўз организмларини бақувват қилиб олган хоразмликлар 21 мартга келиб буғдойнинг илк майсалари билан сумалаклар пиширадилар ва мўл-ҳосил бўлишини тилаб деҳқончилик ишларига киришадилар.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Eytir
Yulduz Turdiyeva
"Эйтим", Юлдуз Турдиева

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
КОВИД ТЕСТ НАТИЖАСИ ЧИҚДИ

Чехов айтганидай, "«Биринчи кўринишда милтиқ бўлса, шу милтиқ учинчи ёки тўртинчи кўринишда, албатта, отилиши керак, йўқса милтиқ тўғрисида сўзлашнинг ҳожати йўқдир»".

Кеча ковидга тест топширганимни ёзганим учун унинг натижасини ҳам айтиб қўяй дедим. Тест натижаси негатив чиқди, яъни кутганимдай касал эмас эканман.

Умуман ҳеч ким касал бўлмасин. Коронавирус балоси Ер юзидан тез орада даф бўлсин!

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
​​ЁСТИҚЛАР ОСТИДА 10 МИЛЛИАРД БОРМИШ

Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев "Ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистон аҳолисида 10 миллиард долларга яқин маблағ бор. Лекин у пуллар ишлаб чиқаришга эмас, уй-жой ва тўйхоналарга сарфланади ёки ёстиқ остида сақланади" деган.

Табиийки, унинг бу сўзлари кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Инсонлар ярим ҳазил, ярим чин қилиб унга ўз норозиликларини билдирмоқдалар. Айрим инсонлар Сафоевнинг сўзлари тўғри демоқдалар.

Умуман, Содиқ Сафоевнинг гапи тўғри бўлиши мумкин. Ҳақиқатдан ҳам халқнинг ёстиқлари остида, пайпоқлари ичида 10 миллиард доллар пул бор бўлиши мумкин. Бу балки 5 миллиарддир, балки 10, балки 15 миллиарддир. Асосийси, қанчадирам миллард пул халқда бор.

Сафоевнинг гапларида назарий жиҳатдан бўлса ҳам ҳақиқат бор бўлса, муаммо қаерда?

Икки нарса:

Биринчидан, муаммо у Швейцария банкларидаги эмас ёстиқлар остидаги пулларни санамоқда.

Раҳбарият, мулозимлар, монополлар, "яширин кучлар" халқнинг 10 эмас 100 лаб миллиард пулларини ЎМАРИБ Швейцария, Люксембург, Доминикан республикаси, Кипр ва бошқа жойлардаги банкларда сақлаётгани ва дунёнинг турли давлатларида қимматбаҳо мулкларни сотиб олаётганлигини ҳамма, жумладан халқ кўриб билиб турибди. Бу ҳақда интернетда ҳам маълумотлар етарли.

Жаноб Сафоев солиқдан қочиб юрган миллиардерларнинг, халқнинг пулини ўмариб олиб чиқиб кетганларнинг пулларини эмас пешона тери билан топган пулини ўзи хоҳлагандай сақлаётган қора халқнинг пулини санаганлиги инсонларда норозилик уйғотмоқда.

Иккинчидан, жаноб Сафоев "Халқ нима учун пулларини банкларда эмас ёстиқ остида сақлаяпти?" деб ўзиги савол бермасдан у пулларни чиқартириб сарфлашни мўлжаллаяпти.

Агар халқ давлатга, тузумга, келажагига, банкларга ишонганида пулларини ёстиқ остида сақлармиди? Албатта йўқ. Агар пулларидан айрилиб қолишидан қўрқмаганида уларни яхши қўриқланадиган банкларга қўйган бўлар эди. Бунинг учун давлат аввало айбни халқдан эмас ўзидан қидириши керак. Очкўзларча солиқларни оширадиган, ҳар нарсага жарима ўйлаб топадиган, монополларга юртни қўш қўллаб берадиган, қонун ва адолат устувор бўлмаган тузумда одамлар ўзларининг ва болаларининг келажакларини ўйлаб пулларини имконлари қадар сақлашга интилганларида айблаш нотўғри. Умуман олганда, пул уларники. Улар бу пулларни ўғриламаганлар ва уларни ўзлари хоҳлагандай сарфлашга ва сақлашга ҳақлилар.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
​​#Билармидингиз?

ЎЙИН КАРТАЛАРИДАГИ СУРАТЛАРДА ТАРИХИЙ ШАХС ВА СИЙМОЛАР ТАСВИРЛАНГАН

Биз билган ва ўйнайдиган ўйин карталарида тасвирланган суратлар тўқима эмас балки уларнинг ҳар бири тарихий шахс ва сиймоларга тегишлидир.

Таҳминан 14 асрларда Францияда бу карталарнинг тасвирлари яратилган ва ўша пайтда французлар ўз қарашларидан келиб чиқиб карталар учун мазкур шахсларни танлаганлар. Хуллас, улар билан танишинг:

Карол қарға-Давид
Карол чиллик-Александр Македонский
Карол топпон-Буюк Карл
Карол ғишт-Юлий Цезар

Дама қарға-Афина
Дама чиллик-Юдиф
Дама топпон-Рахил
Дама ғишт-Аргия

Валет қарға-Даниялик Ожье
Валет чиллик-Этьен де Виньол (Ла Гир)
Валет топпон-Троялик Гектор
Валет ғишт-Ланселот

Энди карта ўйнаганингизда бемалол ўзингизни тажрибали ва доно картёжникдай тутиб, мана шу маълумотларни гапириб беришингиз мумкин бўлади. 😜🤘

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
ТУРИЗМ ЎЛДИ ДЕГАН ФРАНЦИЯ ТУРИЗМИ

Коронавирус сабабли туризм ўлди деб айтилади. Францияда ҳозирга қадар ҳар куни 20-25 минг янги касал чиқаётганлиги сабабли йўллар ҳам ёпиқ. Шунга қарамасдан, туристик жойлар ҳали ҳам гавжум.

Бугун Парижнинг машҳур "Монмартр" ёдгорлигига бордим. Одамлар қанчалик кўплигини суратдан кўришингиз мумкин. Насиб қилса, вирус йўқолиб, йўллар очилиб, туризм қайта йўлга тушиб кетса, тасаввур қилаверинг.

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon
Монмартрдан кейин машҳур "Мулен Руж" кабарэсига бордим. Бу кабаре ҳатто Гитлер Парижни босиб олингандаям ёпилмаган. Ҳозир коронавирус сабабли кабаре ёпилган.

Билмаганлар учун "Шум бола" даги "Яланғоч аёллар-ку" деган жойи шу бўлади 😜

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 https://t.me/uchzamon